25.08.2022 йилдаги 475-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.08.2022 йилдаги 475-сон
Kuchga kirish sanasi
26.08.2022
Ҳужжат 05.02.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон Фармони ҳамда «Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-135-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликнинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, тизими, унинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари асосий вазифалари ва функциялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик, унинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик, унинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва ходимларининг асосий функционал вазифалари ҳамда жавобгарлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик фаолиятини ташкил этиш тартиби, Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамғарманинг мақоми (жамғарма давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва тушган маблағларни вазирлик томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари ва хорижий валютадаги банк ҳисобварақларида жамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамғарма маблағларидан ҳар йили вазирлик томонидан тасдиқланадиган, Молия вазирлиги билан келишилган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда фойдаланиш ҳамда ушбу маблағлардан фойдаланиш мақсадлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилишни Молия вазирлиги томонидан амалга ошириш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик (меҳмонхона) йиғимнинг табақалаштирилган миқдорлари ҳамда уни ундириш тартибини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик (меҳмонхона) йиғим ундириладиган шахслар тоифасини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш тартибини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамғармага тушадиган маблағларни жамлаш учун Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан шахсий ғазна ҳисобварақларида жамғариб бориладиган махсус ҳисобварақлар очиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори Жамғарма махсус ҳисобварағига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари томонидан пеня тўлаш миқдори ва тартиби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) Туризм ва спорт вазирлигининг барча ҳуқуқ, мажбурият ва шартномаларининг туризм ва маданий мерос қисми бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг Комплаенс назорати ва ички аудит хизмати бошлиғи меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитларига кўра Вазирликнинг бошқарма бошлиғига тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 25 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
475-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериши тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифаларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлик туризм ва маданий мерос соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида умуммажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тузилмасига кирувчи ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирликнинг расмий номи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Oʻzbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi, қисқартирилган номи — Turizm va madaniy meros vazirligi;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) рус тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Министерство туризма и культурного наследия Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Министерство туризма и культурного наследия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) инглиз тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Ministry of tourism and cultural heritage of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Ministry of tourism and cultural heritage.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирликнинг жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 б-уй.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Вазирликнинг тизими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг марказий аппарати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданий мерос агентлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Миллий PR-маркази» ДУК;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» ДУК;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» ДУК;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари дирекцияси» ДУК;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданий мерос объектларини асраш ва туризм ҳудудларнинг мастер-режалари бўйича лойиҳалаштириш институти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси» давлат муассасаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Белдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси» ДУК;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ипак йўли офиси» УК;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ўз фаолияти доирасида аккредитация қилинган ташкилотларни ташкил этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Вазирлик, унинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Вазирликнинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм турларини кўпайтириш, энг аввало, ички ва зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризмни ҳар томонлама ривожлантириш, ташқи ва ички туризмни ҳар томонлама кенгайтириш, янги туризм йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни туризм бозорларида жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорларида маркетингини олиб бориш, мамлакатнинг туризм имижини янада ривожлантириш, мамлакатимизнинг бебаҳо туризм салоҳиятини оммалаштириш ва тарғиб қилиш, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига йўналтирилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм инфратузилмасини шакллантириш, шу жумладан туризм объектларини жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этиш, уларга инвесторларни жалб қилиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш, туризм объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда мазкур соҳани босқичма-босқич тўлиқ рақамлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасини давлат томонидан ва бозор орқали тартибга солишни мақбуллаштириш, туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, тадбиркорлар фаоллигини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм ва моддий маданий мерос соҳалари учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, туризм фаолияти ва моддий маданий мерос субъектлари ходимларини мунтазам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни юқори сифатли даражада ташкил этиш, туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида тармоқ илм-фанини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатнинг туризм салоҳиятини тубдан ошириш, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, туризм соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш мақсадида туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини шакллантириш ва амалга оширишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудларининг туризм салоҳиятидан келиб чиқиб туризмнинг истиқболли йўналишларини белгилаш, янги туризм маҳсулотларини яратиш, уларни паспортлаштириш, туризм соҳасидаги ягона реестрларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм хизматларини ташкил қилишда, туризм объектларида, овқатланиш жойларида, республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш вақтида, ташрифларни ташкил этишда туристлар хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга йўналтирилган туризм хизматларини кўрсатиш сифати ва хавфсизлигининг стандартларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан ташқари туризм инфратузилмаси объектларини жойлаштириш учун ажратилган салоҳиятли ўрмон фонди ҳудудларини режалаштириш ва лойиҳалаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборлари ва ўрмон хўжаликларида туризм турларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган Ҳукумат қарорларининг ижросини мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика кинолокацияларини, шу жумладан жамоат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда хорижда тарғиб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм бўйича нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар, биринчи навбатда, БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти, шунингдек, хорижий компаниялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро ва давлатлараро стандартлар ҳамда нормаларни туризм фаолияти ва амалиётига жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, тарғиб қилиш, давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритиш, давлат назоратини амалга ошириш, ЮНЕСКО ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳужжатларининг нормалари ва тавсияларини имплементация қилиш, тарихий-маданий ҳудудларнинг тарихий-маданий қиммати, ноёблиги, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий маданий меросни сақлаш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш ҳамда моддий маданий мерос объектларининг, шу жумладан, музей ашёлари ва коллекцияларининг давлат ҳисобини юритиш, уларни муҳофаза қилиш, илмий тадқиқ этиш ва оммалаштириш, шунингдек, улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва тарихий маҳаллаларнинг тарихий-маданий қиммати, ноёблиги, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши ва унинг ҳудудига олиб кирилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, шу жумладан, маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш ва сертификатларни расмийлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет элларда сақланаётган, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш ва уни мунтазам янгилаб боришни ташкил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) туризмни янада ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) туризм турларини кўпайтириш, энг аввало, ички ва зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризмни ҳар томонлама ривожлантириш, ташқи ва ички туризмни ҳар томонлама кенгайтириш, янги туризм йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни туризм бозорларида жорий қилиш юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм турларини кўпайтириш, энг аввало, ички ва зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризм соҳасини барқарор ривожлантириш учун норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро миқёсда ва республикада туризм ривожланишининг асосий тенденцияларини ўрганади ва таҳлил қилади ҳамда унинг асосида туризм турларини кўпайтириш ҳамда туризм хизматларини янада диверсификациялашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудларининг туризм салоҳиятидан келиб чиқиб туризмнинг истиқболли йўналишларини ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасидаги давлат дастурларининг амалга оширилишини, шунингдек соҳада иқтисодий, ижтимоий ва маъмурий ислоҳотларнинг олиб борилишини тизимли таҳлил қилишни, ўтган давр билан қиёсий ўрганиш ва истиқболни белгилашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг хилма-хил ҳамда йилнинг турли фаслларида жозибадор ва рақобатбардош янги туризм маҳсулотларини яратиш бўйича дастурларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасининг турли йўналиш ва турларининг ривожланиш тенденциялари бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантириш бўйича миллий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш, шунингдек, туризм турлари ва инфратузилмасини халқаро стандартларга мос равишда ривожлантириш чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд туризм салоҳияти, туризм хизматлари бозорининг ҳамда туризм соҳасидаги инфратузилмалар ҳолатини тизимли асосда таҳлил қилади, шунингдек, мазкур соҳадаги халқаро стандартларни ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар иштирокида ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризмни ривожлантириш бўйича миллий ва ҳудудий дастурлар бажарилишини мувофиқлаштиради, туризмни ривожлантириш дастурларининг амалдаги ижросини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлари ишлаб чиқади, уларнинг бажарилиши устидан самарали мониторинг олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорларида маркетингини олиб бориш, мамлакатнинг туризм имижини янада ривожлантириш, мамлакатимизнинг бебаҳо туризм салоҳиятини оммалаштириш ва тарғиб қилиш, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига йўналтирилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристлар оқимининг салоҳиятли ва истиқболли бозорларини ўрганади, туризм соҳасида реклама-ахборот сиёсатини олиб боришнинг самарали услуб ва механизмларини белгилайди, унинг натижаларига кўра тегишли комплекс чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида хорижий туристлар нимани афзал кўришини ўрганиш ва талаб юқори бўлган туризм маҳсулотларини аниқлашга қаратилган маркетинг тадқиқотларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий туризм маҳсулотлари ва брендларини халқаро туризм бозорларида тақдим этишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм фаолияти субъектлари ва бошқа манфаатдор шахсларни халқаро туризм бозорларида мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишда иштирок этишга рағбатлантиришни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида хорижий туроператорлар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ташкилотлар иштирокида ахборот турлари (инфотурлар)ни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристларнинг мақсадли тоифалари орасида туризм зоналарининг салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича маркетинг ишларини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика кинолокацияларини, шу жумладан, жамоат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда хорижда тарғиб қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) туризм инфратузилмасини шакллантириш, шу жумладан туризм объектларини жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этиш, уларга инвесторларни жалб қилиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш, туризм объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда мазкур соҳани босқичма-босқич тўлиқ рақамлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм инфратузилмасини шакллантириш, энг аввало, туризм йўналишлари бўйлаб меҳмонхоналар ва кемпинглар, умумий овқатланиш объектлари ва туризмнинг бошқа инфратузилмаларини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларни ўрганиш асосида туризм зоналари ва кластерларини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм инфратузилма объектларини жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм зоналарининг самарали бошқарувини ташкил қилиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм зоналари ҳудудида туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш ва уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур инвестициявий шарт-шароитларни яратишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар ва туманлар бош режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнида уларнинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш қисми юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва мазкур йўналишда давлат органлари билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм инфратузилмасини халқаро стандартларга мос равишда ривожлантиришга хорижий инвестициялар, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун тақдим этилган маблағлар, грантлар, бошқа молиявий ва моддий ресурслардан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм объектлари, айниқса моддий маданий мерос объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш, соҳани босқичма-босқич тўлиқ рақамлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) мамлакатнинг туризм салоҳиятини тубдан ошириш, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, туризм соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш мақсадида туризмни ривожлантиришнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган яхлит концепциясини шакллантириш ва амалга оширишни таъминлаш юзасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризмни ривожлантиришнинг асосий тенденциялари ва прогнозларини таҳлил қилишни инобатга олган ҳолда туризм соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва вазифаларини белгилашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, туристик фаолият субъектлари томонидан туризм соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалий ижросини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва бошқарув механизмлари ҳамда тузилмасини ташкилий-ҳуқуқий такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризмни ривожлантириш масалаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) туризм фаолиятини ривожлантиришни мувофиқлаштириш, ҳудудларда янги туризм йўналишлари очилишини таъминлаш, уларни паспортлаштириш, туризм соҳасидаги ягона реестрларни шакллантириш юзасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасидаги ташкилотлар, шунингдек, давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади, шу жумладан, уларнинг туризм соҳасидаги ишларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда янги туризм йўналишларининг ишлаб чиқилишини ҳамда уларнинг ички ва ташқи туризм бозорларида тарғиб қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм фаолиятининг белгиланган стандартларига мувофиқ туризм йўналишларини паспортлаштиришни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туроператорлар ва турагентлар, гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар, жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар, шунингдек, туризм йўналишлари ва туризм объектларининг ягона реестрларни шакллантиради ва юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга туризм соҳасини иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан биргаликда ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) туристлар хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга йўналтирилган тизимли тадбирларни амалга ошириш юзасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм хизматлари сифати ва хавфсизлигига қўйиладиган талабларни шакллантириш учун туризм хизматлари кўрсатиш жараёнини ва улардан туристларнинг қониқиш ҳосил қилиши устидан мониторинг олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ўзига хосликлар, иқлим шароитлари ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда туризм хизматларининг сифати ва хавфсизлиги бўйича миллий стандартлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради, шунингдек, уларнинг доимий такомиллаштириб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм фаолиятини белгиланган тартибда лицензиялашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойлаштириш воситалари, умумий овқатланиш объектлари ва кўнгилочар, маърифий, ишбилармонлик ҳамда туризм хизматларини белгиланган тартибда сертификатлаш, шу жумладан санитария-гигиена жиҳатидан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш тадбирларининг амалга оширилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм хизматларининг таснифини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатланаётган туризм хизматларининг белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиқлиги устидан инспекция назорати амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларида тегишли маълумотларни жойлаштириш орқали туризм соҳаси субъектлари ва иштирокчиларини муайян вақтда ташриф буюриш туристлар хавфсизлиги учун хатарли бўлган мамлакатлар (жойлар) тўғрисида хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасида «ишонч телефонлари» ишлашини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) туризм фаолияти соҳасида, биринчи навбатда, БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти, туризм соҳасидаги нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар, шунингдек, хорижий компаниялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, туристик фаолият амалиётига халқаро ва давлатлараро стандартлар ва нормаларни жорий этиш юзасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро туризм ташкилотлари, чет давлатларнинг ваколатли органлари, шунингдек, туризм соҳасидаги хорижий компаниялари билан халқаро ҳамкорлик, ўзаро самарали ҳаракат қилиш механизмларини ривожлантириш ва такомиллаштириш соҳасида таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) ва бошқа халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифода этади ва туризм масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади, туризм соҳасини тартибга солувчи универсал халқаро конвенциялар ва шартномаларда Ўзбекистон иштирокини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЮНВТО ҳужжатлари қоидаларининг ижроси мониторингини ташкил этади, белгиланган тартибда тегишли ахборотларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризмни ривожлантиришга йўналтирилган чет эл донорлари ва кредит ташкилотлари маблағларининг белгиланган тартибда жалб қилиниши ва ундан фойдаланилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили Тошкент шаҳрида Тошкент халқаро туристик ярмаркаси ўтказилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро туризм ярмаркалари, кўргазмалари ва бизнес-учрашувларда мамлакатнинг туризм соҳаси субъектлари иштирокини ташкил этиш бўйича тайёргарлик чора-тадбирларини мувофиқлаштиради, шунингдек, халқаро туризм ташкилотлари, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ва хорижий компаниялар билан ўзаро ҳамкорликда халқаро туризм тадбирларини ўтказади ва уларда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) моддий маданий мерос соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, тарғиб қилиш, давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритиш ва давлат назоратини амалга ошириш чораларини кўради ҳамда қўриқланадиган теграларини белгилаш ҳамда соҳада давлат назоратини амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЮНЕСКО ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳужжатларининг нормалари ва тавсияларини имплементация қилиш, тарихий-маданий ҳудудларнинг тарихий-маданий қиммати, ноёблиги, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий маданий мерос объектларидан оқилона фойдаланиш, шу жумладан уларни давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш, босқичма-босқич рақамлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини жорий этишга қаратилган тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш, буюртмачи функциясини бажариш, узлуксиз равишда илмий-техник назорат қилиш, тарихий-маданий экспертиза ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг тарихий-маданий қимматга таъсири бўйича экспертизасини амалга ошириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) музейлар соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий музей фондининг давлат каталогини юритиш, музей ашёлари ва музей коллекцияларини миллий музей фонди таркибига киритиш, ундан чиқариш, универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш ҳамда соҳада давлат назоратини амалга ошириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
музейлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ривожлантириш, музей ходимларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, аттестациядан ўтказиш, музейларнинг тоифаларини белгилаш, миллий музей фондининг очиқлигини таъминлаш ва музей ашёлари ҳамда музей коллекцияларини ўрганиш, оммалаштириш, реставрация ва асрашга доир ишларни амалга ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни муҳофаза қилиш, уларнинг паспорти, бошқариш режалари, режими, қўриқланадиган теграларини белгилаш, ушбу ҳудудлар ва тарихий маҳаллаларнинг тарихий-маданий қиммати, ноёблиги, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарихий жойларни Умумжаҳон мероси рўйхатига киритишга тавсия этиш, Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция талаблари, ЮНЕСКО, Умумжаҳон мероси маркази, Умумжаҳон мероси қўмитаси тавсияларининг мамлакат ҳудудида бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) археология соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш, археология тадқиқоти учун рухсатнома бериш, илмий ҳисоботни экспертизадан ўтказиш ва унинг сақланишини таъминлаш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Археология ашёлари давлат каталогини юритиш, археология ашёларининг давлатга топширилишини ташкил қилиш ҳамда фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйиш ва тасарруфдан чиқариш бўйича тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, ҳалокат ёқасидаги археология объектларида зудлик билан тадқиқот ўтказилишини таъминлаш, археология объектларини консервациялаш, музейлаштириш ҳамда археология паркларини яратиш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлайди ва назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) мамлакатимиз ва хориждаги маданий бойликлар соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданий бойликларни муҳофаза қилиш, шу жумладан уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши ва унинг ҳудудига олиб кирилиши бўйича сертификат бериш ва реализация қилишни мувофиқлаштириш, маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш, уларнинг тоифасини аниқлаш, давлат реестрини юритиш, соҳада давлат назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш, мунтазам янгилаб бориш ҳамда асл ёки кўчирма нусхалари, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий ўрганиш асосида олинган илмий маълумотлар ва уларнинг таҳлилий натижаларига оид библиографик тўпламлар, каталоглар, китоб-альбомлар, ахборот бюллетенлари ва бошқа матбаа маҳсулотларини турли тилларда нашр этиш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида кенг ёритиш, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) туризм ва моддий маданий мерос соҳалари учун малакали кадрлар тайёрлаш, уларни мунтазам қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни юқори даражада ташкил этиш ҳамда илм-фанни ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда туризм соҳасидаги ўрта махсус таълим, профессионал таълим ҳамда олий таълим битирувчиларининг бандлиги бўйича тадқиқотлар олиб боради, таълим муассасаларида кадрлар ва мутахассисларнинг касбий тайёргарлик йўналишларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм, айниқса, менежмент ва маркетинг соҳасида касбий тайёрлаш, гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларнинг малакасини оширишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларнинг мунтазам малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этишни таъминлайди, Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини аттестациядан ўтказади, шу жумладан, уларнинг тегишли хорижий ўқув марказлари ва таълим муассасаларида стажировкадан ўтишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида илм-фанни ривожлантириш чораларини кўради ва илмий-тадқиқот, экспертлик ишларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм ва маданий мерос соҳаларида кадрлар малакасини оширишни, уларни қайта тайёрлашни, тажриба орттиришини, шу жумладан, чет элда малакасини оширишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар) ва унга идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатлари мажлисларида тегишлилиги бўйича масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакаси оширилишини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил якунларига кўра зарур чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва қулайлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) туризм ва моддий маданий мерос ташкилотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида берилган (бериладиган) унвонлар ҳамда малака тоифаларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) туризмни ривожлантириш ҳамда моддий маданий меросни сақлаш бўйича мақсадли дастурлар, туризм ва маданий мерос соҳаларига оид дастурий-методик ҳамда бошқа норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) халқаро майдонларда халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлаш, туризм ва маданий мерос соҳаларида хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш бўйича тадбирларда Ўзбекистон Республикаси номидан қатнашишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) Вазирлик ҳайъати қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазири (кейинги ўринларда — Вазир) буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) Вазирликнинг туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида оммавий тадбирларининг календарь режасини шакллантириш, манфаатдор ташкилотлар ва идоралар билан биргаликда унинг амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг хорижда ўтказиладиган турли халқаро муносабатларда ҳамда Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган халқаро тадбирларида туризм ва моддий маданий мерос соҳалари вакилларининг иштирок этиши масалаларига доир қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида истеъдодли ва истиқболли кадрларни саралаш, ўқитиш ҳамда малакасини оширишда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) туризмни ривожлантириш ва моддий маданий меросни сақлашни рағбатлантириш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда илғор технологияларни туризм ва моддий маданий мерос соҳаларига жорий қилиш, миллий тадбирлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ҳамда ҳудудий тадбирларни ташкил этиш бўйича тизимли чораларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22) конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларнинг ўтказилишини ташкил қилиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан уюштирилган шундай тадбирларда қатнашишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23) туризм ва маданий мерос соҳаларида зарур маълумотларни ягона тизим орқали йиғиш мақсадида манфаатдор идораларнинг тизим ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиш, шунингдек, ушбу тизим тўлиқ ишлашини таъминлаш учун маълумотларни рақамлаштириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24) Вазирлик олдида турган вазифаларни ҳал этишни таъминлаш, мавжуд талаблар ва эҳтиёжларни қаноатлантириш, шунингдек, давлат харидлари учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш, шу жумладан товарларни (ишларни, хизматларни) олишдан кўрилган наф, уларнинг сифати ва қиймати ўртасидаги мақбул нисбатни (фойдаланиш даври харажатларини ҳисобга олган ҳолда) таъминлаш, давлат харидларини мақбул муддатларда ўтказиш имконини берадиган оқилона ва тежамкор усулда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25) туризм зоналари ва кластерларини ташкил этиш ва уларда туризм соҳаси субъектлари фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилаш, уларда комплекс туризм хизматлари кўрсатиш, туризм фаолиятининг рақобатбардошлилиги ва сифатини ошириш мақсадида туризм маҳсулотларини шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилиш, туризм зоналари ва кластерларининг ривожланишини рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26) туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларидаги нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28) туризм соҳасидаги фаолиятнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиши хавфини аниқлаш ва олдини олиш бўйича комплаенс назорат тизимини жорий этиш, ички аудит хизматини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29) туризм ва моддий маданий мерос объектларида замонавий санитария-гигиена шохобчаларини яратиш, туризм ахборот марказларини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирликнинг марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатидан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Вазирликнинг таркибий, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирликнинг буйруқлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бажарилиши устидан мунтазам назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларига раҳбарлик қилади, улар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Вазирликнинг фаолияти, шу жумладан, қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Вазирлик ваколатига тегишли оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар билан шуғулланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Вазирлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишнинг сўзсиз таъминланиши бўйича амалий чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ўзаро алоқаларнинг йўлга қўйилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) илғор хорижий тажрибани эътиборга олган ҳолда республикада туризмни ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий қилиш, туризм ва маданий мерос бўйича миллий тадбирлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро тадбирларни ташкил этиш бўйича тизимли чораларнинг қабул қилиниши бўйича тадбирлар ўтказилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда туризм ва маданий мерос ташкилотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича таклифларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) туризм ва маданий мерос соҳаларидаги нодавлат нотижорат ташкилотларнинг мурожаатлари асосида туризм ва моддий маданий мерос соҳасидаги ягона тадбирларнинг календарь режасида назарда тутилган, қонунчиликда белгиланган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган тадбирларда соҳалар вакиллари иштирок этишини аниқлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) Вазирликнинг самарали фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти мониторингини олиб боради ва улар фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) туризмни ривожлантириш ҳамда моддий маданий мерос объектларини сақлаш бўйича мониторингни амалга оширади, ушбу соҳаларни янада ривожлантириш бўйича ҳар йилги прогнозларни шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида истеъдодли ва истиқболли кадрларни танлаш, ўқитиш ҳамда малака оширишда муваффақиятли иштирок этишини, шунингдек, узлуксиз саралаш тизимини яхшилашни таъминлайди, кадрлар захирасини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларидаги халқаро ташкилотларга ва бошқа ташкилотларга аъзолик бадаллари белгиланган тартибда тўланишини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) юқори малакали кадрлар ва уларнинг захираси тайёрланишини амалга ошириш ҳамда туризм, моддий маданий мерос ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирларини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) Ўзбекистон ҳудудида ва унинг ташқарисида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида зарур маълумотларни ягона тизим орқали йиғиш мақсадида манфаатдор идораларнинг тизим ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиш, шунингдек, ушбу тизим тўлиқ ишлашини таъминлаш учун маълумотларни рақамлаштириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23) Вазирлик олдида турган вазифаларни ҳал этишни таъминлаш, мавжуд талаблар ва эҳтиёжларни қаноатлантириш, шунингдек, давлат харидлари учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш, шу жумладан, товарларни (ишларни, хизматларни) олишдан кўрилган наф, уларнинг сифати ва қиймати ўртасидаги мақбул нисбатни (фойдаланиш даври харажатларини ҳисобга олган ҳолда) таъминлаш, давлат харидларини мақбул муддатларда ўтказиш имконини берадиган оқилона ва тежамкор усулда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24) туризм зоналари ва кластерлари ташкил этиш ва уларда туризм соҳаси субъектлари фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилаш, туризм зоналари ва кластерларининг ривожланишини рағбатлантириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25) туризм бозорининг турли сегментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26) соҳаларни бозор механизмлари асосида бошқариш бўйича самарадорликка эришиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27) туризм соҳасини рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг бузилиш хавфини аниқлаш ва олдини олиш бўйича комплаенс назорат тизимини жорий этади, ички аудит хизматини йўлга қўяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28) туризм ва моддий маданий мерос объектларида замонавий санитария-гигиена шохобчаларини яратиш, туризм ахборот марказларини ташкил этиш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Ҳудудий бўлинмаларнинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қуйидагилар ҳудудий бўлинмаларнинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризмни ривожланиш ҳолати мониторингини олиб боради, уларни ҳудудда янада ривожлантириш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм турларини кўпайтириш, энг аввало, ички ва зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризмни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича таклифларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм инфратузилмасини шакллантириш, энг аввало, туризм йўналишлари бўйлаб меҳмонхоналар ва кемпинглар, умумий овқатланиш объектлари ва туризмнинг бошқа инфратузилмаларини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризмни ривожлантириш бўйича миллий ва ҳудудий дастурлар бажарилишини, туризмни ривожлантириш дастурларининг амалдаги ижросини таъминлаш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар иштирокида ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантириш дастурлар ижросини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасининг турли йўналиш ва турларининг ривожланиш тенденциялари бўйича чора-тадбирларга таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуднинг туризм салоҳиятидан келиб чиқиб туризмнинг истиқболли йўналишларини ривожлантириш бўйича таклифларни Вазирликка киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм фаолиятини ривожлантиришни мувофиқлаштириш, ҳудудларда янги туризм йўналишлари очилишини таъминлаш, уларни паспортлаштириш, туризм соҳасидаги ягона реестрларни шакллантириб боради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм фаолиятини белгиланган тартибда лицензиялашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда вазирликлар, идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг туризм соҳасидаги ишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда туризм соҳасига тегишли бўлган дастурий-методик ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантириш, шунингдек, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этади ва ушбу ишлар ҳудудда ўтказилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуддаги туризм фахрийлари ва бошқа мутахассисларни давлат бошқарувининг бошқа ҳудудий органлари билан биргаликда ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда туризмни ривожлантириш истиқболларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда туризм соҳасини оммалаштириш ишларини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон илмий-техник тараққиёти ютуқлари, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси умумлаштирилишини ҳамда бу ютуқларнинг ҳудудда жорий қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда конференциялар, кўргазмалар ва тадбирларни ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасига тегишли нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти ривожланишига ёрдам беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик, юксак маънавият ва профессионализм руҳида тайёрлаш бўйича ишларни ташкил этади, ҳудудда аҳолининг ўз жисмоний, умумтаълим ва маданий даражасини оширишга бўлган интилишларини рағбатлантириш ишларини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро алоқаларни амалга ошириш ва ривожлантириш, ҳамкорлик бўйича халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этади, соҳага хорижий инвестициялар ҳамда грантларни жалб қилишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда туризмни ривожлантириш тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва таҳлил қилишни амалга оширади ва уни Вазирликка, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда туризм салоҳиятини оширишга қаратилган қисқа, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган яхлит концепция амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм ресурсларини сақлаш ва ривожлантириш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда туризм фаолияти ривожланилишини таъминлайди, янги туризм йўналишларини ташкил этишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳаси субъектларига уларнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларда методик ва маслаҳат ёрдамини кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда ҳаракатланиш вақтида туристлар ва экскурсантларнинг туристик ресурсларга монеликсиз киришини таъминлашга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм салоҳиятини ривожлантириш, туризмни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш, шунингдек туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича белгиланган тадбирларда ҳамда ҳудуднинг таълим муассасаларини юқори малакали кадрлар ва бошқа мутахассислар билан таъминлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда туризм соҳасидаги дастурларни ташкил қилиш, оммавий адабиётларни чоп этишга ҳамда ушбу соҳаларда мавжуд видео ва кино материаллар ишлаб чиқилишига ёрдам кўрсатади ва иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, молиявий институтларнинг грантлари, кредитлари ва ҳомийлик хайрияларини жалб этиш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ёки Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларда давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш учун зарур ахборотни давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистика ахборотини давлат статистика органларидан бепул олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Вазирлик ва унга идоравий мансуб тузилмаларнинг давлат мол-мулкини ташкилий тузилма доирасида бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда бир бўлинмадан иккинчисига бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Вазирлик ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини улар томонидан тегишли соҳада улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) Вазирлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) туризм ва моддий маданий мерос инфратузилмасини ривожлантириш ва оммалаштириш учун шарт-шароитлар яратишда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларини мамлакатда, шу жумладан, ҳудудларда ривожлантириш бўйича ишлар ва лойиҳаларни молиялаштиришга оид давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг харажатлар сметаларини кўриб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) маслаҳатлар бериш, илмий ва экспертлик ишларини ўтказиш, туризм ва моддий маданий мерос соҳасининг долзарб масалаларини ишлаб чиқиш учун шартнома асосида олимларни, вазирликлар, идоралар, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, Вазирлик тизимига кирувчи таълим муассасаларида дарс бериш ва маҳорат дарслари ўтказиш учун хорижий малакали мутахассисларни шартнома асосида таклиф қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларидаги тадбирлар ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) Вазирлик тизимига кирувчи ташкилотлари ва таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар учун зарур техник ускуна, инвентарь ва бошқа зарур жиҳозларни марказлаштирилган тартибда харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларидаги халқаро ва республика тадбирларини ўтказишда ғолиб ва совриндорларни, номинантларни мукофотлаш учун зарур миқдорда дипломлар ва совринларни марказлаштирилган тартибда харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) туризм ва маданий мерос соҳалари вакилларини кўкрак нишонлари, дипломлар, ёрлиқлар ва совринлар билан мукофотлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларини ривожлантиришга қаратилган тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан белгиланган тартибда алоқаларни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларини тарғиб қилувчи реклама ва бошқа тусдаги маҳсулотларни (аудио, видео материаллар, рисола, хариталар ва бошқа реклама-ахборот материалларини) чоп этиш, нусхасини кўпайтириш, яратиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда Вазирликнинг марказий аппарати ва идоравий мансуб бўлинмаларида ишлаш учун етакчи хорижий мутахассисларни шартномалар асосда жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) туризм соҳасида виза режимини такомиллаштириш ва соддалаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22) туризмнинг ривожлантирилишини мувофиқлаштириш, янги туризм йўналишлари ташкил этилишини таъминлаш, уларни паспортлаштиришдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23) туризм соҳасидаги ягона реестрларни юритиш тартибини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24) туризм фаолиятини лицензиялашни, туризм соҳасидаги хизматларни сертификатлашни, туризм хизматлари белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиқлиги устидан назоратни амалга ошириш, шу жумладан турли ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги меҳмонхоналарнинг (мотелларнинг) таснифини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25) жойлаштириш воситалари, тоғ чанғи трассалари ва пляжлар таснифини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26) туризм соҳасидаги миллий танитиш белгисидан фойдаланиш тартибини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27) вазирлик балансида турган кўчмас мулкдан фойдаланиш учун ўзининг идоравий мансуб ташкилотларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш;
(15-банднинг 27-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28) алоҳида фидокорлик, меҳнатсеварликни намоён қилган, ўзининг профессионал фаолиятида юксак натижаларга эришган туризм ва моддий маданий мерос соҳаларидаги намояндалар ва ходимларнинг номзодларини белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Вазирлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) унга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида ягона давлат сиёсати самарали амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг ишлаб чиқиладиган лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқларни ўз муддатларида ва сифатли тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларини ривожлантириш, шунингдек, ушбу соҳаларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Вазирлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Вазирликнинг марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларидан ва унга идоравий мансуб ташкилотлардан таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган масалалар бўйича материаллар ва маълумотларни, шунингдек, Вазирликнинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини сўраш ва олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарорига асосан 17-банд «2» кичик банднинг чиқарилиш санаси 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлардан улар томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлашни талаб қилиш, зарурат бўлганда уларни қайта ишлаш учун қайтариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларига тезликда ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Вазирликка юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан топшириқлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Вазирлик буйруқларининг Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан бажарилиши юзасидан уларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Вазирликнинг халқаро ва республика даражаларидаги оммавий тадбирларининг календарь режасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Вазирлик марказий аппаратининг бошқармалари ва ходимларининг фаолиятини тасдиқланган лавозим йўриқномаларига мувофиқ ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) Вазирликнинг таркибий ташкилотлари ва муассасаларидаги бошқармаларнинг фаолиятига доир масалалар ўрганилишини ташкил қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларга амалий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида бухгалтерия ҳисоби юритилиши ташкил этилишини таъминлаш, шунингдек, замонавий техника воситалари ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тизимга кирувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби юритилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни харажатлар сметасига киритилган аниқ вазифаларга мақсадли сарфлаш, шунингдек, пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сақланиши устидан мунтазам назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) асосий воситалар ва бошқа моддий бойликларни улар сақланадиган жойларда мавжудлигини ва улардан фойдаланишни мунтазам назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарорига асосан 17-банд «13» кичик банднинг чиқарилиш санаси 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) илмий ва экспертлик ишлари олиб бориш, маслаҳат бериш, туризм ва моддий маданий мерос соҳаларидаги долзарб масалаларни ишлаб чиқиш учун олимларни, вазирликлар, маъмурий, таълим муассасалари ва бошқа муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларини таклиф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида оммавий тадбирлар ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) идоравий мансуб ташкилотлар учун зарур ускуналар, инвентарь ва бошқа зарур жиҳозларни харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида танловлар ғолиб ва совриндорларини мукофотлаш учун зарур миқдорда дипломлар ва бошқа совринларни харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) туризм ва моддий маданий мерос соҳалари вакиллари ва бошқа мутахассисларни мукофотлаш, уларга унвонлар ва малака тоифаларини бериш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) Вазирлик тизимида коррупцияга қарши ички назорат («комплаенс-назорат»)ни ҳамда ички аудит тизими фаолиятини самарали йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларидаги тадбирлар, танловлар, жумладан, идоравий мансуб ташкилотларда ўтказиладиган турли танловлар ва бошқа тадбирларга тайёргарлик кўриш ва иштирок этишини молиялаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг марказий аппарати қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вазирликнинг марказий аппарати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича Вазирлик марказий аппарати бўлинмаларининг ишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирлик томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Вазирлик тизимида коррупцияга қарши ички назоратни ҳамда ички аудитни амалга оширишда қонун билан белгиланган тартибда жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Вазирликнинг Комплаенс назорат ва ички аудит хизматининг мақоми, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Вазирликнинг Комплаенс назорат ва ички аудит хизматининг (кейинги ўринларда — Хизмат) мақоми:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Хизмат Вазирликнинг таркибий бўлинмаси бўлиб, ички назорат тизимини доимий мониторинг қилувчи қисм ҳисобланади ҳамда тўғридан-тўғри Вазирга бўйсунади ва унинг олдида ҳисобот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Хизмат комплаенс назорат, ички аудит ва қисқа муддатли мониторингларни ўтказиш, шунингдек ўтказилган ички аудит ва қисқа муддатли мониторинг натижалари тўғрисида ҳисоботлар тайёрлашда мустақилдир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Хизмат Вазирлик ҳузуридаги «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» давлат унитар корхонаси ҳузуридаги инспекция (кейинги ўринларда — Инспекция) фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Хизмат ходимларини Вазирликнинг бошқа таркибий бўлинмаларига тегишли бўлган ишларга, шунингдек унинг ваколатига кирмайдиган дастур ва лойиҳаларни тайёрлаш ёки амалга оширишга жалб қилинишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Хизмат Вазирликнинг барча ички ҳужжатлари талабларига риоя этади (ваколати доирасига кирмайдиган ҳужжат талаблари бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Хизмат ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизимдаги корхона, ташкилот ва муассаса мансабдор шахсларидан ички аудит объекти рўйхатини шакллантириш билан боғлиқ саволлар бўйича ҳужжатлар (олдинги ўтказилган текшириш ёки ўрганиш материаллари), маълумотлар, махфий ахборот тоифасига оид маълумотлар бундан мустасно, шу жумладан электрон шаклда, оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида назорат объектининг мансабдор ва жавобгар шахсларидан назоратни ўтказишда юзага келаётган саволлар бўйича тушунтиришлар ҳамда назорат натижалари бўйича ҳужжатларни имзолашни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг молиявий харажатларини режалаштириш, маблағлардан самарали фойдаланиш, шунингдек соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни Вазирлик раҳбариятига тақдим қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат бошлиғи меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитларига кўра Вазирликнинг бошқарма бошлиғига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Хизмат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комплаенс назорат, ички аудит ва назорат тадбирларини қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига мос равишда ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция ходимларини жалб қилган ҳолда туризм ва маданий мерос тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини қўллашда қонунийликни таъминлаш ва уларга риоя қилиниши бўйича тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан текширишлар ва ўрганишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция билан ўтказилган текшириш ва ўрганишлар натижалари бўйича аниқланган тизимли равишда йўл қўйилаётган қоидабузарлик ва камчиликларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ҳамда бундай ҳолатларга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш юзасидан таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилган текшириш (тафтиш) ва ўрганишлар натижалари бўйича аниқланган давлат бюджетига етказилган моддий зарарни қайтариш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат ходимларини ўқитиш ва қайта тайёрлаш режасини ишлаб чиқиш ва Вазирлик раҳбариятига тасдиқлаш учун киритиш ҳамда уларнинг ижро этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат молиявий назоратини амалга оширишда ваколатли идоралар томонидан киритилган тақдимномаларнинг бажарилиши мониторингини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тадбирларини ўтказиш вақтида сўралган ҳужжатлар ва материалларни назорат объекти мансабдор шахслари томонидан тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари бўйича далолатномалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат объекти мансабдор ва масъул шахсларининг тушунтириш бериш ва назорат натижалари бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатларни имзолашдан бош тортганликлари тўғрисида далолатномани тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тадбирлари натижаларига доир ҳужжатларда баён этилган маълумотларнинг ишончлилиги, холислиги ва тўлиқлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳужжатларга асосланган ҳолда ўтказилган мониторинг, таҳлил ва ўрганиш натижаларини расмийлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган ёки Хизмат вазифаларини бажариш муносабати билан уларга маълум бўлган сирларни ташкил этадиган ахборотларнинг махфийлигига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан, мақсадсиз ва ноқонуний харажатларни, пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар камомадини ундириш, жавобгарликка тортиш юзасидан назорат объекти раҳбариятига тегишли таклиф ва тақдимномалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат материалларини Вазирликнинг маълумотлар базасига умумлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тадбирлари натижасида назорат объекти мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жиноят белгилари аниқланган тақдирда Вазирлик раҳбариятига ахборот бериш ва белгиланган тартибда чора кўриш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тадбирлари натижасида назорат объекти мансабдор шахсларининг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда материалларни Вазирлик раҳбарияти орқали маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш ваколатига эга бўлган органларга бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррупциянинг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича мажбуриятларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган ҳолатлар бўйича Вазирлик раҳбариятига хабар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат томонидан вазифа ва функциялари бажарилишида коррупция ҳолатларини олдини олиш бўйича тегишли, шу жумладан манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бошқармаларида Хизмат томонидан ўтказиладиган текшириш (тафтиш) ва ўрганишлар ўтказиш даврида хато ва камчиликларни ҳаққоний, тўғри ва холисона тарзда аниқлаш, аниқланган ҳолатлар юзасидан маълумотларни белгиланган муддатларда Вазирлик раҳбариятига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш юритишни белгиланган тартибда олиб бориш, текшириш (тафтиш) ва ўрганиш бўйича тўпланган ҳужжатларнинг нусхасини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатда сақлаш ҳамда ҳисобини юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат ўтказилган ўрганиш ва текширувлардан сўнг назорат органлари томонидан аниқланган хато-камчиликлар учун шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Ҳудудий бўлинмаларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ҳудудий бўлинмалар уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳудудий бўлинмаларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш доирасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномаларни давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) туризм ва маданий мерос соҳаларини ривожлантириш масалаларида, шу жумладан, ҳудудларни ривожлантириш бўйича ишлар ва лойиҳаларни молиялаштириш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг харажатлар сметаларини кўриб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) илмий ва экспертлик ишларини олиб бориш, маслаҳат бериш, туризм ва маданий мерос соҳаларидаги долзарб масалаларни ишлаб чиқиш учун олимларни, вазирликлар, маъмурий, таълим муассасалари ва бошқа муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларини таклиф этиш, шунингдек, Вазирлик билан келишган ҳолда идоравий мансуб таълим муассасаларида дарс бериш ва маҳорат дарслари ўтказиш учун малакали мутахассисларни таклиф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) туризм ва маданий мерос соҳаларида оммавий тадбирлар ўтказилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) идоравий мансуб ташкилотлари учун ускуналари, инвентарь ва бошқа зарур жиҳозларни харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) вилоят миқёсидаги туризм ва маданий мерос соҳаларидаги танловлар ғолиб ва совриндорларини мукофотлаш учун дипломлар ва бошқа совринларни харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) ҳудуддаги туризм ва маданий мерос намоёндалари ва бошқа мутахассисларни мукофотлаш, шунингдек, уларга унвонлар ва малака тоифаларини бериш бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) туризм ва маданий мерос соҳаларида оммавий тадбирлар ўтказилишини, шунингдек, ҳудуднинг туризм ва маданий мерос соҳалари вакилларини, шу жумладан, идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ўтказиладиган турли танловлар ва бошқа тадбирларга тайёрлашни ва иштирок этишни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) ҳудуддаги туризм ва маданий мерос соҳаларида фестиваллар, танловлар, оммавий тадбирларнинг ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, бошқа иштирокчи, мутахассисларни эсдалик дипломлар ва қимматли совринлар билан мукофотлаш бўйича Вазирликка таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) ҳудудда туризм ва маданий мерос соҳаларини ривожлантиришга қаратилган тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида халқаро, хорижий ва республика ташкилотлари билан белгиланган тартибда алоқа қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) ҳудуднинг туризм ва маданий мерос соҳалари салоҳиятини тарғиб қилувчи реклама ва тарғибот маҳсулотларини (реклама тусидаги аудио ва видео материаллар, рисолалар, хариталар ва бошқа реклама материалларини) тайёрлашга буюртма бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) туризм ва маданий мерос соҳаларида ишлаш учун етакчи хорижий мутахассисларни шартнома асосда жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) ҳудуднинг туризм ва маданий мерос соҳаларида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлари ва вакилларини давлат мукофотларига тақдим этиш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ҳудудий бўлинмалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзларига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилиши таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирликка киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларнинг сифати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ҳудудларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туризм ва маданий меросни ривожлантиришга доир таклифлар тайёрланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туризм ва маданий мерос соҳаларини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) тизимдаги ташкилотлар томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар мақсадли ва самарали ишлатилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари қонунчиликка мувофиқ бошқа жавобгарликка ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Вазирлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирининг асосий функционал вазифалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) якка бошчилик тамойилига асосланган ҳолда Вазирлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонунчилик билан Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан туризм ва маданий мерос соҳасини янада такомиллаштириш бўйича тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Вазирлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Вазирлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати йиғилишларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республиканинг Бош вазири топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Вазирлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ««Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида сифатли ижро этилиши учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) фаолият соҳасига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилинишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Вазирликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, зарурат бўлганда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорларни қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) Вазирлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) ўз ўринбосарлари ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчиликни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22) Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, «ягона дарча» принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27) Вазирлик марказий аппарати штат жадвалини ходимларнинг тасдиқланган штат бирликларининг белгиланган сони асосида шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган марказий аппарат ва идоравий мансуб ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари низомлари, идоравий мансуб ташкилотлар уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига вазир маслаҳатчиларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш учун тақдимномалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30) марказий аппарат ходимларини, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31) Вазирлик ҳайъатига ва марказий аппарат йиғилишларига раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларидаги ташкилотларни ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, асбоб-ускуналар ва инвентарлар маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилиши кенгайтирилишини ташкил этиш бўйича манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида истеъдодли ва истиқболли кадрларни танлаш, тайёрлаш чора-тадбирлари қабул қилинишини таъминлаш, уларнинг маҳоратини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, тегишли вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ҳокимликларнинг ижро этувчи органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида кадрларни тайёрлаш чора-тадбирларини кўриш, қайта тайёрлаш ва малака оширишни ташкил этиш, таълим муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36) туризм ва моддий маданий мерос соҳалари ходимлари ва мутахассисларини, уларнинг кўп йиллик ва самарали фаолияти, алоҳида ўрнак кўрсатганлиги, хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига тақдимномалар белгиланган тартибда киритилишини таъминлаш ва тавсиялар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида Ўзбекистон делегацияларининг халқаро тадбирларда иштирокини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида берилган унвонлар ва малака тоифаларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш бўйича халқаро тадбирларда республика вакилларининг Ўзбекистон Республикаси номидан иштирокини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40) ҳудудий бўлинмалар тузилмалари ва низомларини тасдиқлаш, шунингдек, улар бошқарув ходимларининг чекланган сонини белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир қонунчиликка мувофиқ бошқа функционал вазифаларига ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Қуйидагилар вазирнинг биринчи ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) давлат бошқаруви органи фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ««Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Вазирлик раҳбари томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирлик раҳбари топшириғига биноан иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3137-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар фаолияти соҳасига тегишли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни вазирга киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни вазирга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларига асосан тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, кўрсатиб ўтилган қоидаларга мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчиликни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни вазирга киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг туризм ва маданий мерос соҳаларидаги ишларини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) туризм ва моддий маданий мерос инфратузилмаларини ривожлантириш ва ушбу соҳалардаги хизматларни диверсификациялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) Вазирликнинг халқаро ва республика даражаларидаги оммавий тадбирларнинг календарь режасини шакллантиришда иштирок этиш, уни манфаатдор ташкилотлар ва идоралар билан биргаликда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22) республикада туризм ва моддий маданий мерос соҳалари ривожланиши мониторингини олиб бориш ҳамда ушбу соҳаларни янада ривожлантириш бўйича ҳар йиллик прогнозларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида истеъдодли ва истиқболли кадрларни танлаш, тайёрлаш ва уларнинг маҳоратини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларига инвестицияларни жалб қилиш, ушбу соҳалардаги ҳудудий дастурлар ижросини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларини янада ривожлантиришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича халқаро, республика ташкилотлари билан биргаликда ишлашни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Қуйидагилар вазир ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Вазирлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ««Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Вазирлик ҳайъати қарорлари, вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирнинг топшириғига биноан иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3137-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) туризм ва моддий маданий мерос соҳаларига тегишли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни вазирга киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни вазирга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг кўрсатиб ўтилган қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчиликни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни вазирга киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни вазирнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирлик таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ««Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ҳайъат қарорлари ҳамда буйруқлар, вазир ва унинг ўринбосарлари топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Вазирлик раҳбариятига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбарларининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимлари ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчиликни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирлик раҳбариятига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) халқаро ва республика даражаларидаги оммавий тадбирларнинг календарь режасини шакллантиришда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятини тасдиқланган лавозим мажбуриятларига мувофиқ ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23) бошқармалар ваколатига кирувчи масалалар юзасидан Вазирлик раҳбариятига таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24) Вазирликнинг таркибий бўлинмалари фаолиятини ўрганишни ташкил этиш ва уларга амалий кўмаклашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Қуйидагилар ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ҳудудий бўлинмалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва назорат қилиш, уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда бошқа қонунчилик ва Вазирликнинг буйруқлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ҳудудий бўлинмалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ««Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ҳудудий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Вазирлик ҳайъати қарорлари, буйруқлари, Вазир ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) туризм ва маданий мерос соҳаларига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бўлинмаларнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Вазирлик ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалар фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ўз ўринбосарларининг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинмаларнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) Вазирлик марказий аппарати номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бўлинмаларга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) ҳудудий бўлинмалар ходимларини, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни белгиланган тартибда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) ҳудудий бўлинмалар ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчиликни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали ҳудудий бўлинмалар тизимида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ҳудудий бўлинмалар томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Вазирликка киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) ҳудудий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) ҳудудий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Вазирликка киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари таркибига кирадиган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) ҳудудий бўлинмалар ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни тақдирлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Вазирликка киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Вазирлик раҳбарларининг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Вазир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган Вазирликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Низомнинг тегишли равишда 25 ва 26-бандларида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган Вазирлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Низомнинг 27-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ҳудудий бўлинмаларнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Вазирлик раҳбарияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган вазир бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Вазирнинг уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва бошқа ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Вазир бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирнинг маслаҳатчилари (хорижий маслаҳатчилар, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчидан ташқари) Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва маданий мерос бош бошқармалари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш — вазир тақдимномасига асосан белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Бунда, вазир тақдимномаси тегишли маҳаллий халқ депутатлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритилиши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиқларининг ўринбосарлари вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари бир вақтнинг ўзида Туризм ва маданий мерос вазири, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида тегишлича туризм ва маданий мерос бош бошқармаларининг раҳбарлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Вазир Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Вазир Вазирлик марказий аппаратининг бошқармалари ва бўлимлари, бўлинмалари тўғрисидаги низомни, идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) топшириқларни ҳудудий бўлинмаларга ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига ва идоравий мансуб ташкилотларга таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар иштирокини ташкил этади, туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) берилган топшириқлар ижроси ҳақида Вазирлик раҳбариятига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қонунчиликни амалга ошириш бўйича ўз фаолияти натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида маълумот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, шу жумладан, аҳолининг туризм ва моддий маданий мерос соҳаларига оид мавжуд долзарб муаммоларини бартараф этиш юзасидан Вазирликнинг марказий аппаратига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари ва маслаҳатчиси томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, у бўйича қарор бевосита вазир томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Вазирликнинг бошқа давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятига бириктирилган ташкилотлар рўйхатига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Вазирлик ҳайъати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Вазирликда вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари, шунингдек, Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби вазирнинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрган ҳолда ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда Вазирлик фаолиятига оид долзарб масалалар муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик марказий аппаратига ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик марказий аппарати номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат Вазирлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ҳайъат мажлисига вазирлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, вазир юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Шунингдек, ҳайъат аъзолари ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини маълум қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонунчиликка кўра белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Вазирликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Вазирлик фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Вазирлик марказий аппаратига 7 та шахсан бириктирилган (хорижий маслаҳатчиларга бириктирилганларни ҳисобга олмаган ҳолда), 2 та махсус (йўлсиз жойларда юра оладиган 1 та, меҳмонлар кутиб олиш учун 1 та), 1 та навбатчи автотранспорт воситаси ва 1 та микроавтобус лимити ажратилиши назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармаларига 1 та шахсан бириктирилган ва 1 та махсус автотранспорт воситаси лимити ажратилиши назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка тегишли хизмат автотранспорт воситасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган йиллик километр масофа лимити татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, мукофот пуллари, қўшимча тўловлар, устамалар ва рағбатлантириш тўловларидан ташкил топади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Вазирлик ходимларининг иш ҳақларини тўлаш ва моддий рағбатлантиришни амалга оширишнинг манбаи бўлиб меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, Вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Вазирлик марказий аппарати ходимлари Вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, ҳудудий бўлинмалар ходимлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 дан 3 йилгача — 0,3;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3 дан 5 йилгача — 0,6;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 дан 10 йилгача — 0,8;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 дан 15 йилгача — 1,0;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15 дан 20 йилгача — 1,2;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20 дан юқори — 1,5.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп йиллик ишлаганлик учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи вазир томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) чорак якуни бўйича энг ташаббускор ва натижадор ходимларни устамани (рағбатлантириш коэффициентини) ҳисобга олган ҳолда лавозим маошининг юз фоизигача бўлган миқдорда бир йўла мукофотлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) энг ташаббускор ва самарали ишлаган ходимларни устамани (рағбатлантириш коэффициентини) ҳисобга олган ҳолда лавозим маошининг юз фоизигача бўлган миқдорда моддий рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) жамоа шартномасига мувофиқ меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган компенсация тўловлари ва бир йўла бериладиган мукофотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ўз хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш мотивацияси ва хизмат вазифаларини одилона бажариш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирликнинг жавобгарлиги юқори бўлган Вазирлик марказий аппарати ходимлари учун Вазир томонидан тайинланадиган шахсий устамалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган тўловлар суммаси бир чоракда устамани (рағбатлантириш коэффициентини) ҳисобга олган ҳолда лавозим маошининг икки баравари миқдоридан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, вазир томонидан махсус ва шахсий устамалар белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда вазир томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимларга қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тўловлар ҳам тўланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ушбу бандда назарда тутилган тўловлар жамғарма молиявий ҳолатидан келиб чиқиб тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини таъминлаш ва молиялаштириш (шу жумладан, ходимларни моддий рағбатлантириш) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари (ходимлари) учун даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган маблағлардан ва бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ҳисобига қўшимча моддий рағбатлантириш турларини (устама ҳақ, қўшимча ҳақ, мукофотлар ва иш ҳақига бошқа тўловлар) белгилаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Вазирликнинг марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ушбу Низомга 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Вазирликнинг Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот бериши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Вазирлик ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларига ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Вазирлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун улар фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Вазирлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий вазирлиги тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РАЗРЯДЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Лавозимлар номи

Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар

Вазир

19

Вазирнинг биринчи ўринбосари

18

Вазир ўринбосари, маслаҳатчилари

17

Бошқарма бошлиғи

16

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

16 (-5%)

Бўлим бошлиғи, хизмат бошлиғи, вазир ёрдамчиси

14

Бўлим бошлиғи ўринбосари, девонхона мудири

13

Бош мутахассис

12

Етакчи мутахассис

11

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий вазирлиги тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар туризм ва маданий мерос бош бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РАЗРЯДЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Лавозимлар номи

Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар:

Тоифадан ташқари

I тоифа

II тоифа

III тоифа

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари-туризм ва маданий мерос вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — вилоят бош бошқарма бошлиғи

19 (-5%)

18

17

16

Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазири, Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари

16

15

14

13

Бўлим бошлиғи, бош ҳисобчи

14

13

12

11

Бўлим бошлиғининг ўринбосари

14 (-5%)

13 (-5%)

12 (-5%)

11 (-5%)

Бош мутахассис, юрисконсульт

12

11

10

9

Етакчи мутахассис

11

10

9

8

Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарорига
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигида (кейинги ўринларда — Вазирлик) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, маблағлардан кейинчалик туризм ва маданий мерос соҳаларини ривожлантиришда фойдаланиш учун уларнинг жамланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилади. Жамғарма давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойлаштириш воситаларидан (меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, оилавий меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа меҳмонхона хизматлари — вақтинча яшаш хизматлари кўрсатувчи объектлар) ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимидан тушадиган тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик (меҳмонхона) йиғими ўз вақтида тўланмаганлиги учун ундирилган пеня;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хавфсиз туризм жамғармаси («чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга оширувчи туроператор ва турагентлар томонидан захира қилинадиган маблағлар бундан мустасно) ҳамда Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш жамғармасининг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ туризм соҳасидаги давлат активларини сотишдан тушган маблағларнинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тақсимланадиган қисмидан тушадиган тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муассиси Вазирлик ҳисобланган корхоналар ва ташкилотлар (кейинги ўринларда — тизими ташкилотлари) ихтиёрида солиқлар ва йиғимлар тўланганидан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорларга мувофиқ давлат мулки объектларини реализация қилишдан тушадиган тегишли маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизим ташкилотларининг мол-мулкини (кўчмас мулк бундан мустасно) сотишдан тушган маблағларнинг 50 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизим ташкилотларининг, шу жумладан, Вазирликнинг мол-мулкини ижарага беришдан тушган бюджетга йўналтирилаётган маблағларнинг 50 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизим ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Вазирликнинг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ҳамда Давлат бюджети маблағларининг, талон-торож, растраталар, камомадлар суммаларининг 50 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизим ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Вазирликнинг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармалар даромадига ундирилган ноқонуний сарфланган бюджет маблағлари, талон-торож, растраталар, камомадлар суммалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизим ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 10 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм ва маданий мерос соҳаларидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдан тушадиган маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини депозитларга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар бўйича тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий маданий мерос объектлари, музей ва бошқа намойиш объектларида замонавий ахборот технологияларини жорий этишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишдан тушадиган маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари Жамғармага қонунчиликда белгиланган тартибда жалб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғармага тушадиган маблағлар Вазирлик томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари ва хорижий валютадаги банк ҳисобварақларида жамланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жамғарма маблағларидан ҳар йили Вазирлик томонидан тасдиқланадиган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм ва маданий мерос соҳаларидаги мақсадли дастурларни молиялаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм ва маданий мерос соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан соҳавий хорижий ўқув марказларида ва таълим муассасаларида стажировкадан ўтиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудлардаги салоҳиятли туризм ва маданий мерос объектлари ва туризм масканларини бирламчи чораларни кўрган ҳолда туристлар ташрифи учун тайёрлаш ва уларни тарғиб қилиш, шунингдек, ички туризмни оммалаштириш ва рағбатлантириш, туризм мавсуми паст бўлган даврда жойлаштириш воситаларининг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш (қоплаш);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий туризм ярмаркаларида, кўргазмаларда, лойиҳалар ва дастурларда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон Туристик Ташкилоти (ЮНВТО)га аъзолик бадаллари тўлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик, шу жумладан унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш, вакиллик харажатлари ва совғалар харид қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик томонидан ўз тизимида ташкил этиладиган давлат муассасаларининг устав жамғармаларини шакллантириш ҳамда тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида уларнинг уставларига мувофиқ улар томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) учун тўловларни амалга ошириш;
(7-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида туризм ва маданий мерос соҳаларини ривожлантириш учун жалб этилган кредитларни ва улар бўйича фоизларни қайтариш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тизимидаги давлат муассасаларига авиачипталар харид қилиш, хизмат сафарлари харажатларини қоплаш, аъзолик бадалларини тўлаш, хорижий адабиётлар харид қилиш ва қонунчиликда назарда тутилган хорижий валютадаги бошқа харажатларга ҳақ тўлаш учун хорижий валютада маблағлар ажратиш;
(7-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ҳузуридаги Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти фаолиятини молиялаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Туризм фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш, улар фаолиятини рағбатлантириш, туризм ва маданий мерос соҳаларидаги лойиҳаларга грантлар ажратиш, шунингдек, фаолияти туризм ва маданий мерос соҳалари билан бевосита боғлиқ бўлган жамоат ташкилотларининг халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини Вазирнинг қарори билан тўлаб бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат топшириқлари асосида туризм ва маданий мерос соҳаларидаги тадбирлар билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш (қоплаш);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасида тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, ёш тадбиркорларни рағбатлантириш. Мазкур рағбатлантириш шартлари Вазирлик томонидан белгиланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ташқи ва республика ҳудудида тарғиб қилиш учун Вазирлик ҳузуридаги «Миллий PR-марказ» ДУК, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари орқали Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ташқи бозорлар ва республика ҳудудида тарғибот харажатларини амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни (дипломатик ваколатхоналарнинг ҳисобига тўғридан-тўғри хорижий валютада пул ўтказиш йўли билан), шу жумладан, B2B учрашувлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган дастурлар асосида хорижий делегация вакилларининг харажатларини қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий маданий мерос объектлари, музей ва бошқа намойиш объектларида электрон тўлов, турникет (лазер-датчикли) ва видео қайд қилиш мосламаларини ўрнатиш, кириш билетларини олдиндан сотиб олишни назарда тутувчи ягона марказлашган электрон тизимни яратиш, ишга тушириш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича харажатларни қоплаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғармага туристик (меҳмонхона) йиғимдан келиб тушадиган маблағларнинг 10 фоизини Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризмни таъминлаш жамғармасига ҳамда 15 фоизигача Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш;
(7-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-133-сонли Фармони таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тизимидаги таълим муассасаларининг иқтидорли, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, чин етим ва ногиронлиги бўлган талабалари (ўқувчилари)ни қўллаб-қувватлаш мақсадида стипендиялар тўлаш, шунингдек Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари ходимларини «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида магистратурада ўқиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш. Стипендиялар ва магистратурада ўқиш билан боғлиқ харажатлар миқдори вазир қарорига асосан белгиланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ва унинг ҳузуридаги техникум ва коллежлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кутубхона фондини бойитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларнинг «мастер-режа»ларини ишлаб чиқилишини молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мутахассисларни жалб қилиш йўли билан шакллантирилган ижодий ва суратга олиш гуруҳларининг сценарийлар ва суратга олиш ишлари концепциясини ишлаб чиқиш, республика ҳудудларига ижодий экспедициялар ва хизмат сафарлари, шунингдек, мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича материалларни тайёрлайдиган бошқа ижодий гуруҳлар фаолиятини доимий асосда, шу жумладан аутсорсинг орқали молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм ва маданий мерос соҳаларидаги эксперт ва ижодкорларни жалб этилиши билан боғлиқ хизмат сафарлари ҳамда уларни мукофотлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолияти билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган бошқа тадбирларни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазир Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисобот ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазир ва бош ҳисобчи бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши, Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлик белгиланган тартибда Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланиш учун миллий ва хорижий валютада жамғариб бориладиган махсус банк ҳисоб рақамлари ва ғазначилик шахсий ғазна ҳисобварақларида қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазир Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан шахсан жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма — Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, ўтов ва чодирли оромгоҳлар, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспорти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пансионат — бир кундан кўпроқ вақтга жойлаштириш хизматларини таклиф қиладиган ва асосан меҳмонларга овқатланиш хизматлари кўрсатадиган жойлаштириш воситасининг тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санаторий — соғломлаштиришни, асосан табиий (иқлим, табиий манбалар, лой-балчиқ ва бошқа) ва физиотерапевтик воситалар орқали реабилитация қилишни, парҳез, режим ва рекреация ҳамда жойлаштириш хизматларини тақдим қиладиган жойлаштириш воситасининг тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий фуқаро — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий фуқаро — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-картага эга бўлган хорижий мамлакатлар фуқаролари ва хорижий мамлакатларнинг фуқаролиги бўлмаган шахслари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даволаш муассасалари — клиникалар, шифохоналар, касалхоналар ва бошқа тиббиёт муассасалари (санаторий ва пансионатлар бундан мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик (меҳмонхона) йиғим — жойлаштириш воситалари томонидан 16 ёшгача бўлган болалардан ташқари, маҳаллий фуқаролардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,4 фоизи миқдорида, хорижий фуқаролардан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ миқдорларда, улар яшаган ҳар бир кун учун ундириладиган йиғим. Тўлиқ бўлмаган яшаш куни учун туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ яшалган кун миқдорида ундирилади.
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг махсус ҳисобварақлари — Жамғармага тушадиган маблағларни жамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамғариб бориладиган махсус ҳисобварақлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Туристик (меҳмонхона) йиғим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшашни ташкил қилган туризм фаолияти субъектлари (туроператор ва турагентлар) томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига 30 кунгача келадиган хорижий фуқароларни қабул қилиб, уларга нотижорат мақсадларида яшаш майдони тақдим этган жисмоний шахслар томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар томонидан тижорат банкларининг филиаллари, туристик ахборот марказлари ва электрон ахборот тизимлари орқали тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туристик (меҳмонхона) йиғим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика туман ва шаҳарларида (вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ туризм салоҳияти юқори бўлган туман (шаҳар)лар ва туристик зоналар бундан мустасно) жойлашган жойлаштириш воситалари учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий фуқаролардан даволаш муассасалари, санаторий ва пансионатларда яшаганликлари учун ундирилмайди.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан бешинчи — еттинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жойлаштириш воситалари (даволаш муассасалари):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фақат туристик (меҳмонхона) йиғимни ундиришдан тушадиган тушумни жамлаш ва уни кейинчалик Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўтказиш учун фойдаланиладиган, миллий валютадаги махсус ҳисобварақларни тижорат банкларида очади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун туроператор (турагент) ва бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузиш чоғида тижорат банкларида очилган ва ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимдан тушадиган тушумлар ўтказиладиган миллий валютадаги махсус ҳисобварақни шартнома реквизитларида алоҳида кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳмонхона хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларга тўлов учун ҳисоб (инвойс, квитанция, ҳисоб-фактура) ҳамда меҳмонхона хизматлари қиймати ва яшаган кунлари учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг умумий миқдорини кўрсатган ҳолда меҳмонхона хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (ҳисоб-фактура, бажарилган ишлар ва/ёки кўрсатилган хизматлар далолатномаси) беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, жойлаштириш воситаларида яшовчи жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларнинг сонини, уларнинг яшаш кунлари сонини ҳамда Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган сумманинг миллий валютадаги миқдори ҳисобини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастурни (кейинги ўринларда — Дастур) қўллаган ҳолда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, амалда яшаётган жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Вазирликка ўз вақтида тақдим қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликка тақдим қилинган маълумотларга мувофиқ ўтган ой мобайнида уларга тушган туристик (меҳмонхона) йиғимни, тўлиқ ҳажмда Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ҳар жорий ойнинг 5-санасигача ўтказилишини таъминлашга мажбурдирлар. Бунда кўрсатилган муддатга жойлаштириш воситалари шахсий маблағлари ҳисобидан туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини жисмоний шахслардан тўлиқ бўлмаган ҳажмда (нотўғри) ундириш натижасида шаклланган қарздорликни тўлаб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даволаш муассасалари ушбу банднинг иккинчи, бешинчи ва еттинчи хатбошиларига мувофиқ чора-тадбирларга риоя этишга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур бандда кўрсатилган мажбуриятларни тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун масъулият жойлаштириш воситаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлик ҳар ойнинг 10-санасигача жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларида яшовчилар ҳисобини, Дастур орқали тақдим этилган маълумотлар асосида жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасалари томонидан ўтган ой якунлари бўйича ҳақиқатда яшаган жисмоний шахслар ва улар учун туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни шакллантиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур маълумотлар жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари бўйича шакллантирилади ҳамда Жамғарманинг махсус ҳисобварақларига ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорининг тўлиқ тушишини текшириш учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори Жамғарма махсус ҳисобварағига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари кечиктирилган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини ўз вақтида ёки тўлиқ тўламаса, Ўзбекистон Республикасидан чиқишда, Дастур маълумотлари асосида туристик (меҳмонхона) йиғимнинг тўланмаган қисми учун ўн баравар миқдорида жарима тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлик Жамғарманинг махсус ҳисобварағига туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ тушишини таъминлаш мақсадида туристик (меҳмонхона) йиғим бўйича қарздорликни ва Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилмаган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори учун пеняларни ундириш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чораларни кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари ундирадиган, уларнинг махсус ҳисобварағига тушган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасаларининг тушуми (фойдаси) ҳисобланмайди, улардан фойда солиғи (айланмадан олинадиган солиқ, қўшилган қиймат солиғи), бошқа мажбурий йиғимлар ҳамда тўловлар олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
(1-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жойлаштириш воситаларидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг табақалаштирилган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИҚДОРЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Жойлаштириш воситалари

