07.03.2022 йилдаги ПФ-87-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 07.03.2022 йилдаги ПФ-87-сон
Kuchga kirish sanasi
07.03.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 — 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 — 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-206-сонли Фармонига асосан 2-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2025 й., 06/25/206/1017-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Хотин-қизларга таълим олишлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий салоҳияти ва малакасини тизимли ошириб боришни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) олий таълим муассасалари, техникум ва коллежларда кундузги таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларнинг таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредитларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига Давлат бюджетидан ҳар йили 1,8 триллион сўм ресурс маблағлари йўналтирилсин.
(3-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 майдаги ПФ-82-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.05.2024 й., 06/24/82/0372-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) икки ой муддатда мазкур кичик бандда назарда тутилган маблағларни ажратиш графигини тижорат банклари кесимида тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш мақсадида, Давлат бюджетидан ҳар йили камида 200 миллиард сўм молиялаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) ҳамда Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) 2022 йил 1 сентябрга қадар давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг давлат олий таълим муассасалари кесимида рўйхатини шакллантирсин ҳамда 2022 йил 1 октябрга қадар контракт тўловларини қоплаб берсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича — 50 нафар, магистратура таълим дастурлари бўйича — 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратиб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) ушбу кичик бандда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун «Эл-юрт умиди» жамғармасига ҳар йили Давлат бюджетидан камида 6 миллиард сўм ажратилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ҳар йили Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) тавсияларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 150 нафардан жами 2 100 нафар ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг таълим контрактлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қайтариш шартисиз қоплаб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита (З.Б. Махкамова) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) икки ой муддатда мазкур кичик бандда назарда тутилган эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш, уларга тавсиялар бериш ва таълим контрактларини қоплаб бериш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизларни ҳар йили Қўмита тавсияномаларига асосан давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита (З.Б. Махкамова), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) ҳамда Давлат тест маркази (М.М. Каримов) бир ой муддатда мазкур кичик бандда назарда тутилган алоҳида квоталарни давлат олий таълим муассасалари кесимида тақсимлаш, хотин-қизларга тавсиялар бериш, алоҳида тест синовларини ўтказиш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) давлат илмий ташкилотлари ёки олий таълим муассасалари докторантурасига хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Ю. Абдурахманов) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) икки ой муддатда хотин-қизлар учун мазкур кичик бандда назарда тутилган мақсадли квоталар давлат илмий ташкилотлари ёки олий таълим муассасалари кесимида тасдиқланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосан хотин-қизларга дизайн, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тармоқлар иқтисодиёти, маркетинг ва талаб юқори бўлган бошқа таълим йўналишлари бўйича таълим берадиган алоҳида университетни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу университет ҳузурида пахта-тўқимачилик ва пиллачилик кластерлари иштирокида босқичма-босқич ҳудудий техникумларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов), Қўмита (З.Б. Махкамова), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.А. Артикходжаев) икки ой муддатда университет фаолиятини йўлга қўйиш, унинг моддий-техника таъминоти ва жойлаштирилиши бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Хотин-қизларни илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланишга жалб қилиш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Ю. Абдурахманов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита (З.Б. Махкамова) билан биргаликда ҳар йили март ойида амалий инновацион лойиҳалар бўйича «Олима аёл» танловини ўтказиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда «Бўлажак олим» танлови доирасида «Аёллар бизнеси учун биринчи қадам» танловини ўтказиш учун Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан камида 10 миллиард сўм ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қўмита, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хотин-қизлар илмий салоҳиятини ошириш, илмий-тадқиқот натижаларини ҳаётга татбиқ этиш, стартап лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Қўмита ҳузурида «Олима аёллар жамияти»ни тузиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита (З.Б. Махкамова) ва Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) бир ой муддатда «Олима аёллар жамияти»ни ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда «Олима аёллар жамияти»га хотин-қизларни амалда қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш учун Давлат бюджетидан 50 миллиард сўм ажратилиши назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 2022 йил 1 июндан бошлаб давлат ва нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитишнинг янги тартиби жорий этилсин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказлари ҳузурида малакани баҳолаш марказлари ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакани баҳолаш марказлари касбий малака талабларини ишлаб чиқади ва салоҳиятли таълим муассасаларига давлат буюртмасини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув курсларини тугатган хотин-қизлар билими даражаси малакани баҳолаш марказлари томонидан аниқланади ва шу асосда уларга малака сертификатлари берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака сертификатини олган хотин-қизларга меҳнат фаолиятини бошлаши учун ўқиш харажатларига тенг миқдорда малакани баҳолаш марказлари томонидан субсидиялар берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакани баҳолаш марказлари томонидан умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар мактаблари, академик лицей ва коллежларнинг битирувчи синф ўқувчи-қизларини ахборот технологиялари йўналишларида қўшимча курсларда ўқитиш бўйича давлат буюртмаси берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С.М. Холхўжаев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Ҳ. Тошкулов) ҳамда Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) бир ой муддатда давлат ва нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга асосан 2022 йилда хотин-қизларни касбга ўргатиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашадиган ҳамда уларнинг муаммолари билан шуғулланадиган нодавлат нотижорат ташкилотларига 17,1 миллиард сўм миқдоридаги грант маблағлари ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ жойларидаги аёлларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва иш билан таъминлаш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида 2023 йилдан бошлаб туман (шаҳар) сектор штаблари жойлашган биноларнинг камида биттадан хонасида ўқув курсларини ўтказиш учун зарур шароитлар яратилсин.
(8-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-227-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбошиси билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реестри (кейинги ўринларда — Реестр) жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С.М. Холхўжаев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар туманларда меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойлари рўйхатини шакллантирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Реестрни шакллантириш ва юритиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, 2022 йил 1 сентябрдан 2025 йил 1 январга қадар Реестрга киритилган ҳудудлардаги умумий ходимлари сони камида 10 нафар бўлган ва уларда ишловчи хотин-қизларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган кичик тадбиркорлик субъектларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрга киритилган ҳудудда жойлашган объектлар бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи 50 фоиз имтиёз қўллаган ҳолда ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларда ишловчи хотин-қизлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига ижтимоий солиқ 1 фоизлик ставкада ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотларига йиллик умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 750 бараваригача бўлган маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улар томонидан кўчмас мулк ижарага олинганда 3-иловага мувофиқ имтиёзлар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Олий Мажлис Сенати ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси таркиби тасдиқланганлиги, Олий Мажлис Сенати раиси Т.К. Нарбаева — комиссия раиси ҳамда Бош вазир ўринбосари З.Б. Махкамова ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ.М. Рафиков — комиссия раиси ўринбосарлари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси (Т.К. Нарбаева) бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи «Давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини ошириш дастури»ни тасдиқласин ва ижрога қаратилишини таъминласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда ҳар йили камида 100 нафар хотин-қизларни ўқитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2024 йил 1 январга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари орасида хотин-қизларнинг улушини камида 30 фоизга етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча давлат органлари ва ташкилотлари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосарини хотин-қизлар орасидан тайинлаш. Бунда, мазкур талаб тегишли ташкилот раҳбари хотин-қизлар орасидан тайинланганда ёки унда фақат бир нафар ўринбосар бўлган тақдирда мажбурий ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида хотин-қизларнинг бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун 2022 йилда қўшимча 1 триллион сўм ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури координаторлари (С.М. Холхўжаев, А.А. Камалов, Д.Ш. Султанов) 2022 йилда мазкур дастур доирасида ажратилаётган маблағларнинг жами 4 триллион сўм қисми тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларга йўналтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.А. Вафаев) уч ой муддатда хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро молия институтларининг 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиявий ресурслари жалб этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган тадбиркор хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳунарманд» уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартиш вазирлиги (С.М. Холхўжаев), Қўмита (З.Б. Махкамова) ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А.Б. Воитов) икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи 2022 — 2024 йилларга мўлжалланган «Бизнес аёллар» дастури лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектлари орасида хотин-қизларнинг улушини 40 фоизгача етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларга ўз томорқасида гул ва мева-сабзавот етиштириш учун иссиқхона қуриш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни йўлга қўйиш учун 35 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар ажратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. 2022 йил 1 июндан бошлаб маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари (кейинги ўринларда — марказлар) ташкил қилинсин. Бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари марказларни ташкил этиш учун ҳокимлик захирасидаги бўш ер майдони мавжуд маҳаллаларда 300 метр квадратгача бўлган ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ёки бўш турган давлат мулки объектини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри оила ва хотин-қизлар бошқармаларига ажратсин;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 декабрдаги ПФ-240-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2025 й., 06/25/240/1122-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказлар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар ҳисобидан ҳамда давлат-хусусий шериклик шартларида ёки хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ваколати бўлган ташаббускор тадбиркорларнинг бўш турган биноларида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларининг тавсияси асосида ташкил этилсин;
