Ҳужжат кучини йўқотган 21.11.2022 21.01.2014 йилдаги 13-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.01.2014 йилдаги 13-сон
Kuchga kirish sanasi
27.01.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 21.11.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014-2015 йилларда ва истиқболда 2020 йилгача сувларни Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юбориш дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-426-сонли «Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва аҳолисини сел тошқини ва ер ўпирилиши ҳодисаларидан ҳимоя қилиш бўйича 2013 йил учун қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 28 февралдаги ПҚ-1926-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда тошқин сувлари ва сел оқимларини Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юбориш бўйича амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини ошириш, аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларининг ижтимоий объектларини тошқин ва хавфли сел ҳодисаларининг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Андижон, Қашқадарё, Навоий, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 февралдаги ПҚ-1926-сон қарори доирасида қирғоқни мустаҳкамлаш ва бошқа тарзда ҳимоя қилишнинг биринчи навбатдаги тадбирларини сўзсиз бажариш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиззах, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимларига юқорида кўрсатиб ўтилган тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш таъминланмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2014-2015 йилларда ва истиқболда 2020 йилгача сувларни Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юбориш дастури маъқуллансин. Дастурда қуйидагилар назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014-2015 йилларда сел ва тошқин сувларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига қарашли сув хўжалиги объектлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш ишларининг прогноз параметрлари (фойдаланиш харажатлари ҳисобига) 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йилда сел ва тошқин сувларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига қарашли сув хўжалиги объектлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш ишларининг прогноз параметрлари (капитал қўйилмалар ҳисобига) 2-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014-2015 йилларда сел ва тошқин сувларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли сув хўжалиги объектлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш ишларининг прогноз параметрлари (капитал қўйилмалар ҳисобига) 3-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014-2015 йилларда сел ва тошқин сувларини бошқа вазирликлар ва идораларга қарашли сув хўжалиги объектлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш ишларининг прогноз параметрлари (ўз маблағлари ҳисобига) 4-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истиқболда 2016 — 2020 йиллар даврида сувларни Ўзбекистон Республикасининг сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишнинг асосий параметрлари 5-иловага* мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1—5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар ва идораларнинг ўз маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар тошқин сувлари ва сел оқимларини Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш ишларини бажаришни молиялаштиришнинг манбалари этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, тасарруфида сув хўжалиги объектлари бўлган вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ишлар бажарилишининг буюртмачилари ҳисобланадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши ва манзилли дастур бажарилиши учун жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳар йили 2014-2015 йилларда ва истиқболда 2020 йилгача сувларни Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юбориш дастури доирасидаги тадбирларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадваллари белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласинлар, улар ўз вақтида бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда тошқин сувлари ва сел оқимларини Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш лойиҳаларини шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда вазирликлар, идораларнинг харажатлари сметасида, шунингдек вилоятлар ҳокимликларининг маҳаллий бюджетлари параметрларида 1 ва 3-иловаларга киритилган объектлар бўйича тадбирларни бажаришга зарур маблағларни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 2014 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда буюртмачиларнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 2, 3, 5-иловаларга киритилган объектлар бўйича ишларни бажаришни молиялаштиришга буюртмачиларга ҳар йили ажратиладиган лимитлар доирасида бюджет маблағларини назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда манзилли дастурга киритилган лойиҳалар амалга оширилиши устидан объектма-объект мониторинг ўрнатсин ва ҳар ойда тегишли ахборотни тошқин сувлари ва сел оқимларини хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчкиси ва ер ўпирилиши ҳодисалари хавфини пасайтириш бўйича Ҳукумат комиссиясига киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2014 йил 21 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 4-сон, 49-модда)