12.08.2022 йилдаги ПҚ-350-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.08.2022 йилдаги ПҚ-350-сон
Kuchga kirish sanasi
13.08.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Замонавий билим олиш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган ёшларнинг таълим олиши учун кенг имкониятлар яратиш, улғайиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал ҳамда касбий маҳоратини ривожлантиришга бўлган интилишларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, жорий йил 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ҳамда 29 июль куни ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислар билан бўлиб ўтган учрашувларда илгари сурилган янги ташаббус ва ғояларни амалга ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2022 йил 1 октябрдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган депозитлар ҳисобидан ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун ёшларга таълим кредити:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваригача миқдорда 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган ёшларга ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
расмийлаштирилиши ва унинг қайтарилишида кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахслар биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олишга ажратиладиган таълим кредити учун гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
(1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун ёшларга таълим кредити Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда — IT-парк) резиденти бўлган ташкилотларнинг ўқув курсларида таълим олиш учун ажратилади. Бунда, ахборот технологиялари соҳасида таълим берувчи резидент ташкилотлар реестри IT-парк томонидан электрон ахборот тизими шаклида юритилади ҳамда зарур ҳолларда тижорат банклари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан интеграция қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредитлари бўйича тижорат банкларини молиявий ресурслар билан таъминлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йилда Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) ажратилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгуси йилларда эса ҳақиқий талабдан келиб чиқиб Жамғармага зарур маблағлар ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларининг сўровларига асосан уларга Марказий банкнинг асосий ставкасида ахборот технологиялари соҳасида ёшлар таҳсил олишига таълим кредити ажратиш учун мазкур ставкадан 4 фоиз бандга паст бўлган ставкада депозит жойлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда депозит маблағлари ва ахборот технологиялари соҳасида ёшларнинг таҳсил олиши учун таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасайтирилади, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. АТ «Халқ банки», АТ «Алоқа банк» ва «Микрокредитбанк» АТБнинг 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ва микроқарзлар ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компьютер харид қилиш учун ажратиладиган истеъмол кредитлари ва микроқарзлар бўйича фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваригача қисми Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси) ҳисобидан компенсация қилинади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатларнинг ягона электрон реестри IT-парк томонидан юритилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмол кредитлари компьютер сотаётган тадбиркорлик субъекти ҳисобварағига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микроқарзлар ёшларнинг аризаларига кўра уларнинг банк карталарига нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда ўтказилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сонли Фармонига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилалар фарзандлари бўлган ҳамда «Ёшлар дафтари»га кирган ёшларга 2023 йил 1 августга қадар «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ва сертификат олган ҳолда, шунингдек, мазкур қарорнинг 4-бандида кўзда тутилган тартибда компьютер харид қилиш мақсадида кредит олиш учун Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан кафиллик бериш тизими жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар ишлари агентлиги Молия вазирлиги, Марказий банк ва Адлия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 октябрга қадар мазкур бандда кўзда тутилган кафиллик бериш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ёшлар ишлари агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 августга қадар нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратиш, шунингдек, мазкур қарорнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган тартибда молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар самарадорлиги юзасидан ўрганиш ўтказиб, Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ёшлар ишлари агентлиги ва Марказий банк билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олишга ажратилган таълим кредити бўйича юзага келадиган кредит таваккалчилигини Молия вазирлиги ва тижорат банклари ўртасида тақсимлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма ҳисобидан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ахборот технологиялари соҳасида ёшларнинг таҳсил олиши учун тижорат банкларига таълим кредитлари учун депозит жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат таълим ташкилотларида ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олаётган ёшларга ўқув курсларида таълим олиш тўловлари учун кредит ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма томонидан таълим кредитлари учун маблағлар ажратишда тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонларини ўрнатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) мазкур қарорда кўзда тутилган ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш учун таълим кредити, «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга ҳамда IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёки иштирокчи сертификатини олган ёшларга компьютер харид қилиш мақсадида истеъмол кредитлари ва микроқарзлар бўйича фоиз тўловларини компенсация қилиш учун зарур маблағларнинг 2023 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида ўрнатилган тартибда назарда тутилишини таъминласин.
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6208-сон Фармонининг 7-бандига мувофиқ Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағларни мазкур қарорнинг 4-бандига асосан истеъмол кредитлари ва микроқарзлар бўйича фоиз тўловларини компенсация қилиш ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг бошқа мақсадларига йўналтиришга рухсат берилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда мамлакатимиз аҳолисининг таълим олиш, меҳнат қилиш ҳамда турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Қонунига Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар)га истеъмол кредити ажратилиши тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда ёшларни замонавий билим олиш ҳамда касб-ҳунар эгаллашга жалб этиш бўйича оммавий ахборот воситалари ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида мунтазам равишда тарғибот ишларини амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ёшлар ишлари агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Ҳ. Шерматов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 12 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-350-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2022 й., 07/22/350/0732-сон; 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)