27.02.2023 йилдаги 79-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.02.2023 йилдаги 79-сон
Kuchga kirish sanasi
27.02.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикадаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 августдаги ПҚ-350-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 августдаги ПҚ-350-сон қарорига мувофиқ нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан ҳар йили беш минг нафаргача ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олаётган ёшларга таълим кредитлари ажратиш учун тижорат банкларига депозит маблағлари жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим кредитларини базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваригача миқдорда Марказий банкнинг асосий ставкасида бир йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш бўйича ажратилган кредитлар учун гаров ва кафиллик талаб этмаслик;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма томонидан ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишда тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонларини белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда таълим кредитлари, шу жумладан, ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тартибини ва унинг ижтимоий аҳамиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев ҳамда рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 27 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 79-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда — IT-парк) резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ахборот технологиялари соҳасида ёшларнинг (ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар) таҳсил олиши учун таълим кредитларини ажратиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом қоидалари тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига, шу жумладан, ахборот технологиялари соҳасидан бошқа ўқув курслари учун ажратиладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Таълим кредитларини бериш тижорат банклари томонидан уларнинг қайтарилиши, тўловлилиги, муддатлилиги ва улардан мақсадли фойдаланиш шартлари асосида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма томонидан ҳар йили беш минг нафаргача ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олаётган ёшларга таълим кредитлари ажратиш учун тижорат банкларига депозит маблағи жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Таълим кредитлари тижорат банклари томонидан IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваригача бўлган миқдорда 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатгача Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахсларга (кейинги ўринларда — кредит олувчи) ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот технологиялари соҳасида таълим берувчи резидент ташкилотлар реестри IT-парк томонидан электрон ахборот тизими шаклида юритилади ҳамда унинг тўғри юритилиши Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан назорат қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ёки бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити шартномасида қатнашишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Таълим кредитлари учун фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотларига маблағлар ўтказилган санадан бошлаб, асосий қарзни қайтариш эса таълим кредити ажратилган санадан 1 йилдан сўнг 3 йил давомида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонлари ва таълим кредити учун уларга депозит маблағларини жойлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғарма томонидан таълим кредитлари учун депозит маблағларини жойлаштиришда тижорат банкларига нисбатан қуйидаги мувофиқлик мезонлари белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банкида таълим кредитларини ажратиш юзасидан аниқ белгиланган ички тартибнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банки «Fitch Ratings» ёки «Standard & Poorʼs» рейтинг агентликларининг «В» рейтингидан ёки «Moodyʼs Investors Service» рейтинг агентлигининг «В2» рейтингидан паст бўлмаган даражада узоқ муддатли кредит рейтингига эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
охирги уч йиллик молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ташкилоти ижобий хулосасининг мавжудлиги. Агар тижорат банки уч йилдан кам муддат фаолият кўрсатган бўлса, тижорат банкининг фаолият юритган йиллар учун молиявий ҳисоботлари бўйича аудиторлик ташкилотининг ижобий хулосаси мавжуд бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банкининг регулятив капитали 500 миллиард сўмдан кам бўлмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банки Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган депозит маблағлар бўйича муддати ўтган қарздорликка эга бўлмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк томонидан белгиланган пруденциал нормативлар бузилганлиги сабабли унга нисбатан таълим кредити берилишига тўсқинлик қилувчи амалдаги чора ва санкциялар мавжуд бўлмаслиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни мурожаат этувчи тижорат банкларидан, мазкур банднинг еттинчи хатбошисида келтирилган маълумотларни Марказий банкдан белгиланган тартибда сўраб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тижорат банкларининг мувофиқлик мезонларига мос келишини баҳолашда Марказий банкдан уларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тижорат банклари ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотларни Жамғармага тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган ҳужжат ва маълумотлар Жамғарма томонидан беш иш кунида ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган мезонларга мувофиқ деб топилган тижорат банклари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида таълим кредитлари учун депозит маблағларни жойлаштириш юзасидан 1 йил муддатга Бош битим (кейинги ўринларда — Бош битим) тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ушбу муддат мобайнида томонларда Бош битимда кўзда тутилган шартлар бўйича эътирозлар юзага келмаган тақдирда, Бош битимнинг муддати автоматик тарзда келгуси молия йиллари учун узайтирилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма томонидан ушбу Низом доирасида жойлаштирилган депозит маблағлар тижорат банкининг биринчи даражали регулятив капиталидан ошиб кетмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тижорат банклари ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқ эмас деб топилганда, улар билан Бош битим тузишни рад этиш ҳақида ёзма тарзда хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги доимий равишда ушбу Низом доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан Бош битим тузган тижорат банкларининг рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтларида эълон қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тижорат банкларига таълим кредитлари ажратиш учун 4 йилдан кўп бўлмаган муддатга депозит маблағларни жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бош битимда келишилган шартлар асосида тижорат банклари томонидан таълим кредити олиш истагини билдирган кредит олувчилар реестри шакллантирилади ва ушбу реестрлар асосида таълим кредити учун депозит маблағларни олиш мақсадида Жамғармага буюртманома тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари томонидан кредит олувчининг таълим кредитига бўлган талабини