28.02.2023 йилдаги ПФ-27-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.02.2023 йилдаги ПФ-27-сон
Kuchga kirish sanasi
02.03.2023
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифаларга мувофиқ аҳолининг ҳаёт даражасини янада юксалтириш, таълим сифатини илғор халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, барқарор иқтисодий ўсишга эришиш ҳамда камбағалликни қисқартириш борасидаги ислоҳотларимизни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида:

Т/р

Устувор йўналишлар, мақсадлар ва вазифалар

Амалга ошириш механизмлари

Амалга ошириш шакли

Муддати

Амалга ошириш харажатлари

(молиялаштириш манбалари)

Назорат қилувчилар

Масъул ижрочилар

I. ИНСОН ҚАДРИНИ ЮКСАЛТИРИШ ВА ЭРКИН ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ ХАЛҚПАРВАР ДАВЛАТ БАРПО ЭТИШ

1-мақсад: Маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш

1.

Фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини кучайтириш ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш.

«Рақамли маҳалла» марказини ташкил этиш ҳамда «Ижтимоий маҳалла» ахборот тизимини жорий этиш. Бунда:

маҳалладаги аҳоли ва тадбиркорларнинг мавжуд муаммо ва камчиликларини «хонадонбай» ўрганиш бўйича сўровномаларни ўтказиш, натижаларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юбориш ҳамда кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш;

«Темир дафтар»га киритилган оилалар ҳамда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга кўрсатилган ёрдам ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиб бориш;

маҳаллаларнинг ҳудуди, майдони, инфратузилмаси, чегараси акс этган харитаси, хонадонларнинг жойлашуви, рақамлари ва кўча номларининг ягона базасини юритиш;

«Ижтимоий маҳалла» ахборот тизими ҳамда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали 40 турдаги маълумотларнинг ягона базасини юритиш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил апрель

Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ёшлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2.

Жойларда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда маҳаллалар ролини ошириш.

1. Маҳаллаларга тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашлари сессиялари кун тартибига кўриб чиқиш учун таклиф киритиш, туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашларининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этиш.

2. Ҳар бир маҳалланинг «ўсиш нуқталари» ва уларда яшовчи аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, маҳалланинг молиявий мустақиллигини кучайтириш мақсадида маҳаллалар қошида тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш.

3. Маҳаллаларда «Тадбиркорлар кенгашлари»ни ташкил этиш, уларнинг мақоми ва вазифаларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил май

-

Олий Мажлис Сенати

Т. Нарбаева

(келишув асосида)

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3.

Маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

1. Маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2023 — 2025 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни ишлаб чиқиш. Бунда:

хизмат биносида муаммоси бўлган 2 327 та маҳаллалар учун хизмат биноларини қуриш, жиҳозлаш, замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш;

биноларни қуришда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспекторлари учун алоҳида хоналар бўлишига эътибор қаратиш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил апрель

Бюджетда маҳаллалар инфратузилма-сини ривожлантириш учун кўзда тутилган маблағлар доирасида, ҳомийлик, давлат-хусусий шериклик, «Маҳалла» жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Б. Закиров,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

А. Икрамов

4.

Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрнини халқаро ҳамжамиятга етказиш.

1. «Маҳалла институтининг Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини қарор топишидаги ўрни ва роли: кеча, бугун ва эртага» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш.

2. Мамлакатимизда юқори даражадаги Халқаро форумни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил июль

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

А. Икрамов

3. Мамлакатимизда ўтказилиши режалаштирилган юқори даражадаги Халқаро форумга хорижий иштирокчиларни жалб қилиш мақсадида тадбирнинг концепцияси ва дастурини рус ва инглиз тилларида Ташқи ишлар вазирлигига тадбирдан 3 ой олдин тақдим қилиш.

4. Халқаро форумда хорижий мутахассислар иштирокини таъминлаш.

2023 йил май

5. «Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрни» Халқаро форумини ўтказиш.

2023 йил сентябрь

2-мақсад: Халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш

5.

Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш бўйича доимий комиссиялар фаолиятини кучайтириш.

1. Тажриба тариқасида халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг комиссия раисларини доимий асосда фаолият олиб боришларини ташкил этиш.

2. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ва уни амалга оширишда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг доимий комиссиялари иштирокини таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил сентябрь

-

Олий Мажлис Сенати

Т. Нарбаева,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Р. Давлетов

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Олий Мажлис Сенати сенаторлари

(келишув асосида),

Давлат бошқаруви академияси

А. Бекмуродов

3-мақсад: Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал асосларини замон талабларига мослаштириш

6.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштириш орқали уларга юклатилган ортиқча вазифа ва функцияларни мақбуллаштириш, улар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш.

1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.

2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг такрорланадиган вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш ва мақбуллаштириш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

-

Олий Мажлис Сенати

Т. Нарбаева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Н. Исмоилов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Ғ. Мирзаев,

Р. Давлетов

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

4-мақсад: Давлат бошқаруви органлари фаолиятини «фуқароларга хизмат қилишга йўналтириш» тамойили асосида трансформация қилиш

7.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

1. Республика ижро этувчи ҳокимият органларини ташкил этиш ва тугатиш асослари ва мезонларини уларнинг ваколатлари ҳамда жавобгарлик соҳаларини аниқлаштирган ҳолда белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил апрель

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Ғ. Мирзаев,

Р. Давлетов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

О. Хасанов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Давлат бошқаруви академияси

А. Бекмуродов

2. Давлат бошқаруви органлари ходимларининг маъмурий тартиб-таомилларни қўллаш борасидаги малакаларини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Ғ. Мирзаев

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Давлат бошқаруви академияси

А. Бекмуродов

5-мақсад: Ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш

8.

Вазирлик ва идораларнинг функция ва вазифаларини қайта кўриб чиқиш.

1. Вазирлик ва идораларнинг такрорланадиган 168 та вазифа ва 301 та функцияларини мақбуллаштириш нуқтаи назардан кўриб чиқиш.

2. Фаолияти самарасиз деб топилган ва давлат-ҳокимият ваколатлари берилган 40 дан ортиқ идоралараро коллегиал органларни мақбуллаштириш, зарурат бўлганда уларнинг вазифаларини тегишли идораларга ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил октябрь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Р. Давлетов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

О. Хасанов,

вазирлик ва идоралар

9.

Давлат бошқаруви тизимида адлия органларининг ҳуқуқий мақомини қонун ҳужжати билан мустаҳкамлаш.

Ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш ҳамда ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш борасида адлия органлари фаолиятини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил сентябрь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Д. Кадиров

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

6-мақсад: Давлат бошқаруви тизимида маъмурий аппаратни ихчамлаштириш ва иш жараёнларини мақбуллаштириш

10.

Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг иккинчи босқичи доирасида ҳудудлардаги бошқарув тизимини ислоҳ қилиш.

Маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятини чуқур таҳлил қилган ҳолда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш ва ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш, бўйсунув тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2023 йил апрель

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Б. Мавлонов

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

11.

Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш орқали иш жараёнларини мақбуллаштириш.

Давлат бошқаруви органлари кесимида давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2023 йил ноябрь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Б. Мавлонов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

7-мақсад: Мамлакатимиздаги ислоҳотларни изчил давом эттиришда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш

12.

Парламент палаталари қўмиталарини назорат-таҳлил жараёнларига янада кенгроқ жалб этилишини таъминлаш.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарига ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан парламент эшитувларини ўтказиш ташаббуси ҳуқуқини бериш бўйича таклифлар киритиш.

Ахборот-таҳлилий маълумотнома

2023 йил июнь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Р. Давлетов

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

Ф. Отахонов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

(келишув асосида)

8-мақсад: Норма ижодкорлиги жараёнини модернизация қилиш, қонунчилик ҳужжатларининг қатъий ижросини таъминлаш

13.

Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тартиби, асоси ва механизмини аниқ белгилаш.

«Ҳуқуқий эксперимент асослари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

ҳуқуқий экспериментнинг асосий принциплари, уни ташкил этиш ва ўтказиш тамойиллари (шартлари), давомийлик муддати;

ҳуқуқий эксперимент жорий этиш мумкин бўлмаган соҳалар;

ҳуқуқий эксперимент ўтказиш шакллари ва усуллари ва бошқа масалалар назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2023 йил октябрь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Р. Давлетов

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

9-мақсад: «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш, электрон давлат хизматларининг улушини 100 фоизга етказиш ҳамда бюрократияни бартараф этиш

14.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш.

1. Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижаларини тиббиёт муассасалари томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига реал вақт режимида жойлаштириш тартибини йўлга қўйиш.

2. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ бўлган суд қарорларини улар қонуний кучга кирган куни ушбу қарорни қабул қилган суд органи томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига электрон тизим орқали юбориш ҳамда судда кўриб чиқилаётган далолатнома ёзувларини ахборот тизимидан юклаб олиш орқали, қарорларни ўзаро боғлаш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил июль

-

Ўзбекистон Республикаси Президе?ти Администрацияси

Д. Кадиров

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов,

Олий суд

Б. Исломов

15.

Фуқаролар ва давлат идоралари ўртасидаги муносабатларда ортиқча бюрократия ҳолатларига барҳам бериш ишларини давом эттириш.

1. Давлат хизматларини қўшимча тўлов асосида хизмат кўрсатувчи ходимни фуқаронинг яшаш жойига чақириш орқали махсус техник қурилмалар ёрдамида кўрсатиш амалиётини кенгайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил апрель

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Д. Кадиров

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

давлат хизматини кўрсатувчи вазирлик ва идоралар

2. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар берилишини босқичма-босқич электрон шаклга ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил апрель

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Л. Тўйчиев

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

3. Аҳолига давлат хизматлари кўрсатадиган давлат органлари ва ташкилотларида кўрсатилган хизмат сифати, ходимларнинг муомала маданияти ва бошқа кўрсаткичларни махсус электрон мосламалар орқали баҳолаш тизимини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил апрель

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Д. Кадиров

Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва ташкилотлари,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

4. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич ягона электрон платформага ўтказиш ҳамда субсидияларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлигини электрон платформа орқали онлайн текшириш тизими йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил август

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

5. Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 300 тага, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар сонини 570 тага етказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил май

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Р. Гулямов,

Д. Кадиров

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

6. Айрим фаолият турлари бўйича лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олмасдан тегишли фаолиятни бошлаш ҳамда уч ойлик «ўтиш ва мослашиш даври»ни белгилайдиган «Бизнесга лицензиясиз кириш» (Zero Licensing) режимини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил май

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Савдо-саноат палатаси

Д. Вахобов,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

7. Камида 10 та давлат хизматларини ариза берувчининг хоҳишига кўра қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил май

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Д. Кадиров

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

8. Электр, газ ва сув сарфи ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини проактив тарзда кўрсатиш (хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўз ташаббуси билан фуқаро мурожаатини кутмасдан) юзасидан таклиф бериш амалиётини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил май

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Р. Гулямов

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

16.

Электрон давлат хизматларининг улушини 55 фоизга етказиш.

1. 2023 йил мобайнида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этиладиган ва оптимизация қилинадиган 40 та давлат хизматлари ва сервислари рўйхатини тасдиқлаш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил март

Ҳисоб-китобларга кўра Ижрочилар маблағлари лойиҳа-техник ҳужжатларига мувофиқ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Р. Гулямов

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Талабаларни ётоқхонага онлайн жойлашиш имкониятларини берувчи, Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган бепул электрон хизматни жорий этиш. Бунда:

ётоқхоналар ҳисобини юритиш реестрини ишлаб чиқиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни устувор равишда жойлаштириш;

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил май

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

3. Қуйидаги давлат хизматларини Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш:

кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза тизимини жорий этиш;

спорт турлари бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

А. Икрамов

10-мақсад: Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш

17.

Давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида рақамлаштириш мақсадида «Давлат хизматчиси» мобил дастурини жорий этиш.

1. Давлат фуқаролик хизматчисининг юридик ҳамда жисмоний шахслар билан иш фаолиятига оид муносабатларини рақамлаштириш юзасидан таҳлил ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил март

Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

К. Куранбаев

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

О. Хасанов,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев

2. Техник топшириқ ҳужжатини шакллантириш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

2023 йил май

3. Мобил иловани ишлаб чиқиш ва «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси билан илова ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.

2023 йил июль

4. «Давлат хизматчиси» мобил дастурини ишга тушириш.

2023 йил август

18.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг раҳбарлик лавозимларига истиқболли ва салоҳиятли бошқарув кадрларини саралаш ва тайёрлаш бўйича «100 нафар энг илғор етакчи» дастурини йўлга қуйиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш, дастурни ташкил этиш юзасидан хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

ҳар икки йилда 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари танлов асосида саралаб олинади;

улар учун махсус ўқув дастури ва хорижда стажировка ташкил этилади.

3. «100 нафар илғор етакчи» дастурини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил сентябрь

Ҳисоб-китобларга кўра

Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари, халқаро молия институтларининг грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

К. Куранбаев

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

О. Хасанов,

Давлат бошқаруви академияси

А. Бекмуродов,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев

19.

Фуқароларнинг давлат фуқаролик хизматига кириш имкониятларини кенгайтириш.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг вакант лавозимларига очиқ танловни ўтказишда шаффофликни ошириш ва инсон омилини қисқартириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил июнь

-

Президенти Администрацияси

К. Куранбаев

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

О. Хасанов

11-мақсад: Халқ билан мулоқот механизмларини такомиллаштириш

20.

Ҳукуматнинг ҳудудлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ҳудудларда аҳоли томонидан кўтарилаётган долзарб муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида ҳар ойда камида бир маротаба Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ҳукумат аъзолари иштирокида «Ҳукумат куни»ни ўтказиб бориш амалиётини йўлга қўйиш.

1. «Ҳукумат куни»ни ҳудудлар кесимида ўтказиш бўйича режа-графикни ва унда иштирок этувчи мансабдор шахслар рўйхатини тасдиқлаш.

2. «Ҳукумат куни» доирасида муҳокама қилинадиган муаммоларни таҳлил қилиш ва уни Ҳукумат аъзоларига ўрганиш учун етказиш бўйича соҳалар кесимидаги доимий ишчи гуруҳларни шакллантириш.

3. «Ҳукумат куни»ни ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил апрель

-

Вазирлар Маҳкамаси

А. Арипов

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

12-мақсад: Таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

21.

Вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган тизимли масалаларни аниқлаш ва уларга ечим топиш ишлари сифатини ошириш, аҳоли муаммолари ва мурожаатлар билан ишлашда жамоатчилик назоратини кучайтириш.

Халқ қабулхоналари ҳузурида таниқли ҳуқуқшунослар, маҳалла раислари, зиёлилар, ижодкорлар, журналистлар ва блогерлардан таркиб топган «Халқ овози» жамоатчилик кенгашлари фаолиятини йўлга қўйиш, бунда:

энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётган масалаларни муҳокама қилиш, улар бўйича тегишли давлат идоралари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш ҳамда мазкур муаммоларнинг бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш мақсадида жамоатчилик орасида мамлакатимизда жиддий ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ва режалаштирилган тадбирлар бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш;

ҳудудлардаги олий таълим муассасалари, етакчи социолог, психолог олимлар ва бошқа мутахассисларни жалб қилган ҳолда жамиятдаги, аҳоли кайфиятидаги ўзгариш ва талабларни ўрганиб бориш;

фуқаролар томонидан кўтарилаётган масалаларни тегишли соҳа мутахассислари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилиш, улар билан тушунтириш ишлари олиб бориш, эътирозларга сабаб бўлаётган ҳолатлар бўйича тегишли ташкилотларга ахборот ва таклифлар киритиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2023 йил май

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

У. Мухаммадиев

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари

22.

