15.03.2023 йилдаги ЎРҚ-823-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 15.03.2023 йилдаги ЎРҚ-823-сон
Kuchga kirish sanasi
15.03.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 31 январда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 2 мартда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда суд тизимини такомиллаштиришга, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг, шу жумладан болаларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга, шунингдек мактабгача таълим тизимини ислоҳ этишга ва янада ривожлантиришга қаратилган чоралар кўрилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан буён ҳам фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, маъмурий органларнинг қарорлари устидан маъмурий судларга шикоят қилиш имкониятини кенгайтириш мақсадида ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига маъмурий органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш муддатини 3 ойдан 6 ойгача кўпайтиришни назарда тутувчи ўзгартиш киритилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек болаларни хорижий мамлакатлар ҳудудида зарур даражадаги васийлик ва ҳомийликсиз қолдиришнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу Қонун билан «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда. Хусусан, болаларни хорижий мамлакатлар ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик белгиланиши назарда тутилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини ошириш мақсадида ушбу Қонун билан «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болалар сони 25 нафардан 50 нафаргача кўпайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиш киритилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш мақсадида «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ҳамда «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга, шунингдек баркамол ёш авлодни тарбиялашга хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда) қуйидаги мазмундаги 1221-модда билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1221-модда. Болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш, худди шундай хатти-ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса ёхуд Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган ва чет давлат ҳудудида турган боланинг суд томонидан белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтарилишини таъминламаслик, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўша қилмиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўша қилмиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган боланинг Ўзбекистон Республикасига қайтарилишини жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кун ичида таъминлаган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади, бундан ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек илгари ушбу модда бўйича жавобгарликдан озод қилинган шахслар мустасно».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда, № 5, 296-модда, № 12, 689-модда; 2021 йил, № 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 973-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 216-модда, № 4, 337-модда, № 6, 575-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 345-модданинг бешинчи қисми «121-моддаси иккинчи қисмида» деган сўзлардан кейин «1221-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 3812-модда биринчи қисмининг 1-банди «121-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлардан кейин «1221-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1189-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс бу ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойда амал қилаётган қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар улар чет давлат ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этган ва ушбу Кодекснинг 476-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун ўша давлатнинг қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилмаган бўлса, ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қуйидаги мазмундаги 476-модда билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«476-модда. Болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боланинг чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирилганлиги ҳақидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда кўпи билан ўттиз кунлик муддат белгилаган ҳолда суд мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг зиммасига болани чет давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига қайтариш ёхуд ҳуқуқбузарликни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш мажбуриятини юклатади. Отанинг, онанинг ёки улар ўрнини босувчи шахснинг ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахснинг илтимосномасига кўра мазкур муддат яна ўттиз кунга узайтирилиши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 245-модданинг биринчи қисми «475» рақамидан кейин «476» рақами билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) 248-модданинг тўртинчи қисмидаги «101-моддасида» деган сўзлар «476 ва 101-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январда қабул қилинган «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-139-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 1, 1-модда; 2009 йил, № 12, 471-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 12, 881-модда; 2020 йил, № 3, 199-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 5, 464-модда) 14-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Болани ота ёки она ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш, яъни ота-онанинг, улар ўрнини босувчи шахснинг болага таъминот, тарбия ва таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаши ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахснинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги, шу жумладан болани ўз ота-онасига ёки яқин қариндошларига ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланмаган ва тегишли давлатнинг қонунчилигига биноан зарур ваколатларга эга бўлган ташкилотга топширмасдан қолдириш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар тегишинча олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 9 январда қабул қилинган «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги ЎРҚ-420-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 1, 2-модда; 2019 йил, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда; 2022 йил, № 10, 984-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 5-модданинг матнидаги «Туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича» деган сўзлар «Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи қисмидаги «туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи қисмидаги «туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича» деган сўзлар «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198; 2021 йил, № 1, 9-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 8, 667-модда, № 12, 1189-модда) 186-моддасининг биринчи қисмидаги «уч ой ичида» деган сўзлар «олти ой ичида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 16 декабрда қабул қилинган «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги ЎРҚ-595-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 12, 889-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 4, 290-модда, № 10, 968-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 10-модда биринчи қисмининг ўн саккизинчи хатбошисидаги «муассасалари» деган сўз «ташкилотлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 20-модданинг учинчи қисмидаги «йигирма беш» деган сўзлар «эллик» деган сўз билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда) 3-илова 30-позициясининг «Хабарноманинг номи» деган устунидаги «муассасалари» деган сўз «ташкилотлари» деган сўз билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг 1 — 4-моддалари мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 15 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-823-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 03/23/823/0150-сон)