Ҳужжат кучини йўқотган 26.08.2022 05.06.2017 йилдаги 356-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.06.2017 йилдаги 356-сон
Kuchga kirish sanasi
13.06.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 26.08.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сонли «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш, шунингдек унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Туризм давлат қўмитаси деб аталади), Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади), Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм давлат қўмитасини жойлаштириш учун Давлат рақобат қўмитаси тасарруфидаги Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 18-уй манзилида жойлашган бинони (кейинги ўринларда объект деб аталади) ёндош ҳудуди билан бирга оператив бошқариш ҳуқуқи билан Туризм давлат қўмитасига бепул бериш тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм давлат қўмитасининг Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси, 47-уй манзилидаги биносини унда Туризм давлат қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларини жойлаштириш учун фойдаланиш тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм давлат қўмитаси ҳузурида Туризм давлат қўмитасининг бинолари ва хоналаридан шартнома асосида фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатишни таъминловчи, хизматларига Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига ҳақ тўланадиган «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биноларидан фойдаланиш дирекцияси» давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат рақобат қўмитаси объектни белгиланган тартибда топширсин, Туризм давлат қўмитаси эса қабул қилсин, уни мукаммал таъмирласин ва ёндош ҳудудни ободонлаштирсин, барча зарур мебель, ташкилий техника, компьютер асбоб-ускуналари, алоқа воситалари ва бошқа анжомлар билан жиҳозласин, келгусида ундан самарали ва мақсадли тарзда фойдалансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биноларидан фойдаланиш дирекцияси» давлат унитар корхонаси объектни мукаммал таъмирлаш ва унга ёндош ҳудудни ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Туризм давлат қўмитаси объектни мукаммал таъмирлаш ва унга ёндош ҳудудни ободонлаштириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда объектни барча зарур мебель, ташкилий техника, компьютер асбоб-ускуналари, алоқа воситалари ва бошқа анжомлар билан жиҳозлаш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биноларидан фойдаланиш дирекцияси» давлат унитар корхонасига зарур маблағлар ажратиш йўли билан Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштиришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектни мукаммал таъмирлаш ва унга ёндош ҳудудни ободонлаштириш учун тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ, 2017-2018 йилларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун, уларнинг устуворлиги ва босқичларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан зарур маблағлар ажратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм давлат қўмитасининг штатлар жадвалига ва Жамғарма харажатлари сметасига киритилаётган тегишли ўзгартиришларни бир ой муддатда рўйхатдан ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биноларидан фойдаланиш дирекцияси» давлат унитар корхонасига, истисно тариқасида, объектни мукаммал таъмирлаш ва унга ёндош ҳудудни ободонлаштириш бўйича лойиҳа ва пудрат ишларини амалга ошириш, уни зарур мебель, ташкилий техника, компьютер асбоб-ускуналари, алоқа воситалари ва бошқа анжомлар билан жиҳозлаш учун Туризм давлат қўмитаси ҳузурида ташкил этиладиган комиссия томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш юзасидан таклифлар бериш учун камида учта етказиб берувчига сўровлар юбориш йўли билан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида 2018 йил 1 майгача тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 5 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
356-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 356-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини самарали тасарруф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 28 мартдаги 75-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 14-сон, 155-модда) 2-илованинг 11-позицияси чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 478-модда, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)