28.07.2021 йилдаги ПҚ-5200-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.07.2021 йилдаги ПҚ-5200-сон
Kuchga kirish sanasi
29.07.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда узумчиликни янада ривожлантириш, узум етиштириш, уни қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича кластер тизимини йўлга қўйиш, алкоголь бозорини тартибга солишнинг самарали механизмларини кенг жорий этган ҳолда республикани сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, соҳанинг экспорт салоҳиятини кучайтириш, инвестицион жозибадорлигини ошириш, шунингдек, виночилик туризмини (энотуризм) ривожлантириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар узумчиликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узум етиштиришга ихтисослаштириш учун қулай ҳудудларда энг мақбул майдонларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқимизнинг асрлар давомида шаклланган миллий деҳқончилик маданияти, қадриятларидан келиб чиқиб, узум етиштиришни миллий маданият сифатида ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узумчиликни йирик майдонларда, кластер ва кооперация усулида етиштириш орқали соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш, узумни сақлаш, саралаш ва қайта ишлашни рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий узум навларининг миллий брендларини яратиш ва янги бозорларга чиқиш орқали экспортни кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий асосланган ҳолда узум етиштириш, унинг янги ҳосилдор, данаксиз навларини яратиш мақсадида узумчилик илмий мактабини ривожлантириш ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини йўлга қўйиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 августдаги ПҚ-260-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07/23/260/0557-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 августдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари (суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалми) ерлар) токзорлар барпо этиш ва узумчиликни ривожлантириш учун очиқ танлов асосида ижарага берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкалари очиқ танлов натижаларига кўра 30 йил муддатга ижарага берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ танлов асосида ижарага олинган ер участкаларидан фақат токзорлар барпо этиш ва узумчиликни ривожлантириш мақсадида фойдаланилади, ушбу шартнинг бажарилмаслиги ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш учун асос бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташаббускорларга ажратилган майдонда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тавсиялари асосида сертификатланган ток кўчатларини экиш ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш борасидаги ваколатли орган тавсиялари асосида ишни ташкил этиш мажбурияти юкланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ танловга ер участкалари деҳқон хўжаликлари ташкил этган ҳолда токзорлар барпо этиш учун — 0,06 — 1 гектар ўлчамларда, яхлит контурда йирик токзорлар барпо этиш учун 1 — 30 гектар ўлчамларда чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бош вазир ўринбосарлари Ш. Ғаниев, Ж. Қўчқоров, қишлоқ хўжалиги вазири Ж. Ходжаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари билан биргаликда 48 та туманнинг ҳар бирида тупроқ-иқлим шароити узумчилик (хўраки) учун энг қулай бўлган камида 2 000 гектар ер майдонларининг ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда икки нафардан ўн нафаргача ходимлардан иборат, юридик шахс мақомига эга бўлмаган, узумчиликни ривожлантириш бўйича доимий лойиҳа офислари ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа офислари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор идораларнинг масъул ходимларини (иш ҳақи сақланган ҳолда) жалб қилган ҳолда ташкил этилади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2024 й., 06/24/84/0400-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан узумчилик ривожланган давлатлардан малакали мутахассисларни жалб қилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2024 й., 06/24/84/0400-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар лойиҳа офисларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
интенсив усулда, шу жумладан кластер ва кооперация усулида токзорлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ажратилаётган ер майдонларида ташаббускорлар томонидан токзорларни барпо этилишини мониторинг қилиш ҳамда сертификатланган ток кўчатларини экиш бўйича тавсиялар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
токзорлар барпо этишга яроқли ер участкаларини танлаш, уларнинг белгиланган тартибда очиқ танловга чиқарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
токзорларга кўчатлар, минерал ўғитлар етказиб бериш, агрохизматлар кўрсатиш, маҳсулотни сотишни ташкил этишга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб аҳоли томорқаларида, маҳаллаларда узум етиштиришни кенгайтиришнинг янги механизми жорий этилсин. Унга кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли томорқаларида узум етиштирувчи ташаббускорларни аниқлайди, уларнинг манзилли дастурини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ташаббускорларига манзилли дастурга асосан Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Томорқа хизмати» МЧЖ орқали кооперация усулида тупроқ-иқлим хусусиятларидан келиб чиқиб, узум кўчатларини ҳудудлар кесимида экиш, етиштириш, ўсимликлар ҳимояси хизмати ва маҳсулотни сотиб олиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги мазкур бандда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун оилавий тадбиркорлик дастури доирасида, жорий йилда қўшимча 100 миллиард сўм кредит ресурсларини ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (А. Хаитов) аҳоли томорқаларидан, кўп қаватли уйлар олдидаги ерлардан ҳамда маҳалла ички кўчалари ва катта йўл бўйларидан унумли фойдаланиш мақсадида узум экишни ташкил этиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба узумчилик йўналишида «энг яхши узум нави», «энг яхши интенсив токзор», «энг яхши маҳаллий узум нави», «энг яхши вино маҳсулоти» каби номинацияларда ўтказиладиган республика кўрик танлови таъсис этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, кўрик танлов ғолибларини пул мукофоти ва бошқа эсдалик совғалар билан тақдирлаш Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2024 й., 06/24/84/0400-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда