30.09.2022 йилдаги 557-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 30.09.2022 йилдаги 557-сон
Kuchga kirish sanasi
30.09.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарорининг ижросини самарали ташкил этиш, республикада узум плантацияларини кўпайтириш, жаҳонда эътироф этилган тармоқ андозаларига мувофиқ ташкил этиш ва уларда ҳосилдор узум навларини етиштиришни йўлга қўйишни, аҳолининг сифатли табиий вино маҳсулотига бўлган эҳтиёжи қондирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
12. Кўрик-танлов эълон қилинганидан сўнг ўн кун ичида унда иштирок этиш истагини билдирган номзод мазкур Низомга 2-иловада келтирилган намунага мувофиқ тайёрланган аризасини Агентликнинг расмий веб-сайтига электрон шаклда тақдим этади. Номзод унинг аризаси қабул қилинганлиги ҳақида хабардор қилинади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ташкилий қўмита

Кўрик-танловни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ташкилий йиғилиш ўтказади.

Кўрик-танловни ўтказиш санасидан камида 5 ой олдин

2-босқич

Агентлик ҳамда масъул вазирлик ва идоралар

Кўрик-танловни молиялаштириш учун ташкилий қўмитанинг йиғилиши қарорида белгиланган харажатлар суммасини Агентликнинг Ғазначиликдаги махсус ҳисобварағига ўтказади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг ўн иш кунида

3-босқич

Агентлик

Кўрик-танловни ўтказиш жойи, муддати-санаси ва шартларини Агентликнинг расмий веб-сайти ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади.

Кўрик-танлов ўтказилишидан 2 ой олдин

4-босқич

Номзод

Аризани Агентликнинг расмий веб-сайтига ёзма ёки электрон шаклда, ариза қабул қилинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этади.

Кўрик-танлов эълон қилинганидан сўнг ўн кунлик муддат ичида

5-босқич

Ташкилий қўмита

Кўрик-танловни ўтказади.

Ҳар икки йилда бир марта, сентябрь ойининг биринчи ҳафтасида

6-босқич

Ташкилий қўмита

Кўрик-танлов ғолибларини 1, 2, 3 — даражали дипломлар ва пул мукофотлари билан тақдирлайди.

Кўрик-танлов якунида

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига

Ариза
(намуна шакли)

Мен, _______________________________________________________________________,
(фамилияси, исми, отасининг исми)
_______________________________ вилояти ___________________________________ туманида жойлашган ____________________________________________________________________________
(юридик шахснинг номи)
раҳбари лавозимида фаолият юритиб келмоқдаман.
Юридик шахс ҳақида маълумотлар:
СТИР: ___________________________
Хизмат кўрсатувчи банк муассасаси: ___________________________________________; __________________________________________________________________;
Банк ҳисобварағи:____________________________________________________;
Шахсий веб-сайт (электрон почта) номи (мавжуд бўлса) __________________________.
Мен 20_________ йилда ўтказилиши режалаштирилган Узум етиштирувчилар ва вино
маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар республика кўрик-танловида ___________________________________ _____________________________ номинациясида юридик шахс номидан иштирок этиш истагини билдираман.
Кўрик-танловга ўзимга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қуйидаги маҳсулотлар намуналарини
тақдим этаман: _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

(иштирок этаётган номинация бўйича баҳолаш мезонларидан келиб чиқиб, кўрик-танловга тақдим эта оладиган маҳсулотлари)

Менга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш суд томонидан тақиқланмаган.

Давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда,

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш ёки бундай фаолиятни назорат қилиш вазифасига кирувчи давлат органларида фаолият юритмайман.
Бошқарувимдаги юридик шахсга нисбатан санация қўлланилмаган, банкротлик тартиб-таомиллари
жорий қилинмаган.
Мен Узум етиштирувчилар ва вино маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар республика кўрик-танловини
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом билан тўлиқ танишиб чиқдим.
Юқорида баён этилганларни эътиборга олиб, мени кўрик-танлов иштирокчиси сифатида рўйхатга
олишингизни сўрайман.
_________________________ раҳбари ________________ ________________

(имзо)

(Ф.И.О.)