Хоналар сони

Туристик (меҳмонхона) йиғимнинг миқдори

(БҲМнинг фоизида)

Меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари: меҳмонхоналар, апартотеллар, апартаментлар комплекси (резиденция), спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар, мотеллар, туристик базалар, туристик лагерлар, палаткали (кемпинг) лагерлар, ўтовли лагерлар, дам олиш зоналари ва уйлари (марказлари), кемпинглар ва бошқалар*

40 дан ортиқ

15

11 — 40

10

10 гача

5

Дам олиш ва дам олишни ташкил қилиш учун ихтисослаштирилган жойлаштириш воситалари: дам олиш уйлари (марказлар, зоналар), спорт базалари ва бошқалар

10

Якка тартибдаги жойлаштириш воситалари, жумладан

(хоналар фонди 5 тагача бўлган): дала ҳовли, шахсий уй, квартира, экоферма, тоғдаги уй, қишлоқдаги уй, апартаментлар, хостеллар ва бошқалар

5

Санаторий-курорт жойлаштириш воситалари: санаторийлар, пансионатлар

Палаткали лагерлар ва тунаш учун жойлаштириш воситаларига қайта жиҳозланган ер усти транспорти (мустақил, туроператор орқали, туристик ахборот бюроси ва жойлаштириш воситалари)

Мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар

Даволаш муассасалари

2

Оилавий меҳмон уйлари (ўринлар сони 20 тагача бўлган, уларга қўйиладиган талабларга мувофиқ ташкил этилган), ўтов

Нотижорат мақсадлардаги шахсий уйлар (квартиралар)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳудудидаги палаткали (кемпинг) лагерлар ва ўтовли лагерлар учун туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори тегишлича БҲМнинг 7,5, 5 ва 2,5 фоизи миқдорида белгиланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм салоҳияти юқори бўлган туман (шаҳар)лар ва туристик зоналар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Туман (шаҳар), туристик зона номи

Ҳудуд номи

1.

Амударё тумани

Қорақалпоғистон Республикаси

2.

Элликқалъа тумани

3.

Қўнғирот тумани

4.

Мўйноқ тумани

5.

Тахтакўпир тумани

6.

Тўрткўл тумани

7.

Хўжайли тумани

8.

Булоқбоши тумани

Андижон вилояти

9.

Қўрғонтепа тумани

10.

Олтинкўл тумани

11.

Хонобод шаҳри

12.

Хўжаобод тумани

13.

Шаҳрихон тумани

14.

Бухоро тумани

Бухоро вилояти

15.

Вобкент тумани

16.

Ғиждувон тумани

17.

Когон шаҳри

18.

Когон тумани

19.

Қоракўл тумани

20.

Олот тумани

21.

Ромитан тумани

22.

Шофиркон тумани

23.

Арнасой тумани

Жиззах вилояти

24.

Бахмал тумани

25.

Зомин тумани

26.

Фориш тумани

27.

Шароф Рашидов тумани

28.

Ғузор тумани

Қашқадарё вилояти

29.

Деҳқонобод тумани

30.

Касби тумани

31.

Китоб тумани

32.

Қамаши тумани

33.

Қарши тумани

34.

Муборак тумани

35.

Нишон тумани

36.

Шаҳрисабз шаҳри

37.

Шаҳрисабз тумани

38.

Яккабоғ тумани

39.

Зарафшон шаҳри

Навоий вилояти

40.

Кармана тумани

41.

Конимех тумани

42.

Қизилтепа тумани

43.

Нурота тумани

44.

Учқудуқ шаҳри

45.

Учқудуқ тумани

46.

Хатирчи тумани

47.

Давлатобод тумани

Наманган вилояти

48.

Косонсой тумани

49.

Мингбулоқ тумани

50.

Наманган тумани

51.

Поп тумани

52.

Тўрақўрғон тумани

53.

Учқўрғон тумани

54.

Чортоқ шаҳри

55.

Чортоқ тумани

56.

Чуст тумани

57.

Янгиқўрғон тумани

58.

Каттақўрғон шаҳри

Самарқанд вилояти

59.

Каттақўрғон тумани

60.

Нуробод тумани

61.

Пайариқ тумани

62.

Самарқанд тумани

63.

Тойлоқ тумани

64.

Ургут тумани

65.

Бойсун тумани

Сурхондарё вилояти

66.

Денов тумани

67.

Жарқўрғон тумани

68.

Қумқўрғон тумани

69.

Сариосиё тумани

70.

Термиз тумани

71.

Шеробод тумани

72.

Шўрчи тумани

73.

Гулистон тумани

Сирдарё вилояти

74.

Сайхунобод тумани

75.

Сардоба тумани

76.

Сирдарё тумани

77.

Ховос тумани

78.

Янгиер шаҳри

79.

Ангрен шаҳри

Тошкент вилояти

80.

Бекобод шаҳри

81.

Бекобод тумани

82.

Бўстонлиқ тумани

83.

Зангиота тумани

84.

Қибрай тумани

85.

Олмалиқ шаҳри

86.

Оҳангарон шаҳри

87.

Оҳангарон тумани

88.

Паркент тумани

89.

Тошкент тумани

90.

Ўртачирчиқ тумани

91.

Чиноз тумани

92.

Чирчиқ шаҳри

93.

Қўқон шаҳри

Фарғона вилояти

94.

Марғилон шаҳри

95.

Олтиариқ тумани

96.

Риштон тумани

97.

Сўх тумани

98.

Тошлоқ тумани

99.

Фарғона тумани

100.

Боғот тумани

Хоразм вилояти

101.

Урганч тумани

102.

Ҳазорасп тумани

103.

Хива шаҳри

104.

Хива тумани

105.

Янгибозор тумани

106.

«Чорвоқ» эркин туристик зонаси

Тошкент вилояти

107.

«Чимён-Чорвоқ» курорт рекреацион зонаси

108.

«Оҳалик — Оқбўйро — Миронқул» туристик-рекрацион зонаси

Самарқанд вилояти

109.

«Ғелон» туристик-рекрацион зонаси

Қашқадарё вилояти

110.

«Зомин» туристик-рекрацион зонаси

Жиззах вилояти

111.

«Шохимардон» туристик-рекрацион зонаси

Фарғона вилояти

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 июндаги 356-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 31 июлдаги 477-сон қарорининг 1 — 3-бандлари ҳамда 1 — 3-иловалари.