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 декабрдаги ПФ-240-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2025 й., 06/25/240/1122-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) ҳокимликлари маблағлари ҳисобидан барпо этилган марказлар тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри оила ва хотин-қизлар бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда ижарага берилсин;
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 декабрдаги ПФ-240-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2025 й., 06/25/240/1122-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларда фаолият олиб бориш истагини билдирган тадбиркорларга мазкур марказларда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари тавсияси асосида хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитишга рухсат берилади, шунингдек, уларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан грантлар ажратиш имконияти яратилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 декабрдаги ПФ-240-сонли Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2025 й., 06/25/240/1122-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2022 йилда ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган, шу жумладан, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун ижтимоий уй-жойларни «Халқпарвар» комиссиялари билан келишган ҳолда иккиламчи уй-жой бозоридан сотиб олишга рухсат берилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) уй-жойга муҳтож, жумладан хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган «Аёллар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилсин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2022 йилдан бошлаб зарур маблағлар ажратиб борилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу бандда кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиш учун хотин-қизларга ижтимоий контракт асосида касб ўрганиш, меҳнат қилиш имконига эга бўлса, мустақил ёки Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси асосида ишга жойлашиш бўйича ижтимоий мажбуриятларни юклаш тартиби жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3 ёшгача бўлган фарзандлари учун нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджетидан субсидиялар белгиланган тартибда ажратилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларига 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим вазирлиги (А.В. Шин) ва Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) икки ой муддатда мазкур банднинг «в» кичик бандида назарда тутилган компенсация тўловларини амалга ошириш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган ота-оналар бадалидан озод қилинган тарбияланувчиларнинг давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги озиқ-овқат харажатлари тўлиқ давлат бюджетидан қоплаб берилсин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПФ-221-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2024 й., 06/24/221/0003-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алимент тўловчининг бошқа ижро ҳужжатлари бўйича мажбуриятлари мавжуд бўлганда, қарздордан ундирилган маблағлар алимент тўловлари бўйича қарздорлик тўлиқ қоплангандан сўнг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва навбатда тақсимланади. Худди шу каби, ижро ҳаракатлари давомида қарздорга солинган жарималар ва ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатлари ҳам алимент тўловларидан жорий қарздорлик тўлиқ қоплангандан сўнг ундирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алимент мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаб келаётган ва қидирувга эълон қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотларни мажбурий ижро органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириш, шунингдек, давлат оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш амалиёти жорий этилади. Бунда, ушбу манбаларда қидирувдаги шахслар ва уларнинг мол-мулки тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқароларга мажбурий ижро ва ички ишлар органларига хабар бериш имконияти яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Адлия вазирлиги (Р.Қ. Давлетов) ва Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев) уч ой муддатда алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш юзасидан қонун лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин. Бунда, шу жумладан қуйидагилар назарда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздорнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздорга лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга бўлган давлат хизматларини вақтинча кўрсатмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) алимент бўйича қарздорлик мавжудлигини никоҳ тузиш учун монелик қиладиган ҳолат сифатида белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мажбурий ижро бюроси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда «Алимент тўловлари» давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилсин ва унга Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 миллиард сўм ажратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, суд қарори билан алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслардан белгиланган маблағларни уч ой ичида ундириш имкони бўлмаган ҳолларда «Алимент тўловлари» давлат мақсадли жамғармаси маблағлари алимент тўловлари бўйича шаклланган қарздорликни бир йўла тўлаш учун йўналтирилади ҳамда кейинчалик алимент тўлаш мажбурияти юклатилган қарздордан суд қарорисиз мажбурий тартибда ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев) ва Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) икки ой муддатда «Алимент тўловлари» давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини йўлга қўйиш, жамғарма маблағлари ҳисобидан алимент тўловларидан қарздорлик тўланадиган ҳолатлар ва шахслар тоифасини белгилаш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизларга хос бўлган касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Қўмита (З.Б. Махкамова) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.А. Мусаев) икки ой муддатда юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим бўлган эҳтиёжманд 6 минг нафар хотин-қизлар, реабилитация воситалари билан таъминланишга муҳтож бўлган 10 минг нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизлар рўйхатларини Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига тақдим этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.А. Мусаев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита (З.Б. Махкамова) билан ҳамкорликда 2022 йилда 3 миллион нафар хотин-қизлар онкологик скринингдан ўтказилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.А. Вафаев) билан биргаликда 2022 — 2025 йиллар давомида 227 та туғуруқ комплекси ва 46 та туманлараро перинатал марказларни тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлаш учун халқаро молия институтларининг 105 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) 2022 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидагилар ажратилишини таъминласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори технологик тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига қўшимча — 100 миллиард сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган хотин-қизларни реабилитация воситалари билан таъминлаш учун Тиббий ва ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига қўшимча — 17 миллиард сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари таркибидаги «Онко-назорат» («Cancer — назорат») аёллар кўрик хоналарини тиббий асбоб-ускуналар ва тиббий воситалар билан жиҳозлаш учун — 20 миллиард сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9 — 12 ёшдаги 815 минг нафар ўсмир қизларни одам папилломаси вирусига қарши ҳамда 12 турдаги вакциналар билан эмлаш учун — 200 миллиард сўм.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Адлия вазирлиги (Р.Қ. Давлетов), Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев), Олий суд (К.Ф. Камилов), Ички ишлар вазирлиги (П.Р. Бобожонов) ва Қўмита (З.Б. Махкамова) 2022 йил 1 июнга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи ордер суд томонидан бир йил муддатгача берилишини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алимент мажбуриятларини бажармаганлик учун судланган ёки маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, унга нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш ва Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқини чеклаш бўйича мажбурлов чораларини қўлламаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаганлик учун жавобгарликни кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яқин қариндоши бўлган хотин-қизга қасддан тан жароҳати етказганлик учун жавобгарликни кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахс ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи, шаъни ва номусини камситувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ойдан ортиқ муддат мобайнида моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаган шахсга нисбатан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ёки бошқа ишга мажбурий жалб қилиш тарзидаги маъмурий ҳуқуқбузарликка оид жазо турини белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Ж. Хаджаев) Қўмита (З.Б. Махкамова) ва Ёшлар ишлари агентлиги (А.З. Саъдуллаев) билан биргаликда уч ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтидорли қизларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда интеллектуал ва инновацион ташаббусларини ривожлантириш мақсадида «Билимдон қизлар» телекўрсатуви;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турли соҳаларда ютуқларга эришган хотин-қизлар тўғрисида ибо-ҳаё, поклик, сабр-тоқат ва илмга интилиш сингари эзгу қадриятларни тарғиб қилувчи «Аёл муваффақияти» рукнидаги теледастурлар тайёрланиши ҳамда эфирга узатилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилаларга бериладиган «Ибратли оила» кўкрак нишони таъсис этилсин ва уни 15 май — Халқаро оилалар кунида топшириш тартиби белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита (З.