ушбу кўрик танлов низомини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, узум етиштириш, уни қуритиш, қадоқлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилишнинг тўлиқ циклини яратиш мақсадида узумчилик ва виночилик кластерлари ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) узумчилик ва виночилик кластерлари учун ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6243-сон Фармонида белгиланган тартибда ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ажратиладиган ер майдонлари яхлит контурларда бўлиши назарда тутилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари узумчилик ва виночилик кластерларини қуйидаги шартларда танлаш ва фаолиятини йўлга қўйишга масъул ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узум етиштириш, қадоқлаш, саралаш, қайта ишлаш ва ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан бизнес-режа ёки техник-иқтисодий асос мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият юритиши учун зарур инфратузилма объектлари (эгалик ёки фойдаланиш ёхуд тўлиқ мулк ҳуқуқи асосида), шунингдек, малакали кадрлар ва бошқа воситаларнинг мавжудлиги ҳамда молиявий барқарорлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси шартлари асосида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросервис оператор» ДУКга ажратилган ҳамда фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган 20 гектардан кам бўлмаган ерларда боғ ва токзорларни барпо этиш ҳамда ташаббускорларга бериш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари интенсив боғ ва токзорлар барпо этиладиган ер майдонларининг очиқ танлов асосида «Агросервис оператор» ДУКга, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларига ижарага берилишини таъминлайди, «Агросервис оператор» ДУК ва ташаббускорлар ўртасида шартнома тузилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари ижара шартномаси асосида ўзларига тегишли бўлган ерларда боғ ва токзорлар ташкил этиш тўғрисида оператор корхона билан шартнома тузади, шартномада «тайёр ҳолда» топшириш тамойили асосида боғ ва токзорлар ташкил этилиб, 20 фоиз олдиндан, қолган 80 фоизини 7 йил давомида бўлиб тўлаш шарти белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Агросервис оператор» ДУК ўзига ҳамда фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларига ижарага берилган камида 10 гектар ер майдонларида замонавий, ресурс тежайдиган технологияларга асосланган интенсив боғ ва токзорлар ташкил қилади.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 07/21/52/1165-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев) Молия вазирлиги (Т. Ишметов) билан биргаликда замонавий кўчатхоналар барпо қилиш, сертификатланган узум плантацияларини ташкил этишни молиялаштириш учун Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни тижорат банкларига ажратиш чораларини кўрсин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу маблағлар миллий валютада тегишинча Агентлик ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги тавсиялари асосида Марказий банкнинг асосий ставкасида тижорат банкларига ресурс сифатида жойлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банклари 10 йил муддатга (5 йиллик имтиёзли давр билан) 3 фоиздан кўп бўлмаган маржа билан тижорат кредити ажратади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) республика бюджетидан Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармасига ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ҳар йили қўшимча 100 миллиард сўмгача субсидия маблағларини ажратсин. Бунда, ажратилган маблағлар ҳисобидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) яратилаётган ҳар 10 гектар майдондаги узум ва мевали боғлар плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш мақсадида насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тегишли далолатномасига асосан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) янги интенсив боғ ва токзорларда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш ишларини лойиҳалаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир лойиҳага 10 миллион сўмгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда жойлашган 10 гектардан кам бўлмаган лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларда узум ва мевали боғлар плантацияларини ташкил этиш учун қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси (қуёш, сув, шамол) билан таъминлаш ускуналарини сотиб олиш харажатларнинг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) маҳаллий шароитда «in-vitro» усулида етиштирилган ҳар бир дона ток кўчати ва пайвандтагли ток кўчати учун 5 минг сўм миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан экспорт қилинган ҳар бир литр узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ҳамда бренди учун 5 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона шпалерга 15 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ё) майиз қуритиш ва қадоқлаш линиялари ҳамда виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, бироқ 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган имтиёз олдин ҳар 35 гектар майдонда узум ва мевали боғлар плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш мақсадида насос станциясини қуришга субсидия олган тадбиркорлик субъектларига янгидан қудуқ қазиш ҳамда насос станциясини қуриш шарти билан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ишлаб чиқарилган узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва кўпикланадиган винонинг 1 далига акциз солиғи 1 сўм этиб белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 августдан 2024 йил 1 январгача бўлган муддатда импорт қилинаётган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган узумчилик ва виночилик соҳасида қўлланадиган хом ашё, ускуналар, махсус техникалар, эҳтиёт қисмлар, шунингдек, эман бочкалар ва зангламайдиган сиғимлар (йиғилмаган ва тайёр шаклда) ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари 3-иловага асосан божхона божидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик икки ой муддатда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва кўпикланадиган винонинг 1 далига акциз солиғини 1 сўм этиб белгилаш бўйича Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 августдаги ПҚ-260-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07/23/260/0557-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев) Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахманов) билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази