Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2023 12.07.2019 йилдаги 580-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.07.2019 йилдаги 580-сон
Kuchga kirish sanasi
13.07.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 июндаги ПФ-5738-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлимига бириктириладиган давлат бошқаруви органлари ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими мудири Р.Қ. Жалилов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 12 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
580-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 580-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлимининг (кейинги ўринларда Бўлим деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бўлим ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига бўйсунади ва унинг фаолияти бевосита Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан мувофиқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси аппарати деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бўлим фаолияти Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарларини, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрини, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрини ва Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани Шарғун шаҳарчасини (кейинги ўринларда республика бўйсунувидаги шаҳарлар деб аталади) ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бўлим ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, Тошкент, Сирдарё, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ширин, Зарафшон шаҳарлари ва Шарғун шаҳарчаси ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим ушбу Низомга мувофиқ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни Тошкент, Сирдарё, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ширин, Зарафшон шаҳарлари ва Шарғун шаҳарчаси ҳокимликлари аппаратларининг тегишли ахборот-таҳлил гуруҳлари ва бошқа таркибий бўлинмалари орқали амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини самарали ҳал этиш бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мувофиқлаштирилган фаолиятини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарларнинг ишлаб чиқаришга жалб этилмаган резерв ва имкониятларини тўлиқ ишга солиш, меҳнат ҳамда ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш, мавжуд минерал-хом ашё ресурсларидан, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини кенгайтириш, субвенциявийлигини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш юзасидан зарур чораларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда республика бўйсунувидаги шаҳарларнинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини саноат йўли билан чуқур қайта ишлаш бўйича янги юқори технологик ишлаб чиқаришни барпо этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва шу асосда экспортга етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтириш бўйича дастурий чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини назорат қилиш, ўз вақтида ва сифатли бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни аниқлаб, уларни тезкор ҳал этиш, шу жумладан қабул қилинган ҳудудий дастурларга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарларда аҳолининг даромадлари ўсишини таъминлаш, харид қобилияти даражасини ошириш ва ички истеъмол бозорини тўлдириш, аҳолини электр энергияси, табиий газ ва кўмир билан узлуксиз таъминлаш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарларда «Обод маҳалла» дастури, шу жумладан муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, сифатли ичимлик суви ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, арзон ва қулай уй-жойлар қуриш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарлар иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, фаол тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, бизнес субъектларини жадал ва барқарор ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарларни ривожлантириш бўйича республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларини жалб қилган ҳолда, ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳал этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бўлим ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) республика бўйсунувидаги шаҳарларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини самарали ҳал этиш бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мувофиқлаштирилган фаолиятини таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарларни истиқболдаги ривожланиш соҳалари ва йўналишларини белгилаш, уларни амалга ошириш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ва давлат бошқаруви органлари билан биргаликда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарларни истиқболда ривожлантириш чора-тадбирлари режасидаги вазифалар самарали ҳал этилишида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ва давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида шаҳарларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим томонидан ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг Тошкент, Сирдарё, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) республика бўйсунувидаги шаҳарлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилашга ҳамда ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилган инвестиция сиёсатини олиб борилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарлар иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлаш, унинг таркибида саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорларда маҳаллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноатда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича вазифалар ижросини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари самарадорлигини оширишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартиришни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм индустриясини жадал ривожлантириш, шаҳарлар иқтисодиётида унинг роли ва улушини ошириш, туризм инфратузилмасини кенгайтириш бўйича келишилган таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси» ҳамда уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирлар (вазифалар ва йўналишлар)дан келиб чиқиб, шаҳарларни ва уларнинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ва фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишни назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш бўйича ўрганишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт фаолиятини соддалаштириш, экспорт таркибини ва географиясини диверсификация қилиш, иқтисодиёт тармоқлари ва шаҳарларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фермер хўжаликлари, энг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан бир қаторда, қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, қурилиш ишлари ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитларни таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фермер хўжаликлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини рағбатлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) республика бўйсунувидаги шаҳарларнинг ишлаб чиқаришга жалб этилмаган резерв ва имкониятларини тўлиқ ишга солиш, меҳнат ҳамда ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш, мавжуд минерал-хом ашё ресурсларидан, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини кенгайтириш, субвенциявийлигини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш юзасидан зарур чораларни белгилаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлган шаҳарларни, энг аввало, саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш йўли билан жадал ривожлантиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги саноат корхоналари, сервис марказлари ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш, йирик хўжалик бирлашмаларининг маблағлари, банкларнинг кредитлари ва хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига шаҳарларни жадал ривожлантиришни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат ва хизматлар кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш ҳисобига шаҳарларни субвенциявийлигини камайтириш ва маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат корхоналари ва бошқа ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида шаҳарларнинг ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма тармоқларини янада ривожлантириш ва модернизация қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарларнинг табиий ва минерал-хом ашё, саноат, қишлоқ хўжалиги, туристик ва меҳнат салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиққа тортиш базасини кенгайтириш орқали маҳаллий бюджетга даромадлар тушумини кескин ошириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда республика бўйсунувидаги шаҳарларнинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини саноат йўли билан чуқур қайта ишлаш бўйича янги юқори технологик ишлаб чиқаришни барпо этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва шу асосда экспортга етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтириш бўйича дастурий чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарларда саноатни ривожлантириш бўйича аниқ мақсадга қаратилган ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда ушбу дастурларни вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарларда минерал-хом ашё ресурслари базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг давлат дастурлари мониторинги олиб борилишини ва назорат қилинишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мева-сабзавот, паррандачилик ва гўшт-сут маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр ва тайёр озиқ-овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва сотиш, агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматларини кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарларда юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва шу асосда экспортга етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кенгайтириш бўйича зарур чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) республика бўйсунувидаги шаҳарларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини назорат қилиш, ўз вақтида ва сифатли бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни аниқлаб, уларни тезкор ҳал этиш, шу жумладан қабул қилинган ҳудудий дастурларга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар аҳолисининг турмуш шароитларини тубдан яхшилашга дахлдор бўлган барча масалаларни ўрганиш, ечимини кутаётган муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва мақсадли таклиф лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда ижрога қаратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини шакллантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳлар, Тошкент, Сирдарё, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ширин, Зарафшон шаҳарлари ва Шарғун шаҳарчаси ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепция, дастур ва «йўл харитаси» лойиҳаларининг пухта ишлаб чиқилиши ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси) раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиш ҳолатини тизимли назорат қилиш, белгиланган тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни тезкор ҳал этиш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг асосланган ҳулосаларига кўра қабул қилинган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) республика бўйсунувидаги шаҳарларда аҳолининг даромадлари ўсишини таъминлаш, харид қобилияти даражасини ошириш ва ички истеъмол бозорини тўлдириш, аҳолини электр энергияси, табиий газ ва кўмир билан узлуксиз таъминлаш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар аҳолисининг даромадларини ва харид қобилиятини ошириш, кам таъминланган оилалар сонини ҳамда аҳолининг даромадлари бўйича фарқланиш даражасини янада камайтириш ҳолатини таҳлил қилиш ва натижаси бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарларда янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари битирувчилари ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори мутаносиблигини сақлаш, ишсизлик даражасини камайтириш бўйича тегишли раҳбарлар масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарларда меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга ошириш учун шароитлар яратиш, ишчи кучи сифатини яхшилаш, ишга муҳтож шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини кенгайтиришни баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш, паст кучланишли электр тармоқлари ва трансформатор пунктларини янгилаш асосида аҳолини электр энергияси билан таъминлашни яхшилаш, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш чора-тадбирларини амалга оширилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига табиий газ ва кўмир етказиб берилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатиш ва танқидий таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини ошириш имкониятларини таъминлаш, педагог ва мутахассисларнинг малака даражасини юксалтириш ҳолатини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарларда таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория асбоблари, компьютер техникаси ва ўқув-методик қўлланмалар билан жиҳозлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш ҳолатини мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар аҳолисига тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан бирга соғлиқни сақлаш соҳасининг дастлабки бўғини — тез ва шошилинч тиббий ёрдам тизимини янада ислоҳ қилиш бўйича тадбирларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оналар ва болаларнинг сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини кенгайтириш, уларга ихтисослаштирилган ва юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш, чақалоқлар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий тиббий хизмат кўрсатиш клиникалари ва ташхис марказларини барпо этиш, хотин-қизларни турли касбларга ўргатиш