01.06.2023 йилдаги ПҚ-177-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 01.06.2023 йилдаги ПҚ-177-сон
Kuchga kirish sanasi
06.06.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданий мерос соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданий мерос агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданий мерос агентлигининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданий мерос агентлигининг хусусий секторга бериладиган функциялари рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданий мерос соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича «йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фаолияти тугатилган Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузурида бўлган давлат муассасаси шаклидаги қуйидаги ташкилотлар Маданий мерос агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимига ўтказилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданий мерос объектларини асраш ва туризм ҳудудларининг мастер-режалари бўйича лойиҳалаштириш институти Маданий мерос илмий-тадқиқот институти деб қайта номланган ҳолда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагиларнинг фаолияти тугатилиб, уларнинг ваколат ва функциялари Агентликка ўтказилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури бажарилишини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Музейлар фаолиятини такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича республика ишчи гуруҳи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, моддий маданий мерос объектлари ва музейлар соҳасида давлат назоратини кучайтириш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказиладиган текширувлар бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширув ўтказишни келишиш учун буюртма ваколатли орган ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан буюртма берилган кунда кўриб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«хавфни таҳлил этиш» тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларни унинг бошланиши ҳақида тадбиркорлик субъектига хабарнома бермаган ҳолда ўтказишга рухсат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тегишли шартномаларга асосан унда белгилаб қўйилган аниқ муддатлар ёки ҳолатларда, бироқ ҳар чоракда камида бир марта моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши, сақланиши ҳамда улардан оқилона фойдаланилишида жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан мажбурий тартибда текширилади ҳамда бундай текширувларнинг ўтказилишини ваколатли орган билан келишиш талаб этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ободонлаштириш ҳамда зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятини олган ҳолда ижарага бериладиган моддий маданий мерос объектлари ва уларга туташ ҳудудлар рўйхатининг фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан шакллантирилиши ва тақдим этилиши тартиби бекор қилиниб, ушбу таклифларни барча ташаббускор жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этиш тартиби жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) кенгаши фаолияти ва унинг ижрочи директори лавозими тугатилиб, Жамғарма раиси лавозими жорий қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 январдаги ПФ-15-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2026 й., 06/26/15/0102-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Жамғарма раиси ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси раиси ҳисобланади.
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 январдаги ПФ-15-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2026 й., 06/26/15/0102-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Жамғарма:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликка маданий мерос соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишга кўмаклашади, шунингдек, Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш, ишини самарали ташкил этиш, уларга юклатилган вазифалар ва функциялар тўлиқ бажарилиши бўйича тавсиялар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Администрациясига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Агентлик директори жамоатчилик асосида Жамғарма раисининг ўринбосари ҳисобланади ҳамда у Агентлик фаолиятига оид масалаларни Жамғарма раиси билан бамаслаҳат ҳолда олиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агентликнинг жами 216 та бошқарув штат бирлигидан 10 та штат бирлиги Жамғармага ўтказилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий маданий мерос объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш, шунингдек, археология ишлари учун Давлат бюджети ҳисобидан ажратилган маблағлар доирасида музей ашёлари ва музей коллекцияларини реставрация ва тиклаш ҳамда рақамлаштириш ишларини амалга оширишга рухсат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг ҳар йиллик манзилли рўйхати Агентлик директори томонидан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг ҳисоб-китобларига асосан моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш ва улардан фойдаланиш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар учун ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджети манбалари ҳисобидан маблағ ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йилдан бошлаб Давлат бюджетидан маданий мерос объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш ва уларнинг муҳофазасини таъминлаш, уларни реставрация қилиш ва тиклаш, шунингдек, археология ишлар учун ажратиладиган маблағларнинг йил давомида фойдаланилмаган қисми Агентлик ҳузуридаги Маданий мерос жамғармасига бюджет транcфери сифатида ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик тизимидаги музей директорларига Агентлик билан келишилган ҳолда, уларга ажратилган Давлат бюджети маблағлари доирасида, иқтисод қилинган маблағларни қайта тақсимлаш ҳисобидан музей ходимларига қўшимча ойлик рағбатлантириш устамалари белгилаш ваколати берилади. Бунда, рағбатлантириш миқдори Агентлик томонидан тасдиқланган давлат музейлари ходимларини қўшимча рағбатлантириш тартибига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агентликка, истисно тариқасида, Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси, Маданий мерос илмий-тадқиқот институти ва Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти билан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданий мерос объектларида асрашга доир ишлар ва археологик тадқиқотлар учун чекланмаган қийматда тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилган шартномалар бўйича бажариладиган пудрат ишлари учун 50 фоиз аванс тўлашга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бино ва иншоотлар тегишли ҳудуди билан биргаликда оператив бошқариш ҳуқуқи асосида Жамғармага берилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бинога қуйидагилар текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси котибияти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият ва туризм вазирлиги Жамғарма билан биргаликда бир ҳафта муддатда ушбу бандда кўрсатилган манзилдаги объектни топшириш-қабул қилиш ишларини белгиланган тартибда амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма Агентлик билан биргаликда бинони сақлаш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича зарур чораларни кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Агентлик Жамғарма ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси ва Маданий мерос агентлиги директори белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-177-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПҚ-177-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданий мерос агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Маданий мерос агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) моддий маданий мерос ва музейлар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, унда иштирок этувчи давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) моддий маданий мерос объектлари, маданий бойликлар, музей ашёлари ва коллекцияларини аниқлаш, уларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳамда соҳада таъсирчан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) моддий маданий мерос ва музейлар соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, уларга оид маълумотларнинг барча учун очиқ бўлишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) маданий меросимизнинг жаҳон маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш ва уларни кенг оммалаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) моддий маданий мерос объектларидан оқилона фойдаланиш, уларни музейлаштириш, монетизация қилиш, маблағлар ҳисобини юритиш ва уларнинг мақсадли сарфланишини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) илмий-тарихий ёндашув асосида моддий маданий мерос объектлари, маданий бойликлар, музей ашёлари ва коллекцияларини реставрация-тиклаш, асрашга доир ишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) илғор хорижий тажрибалар асосида музейларни комплекс ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПҚ-177-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданий мерос агентлигининг ташкилий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Маданий мерос агентлиги