Б. Махкамова) бир ой муддатда «Ибратли оила» кўкрак нишони тўғрисидаги низом лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Қўмита (З.Б. Махкамова) икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Т.К. Нарбаева — 10-банд;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдуваҳитов — 3-банд;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосари З.Б. Махкамова — 1, 4, 5, 22 — 25-бандлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров — 2, 6 — 9, 11, 13 — 16, 20-бандлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосари С.Ў. Умурзаков — 12-банд;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокурор Н.Т. Йўлдошев — 17 — 19, 21-бандларда назарда тутилган тадбирлар ижроси сифатли ва ўз вақтида таъминланиши учун масъул ва жавобгар этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Т.К. Нарбаева ва Бош вазир ўринбосари З.Б. Махкамова ҳар уч ойда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 7 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-87-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 — 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЛЛИЙ ДАСТУР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистонда «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифалар» доирасида устувор мақсадлардан бири сифатида «Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш» белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу мақсадга эришиш учун хотин-қизларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширишида уларни қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи дастурларни кенгайтириш талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 — 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур (кейинги ўринларда — Миллий дастур) хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий дастур Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида«, «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида», «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва меъёрлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқувчи қоидалар ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тайёрланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий дастурда хотин-қизларнинг ҳуқуқларига инсон ҳуқуқларининг ажралмас бўлаги сифатида қаралади ҳамда у «Инсон қадри учун» тамойилидан келиб чиққан ҳолда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий дастурнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши хотин-қизларнинг жамият сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида тенг ҳуқуқлар асосида тўлақонли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитларни яратишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Миллий дастурнинг мақсад ва вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий дастурнинг мақсади — хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада кучайтириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, қизларнинг таълим-тарбия олиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, иқтидорли ва билимли қизларни тарбиялаш ҳамда уларнинг илмий салоҳиятини юксалтириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятда, хусусан, давлат бошқарувида уларнинг ролини мустаҳкамлаш ҳамда гендер тенгликни таъминлашдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий дастурни амалга оширишда қуйидаги асосий вазифалар белгилаб олинди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гендер тенгликка эришиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг таълим олишлари учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш ҳамда уларни илм-фан соҳасига кенг жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш чораларини кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар орасида тазйиқ ва зўравонликка учраш ҳамда одам савдоси қурбони бўлиш ҳолатларининг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган, чет элга чиқиб кетган, давлат ва жамоат ташкилотларида ҳамда хусусий секторда меҳнат қилаётган хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва уларнинг қонуний манфаатлари ҳимоясини янада кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чораларини янада такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нуроний онахонларни эъзозлаш, уларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан оилаларни мустаҳкамлаш, қизларнинг таълим-тарбияси, маънавий дунёқарашини юксалтиришда фойдаланиш, шунингдек, уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун шарт-шароитларни яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила институтини мустаҳкамлаш, умуминсоний ва миллий қадриятларни тарғиб этиш орқали оилалардаги соғлом ва маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар орасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларда ҳуқуқий маданият ва мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Миллий дастурнинг долзарблиги, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини оширишдаги муаммолар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар яратиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етиб, 32 фоизни ташкил этди. Хотин-қизларнинг бошқарув лавозимидаги улуши 27 фоизга, тадбиркорлик соҳасида 25 фоизга, сиёсий партияларда 44 фоизга, олий таълимда 46 фоизга етди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилди, янги Бош вазир ўринбосари лавозими жорий этилиб, у мазкур қўмита раиси ҳисобланиши белгиланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, маҳаллий халқ депутатлари Кенгашларида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш учун Халқ банки тизимида раҳбарнинг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликларида ҳоким ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари лавозимлари, ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими киритилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган махсус жамғарма ҳисобидан уларнинг ҳаётий эҳтиёжлари учун зарур бўлган маблағлар ажратиб келинмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, 2018 — 2021 йилларда оғир-ижтимоий вазиятга тушиб қолган, 5,6 мингдан зиёд хотин-қизлар учун уй-жой тўловининг бошланғич бадали тўлаб берилди, ногиронлиги бўлган 20 мингга яқин аёлларга ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламалари ва бошқа реабилитация воситалари олиб берилди, 18 мингга яқин хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар берилди, 500 нафар хотин-қизларнинг жарроҳлик амалиёти харажатлари тўлаб берилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аёллар дафтари» билан ишлаш орқали ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими яратилиб, 2021 йилнинг ўзида 900 мингга яқин хотин-қизларга ижтимоий-иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий ва психологик кўмак бериш учун 2 триллион сўмга яқин маблағ йўналтирилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг ўқиш учун контракт тўловларини тўлаб бериш тизими жорий этилиб, олий таълим муассасасига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грант ўринлар сони икки бараварга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизлар учун иш ўринларини яратишга қаратилган бизнес лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида 6 ойлик имтиёзли давр билан кредитлар ажратиш амалиёти йўлга қўйилди, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида 126 мингга яқин аёлларга имтиёзли кредитлар берилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун қарийб 215 минг оилага 6 триллион сўмдан зиёд кредит ажратилди. 55 минг нафар хотин-қизлар тадбиркорлик ва касб-ҳунар марказлари томонидан ўқитилди, ҳунармандчилик ва касаначиликка жалб этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бешта муҳим ташаббус доирасида чекка ҳудудларда тикувчилик цехлари ташкил этилиб, 10 минг нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жой сотиб олиш учун 1 250 нафар хотин-қизларга 22 миллиард сўмга яқин бошланғич бадаллар тўлаб берилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар йили 28 нафар иқтидорли хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланиб, мукофот лауреатларини олий таълимнинг бакалавриат ва магистратура босқичларига кириш имтиҳонларисиз давлат гранти асосида қабул қилиш йўлга қўйилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилиб, ўтган давр мобайнида 855 нафар фаоллар ушбу кўкрак нишони билан тақдирланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмаси асосида аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринларини яратиш тизими ҳамда ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг иш стажини қайд этиш тартиби йўлга қўйилиб, норасмий секторда банд бўлган хотин-қизларнинг улуши 27 фоизгача қисқарди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш масалалари бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилди. Жумладан, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи ҳимоя ордерини бериш тартиби йўлга қўйилиб, ушбу тартиб орқали 2020-2021 йилларда зўравонликдан жабр кўрган 35 мингдан зиёд хотин-қизлар ҳимоя қилинди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизларнинг мурожаатлари бўйича куну-тун фаолият юритадиган 1211 қисқа рақамли «ишонч телефони» орқали биргина 2021 йилнинг ўзида 100 мингга яқин хотин-қизларнинг мурожаатлари ҳал этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ҳамда унинг 14 та ҳудудий ва 14 та намунали туманлараро марказлари ташкил этилиб, мазкур масканларда 50 мингга яқин хотин-қизларга психологик, юридик, тиббий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020-2021 йилларда маҳалла фаоллари томонидан ажралиш ёқасига келиб қолган 50 мингга яқин оилалар яраштирилди, 20 мингдан зиёд оилада никоҳ қонунийлаштирилди, 6 мингга яқин оиланинг нотинчлигига барҳам берилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча туманлар ва шаҳарларда Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилди. 2021 йил давомида ушбу марказлар томонидан 90 мингдан ортиқ никоҳланувчи шахслар оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисодиёти ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича бепул ўқитилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, Ўзбекистон тараққиётнинг янги босқичига ўтиши даврида барча хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимини юқори босқичга кўтариш ҳамда жамиятда хотин-қизлар ўрни ва ролини янада ошириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Бироқ, бугунги кунда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишда қуйидаги муаммолар сақланиб қолмоқда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг, айниқса, қишлоқ жойлардаги хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, ишсиз хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш, иш билан таъминлаш, уларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ишлари тизимли йўлга қўйилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёллар ва ўзгалар парваришига муҳтож кекса ёшдаги аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, уларни эҳтиёжмандлик ҳолатидан