Ҳужжат кучини йўқотган 15.10.2022 02.03.2016 йилдаги 62-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.03.2016 йилдаги 62-сон
Kuchga kirish sanasi
09.03.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 15.10.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сонли «Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари одоб-ахлоқининг ягона принциплари ва қоидаларини белгилаш, уларнинг ўз хизмат вазифаларини виждонан ва самарали бажаришлари учун шарт-шароитлар яратиш, давлат хизматида суиистеъмолликларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари (кейинги ўринларда Одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Республика давлат бошқаруви органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, Одоб-ахлоқ қоидалари асосида марказий аппарат, ҳудудий ва таркибий бўлинмалар ходимлари учун мажбурий бўлган ходимларнинг идоравий одоб-ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги низомни ва унинг шахсий таркибини тасдиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички меҳнат тартиб-қоидаларини ва бошқа идоравий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, ходимларнинг тасдиқланадиган идоравий одоб-ахлоқ қоидалари Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига зид бўлиши ёки улардан паст даражадаги талабларни назарда тутиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Хўжалик бошқаруви органларига Одоб-ахлоқ қоидалари асосида ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини қабул қилиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки, Одоб-ахлоқ қоидалари нормаларининг бузилиши қонунчиликка мувофиқ интизомий ёки бошқача жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб ҳисобланиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги билан биргаликда 2016 йил мобайнида ушбу қарорнинг қўлланиши мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш ҳамда, зарурият бўлганда, уларнинг якунлари бўйича Одоб-ахлоқ қоидаларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси Р.В.Абдуқодиров 10 кун муддатда, ушбу қарор талабларига қатъий амал қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларини Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига тасдиқлаш учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 2 март.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари (кейинги ўринларда Одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг (кейинги ўринларда давлат хизматчилари деб аталади) касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидалари йиғиндисидан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Одоб-ахлоқи қоидалари ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга, улар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, давлат хизматчиларини юксак ҳуқуқий онг, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат бошқаруви органи ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига (кейинги ўринларда давлат органи деб аталади) ишга кираётган шахслар Одоб-ахлоқ қоидалари билан имзо қўйдирган ҳолда таништириладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат хизматчилари қонунчилик ҳужжатлари ва Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишлари шарт.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш давлат хизматчисининг касбий фаолиятини ва хизматдаги хулқ-атворини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Давлат хизматчиларининг хизматдаги хулқ-атворининг асосий принциплари ва қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат хизматчилари ўз касбий фаолиятини қуйидаги принциплар асосида амалга оширишлари керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунийлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидоийлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва жамият манфаатларига содиқлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адолатлилик, ҳалоллик ва холислик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат хизматчилари қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат вазифаларини бажаришда давлат принциплари ва талабларига қатъий риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз хизмат вазифаларини виждонан, юксак касбий даражада бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори давлат органлари ва мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган (берган) қарорларини (топшириқларини) ўз вақтида ва сифатли бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятини қонунчиликда ва ички ҳужжатларида белгиланган лавозим ваколатлари доирасида амалга ошириш;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз хизмат вазифаларини бажаришда бирор-бир шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотларга ён босмаслик ва устунлик бермаслик, уларнинг таъсиридан мустақил бўлиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиш, камситиш ҳолатларига йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилувчи бирор-бир шахсий, мулкий ва бошқа манфаатларнинг таъсири билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракатларга барҳам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва идоравий ҳужжатларда белгиланган чеклашлар ва тақиқларга риоя қилиш, ўз хизмат вазифаларини оғишмай бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз хизмат фаолиятига бирор-бир таъсир кўрсатиш имкониятига барҳам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар халқларининг урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, турли этник, ижтимоий гуруҳлар ва конфессияларнинг маданий ҳамда бошқа хусусиятларини ҳисобга олиш, ижтимоий барқарорликка, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликка кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзларининг хизмат вазифаларини виждонан бажаришда шубҳа пайдо қилиши мумкин бўлган хулқ-атвордан ўзини тийиш, шунингдек ўз обрўсига ёки давлат органининг нуфузига зарар етказишга қодир бўлган вазиятларга йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат мавқеидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар фаолиятига ноқонуний таъсир кўрсатиш учун фойдаланмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органида хабарларни ва хизмат ахборотларини тақдим қилишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Сиёсий, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлик, шунингдек шахсий важлар ва бошқа субъектив сабаблар давлат хизматчиларининг қонунчилик талабларини ва Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиши учун асос бўла олмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, давлат хизматчиларига ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан бирор-бир моддий бойликларни олиш ёхуд жисмоний ёки юридик шахслардан бошқача наф кўриш тақиқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат хизматчилари коррупция ҳолатларига қарши курашиши ва уларнинг профилактикасига фаол кўмаклашиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматчилари ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини уларни ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш мақсадида бирор-бир шахсларнинг қилган мурожаатларининг барча ҳолатлари тўғрисида, шунингдек бошқа давлат