Hujjat raqami
84-сон
Organ
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Imzolangan sana
15.03.2005
Kuchga kirish sanasi
15.03.2005
Qo‘shimcha axborot
Ulashish
Yopish
Ҳужжат кучини йўқотган 14.01.2009
 LexUZ шарҳи
8. Мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқлари вилоят йиғин пунктларида вилоят чақирув комиссияларининг қарорлари билан муддатли ҳарбий хизматга олинган чақирилувчиларга «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасига мувофиқ улар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари муддатли хизматига янгидан чақирилган ҳарбий хизматчилар эканлигини эълон қилади. Ҳарбий хизматчиларга ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспорти қатнови йўлида хавфсизлик чоралари ва хатти-ҳаракат қоидалари бўйича йўриқномалар берилади. Ҳарбий хизматчиларга ва уларнинг кузатиш учун келган ота-оналарига муддатли ҳарбий хизматни ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарорлари, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари, вазифалари ва имтиёзлари, қўшинларнинг ҳар хил турларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ хусусиятлари тушунтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.