Давлат органлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатишнинг замонавий шаклларини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

маҳалла раиси томонидан аҳоли эътирозларига энг кўп сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда муҳокамалар ўтказиш;

ҳар ойда маҳалла кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг амалга оширилган ишлар бўйича ахборотларини эшитиш;

«Маҳалла назорати» ва «маҳалла раиси сўрови» институтларини жорий қилиш;

давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар бериш, давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш, жамоатчилик муҳокамаси, эшитуви, мониторинги, экспертизасини ўтказиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш тартибларини жорий этиш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил август

-

Олий Мажлис Сенати Раиси

Т. Нарбаева

(келишув асосида)

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. МАМЛАКАТИМИЗДА АДОЛАТ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ТАМОЙИЛЛАРИНИ ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЭНГ АСОСИЙ ВА ЗАРУР ШАРТИГА АЙЛАНТИРИШ

13-мақсад: Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш

23.

Баҳолаш фаолиятида давлат суд экспертизаси ва бошқа ташкилотлар учун умумий бўлган баҳолаш қоидалари, мезонлари ва тартибларини белгилаган ҳолда баҳолаш объектларининг, шу жумладан бино ва иншоотлар қуришнинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олиш тартибини жорий этиш.

1. Баҳолаш ва баҳолаш йўналишидаги суд экспертлик фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказган ҳолда, илғор халқаро тажрибадан келиб чиқиб, ўзаро мувофиқлаштирилишини таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил сентябрь

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Давлат активларни бошқариш агентлиги

А. Ортиков

2. Баҳолашнинг халқаро стандартлари тамойиллари асосида ягона ёндашувни ва бозор конъюнктурасини ҳисобга олишни таъминлайдиган Ягона миллий баҳолаш стандартларини такомиллаштириш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил октябрь

Ҳисоб-китобларга кўра

Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари

(экспертларни жалб қилиш учун)

Давлат активларни бошқариш агентлиги

А. Ортиков,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

14-мақсад: Қонун устуворлиги ва конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда инсон қадрини ушбу жараённинг бош мезони сифатида белгилаш

24.

Болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказишнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий механизмларни кучайтириш.

1. Болаларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишда давлат органларининг ваколатларини аниқ белгилаш.

2. Болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш, тазйиқларга чек қўйиш механизмини такомиллаштириш.

3. Тазйиқ ва зўравонликка учраган болаларга комплекс ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил июль

-

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

(Болалар омбудсмани)

А. Юнусова

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Мактабгача ва мактаб таълимивазирлиги

Х. Умарова

25.

Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарликни янада либераллаштириш.

18 ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти (ўта оғир жиноятлар бундан мустасно) учун шахс жазони ўтаб бўлганидан сўнг судланмаган ҳисобланишига оид нормани қонунчиликка киритиш орқали бундай шахсларнинг судланганлик тамғасидан халос бўлишини таъминлаш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил май

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Д. Кадиров

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Олий суд

Б. Исламов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

26.

Низоларни муқобил ҳал этишда медиация институтини ривожлантириш орқали фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини соддалаштирилган тартибда ҳимоя қилиш.

1. Медиация қўлланиладиган соҳалар доирасини кенгайтириш.

2. Медиаторга доир талабларни қайта кўриб чиқиш.

3. Ҳакамлик судлари фаолияти ҳамда ҳакамлик муҳокамасини халқаро стандартларга мослаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси

2023 йил сентябрь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Д. Кадиров

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Олий суд

Б. Исламов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

27.

Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарликни либераллаштириш.

1. Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш ҳаракатларини биринчи марта содир этганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш.

2. Ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун Жиноят кодексида белгиланган санкцияларга муқобил жазо чораларини киритиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил июль

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Д. Кадиров

Божхона қўмитаси

А. Мавлонов,

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Давлат хавфсизлик хизмати

А. Азизов,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Олий суд

Б. Исламов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

15-мақсад: Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш

28.

Суд-тергов жараёнида иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ютуқларидан фойдаланган ҳолда самарали ҳимоя қилишни таъминлаш.

Электрон (рақамли) далил тушунчаси, электрон далилларни аниқлаш, тўплаш, тақдим қилиш, текшириш, баҳо бериш, қайд этиш, сақлаш тартиблари ва бу жараёнда процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил август

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Д. Кадиров

Олий суд

Б. Исламов,

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

29.

Маъмурий судга мурожаат қилиш имкониятларини янада кенгайтириш.

Фуқаролар ўзларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарор ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилганда ундириладиган давлат божи ставкаларини пасайтириш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил июнь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Д. Кадиров

Олий суд

Б. Исламов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

30.

Жиноятларни тергов қилиш жараёнида «Хабеас корпус» институтини қўллаш амалиётини янада кенгайтириш.

1. Тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлаш процессуал ҳаракатларини амалга ошириш учун санкция бериш ваколатини прокурорлардан судларга ўтказиш.

2. Жиноят ишини судларга айблов хулосаси (айблов далолатномаси) ва ҳимоячи фикри билан бирга тақдим этиш тартибини жорий этиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил июль

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Д. Кадиров

Олий суд

Б. Исламов,

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Давлат хавфсизлик хизмати

А. Азизов,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

31.

Фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлиги билан боғлиқ ҳуқуқларини чеклашда қонунийликни таъминлаш устидан назоратни кучайтириш.

Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона электрон реестрни шакллантириш, юритиш ва ундаги маълумотлардан фойдаланиш тартибини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда белгилаш:

ваколатли органлар томонидан Ягона электрон реестрни шакллантириш, юритиш ва ундаги маълумотлардан фойдаланиш, жумладан тегишли маълумотларни ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларнинг қариндошлари ёки адвокатларига тақдим этиш тартиби;

Ягона электрон реестрни қонунчиликда белгиланган талаблар ва шартларда ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш бўйича буюртмачи ҳамда ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ваколатли органни белгилаш;

Ягона электрон реестрни ишлаб чиқиш ва шакллантириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш тартиби;

Масъул вазирлик ва идораларнинг ходимларини янги тартибнинг мазмун-моҳияти ва ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар билан ишлаш масалалари бўйича ўқитиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2023 йил май

Масъул вазирлик ва идораларнинг бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Д. Кадиров

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов,

Давлат хавфсизлик хизмати

А. Азизов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

16-мақсад: Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш

32.

Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ташкилий-бошқарув фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш.

1. Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ягона бошқарув тизимини яратиш.

2. Ҳудудий тергов бўлинмалари ходимларини ишга қабул қилиш, лавозимга тайинлаш ва рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш.

3. Жиноятларни тергов қилиш жараёнига рақамли технологияларни кенг жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳаси

2023 йил август

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Д. Кадиров

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

33.

Транспорт воситасида йўл-ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолатларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш.

Транспорт воситаси мулкдорининг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан биргаликдаги мурожаатига кўра ваколатли орган томонидан ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу транспорт воситасида содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил ноябрь

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Д. Кадиров

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Олий суд

Б. Исламов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

34.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини «шаҳар автомобиллар эмас, балки пиёдалар учун» ғояси асосида ислоҳ қилиш.

Нукус ва Тошкент шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманлар марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлигини соатига 70 километрдан 60 километргача тушириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил март

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Д. Кадиров

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

17-мақсад: Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг янги қиёфасини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини халқ манфаатлари, инсон қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш

35.

Судга қадар иш юритишнинг барча босқичида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатларини кучайтириш.

1. Терговга қадар текширув жараёнига жалб этилган шахсларнинг процессуал мақомини аниқлаштириш, ушбу шахслар гумон қилинувчи, жабрланувчи ва гувоҳ ҳуқуқ ва мажбуриятларидан фойдаланишини белгилаш.

2. Терговга қадар текширув босқичида айрим тергов ҳаракатларини ўтказишга рухсат бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил сентябрь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Д. Кадиров

Бош прокурор

Н. Йўлдошев,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

18-мақсад: Суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаш

36.

Суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида ундирувни мулкий ҳуқуқларга қаратиш механизмларининг самарадорлигини ошириш.

Ундирувни узоқ муддатли кўчмас мулк ижараси ҳуқуқига, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларга, интеллектуал мулк объектларига бўлган мулкий ҳуқуқларга қаратиш тартибининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш.

Норматив-ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳаси

2023 йил октябрь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Д. Кадиров

Бош прокурор

Н. Йўлдошев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

37.

Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибини янада такомиллаштириш.

Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибини қарздор жисмоний шахслардан коммунал хизматлар учун қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларига нисбатан татбиқ этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил октябрь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Д. Кадиров

Бош прокурор

Н. Йўлдошев,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

19-мақсад: Адвокатура институтининг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги салоҳиятини тубдан ошириш, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг малакали ҳуқуқий хизматларга бўлган талабини тўлиқ қондириш

38.

Адвокатура институти жозибадорлигини ошириш орқали соҳага ёш кадрларни жалб этишнинг самарали тизимини яратиш.

Адвокатурага ишга қабул қилиш тартибини янада соддалаштириш, шу жумладан адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш талабини бекор қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил март

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Д. Кадиров

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

20-мақсад: Фаол фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда фуқаролар ўртасида қонунга ҳурмат ва итоат қилиш ҳиссини шакллантириш

39.

Аҳолининг барча қатлами учун мўлжалланган «Юридик кутубхона» электрон тизимини ва унинг мобил иловасини яратиш.

Ҳуқуқий манба сифатида аҳоли фойдаланиши учун электрон кутубхонада:

юридик адабиётларни соҳалар кесимида (фуқаролик, меҳнат, жиноят ва бошқа) тизимга жойлаштириш;

фойдаланувчиларга китобларни бепул кўчириб олиш, фойдаланиш, нусха кўчириш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил июль

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 300 млн. сўм

(бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Д. Кадиров

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЮҚОРИ ЎСИШ СУРЪАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ

21-мақсад: Иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш орқали келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни — 1,6 баробар (1750 доллардан 2800 долларга) ва 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг АҚШ долларидан ошириш ҳамда «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш учун замин яратиш

40.

Иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш.

1. 2023 йилда иқтисодий ўсиш суръатлари 5,3 фоизда бўлишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Р. Гулямов,

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров,

Ж. Ходжаев

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов

Марказий банк

М. Нурмуратов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Йиллик инфляция даражасини 9,5-10 фоизгача пасайтириш.

Бунда:

макропруденциал назорат механизмлари ва воситаларини такомиллаштириш, уларни пул-кредит сиёсати чора-тадбирлари билан мувофиқлаштириш орқали инфляция даражасини пасайтириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш;

нарх шаклланишининг бозор механизмларини амалиётга татбиқ этиш ва тартибга солинадиган товарлар нархини қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Р. Гулямов,

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Марказий банк

М. Нурмуратов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3. Давлат қарзини бошқаришда йиллик янги жалб қилинган ташқи қарз миқдори 4,5 млрд доллардан ошмаслигини таъминлаш.

Бунда, давлат ташқи қарзи маблағларини асосан муҳим ижтимоий соҳа ва инфратузилмани ривожлантиришга йўналтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров,

Ж. Ходжаев

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

22-мақсад: Миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва ялпи ички маҳсулотда саноат улушини оширишга қаратилган саноат сиёсатини давом эттириб, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 баробар ошириш

41.

Республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолига нефть-газ маҳсулотларининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш.

1. 2023 йил учун республика бўйича углеводород ресурсларини қазиб чиқариш прогноз ҳажмлари бажарилишини таъминлаш.

2. Маҳаллий заводларда суюлтирилган газ ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш.

3. 1500 кв.км майдонда 3D сейсмик ишлар ўтказиш, 20 та янги майдонни бурғилашга киритиш, 50 та қудуқ бурғилаш, 15 та янги конларда геология-қидирув ишларини олиб бориш, юқоридаги ишлар натижасида 35,3 млрд куб метр табиий газ ва 1,2 млн тн суюқ углеводородлар захирасини ўстириш.

Ташкилий-ҳуқуқий чоралар

2023 йил март

Қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш корхоналари маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Б. Исламов,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

42.

«Ёшлик» мис конини ўзлаштиришнинг биринчи босқичи якунига етказиб, 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-мисни бойитиш фабрикасини ишга тушириш.

1. «Ёшлик» мис конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳаси доирасида режалаштирилган «Ёшлик I» ва 3-мисни бойитиш фабрикаси учун асосий технологик ускуналарни қурилиш майдончасига етказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил август

Ҳисоб-китобларга кўра

(ташаббускорларнинг ўз маблағлари, тижорат банклари кредити)

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Б. Исламов,

«Олмалиқ КМК» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

2. Рудани қайта ишлаш қуввати 60 миллион тонна бўлган 3-мисни бойитиш фабрикасида қурилиш-монтаж ишларини якунлаш ва унинг 1-линиясини ишга тушириш.

2023 йил сентябрь

43.

Олмалиқда мисни бойитиш фабрикаси ва Мис эритиш заводи лойиҳаларини бошлаш.

1. «Олмалиқ КМК» АЖ негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил август

Ҳисоб-китобларга кўра

(ташаббускорларнинг ўз маблағлари, тижорат банклари кредити, хорижий инвестициялар)

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Б. Исламов,

«Олмалиқ КМК» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

2. «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан мис эритиш қувватларини кенгайтиришнинг асосий муҳандислик-лойиҳалаш (Basic Engineering) ишларини якунлаш.

2023 йил март

3. «Олмалиқ КМК» АЖ мис эритиш қувватларини кенгайтиришнинг дастлабки техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишни якунлаш.

2023 йил июнь

44.

Навоийдаги Пистали конида 4 миллион тонна олтин рудасини қайта ишлаш мажмуасининг қурилишини якунлаш.

1. Инвестиция лойиҳаси доирасида кўзда тутилган «Пистали» кони ва «6-гидрометаллургия заводи» («6-ГМЗ») учун асосий тоғ-кон ва бойитиш технологик ускуналарини сотиб олиш ишларини якунлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил июнь

Ҳисоб-китобларга кўра

(ташаббускорларнинг ўз маблағлари, тижорат банклари кредити, хорижий инвестициялар)

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев,

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Б. Исламов,

«Навоий КМК» АЖ, Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

2. «Навоий КМК» АЖ томонидан «Пистали» кони ва «6-ГМЗ» саноат объектларининг ташқи электр таъминоти қурилиши ишларини якунлаш.

2023 йил август

3. «Навоий КМК» АЖ томонидан «Пистали» кони ва 6-ГМЗ қурилиш ишларининг 1-босқичини якунлаш ва фойдаланишга топшириш.

2023 йил сентябрь

45.