илмий-тадқиқот институтларининг ер майдонларида камида 500 гектар тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган, уруғсиз, совуққа чидамли, экспортбоп ва пайвандтагли узум кўчатлари етиштиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021-2022 йилларда узумнинг ҳосилдорлиги юқори, совуққа ва касалликка чидамли ҳамда данаксиз янги навларини яратиш мақсадида Россия, Чили, Туркия, Италия ва бошқа мамлакатларнинг илмий муассасалари билан ҳамкорликни ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янгидан ташкил этиладиган токзорларга мақсадли кўрсаткичлар асосида субсидия ажратиш механизмларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда узумнинг вируслардан ҳоли, сертификатланган, уруғсиз, совуққа чидамли, экспортбоп, янги навларини яратиш, уларнинг кўчатзорларини ташкил этиш, зараркунанда ҳамда касалликларга қарши курашиш, инновацион технологияларни жорий қилишга оид грантлар танловини эълон қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев) билан биргаликда 2021 йил якунига қадар Жиззах давлат университети ҳамда Фарғона давлат университетида узумчилик ва виночилик ривожланган хорижий давлатлар олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма факультет ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А. Воитов) халқаро маркетинг компанияларини жалб қилган ҳолда маҳаллий хўраки узум навлари, майиз ва табиий винонинг миллий бренд сифатида Хитой, Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Европа давлатлари ва бошқа мамлакатларга экспортини ташкил этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хориждан малакали маркетологларни жалб қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир ҳудудда салоҳиятли экспортёрларни аниқлаб, уларнинг маҳсулот етиштирувчилар билан ўзаро ишонч ва шартномавий муносабатларга асосланган тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг хориждаги бўлинмалари, савдо-иқтисодий масалалар бўйича котибларни жалб қилган ҳолда хорижий давлатларнинг улгуржи савдо ташкилотлари билан маҳсулот харидига доир битимлар тузилишини ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узум ва узум маҳсулотлари экспортини ривожлантиришга қаратилган бошқа тадбирларни назарда тутувчи 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, унинг ижросини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И. Эргашев) кўрсатиб ўтилган мамлакатларга маҳаллий хўраки узум навлари ва майизни экспорт қилиш бўйича музокаралар ўтказсин ҳамда мавжуд талабларни тадбиркорлик субъектларига етказиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. «Эл-юрт умиди» жамғармаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар илмий ходимлар, соҳа мутахассислари ҳамда узум етиштирувчилар ва қайта ишловчиларни «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳамда халқаро молия институтлари грант маблағлари ҳисобига узумчилик ривожланган хорижий мамлакатларга узоқ ва қисқа муддатли стажировка, малака ошириш ва ўқишга юбориш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агрохизматлар марказлари учун етук кадрларни тайёрлаш, уларни доимий малакасини ошириш орқали кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан узумчилик йўналишидаги мутахассисларнинг хорижий мамлакатларда малакасини мунтазам равишда оширишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Аҳоли саломатлигини таъминлаш, алкоголдан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш, техник талабларга жавоб бермайдиган, ноқонуний ва қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари айланмасига қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида Алкоголь маҳсулотларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва уларнинг айланмасига қарши курашиш Кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) 5-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин. Бунда, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси Кенгашнинг ишчи органи этиб белгилансин.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2024 й., 06/24/84/0400-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашга қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат қилувчи ва бошқа ваколатли давлат органларининг маҳсулотларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг олдини олишга қаратилган фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли органлар томонидан ишончли маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда тегишли рухсатномаларсиз ишлаб чиқарилган ёки сотилаётган, акциз маркалари бўлмаган ёки қалбакилаштирилган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш тадбирларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга корхоналар томонидан ноқонуний, қалбаки, қўлбола ва сифатсиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланган тақдирда, уларга нисбатан лицензияни бекор қилишгача бўлган таъсир чоралари кўрилиши бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда алкоголь маҳсулотлари савдо ташкилотларидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таҳлил қилиб, келгусидаги ҳаракат дастурларини белгилаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-84-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2024 й., 06/24/84/0400-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига мазкур қарорнинг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг ахборотларини ҳар йили Сенат ва тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг мажлисларида эшитиб боришни ташкил қилиш тавсия этилсин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) Агентлик билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Агентлик Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлашда масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари А.М. Тўраев ва Агентлик директори Р.М. Бобоев белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Ш.М. Ғаниев, Ж.А. Қўчқаров, С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 28 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-5200-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 августдаги ПҚ-260-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07/23/260/0557-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросервис оператор» ДУК томонидан интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш ва уларни ташаббускорларга бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқич

