2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.06.00 Фавқулодда экология вазиятлари ва экология офати минтақалари]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда табиий офатларнинг олдини олиш, прогнозлаш, мониторинг қилиш, табиий офатлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш, етказилган зарарлар миқдорини камайтириш, хавфли ҳудудлардаги фуқароларнинг, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа объектларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, республикамизнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида рўй бераётган сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг сони ҳамда кўлами аҳолини ва ҳудудларни бундай хавфлардан муҳофаза қилиш чораларини кучайтиришни, шунингдек, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бу борадаги ҳамкорлигини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида:
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этишга тайёргарликни ошириш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда самарали ҳамкорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сел, сув тошқини, қор кўчкиси ва ер кўчкиси хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда жойлашган аҳолини вақтинча кўчириш ва кейинчалик (зарур ҳолларда) босқичма-босқич хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кўчириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар билан боғлиқ йирик фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларига раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларда ҳамда вазирликлар ва идораларда хавфли табиий ҳодисалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларнинг ҳолатини текшириш, шунингдек, ушбу масалалар бўйича мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини эшитиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 20 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда уларни бартараф этиш куч ва воситаларининг тайёргарлиги тўғрисида ҳисобот бериб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясининг ишини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юклансин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўй бериши мумкин бўлган хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнларни барвақт аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси ҳамда ҳудудий комиссияларнинг фаолиятини ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тартиби.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бир ой муддатда тегишли ҳудуд учун аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ҳамда Тошқинга қарши ҳудудий комиссиялар таркибини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 18 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-426-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-426-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчкиси ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссиясининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.
А.Н. Арипов
—
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси
2.
А.Ж. Раматов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари
3.
А.Ҳ. Қўлдошев
—
фавқулодда вазиятлар вазири, Комиссия раисининг ўринбосари
4.
Ш.Р. Хамраев
—
сув хўжалиги вазири, Комиссия раисининг ўринбосари
Комиссия аъзолари:
5.
Б.А. Мусаев
—
соғлиқни сақлаш вазири
6.
Ш.С. Хидоятов
—
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири
7.
В.И. Норов
—
ташқи ишлар вазири
8.
А.И. Ахмедхаджаев
—
энергетика вазирининг биринчи ўринбосари
9.
О.А. Пекось
—
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари
10.
Ш.Ғ. Холмухамедов
—
мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари
11.
И.А. Ибрагимов
—
Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари
12.
Б.Т. Абдуллаев
—
ички ишлар вазири ўринбосари
13.
А.М. Бобоев
—
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари
14.
А.Я. Хайдаров
—
молия вазири ўринбосари
15.
А.А. Абдувалиев
—
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси
16.
Н.Н. Обломуродов
—
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси
17.
А.А. Кадирходжаев
—
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси ўринбосари
18.
Ш.Х. Хабибуллаев
—
«Ўзгидромет» маркази бош директори
19.
Н.Ш. Эрназаров
—
«Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси бошлиғи
20.
М.Р. Абдуллаев
—
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси
21.
Х.Н. Хасилов
—
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б.
22.