чиқаришга қаратилган ишлар самарали ташкил этилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш шароитини яхшилашга муҳтож 15 минг нафар хотин-қизларнинг муаммолари тўлиқ ҳал этилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, улар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлган омиллар ва шарт-шароитларни бартараф этишга ҳамда ҳуқуқий оқибатларини тарғиб қилишга қаратилган тадбирлар кўлами етарли эмас;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ва кам таъминланган оилаларга томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, уларга субсидиялар ажратиш ва бандлигини таъминлаш учун имтиёзли кредитлар (шу жумладан, микрокредитлар) ажратиш тартиб-таомиллари бўйича тарғибот ишлари ҳамда услубий-амалий кўмаклашиш тизимида сусткашликлар мавжуд;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларда, айниқса, чекка қишлоқларда тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш, аҳволи оғир бўлган бемор хотин-қизларни ўз вақтида аниқлаш, уларни даволаш ҳамда ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган хотин-қизларни кўрикдан ўтказиш даврийлиги мунтазам тусга эга эмас;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боқувчисини йўқотган ҳамда ажралиш ёқасида турган оилаларда, тўлиқсиз оилаларда вояга етаётган фарзандларнинг, шунингдек, узоқ муддатга яшаш жойидан чиқиб кетган аёлларнинг оилаларида вояга етаётган фарзандларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш ишлари ташкил этилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган хотин-қизларни касб-ҳунарларга ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда бошқа муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш чоралари талаб даражасида эмас;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда вояга етаётган қизларнинг иқтидорларини ўз вақтида аниқлаш, уларни рўёбга чиқаришга кўмаклашиш тизими жорий этилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда вояга етаётган қизлар ва ёш келинлар ўртасида оила, турмуш маданияти, тиббий маданият, миллий қадриятларни эъзозлаш, оилаларни мустаҳкамлашда қайноналарнинг ролини ошириш кабилар бўйича тарғибот ишлари самарали йўлга қўйилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллалардаги «Аёллар маслаҳат кенгашлари» томонидан хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ўз вақтида ҳал этилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, ижтимоий фаоллигини ошириш борасида уларга услубий-амалий кўмаклашиш ва рағбатлантириш амалиёти жорий этилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Миллий дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Миллий дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет элга ишлаш учун кетган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, одам савдосининг олдини олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган халқаро конвенциялар ва миллий қонунчилик нормалари ижросини мониторинг қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизларнинг таълим олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, илм-фан соҳасида аёлларнинг ролини янада ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун қўшимча шарт-шароит яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нуроний онахонларни эъзозлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва фаоллигини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган ёки ногиронлиги бўлган фарзандни тарбияловчи аёлларни қўллаб-қувватлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уй-жойини таъмирлашга муҳтож ҳамда нотурар жойларда яшайдиган эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзгалар парваришига муҳтож кекса ёшдаги аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аёллар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Оила институтини мустаҳкамлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила институтини мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Хотин-қизлар орасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизлар орасида қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усул ва шаклларини татбиқ этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Миллий дастурни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий дастур уч босқичда: 2022-2023 йиллар, 2024-2025 йиллар ва 2026 йил давомида амалга оширилади, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) биринчи босқичда (2022-2023 йиллар) ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратишга ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган қуйидаги чора-тадбирлар бажарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш мақсадида масофавий иш усули ва мослашувчан иш графигида ишлаш механизмлари жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узоқ муддатга хорижга чиқиб кетаётган ота-оналар томонидан фарзандига васий ёки ҳомий тайинлашнинг мажбурий тартиби ўрнатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар орасидаги ишсизлик даражасини камайтириш учун улар давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш билан банд бўлмаган хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ўзини ўзи банд қилиш бўйича комплекс чоралар кўрилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтидорли ёш хотин-қизларни раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизими яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ва ҳудудларда «Етакчи аёллар мулоқоти» платформаси ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хориждаги ватандошлардан иборат «Ўзбекистонлик ватандош хотин-қизлар кенгаши» ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ва таълим муассасаларида хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгашларининг фаолияти йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги коллеж ва техникумларда касб (мутахассислик) эгаллаш истагида бўлган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти асосида таълим олишлари таъминланади, 3 ёшгача фарзанди бўлган талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аёллар дафтари»га киритилган уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг уй-жой шароитлари яхшиланади, шунингдек, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизларга доимий даромад манбаига эга бўлишда кўмаклашилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим ташкилотларининг тегишли фанлари таркибига оила қадриятлари ва оила психологиясига оид мавзулар киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотинч ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Оилавий саёҳат» туристик пакетлари жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотинч оилалар учун оилавий психологлар ёрдамини кўрсатиш тизими жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) иккинчи босқичда (2024-2025 йиллар) барча соҳаларда гендер тенгликка эришиш ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш ишларини янги босқичга кўтаришга қаратилган қуйидаги чора-тадбирлар бажарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш билан боғлиқ мавжуд инфратузилмаларни мустаҳкамлаш ва янгиларини тизимли равишда барпо этиш ишлари жадаллаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий дастур доирасида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг «маҳаллабай» ижроси устидан мониторинг олиб бориш тизими янада такомиллаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) учинчи босқичда (2026 йил) хотин-қизларнинг ҳуқуқий, тиббий, психологик саводхонлигини ошириш ҳамда илмий-маданий иқтидори ва ижодкорлигини қўллаб-қувватлаш ҳисобига инсон капитали сифатини яхшилашга қаратилган қуйидаги чора-тадбирлар бажарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий дастурнинг асосий натижаларига эришиш, мақсадли параметрлари кўрсатилган инсон капиталини етакчи ривожланган мамлакатларда қабул қилинган мезонларга мувофиқ баҳолаш тартибига ўтилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш учун индикаторлар яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Миллий дастурни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий дастур қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзлари), грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Кутилаётган натижалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий дастурнинг амалга оширилиши келгусида қуйидаги натижаларга олиб келиши кутилмоқда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида иштирок этадиган хотин-қизлар сони 30 фоизга етказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш мақсадида 14 та ҳудудда кооперативлар фаолияти йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг магистратурасига ўқишга тавсия этилган номзодлар орасида хотин-қизлар улуши 30 фоизгача етказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасаларида психолог мутахассисларга эҳтиёж юқори бўлган соҳалар бўйича қабул параметрлари 30 фоизга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғуруқ бўлими негизида туманлараро перинатал марказлар ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада истиқомат қилаётган 337 мингдан зиёд хотин-қизларни тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитация чоралари билан қамраб олиш кўлами кенгайтирилади, уларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларида амбулатор реабилитация қилиш механизмлари жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади, халқаро конвенциялар ва миллий қонунчилик нормалари ижроси қатъий назоратга олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гендер тенгликка эришиш даражаси бўйича дунё мамлакатлари рейтингида мамлакатимизнинг ўрни сезиларли оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олди олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган хотин-қизларнинг жамият ҳаётига мослашувчанлиги ошади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет элга ишлаш учун чиқиб кетган хотин-қизларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одам савдосининг олди олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар орасида ишсизлик даражаси камаяди, аёллар тадбиркорлиги ошиб, камбағаллик қисқартирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг турмуши яхшиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган ёки ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд аёллар, уй-жойсиз, боқувчиси бўлмаган, ўзгалар парваришига муҳтож аёллар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг саломатлиги мустаҳкамланади, оналик ва болалик муҳофаза қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеи янада мустаҳкамланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг таълим олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратилади, илм-фан соҳасида аёлларнинг ўрни ошади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг спорт билан шуғулланиши ва маданий ҳордиқ чиқариши учун қўшимча шарт-шароитлар яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила институти мустаҳкамланади, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳит яхшиланади ва ажримлар сони камаяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар орасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликлар олди олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида фуқаролик жамияти институтлари роли ошади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 — 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Талаб этиладиган маблағ ва молиявий манба