Субъект

Тадбир

Муддат

 

1-босқич

Ташаббускор

(фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектлари)

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари интенсив боғ ва токзорлар барпо этиладиган ер майдонларини очиқ танлов асосида «Агросервис оператор» ДУКга, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларига ижарага берилишини таъминлайди, «Агросервис оператор» ДУК ва ташаббускорлар ўртасида шартнома тузилади;

б) фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари ижара шартномаси асосида ўзларига тегишли бўлган ерларда боғ ва токзорлар ташкил этиш тўғрисида оператор корхона билан шартнома тузади.

Шартномада «тайёр ҳолда» топшириш тамойили асосида боғ ва токзорлар ташкил этилиб, шартнома қийматининг 20 фоизини олдиндан, қолган 80 фоизини 7 йил давомида бўлиб тўлаш шарти белгиланади.

2021-2022 йиллар давомида

2-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросервис оператор» ДУК

«Агросервис оператор» ДУК ўзига ҳамда фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларига ижарага берилган камида 20 гектар ер майдонларида замонавий, ресурс тежайдиган технологияларга асосланган интенсив боғ ва токзорлар ташкил қилади.

Шартномада кўрсатилган муддатларда

3-босқич

Ташаббускор

(фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектлари)

Ташаббускорлар ўзларига тегишли бўлган ер майдонларида барпо этиладиган боғ ва токзорларга бўлган мулк ҳуқуқини ҳамда ерга бўлган ижара ҳуқуқини тўловлар амалга оширилгунга қадар «Агросервис оператор» ДУК фойдасига гаровга қўяди.

Шартнома тузилганидан сўнг

4-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросервис оператор» ДУК

Боғ ва токзорларни дастлабки 3 йил мобайнида парваришлаб беришни ва буюртмачига тайёр ҳолда топширишни кафолатлайди.

Шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда гаровга қўйилган мулк ҳуқуқи ҳамда ерга бўлган ижара ҳуқуқи оператор корхонага ўтади.

Шартномада кўрсатилган муддатларда

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Мазкур тартиб Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросервис оператор» ДУКнинг Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси шартлари асосида барпо этиладиган боғ ва токзорларига татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Импорт қилинадиган ва божхона божидан озод этиладиган, узумчилик ва виночилик соҳасида қўлланадиган хом ашё, ускуналар, махсус техникалар, эҳтиёт қисмлар, эман бочкалар ва зангламайдиган сиғимлар ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Товар номенклатураси

ТИФ ТН кодлари

1.

Бошқа тирик ўсимликлар (шу жумладан уларнинг илдизлари), қаламча ва йўғон томир, тўқима:

Илдизсиз қаламча ва йўғон томир:

узум;

бошқа (ток учун пайвандтаглар)

бошқа (in-vitro кўчатлари)

0602

0602 10 0000

0602 10 1000

0602 10 9000

2.

Вино ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган фаол хамиртурушлар, бошқалар

2102 10 1000

2102 10 9000

3.

Водородфосфат диаммоний (фосфат диаммоний)

3105 30 0000

4.

Экстрактлар сумаха, экстракт валонеи, эман (дуб) экстракти ва каштан экстракти

3201 90 2000

5.

Фаоллаштирилган кўмир

3802 10 0000

6.

Пластмассадан тайёрланган қувурлар, найчалар, шланглар ва уларни бирлаштирувчилари (масалан, муфталар, тирсаклар, гардишлар)

3917 39 0001

7.

Суюқликларни саноат ва лаборатория мақсадларида фильтрлаш учун мембрана фильтри элементлари (нейлон, пластмасса, целлюлоза нитрат, поливинилидентфторид, ацетат ва нитрат аралашмаси)

3926 90 9709

8.

Ёғоч идишлар, бочкалар, кружкалар, ванналар ва бошқа ёғоч (бондарлик) маҳсулотлар ва уларнинг қисмлари, шу жумладан клепка

4416 00 0000

9.

Табиий пўкакдан тайёрланган цилиндрик тиқинлар ва қопқоқлар

4503 10 1000

10.

Агломератланган қопқоқлар (боғловчи билан ёки боғичсиз) ва ундан кўпикли винолар учун буюмлар, шу жумладан табиий мантарлардан бўлган шайбали тиқинлар

4504 10 1100

11.

Агромератланган пўкак (боғловчи билан ёки боғичсиз) ва ундан тайёрланган бошқа буюмлар

4504 10 1900

12.

Озиқ-овқат суюқликлари учун фильтрланган картон ва қоғоз

4805 40 0000

13.

Коррозияга чидамли қувурлар

7306 40 8009

14.

Қора металлардан тайёрланган, ҳар қандай моддалар учун (сиқилган ёки суюлтирилган газдан ташқари) ҳажми 300 литрдан ортиқ бўлган, қоплама ёки иссиқлик изоляцияси билан ёки уларсиз, лекин механик ёки иситиш техник ускуналари бўлмаган резервуарлар, цистерналар, баклар ва шунга ўхшаш сиғимлар

7309 00 5900

15.

Вино сақлаш учун сиғимлар

7310 10 0000

16.

Ҳисоблагичли ёки ҳисоблагичсиз насослар, суюқлик кўтарувчилар

8413

17.

Суюқликларни ёки порошокларни отиш, пуркаш ёки сепиш учун механик қурилмалар (қўлда бошқариш билан ёки уларсиз);

8424

Тўлдирилган ёки тўлдирилмаган ҳолдаги ўт ўчириш воситалари;

Пурковчи ва шу каби мосламалар;

Буғ ёки қум отувчи ва шу каби мосламалар:

қишлоқ хўжалиги ёки боғдорчилик учун пуркагичлар;

8424 41 1000

кўчма пуркагичлар;

бошқалар (тракторларга ўрнатиш ёки тракторлар шатакка олинишига мўлжалланган)

8424 49 9100

18.