Д.С. Камбаров
—
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бош бошқарма бошлиғи, Комиссия котиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-426-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом рўй бериши мумкин бўлган хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнларни барвақт аниқлаш, Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчкиси ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси) ҳамда ҳудудий комиссияларнинг фаолиятини ташкил этиш, аҳолини ва ҳудудларниулар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирлари Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси томонидан мувофиқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясининг ваколати доирасидаги масалаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ топшириқ ва вазифалари барча вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар бошқа ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари (кейинги ўринларда — вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар), шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жойларда аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳамда геологик ҳодисалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларининг ташкил этилиши ва амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчкиси ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — тошқинга қарши ҳудудий комиссиялар) тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирлари мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси ҳамда ҳудудий комиссияларнинг фаолиятини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясига раислик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясининг ишчи органи (кейинги ўринларда — ишчи орган) ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясининг йиғилишлари кун тартибига киритиладиган масалаларни тайёрлайди, йиғилиш баённомасини юритади ва расмийлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси аъзоларига йиғилиш ўтказиладиган сана ва жой тўғрисида хабар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясининг йиғилиш баёнларидаги топшириқлар ижро этилишини таҳлил қилади, мавжуд муаммоларнинг ечимлари юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва уларнинг Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси ўз фаолиятини доимий асосда, унинг раиси томонидан тасдиқланадиган йиғилиш баёнига ва чора-тадбирлар режасига мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясининг йиғилишлари, заруратга кўра, бироқ йилига камида бир марта ушбу Низомда белгиланган муддатда ўтказилади ва унинг қарорлари йиғилиш баёнлари билан расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.02.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (шунингдек, 01.12.05.00га қаранг) / 02.02.02.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳудудий комиссияларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлик қилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳудудий комиссиялар ўз фаолиятини аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳудуднинг низоми ҳамда Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган асосий тадбирларга мувофиқ ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Зарур ҳолларда, мазкур Низомда назарда тутилган ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси ва Тошқинга қарши ҳудудий комиссиялар вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий тузилмалари мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳларни тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Рўй бериши мумкин бўлган хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнларни барвақт аниқлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Гидрометеорология хизмати маркази (кейинги ўринларда — Ўзгидромет) ҳамда Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат геология қўмитаси):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий равишда республика ҳудудларида хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнларнинг мониторингини олиб боради ва натижаларини ҳар ой якунида, фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи туғилганда ёки рўй берганда зудлик билан ишчи органга тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили алоҳида режага асосан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда тоғ ва тоғолди ҳудудлардаги ҳамда заруратга кўра Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда, қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудлардаги йиғилган қор ҳажмларини, сел ва кўчки хавфи мавжуд участкаларни аниқлаш, юқори тоғ тизимларидаги кўллар ҳолатини, шунингдек, ушбу ҳудудларда гидрометеорологик вазиятларни ва геологик жараёнлар ривожланишини тизимли равишда кузатиш ва баҳолаш бўйича аэровизуал ўрганишларни амалга оширади. Аэровизуал ўрганишлар, заруратга кўра, учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида ва сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланган ҳолда ўтказилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили ёзги меҳнат ва мактаб таътиллари бошланишидан олдин тоғ ва тоғолди ҳудудлардаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, санаторийлар, дам