Ижро учун масъуллар

I. ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

1.1. Хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

1.

Қонунчилик ҳужжатларига «хотин-қизларни таъқиб этиш» тушунчасини киритиш.

1. «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга «хотин-қизларни таъқиб этиш» тушунчасини киритиш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлашни ташкилий-техникавий таъминлаш, зарур таҳлилий материаллар ва ахборот тўплаш.

2. Қонун лойиҳаси концепциясини тайёрлаш.

3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, ҳуқуқий ва бошқа зарур экспертизалардан ўтказиш.

4. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил июль

-

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Маҳалла вазирлиги)

2.

Ижтимоий рекламанинг ҳажмини ошириш орқали хотин-қизлар масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.

1. «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлашни ташкилий-техникавий таъминлаш, зарур таҳлилий материал ва ахборотлар тўплаш.

2. Қонун лойиҳаси концепциясини тайёрлаш.

3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, ҳуқуқий ва бошқа зарур экспертизалардан ўтказиш.

4. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил сентябрь

-

Монополияга қарши курашиш қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

АОКА,

ЎзМТРК

3.

Ўқувчи-ёшларга нисбатан жисмоний тазйиқ ўтказганлик, зўравонлик содир этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш.

1. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлашни ташкилий-техникавий таъминлаш, зарур таҳлилий материаллар ва ахборот тўплаш.

2. Қонун лойиҳаси концепциясини тайёрлаш.

3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, ҳуқуқий ва бошқа зарур экспертизалардан ўтказиш.

4. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил май

-

Адлия вазирлиги,

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

4.

Узоқ муддатга чет давлатларга чиқиб кетаётган ота-оналар томонидан фарзандига васий ёки ҳомий тайинлашнинг мажбурий тартибини жорий қилиш.

1. «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлашни ташкилий-техникавий таъминлаш, зарур таҳлилий материаллар ва ахборот тўплаш.

2. Қонун лойиҳаси концепциясини тайёрлаш.

3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, ҳуқуқий ва бошқа зарур экспертизалардан ўтказиш.

4. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил октябрь

-

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Халқ таълими вазирлиги,

Маҳалла вазирлиги

5.

«Болаларга алимент ундириш ва оилани таъминлашнинг бошқа шаклларининг халқаро тартиби тўғрисида»ги Гаага Конвенциясига қўшилиш.

1. Ишчи гуруҳ шакллантириш.

2. Ўзбекистон Республикасининг Гаага Конвенциясига қўшилиши тўғрисида асослантирилган таклифлар ва қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь

-

Бош прокуратура,

Олий суд,

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

1.2. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

6.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини кенг тарғиб қилиш.

1. Давлат бошқаруви академияси, фуқаролик жамияти институтлари ва халқаро ҳамкорлар билан биргаликда гендер масалалари бўйича камида 140 нафар тренер тайёрлаш.

2022 йил апрель-май

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Адлия вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Давлат бошқаруви академияси, Ички ишлар вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

АОКА,

ЎзМТРК

2. Тренерлар иштирокида «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини аҳолига тизимли етказиш бўйича тарғибот гуруҳларини шакллантириш.

2022 йил май

3. Ҳудудларда тарғибот тадбирларини ташкил этиш жадвалларини ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь

4. Гуруҳ томонидан тарғибот материаллари (маъруза, слайд, буклет, видеоролик ва бошқалар)ни тайёрлаш.

2022-2023 йиллар

5. Маҳаллалар, таълим муассасалари ва корхона-ташкилотларда ҳамда ОАВ, ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

7.

«Гендер-мадад» электрон ҳуқуқий маслаҳат платформасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

1. «Гендер-мадад» электрон ҳуқуқий маслаҳат платформасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

2022 йил май

-

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

2. Платформа орқали гендер масалалари бўйича ҳуқуқий нормаларни содда ва халқчил тилда аҳолига етказиш ҳамда онлайн маслаҳатни йўлга қўйиш.

2022-2023 йиллар

8.

«Аёлларга ҳуқуқий мадад» туркумида оммабоп қўлланмаларни тайёрлаш.

1. «Аёлларга ҳуқуқий мадад» туркумида оммабоп қўлланмалар тайёрлаш ва чоп этиш.

2022 йил май

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Адлия вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Маҳалла вазирлиги

2. Қўлланмаларни хотин-қизларга, шу жумладан «Аёллар дафтари»га киритилган, ҳимоя ордери олган ёки зўравонликка учраган аёлларга бепул тарқатиш.

2022-2023 йиллар

9.

11 октябрь — Халқаро қиз болалар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ёшлар марказларида «Сенинг ташаббусинг — сенинг келажагинг учун» шиори остида ёш қизлар форумини ўтказиш.

1. Форумни юқори савияда ўтказиш ва ташкил қилиш бўйича тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2. Форумни юқори савияда ўтказиш, иштирокчиларни жалб қилиш ва уларга амалий имтиёзлар асосида ёрдам кўрсатиш.

2022 йил сентябрь-октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1.3. Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш

10.

Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари таъминланганлик ҳолатини ўрганиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил май-июнь

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Касаба уюшмалари Федерацияси

2. Режа-жадвал асосида ташкилотларни ҳудудлар кесимида ўрганиш.

3. Ташкилотларда хотин-қизларга меҳнат шароитлари яратилганлиги, уларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш ва бошқа меҳнат ҳуқуқлари таъминлаганлик ҳолатини ўрганиш.

2022 йил июль-август

4. Ўрганиш натижалари юзасидан қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқий амалиётни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил сентябрь

11.

Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотларда расмий ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаш тизимини яратиш.

1. Хўжалик ҳисобидаги корхоналарда ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг бир қисмини тўлаш бўйича «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими учун махсус модуль ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни тайёрлаш.

2. Тегишли вазирлик ва идоралар билан электрон ахборот алмашувини йўлга қўйиш.

3. Махсус модулни ишга тушириш.