хизматчилари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлган ҳар қандай ҳолатлари ҳақида хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари раҳбарлари шахслар қонунчиликнинг бузилиши фактлари тўғрисида мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикр ва мурожаатдаги танқиди учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун ишдан бўшатилишига ёки бошқача шаклда таъқиб қилинишига йўл қўймаслигини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат хизматчилари касбий фаолияти давомида ўзларига маълум бўлган ахборотнинг сақланишини ва махфийлигини таъминлаш юзасидан барча чораларни кўришлари шарт, уларнинг ошкор этилганлиги учун улар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Раҳбар ўзига бўйсунувчи ходимларга нисбатан юқори профессионализм, софлик ва адолатда ўрнак бўлиши, давлат органида ёхуд унинг таркибий ёки ҳудудий бўлинмасида маънавий-психологик муҳит шаклланишига кўмаклашиши лозим, у бўйсунувчи ходимлардан уларнинг хизмат вазифалари доирасидан чиқиб кетадиган топшириқларни бажаришини талаб қилмаслиги, шунингдек қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни содир этишга ундамаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбар кадрларни қариндошлик, ҳамшаҳарлик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак. У гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, фаворитизм кўринишларининг, шунингдек ўз хизмат вазифаларини бажариш жараёнида бошқа салбий омилларнинг қатъий равишда олдини олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбар:

манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уларни тартибга солиш юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррупциянинг олдини олиш чораларини кўриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларни самарали бошқариши, ўзига ишониб топширилган мулкка ва молиявий маблағларга эҳтиёткорлик ва тежамкорлик билан муносабатда бўлиши шарт. Раҳбар ўзига бўйсунувчи, хизматдаги хулқ-атвори принциплари ва қоидаларини бузаётган ходимларнинг хатти-ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) йўл қўйилмаслиги чораларини кўрмаганлиги учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Давлат хизматчилари ўзларининг хизматдаги хулқ-атвори билан жамоада бошқа давлат хизматчилари билан ўзаро ишчанлик ва амалий ҳамкорлик қарор топишига даъват этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматчилари хушмуомала, илтифотли, одобли, эътиборли, фуқаролар ва ҳамкасблари билан муносабатда сабр-тоқатли бўлиши, уларни ҳурмат қилиши шарт. Давлат хизматчилари ўзига бўйсунувчиларга ва фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслиги, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги, уларга асоссиз психологик ва жисмоний таъсир кўрсатиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат вазифаларини бажариш чоғида иш шароитлари ва хизмат тадбирларининг шаклига боғлиқ ҳолда давлат хизматчиларининг ташқи кўриниши фуқароларнинг давлат органига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига ёрдам бериши, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши, улар расмийлилиги, вазминлиги ва тартиблилиги билан бошқалардан ажралиб туриши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Давлат хизматчилари хизматдан ташқари вақтда умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишлари, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Манфаатлар тўқнашуви
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Давлат хизматчилари ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймасликлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатлар тўқнашуви давлат хизматчиларининг шахсий манфаатлари уларнинг ўз хизмат вазифаларини холисона ва беғараз бажаришига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларда пайдо бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматчиларининг шахсий манфаатдорлиги уларнинг шахсан ўзи ёки яқин қариндошлари, шунингдек улар яқин ёки ишбилармонлик муносабатларида бўладиган бошқа шахслар учун ҳар қандай наф кўриш ёки афзалликларга эга бўлишни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда давлат хизматчилари ўз раҳбарини дарҳол хабардор қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни олган раҳбар уни тартибга келтириш бўйича ўз вақтида чоралар кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматчилари ўзларининг ўз хизмат вазифаларини зарур даражада бажаришига ёки уларга зарар етказиши мумкин бўлган фаолиятни амалга оширмаслиги, шунингдек лавозимни эгалламаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматчиси ҳар қандай ҳолатларда ҳам ўз хизмат мавқеидан мумкин бўлмаган шахсий фойдани олиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматчилари ўз раҳбарини манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриш мақсадида тижорат ташкилотларининг устав капиталида иштирок этиши тўғрисида хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Давлат хизматчиси лавозимга тайинланаётганда ва хизмат вазифаларини бажараётганда ўзининг хизмат вазифаларини зарур даражада бажаришига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорлигининг мавжудлиги ёки мавжуд бўлиши имконияти тўғрисида маълум қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Давлат хизматчиси томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши уни қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Давлат хизматчиси томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши аттестациялар ўтказишда, юқори ва бошқа лавозимларга тайинлаш учун кадрлар захирасини шакллантиришда ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ушбу Одоб-ахлоқ қоидалари нормаларининг бузилишлари махсус таркибий бўлинма ёки Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Одоб-ахлоқ комиссияси, махсус таркибий бўлинма мавжуд бўлмаган тақдирда, давлат органи ходимларидан камида 5 кишидан иборат таркибда тузилади. Одоб-ахлоқ комиссиясининг мақсади, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва унинг фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалалари давлат органи томонидан тасдиқланган Одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги Низомда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши ҳолатларини махсус таркибий бўлинма ёки Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқиш натижалари бўйича интизомий ёки бошқача тарздаги қоида бузилишларининг мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида хулоса чиқарилади. Айни вақтда давлат органи раҳбарининг кўриб чиқишига қоидалар бузилишини содир этган давлат хизматчисини жавобгарликка тортиш тўғрисида таклиф киритилади. Йўл қўйилган қоида бузилишининг характерини ҳисобга олган ҳолда, Одоб-ахлоқ комиссияси давлат хизматчисига нисбатан Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисидаги огоҳлантириш билан чекланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматчилари ўзлари йўл қўйган қоида бузилиши, қоида бузилишининг кўриб чиқилиши жараёни ҳақида ахборотни олиш ва ўзини ҳимоя қилиш учун далилларни тақдим этиш, шунингдек давлат органининг қарорлари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 9-сон, 94-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)