Кимё саноати, электр техникаси, транспорт ва энергетика соҳаларида нуфузли халқаро ташкилотлар билан бирга, алоҳида муҳандислик мактабларини ташкил қилиш.

Кимё саноати ва энергетика соҳасида нуфузли халқаро ташкилотлар билан муҳандислик мактаблари ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб бориш ҳамда келишувларга эришиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2023 йил 1 август

Энергетика вазирлиги ва унинг таркибидаги ташкилотлар, «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда инвесторлар маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Р. Гулямов

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

«Ўзкимёсаноат» АЖ

46.

Умумий қиймати 8 млрд долларлик 300 дан зиёд лойиҳани ишга тушириш ва 40 та янги йирик лойиҳани амалга оширишни бошлаш.

1. Лойиҳалар кесимида тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, ҳар бир ишга тушадиган лойиҳага масъулларни бириктирилиши ва тасдиқланишини таъминлаш ҳамда ижрога қаратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил март

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Тармоқ жадвалларида белгиланган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш, Ҳукумат комиссияси йиғилишларида муҳокама қилиб боришни ташкил этиш.

ҳар ой якунида

47.

Автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигида инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш.

1. Жиззах вилоятида енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, электромобиллар ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

2. Чирчиқ шаҳрида Қишлоқ хўжалик техникалари кластери негизида 100 от кучига эга миллий тракторни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Ҳисоб-китобларга кўра

(ташаббускорларнинг ўз маблағлари, тижорат банклари кредити, хорижий инвестициялар)

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

«Ўзавтосаноат» АЖ,

Андижон вилояти ҳокимлиги,

Жиззах вилояти ҳокимлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги

48.

Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш.

Озиқ-овқат хомашё базасини кенгайтириш ва маҳсулотлар ҳажмини босқичма-босқич ошириш дастурини ишлаб чиқиш. Бунда:

2023 йил якунига қадар 68,5 трлн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини таъминлаш;

қайта ишлаш қувватларини мева-сабзавот маҳсулотларида 3,2 млн тоннага, сут маҳсулотларида 3,0 млн тоннага ва гўшт маҳсулотларида 450 минг тоннага етказиш;

25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импортини қисқартириш учун қиймати 7,8 трлн. сўмлик 619 та лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилади.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил март

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Б. Мавлонов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов

49.

Янги халқаро стандартларни амалиётга жорий этиш.

Енгил саноат, чарм-пойабзал, электротехника, қурилиш ва озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тегишли халқаро ва Европа стандартларни амалиётга жорий этиш. Бунда:

1 400 дан ортиқ халқаро ва Европа стандартлари таҳлилини ўтказиш;

долзарб бўлган стандартлар рўйхатини шакллантириш;

рўйхат асосида стандартлар хариди ва давлат тилига таржимаси билан боғлиқ харажатларни Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан молиялаштириш;

харид қилинган ва давлат тилига таржима қилинган халқаро ва Европа стандартларини Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш ва амалиётга жорий этишни назарда тутиш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил декабрь

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Б. Закиров,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

50.

Электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 22 трлн. сўмдан ошириш ва экспорт ҳажмини 1 млрд долларга етказиш.

Электротехника саноатидаги тадбиркорлик субъектлари билан яқин ҳамкорликда ишлаб, уларнинг ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларини 1 млрд долларга етказиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

«Йўл харитаси»

2023 йил март

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Б. Исламов,

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

51.

Қурилиш материаллари саноати маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш.

Қурилиш соҳасида янги маҳсулотлар турларини, шу жумладан, замонавий услубда гулқоғоз, полимер ва композитли материаллар асосида геотекстиль, геомембрана, катта ўлчамли гранит ва мармар плиталари, керамогранит, ёруғликни қайтарувчи турли рангдаги қалин ва мустаҳкам ойналар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

52.

Калава ипни қайта ишлаш даражасини ошириш, қайта ишлаш занжирининг кейинги босқичларидаги мавжуд бўшлиқларни тўлдириш.

Соҳадаги қўшимча қиймат занжири бўшлиқларини тўлдириш мақсадида Андижон, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида тўқимачилик соҳасига ихтисослаштирилган замонавий ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш.

«Йўл харитаси»

2023 йил май

Лойиҳа ташаббускорлари маблағлари, тижорат банклари кредитлари

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

53.

Тўқимачилик саноатида маҳсулот экспорти ҳажмини 1,4 баробарга ошириш.

Юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт географиясини кенгайтириш, жумладан GSP+ префренцияларидан кенг фойдаланган ҳолда экспорт ҳажмини 4,5 млрд. долларга етказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

54.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёғ-мой саноати тармоғида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 8 фоизга ошириш.

1. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 6,5 трлн сўмга етказиш.

2. 30 млн долларлик ёғ-мой маҳсулотлари экспортини амалга ошириш.

3. Инвестиция дастури доирасида 14 млн доллар ўзлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Лойиҳа ташаббускорлари маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Б. Мавлонов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов

55.

Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида тармоқлараро саноат кооперацияси алоқаларини янада кенгайтириш.

Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларини ва республика саноат ярмаркасини юқори даражада ўтказиш. Бунда:

ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларида тармоқлар ва йирик саноат корхоналари томонидан асосий фаолият тури бўйича кооперация асосида ўзлаштириш тавсия этиладиган товарлар намуналарини намойиш этиш ва йирик саноат корхоналари томонидан саноат кооперациясига қизиқиш билдирган хусусий корхоналарни «шатакка олиш»;

йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш материаллари, металлоконструкция ва ускуналар, электротехника маҳсулотлари, тез ишдан чиқувчи ва доимий фойдаланиладиган бутловчи қисмларни ўзлаштириш ҳамда сотиб олиш бўйича маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш назарда тутилади.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил апрель

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

56.

Ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган янги турдаги, республикада ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш.

1. Ҳудудларнинг салоҳияти, географик жойлашуви ҳамда табиий ва минерал ресурсларини ҳисобга олган ҳолда янги турдаги юқори технологик, замонавий, энергия тежамкор, инновация ва фан ютуқларига асосланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш дастурини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил март

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов

2. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида камида 60 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

57.

Ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 баробарга, экспортни 1,2 баробарга ошириш ва инвестицияларни кенг жалб қилиш.

1. 2,8 трлн сўмлик ипак маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

2. Соҳада 25 млн долларлик 16 та лойиҳани ишга тушириш.

3. Ипак маҳсулотларининг экспортини 110 млн долларга етказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов

23-мақсад: Геология-қидирув ишлари ҳажмини кескин ошириш, соҳага хусусий инвесторлар ва илғор хорижий компанияларни кенг жалб қилиш

58.

Газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув ишлари бўйича ўн йиллик дастурни амалга оширишни бошлаш.

Республикада 2023 — 2033 йилларда углеводород хомашёси захираларини кўпайтиришга қаратилган геология-қидируви ишлари дастурини ишлаб чиқиш.

Бунда:

янги технологияларни жорий этиб, илк бор чуқур қатламларда газ қазиб чиқариш;

Устюртнинг юқори истиқболга эга чуқур қатламларида қидирув ишларига нуфузли хорижий инвесторларни жалб қилиш назарда тутилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2023 йил май

Йиллик дастурда ажратилган лимитлар доирасида

Давлат бюджети маблағлари,

тижорат банклари кредитлари, хорижий инвестициялар, корхоналарнинг ўз маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Б. Исламов,

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов

59.

Газ қазиб чиқаришга ихтисослашган корхоналар фаолиятини ўрганиш.

Газ қазиб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни ўрганиб чиқиш ва натижаларига асосан ишлаётган корхоналар бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Б. Исламов,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

60.

Геология-қидирув соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш, маҳаллий хомашёларни саноат усулида чуқур қайта ишлаш технологияларини яратиш.

1. Углеводородга истиқболли майдонлар бўйича сейсмик маълумотларни юқори аниқликдаги замонавий «Paradigm» дастурий таъминотида қайта ишлаш ҳамда 18 та майдоннинг 3D моделини яратиш.

2. Замонавий ГИС технологияларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 1:500 000 миқёсдаги рақамли гидрогеологик харитасини яратиш.

3. Ангрен конида каолин ва Гушсойда алунит маъданларидан алюминий оксидини ажратиб олишнинг технологик схемасини ишлаб чиқиш.

4. Маҳаллий хомашёлар асосида бўёқ тайёрлашда ишлатиладиган 50 фоизли водород пероксиди ва натрий перекарбонатини ишлаб чиқариш технологиясини ўзлаштириш.

5. Плазматрон ёрдамида рений металл кукунини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Б. Исламов,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

«Олмалиқ КМК» АЖ

61.

Иқтисодиётнинг драйвер тармоқлари учун минерал хомашё базаси захираларини кўпайтириш.

Геология соҳасини истиқболли ривожлантириш ҳамда олиб борилаётган геология-қидирув ишларини янада жадаллаштиришга қаратилган минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастури доирасида қуйидагиларни таъминлаш:

Букантов, Томдитов, Чотқол-Қурама, Ҳисор, Кулжуктов, Султанувайс каби жами 20 тадан ортиқ объектда тадқиқотлар ўтказиш ҳисобига олтин захирасини 136 тоннага, кумуш захирасини 175 тоннага етказиш;

мис захирасини 255 минг тоннага, қўрғошин захирасини 42 минг тоннага, рух захирасини 48 минг тоннага, вольфрам захирасини 8 минг тоннага кўпайтириш;

уран захирасини 5,5 минг тоннага кўпайтириш, углеводородлар ресурсларини 58 млн тонна шартли ёқилғига ўстириш;

ер ости сувларининг 143,7 минг м3/сут захирасини аниқлаш ва натижасида 600 мингдан ортиқ аҳолини ичимлик суви, 40 минг гектар ерларни суғориш учун сув ресурсларини кўпайтириш.

Илмий-техник кенгаш ва доимий фаолиятдаги захиралар комиссияси баёни

2023 йил декабрь

Йиллик дастурда ажратилган лимитлар доирасида

(Давлат бюджети маблағлари)

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Б. Исламов,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

«Навойуран» ДК,

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

24-мақсад: Иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда «Яшил иқтисодиёт» технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 10 фоизга қисқартириш

62.

Иқтисодиёт корхоналарида 737,01 млн кВт соат электр энергияси, 813,26 млн куб метр табиий газ ва 5,4 минг тонна нефть маҳсулотларининг тежалишига эришиш.

Йирик саноат корхоналарида энергия ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техникавий чора-тадбирларни амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Корхона ва ташкилотларининг ўз маблағлари,

Ўзэнергоинспекция, Ўзнефтгаз-инспекция маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Р. Гулямов

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Ўзэнергоинспекция

63.

Энергетика текширувларини (энергетика аудити) амалга ошириш, энергия менежмент тизимини жорий этиш.

Йиллик ҳажми икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ёки бир минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғисига тенг энергия ресурсларини сарфлайдиган 74 та корхона, муассаса ва ташкилотларни мажбурий энергетика текширувларидан (аудит) ўтказилишини мувофиқлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Корхона ва ташкилотлар маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов,

Ўзэнергоинспекция

64.

2026 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини қўшимча 30 млрд кВт соатга ошириб, жами 104 млрд кВт соатга етказиш.

1. Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида умумий қуввати 650 МВт бўлган қуёш электр станцияларини қуриш лойиҳалари бўйича битимларни имзолаш.

2. Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 200 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида тендерни якунлаб, битим имзолаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Халқаро молия институтлари ва ижрочилар маблағлари,

хорижий инвестициялар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлар

65.

Республикада ўсиб бораётган электр энергиясига бўлган талабни қондириш мақсадида янги генерация қувватларини яратиш.

1. Сирдарё вилоятида «ACWA Power» (Саудия Арабистони) компанияси билан ҳамкорликда қуввати 1 500 МВтга тенг замонавий иссиқлик электр станциясини ягона энергетика тизимига синов тариқасида улаш.

2. Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида «Masdar» (БАА) компанияси билан ҳамкорликда умумий қуввати 670 МВтга тенг иккита қуёш фотоэлектр станцияларини ягона энергетика тизимига улаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил декабрь

Хорижий инвестициялар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов

66.

4,5 минг МВт қувватга эга 11 та йирик лойиҳани якунига етказиш. Жумладан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобидан қўшимча 14 млрд кВт электр ишлаб чиқариш орқали хонадонларга бериладиган электр энергиясини 50 фоизга кўпайтириш.

1. 4,5 минг МВт қувватга эга 11 та йирик лойиҳани самарали ва ўз вақтида якунига етказиш (тендерларни якунлаш, битимларни имзолаш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ишлари) бўйича тармоқ жадвалларини тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2023 йил 15 март

Хорижий инвестициялар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов

2. Тасдиқланган тармоқ жадваллари ижросини таъминлаш.

тармоқ жадвалига асосан

67.

Энергия самарадорлигини ошириш Миллий дастурини ишлаб чиқиш.

Иқтисодиёт энергия истеъмолини камайтириш ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича миллий дастурини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2023 йил июль

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов

68.

Кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кескин ошириш.

2023 йилда давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш ва киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2023 йил апрель

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Б. Исламов,

«Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ,

вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

25-мақсад: Рақамли иқтисодиётни асосий «драйвер» соҳага айлантириб, унинг ҳажмини камида 2,5 баравар оширишга қаратилган ишларни олиб бориш

69.

2023 йилда ахборот технологиялари соҳасида экспорт ҳажмини ошириш.

1. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари сонини 300 тага ошириш, шу жумладан хорижий капитал иштирокидаги компанияларни 30 тага кўпайтириш.

2. Компьютер дастурлаш ва аутсорсинг хизматлари ҳажмини 5 трлн. сўмга ва уларнинг экспорти ҳажмини 280 млн. долларга етказиш.

3. IT-парк резидентлари томонидан ахборот технологиялари соҳасида венчур молиялаштириш, стартапларни қўллаб-қувватлаш (акселератор) ва киберспорт соҳасида хизмат кўрсатишга рухсат бериш орқали резидентлар амалга ошириши мумкин бўлган фаолият турларини кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

-

Вазирлар Маҳкамаси

А. Арипов

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

70.

Республика аҳоли яшаш пунктларини телекоммуникация хизматлари билан қамраб олиш.

1. Республика бўйлаб 50 минг км оптик толали алоқа линиялари қуриш орқали уларнинг умумий узунлигини 220 минг км га етказиш.

2. Мобил алоқа операторлари томонидан қўшимча база станциялари ўрнатиш ва республикадаги аҳоли яшаш пунктларида мобил алоқа ва кенг полосали мобил Интернет хизматлари қамровини 99 фоизга етказиш.

3. Мобил алоқа операторлари томонидан қўшимча база станциялари ўрнатиш орқали халқаро аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлларида мобил алоқа ва Интернет қамровини 70 фоизга етказиш.

4. Қўшимча равишда 700 мингта кенг полосали Интернет портлар ўрнатиш орқали уларнинг умумий сонини 5,3 млн. тага етказиш.

5. Халқаро пакетли коммутация маркази ўтказувчанлик қобилиятини 3 600 Гбит/с га етказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Телекоммуникация операторлари ва провайдерлари маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

А. Арипов

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

71.

Сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш учун янада қулайликлар яратиш ва уларни қўллаб қувватлаш.

1. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини мақсадли амалга ошириш ва янада қўллаб-қувватлаш.

Илмий-тадқиқот ишлари дастури

2023 йил март

Ахборот-коммуникация технологияларни ривожлантириш жамғармаси биринчи даражали бюджет тақсимловчиларга ажратилган маблағлар доирасида

9,1 млрд.сўм

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Р. Гулямов

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов

2. Сунъий интеллект соҳасини ривожлантиришга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

3. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш институти лабораториялари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

4. Ўзбек тилидаги матнларни ўқиш жараёнини автоматлаштириш, матнни овозга (Text-to-Speech) ва овозли маълумотларни матнга (Speech-to-Text) ўтказувчи дастурий таъминотни яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил декабрь

Давлат илмий дастурларига ажратилган маблағлар

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

26-мақсад: Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш, келгуси беш йилда 120 миллиард АҚШ доллари, жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестицияларни жалб этиш чораларини кўриш

72.

Давлат органлари ва инвесторлар ўртасида тузилган инвестиция шартномаларидаги инвестиция мажбуриятларини электрон тарзда рўйхатга олиш тизимини ишлаб чиқиш.

Электрон тарзда рўйхатга олиш дастурини ишлаб чиқиш ва тизим фаолиятини йўлга қўйиш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил сентябрь

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов

73.

Республиканинг саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, иқтисодиёт тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш орқали ҳудудларда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш.

1. 11 млрд долларлик хорижий инвестицияни ўзлаштириш.

2. 304 та йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш орқали 48,7 мингта янги иш ўринларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

11 млрд долл

тўғридан-тўғри инвестияциялар

Вазирлар Маҳкамаси Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов

74.

Иқтисодиётга хорижий ва маҳаллий хусусий инвестицияларни кўпайтириш учун шароитларни яхшилаш.

1. Ҳудудларнинг инвестиция жозибадорлигини ҳар томонлама баҳолаш ва ҳудудлар ўртасида инвестицияларни жалб этишда соғлом рақобатни шакллантириш учун инвестиция стандарти тизими ва инвестиция муҳити рейтингини амалиётга жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2023 йил март

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов

2. Тошкент шаҳрида II Тошкент халқаро инвестиция Форумини ўтказиш.

2023 йил ноябрь

75.

2023 йилдан бошлаб ҳар бир ҳоким ўз туманига 40-50 миллион доллар хусусий инвестиция олиб келишини ташкил этиш.

1. Шаҳар ва туманлар, инвестиция лойиҳалари кесимида манзилли лойиҳалар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2. Инвестицияларни ўзлаштириш бўйича ойма-ой графиклар ишлаб чиқиш, уларни тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил март

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

76.

Инвестиция дастурларини маҳалла даражасига тушириш ва маҳаллаларнинг молиявий ваколатларини кенгайтириш.

Маҳалла ўз муаммоларини мустақил ҳал этиши учун «Маҳалла бюджети» тизимини солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган ҳар бир вилоятлардан биттадан туманда эксперимент тариқасида жорий этиш ҳамда унинг самарадорлиги, натижадорлиги ва тизимни барча туман (шаҳар)ларда жорий этиш юзасидан таклиф киритиш.

Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар

2023 йил март

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

27-мақсад: Иқтисодиётда молиявий ресурсларни кўпайтириш мақсадида, келгуси 5 йилда фонд бозори айланмасини 200 миллион АҚШ долларидан 7 миллиард АҚШ долларига етказиш

77.

Хусусийлаштириш дастури доирасида 1 мингга яқин корхонани савдога чиқариш.

Давлат иштирокидаги корхоналар, хўжалик фаолиятини амалга оширувчи давлат муассасалари ва давлат кўчмас мулк объектларини давлатда сақлаб қолиш мезонларидан келиб чиқиб «сот ёки тушунтир» тамойили асосида давлат иштирокидаги корхоналар сонини кескин қисқартириш ҳамда камида мингта давлат активларини оммавий савдолар орқали хусусийлаштиришни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил апрель

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Давлат активлари агентлиги

А. Ортиков,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

78.

Энг йирик 10 та компания ва тижорат банкларининг акцияларини аҳоли учун очиқ ва шаффоф савдога чиқариш (IPO).

1. Акцияларини аҳоли учун очиқ ва шаффоф савдога чиқариш (IPO) учун энг йирик 10 та компания ва тижорат банкларининг рўйхатини шакллантириш.

2. Йирик 10 та компания ва тижорат банкларининг «IPO» жараёнидаги ҳаракатлар стратегиясини ишлаб чиқиш.

3. «IPO»га тайёргарлик жараёни давомида келиб чиқадиган зарур тадбирларни амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

79.

Иқтисодиётни, шу жумладан саноатнинг етакчи тармоқларини янада либераллаштириш ҳамда трансформация жараёнларини жадаллаштириш.

2023 — 2026 йилларда устав капиталида давлат улуши мавжуд трансформация қилинадиган акциядорлик жамиятлари фаолиятига ESG (Environment, Social, Governance)ни жорий этиш, бунда атроф-муҳит, ижтимоий омиллар ва корпоратив бошқарув омиллари (ESG омиллари), шунингдек, барқарор ривожланиш масалалари билан боғлиқ омилларни ҳисобга олиш масалалари жамиятлар бошқарув органларида кўриб чиқилишини ташкиллаштириш ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Халқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда қуйидаги корхоналарда ESGни жорий этиш:

2023 йилда — «Ўзметкомбинат» АЖ;

2024 йилда — «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ;

2025-2026 йилларда — бошқа давлат иштирокидаги бошқа йирик корхоналар.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил октябрь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

А. Абдуқодиров,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

А. Ортиков,

«Ўзметкомбинат» АЖ,

«Навоий КМК»

АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ

80.

Банк тизими активларида хусусий сектор улушини ошириш.

Банк тизимида давлат улушига эга тижорат банкларида трансформация жараёнларини амалга ошириш орқали банклардаги давлат улушини очиқ ва шаффоф механизмлар асосида хусусийлаштириш.

Бунда:

давлат улуши мавжуд банклар (Қишлоқ қурилиш банк, Халқ банки, Микрокредитбанк, Алоқа банк, Агро банк ва Миллий банк) акцияларини оммавий очиқ савдоларга (IPO) олиб чиқиш бўйича олиб борилаётган ишларни самарали якунлаш;

Ўзсаноатқурилишбанкдаги давлат улушини стратегик инвесторга сотиш ва хусусийлаштиришга қаратилган тадбирларни якунлаш;

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда Асака банкни трансформация қилиш бўйича келишувларни имзолаш назарда тутилади.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил давомида

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

Ш. Вафаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

А. Абдуқодиров

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Марказий банк

М. Нурмуратов,

давлат тижорат банклари

81.

Банклардаги омонатларни ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

банклардаги омонатларни кафолатлаш фондининг (Фонд) ташкилий тузилмасини ва ваколатларини белгилаш;

кафолатланадиган омонатлар қамрови ва миқдорини белгилаш;

барча банкларнинг Фондга аъзо бўлиши лозимлигини белгилаш;

банкларни санациялашда Фонд маблағларидан фойдаланиш имкониятини яратиш;

омонатларни Фонд томонидан тўлаб берилиши муносабати билан омонатчиларнинг банкдан устувор равишда талаб қилиш ҳуқуқини Фондга ўтказиш;

Фондга тўлаб берилиши лозим бўлган маблағлардан тўланган бадалларни чегириш амалиётини бекор қилиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил октябрь

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Марказий банк

М. Нурмуратов

82.

Бозорларда янги иштирокчиларнинг кириб келишидаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш орқали рақобатни ривожлантириш.

1. Рақобатни чекловчи мутлақ (эксклюзив) ҳуқуқларни бекор қилиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил июль

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

2. Камида 2 та товар бозорида рақобатни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқиш.

«Йўл харитаси»

2023 йил октябрь

3. Тармоқларни тартибга солишда юридик шахслар бирлашмаларининг бозорлардаги рақобатга салбий таъсирини чеклашга қаратилган қоидаларни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил сентябрь

28-мақсад: Республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш орқали 2026 йилда республика экспорт ҳажмларини 30 млрд АҚШ долларига етказиш

83.

2023 йилда экспорт ҳажмини 23 млрд доллардан ошириш, махсус экспортсиз экспорт ҳажмини 17,7 млрд долларга етказиш. Бунда:

экспорт таркибида тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар улушини 47 фоиздан 54 фоизга ёки 9,6 млрд долларга етказиш;

мавжуд хомашё ресурсларини қайта ишлаш қувватларини ошириш ҳисобига экспорт таркибидаги улушини 26 фоиздан 20 фоизгача камайтириш;

хизматлар экспорт ҳажмларини 4,6 млрд долларга етказиш.

Ушбу кўрсаткичларнинг ижросини таъминлаш учун республика ҳудудлари ва тармоқлар билан биргаликда 2023 йилда экспортчи корхоналарни молиявий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш чоралари кўриш. Хусусан:

айланма маблағлар учун 350 дан ортиқ корхонага Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан қулай шартларда маблағлар ажратиш;

580 тадан ортиқ корхонага транспорт харажатларининг бир қисми қоплаб бериш;

260 та тадбиркорлик субъектининг халқаро тан олинган сертификат ва стандартларни жорий этиш харажатларини қоплаб бериш;

янги хорижий бозорларга кириш мақсадида маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига Ҳиндистон, Хитой, Франция ва Индонезия давлатларидан анор, аччиқ қалампир, хурмо, тарвуз, узум, нўхат, гилос маҳсулотларига карантин рухсатномалари олинишини таъминлаш;

хорижий давлатларда доимий равишда фаолият юритувчи «Made in Uzbekistan» бренди остида «шоу-рум»лар ташкил этиш чоралари кўриш;

Allbiz, Global pulses, Europages каби халқаро электрон савдо порталларида «Ўзбекистоннинг миллий маҳсулотлари павильони»ни ишга тушириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари

84.

2023 йилда тайёр маҳсулотлар экспортини қўшимча 4 миллиард долларга ошириш.

1. Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудлари, товар ва хизматлар, аниқ муддатлар кесимида ойма-ой экспортга юклаш графикларини ишлаб чиқиш, тасдиқланишини таъминлаш ҳамда ижрога қаратиш.

Амалий чора-тадбирлар

Ҳар чоракда

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов, иқтисодиёт тармоқлари,

тижорат банклари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Экспорт прогноз кўрсаткичларининг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриб бориш.

Ҳар ойда камида 1 марта

3. Экспорт прогнози ижросини таъминлаш, корхоналарга таъсирчан амалий ёрдам бериш мақсадида республикадаги йирик экспортчи корхоналарга тармоқлар, тижорат банклари ва ҳудудлардан масъул раҳбарларни бириктириш.

2023 йил март

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов

4. Маҳаллий экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.

2023 йил давомида

Экспортни рағбатлантириш агентлиги, иқтисодиёт тармоқлари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5. Маҳаллий корхоналарнинг экспорт фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида экспортолди молиялаштириш учун зарур кредит маблағларини ажратиб бориш.

2023 йил давомида

6. Халқаро кўргазмалар ва тақдимотларда иштирок этиш орқали ўзбек брендлари ва маҳсулотларини хорижда илгари суриш бўйича «Made in Uzbekistan» дастурини амалга ошириш.

Тадбирлар графигига мувофиқ

85.

«Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастурини давом эттириш.

1. Экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича яратилган имкониятларни кенг тарғиб қилиш орқали тадбиркорлик субъектларини экспорт фаолиятига фаол жалб қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

Тадбирлар графигига мувофиқ

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов,

тижорат банклари,

иқтисодиёт тармоқлари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Инвестиция дастурлари доирасида ишга туширилган янги корхоналарни экспорт фаолиятига жалб қилиш.

3. «Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастури доирасида 2023 йилда 100 та экспортчини қўшимча қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш чораларини кўриш.

4. Маҳаллий корхоналарнинг ташқи бозорларга чиқишига йўл очиб бериш мақсадида «тадбиркордан — экспортёргача» тамойили асосида чора-тадбирлар дастурига мувофиқ маҳаллий корхоналарни ташқи бозорларга чиқишига кўмаклашиш.

2023 йил давомида,

ҳар чорак якуни бўйича ҳисобот киритган ҳолда 2023 йил давомида,

ҳар чорак якуни бўйича ҳисобот киритган ҳолда

86.

Европа бозорларига текстиль, электр техникаси, чарм-пойабзал ва бошқа тайёр маҳсулотлар экспортини камида 2 баробарга ошириш.

1. Европа бозорининг электротехника маҳсулотларига бўлган талабини ўрганиш ва йирик импорт қилувчи компаниялар рўйхатини шакллантириш.

2. Европа бозорига экспорт қилиниши мумкин бўлган 20 турдаги маҳсулотлар рўйхатини тузиш.

3. Халқаро сертификатлар олишни ташкил этувчи консалтинг компанияларни аниқлаш ва улар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

4. Экспорт қилиниши белгиланган маҳсулотларга Европа давлатида тан олинган халқаро сертификатлар олиниши бўйича зарур чоралар кўриш.

5. Халқаро сертификатларни олиш билан боғлиқ харажатларни Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги

6. GSP+ доирасида Европага экспортни (ҳажми ва номенклатураси) кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Йўл харитаси

2023 йил март

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

«Ўзтўқимачилик-саноат» уюшмаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

7. Халқаро стандартлаш ва сертификатлаш ташкилотлари, «Тери ишчи гуруҳи» (LWG) ва «Барқарор теричиликни ривожлантириш ташкилоти» (SLF) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Соҳадаги камида 200 та экспортчи корхонада халқаро сифат ва менежмент тизимлари стандартларини жорий қилиш чоралари кўриш.

Европанинг бренд маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан «аутсорсинг» ва «франчайзинг» асосида маҳаллий корхоналарда пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича музокаралар ўтказиш ва бренд эгаларини жалб қилиш чораларини кўриш.

Европа давлатларида ташкил этиладиган йирик кўргазма-ярмаркаларда маҳаллий пойабзал, чарм-атторлик, жун, мўйна ва қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг фаол иштирокини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

«Ўзчармсаноат» уюшмаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

87.

Экспорт қилувчиларга транспорт ва бошқа харажатларни компенсация қилиш ишларини давом эттириш.

1. Экспорт қилувчиларнинг транспорт ва бошқа харажатларини компенсация қилиш тизими тўғрисида тадбиркорлик субъектларининг хабардорлигини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Экспортни рағбатлантириш агентлигининг буюртмаларига асосан зарур субсидия маблағларини ажратиб бориш.

Буюртмага асосан

88.

Маҳсулотлар экспорти бўйича ҳозирги 9 та босқичдан иборат божхона расмийлаштирувини 3 баробар қисқариш.

«Экспорт уч қадамда» — экспорт божхона юк декларацияларини шакллантиришдан бошлаб, расмийлаштиришга қадар бўлган барча жараёнларни ўз ичига қамраб олган тизимни жорий этиш.