ўз вақтида қондириш мақсадида тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан ушбу Низомда белгиланган шартларда ажратилган таълим кредитлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган депозит маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жамғарма буюртманомалар тушган кундан бошлаб беш иш кунида тижорат банклари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида таълим кредити учун депозит маблағларни жойлаштириш бўйича депозит шартномаси имзоланиб, ушбу маблағлар тижорат банкларининг тегишли ҳисобварағига ўтказиб берилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жамғарма депозит маблағларни тижорат банкларига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга паст ставкада жойлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандлари бўлган ёшларга ажратилган таълим кредитлари бўйича юзага келиши мумкин бўлган кредит таваккалчиликларини ўзаро тақсимлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Бош битимга мувофиқ тижорат банкларига жойлаштирилган маблағларнинг 50 фоизини Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига гаров депозити сифатида қўйиш бўйича тижорат банки ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида гаров шартномаси (кейинги ўринларда — гаров шартномаси) тузилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Таълим кредитини расмийлаштириш ва ажратиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредитларини ажратиш мазкур Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Кредит олувчи таълим кредитини олиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) таълим кредити олиш тўғрисида ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кредит олувчи ва IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт, оммавий оферта) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактура (мавжуд бўлганда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тижорат банкининг кредит сиёсати ва ички тартибига мувофиқ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
(15-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ижтимоий реестрга киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари бўлган ёшлар учун);
(15-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Кредит олувчи юқоридаги ҳужжатларни тижорат банкига тақдим этиш билан бир вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни шахсан кўрсатади. Тижорат банки тақдим этилган ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Тижорат банклари кредит олувчи томонидан таълим кредити беришни сўраб тижорат банкига тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган барча ҳужжатларни беш иш куни мобайнида кўриб чиқиши ва таълим кредити шартномасини имзолаши ёки кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ариза берувчига кредит беришнинг рад этилиши сабаби кўрсатилган ҳолда жавоб хати бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Таълим кредити шартномаси кредит олувчи томонидан тақдим этилган кредит олувчи ва IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилоти ўртасидаги ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт)да кўрсатилган тўлов суммасигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваридан кўп бўлмаган суммага тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қарз олувчига таълим кредити Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, депозит маблағлар ва таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасайтирилади, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тижорат банклари томонидан таълим кредитини ажратиш кредит олувчининг ссуда ҳисобварағидан унинг шахсий ёзма топшириғи асосида кредит олувчи ва IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотлари ўртасидаги ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ёки ҳисоб варақаси/фактурада кўрсатиб ўтилган ҳисобварағига маблағ ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Таълим кредитини қайтариш ва кредит мониторингини амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Асосий қарз ва фоиз тўловлари кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) томонидан таълим кредити шартномасида кўрсатилган шартларда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) таълим кредити бўйича асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тижорат банки кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи)дан таълим кредити бўйича асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатлардан олдин қайтаргани учун комиссия ёки неустойка олиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи) таълим кредити бўйича фоиз тўловлари ва асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатларда қайтармаса, тижорат банки таълим кредити бўйича муддати ўтган қарздорликларни ўзининг ички ҳужжатларига асосан қайтариш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Кредит олувчи таълим кредити бўйича асосий қарзни ва фоизларни кредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтармаган тақдирда, тижорат банки кредит шартномасига асосан муддати ўтган қарз бўйича неустойка ёки бошқа турдаги жарима ҳисоблаши ва ушбу неустойка (жарима) суммасини қарз олувчидан (биргаликда қарз олувчидан) ундиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига жойлаштирилган таълим кредити учун депозит маблағларни қайтариш тижорат банклари ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида тузилган депозит шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга ажратилган таълим кредитининг асосий қарз ва (ёки) фоиз бўйича 180 кундан ортиқ муддати ўтган қарздорлик юзага келганда банк гаров шартномасига мувофиқ ўзининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги мажбуриятларини таълим кредитининг асосий қарзи қолдиғининг 50 фоизи миқдорига камайтириш юзасидан тегишли бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади ва бу ҳақда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигини хабардор қилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Тижорат банкининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдида ўз мажбуриятини мазкур Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳолатларда камайтириши кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи)ни банкка таълим кредити бўйича фоиз ва асосий қарзни тўлиқ тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Агар таълим кредити тижорат банкининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги мажбурияти камайтирилгандан сўнг тўлиқ ёки қисман қайтарилса, тижорат банки қайтарилган маблағнинг 50 фоизига тенг миқдорда ўзининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги мажбуриятини оширади ва қайтган маблағ ҳисобидан ушбу мажбурият бажарилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банки қайтарилган маблағнинг қолган қисмини кредит олувчининг тижорат банки олдидаги қарздорлигини қайтаришга йўналтиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Рақамли технологиялар вазирлиги ахборот технологиялари соҳасидаги нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида таълим кредити асосида таҳсил олаётган ёшларнинг эришаётган натижалари бўйича доимий ўрганишлар олиб боради.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредитларини ажратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Ижрочилар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