2022 йил июнь

-

Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

12.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини такомиллаштириш

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини электрон тарзда ҳисоблаш ва тўлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил июль

-

Молия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1.4. Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш

13.

Ҳуқуқий маданиятни ёшликдан шакллантириш мақсадида умумтаълим мактабларида ҳуқуқий саводхонлик бўйича интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда машғулотлар ўтказиш.

1. Умумтаълим мактабларида ҳуқуқий маданиятни ёшликдан шакллантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Кинематография агентлиги

2. Дастурга асосан таълим муассасаларида интерфаол машғулотлар ўтказиш.

2022-2023 йиллар

3. Ёшларда ҳуқуқий маданиятни, жумладан хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигига оид тушунчаларни сингдириш, зўравонликка муросасизлик ҳиссини шакллантиришга қаратилган анимацион қисқа метражли фильмлар ва ижтимоий роликлар яратиш.

2022-2023 йиллар

14.

Судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича малакасини ошириш.

1. Ишчи гуруҳ шакллантириш.

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Судьялар олий кенгаши,

Олий суд,

Миллий гвардия

2. Ўқув материаллари (маъруза матни, тақдимот, тарқатма материал, кўргазмали тарғибот воситалари)ни тайёрлаш ва жойларга етказиш.

2022 йил май

3. Режа-жадваллар асосида суд, ички ишлар, прокуратура органлари ва Миллий гвардия ходимлари учун ўқувлар (шу жумладан масофавий) ташкил этиш.

2022-2023 йиллар режа-жадвал асосида

15.

Юридик олий таълим муассасалари ўқув режа ва дастурларига «Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан ишлаш» мавзусини киритиш.

1. Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик натижасида вужудга келадиган низоларнинг сабабларини ўрганиш ва олдини олиш мақсадида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар амалиётини ўрганиш.

2. «Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан ишлаш» мавзуси бўйича ўқув материалларини ишлаб чиқиш.

3. Мавзуни юридик олий таълим муассасалари ўқув дастурларига киритиш.

2022/2023 ўқув йилидан

-

Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд,

Ички ишлар вазирлиги,

Маҳалла вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

16.

Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан «Биз зўравонликка қаршимиз» мавзусида туркум тадбирларни ташкил этиш.

1. Мавзуга оид маъруза матни, видеоролик, буклет ва бошқа тарғибот материаллари ҳамда тадбирлар жадвалини ишлаб чиқиш.

2022-2023 йиллар октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

ЎзМТРК

2. «Оилавий зўравонликнинг олдини олишдаги муҳим вазифалар» мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш.

2022-2023 йиллар ноябрь-декабрь

3. Тарғибот ишларини барча таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллалар кесимида ташкил этиш.

2022-2023 йиллар

4. Тадбирларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш.

17.

Аҳоли ўртасида оилавий зўравонликларнинг олдини олиш ва уларнинг салбий оқибатлари тўғрисида «Биз оилавий зўравонликка қаршимиз» мавзусида ижтимоий тармоқларда челленж ҳамда ижтимоий роликлар танловини ташкил қилиш.

1. Ёзувчи-шоирлар, санъаткорлар ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари, блогерлар иштирокида ижодий гуруҳни шакллантириш.

2022-2023 йиллар октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан, Республика Маънавият ва маърифат маркази маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат марказ?,

Маданият вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси

2. Челленж сценарийси ва танлов низоми лойиҳасини ишлаб чиқиш.

3. Челленж ва танловни ташкил этиш.

2022-2023 йиллар ноябрь

4. Танлов иштирокчиларини тақдирлаш.

5. Тадбирларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

18.

Ёшлар ўртасида тазйиқ ва зўравонликни бартараф қилиш, оилавий ажралишлар ва шу каби салбий ҳолатларга уларнинг муносабати ва фикр-мулоҳазаларини ўрганиш бўйича социологик тадқиқот ўтказиш.

1. Сўровнома лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Ёш оилалар ўртасида сўровномалар ўтказиш ва таклифлар тайёрлаш.

2022 йил апрель-май

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

1.5. Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш

19.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этиладиган хотин-қизларнинг оилаларидаги ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга кўмаклашиш.

1. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этиладиган хотин-қизларнинг рўйхатларини шакллантириш ва ҳар бир маҳкума ва унинг оиласи билан манзилли ишлар бўйича чора-тадбирларни белгилаш.

2022-2023 йиллар

-

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Хотин-қизларнинг оилаларидаги муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли чораларни кўриш (бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, психологик, ҳуқуқий ёрдам ва бошқалар).

2022-2023 йиллар чора-тадбирлар асосида

20.

Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, жазо муддатини ўтаб бўлган хотин-қизларни меҳнат бозорида рақобатбардош касб-ҳунар турларига ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш.

1. Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган хотин-қизларнинг турмуш шароитлари ва мурожаатларини ўрганиш орқали муаммоларини таҳлил қилиш.

2022 йил сентябрь

Ҳисоб-китобларга асосан, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Ички ишлар вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2. Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва жазо муддатини ўтаб бўлган хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш.

2022 йил октябрь

21.

Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимини ошириш.

1. Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга йўналтирилган видеоролик, буклет ва бошқа тарғибот материалларини тайёрлаш ва мазкур муассасалардаги кутубхоналарга тақдим этиш.

2. Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларни ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш ва ўқув курсларини ташкил этиш.

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

ЎзМТРК

22.

Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган хотин-қизлар ўртасида миллий қадриятлар ва китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.

1. Тарғибот тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш.

2022-2023 йиллар апрель

Ҳисоб-китобларга асосан, Республика Маънавият ва маърифат маркази маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ички ишлар вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси

2. Тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

2022-2023 йиллар ҳар чоракда

23.

Тошкент вилояти Чиноз туманидаги «Республика қиз болалар ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаси»да тарбияланаётган қизларда ҳаётий кўникмаларни шакллантириш.

1. Муассасада тарбияланаётган қизлар ва уларнинг оилалари рўйхатини шакллантириш.

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан, Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари

Халқ таълими вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

2. Тарбияланувчилар қобилияти, хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, уларни касб билан боғлиқ тўгаракларга, жумладан, WEB дастурлаш, компьютер саводхонлиги, электрон тижорат каби йўналишларга жалб қилиш.

2022-2023 йиллар

3. Мазкур муассасага тарбияланувчи қизларнинг қизиқишлари бўйича тегишли идора ва ташкилотлардан мутахассисларни жалб қилиш.

4. Қизларнинг кунлик эҳтиёжларини ўрганиш ва керакли воситалар билан доимий таъминлаш чораларини кўриш.

5. Қизларнинг оилаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли чораларни кўриш (бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, психологик, уқуқий ёрдам ва бошқалар).

1.6. Чет элга ишлаш учун кетган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, одам савдосининг олдини олиш

24.

Узоқ муддатга яшаш жойидан чиқиб кетган шахслар, шу жумладан аёлларнинг оилаларини ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш.

1. Ҳар бир маҳаллада жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда хонадонларни ўрганиб бориш.

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан, Давлат бюджети маблағлари

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирла? Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Узоқ муддатга яшаш жойидан чиқиб кетган шахсларнинг оилалари ягона реестрини яратиш ва янгилаб бориш.

Доимий

3. Чет элга чиқиб кетган шахсларнинг уйда қолган оила аъзолари, шу жумладан фарзандларининг турмуш тарзини ўрганиш, доимий манзилли қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш (тарбияси оғир бўлган болалар билан ишлаш, психологик ёрдам, тўгаракларга жалб этиш ва бошқалар).