Бунда, экспорт операцияларини қуйидаги 3 босқичда амалга ошириш назарда тутилади:

экспорт шартномасини шакллантириш;

товар ва транспорт ҳужжатлари асосида экспорт декларациясини автоматик шакллантириш;

божхона расмийлаштируви ва чегара назорати.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил август

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ш. Кудбиев

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

89.

Экспортни рағбатлантириш агентлиги орқали молиявий ёрдам кўрсатиш тартибини ихчамлаштириш.

Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан кўрсатиладиган молиявий ёрдам хизматлари бўйича ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил июнь

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

90.

Республикадаги барча туман ва шаҳарларнинг экспорт бўйича масъул раҳбарлари учун фаолият самар?дорлигини баҳолаш (KPI) тизимини жорий этиш.

1. Республикадаги барча туман ва шаҳарларнинг экспорт бўйича масъул раҳбарларини учун янги корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этиш, янги турдаги маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш ва янги бозорларни ўзлаштириш каби мезонлар асосида баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш.

2. Экспорт йўналишида республиканинг энг қолоқ ва энг намунали туман ва шаҳарлар рўйхатини шакллантириб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил май

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

91.

Туризм хизматлари экспортини 2 млрд долларга етказиш.

1. Мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, жумладан, «Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» тарғибот кампаниясини ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Ҳисоб китобларга кўра Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари доирасида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

2. Транспорт-логистика хизматларини кенгайтириш.

Бунда хорижий давлат авиаташувчилари билан музокара олиб бориш ва Европа, Осиё, Араб давлатлари ҳамда қўшни мамлакатлардан Ўзбекистон ҳудудига амалдаги халқаро авиақатновлар сонини кўпайтириш ва янги йўналишларни очиш.

Амалий чора-тадбирлар

График асосида

Транспорт вазирлиги

И. Махкамов,

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков

3. Самарқанд шаҳрида «Aviation & Logistics Forum» II-халқаро авиация форумини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

Ҳисоб китобларга кўра

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков,

Транспорт вазирлиги

И. Махкамов

4. Жойлаштириш ва меҳмонхона воситалари, овқатланиш, транспорт хизматларини кенгайтириш ва ҳунармандчилик устахоналари, заргарлик, сувенир маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков,

Транспорт вазирлиги

И. Махкамов

29-мақсад: Тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даромад манбаларини шакллантириш учун шароитлар яратиш, хусусий секторнинг Ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш

92.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан «очиқ мулоқот» тадбирини ўтказиш.

20 августТадбиркорлар куни доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан «очиқ мулоқот» тадбирини ўтказиш, бунда:

Республика штаби ҳамда ҳудудларда махсус штаблар фаолиятини ташкил қилиш;

«Тадбиркор виртуал офиси» ахборот портали орқали тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини туну-кун қабул қилишни ташкил қилиш;

тадбиркорлар томонидан билдирилган мурожаатлар асосида тизимли муаммоларни ҳал қилиш ва ечимлари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

«Очиқ мулоқот» давомида билдирилган таклифларни амалга ошириш юзасидан «йўл харитаси»ни тасдиқлаш;

янги ташаббусларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, тадбиркорлар фикр-мулоҳазаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари фармойиши лойиҳаси

2023 йил май

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Савдо-саноат палатаси

Д. Вахобов,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Бизнес-омбудсман

Д. Касимов

93.

Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

корпоратив бошқарув соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси нормаларини такомиллаштириш;

жамиятлар томонидан йирик ва аффилланган шахслар билан битимларни тузишда акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш;

жамият устав капиталини ошириш, жумладан қўшимча акциялар чиқаришда миноритар акциядорлар ҳуқуқларини таъминлашни кучайтириш;

жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш механизмларини кўриб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил октябрь

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Давлат активларини бошқариш агентлиги

А. Ортиков, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

94.

Ёнилғи қуйиш шаҳобчалари орқали реализация қилинган газ ҳажми ҳисобини масофадан онлайн юритиш тизимини жорий қилиш.

Ёнилғи қуйиш шоҳобчаларида реализация қилинган газ ҳажмининг аниқ ҳисобини юритиш учун газ қуйиш ускуналарига махсус дастурлаштирилган маҳсулотни жорий этиш ва уни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотлар базасига интеграция қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил июнь

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов

95.

2023 йилда назорат қилувчи ва рухсат берувчи идоралар фаолиятини танқидий кўриб чиқиш.

1. «Тадбиркорлик субъектларини солиқ текширувларидан ўтказиш муддатларининг қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини киритиш.

Қонун лойиҳаси

2023 йил апрель

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Савдо-саноат палатаси

Д. Вахобов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси

96.

Илғор тажрибалар асосида солиқ ва божхона маъмурчилигини тубдан ислоҳ қилиш.

Солиқ маъмурчилиги бўйича:

Маълумотларни қайта ишлаш маркази ҳузурида барча солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларини юритишни марказлаштирган Бюджет билан муносабатларни бошқариш дирекциясини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг амалдаги штат бирликлари доирасида ташкил этиш;

солиқларни ўз вақтида тўлаётган интизомли солиқ тўловчилар бўйича «Ишончли солиқ тўловчиси рейтинги»ни юритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

А. Бурханов

97.

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиш.

Бунда, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш, инвестиция киритиш фаолияти ва давлат-хусусий шериклик фаолияти ўртасидаги аниқ чегара ва мезонларни белгилаш назарда тутилади.

Ахборот хати

2023 йил май

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги

А. Мусаев

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

30-мақсад: Қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш

98.

2023 йилда сув таъминоти яхши бўлган 100 минг гектаргача қўшимча экин майдонларини деҳқончилик кўникмаларига эга бўлган, шу жумладан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳолига ажратиш ҳисобидан қарийб 350 мингта янги деҳқон хўжаликларини ташкил этиш.

1. Деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун фермер хўжаликлари ва агросаноат кластерларига ижарага берилган, улар томонидан самарали фойдаланилмаётган, сув таъминоти тизими яхши бўлган, аҳоли яшаш жойларига яқин бўлган, лотларга бўлиш натижасида контурлар яхлитлиги бузилмайдиган ерларни танлаб олиш тартибини жорий этиш.

2. Деҳқон хўжаликларига ажратилган ер майдонларида ҳудудлар эҳтиёжлари учун зарур бўлган экспортбоп ва бозорбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экилишини таъминлаш.

3. Сабзавот, полиз, дуккакли, мойли ва картошка экинларини интенсив усулда экиш ишларини ташкил этиш.

4. Кооперация тизими асосида маҳсулот етиштириш ва сотишни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Ташаббускорлар маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Ш. Ғаниев,

Б. Мавлонов

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Сув хўжалиги вазирлиги

Ш. Хамраев

99.

750 мингта янги деҳқон хўжаликларини тадбиркорга, ер эгасига айлантириш, бунинг ҳисобига қишлоқларда ижтимоий муаммолар, аввало, ишсизлик ва камбағаллик масаласини ҳал этиш ишларини давом эттириш.

1. Ҳудудлар кесимида маҳсулотларни хомашё базасига нисбатан мавжуд сақлаш ва қайта ишлаш қувватларини ўрганиш.

2. Ўрганиш натижаларига кўра инфратузилма (электр, табиий газ, ичимлик сув, оқова, транспорт йўли) объектлари билан таъминлаш чораларини белгилаш ва лойиҳаларни шакллантириш.

3. Белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш чораларини кўриш.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил март

Тадбиркорлик субъектлари ўз маблағлари, тижорат банклари кредитлари, халқаро молия институтлари маблағлари, хорижий инвестициялар бюджет маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Б. Мавлонов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Адлия вазирлиги

А. Ташкулов

100.

Аграр соҳада юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш лойиҳаларига 2023 йилда 1 миллиард АҚШ доллари ажратиш.

1. Аграр соҳанинг барча йўналишларида юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш лойиҳаларининг манзилли рўйхатини ҳудудлар кесимида шакллантириш.

2. Манзилли рўйхатни масъуллар ва тижорат банклари билан келишиш.

3. Шакллантирилган дастурни келишиш учун вазирликка тақдим этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил март

Тадбиркорлик субъектлари ўз маблағлари, тижорат банклари кредитлари, халқаро молия институтлари маблағлари, хорижий инвестициялар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Б. Мавлонов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов,

Қорақалпоғистон республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

101.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида янги агротехнологиялар, сув тежовчи ва ҳосилдорликни оширишга қаратилган илмий-тадқиқотларни амалга ошириш.

1. Мўйноқ туманида Қорақалпоғистон шароитида «Chlorella vulgaris» ўсимлигини интенсив кўпайтириш ва қишлоқ хўжалигида қўллаш, янтоқ ва қамишдан фойдаланган ҳолда гидропоника усулида тайёрланадиган маҳсулот асосида чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик хўжаликлари учун инновацион ем ишлаб чиқариш.

2. Марҳамат туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида хизмат кўрсатиш «Ўсимликлар клиникаси» инновацион корхонасини ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш.

3. Кармана туманида 13 хил маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан қуён, парранда ва чорва моллари учун озуқа еми ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

4. Нуробод туманида автомобилларга ва қишлоқ хўжалиги техникаларига жойига бориб техник хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш.

5. Нишон туманида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ўсимликлар озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида суякдан экструдиция йўли билан маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.

6. Қарши туманида такомиллаштирилган сувни шўрсизлантириш қурилмасининг тажриба нусхасини ишлаб чиқариш.

7. Нишон туманида ҳароратни мўътадиллаштирувчи фаол нанокомпозицион қўшимчали пленка, қуёш концентратори ва гидрогеллар ёрдамида табиий ноқулай майдонларда ёқилғи ва сув сарфисиз ишлайдиган пилот иссиқхона ташкил этиш.

8. Нуробод туманида «Грунт ва қатламлар орасида сув захираларидан фойдаланиш учун рақамли (ГИС) интерактив гидрогеологик харитани ишлаб чиқиш» лойиҳаларини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Б. Мавлонов

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов,

Сув хўжалиги вазирлиги

Ш. Хамраев,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари

102.

Қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали 2023 йилда даромадни камида 25 фоизга ошириш.

1. Мева-узумчиликда янгидан 9 та «In-vitro» лабораториясида 8 млн дона сертификатланган кўчатларни кўпайтириш учун 4 гектар иссиқхоналар ташкил этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил март

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Б. Мавлонов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов,

Самарқанд, Наманган, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоят ҳокимликлари

2. Сабзавот ва полиз экинлари селекциясини кучайтириш ҳисобига маҳаллий навларнинг улушини ошириш. Бунда:

28,2 минг гектарда сабзавот экинларини интенсив усулда етиштиришни йўлга қўйиш;

интенсив сабзавот кўчатлари етиштириш бўйича 17 та кўчатхона ташкил этилиб, 100 млн дона сабзавот кўчати етиштириш.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил март

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Б. Мавлонов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов

103.

Қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсиш суръатларини камида 5 фоизга етказиш.

2023 йилда деҳқончиликда ўсиш суръатини ўртача 5,5 фоизга ошириш чораларини кўриш.

Бунда 23,8 млн тонна асосий турдаги мева-сабзавот, полиз, картошка маҳсулотлари, жумладан, 12,4 млн тонна сабзавот, 3,7 млн тонна картошка, 2,6 млн тонна полиз, 3,2 млн. тонна мева ва 1,9 млн. тонна узум маҳсулотларини етиштириш назарда тутилади.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил март

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Б. Мавлонов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов

104.

Экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, интенсив боғлар майдонини 1,5 баравар ва иссиқхоналарни 1,2 баравар кўпайтириш.

1. «Тайёр ҳолда топшириш» шарти асосида 1,2 минг гектарда интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш ҳамда аҳолига бўлиб тўлаш шарти билан ажратиш.

2. Сертификатланган 8 млн дона мева кўчатлари билан таъминлаш.

3. 2023 йилда 35 минг гектар токзор ва 25 минг гектар янги боғлар барпо этиш ва бунинг учун 20 млн дона кўчатлар етказиб бериш.

4. 2023 йилда 500 гектарда иссиқхоналарни ташкил этиш.

5. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини 2023 йилда 1,5 млрд долларга етказиш чораларини кўриш.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил март

Лойиҳа ташаббускорлари ва тижорат банклари маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Б. Мавлонов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

105.

Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш.

Камида 200 минг гектар майдонда алмашлаб экиш механизмини жорий қилиш;

140 минг гектар майдонда сидерат экинлар экиш ҳамда 110 минг гектар майдонни 10 тоннадан органик моддалар билан бойитиш;

ўсимликларни агрокимёвий таҳлиллар асосида озиқлантириш тизимини ривожлантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Б. Мавлонов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов,

Табиат ресурслари вазирлиги

А. Абдухакимов

106.

Илм-фан ва инновацияга асосланган агрохизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.

Илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини тижоратлаштириш. Бунда:

2023 йилда 2 та илмий-тадқиқот институти фаолиятини тижоратлаштириш;

12 та илмий-тадқиқот институтига тажрибали маҳаллий ёки хорижий экспертларни бириктириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

1,0 млн АҚШ доллари миқдорида халқаро молия институтлари маблағлари,

Давлат илмий дастурлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Ш. Ғаниев

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов

107.

Агрологистика марказларини ривожлантириш.

Мамлакатимиз ҳудудларида 10 та агрологистика маркази (қуввати 65 минг тонна) фаолиятини йўлга қўйиш.

Чора-тадбир дастури

2023 йил март

Халқаро молия институтлари маблағлари, банк кредитлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Б. Мавлонов

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлар

108.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда суғориш қудуқларини ўрнатиш орқали жами 100 минг гектар ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш.

1. 100 минг гектар янги ерларни қайта фойдаланишга киритиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ташаббускорлар томонидан амалга оширадиган тадбирлар кўрсатиб ўтилган ҳамда қўшимча равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш имкониятини яратиш назарда тутилган манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил март

Ҳисоб-китобларга кўра ташаббускорларнинг ўз маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси Ж. Қўчқоров,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Ш. Ғаниев

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов,

Сув хўжалиги вазирлиги

Ш. Хамраев,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Б. Исламов

2. Манзилли рўйхат асосида белгиланган тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли йиғилиш баёнларини тасдиқлаш.

2023 йил давомида

31-мақсад: Сув ресурсларини бошқариш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва сувни иқтисод қилиш бўйича алоҳида давлат дастурини амалга ошириш

109.

Ирригация ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ҳисобига сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

1. 2023 йилда 324,9 км канал, 78,5 км лоток, 18,4 км қувур ва 380,3 км коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш.

2. Ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳисобига жами 181,6 минг гектар суғориладиган майдоннинг сув таъминотини ва 94,3 минг гектарнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Давлат бюджети параметрлари доирасида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Ш. Ғаниев

Сув хўжалиги вазирлиги

Ш. Хамраев,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

3. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш орқали сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

Тижорат банки кредитлари

110.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича тушумларнинг бир қисмини туманларда суғориш хизматларини ривожлантириш, ариқ, зовур ва каналларни бетонлашга йўналтириш.

