08.04.2023 йилдаги 147-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.04.2023 йилдаги 147-сон
Kuchga kirish sanasi
10.04.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда ихчам, профессионал ҳамда самарали фаолият юритувчи давлат бошқаруви тизимини яратиш бўйича кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланиб, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича тегишли таркибий бўлинмалар тугатилди ҳамда Бош вазирнинг 4 нафаргача ўринбосарлари лавозими ва Ҳукумат раҳбари фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Бош вазир котибияти ташкил қилинди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида ихчам, профессионал бошқарув тамойилларига асосланган ва самарадорликка йўналтирилган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларни ўз ичига олган яхлит тизими ташкил қилинди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, 2023 йил 1 январдан бошлаб мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу муносабат билан, қонунчилик ҳужжатларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб эътироф этиш талаб этилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармони ҳамда «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 21 декабрдаги ПҚ-447-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппарати ҳамда унинг таркибий бўлинмалари тугатилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмасида Бош вазирнинг 4 нафаргача ўринбосарлари ҳамда Бош вазир котибияти раҳбари лавозимлари киритилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат раҳбари фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Бош вазир котибияти ташкил қилинганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг раҳбари А.А. Джурабаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 8 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
147-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси судьяларини, адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида» 1993 йил 9 июлдаги 343-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 3-илованинг изоҳ қисми учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосари, Бош вазир котибияти раҳбарининг ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш масалаларига масъул ўринбосари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг бош мутахассиси сифатидаги ишлаш даври кўп йил ишлаганлиги учун устама тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 4-илованинг изоҳ қисми учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосари, Бош вазир котибияти раҳбарининг ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш масалаларига масъул ўринбосари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг бош мутахассиси сифатидаги ишлаш даври мартаба даражалари олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарори билан тасдиқланган Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг устави 10-банди тўққизинчи хатбошисидаги ва 16-бандининг олтинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти билан келишган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида низомнинг 5-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси юридик хизматлари ходимларига»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосарига, Бош вазир котибияти раҳбарининг ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш масалаларига масъул ўринбосарига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг олий юридик маълумотга эга бўлган бошқарув ходимларига»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саккизинчи хатбошидаги «аппарати» сўзи чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 январдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисидаги намунавий низомга 3-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ижро этувчи аппарат» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг ва Бош вазир ўринбосарлари котибиятларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди бешинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси аппарати» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти ва Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 декабрдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Наслчилик бўйича давлат мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 15-банддаги «Информационно-аналитический департамент по вопросам сельского и водного хозяйства, переработки сельскохозяйственной и продовольственной продукции Кабинета Министров» сўзлари «Кабинет Министров» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 1-илованинг «11-й этап» позицияси «Мероприятия» устунидаги «Информационно-аналитический департамент по вопросам сельского хозяйства, переработки сельскохозяйственной и продовольственной продукции Кабинета Министров» сўзлари «Кабинет Министров» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорининг 5-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«адлия органларининг мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосарларига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун устамалар ва мартаба даражалари учун лавозим маошларига ҳар ойлик қўшимча ҳақ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда ва миқдорларда тўланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2008 йил 8 августдаги 174-сон қарори)» 2008 йил 20 сентябрдаги 213-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторинги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 5 августдаги 227-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорининг 10-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2016 йил учун қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 17 февралдаги 42-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарорининг 4-банди, 1-иловасининг 17-банди ва 3-иловаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, инвестициялар, банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ва унинг таркибига кирувчи департаментлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 24 сентябрдаги 757-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси — Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ва унинг таркибига кирувчи департаментлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 24 сентябрдаги 759-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзмелиомашлизинг» давлат унитар корхонасининг уставининг 17-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили лавозимини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 28 сентябрдаги ПҚ-3294-сон қарори)» 2018 йил 30 январдаги 67-сон қарорига илованинг 4-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 августдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган қўй териси, қоракўл териси ва жунни харид қилиш, шунингдек, уларга озуқа мақсадлари учун омихта ем, арпа дони, пахта шроти ва шелухасини сотиш тартиби тўғрисида низомнинг 6-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 11 февралдаги 113-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 25 мартдаги 245-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сон фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори)» 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 33-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 12 июлдаги 580-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 — 2021 йилларда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманини намунали туманга айлантириш бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 22 июлдаги 612-сон қарорининг 4-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 — 2021 йилларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 сентябрдаги 812-сон қарорининг 5-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 — 2021 йилларда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 сентябрдаги 813-сон қарорининг 4-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 23 апрелдаги 250-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Вазирлар Маҳкамасининг «2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 11 майдаги 278-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари ҳамда IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 4 июндаги 349-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида» 2020 йил 10 мартдаги ПҚ-4635-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорлари)» 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 52-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаевга бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажаришни юклаш тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги 457-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги ҳамда Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 5 июлдаги 418-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 7 июлдаги 424-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг функционал вазифалари ҳамда Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 7 июлдаги 425-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 7 июлдаги 426-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари ҳамда IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 13 июлдаги 438-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 12 мартдаги 212-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 14 июндаги 370-сон қарорлари)» 2021 йил 23 июлдаги 454-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Вазирлар Маҳкамасининг «2022 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 10 мартдаги 112-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 268-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2025 й., 09/25/158/0235-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 5 майдаги 235-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари, Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятлари ҳамда Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 10 майдаги 244-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг функционал вазифалари ҳамда Оила ва хотин-қизлар масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 12 майдаги 253-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазирининг функционал вазифалари, Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 12 майдаги 256-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг баъзи таркибий бўлинмалари тузилмалари ўзгарганлиги муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 17 майдаги 262-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Вазирлар Маҳкамасининг «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорининг 34-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазирининг функционал вазифалари, Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 12 майдаги 256-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 21 ноябрдаги 662-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — энергетика вазирининг функционал вазифалари ҳамда Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 21 ноябрдаги 663-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари ҳамда Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 22 ноябрдаги 664-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари ҳамда Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 23 ноябрдаги 668-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг функционал вазифалари, Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти ҳамда Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 24 ноябрдаги 671-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 7 июлдаги 426-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 30 ноябрдаги 683-сон қарори.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2023 й., 09/23/147/0203-сон; 13.03.2025 й., 09/25/158/0235-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 07.08.2026 й., 09/26/437/0828-сон)