Тупроққа ишлов бериш ва тайёрлаш учун қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик ёки ўрмон хўжалиги машиналари:

Майсазор ва спорт майдончалари учун катоклар;

Шудгорлаш ва ток тупларини кўмувчи агрегат; ток тупларини ярим очувчи агрегат; ток тупларини тўлиқ очувчи агрегат;

8432

8432 10 0000

19.

Дискли бароналар

8432 21 0000

20.

Турли культиваторлар

8432 29 1000

21.

Бароналар

8432 29 3000

22.

Айланма ишлов берувчилар (почвофрез)

8432 29 5000

23.

Марказий приводли уруғни аниқ экувчи машиналари

Эккичлар ва кўчат экиш машиналари

8432 39 1100

8432 39 9000

24.

Органик ва ноорганик ўғитларни пурковчи ва сочувчи мослама:

органик ўғитлар учун;

ноорганик ўғитлар учун.

8432 41 0000

8432 42 0000

25.

Тупроққа ишлов бериш ва тайёрлаш учун мўлжалланган бошқа қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик ёки ўрмон хўжалиги техникалари ва майсазорлар ва спорт майдончалари учун жиҳозлар

8432 80 0000

26.

Тупроққа ишлов бериш ва тайёрлаш учун мўлжалланган бошқа қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик ёки ўрмон хўжалиги техникаларининг ҳамда майсазорлар ва спорт майдончалари учун жиҳозларнинг бутловчи қисмлари

8432 90 0000

27.

Тиркамалар ва ярим тиркамалар; юрмайдиган бошқа транспорт воситалари, уларнинг қисмлари:

қишлоқ хўжалиги учун ўзи юкловчи ёки юкни ўзи туширувчи тиркамалар ва ярим тиркамалар (зангламас пўлатдан тайёрланган узум учун тиркамалар)

8716 20 0000

28.

Узум ҳосилини йиғиб-териб олувчи комбайн

8433 59 8501

29.

Пўлатдан задвижкалар

8481 80 6390

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

1.

Республика ҳудудларида мавжуд бўлган 206 минг гектар боғ ва 90 минг гектар токзорларни контурлар кесимида ҳар йили хатловдан ўтказиб, иқтисодий жиҳатдан самарасиз ва кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни янгилаш ёки бошқа ҳайдаладиган экин ерлари тоифасига ўтказиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

1. Мавжуд боғ ва токзорларни фермер хўжаликлари кесимида ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 декабрдаги 1012-сон қарорига асосан яроқсиз ва иқтисодий жиҳатдан самарасиз боғларни аниқлаш мақсадида хатловдан ўтказиш.

2. Яроқсиз деб топилган мевали боғ ва токзорлар ўрнида интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш.

3. Иқтисодий жиҳатдан самарасиз ва кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни бошқа ҳайдаладиган экин ерлари тоифасига ўтказиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Доимий

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2.

«In-vitro» лаборатория шароитида яратилган пайвандтаглардан ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос интенсив мевали дарахтлар ва ток кўчатларини етиштириш ва уларни келгусида тадбиркорлик субъектларига сотиш тизимини яратиш.

1. «In-vitro» лаборатория шароитида яратилган пайвандтагларни ташқи муҳитга мослаштириш учун замонавий иссиқхоналар ташкил этиш.

2. Маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив (пакана ва ярим пакана) кўчатларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини фермер хўжаликларига субсидия сифатида қоплаб бериш тизимини жорий этиш.

2021 — 2023 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

3.

Янги нав муаллифлари ва оригинаторларини рағбатлантириш, уруғчилик ва кўчатчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш, ниҳол ва кўчатларини сертификатлаштириш механизмини яратиш.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг нав муаллифлари ва оригинаторларини рағбатлантириш, уруғчилик ва кўчатчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлари ва мевали, манзарали дарахт ҳамда буталарни сертификатлаштириш механизмини белгилаш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил ноябрь

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Фанлар академияси, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

4.

Дунё бозорида талаб юқори бўлган, республиканинг тупроқ-иқлим шароитига мос узум навларини уруғчилик ривожланган давлатлардан республика ҳудудларига олиб кириш чораларини кўриш.

1. Дунё бозорида талаб юқори бўлган, республиканинг тупроқ-иқлим шароитига мос, касалликлардан холи узум навларини аниқлаш.

2. Мамлакатимизга ушбу узум навларини олиб кириш юзасидан тегишли таклифларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил октябрь

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

5.

Узумнинг юқори маҳсулдор, совуққа чидамли ҳамда уруғсиз навларини яратиш, унинг истиқболли навларини интродукция қилиш.

Кўчатчилик тизимини такомиллаштиришга қаратилган тартибни ишлаб чиқиш.