1. Ҳар бир вилоят бўйича алоҳида ишчи гуруҳ тузиш ҳамда туманлардаги ирригация тизими каналлари, хўжаликлараро (фермерлараро) ва ички суғориш тармоқлари ҳамда улардаги сув олиш жойлари ва мавжуд сув хўжалиги иншоотларини хатловдан ўтказиб, далолатномаларни расмийлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил март

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Ш. Ғаниев

Сув хўжалиги вазирлиги

Ш. Хамраев,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

2. Туманлардаги ирригация тизими каналлари, хўжаликлараро (фермерлараро) ва ички суғориш тармоқларини бетон қопламали қилиш, лоток тармоқлари қуриш, улардаги сув хўжалиги иншоотларини таъмирлаш, тиклаш, янгиларини қуриш, бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув хизматини ривожлантириш, шунингдек, коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда молиявий ҳисоб-китоблар қилиш.

2023 йил апрель

3. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ базаси ва меъёрларини, шунингдек, уни ҳисоблаш ва ундириш тизимини, шунингдек, хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш.

Таҳлилий маълумот

2023 йил апрель

4. Туманлардаги ирригация тизими каналлари, хўжаликлараро (фермерлараро) ва ички суғориш тармоқларини бетонлаш ҳамда улардаги сув хўжалиги иншоотларини таъмирлаш-тиклаш, янгиларини қуриш, бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув хизматини ривожлантириш, шунингдек, коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш ишларини сув хизматини ривожлантириш ишларини амалга ошириш учун сув солиғи тизимини такомиллаштириш юзасидан таклиф тайёрлаш.

2023 йил май

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Сув хўжалиги вазирлиги

Ш. Хамраев,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов

111.

Сув хўжалиги объектларида электр энергияси истеъмолини камайтириш.

1. Инвестиция лойиҳалари доирасида 5 та насос станциясини модернизация, 324,5 км канал ва 665 та гидротехник иншоотларни реконструкция қилиш.

2. Сув хўжалиги тизимидаги насос станцияларида хизмат муддатини ўтаб бўлган 174 та насос ва 234 та электродвигателни алмаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил март

Ҳисоб-китобларга кўра Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Ш. Ғаниев

Сув хўжалиги вазирлиги

Ш. Хамраев,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов

112.

Сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқариш.

Сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик шартларида насос станцияларини ҳамда ирригация-мелиорация объектларини хусусий шериклар бошқарувига бериш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.

Тармоқ жадвали

2023 йил март

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларда кўзда тутилган маблағлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Ш. Ғаниев

Сув хўжалиги вазирлиги

Ш. Хамраев,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

113.

16 та йирик насос станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш ва муқобил энергияга ўтказиш.

1. 16 та йирик насос станцияси давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш ва муқобил энергияга ўтказиш бўйича хусусий шериклар билан мулоқотлар олиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил июнь

Ташаббускор компанияларнинг тўғридан-тўғри инвестиция маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Ш. Ғаниев

Сув хўжалиги вазирлиги

Ш. Хамраев,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов

2. 16 та йирик насос станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш ва муқобил энергияга ўтказиш бўйича техник-иқтисодий асослар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2023 йил ноябрь

3. Хусусий шериклар билан 16 та йирик насос станциясини модернизация қилиш ва муқобил энергияга ўтказиш бўйича белгиланган тартибда битим имзолаш ҳамда рўйхатдан ўтказиш.

Лойиҳаларни амалга ошириш жадвали бўйича

32-мақсад: Чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5-2 баравар кўпайтириш

114.

Чорвачиликда йиллик ўсиш суръатини камида 3,8 фоизга етказиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи дастур ишлаб чиқиш:

чорвачиликда ўсиш суръатини ўртача 3,8 фоизга ошириш;

қорамоллар бош сонини 14,7 млн бошга, шундан сигирлар бош сонини 5,1 млн бошга, гўшт ишлаб чиқаришни 2,9 млн тоннага, сут — 12,5 млн тоннага етказиш;

8,7 млрд дона тухум ва 650 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқариш.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил март

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Ш. Ғаниев

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, «Паррандасаноат» уюшмаси,

тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

115.

Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш.

1. Чорва моллари бош сонини кўпайтириш ва маҳсулдорлигини ошириш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш. Бунда:

чорвачилик соҳасида 1 минг 900 та лойиҳани амалга ошириш бўйича молиялаштириш манбалари аниқ кўрсатилган манзилли дастурни ишлаб чиқиш;

сунъий уруғлантиришга жалб этилган 3 000 нафар техник осеминаторлардан 15 фоизининг босқичма босқич график асосида малакасини ошириш;

250 та чорвачилик субъектини «Наслчилик тоифаси»га ўтказиш;

аҳоли хонадонларидаги 2,4 млн бош (62 фоиз) сигир ва уруғлантириш ёшидаги таналарни сунъий уруғлантириш.

2. Паррандачилик йўналишида наслчилик хўжаликлари сонини 52 тага етказиш, бунда:

инкубацион тухум ишлаб чиқаришни 290 млн донага етказиш;

паррандачилик йўналишидаги 281 та лойиҳани амалга ошириш назарда тутилади.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил март

Халқаро молия институтлари ва тижорат банклари кредитлари ва ташаббускорлар ўз маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Ш. Ғаниев

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, «Паррандасаноат» уюшмаси,

тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

3. Балиқчиликни ривожлантириш ва балиқ етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш. Бунда:

ҳудудлардаги ҳосилдорлиги паст бўлган сунъий сув ҳавзаларини босқичма-босқич интенсивлаштириш ва балиқ етиштириш ҳосилдорлигини 4-5 бараварга ошириш;

3 та балиқлар учун мўлжалланган юқори оқсилга бой омухта ем корхонасини ишга тушириш;

балиқ личинкаларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 7 та замонавий инкубация цехи ва 300 гектар майдонда репродуктор ҳавзалар барпо этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил март

Халқаро молия институтлари ва тижорат банклари кредитлари ва ташаббускорлар ўз маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Ш. Ғаниев

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси,

Сув хўжалиги вазирлиги

Ш. Хамраев,

тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

4. Асалари оилалари сонини кўпайтириш ва маҳсулдорлигини ошириш. Бунда:

2023 йилда асалари оилалари сонини 1,4 млн донага етказиш ва 31 минг тонна асал етиштиришни ташкил этиш;

асалари пакетлари экспортини 350 минг донага етказиш.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил март

Банк кредитлари ва ташаббускорлар ўз маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Ш. Ғаниев

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси

116.

Чорвачилик озуқа базаси мустаҳкамлаш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш:

чорва озуқа майдонини 430 минг гектарга етказиш;

пахта ва ғалла майдонларининг 10 фоизига алмашлаб (беда ва бошқа чорва учун озуқабоп экинлар) экишни ташкил этиш;

чорвачилик субъектлари ва аҳолидаги чорва молларини тўйимли озуқа билан таъминлаш мақсадида «Гидропоника» усулида озуқа ишлаб чиқарувчи хўжаликлар сонини 328 тага етказиш.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил март

Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари,

шу жумладан банк кредитлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

Ш. Ғаниев

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

А. Воитов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

33-мақсад: Ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш орқали ҳудудий иқтисодиётни 1,4 — 1,6 бараварга ошириш

117.

Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган, обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этиш ишларини давом эттириш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси бўйича қабул қилинган барча қарорлар ижросини ташкил этишнинг самарали механизмини жорий этиш.

Бунда:

Дастурлар ижросини Олий Мажлис Сенати ялпи мажлиси ва Кенгаши йиғилишларида муҳокама қилиб бориш;

Дастурлар ижросини ташкил этиш бўйича жойига чиққан ҳолда Ҳукуматнинг сайёр йиғилишларини ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил давомида

-

Олий Мажлис Сенати

Т. Нарбаева

(келишув асосида)

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов

2. Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларидаги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганган ҳолда, ҳар чоракда манзилли дастурларни тасдиқлаб, жойида ижросини ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси йиғилиш баёнлари

Ҳар чоракда

Ҳисоб-китобларга кўра

118.

2023 йилда аҳоли томонидан таклиф берилган сув, электр энергияси, йўл, мактаб каби йўналишлар, шунингдек маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.

Бунда, ажратилган маблағлар ва амалга оширилган ишлар юзасидан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш.

«Очиқ бюджет» ахборот портали орқали 2023 йилда йўналтирилиши назарда тутилган маблағлар доирасида «Ташаббусли бюджет», «Менинг йўлим» ҳамда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини жамоатчилик фикри асосида шакллантириш.

Аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурини давом эттириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

12 трлн сўм Давлат бюджети маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

119.

1 424 та кўп квартирали уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

711 та кўп квартирали уйларнинг том қисмини жорий ва мукаммал таъмирлаш, 2 497 та кириш йўлаклари, 843 та уйларнинг фасад қисми, 302 та уйларнинг ички муҳандислик, 406 та уйларнинг ертўла қисми ҳамда 1 450 дона электр тақсимловчи шитларни таъмирлаш, 1 448 та кодли қулфланадиган темир эшиклар ўрнатиш бўйича манзилли рўйхатни шакллантириш ва унда белгиланган тадбирларни амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Ҳисоб китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

А. Раматов

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Б. Закиров,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

120.

Аҳоли учун янги уй-жойлар қуриш ҳажмини 1,6 бараварга ошириб, 90 мингга етказиш ва имтиёзли шартлар асосида ипотека кредитлари беришни давом эттириш.

1. Жойлардаги аҳолининг уй-жойга бўлган талабидан келиб чиқиб, янги уй-жойлар қуришни давом эттириш бўйича манзилли дастурларни шакллантириш ва тасдиқлаш.

Бунда, қайта тикланувчи энергия манбалридан фойдаланган ҳолда, электр ва иссиқлик энергияси учун эҳтиёжнинг бир қисмини қоплашни назарда тутиш.

2. 2022 йилда қуриш ишлари бошланган 29 та «Янги Ўзбекистон» массивларида уй-жойлар қурилишини давом эттириш.

Шунингдек, 2023 йилда янгидан 8 та «Янги Ўзбекистон» массивларида уй-жойларни қуриш ишларини ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил апрель

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида тижорат банклари кредитлари, тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

А. Раматов

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Б. Закиров,

Марказий банк

М. Нурмуратов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3. Уй-жой сотиб олиш учун бошланғич тўлов ва ипотека кредитининг бир қисми қоплашга 1,1 трлн сўм миқдорида субсидиялар ажратиш.

1,1 трлн сўм

Республика бюджети маблағлари

4. Уй-жойлар қурилаётган массивларнинг ижтимоий инфратузилмаси ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини давлат бюджети ҳисобидан қурилишини таъминлаш.

697 млрд сўм

Республика бюджети маблағлари

121.

Тошкент вилоятида «Менинг биринчи уйим» янги ипотека дастурини бошлаш. Дастур доирасида, биринчи навбатда тураржойга эҳтиёжи бор ҳамда ёш оилалар учун энг қулай шартлар асосида уй-жойлар барпо этиш.

1. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда «Менинг биринчи уйим» янги ипотека дастурини тайёрлаш.

2. Тасдиқланган «Менинг биринчи уйим» янги ипотека дастури асосида Тошкент вилоятида уй-жойлар қурилишини ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил март

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида тижорат банклари кредитлари, тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

А. Раматов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Хакимов

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Б. Закиров,

Марказий банк

М. Нурмуратов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Тошкент вилояти ҳокимлиги

122.

Аҳолининг уй-жой шароитларини янада яхшилаш учун жисмоний шахсларга ипотека кредити беришнинг замонавий бозор тизимини ривожлантириш.

Илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, «мақсадли ипотека омонати» механизмини жорий қилиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда, аҳолининг уй-жой сотиб олиш бўйича «мақсадли ипотека омонати»га йўналтириладиган маблағлар учун давлат томонидан рағбатлантирувчи меъёрлар назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил декабрь

Ҳисоб-китобларга кўра Давлат бюджети маблағлари

Бош вазир ўринбосари

Ж. Қўчқоров

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Марказий банк

М. Нурмуратов

123.

Самарқанд ва Наманган шаҳарларини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказиш.

1. Республика аҳамиятидаги Самарқанд ва Наманган шаҳарларини ва улар таркибидаги туманларни ташкил этиш, чегараларини белгилаш, шу муносабат билан Самарқанд ва Наманган вилоятларининг чегараларини ўзгартириш ва уларнинг янги маъмурий марказларини белгилаш тўғрисида Олий Мажлис палаталарининг қарорлари лойиҳаларини Қонунчилик палатасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил май

-

Вазирлар Маҳкамаси

А. Арипов

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

2. Самарқанд ва Наманган шаҳарларини республика аҳамиятидаги шаҳарлар сифатида ривожлантириш дастурларини қабул қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил август

Ҳисоб-китобларга кўра

34-мақсад: Ҳудудларнинг муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма тизимини ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш

124.

Давлат бюджетини шакллантиришда, шу жумладан, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастуридаги объектларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли рўйхатларни шакллантиришда фуқаролар иштирокини кенгайтириш.

Давлат бюджетини шакллантиришда, шу жумладан, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастуридаги объектларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларини шакллантиришда фуқароларнинг хабардорлиги ва фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил сентябрь

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

125.

Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига барқарор табиий газ етказиб берилишини таъминлаш.

1. «Ўзтрансгаз» АЖ томонидан 47 км магистрал газ қувурларининг нуқсонли қисмларини алмаштириш, 2200 км қувурларнинг ички сиртини тозалаш, компрессор станцияларида 85 та газ ҳайдаш агрегатини таъмирлаш ишларини олиб бориш;

2. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан 150,5 км газ тармоқлари ҳамда 2 396 та газ тақсимлаш пунктини таъмирлаш ва реконструкция қилиш.

Чора-тадбирлар дастури

2023 йил давомида

«Ўзтрансгаз» АЖ маблағлари,

инвестициялар ва хорижий кредитлар,

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ маблағлари

Вазирлар маҳкамаси

А. Арипов

Энергетика вазирлиги

Ж. Мирзамахмудов,

«Ўзтрансгаз» АЖ,

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

126.

Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида туристлар учун туну-кун фаолият юритадиган «туризм кўчалари» ташкил қилиш.

1. Ташкил этиладиган туризм кўчалари рўйхатини шакллантириш.

2. Туризм кўчалари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда тунги вақтда ишлашини таъминлаш мақсадида уларнинг атрофини узлуксиз ёритиш. Мазкур ҳудудларни энергия тежамкор технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари билан жиҳозлаш.

3. Туризм кўчаларида жамоат хавфсизлиги нормалари ва талаблари доирасида «хавфсизлик чақирув тугмалари» ўрнатиш ҳамда Wi-Fi зоналари ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов

127.

Республикамиздаги барча шаҳар ва туманлардаги марказий кўчалар, чорраҳалар ва аҳоли гавжум жойлар атрофларида ривожланган давлатлар тажрибаси асосида замонавий санитария-гигиена шохобчалари тармоғини яратиш.

1. Барча шаҳар ва туманлардаги марказий кўчалар, чорраҳалар ва аҳоли гавжум масканларда замонавий санитария-гигиена шохобчалари жойлаштириладиган жойларни аниқлаш.