Илмий-эксперт кенгаш

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданий мерос бошқармалари

Ўзбекистон давлат санъат музейи,

Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи,

Қорақалпоғистон Республикаси

тарихи ва маданияти давлат музейи,

И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи,

Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти

тарихи давлат музейи,

Ўзбекистон замонавий санъати музейи,

Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Фарғона вилоятлари тарихи ва маданияти давлат музейлари,

Термиз археология музейи,

Ангрен шаҳар тарихи музейи,

Чирчиқ шаҳар тарихи музейи,

Олмалиқ шаҳар ўлкашунослик музейи,

Оққўрғон тумани ўлкашунослик музей-мемориали, «Ипак йўли» давлат музейи

«Бухоро», «Шаҳрисабз», «Самарқанд», «Термиз», «Қўқон», «Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхоналари

Маданий мерос илмий-тадқиқот институти

Абдулла Қаҳҳор уй-музейи,

Абдулла Қодирий уй-музейи,

Абдулла Қодирий мемориал музейи,

Мухтор Ашрафий уй-музейи,

Ойбек уй-музейи,

Сергей Бородин уй-музейи,

Сергей Есенин мемориал музейи,

Тамарахоним уй-музейи,

Тўра Сулаймон уй-музейи,

Усмон Юсупов мемориал уй-музейи,

Юнус Ражабий уй-музейи,

Ўрол Тансиқбоев уй-музейи,

Ғафур Ғулом уй-музейи

Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси ва унинг минтақавий марказлари

Регистон ансамблини таъмирлаш ва ундан фойдаланиш дирекцияси,

«Ўзбек — Туркман дўстлик уйи»

ва «Улли ҳовли» мажмуаси» дирекцияси,

Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекцияси

«Мозийдан садо» журнали таҳририяти

Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти

(«Археологик топилмалар фонди» ноёб илмий объекти билан)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 апрелдаги ПҚ-153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2026 й., 07/26/153/0401-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПҚ-177-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданий мерос агентлигининг хусусий секторга бериладиган функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Функциялар

Амалга ошириш муддати

1.

Реставраторлар малакасини ошириш учун ўқув курсларини ташкил этиш.

2023 йил октябрь

2.

Музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.

3.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари қўриқланадиган теграларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2023 йил ноябрь

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПҚ-177-сон қарорга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданий мерос соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎЛ ХАРИТАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Маданий мерос агентлигининг марказий аппарати тузилмаси ва ҳудудий бошқармаларининг тузилмалари, штат жадвали ҳамда низомларини тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 июль

Маданий мерос агентлиги

2.

Маданий мерос соҳасида жамоатчилик назоратини кучайтириш, маданий мерос объектлари, музейлар ва музей-қўриқхоналарда аҳоли учун тезкор қайта алоқа тизими (телеграм бот, қисқа рақам, электрон портал)ни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 июль

Маданий мерос жамғармаси

Маданий мерос агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

3.

Маданий мерос агентлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2023 йил 1 август

Маданий мерос агентлиги

4.

Маданий мерос соҳасида рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишларни қайта кўриб чиқиш, рақамли ресурсларни оптималлаштириш ва мақсадга мувофиқлиги бўйича хулоса бериш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 сентябрь

Маданий мерос соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар,

Маданий мерос жамғармаси

Маданий мерос агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Маданият ва туризм вазирлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

5.

Вилоят, туман ва шаҳарлар бош режаларининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга оид талабларга мувофиқлиги юзасидан аудит ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб режа асосида

Маданий мерос агентлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

6.

Реставрация мавсумининг қисқалигини инобатга олиб, Маданий мерос агентлигининг Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси, Маданий мерос илмий-тадқиқот институти ҳамда Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалари Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази томонидан унга сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш кун муддатда кўриб чиқилишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил июнь ойидан бошлаб, доимий

Ушбу бандда белгиланган мақсадлар учун ажратилган маблағлар

Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази,

Маданий мерос агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

7.