олиш уйлари, сайёҳлик базалари ва пансионатлар жойлашган ҳудудларнинг гидрологик ва муҳандислик-геологик ҳолатини ўрганиб чиқади ва натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатномаларни ишчи органга замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали тақдим қилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Ўзгидромет ҳамда Давлат геология қўмитаси билан биргаликда, заруратга кўра, юқори тоғ тизимларидаги кўлларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши тўғрисида ўз вақтида огоҳлантириш мақсадида техник воситалар ва барқарор алоқа билан таъминланган вақтинча кузатув постларини ташкил этади ва уларнинг фаолиятини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзгидромет ҳамда Давлат геология қўмитаси ҳар йили 20 февралга қадар Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясига, унинг ишчи органига ва ҳудудий комиссияларга хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар фаоллашиши мумкин бўлган ҳудудлар, ушбу ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктлари ва объектлар, аҳолиси вақтинча кўчирилиши ёки хавфли ҳудудлардан хавфсиз ҳудудларга доимий кўчирилиши лозим бўлган хўжаликлар рўйхати тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш мақсадида муҳандислик-техник ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ишчи орган ҳар йили 1 мартга қадар вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда тақдим этилган маълумотларга асосан тегишли йил учун аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси ҳар йили 5 мартга қадар тегишли йилда аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳар йили 10 мартга қадар ўз тизимидаги объектларни тошқинлар, сел оқимлари ва кўчки ҳодисаларидан муҳофаза қилиш борасида тегишли йил учун чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқади ва ушбу дастурларда белгиланган тадбирларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тошқинга қарши ҳудудий комиссиялар ҳар йили 10 мартга қадар Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси йиғилишининг баёнидаги топшириқлар ижросини жойларда ташкил этиш мақсадида тегишли ҳудуд учун зарур чора-тадбирларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясининг йиғилиши баёнига асосан тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўз зиммасига юкланган вазифаларни белгиланган муддатларда бажарилиши таъминланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига мониторинг давомида тасарруфидаги объектларга хавф солувчи гидрометеорологик ва геологик жараёнлардан муҳофаза қилиш бўйича муҳандислик-техник ва бошқа чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан тақдимномалар киритади ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда ушбу тақдимномаларнинг бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар билан ҳамкорликда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш мақсадида кузатувлар асосида хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар (сел, тошқин, қор кўчкиси, кўчки хавфи ва бошқалар) рўй бериши хавфи мавжуд ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктлари, техник объектлар, аҳолиси вақтинча кўчириладиган ёки хавфли ҳудудлардан доимий кўчирилиши лозим бўлган хўжаликлар бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан далолатномалар расмийлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда, ўрганилган объектлар фаолиятини вақтинча тўхтатиш ёки тегишли ҳимоя тадбирларини амалга ошириш бўйича ушбу объектлар раҳбарларига ёзма тақдимномалар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда хавфли участкаларни аниқлаш учун сел ва тошқинлар мавсумидан олдин гидротехник иншоотлар, кўприклар, қирғоқлар, дарёлар ва сойлар ўзанлари ҳолатини ўрганади, баҳор-ёз мавсумида тошқин сувларини беталафот ўтказиб юбориш мақсадида кечиктириб бўлмайдиган ҳимоя тадбирлари ва авария-тиклаш ишлари олиб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарё, канал ва сойларнинг сув ўтказиш қобилияти пасайишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ноқонуний қурилишларга, дарё ўзанларида норуда материаллар ноқонуний қазиб олинишига ва бошқа хўжалик фаолиятини амалга оширишга йўл қўймайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфли зоналар мавжуд ҳудудларда хавфли гидрометеорологик ва геологик ҳодисалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларга қарши ўз вақтида чоралар кўриш, шунингдек, аҳолини ва ҳудудларни улардан муҳофаза қилиш ишларига тезкор раҳбарликни ташкил этиш учун жойларда туман(шаҳар)лар штабларини ташкил этади, уларни транспорт воситалари, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва алоқа воситалари билан таъминлайди;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзгидромет ҳамда Давлат геология қўмитаси тақдимномаларига асосан сел, тошқин, қор кўчкиси ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларда жойлашган, кўчирилиши лозим бўлган хўжаликлар аҳолисини хавфсиз жойларга вақтинча кўчириш ва заруратга кўра босқичма-босқич доимий кўчириш бўйича комплекс чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади. Хавфсиз ҳудудларга кўчирилган аҳолининг етарли