2. Замонавий санитария-гигиена шохобчалари тармоғини ташкил этиш ишларига маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш.

3. Мазкур ер майдонларини тадбиркорлик субъектларига ажратиш ҳамда уларнинг инфратузилма тармоқларига (сув, электр энергияси, оқова тармоғига) уланишига кўмаклашиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

А. Раматов

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков

128.

Республикадаги кўп квартирали уйларнинг марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш, энергия тежамкор технологияларни кенг жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш.

12 та қозонхона ва 20 км иссиқлик тармоқларида модернизация ва реконструкция ишларини янгидан бошлаш. Бунда:

3 та қозонхона ва 5 км иссиқлик тармоқларини янгидан қуриш;

9 та қозонхона ва 15 км иссиқлик тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш ишлари амалга ошириш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Давлат ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган маблағлар

Вазирлар Маҳкамаси

А. Раматов

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Б. Закиров,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлар

129.

Республика аҳолисини марказлашган ичимлик сув таъминоти билан таъминлаш даражасини 77 фоизга етказиш.

Йилдан-йилга ўтувчи 54 та ва янгидан бошланувчи 17 та объектларда — 105 та иншоотлар ва 1,4 минг км ичимлик сув ва оқова сув тармоқларини қуриш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

1 трлн сўм

Республика бюджети маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

А. Раматов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

М. Оллоёров

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Б. Закиров,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

130.

Ёғингарчилик сувларини чиқариш ва ёғингарчилик билан боғлиқ бўлган сув тошқинларининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш.

Каналлар, коллектор-дренаж ва ёмғир сувларини оқизиш тармоқлари (ариқ ва лотоклар)ни тиклаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш, шу жумладан ёғингарчилик билан боғлиқ тошқинларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини биринчи босқичда Тошкент шаҳрида кейинчалик эса республиканинг бошқа ҳудудларида амалга ошириш.

Бунда, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги Ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги дренаж-коллекторлар тизимини ўрганган ҳолда аниқланган носоз ҳолатдаги дренаж қудуқларини ва коллекторларни таъмирлаш ҳамда сизот сувлар сатҳини пасайтириш ва дренаж сувларини ўз вақтида четга чиқариб ташлашни таъминлаш учун дренаж қудуқлари ва коллекторларни ташкил этиш бўйича дастурни ишлаб чиқишни назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил май

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

А. Раматов

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

Б. Рахмонов,

Стратегик ислоҳотлар агентлиги

А. Мусаев,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Б. Закиров

35-мақсад: «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг» дастури доирасида маҳаллий сайёҳлар сонини 12 миллион нафардан ошириш ҳамда республикага ташриф буюрадиган хорижий туристлар сонини 9 миллион нафарга етказиш

131.

Наманган шаҳрининг туризм салоҳиятини янада ошириш.

1. «Гуллар байрами» халқаро гуллар фестивалини ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил май

Маҳаллий бюджет маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков,

Наманган вилояти ҳокимлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари

2. «Маданият карвони» шаклида ҳудудларда концерт-томоша тадбирларини ўтказиш.

2023 йил август

3. Ўзбекистон давлат филармонияси таркибидаги бадиий жамоаларнинг концерт-томоша тадбирларини ўтказиш.

2023 йил июль — сентябрь

4. Юнус Ражабий номидаги мақом ансамблининг концерт-томоша тадбирларини ўтказиш.

2023 йил август

5. Ўзаролик тамойили асосида Наманган шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг «маданият кунлари» тадбирларини ташкил этиш.

2023 йил апрель — октябрь

132.

Самарқанд шаҳрини дунё танийдиган мегаполисга, халқаро туризм ва бизнес марказига айлантириш.

1. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар элчилари билан сайёҳларни олиб келиш чораларини кўриш.

Бунда:

Қирғизистондан — 176 минг;

Қозоғистондан — 190 минг;

Покистондан — 29,4 минг;

Россиядан — 88,2 минг;

Тожикистондан — 176 минг;

Ҳиндистондан — 22 минг;

Хитойдан — 15 мингга яқин;

Эрондан — 22 минг нафар сайёҳни жалб қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Ҳисоб-китобларга кўра

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов,

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков,

Транспорт вазирлиги

И. Махкамов

2. Самарқанд шаҳри Беруний кўчаси 1-уйда жойлашган маданий мерос объектини қайта реставрация қилиш ишларини амалга ошириш ҳамда унинг негизида «Ипак йўли» санъат галереясини ташкил этиш.

2023 йил декабрь

Самарқанд вилояти ҳокимлиги,

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков,

Қурилиш

ва уй-жой коммунал хизмат вазирлиги

Б. Закиров

3. Самарқанд шаҳри Маҳмуд Қошғарий кўчаси 85А-уйда жойлашган маданий мерос объектида реставрация қилиш ишларини амалга ошириш ҳамда унинг негизида «Арт резиденция»ни ташкил қилиш.

133.

Юртимизга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сонини 7 млн нафарга етказиш.

1. Хорижий туризм бозорларида мамлакатимиз туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, бунда:

маркетинг тадқиқотлари асосида муайян хорижий давлатларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш;

нуфузли халқаро туризм кўргазма ва ярмаркаларида Ўзбекистоннинг миллий стенди билан иштирок этиш;

мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари ва ватандошлар кўмагида дунё миқёсида «Ўзбекистон кунлари» промо акцияларини мунтазам ташкил қилиш;

хорижий журналист, блогер, влогерлар ҳамда инфлюэнцерлар учун Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этишга бағишланган инфо-турлар ташкил қилиш;

Ўзбекистоннинг туризм соҳасига оид халқаро рейтингларда ўрнини яхшилаш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари доирасида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

А. Ходжаев

2. Янги туризм йўналишлари ва маҳсулотларини тақдим қилиш, бунда зиёрат, эко, агро, «балиқ ови» туризми, туризм қишлоғи, туризм ва гастрономик кўчалар, чўл ҳудудларида дам олиш туризми хизматлари ҳамда маршрутларини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Ҳисоб-китобларга кўра

(Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков

3. Маҳаллий ҳаво транспортини ривожлантириш мақсадида «Uzbekistan helicopters» МЧЖ билан биргаликда сайёҳларга мўлжалланган вертолётлар учун учиш ва қўниш майдончаларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Ҳисоб-китобларга кўра тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

А. Раматов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Транспорт вазирлиги

И. Махкамов,

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков,

Фуқаро авиацияси агентлиги,

«Uzbekistan Airways» АЖ

4. Туризм транспорт коридори бўйлаб ер майдонларини реализация қилиш ва автомагистраль йўллари бўйлаб замонавий карвонсаройларни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Ҳисоб-китобларга кўра

тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

134.

2026 йилгача туризм соҳасида банд бўлган аҳоли сонини 520 минг нафарга етказиш.

1. 2026 йилга қадар 550 та жойлаштириш воситасини ташкил қилиш, шундан, 2023 йилда 170 тасининг фаолиятини йўлга қўйиш.

2. 2023 йилда республика бўйича 410 та оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш.

3. 2023 йилда республика бўйича 80 та туристик корхона фаолиятини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Ҳисоб-китобларга кўра тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

135.

Навоий вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. 2023 — 2026 йилларда туризм хизматларини камида 5 бараварга ошириш, бунда янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари ташкил этиб, ўринлар сонини 4 мингтага етказиш.

2. Хизмат кўрсатиш объектларини йўлга қўйиш орқали Навоий шаҳри марказида «Туризм кўчаси»ни ташкил этиш.

3. Навоий шаҳридаги Нурафшон кўчасини Гастрономик туризм кўчаси сифатида ташкил этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил июнь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Навоий вилояти ҳокимлиги,

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков

136.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрини «Туризм маркази» (Tourism centre) шаҳрига айлантириш ва Китоб туманида зарурий инфратузилмани ташкил этиш.

1. «Tourism centre» шаҳар мажмуасини ташкил қилиш, бунда:

миллий кўринишдаги туризм қишлоқ ва маҳаллалар ташкил қилиш;

ҳунармандчилик устахоналари, заргарлик, сувенир маҳсулотлари дўконларини йўлга қўйиш;

Шаҳрисабз тарихий марказида сайёҳлар учун хизматларни йўлга қўйиш.

2. Китоб туманида «Қашқадарё туризм дарвозаси» тамойили асосида зарур инфратузилмаларни ташкил этиш, бунда:

Тахтиқорача довонида сайёҳларга туризм хизматлари кўрсатишни ривожлантириш;

довон ҳудудида ўрмон хўжалик ерларини тадбиркорларга ижарага беришни ташкил этиш;

ҳудудда жойлашган зиёратгоҳларда сайёҳлар ташрифи учун шароит яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

Ҳисоб-китобларга кўра

тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги,

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков

137.

Туризм соҳасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.

1. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида замонавий гуллар боғини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Ҳисоб-китобларга кўра

Ташаббускорлар ўз маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

А. Раматов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков

2. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» тоғ чанғи курорти лойиҳасининг 2-босқичини ишга тушириш.

Амалий чора-тадбирлар

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков

3. Наманган вилоятида ташкил этилган «Афсоналар водийси» кўнгилочар боғи тажрибаси асосида Фарғона ва Андижон вилоятларида кўнгилочар парклар ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари,

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков

138.

Туризм соҳасига оид халқаро даражадаги тадбирларни ўтказиш.

Туризм ва маданий тадбирлар календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Бунда, 2023 йил давомида MICE тадбирларини Самарқанд шаҳридаги Ипак йўли халқаро туризм марказида ўтказилишига алоҳида эътибор қаратиш.

Чора-тадбирлар режаси

2023 йил март

Ҳисоб-китобларга кўра

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари доирасида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Маданият ва туризм вазирлиги

О. Назарбеков,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

36-мақсад: Барча транспорт турларини узвий боғлаган ҳолда ягона транспорт тизимини ривожлантириш, йирик шаҳарлар ўртасида кунлик транспорт қатновлари асосида манзилга етиб бориш ва қайтиб келиш имкониятини яратиш

139.

Шаҳарлараро ва шаҳар атрофи темир йўл қатновлари жозибадорлигини ошириш ҳамда ҳаракат таркибини янгилаш ва модернизация қилиш.

1. Замонавий 34 та электр ва 6 та дизель поездларини харид қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йилдан бошлаб

396,0 млн долл ХМИ/ХҲМТ маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

А. Раматов

Транспорт вазирлиги

И. Махкамов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

2. Навоий-Бухоро электрлаштирилган юқори тезликдаги темир йўл линиясининг иккинчи йўлини қуриш ишларини якунлаш.

3. Йўловчи вагонлар паркини замонавий вагонлар билан таъминлаш мақсадида 10 та йўловчи вагонини ишлаб чиқариш.

4. 70 та йўловчи вагонини капитал таъмирлаш ва модернизация қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил декабрь

33,0 млн долл

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил декабрь

«Ўзбекистон темир йўллари»АЖ маблағлари,

тижорат банклари кредитлари

140.

Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент метрополитени йўналишлари тармоғини кенгайтириш.

Ер усти ҳалқа метро линиясининг II босқичи доирасида:

5 та бекатни ўз ичига олувчи «Қўйлиқ-Қурувчилар» қисмида;

2 та бекатни ўз ичига олувчи «Қурувчилар-Қипчоқ» қисмида қурилиш-монтаж ишларини якунлаб, фойдаланишга топшириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил март-август

32 млн долл «Ўзмиллийбанк» АЖ кредит маблағи,

100 млрд сўм Республика бюджети маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

А. Раматов

Транспорт вазирлиги

И. Махкамов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

141.

Товар-моддий бойликларни ташиш учун товар-транспорт юк хатлари ва йўл варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш тартибини жорий этиш.

1. Республика ҳудудида барча хўжалик юритувчи субъектлар учун товар-транспорт юк хатини электрон шаклда расмийлаштириш тизимини жорий этиш.

2. Юкларнинг автотранспорт воситаларида ташилишини мониторинг қилиш бўйича ягона тизимни яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил август

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Транспорт вазирлиги

И. Махкамов,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов

142.

Аэропортларда туристик ва ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш.

2. Республика аэропортларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш. Бунда:

нуфузли хорижий компания экспертларини жалб қилган ҳолда «Тошкент» халқаро аэропортини ривожлантириш истиқболини белгилаш;

Бухоро ва Урганч аэропортларини давлат-хусусий шериклик асосида ҳар бир аэропортни алоҳида б?шқарувга беришни жадаллаштириш;

Фарғона водийсидаги халқаро аэропортларни ривожлантириш бўйича мақбул йўналишни белгилаб олиш назарда тутилади.

Стратегия лойиҳаси

2023 йил апрель

-

Вазирлар Маҳкамаси

А. Раматов

Транспорт вазирлиги

И. Махкамов,

«Uzbekistan Airports» АЖ

143.

Халқаро транспорт йўналишларида юк ташиш учун қулай шарт-шароит яратиш.

1. «Ўзбекистон — Туркманистон — Эрон — Туркия» ва «Ўзбекистон-Туркманистон — Эрон — Ҳиндистон» транспорт коридорларини ривожлантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Транспорт вазирлиги

И. Махкамов,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Ташқи ишлар вазирлиги

Б. Саидов

2. Юк вагонлари паркини янгилаш мақсадида 1000 та юк вагонини қуриш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

«Ўзбекистон темир йўллари»АЖ маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

А. Раматов

«Ўзбекистон темир йўллари»АЖ, Транспорт вазирлиги

И. Махкамов

144.

Халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш ва йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш.

1. «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўлини қуриш лойиҳасининг техник иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.

2. «Термиз — Мозори-Шариф — Қобул — Пешовар» темир йўлини қуриш лойиҳасининг техник иқтисодий асосини ишлаб чиқиш учун молиялаштириш манбаларини аниқлаш бўйича мувофиқлаштирилган чоралар кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

5,7 млн долл

«Ўзбекистон темир йўллари»АЖ маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Ходжаев

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Л. Кудратов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Транспорт вазирлиги

И. Махкамов,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

IV. АДОЛАТЛИ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТ ЮРИТИШ, ИНСОН КАПИТАЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

37-мақсад: Ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш. Касбга ўқитиш кўламини 2 баравар ошириб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқарони касб-ҳунарларга ўқитиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини 30 фоизга етказиш.

145.

Халқаро тажриба асосида меҳнат бозоридаги касб ва лавозимлар ҳамда уларнинг малака даражаларининг мувофиқлигини қайта кўриб чиқиш.

Касб ва лавозимларнинг малака даражаларини Миллий малака тизими асосида такомиллаштириш. Бунда:

тармоқ малака кенгашлари, халқаро экспертлар билан тегишли касб ва лавозимларнинг малака даражаларини қайта кўриб чиқиш;

касбий стандартлар макетини такомиллаштириш ва иш жойларнинг функционал таҳлили асосида қайта кўриб чиқиш;

машғулотларнинг халқаро стандарт классификацияси асосида Миллий классификацияни ишлаб чиқиш;

малака даражаларига мувофиқ касб ва лавозимларни кодлаштиришни таъминлаш ва классификаторни такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2023 йил декабрь

-

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Савдо-саноат палатаси

Д. Вахобов,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

Тармоқ малака кенгашлари

146.

