27.07.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3181-3
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қарори, 27.07.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3181-3
Kuchga kirish sanasi
27.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ-282-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини беришга доир давлат хизмати кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 177-сон «Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2019 йил 31 июлдаги 6 ва 136-сон қарори (рўйхат рақами 3181, 2019 йил 13 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 19/19/3181/3738-сон) билан тасдиқланган Давлат хизматлари ягона реестрига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.