ҳамда қизларни ҳаёт мактабига тайёрлашга ихтисослашган ўқув марказлари фаолиятини йўлга қўйиш дастурларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий соҳа муассасалари ҳолатини яхшилаш, биноларини таъмирлаш, ҳудудларини ободонлаштириш, жиҳозларини янгилаш, мутахассислар малакаси ва хизмат маданиятини ошириш орқали кўрсатиладиган хизматлар сифатини кескин оширишини таъминлаш ва бу соҳада хусусий сектор улушини кўпайтириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар аҳолисининг маънавияти ва маданиятини ошириш билан боғлиқ тизимли тадбирларни амалга ошириш, қаровсиз қолган ва зарур даражада фойдаланилмай турган маданият ва санъат саройларини янгидан таъмирлаш, соҳа учун зарур бўлган жиҳозлар билан таъминлаш чораларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарларда театр ва томоша масканларини, маданий-маърифий муассасалар ва музейлар фаолиятини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни спорт билан оммавий тарзда шуғулланишга, мусиқа ҳамда санъат дунёсига жалб қилиш мақсадида янги болалар спорти объектларини, болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ишларини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсиб келаётган ёшларни спортга кенг жалб этиш учун умумтаълим мактабларида самарасиз фойдаланилаётган спорт залларида давлат-хусусий шериклик шартларида ва бошқа асосларда ҳомийлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ёшларни, ўрта ёшдагиларни спортга жалб этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) республика бўйсунувидаги шаҳарларда «Обод маҳалла» дастури, шу жумладан муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, кўрсатилаётган уй-жой коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, сифатли ичимлик суви ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, арзон ва қулай уй-жойлар қуриш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Обод маҳалла» дастури доирасида республика бўйсунувидаги шаҳарларда белгиланган параметрлар ижросини таъминлаш юзасидан ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини таъминлаш, ҳар бир маҳалла бўйича ташкил этилган махсус штаблар фаолиятини мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Обод маҳалла» дастурига киритилган уй-жойлар, бино ва иншоотлар, инфратузилма объектлари, йўл-транспорт ва муҳандислик коммуникацияларининг техник ҳолатидан келиб чиқиб, уларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Обод маҳалла» дастурини амалга оширишда иштирок этаётган вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ўзаро ҳамкорликда иш юритишларини таъминлаш, бу борада юзага келган муаммоли масалаларни ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгуси йилларда республика бўйсунувидаги шаҳарларда «Обод маҳалла» дастурига киритилиб, қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган маҳаллалар рўйхатини шакллантириш ва дастур параметрларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарлар ва тегишли вилоят ҳокимликлари томонидан ҳар йили 1 октябрга қадар келгуси йилда «Обод маҳалла» дастури доирасида бажариладиган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг параметрларини объектлар кесимида шакллантириб, тасдиқлаш учун «Обод қишлоқ» дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясига киритилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник талабларга жавоб бермайдиган ёки ноқонуний равишда қурилган бино ва иншоотлар, қурилмаларнинг бузилиши ҳамда кўп қаватли бино ва иншоотлар, уларга туташ ҳудудлар, ободонлаштириш воситалари (элементлари), шунингдек, умумий фойдаланиш объектларини тўлиқ қамраб олган ҳолда кадастр маълумотларини янгилаш бўйича ҳисоботларни олиш ва умумлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳандислик-коммуникация тармоқлари, хусусан, ичимлик суви ва канализация тизимларини тубдан қайта қуриш, автомобиль йўллари ва ички кўчалар ҳолатини яхшилаш, шаҳар кўчаларидаги тунги ёритиш тизимларини янгидан замонавий ҳолатга келтириш чоралари кўрилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар ичи ва шаҳарлараро йўналишларда ҳаракатланувчи жамоат транспортларининг янги йўналишларини ҳамда аҳолига сифатли ва қулай транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш, йўловчи ташиш хавфсизлигини ошириш, шаҳар жамоат транспорт воситаларини босқичма-босқич янгилаш, автовокзал ва автобекатларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарларнинг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш, кўп қаватли уй-жой фондини сифат жиҳатдан яхшилаш, коммунал хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатишни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаларини белгилаш ва амалга оширилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарларда аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун замонавий паркларни барпо этиш, уларда кутубхоналар, ёшлар шахмат клублари, аттракционлар, болалар кўнгилочар майдончалари, «Wi-Fi» зонаси каби хизмат кўрсатиш фаолиятларини ташкил этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёш оилалар, эскирган уйларда яшаб келаётган фуқаролар ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож аҳолининг яшаш шароитини имтиёзли шартларда ипотека кредитларини ажратиш ҳамда шаҳарларда арзон уйлар қуриш орқали янада яхшилаш ҳолатини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини маиший-коммунал хизматлар билан таъминлаш даражасини ошириш, энг аввало, янги ичимлик суви тармоқларини қуриш, тежамкор ва самарали замонавий технологияларни босқичма-босқич жорий этиш, мавжуд тармоқларни реконструкция қилиш лойиҳаларини назоратга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл инфратузилмаси қурилиши ва реконструкция қилинишини давом эттириш, шаҳар ички кўчаларини капитал ва жорий таъмирлаш ишларини мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) республика бўйсунувидаги шаҳарлар иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, фаол тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, бизнес субъектларини жадал ва барқарор ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун истиқболли инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари бўйича тайёр инвестиция таклифларини ишлаб чиқилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарларнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари вакилларининг республика ва халқаро инвестиция ҳамда бизнес форумлари ва тақдимотларида фаол иштирок этиши, шаҳарларнинг инвестициявий салоҳиятини тақдим қилиши, ушбу тадбирлар имкониятларидан кенг фойдаланиш тизимини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарларда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича устувор йўналишларни ташкил этиш ҳолатини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарлар ва тегишли вилоятлар ҳокимликлари томонидан хорижий инвесторларга фойдаланишга тайёр ҳолда таклиф қилинадиган бўш турган давлат мулки объектлари, шу жумладан махсус туристик зоналар