2022-2023 йиллар

25.

Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш.

1. Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш.

2022 йил апрель

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Молия вазирлиги

2. Хотин-қизлар, шу жумладан ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган аёллар муаммоларини ҳал этишнинг молиявий манбаларини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил июль

3. Аниқланган муаммоларнинг ечими бўйича амалий чора-тадбирларни белгилаш.

2022 йил июнь

26.

Хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашишнинг мазмун-моҳиятини хотин-қизларга тушунтириш мақсадида «Одам савдоси — давр муаммоси» тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил апрель

-

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

ЎзМТРК

2. Тағибот материаллари (маъруза матни, тақдимот, тарқатма материал, кўргазмали тарғибот воситалари)ни тайёрлаш ва жойларга етказиш.

3. Тарғибот тадбирларини барча таълим муассасаларида, корхона-ташкилотлар ва маҳаллаларда ўтказиш.

2022-2023 йиллар

4. Ўтказилган тадбирларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш.

27.

Одам савдосидан жабрланган аёлларни ижтимоий реабилитация қилиш жараёнларини ташкил қилишда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш.

1. Идоралараро ишчи гуруҳни тузиш.

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,

Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура

2. Хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш, одам савдосидан жабрланган аёлларни ижтимоий реабилитация қилишнинг замонавий услублари бўйича таклифларни тайёрлаш.

2022 йил май

3. Таклифларни амалга ошириш чора-тадбирларини белгилаш.

2022 йил июль

1.7. Хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган халқаро конвенциялар ва м?ллий қонунчилик нормалари ижросини мониторинг қилиш

28.

«Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги Конвенция асосида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ижросини ўрганиш.

1. Ишчи гуруҳ шакллантириш.

2022 йил август

-

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман),

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Қонунчилик ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш йўналишларини белгилаш.

3. Қонунчилик ҳужжатлари ижросини режа-жадвал асосида ташкилотлар, ҳудудлар ва маҳаллаларда танлов асосида ўрганиш.

2022 йил сентябрь

4. Мониторинг натижалари бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқий амалиётни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил октябрь

29.

«Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Конвенция асосида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ижросини ўрганиш.

1. Ишчи гуруҳ шакллантириш.

2023 йил март

-

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман),

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура

2. Қонунчилик ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш йўналишларини белгилаш.

3. Қонунчилик ҳужжатлари ижросини режа-жадвал асосида ташкилотлар, ҳудудлар ва маҳаллаларда танлов асосида ўрганиш.

2023 йил апрель

4. Мониторинг натижалари асосида қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқий амалиётни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил май

30.

«Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенция асосида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ижросини ўрганиш.

1. Ишчи гуруҳ шакллантириш.

2023 йил август

-

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Олий суд,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Қонунчилик ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш йўналишларини белгилаш.

3. Қонунчилик ҳужжатлари ижросини режа-жадвал асосида ташкилотлар, ҳудудлар ва маҳаллаларда танлов асосида ўрганиш.

2023 йил сентябрь

4. Мониторинг натижалари бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқий амалиётни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил октябрь

II. ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА СИЁСИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ

2.1. ?отин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш

31.

Иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва ўзини ўзи банд қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Ҳудудларда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

2022 йил июнь

Ҳисоб-китобларга асосан, Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

«Ҳунарманд» уюшмаси

2. Дастур доирасида:

2022-2023 йилларда хотин-қизларнинг кичик бизнес лойиҳаларига имтиёзи кредитлар ажратиш;

ҳар бир ҳудудда хотин-қизлар ҳунармандчилик марказлари ва кластерларини ташкил қилиш;

хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари фаолиятини такомиллаштириш, минтақавий марказлар очиш чораларини кўриш;

тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни реализация қилишга кўмаклашиш;

хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва бизнесга жалб қилиш.

2022-2023 йиллар

32.

Ишсиз хотин-қизларни бўш (вакант) ва захираланган (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш чораларини кўриш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. Чора-тадбирлар доирасида:

ишсиз хотин-қизлар базасини шакллантириш;

мавжуд бўш ва захираланган (квота) иш ўринларини таклиф этиш ва ишга жойлашиш учун йўлланмалар бериш;

хизмат кўрсатиш ва сервис, саноат (хусусан енгил саноатда) ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида хотин-қизлар бандлигига кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратиш;

2022 йилда — 140 минг, 2023 йилда — 150 минг нафар хотин-қизларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш.

2022-2023 йиллар

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

33.

Иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. Чора-тадбирлар доирасида:

хотин-қизларни вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этишга таклиф қилиш;

ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш истагини билдирганлар хотин-қизларни жамоат ишларига жалб қилиш чораларини кўриш;

2022 йилда — 66 минг, 2023 йилда — 74 минг нафар хотин-қизларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали уларнинг бандлигига кўмаклашиш.

2022-2023 йиллар

250 млрд сўм, Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

34.

Ишсиз хотин-қизларга субсидиялар (тадбиркорлик, томорқа ва бошқалар) ажратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. Чора-тадбирлар доирасида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан мурожаат этган хотин-қизларга қуйидаги субсидияларни таклиф этиш:

тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун;

меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаган иш берувчилар учун;

енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик, кўчат ва суғориш воситалари харид қилиш учун.

3. 2022 йилда 17 062 нафар, 2023 йилда 19 020 нафар хотин-қизга субсидиялар ажратиш орқали уларнинг бандлигига кўмаклашиш.

2022-2023 йиллар

97,4 млрд. сўм, Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

35.

Фарзандлари бўлган хотин-қизларни янада қўллаб қувватлаш, уларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

1. «Ишга марҳамат» мономарказлари, профессионал таълим муассасалари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида болаларга, беморлар ҳамда доимий равишда ўзгалар парваришига муҳтож кекса кишиларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш йўналишлари бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш.

2022 йил якунига қадар меҳнат бозоридаги талабдан келиб чиқиб

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Болаларга, беморлар ҳамда доимий равишда ўзгалар парваришига муҳтож кекса кишиларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш курсларини тугатган малакали мутахассислар тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилиги билан «ish.mehnat.uz» портали ҳамда таниқли хусусий рекрутинг ташкилотлар сайтларида жойлаштириш.

2022 йилдан бошлаб доимий

3. 2022/2023 ўқув йили қабул параметрларини шакллантиришда жамоат саломатлиги техникумларида болаларга, беморлар ҳамда доимий равишда ўзгалар парваришига муҳтож кекса кишиларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш мутахассислиги бўйича 200 та давлат грантини ажратиш.

2022 йилдан бошлаб доимий

36.

Хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотларни реализация қилишга кўмаклашиш.

1. Маҳаллий ва жаҳон логистика компаниялари билан алоқа ўрнатиш.

2022 йил май

-

Савдо-саноат палатаси,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

АТ «Халқ банки»

2. Хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотларни маҳаллий ва жаҳон логистика компаниялари томонидан харидорларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиб чиқиш.

3. Ўрганиш натижалари бўйича жаҳондаги машҳур электрон порталлар орқали хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар реализация қилинишини ташкил этиш, хотин-қизларни ушбу порталлар орқали ўз маҳсулотларини таклиф этиш кўникмаларига ўргатиш.

2022 йил II чорак

37.

Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.

Марказларни ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва давлат гранти ажратиш тартиби лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил май

-

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

2.2. Хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш

38.

Таълимнинг барча босқичларида тиббий маданиятни ошириш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни белгилаш бўйича қўшма қарор ишлаб чиқиш.

