Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг кийиниш маданияти ва тартиб-интизомга амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, саломатликларини муҳофаза қилиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, уларни маънавий ва жисмонан соғлом бўлиб вояга етишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори билан:
а) давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасининг шакллари;
давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тасдиқланганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига тасдиқланган шакллардаги мактаб формасида келишлари ихтиёрий ҳисобланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги 558-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2022 й., 09/22/558/0887-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги 558-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2022 й., 09/22/558/0887-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар ҳудудлар кесимида 2022/2023 ўқув йилида давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун мактаб формаларига бўлган эҳтиёжни аниқласин.
4. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
2022 йил 10 июнга қадар мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларни белгилашда уларнинг технологик жиҳатдан ишлаб чиқариш имкониятлари ва ҳудудий жойлашувини (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудида) инобатга олган ҳолда, мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар рўйхатини ҳудудлар бўйича шакллантириш;
2022 йил 1 августга қадар ҳудудлар бўйича мактаб формаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш тавсия этилсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
қонунчиликда белгиланган тартибда кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар фарзандлари учун мактаб формасини маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ешлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашишни таъминласин;
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда 2022 йил 10 августдан бошлаб мактаб формаси савдосини ташкил қилиш мақсадида республиканинг ҳар бир туман (шаҳар) марказида аҳолига қулай жойларда, мактаб ярмаркаларида мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг савдо шохобчаларини ташкил этсин ва уларнинг жойлашиш манзилларини оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилсин.
7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, мактаб формаси жорий қилинишининг ўқувчилар ўртасида ижтимоий тенгликни мустаҳкамлашга ва сифатли таълим-тарбия олиш учун шароит яратишга хизмат қилиши оммавий ахборот воситаларида, жумладан, ижтимоий роликлар орқали мунтазам ва кенг ёритиш тавсия этилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б.О. Саидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 19 май,
271-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги 271-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банддаги «2024/2025 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурий ҳисобланади» сўзлари «2022/2023 ўқув йилидан бошлаб эса тўлиқ жорий этилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 6-банддаги ««Ўзстандарт» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 7-банднинг учинчи хатбошисидаги «2024/2025 ўқув йилидан бошлаб» сўзлари «2022/2023 ўқув йилидан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б.О. Саидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2022 й., 09/22/271/0433-сон; 04.10.2022 й., 09/22/558/0887-сон)