даражада ҳаёт кечириши ҳамда фаолиятини ташкил этади ва тегишли тарғибот ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар тегишли дарё ва сойлар қирғоқларини мустаҳкамлаш ва бошқа муҳофаза ишларини амалга оширади, уларни амалга ошириш учун харажатларни аниқ ҳисоб-китоблар асосида маҳаллий бюджетнинг захира маблағлари ҳисобидан молиялаштиради;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларга тоғ ва тоғолди ҳудудлардан турар ва нотурар жой биноларини қуриш учун ер участкаларини ажратишда Давлат геология қўмитаси ва Ўзгидрометнинг ҳудудий бўлинмаларидан ушбу ер участкалари хавфли геологик жараёнлар ва гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши мумкин бўлган ҳудудга тушган ёки тушмаганлиги юзасидан тегишли хулосалар олинишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборлари, гидроэлектростанциялар, гидротехника иншоотлари ва ирригация тизимларининг хавфсиз, ишончли ишлашини, шунингдек, тошқин сувлари ва сел оқимларини беталафот ўтказиб юборишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборлари, гидроэлектростанциялар, бошқа гидротехника иншоотларида юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатлар ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий-техник воситалар ва технологик ускуналар эҳтиёт қисмлари захираларини яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сел оқимлари ва тошқинлар мавсумида барча сув омборлари, гидроэлектростанциялар, йирик ва муҳим аҳамиятга эга бошқа гидротехника иншоотларида раҳбарлар таркиби ва мутахассисларнинг кечаю кундуз навбатчилигини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили январь — апрель ойларида тошқинлар мавсумидан олдин назорат остидаги гидротехника иншоотлари (сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектлари)нинг сел оқимлари ва тошқин сувларини беталафот ўтказиб юборишга тайёргарлик ҳолати текширувдан ўтказилишини таъминлайди;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.07.00 Миллий гвардия органлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзгидромет, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва Миллий гвардия билан биргаликда ўзанли сув омборлари ҳолатини ўрганади ҳамда уларда сел ва тошқин сувларини беталафот қабул қилиш ҳамда ўтказиб юборишга доимий тайёргарлигини кафолатлайдиган иш режимлари таъминланганлигини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қор кўчкиси, сел оқимлари, сув тошқини ва ер кўчки хавфи мавжуд даврларда вазирлик ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг қидирув-қутқарув тузилмалари ва тезкор гуруҳлари шахсий таркиби кучайтирилган иш режимига ўтказилиб, фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи туғилганда ёки рўй берганда, белгиланган вазифаларни бажаришга уларнинг доимий шайлигини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфли гидрометеорологик ва геологик жараёнлар билан боғлиқ вазиятларни кузатиб боради, маълумотларни тўплайди ва таҳлил қилади ҳамда фавқулодда вазиятлар хавфига қарши самарали курашиш ҳамда улар юзага келганда оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш бўйича зарур чоралар тўғрисида Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясига ўз вақтида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда алоқа ва хабар бериш тизимларининг барқарор фаолият кўрсатишини, тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳамда аҳолига фавқулодда вазиятлар хавфи тўғрисидаги маълумотлар ва ахборотлар ўз вақтида етказилишини ва тақдим этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳор-ёз мавсумида тегишли кўникмаларни ривожлантириш ва зарур ҳимоя ишларини амалда бажариш учун қор кўчиши, сел оқимлари, сув тошқини ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларда амалий махсус-тактик ўқув машқларини ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзгидромет маълумотлари асосида ва гидрометеорологик вазиятдан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларини дўлли ҳодисалардан муҳофаза қилиш учун гидрометеорологик жараёнларга таъсир қилиш ва бошқаришни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси қарорлари ижросини самарали мувофиқлаштиради ва назорат қилади, шунингдек, унинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳор-ёз мавсумида йўлларда ва транспорт инфратузилмасида, шунингдек, фуқаролар (шу жумладан, вақтинча хавфсиз ҳудудларга кўчирилган аҳолининг), транспорт воситалари ва техникалар гидрометеорологик ва геологик хавфли ҳудудларда ҳаракатланишининг олдини олиш мақсадида қўшимча постлар фаолиятини ташкил қилади ва огоҳлантирувчи белгиларни ўрнатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