ҳудудларида жойлашган объектлар бўйича инвестиция лойиҳаларининг тақдимот ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарларда саноат тармоқларини ривожлантириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳажмини кескин ошириш, маҳаллий хом ашёдан экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали шаҳар иқтисодиётига валюта тушумини кўпайтириш борасида самарали ишларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик саноат зоналари иштирокчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги ҳудудларда истиқболли лойиҳаларни жойлаштириш йўли билан саноат зоналарини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) республика бўйсунувидаги шаҳарларни ривожлантириш бўйича республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларини жалб қилган ҳолда, ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳал этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар, чора-тадбирлар ва дастурлар доирасида юзага келган муаммоларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларнинг тегишли давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларини жалб қилган ҳолда ўз вақтида ва тўлиқ ҳал этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун Бўлим фаолиятига оид режалаштирилган масалалар бўйича тегишли ҳужжатлар тўплами тақдим этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг республика бўйсунувидаги шаҳарларга ташрифлари билан боғлиқ таҳлилий материалларни тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) ижро интизомини янада мустаҳкамлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини, уларнинг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларни ҳимоя қилишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлаш, ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун юбориш, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига бажарилиши учун масъулият юкланадиган тегишли масалалар ва вазифалар ҳал этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) таҳлилий маълумотларни умумлаштириш ва маълумотлар базасини шакллантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари, шаҳарларнинг мақсадли дастурлари бўйича маълумотлар базасини ташкил этиш, юритиш, мунтазам тўлдириб бориш ва янгилашни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим фаолиятига оид масалалар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш ва таҳлилий қайта ишлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси учун, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган мажлисларга, шунингдек, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқишда ва қарорларни расмийлаштиришда иштирок этиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баённома топшириқлари ижросини назорат қилишни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий ва прогнозлаштириш фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш масалалари бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент, Сирдарё, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимларининг қонун ҳужжатларига зид бўлган республика бўйсунувидаги шаҳарларга боғлиқ ҳужжатлари ижросини тўхтатиб туриш ва уларни бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлар ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўтказиладиган мажлислар ва йиғилишларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Бўлим юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини шакллантириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш масалалари ва бошқа масалалар бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Бўлим белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бўлим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомда ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этилаётган таклифлар ва ҳужжат лойиҳаларининг асослантирилганлиги, берилган топшириқлар ва қабул қилинган қарорлар ижроси ҳамда иш жараёнларида эришилган натижаларнинг самарадорлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарларнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика бўйсунувидаги шаҳарларнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларнинг ҳолати, республика бўйсунувидаги шаҳарлар ҳокимликлари, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатининг ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиниши, инвестиция ҳамда шаҳарларни ривожлантириш дастурларининг шакллантирилиши, шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларининг ташкил қилиниши ва ҳал этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириқларини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Бўлимнинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бўлим тузилмасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мудири;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мудирининг ўринбосари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ангрен шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бекобод шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чирчиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарафшон шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шарғун ва Ширин шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таҳлилий маълумотларни умумлаштириш, маълумотлар базасини шакллантириш, дастур ва «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инспектор киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бўлим ишига Бўлим мудири раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бўлим мудири, мудир ўринбосари, мутахассислари ва инспектори белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Бўлим фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бўлим фаолияти «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бўлимнинг иш режалари, Бўлим мудири, мудир ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади. Бўлим мудирининг ўринбосари ва мутахассисларининг шахсий иш режалари Бўлим мудири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бириктирилган давлат бошқаруви органлари, республика бўйсунувидаги шаҳарларнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторинги бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар йўли билан, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси, унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бўлим мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимга бевосита раҳбарлик қилади, ўз ўринбосари ва мутахассислар ишларини ташкил этади ҳамда Бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим фаолиятига оид масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарларда иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлигининг тизимли мониторинги ташкил этилишини ва маълумотлар банкининг шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, республика бўйсунувидаги шаҳарларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражаси ва малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифаларнинг ўринбосар ва мутахассислар ўртасида