1. Узумнинг юқори маҳсулдор, совуққа чидамли ҳамда уруғсиз навларини яратиш билан шуғулланувчи хорижий илмий тадқиқот муассасалари тажрибасини ўрганиш.

2. Ривожланган хорижий илмий тадқиқот муассасалари, шу жумладан, Россия Федерациясининг «Курчатовский институт» миллий тадқиқот маркази, «Магарач» узумчилик ва виночилик институти билан ўзаро ҳамкорликни
йўлга қўйиш.

3. Амалдаги кўчатчилик тизимини такомиллаштириш, давр талабига мослаштиришни назарда тутувчи «Узум кўчатларини етиштириш ва ушбу жараённи тартибга солиш бўйича йўриқнома»ни ишлаб чиқиб, уни тасдиқлаш ҳақидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини тайёрлаш.

2021-2022 йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги

6.

Агротехник тадбирларни яхшилаш мақсадида токзорларда ишлатиладиган махсус техникаларни республикада ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва узоқ муддатга имтиёзли шартларда лизинг асосида етказиб бериш тизимини жорий қилиш.

1. Токзорларда агротехник тадбирларни яхшилаш мақсадида хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.

2. Токзорларда ишлатиладиган махсус техникалар рўйхатини шакллантириш.

3. Уларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва узоқ муддатга имтиёзли шартларда лизинг асосида етказиб бериш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2021 йил октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, «Агролизинг» АЖ, бошқа вазирлик ва идоралар

7.

Янги яратилаётган ўзбек миллий виночилик бренди маҳсулотларини тарғиб қилиш мақсадида Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида энотуризм йўналишларини йўлга қўйиш.

Соҳа корхоналари томонидан сифатли, саноатбоп узум хом ашёсидан ўзбек миллий виночилик бренди маҳсулотларини яратиш ҳамда туристик йўналишларига киритиш ва ОАВда тарғибот ишларини амалга ошириш.

2022 йил давомида

Туризм ва спорт вазирлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, тадбиркорлик субъектлари

71.

Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида жойлашган ертўлаларни Агентлик балансига ўтказиш чораларини кўриш.

Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 6-уй манзилида, Самарқанд шаҳри, Даҳбед кўчаси, 18-уй манзилида, Бухоро шаҳри, Б. Нақшбанд кўчаси, рақамсиз уйда жойлашган ертўлаларни Агентлик балансига ўтказиш ва уларни Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан реконструкция қилиш.

2021-2022 йиллар

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Самарқанд, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги Тадбиркорлик субъектлари

8.

Маҳаллий виночилик маҳсулотлари (вино хом ашёси, коньяк дистилляти
ва узум концентрати) сақлаш сифатини халқаро меъёрлар талабларига мувофиқлаштириш ҳамда экспортни таъминлаш мақсадида зангламас металлдан тайёрланган озиқ-овқатга мўлжалланган вагон-цистерналар паркини янгилаш чораларини кўриш.

1. Зангламас металлдан тайёрланган вагон-цистерналарни хатловдан ўтказиш.

2. Зангламас металлдан тайёрланган вагон-цистерналарга бўлган эҳтиёжни шакллантириш.

3. Ишлаб чиқарувчи хорижий корхоналар билан шартномалар тузилишини таъминлаш.

4. Тузилган шартномаларга асосан маблағлар манбаини аниқлаш ва молиялаштирилишини таъминлаш.

5. Вагон-цистерналар паркини босқичма-босқич янгилаш чораларини кўриш.

2021-2022 йиллар

Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

9.

Узум ва ундан тайёрланган маҳсулотлар экспорт географиясини кенгайтириш ва бунда йирик импортёр ҳамда географик жиҳатдан яқин жойлашган давлатларга алоҳида эътибор қаратиш.

1. Узумчилик устувор ҳисобланган ташқи бозорларда чуқур маркетинг тадқиқотларини олиб бориш. Бунда, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон ва араб давлатлари каби йирик бозорларда мустаҳкам ўрин эгаллаш мақсадида элчиларнинг савдо масалалари бўйича маслаҳатчилари асосий эътиборини республикада узумчилик йўналишини қўллаб-қувватлашга қаратиш.

2. Экспорт қилинадиган маҳсулотларни карантин талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтириш юзасидан амалга ошириладиган ишлар бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил октябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

10.

Хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, миллий маҳсулотларни ташқи бозорларда оммалаштириш мақсадида Хитой, Латвия, Корея, ЖАР, Россия ва бошқа виночиликда илғор давлатларда ўтказиладиган халқаро кўргазма ва ярмаркаларда соҳа корхоналарининг иштирокини таъминлаш.

1. Соҳага оид халқаро кўргазмалар ва ярмаркалар рўйхатини шакллантириш.

2. Ушбу тадбирларда соҳа корхоналарининг иштирокини таъминлаш.

3. Эришилган натижалар тўғрисида тегишли мутасадди идораларга маълумотлар киритиб бориш.

2021-2022 йиллар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, тадбиркорлик субъектлари

11.

Республикада узумчилик соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан хорижий корхоналар вакиллари, салоҳиятли инвесторлар, экспертларни яқиндан таништириш чораларини кўриш.