А-373 «М-39 Гулистон — Бўка — Ангрен — Қўқон ва Андижон орқали Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида, Тахтақорача, Лангар ва бошқа муҳим аҳамиятга эга транспорт коммуникацияларида аҳоли ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлайди.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тоифаланган гидротехника иншоотларининг қўриқланиши кучайтирилишини таъминлайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.09.00.00 Гидрометеорология]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ташқи ишлар вазирлиги қўшни давлатлар ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хавф солувчи тошқин, сел ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларни, юқори тоғли ҳудудлардаги қор захиралари ҳажмини аниқлаш, тоғ кўллари ҳолатини баҳолаш ҳамда ҳамкорликдаги мониторинг тадбирларини амалга ошириш мақсадида Ўзгидромет ҳамда Давлат геология қўмитаси томонидан аэровизуал кузатувлар амалга оширилиши учун чегарадош давлатлар ҳукуматларидан белгиланган тартибда рухсат олинишини таъминлайди.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.04.00.00 Мудофаа соҳасидаги вазифаларни бажаришга жалб қилинадиган бошқа қисмлар, қўшинлар / 15.04.01.00 Чегара қўшинлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари чегарадош ҳудудларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлар ҳудудида жойлашган (анклав) ҳудудларида тошқинлар, сел оқимлари, ер кўчкилари билан боғлиқ рўй берган трансчегаравий фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун куч ва воситаларининг чегара ўтиш пунктлари орқали белгиланган тартибда чегараларни кесиб ўтишига кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг ва қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудлардаги юқори тоғ тизимлари, тоғли ва тоғолди ҳудудлар ҳамда бошқа тошқин, сел ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларда аэровизуал ўрганишларни амалга ошириш учун Ўзгидромет томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида белгиланган тартибда мақсадли молиявий маблағлар ажратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
содир бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини молиялаштириш манбалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ҳамда хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича тасдиқланган ҳудудий манзилли дастур асосида келгуси йил учун йиғма манзилли дастурлар ишлаб чиқилишида иштирок этади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғма манзилли дастурларга киритилган тадбирлар учун аниқ ҳисоб-китобларга асосан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида белгиланган тартибда инвестиция дастурлари доирасида маблағлар ажратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолининг вақтинча ёки доимий кўчирилган жойларида фуқароларга сифатли тиббий хизмат кўрсатади, ушбу ҳудудларда санитария-эпидемиологик назоратни амалга оширади, шунингдек, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар учун етарли миқдорда эпидемияга қарши ва бошқа дори-дармонлар захирасини яратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда республикада табиий ҳодисалар оқибатида зарар кўрган автомобиль йўллари, кўприклар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларини тиклаш учун зарур бўлган куч ва воситалар доимий шайлигини таъминлайди;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
А-373 «М-39 Гулистон — Бўка — Ангрен — Қўқон ва Андижон орқали Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида ва бошқа муҳим аҳамиятга эга транспорт коммуникацияларида аҳоли ва транспорт воситаларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш учун ўз вақтида муҳандислик-ҳимоя тадбирларини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ангрен — Поп» электрлаштирилган темир йўлининг «Қамчиқ» довони қисми, «Тошгузар — Бойсун — Қумқўрғон» темир йўли ва темир йўлнинг бошқа хавфли участкаларида тошқин сувлари ҳамда сел оқимлари, ер ва тош кўчкиси хавфи мавжуд ҳудудларда муҳандислик-ҳимоя тадбирларини амалга оширади, ушбу ҳудудларда темир йўл транспортининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфли гидрометеорологик ва геологик жараёнлар оқибатида А-373 «М-39 Гулистон — Бўка — Ангрен — Қўқон ва Андижон орқали Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланганда, йўлда қолган фуқароларни «Ангрен — Поп» электрлаштирилган темир йўли орқали ташишни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тошқин сувлари ва сел оқимлари, қор кўчкиси ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишлари учун ёқилғи-энергетика ресурсларини барқарор етказиб беришга қаратилган тадбирларни ташкил этади, мувофиқлаштиради ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб йирик гидротехника иншоотларидан чиқариб юборилаётган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва мутасадди хизматларга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги гидрометеорологик ва геологик хавфли участкаларда туризм хизматлари ва спорт тадбирларини ташкил этишда юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолат (фавқулодда вазият)ларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси томонидан вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликларга уларнинг ваколатига кирадиган масалалар доирасида аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича бошқа вазифалар ҳам белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг Тошқинга қарши ҳудудий комиссиялари ҳар чорак якуни бўйича аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ишчи органга маълумот тақдим этиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоида
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.08.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2041-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Ўзгидромет,
Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси
Республика ҳудудларида хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнларнинг мониторингини олиб боради
Доимий равишда
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда тоғ ва тоғолди ҳудудларда ҳамда заруратга кўра Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда, қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудларда гидрометеорологик вазиятни ва геологик жараёнлар ривожини кузатиш ва баҳолаш бўйича аэровизуал ўрганишларни амалга оширади
Алоҳида режага асосан
Тоғ ва тоғолди ҳудудлардаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, санаторий, дам олиш уйлари, сайёҳлик базалари ва пансионатлар жойлашган ҳудудларнинг гидрологик ва муҳандислик-геологик ҳолатини ўрганиб чиқади
Ҳар йили ёзги меҳнат ва мактаб таътиллари бошланишидан олдин
2-босқич
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,
Ўзгидромет,
Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси
Юқори тоғ тизимларидаги кўлларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши тўғрисида ўз вақтида огоҳлантириш мақсадида техник воситалар ва барқарор алоқа билан таъминланган вақтинчалик кузатув постларини ташкил этади ва фаолиятини таъминлайди
Заруратга кўра
3-босқич
Ўзгидромет,
Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси
Хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар фаоллашиши мумкин бўлган ҳудудлар, ушбу ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктлари ва объектлар, аҳолиси вақтинча кўчирилиши ёки хавфли ҳудудлардан хавфсиз ҳудудларга доимий кўчирилиши лозим бўлган хўжаликлар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш мақсадида муҳандислик-техник ва бошқа чора-тадбирлар ўтказиш бўйича таклифларни Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясига тақдим этади
Ҳар йили 20 февралга қадар
4-босқич
Ишчи орган
(Фавқулодда вазиятлар вазирлиги)
Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда тақдим этилган маълумотларга асосан тегишли йил учун аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади
Ҳар йили 1 мартга қадар
5-босқич
Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси
Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилиб, тасдиқлайди
Ҳар йили 5 мартга қадар
6-босқич
Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар
Ўз тизимидаги объектларни тошқинлар, сел оқимлари ва кўчки ҳодисаларидан муҳофаза қилиш борасида тегишли йил учун чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқади ва ушбу дастурларда белгиланган тадбирлар ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини таъминлайди
Ҳар йили 10 мартга қадар
7-босқич
Тошқинга қарши ҳудудий комиссиялар
Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси топшириқлари ижросини жойларда ташкил этиш мақсадида тегишли ҳудуд учун зарур чора-тадбирларни белгилайди
Ҳар йили 10 мартга қадар
8-босқич
Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар
Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси топшириғига асосан юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди
Белгиланган муддатларда
9-босқич
Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар
Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Фавқулодда вазиятлар вазирлигига маълумот тақдим этади
Ҳар чорак якуни бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-426-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сон қарорининг 1-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) иккинчи хатбошидан «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сон қарори билан ташкил этилган» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини молиялаштириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 9 июлдаги ПҚ-3841-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сон қарори билан ташкил этилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4276-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 13-банди «н» кичик бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини ташкил этади, шунингдек, ушбу жараёнда ўзанлардан қум-шағал материаллари лойиҳа ҳужжатлари ва давлат экологик экспертизаси хулосалари асосида қазиб олинишини таъминлайди ва назорат қилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«тегишли давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхатини шакллантиради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-426-сон қарорига 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги «Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-585-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2019 йил 2 майдаги ПҚ-4305-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2014-2015 йилларда ва истиқболда 2020 йилгача сувларни Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юбориш дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 21 январдаги 13-сон қарори.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2022 й., 07/22/426/1026-сон; 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)