18.11.2022 йилдаги ПҚ-426-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 18.11.2022 йилдаги ПҚ-426-сон
Kuchga kirish sanasi
21.11.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида:

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси

2.

А.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари

3.

А.Ҳ. Қўлдошев

фавқулодда вазиятлар вазири, Комиссия раисининг ўринбосари

4.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири, Комиссия раисининг ўринбосари

Комиссия аъзолари:

5.

Б.А. Мусаев

соғлиқни сақлаш вазири

6.

Ш.С. Хидоятов

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

7.

В.И. Норов

ташқи ишлар вазири

8.

А.И. Ахмедхаджаев

энергетика вазирининг биринчи ўринбосари

9.

О.А. Пекось

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

10.

Ш.Ғ. Холмухамедов

мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари

11.

И.А. Ибрагимов

Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари

12.

Б.Т. Абдуллаев

ички ишлар вазири ўринбосари

13.

А.М. Бобоев

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари

14.

А.Я. Хайдаров

молия вазири ўринбосари

15.

А.А. Абдувалиев

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси

16.

Н.Н. Обломуродов

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

17.

А.А. Кадирходжаев

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси ўринбосари

18.

Ш.Х. Хабибуллаев

«Ўзгидромет» маркази бош директори

19.

Н.Ш. Эрназаров

«Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси бошлиғи

20.

М.Р. Абдуллаев

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси

21.

Х.Н. Хасилов

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б.

22.

Д.С. Камбаров

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бош бошқарма бошлиғи, Комиссия котиби

2. Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ ташкил этилади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ўзгидромет,

Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси

Республика ҳудудларида хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнларнинг мониторингини олиб боради

Доимий равишда

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда тоғ ва тоғолди ҳудудларда ҳамда заруратга кўра Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда, қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудларда гидрометеорологик вазиятни ва геологик жараёнлар ривожини кузатиш ва баҳолаш бўйича аэровизуал ўрганишларни амалга оширади

Алоҳида режага асосан

Тоғ ва тоғолди ҳудудлардаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, санаторий, дам олиш уйлари, сайёҳлик базалари ва пансионатлар жойлашган ҳудудларнинг гидрологик ва муҳандислик-геологик ҳолатини ўрганиб чиқади

Ҳар йили ёзги меҳнат ва мактаб таътиллари бошланишидан олдин

2-босқич

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Ўзгидромет,

Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси

Юқори тоғ тизимларидаги кўлларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши тўғрисида ўз вақтида огоҳлантириш мақсадида техник воситалар ва барқарор алоқа билан таъминланган вақтинчалик кузатув постларини ташкил этади ва фаолиятини таъминлайди

Заруратга кўра

3-босқич

Ўзгидромет,

Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси

Хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар фаоллашиши мумкин бўлган ҳудудлар, ушбу ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктлари ва объектлар, аҳолиси вақтинча кўчирилиши ёки хавфли ҳудудлардан хавфсиз ҳудудларга доимий кўчирилиши лозим бўлган хўжаликлар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш мақсадида муҳандислик-техник ва бошқа чора-тадбирлар ўтказиш бўйича таклифларни Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясига тақдим этади

Ҳар йили 20 февралга қадар

4-босқич

Ишчи орган

(Фавқулодда вазиятлар вазирлиги)

Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда тақдим этилган маълумотларга асосан тегишли йил учун аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда белгиланган тартибда Тошқинга қарши ҳукумат комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади

Ҳар йили 1 мартга қадар

5-босқич

Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси

Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилиб, тасдиқлайди

Ҳар йили 5 мартга қадар

6-босқич

Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

Ўз тизимидаги объектларни тошқинлар, сел оқимлари ва кўчки ҳодисаларидан муҳофаза қилиш борасида тегишли йил учун чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқади ва ушбу дастурларда белгиланган тадбирлар ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини таъминлайди

Ҳар йили 10 мартга қадар

7-босқич

Тошқинга қарши ҳудудий комиссиялар

Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси топшириқлари ижросини жойларда ташкил этиш мақсадида тегишли ҳудуд учун зарур чора-тадбирларни белгилайди

Ҳар йили 10 мартга қадар

8-босқич

Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар

Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси топшириғига асосан юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди

Белгиланган муддатларда

9-босқич

Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар

Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Фавқулодда вазиятлар вазирлигига маълумот тақдим этади

Ҳар чорак якуни бўйича

а) иккинчи хатбошидан «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги ПҚ-585-сон қарори билан ташкил этилган» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) бешинчи — ўнинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.