Республика болалар кутубхонасини унинг амалдаги молиялаштириш манбалари, штат бирликлари ва моддий-техника базасини сақлаб қолган ҳолда Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тизимига ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар, заруратга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил август

Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

8.

Маданий мерос объектларини кино ва сериаллар тасвирга олиш учун локациялар сифатида ҳамда уларнинг тасвирларидан почта маркалари ва почта варақаларида фойдаланиш орқали кенг тарғиб қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь ойидан бошлаб, мунтазам

Ижрочилар маблағлари

Маданий мерос агентлиги,

Маданият ва туризм вазирлиги,

«Ўзбекистон почтаси» АЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

9.

Ўзбекистон билан ЮНЕСКОнинг ҳамкорлигини ривожлантириш ва Миллий комиссия фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

Амалий чора-тадбирлар, заруратга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 ноябрь

Маданий мерос агентлиги,

ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

10.

Ўзбекистон музейлари уюшмасини тузиш ва Халқаро музейлар кенгаши (ICOM)да миллий комиссия мақомини олишга кўмаклашиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил 1 ноябрь

Маданий мерос агентлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

11.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 237-бандига мувофиқ, 2024 йилда Ижодий иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон конференциясини (WCCE) ўтказиш ишларини жадаллаштириш.

Бунда:

Тошкент шаҳрида Француз маданият маркази, Замонавий санъат маркази ва 2 та арт-резиденцияни очиш;

халқаро жамоатчилик учун Ўзбекистон ижодий иқтисодиётини бирлаштирувчи платформа сифатида Ўзбекистон давлат санъат музейи янги биноси лойиҳасининг тақдимотини ўтказиш;

маданият ва тадбиркорлик фаолиятининг намунаси сифатида Абулқосим мадрасасида ижодий иқтисодиёт кластерини яратиш;

ушбу бандда қайд этилган объектларда тегишли қурилиш-монтаж ишларини якунлаш чораларини кўришни назарда тутиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2024 йил ноябрь

Давлат бюджети ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Маданий мерос агентлиги

12.

Маданий мерос соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан, халқаро ташкилотлар грантларини жалб қилиш, реставрация ва сақлаш бўйича малака ошириш тадбирларини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил ноябрь ойидан бошлаб, мунтазам

Маданий мерос жамғармаси, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Маданий мерос агентлиги

13.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 238-бандига мувофиқ, Ўзбекистон тарихининг тарихий жанг санъатини илмий ўрганиш ва намойиш қилиш орқали мамлакатнинг туристик салоҳиятини янада ошириш бўйича чора-тадбирларни тарихий-илмий, амалий ва аниқ молиялаштириш манбалари нуқтаи назаридан такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 декабрь

Давлат бюджети ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Мудофаа вазирлиги,

Маданият ва туризм вазирлиги,

Фанлар академияси,

Маданий мерос агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

14.

Давлат бюджетидан маданий мерос объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш ва уларнинг муҳофазасини таъминлаш, уларни реставрация қилиш ва тиклаш, шунингдек, археология ишлар учун Маданий мерос агентлигига ажратиладиган маблағларнинг йил давомида фойдаланилмаган қисми ҳар йили 20 декабрга қадар Агентлик ҳузуридаги Маданий мерос жамғармасига ўтказилишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йилдан бошлаб, ҳар йили 20 декабрга қадар

Маданий мерос агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

15.

Ўзбекистон Республикаси давлат музейларида сақланаётган, кўргазма учун чет элларга олиб чиқилмайдиган ноёб осори-атиқаларнинг янгиланган рўйхатини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2024 йил 1 март

Маданий мерос агентлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

16.

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари атрофини ободонлаштириш, тозалигини сақлаш, санитар-гигиеник шохобчаларни ташкил қилиш бўйича ягона минимал талабларни белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил 1 апрель

Маданий мерос агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

17.

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларида инклюзив шароитларни яратиш бўйича ягона минимал талабларни белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил 1 апрель

Маданий мерос агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

18.

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари давлат реестрини тасдиқлаш.

Бунда, объектнинг тўлиқ номи, даври, тоифаси, манзили, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқини назарда тутиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2024 йил 1 апрель

Маданий мерос агентлиги,

Кадастр агентлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Фанлар академияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

19.

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларига виртуал тур (360 даражадаги медиа материаллар) қилиш имконини яратиш ва тарғиб қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил 1 сентябрь

Ижрочилар маблағлари

Маданий мерос агентлиги,

Маданият ва туризм вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

20.

Халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда музейлар соҳасини ривожлантириш стратегиясини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2024 йил 1 ноябрь

Маданий мерос агентлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

21.

Халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш стратегиясини тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2024 йил 1 ноябрь

Маданий мерос агентлиги,

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

22.

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг электрон паспорти ва давлат кадастрини тўлиқ шакллантириш ҳамда уларни Маданий мерос порталига жойлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил 1 декабрь

Маданий мерос соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар,

Маданий мерос жамғармаси

Маданий мерос агентлиги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин. Икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда, уларни ижро этиш учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.06.2023 й., 07/23/177/0326-сон; 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 03.02.2026 й., 06/26/15/0102-сон; 22.04.2026 й., 07/26/153/0401-сон)