Ишсиз ва иш қидираётган шахсларнинг 160 минг нафарини талабгор касбларга ўқитиш ҳамда улардан камида 5 минг нафарининг касбий малака даражаси тасдиқлаш ва уларга малака паспортларини тақдим этиш.

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) гранти асосида Миллий техник малакани баҳолаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи:

«Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ўқитувчилари ва муҳандис усталарини мақоми бўйича профессионал таълим ва умумий ўрта таълим муассасалари педагогларига тенглаштириш ҳамда уларга ушбу ходимлар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва ижтимоий ҳимоя кафолатларини татбиқ этиш;

«Ишга марҳамат» мономарказлари ҳузуридаги Ўқув-маслаҳат офислари фаолиятини трансформация қилиш;

инсонни ҳаёти, соғлиги ва хавфсизлиги билан боғлиқ касбларни мажбурий сертификациялаш тизимини тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил май

Ҳисоб-китобларга кўра

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов

147.

ЮНЕСКО тавсиялари асосида Профессионал таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

Профессионал таълим тизимини 2030 йилгача бўлган даврда ҳар томонлама ривожлантириш бўйича стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

профессионал таълим муассасаларининг янги қиёфасини яратиш;

халқаро тажрибалар асосида кадрлар тайёрлашни янги босқичга олиб чиқиш;

моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

иқтисодиёт тармоқларининг ривожлантириш йўналишларидан келиб чиқиб мақсадли кўрсаткичларни белгилаш;

таълим сифатини яхшилаш;

дуал таълимни ривожлантириш концепциясини хорижий экспертлар билан ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2023 йил октябрь

Ҳисоб-китобларга кўра сметага мувофиқ

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Савдо-саноат палатаси

Д. Вахобов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

148.

Ёшларни профессионал таълим муассасаларида касбга ўқитиш кўламини кенгайтириш ва таълим жозибадорлигини ошириш.

Профессионал таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тизимини такомиллаштириш.

Бунда:

коллеж ва техникумларга ўқувчиларни қабул қилишни бир йилда икки марта ташкил этиш;

техникумларда мутахассислик йўналишидан келиб чиқиб давлат гранти ажратишни жорий этиш орқали умумий давлат гранти улушини 50 фоизга етказиш;

хусусий секторнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашни тизимли йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2023 йил август

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Савдо-саноат палатаси

Д. Вахобов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

149.

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 75 минг нафар ишсиз хотин-қизларни давлат ҳисобидан меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш.

1. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 75 минг нафар ишсиз хотин-қизларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил март

Ҳисоб-китобларга кўра

Вазирлар Маҳкамаси

З. Махкамова

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Б. Мусаев

2. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос драйверидан ҳамда хотин-қизларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, уларни ички меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш.

2023 йил давомида

3. Касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитилган, малакага эга бўлган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиши учун улар фаолиятига субсидия ва имтиёзли кредитларни жалб этиш.

4. Олис ва чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлайдиган тадбиркорлик субъектлари учун 50,0 млн. сўм миқдорида грант лойиҳаларини эълон қилиш.

2023 йил октябрь

150.

Европа касбий таълим ва касбга ўқитиш сифатини таъминлаш (EQAVET) тизими талабларига тўлиқ жавоб берадиган намунавий профессионал таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш.

2023 йил 1 сентябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида малакали хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Европа касбий таълим ва касбга ўқитиш сифатини таъминлаш (EQAVET) тизими талабларига тўлиқ жавоб берадиган 1 тадан намунавий профессионал таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил май

Ҳисоб-китобларга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

151.

Нодавлат таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, соҳада лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш.

1. Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда уларнинг электрон кутубхонаси, ахборот-ресурс марказлари, ўқитувчиларнинг тоифалари, битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талабларни енгиллаштириш.

2. Нодавлат таълим ташкилотларига спорт зал ва талабалар дам олиш жойларини уларга ижара ва бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган биноларда ҳам ташкил этишга рухсат этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил ноябрь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

38-мақсад: Мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги 67 фоиздан камида 80 фоизга етказиш.

152.

6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш ишларини давом эттириш.

Болаларни сифатли мактабгача таълим билан қамраб олиш кўламини ошириш орқали қамров даражасини ошириш.

Бунда:

269 та қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари;

94 та тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари;

1 384 та мажбурий бепул тайёрлов гуруҳлари;

мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил якунига қадар

60 млрд сўм

Республика бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

153.

Давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш орқали нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш.

1. Янги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этишни кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки якка тартибда қурилган уй-жойларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш орқали амалга оширишга рухсат этиш.

2. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида ижарага берилган ер участкасида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносини қурган хусусий шерик томонидан ушбу бинонинг банк кредитлари бўйича гаровга қўйилишига оид чекловларни бекор қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил апрель

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Адлия вазирлиги

А. Ташкулов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3. 1 600 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ҳисобига 40 мингдан ортиқ болалар ўрнини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил якунига қадар

185 млрд сўм

Республика бюджети маблағлари

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

39-мақсад: Мактабгача таълим тизимида таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш.

154.

Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий компетенциясини ривожлантириш ҳамда ўқув дастурларини такомиллаштириш орқали таълим сифатини таъминлаш жараёнлари самарадорлигини ошириш.

1. Халқаро лойиҳалар доирасида хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда мактабгача таълим ташкилотларининг 14 мингдан зиёд ходимларини (40 соатга мўлжалланган) қисқа муддатли малака ошириш курсларида ўқитиш.

2. Такомиллаштирилган «Илк қадам» давлат ўқув дастурини амалиётга кенг жорий этиш.

3. Мактабгача таълим ташкилотларини 25 номдаги ўқув-методик ва дидактик материаллар билан таъминлаш.

4. Ота-оналар учун болалар тарбияси ва таълимига оид Интернет ресурсларини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил ноябрь

800 минг долл

Жаҳон банки маблағлари,

бюджет маблағлари параметрларида кўзда тутилган маблағлар доирасида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ш. Шерматов

155.

Эрта ёшдаги болалар таълими сифати ва натижаларини баҳолаш бўйича халқаро MELQO (measuring early learning quality outcomes) баҳолаш тизими асосида «Болаларнинг эрта ёшдан ривожланиши ва мактабгача таълим сифатини баҳолашнинг миллий тизими»ни жорий этиш.

1. Халқаро MELQO таълим сифатини баҳолаш воситаларини миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда адаптация қилиш.

2. MELQO стандартларига мувофиқ мактабгача таълим сифатини баҳолашнинг миллий тизимини ишлаб чиқиш.

3. Миллий баҳолаш тизимини тажриба-синовдан ўтказиш.

4. Тажриба-синов натижалари асосида миллий баҳолаш тизимини кенг қамровда жорий этиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил ноябрь

Жаҳон банкининг «Эрта болаликдаги ривожланишни қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида

250 минг долл.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

40-мақсад: Мактабгача таълим тизимида бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш.

156.

Мактабгача таълим тизимида ноқонуний молиявий хатти-ҳаракатлар, коррупция ҳолатлари ва бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланишини олдини олиш.

1. 6 412 та давлат мактабгача таълим ташкилотида автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш учун техник воситаларни харид қилиш.

2. Давлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини ишга тушириш.

3. Ходимлар ва тарбияланувчиларнинг давомати ҳамда болаларни овқатлантириш билан боғлиқ харажатларни электрон ҳисобланишини йўлга қўйиш.

4. «Ягона мавсумий таомнома»ни жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

Республика бюджетидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

А. Шин,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

А. Бурханов

41-мақсад: Мактабларни ривожлантириш миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш

157.

Янги мактабларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш ҳамда уларда зарур шарт-шароитларни яратиш.

1. «Намунавий мактаб» лойиҳалари асосида 237 та мактабни реконструкция қилиш ва янгидан барпо этиш орқали 76 минг ўқувчи ўрнини яратиш.

2. Мактабларни тўлиқ замонавий мебель, ускуналар билан жиҳозлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Давлат бюджети маблағлари

(1,7 трлн сўм),

маҳаллий бюджет маблағлари,

ҳомийлар маблағлари,

тадбиркорлар маблағлари,

хорижий банк кредитлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Б. Закиров,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

3. Умумтаълим мактабларидаги 1200 та маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш.

Амалий чора-тадбир

2023 йил якунига қадар

Республика бюджети

100 млрд сўм,

маҳаллий бюджет

100 млрд сўм

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

4. Республикадаги 4860 та (шундан 2509 та ўғилболалар ва 2351 таси қиз болалар хонаси) мактабдаги технология хоналарини жиҳозлаш.

Амалий чора-тадбир

2023 йил якунига қадар

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

5. Нодавлат таълим ташкилотлари сонини 400 тага етказиш.

Амалий чора-тадбир

2023 йил якунига қадар

Тадбиркорлар маблағлари,

хорижий банк кредитлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

42-мақсад: 2026 йилга қадар ўқув дастурлари ва дарсликларни илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта кўриб чиқиб, амалда жорий этиш

158.

Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларда коммуникатив кўникмалар, танқидий ва креатив фикрлаш, ҳамкорликда ишлаш, тадқиқотчилик каби кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим дастурларини амалиётга киритиш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 1 — 4-синфларида ўқувчиларни илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган дарсликлар бўйича ўқитиш.

2. 5 — 9-синфларда ўқувчиларга умумтаълим фанларидан таянч билимлар бериш.

3. 10-11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида билим бериш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрдан бошлаб босқичма-босқич

Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлари ҳисобидан

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

4. Умумтаълим мактабларида дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни тажриба-синовдан ҳамда чет эллик мутахассислар иштирокида экспертизадан ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

Халқаро молия ташкилотлари маблағлари

5. Франциянинг «Дидьер» нашриётининг француз тили фани дарслигини харид қилиш.

Кембридж нашриётининг Информатика дарслигини барча таълим тиллари учун лицензион ҳуқуқини харид қилиш, таржима қилиш ва чоп этиш.

2023 йил якунига қадар

43-мақсад: Малакали ўқитувчиларнинг ойлик маошларини босқичма-босқич 1 000 АҚШ доллари эквивалентига етказиш.

159.

Профессионал таълим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизимини жорий этиш.

Қуйидагилар:

1. профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкаларини мос равишда умумий ўрта таълим муассасалари педагогларининг базавий тариф ставкаларига;

профессионал таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифасига эга бўлган, малака тоифасига эга бўлмаган олий маълумотли ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкалари тегишинча умумий ўрта таълим муассасалари биринчи ва иккинчи малака тоифали ўқитувчиси, олий маълумотли ўқитувчиси ҳамда ўрта махсус маълумотли ўқитувчисининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш.

2. Профессионал таълим муассасасининг юқори натижаларга эришган педагог ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик 50 фоизгача устама тўлаш амалиётини жорий этиш.

3. Профессионал таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва профессионал таълим муассасаларини сақлаш харажатларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил март

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

Иқтисод ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

44-мақсад: Мактабларда таълим сифатини ошириш, педагог-кадрларнинг билими ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш.

160.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар учун қулай шароитлар яратиш.

1. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун инклюзив таълим тизимини босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида жорий қилиш.

Бунда, оммавий ахборот воситалари орқали инклюзив таълим тизимининг ижобий томонларини ота-оналарга кенг тарғиб қилиш.

2. Ҳар бир туман (шаҳар)да камида биттадан инклюзив мактаблар ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

3. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган (эшитишда нуқсони бўлган) 1-синф ўқувчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларга эшитиш мосламаларини тақдим этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил ноябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

А. Иноятов,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

161.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида уларнинг касб нуфузини ошириш ҳамда мақомини юксалтириш.

1. Буюк Британиянинг Cambridge ташкилоти билан ҳамкорликда «PDQ» дастурини Агентлик тизимидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий марказида жорий этиш.

2. Агентлик тизимидаги таълим муассасаларининг «PDQ» дастури асосида касбий малакасини оширган раҳбар ва педагог ходимларининг «Илғор ўқитувчи», «Устоз ўқитувчи» ва «Профессионал ўқитувчи» даражаларини бериш орқали рағбатлантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил ноябрь

Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова

162.

«Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш.

Қонун лойиҳасида шу жумладан қуйидагилар назарда тутилади:

педагогларни ўз касбий фаолиятига кирмайдиган ишларга жалб қилишни тақиқлаш ҳамда уларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш;

педагог ходим фаолиятининг кафолатлари ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини мустаҳкамлаш, шу жумладан уларни юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш ва тиббий кўрикдан ўтказиш, ўқув қўлланмалар билан таъминлаш;

педагоглардан ҳисоботлар ва бошқа маълумотларни талаб қилиш, уларнинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, турли тадбирларда қатнашишга мажбурлашга йўл қўймаслик.

Қонун лойиҳаси

2023 йил апрель

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Вазирлар Маҳкамаси

Ж. Қўчқоров

163.

Фанларни ўқитиш самарадорлигини ошириш ва ўқув юкламасини мақбуллаштириш.

Қуйид?ги масалалар бўйича таклифларни ишлаб чиқиш:

бошланғич синф ўқитувчиларининг педагог ставкасини 16 соат этиб белгилаш;

юқори синф ўқувчиларининг фанларга ихтисослашувини кенгайтириш;

умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шароитларини яхшилаш.

Ахборот хати

2023 йил май

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев

45-мақсад: Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бошланғич синф ўқувчиларини босқичма-босқич бепул овқат билан таъминлаш.

164.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида умумтаълим мактабларида соғлом овқатланиш тизимини амалга ошириш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг ҳар бир шаҳар, туманлардаги умумтаълим мактаблари 1 — 4 синф ўқувчиларига озиқ-овқат етказиб берилиши, сифати ва таъминланиши юзасидан доимий назорат ўрнатиш.

2. Мониторинг натижалари асосида муаммоларни ҳал этиш тизимини яратиш.

Амалий чора-тадбир

2023 йил давомида

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

165.

Республиканинг барча умумтаълим мактабларида соғлом овқатланиш тизимини амалга ошириш.

1. Республиканинг барча мактабларида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб биринчи-тўртинчи синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлашни ташкил этиш.

Бунда, овқат турлари ўқувчиларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатига кўра меъёрланган ҳолда етказиб берилиши ҳамда санитария талабларига жавоб беришини таъминлаш.

2. Мониторинг натижалари асосида муаммоларни ҳал этиш тизимини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил май

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

О. Абдурахмонов

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Х. Умарова,

Иқтисод ва молия вазирлиги

Ш. Кудбиев,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

46-мақсад: Олий таълим билан қамров даражасини 50 фоизга етказиш ва таълим сифатини ошириш

166.

Олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини халқаро таълим талабларига мослаштириш.

1. Хорижий экспертлар иштирокида ички ва ташқи сифатни таъминлаш амалиётини дастлаб 6 та олий таълим муассасасида жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил март-ноябрь

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, хорижий грантлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

А. Тошқулов

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

И. Абдурахмонов,

тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар,

2. Мазкур олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини халқаро ташкилотлар томонидан аккредитациядан ўтказиш.

2023 йил ноябрь

167.

Олий таълим муассасаларида илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.