I. Тижорат банкларига депозит маблағларни жойлаштириш

1-босқич

Тижорат банклари

Мувофиқлик мезонларига мослигини тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотларни Жамғармага тақдим этади.

Заруратга кўра

2-босқич

Таълим кредитини молиялаш-тириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма)

Мувофиқлик мезонларига мослиги ўрганилади.

Тижорат банклари мувофиқлик мезонларига мос эмас деб топилганда, улар билан Бош битим тузишни рад этиш ҳақида ёзма тарзда хабардор қилинади.

Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг 5 иш кунида

3-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Мувофиқлик мезонларига мос деб топилган тижорат банклари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида таълим кредитлари учун депозит маблағлари жойлаштириш юзасидан бир йил муддатга Бош битим тузилади.

Ўзаро келишувга мувофиқ

4-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Тижорат банкларига таълим кредитлари ажратиш учун 4 йилдан кўп бўлмаган муддатда депозит маблағларни жойлаштиради.

Бош битимда белгиланган муддатларда

II. Таълим кредитларини ажратиш

5-босқич

Тижорат банклари

Таълим кредити олиш истагини билдирган кредит олувчилар реестрини шакллантиради ва ушбу реестрлар асосида таълим кредити учун депозит маблағларни олиш мақсадида Жамғармага буюртманома тақдим этади.

Доимий равишда

6-босқич

Жамғарма

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тижорат банклари ўртасида таълим кредитлари учун депозит маблағларни жойлаштириш юзасидан тузилган депозит шартномасига мувофиқ маблағларни тижорат банкларининг тегишли ҳисобварағига ўтказиб берилишини таъминлайди.

Шартномада белгиланган муддатларда

7-босқич

Тижорат банклари

Таълим кредити шартномасини кредит олувчи томонидан тақдим этилган фуқаро ва нодавлат таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт)да кўрсатилган бир ўқув курслик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузади ҳамда кредит ажратилишини таъминлайди.

5 иш кунида

8-босқич

Тижорат банклари

Тижорат банклари ва Жамғарма томонидан тузилган депозит шартномасига мувофиқ ажратилган маблағлар фоизларини Жамғармага тўлаб боради.

Ҳар уч ойда

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2023 й., 09/23/79/0108-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)