2022 йил октябрь ойидан бошлаб ҳар йили маҳаллий ва хорижий корхона вакиллари, экспертлар ва тармоққа алоқадор бошқа мутахассисларни жалб қилган ҳолда, узумчилик ва алкоголь халқаро савдо кўргазмасини («UzEnoWeek-2022») ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил октябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

12.

Маиший чиқиндилар таркибидаги шиша идишларни йиғиб олиб, хом ашё сифатида қайта ишлашга йўналтириш.

1. Ҳудудлардаги маиший чиқиндиларни йиғиш шохобчаларида шиша идишлар йиғиш учун махсус рангли контейнерлар ўрнатиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2. Шиша чиқиндиларини йиғиш ва қайта ишлашга йўналтиришни ташкил қилиш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

2021-2022 йиллар

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Қонунга хилоф равишда тайёрланган, сифатсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш ҳамда аҳоли ўртасида тарқатилишининг олдини олишда жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда қонунга хилоф равишда, сифатсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва унинг реализациясига қарши курашда жамоатчилик назоратини кучайтириш ва ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган субъектларни рағбатлантириш.

Ноқонуний ишлаб чиқарилган ва (ёки) реализация қилинаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш бўйича жамоатчилик назоратини таъминловчи махсус «asllik belgisi» дастурий (мобил) илова орқали хабардор қилиш схемаси»ни амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. Бунда:

ноқонуний ишлаб чиқарилган ва (ёки) реализация қилинаётган маҳсулотни аниқлаш бўйича жамоатчилик назоратини таъминловчи махсус «asllik belgisi» дастурий (мобил) илова орқали берилган хабар натижасида қонунбузиш ҳолати аниқланиб, қўлланилган жарима суммасини маҳаллий бюджетга, қоида бузилишини аниқлаган фуқарони ҳамда ҳолатни расмийлаштирган ваколатли орган ходимини рағбатлантиришга ва Виночиликни ривожлантириш жамғармасига йўналтириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Доимий

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

14.

Алкоголь маҳсулотларининг қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарилиши ва айланмасига қарши курашни кучайтириш, аҳолининг саломатлигини ҳимоя қилиш ва давлат бюджети тушумини тўлиқ таъминлаш мақсадида этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ҳаракатлари учун санкцияни кучайтириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасиг? к?ритиш.

2021 йил октябрь

Давлат солиқ қўмитаси, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

15.

Давлат ҳимоясига олинган тарихий қимматликка эга қадимий винолар тўпламини (коллекцияси), йиллар давомида шаклланган миллий виночилик анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида» 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сонли Фармонига асосан тарихий аҳамиятга эга бўлган «Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати», «Шаҳрисабз вино-ароқ», «Тошкент вино комбинати» ҳамда «Конвин» акциядорлик жамиятларининг давлат улушлари ва мавжуд ер майдонларини келгусида соҳа йўналишини сақлаб қолиш ва ривожлантириш шарти билан савдога чиқариш.

2021 йил

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

16.

Янгидан ташкил этиладиган боғ ва токзорларнинг тоза навли ва вируслардан холи кўчатлар асосида яратилишини таъминлаш

Республикада етиштириладиган ва сотиладиган мевали дарахтлар ҳамда ток кўчатларининг нав тозалиги ва вируслардан холилигини тасдиқловчи сертификатлаш тизимини жорий этиш ва фақат сертификатланган кўчатларни сотиш ва экишга рухсат бериш, шунингдек, фақат сертификатланган кўчатларга банк кредитларини ажратиш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

17.

Узумчилик хўжаликларида замонавий агротехник чора-тадбирларни амалиётга жорий қилган ҳолда сифатли маҳсулот етиштирилишини таъминлаш

Ҳар 10 гектардан кам бўлмаган узумчилик хўжаликларида камида 1 нафар олий маълумотли агроном штатининг жорий қилинишини таъминлаш

2021-2022 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

18.

Ҳудудларда тегишли инфратузилмага эга бўлган «Энотуризм» фаолиятини йўлга қўйиш учун салоҳиятли тадбиркорларни жалб этиш.

Ҳудудларда тегишли инфратузилмага эга бўлган «Энотуризм» фаолиятини йўлга қўядиган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш;

Ҳудудларда «Энотуризм» фаолиятини йўлга қўйиш.

2021-2022 йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

19.

Республикада ишлаб чиқарилган виночилик маҳсулотларини ўзбек бренди остида оммалаштириш мақсадида хорижда «Ўзбекистон винолари» савдо тармоқларини ташкил этиш чораларини кўриш.

Хорижий мамлакатларда республикада ишлаб чиқарилган виночилик маҳсулотларидан иборат «Ўзбекистон винолари» савдо тармоқларини ташкил этиш.

2021-2022 йиллар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

20.

Узум кўчатларини экиш ва етиштириш бўйича илмий-амалий қўлланма ишлаб чиқиш.