тақсимланишини, шунингдек, Бўлимнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тасдиқлаш учун киритади, Бўлим мудирининг ўринбосари ва бош мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритилган ва Ҳукумат қарори қабул қилиниши талаб этилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Бўлим фаолиятига оид ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Бўлим ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакл ва услубларини жорий қилиш, кадрлар амалий захирасини тайёрлаш ҳамда моддий рағбатлантириш механизмларини қўллаш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишлар юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бўлим мудири вақтинчалик бўлмаганда, унинг вазифасини Бўлим мудирининг ўринбосари бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Бўлим мудирининг ўринбосари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мутахассисларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзига бириктирилган масалалар бўйича Бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини мувофиқлаштиради, уларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан тасдиқланишини, эришилган натижалар мониторингини доимий асосда таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси, Бўлимнинг тегишли даврга мўлжалланган иш режаларида, шунингдек, мутахассисларнинг шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганишни ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Бўлим мудири, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, унинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгилаб борилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар тўғрисида Бўлим мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Бўлим мудирига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича Бўлим мудирига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлим мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда интизомий чоралар кўриш тўғрисида таклифлар тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Бўлимнинг республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассислари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосаларини тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотлар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Бўлим мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика бўйсунувидаги шаҳарлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика бўйсунувидаги шаҳарларнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратларининг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси, Бўлимнинг тегишли даврга мўлжалланган иш режаларида, шунингдек, мутахассисларнинг шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганишни ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Бўлим мудири, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республика бўйсунувидаги шаҳарларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ҳамда Бўлим мудирининг ўринбосарига, Бўлим мудирига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарларни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар натижаларини ҳар чорак якуни билан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати йиғилишларида кўриб чиқиш учун тегишли таҳлилий маълумотларнинг пухта тайёрланишини ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг республика бўйсунувидаги шаҳарларга ташрифларига оид маълумотларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Бўлимнинг таҳлилий маълумотларни умумлаштириш, маълумотлар базасини шакллантириш, дастур ва «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш масалалари бўйича бош мутахассиси:
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотлар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Бўлим мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлардан республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид маълумотларни олади, умумлаштиради ва таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича маълумотлар базасини шакллантириш, юритиш ва мунтазам равишда янгиланиб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг республика бўйсунувидаги шаҳарларга сафарлари доирасида таҳлилий маълумотларни тизимли тайёрлашни мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурлар ва «йўл хариталари»нинг ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради, уларнинг амалга оширилишини назорат қилади, шунингдек, ҳудудий дастурларга ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган дастурлар ва «йўл хариталари» бўйича режа-жадвални ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши мониторингини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича тасдиқланган «йўл хариталари»нинг Бўлим фаолиятига оид чора-тадбирлари бажарилишининг тизимли назоратини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган дастурлар ва «йўл хариталари»нинг ижроси бўйича масъул вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда Тошкент, Сирдарё, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ширин, Зарафшон шаҳарлари ва Шарғун шаҳарчаси ҳокимларининг ҳисоботларини олади ва таҳлил қилади, умумлаштирилган маълумотларни Бўлим мудирига киритиб боради;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарорига асосан тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлимга юкланган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этиш учун Бўлим бош мутахассислари республиканинг тегишли ҳудудларига белгиланган тартибда хизмат сафарларига боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Инспектор Бўлимда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, йиғмажилдларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил12 июлдаги 580-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлимига бириктириладиган давлат бошқаруви органлари ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

I. Бўлимга бириктириладиган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
(I бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарлари, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани Шарғун шаҳарчаси ҳокимликлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тошкент, Сирдарё, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари — республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Бўлимнинг ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган вазирликлар, қўмиталар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Автомобиль йўллари қўмитаси, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, Электр энергетикада назорат инспекцияси, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК, «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «Миллий банк» АЖ, «Агробанк» АТБ, «Микрокредитбанк» АТБ, Акциядорлик-тижорат Халқ банки, «Асака» АТБ, «Ипотека банк» АТИБ, «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ ва бошқа тижорат банклари.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/580/3420-сон; 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)