Ҳудудларнинг табиий иқлим шароити, тупроқ таркибини таҳлил қилган ҳолда совуққа чидамли ҳосилдор ва бозорбоп узум кўчатларини экиш ва етиштириш бўйича илмий-амалий қўлланма ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 ноябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

21.

Кўчатчилик комплексларини барпо этиш.

Самарқанд вилоятида 80 гектар, Жиззах вилоятида 50 гектар, Қашқадарё вилоятида 50 гектар ва Тошкент вилоятида 20 гектар кўчатчилик комплексларини барпо этиш.

2021-2022 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

22.

Узумчилик соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Узумнинг ҳосилдорлиги юқори, совуққа ва касалликка чидамли ҳамда данаксиз янги навларини яратиш бўйича илғор хорижий мамлакатлар, жумладан Россия Федерацияси, Чили, Туркия, Италия ва бошқа мамлакатларнинг илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2021-2022 йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва уларнинг айланмасига қарши курашиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КЕНГАШИ ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи, Кенгаш раиси

2.

Ш.Д. Кудбиев

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси

3.

Ш.Н. Раҳмонов

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

4.

А.Я. Хайдаров

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари

5.

А.Р. Жуманазаров

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори

6.

И.М. Мухторов

Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

7.

Лавозими бўйича

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси

8.

Лавозими бўйича

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси бошлиғи, Кенгаш котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига мазкур лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
(5-илованинг матни Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2024 й., 06/24/84/0400-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4787-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «67» рақами «57» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Директор

Ёрдамчи

1

Дегустация комиссияси

Директор ўринбосари

Соҳага инновацияларни жорий қилиш бўйича директор ўринбосари

Тармоқни стратегик режалаштириш ва молиявий менежмент бўлими

4

Алкоголь ва тамаки бозорини назорат қилиш ва уларнинг айланмаси таҳлили бошқармаси

5

Узумчиликни ривожлантириш ва агротехнологияларни жорий қилиш бўлими

4

Саноат корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва стандартлаштириш бўлими

5

Виночиликни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

3

Комплаенс назорати бўйича бош мутахассис

1

Ресурс тежовчи технологияларни жорий қилиш ва рақамлаштириш бўлими

3

Лицензиялар реестрини юритиш ва мониторинги бўлими

3

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими

2

Ташқи иқтисодий фаолият, экспорт ва логистикани ривожлантириш бўлими

3

Ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш бўлими

3

Илм-фан ютуқлари ва инновацияларни жорий қилиш бўлими

3

Ишлар бошқармаси

1

Инвестицияларни жалб қилиш ва тармоқ лойиҳаларини амалга ошириш бўлими

4

Этил спиртининг сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар*

Ижро назорати ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими

2

Савдо ва маркетингни ривожлантириш бўлими

2

Юридик бюро

2

«Узумчилик ўқув маркази» ДУК

Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1

Махсус ишлар бўйича бош мутахассис

1

Матбуот котиби

1

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 57 нафар.»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган субсидиялар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 6-банднинг «б» кичик бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«майдони 10 гектардан зиёд боғларда ва хўраки, кишмишбоп узум плантацияларида сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан бериладиган тегишли рухсатномага асосан сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар 35 гектар учун ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги олтинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«янги боғ ва хўраки, кишмишбоп узум плантацияларида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш ишларини лойиҳалаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир лойиҳага 10 миллион сўмгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда жойлашган 10 гектардан кам бўлмаган лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларда мевали боғлар ва хўраки, кишмишбоп узум плантацияларини ташкил этиш учун қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси (қуёш, сув, шамол) билан таъминлаш ускуналарини сотиб олиш харажатларнинг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий шароитда «in-vitro» усулида етиштирилган ҳар бир дона хўраки, кишмишбоп ток кўчати ва пайвандтагли ток кўчати учун 5 минг сўм миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўраки ва кишмишбоп ток кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона шпалерга 15 (ўн беш) минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
майиз қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, лекин 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 5-банднинг ўн олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«яратилаётган ҳар 10 гектар ер майдонидаги техник навли узум плантацияларига сув чиқариш учун бурғулаш қудуғи, суғориш учун дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув чиқариш учун насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тегишли далолатномасига асосан ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий шароитда «in-vitro» усулида етиштирилган ҳар бир дона техник навли ток кўчати ва пайвандтагли ток кўчати учун 5 минг сўм миқдорида ажратилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги еттинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«техник навли узум плантацияларида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш ишларини лойиҳалаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир лойиҳага 10 миллион сўмгача миқдорда ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда жойлашган 10 гектардан кам бўлмаган лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларда техник навли узум плантацияларини ташкил этиш учун қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси (қуёш, сув, шамол) билан таъминлаш мақсадида талаб этиладиган ускуналарни сотиб олиш харажатларнинг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан экспорт қилинган ҳар бир литр узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ҳамда бренди учун 5 (беш) минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, лекин 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5200/0731-сон, 16.12.2021 й., 07/21/52/1165-сон; 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон; 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 04.08.2023 й., 07/23/260/0557-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон; 05.06.2024 й., 06/24/84/0400-сон, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)