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан, маҳаллий бюджет маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги

2. Чора-тадбирлар доирасида:

мактабгача таълим муассасаларида «Lifestyle — Соғлом макон»;

умумтаълим мактабларида:

1 — 7 синфларда «Саломатлик дарслари»;

8 — 11 синфларда Рўзғор юритиш сирлари» ва «Соғлом оила асослари»;

ўрта-махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида «Репродуктив саломатлик асослари» махсус курсини ташкил этиш.

2022/2023 ўқув йили

39.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғуруқ бўлими негизида туманлараро перинатал марказларини ташкил этиш.

1. 46 та туғуруқ бўлими негизида туманлараро перинатал марказларини амалдаги штатлар доирасида ташкил этиш чораларини кўриш.

2. Туманлараро перинатал марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

2022-2023 йиллар режа асосида

5,1 млн АҚШ доллари, халқаро молия ташкилотларининг кредит маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

40.

Республика бўйича хотин-қизларнинг саломатлиги ҳолатини ўрганиш.

Халқаро консалтинг ташкилотларини жалб қилган ҳолда хотин-қизларнинг саломатлиги ҳолатини ўрганиш дастурини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил июнь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги

2.3. Давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш

41.

Давлат бошқарувининг турли соҳаларида фаолият олиб бораётган фаол хотин-қизларнинг касбий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни раҳбарликка тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тизимида қисқа муддатли ўқувларни ташкил этиш.

1. Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан раҳбарликка захирадаги хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимлари ҳамда бошқарув кўникмаларини ошириш бўйича ўқувларни ташкил этиш.

2. Ўқув дастурларига маънавий қиёфани ўзгартириш, режалаштириш, жамоани шакллантириш, лидерлик ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш мавзуларини киритиш.

2022 йил апрель — декабрь

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар ҳамда Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Давлат бошқаруви академияси,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

42.

«Раҳбар аёллар мактаби» ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1. Давлат бошқаруви академияси томонидан «Раҳбар аёллар мактаби» ўқув дастурини ишлаб чиқиш.

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан, Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Давлат бошқаруви академияси,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

2. Миллий кадрлар захирасига олинган хотин-қизларни Давлат бошқаруви академиясида босқичма-босқич ўқитиш.

2022 йил апрель — декабрь

3. Ўқувларни муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларнинг давлат ташкилотларида ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ҳисобидан илғор хорижий давлатларда амалиёт (стажировка) ўташини ташкил этиш.

2022-2023 йиллар режа-жадвал асосида

4. Раҳбарлик лавозимларига Миллий кадрлар захирасидан номзодларни тавсия этишда хотин-қизларнинг номзодларини инобатга олиш тизимини жорий этиш.

Доимий

44.

Илм-фан соҳасида хотин-қизлардан раҳбар кадрларни тайёрлаш ва раҳбарликка тайинлаш.

1. Илм-фан ва таълим соҳасида раҳбар хотин-қизларнинг инновацион бошқарув компетенциясини ривожлантириш мақсадида «Инновацион менежмент» дастури асосида ўқув курсини ташкил этиш.

2022 йил май

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар академияси,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

тасарруфида таълим ва илмий ташкилотлари мавжуд вазирлик ва идоралар

2. Инновацион менежмент ўқув курсида раҳбарлик лавозимлари захираси учун ўрта бўғин раҳбар ходимлари (кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари)ни, инновацион фаолият билан банд бўлган ташкилий тузилмалар ходимларини ўқитиш.

2022-2023 йиллар

3. «Инновацион менежмент» ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган раҳбар ҳамда ўрта бўғин раҳбар ходимлари учун хорижий давлатларга мақсадли стажировкалар ташкил этиш.

4. «Инновацион менежмент» дастури асосида малака оширган хотин-қизлар рўйхатини Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг mo.argos.uz порталига киритиб бориш.

45.

Хориждаги ватандошлардан иборат «Ўзбекистонлик ватандош хотин-қизлар кенгаши»ни ташкил қилиш.

1. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил II чорак

-

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Маҳалла вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги

2. Кенгаш томонидан «Ватандошлар» жамоат фонди билан тизимли ҳамкорлик ўрнатиш.

Бунда, хорижда мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга ахборот жиҳатидан ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масаласига алоҳида эътибор қаратиш.

Доимий

46.

Республика ва ҳудудларда «Етакчи аёллар мулоқоти» платформасини ташкил этиш чораларини кўриш.

Платформа фаолиятини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш.

2022 йил октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан, Давлат бюджети маблағлари

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

47.

«Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёллар роли» мавзусида анъанавий аёллар форумини ташкил этиш.

1. Форумни ташкил этиш ва ўтказиш концепцияси, дастурини ишлаб чиқиш ва келишиш.

2. Ҳар йили форумни энг долзарб масалаларни танлаб олган ҳолда ташкил этиш ва ўтказиш.

Ҳар йили декабрь ойида

Тегишли вазирлик ва идоралар маблағлари ҳисобидан

Олий Мажлис палаталари,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари

48.

Давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган ибратли, фаол хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида «Йил аёли» миллий танловини ўтказиш.

1. Танлов Низомини қайта кўриб чиқиш ва тажрибадан келиб чиққан ҳолда унга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш.

2022 йил I чорак

Ҳисоб-китобларга асосан, маҳаллий бюджет маблағлари республика даражасидаги тадбирлар учун республика бюджети маблағлари

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида),

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Танловни Низом талаблари асосида белгиланган муддатларда ташкил этиш ва ўтказиш.

Танлов низомида белгиланган муддатларда

3. Танлов жараёнларини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

49.

Гендер тенгликни таъминлаш соҳасида идора ва ташкилотларнинг илғор тажрибасини аниқлаш мақсадида «Гендер тенглик фаоли» миллий танловини ўтказиш.

1. Танлов Низомини қайта кўриб чиқиш ва тажрибадан келиб чиққан ҳолда уларга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш.

2022 йил I чорак

Ҳисоб-китобларга асосан, маҳаллий бюджет маблағлари республика даражасидаги тадбирлар учун республика бюджети маблағлари

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида),

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Танловни Низом талаблари асосида белгиланган муддатларда ташкил этиш ва ўтказиш.

Танлов низомида белгиланган муддатларда

3. Танлов жараёнларини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

50.

Оила ва хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари форумини ташкил этиш.

1. Форум концепцияси, кун тартиби ва дастури лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш.

Форумдан бир ой олдин

Ҳисоб-китобларга асосан, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати,

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси,

Адлия вазирлиги

2. Форумни ўтказиш жойи ва вақтини белгилаш.

3. Форумни ҳудудларда ва Тошкент шаҳрида юқори савияда ўтказиш.

2022-2023 йиллар июль

4. Тадбирнинг аҳамиятини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

51.

Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ва таълим муассасаларида хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгашларини ташкил этиш.

1. Соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш.

2. Ўрганиш натижалари асосида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил январь

-

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

52.

Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган маърифатпарвар аёлларнинг ибратли ҳаёт йўлини тарғиб этиш мақсадида уларнинг юбилей саналарини кенг нишонлаш чораларини кўриш.

1. Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган маърифатпарвар аёлларнинг рўйхатини шакллантириш.

2022 йил I чорак

Ҳисоб-китобларга асосан, Давлат бюджети маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Фанлар академияси,

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

АОКА,

ЎзМТРК,

ЭОАВМА,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Таълим муассасаларида, вазирлик, идора ва ташкилотларда, маҳаллаларда маърифатпарвар аёлларнинг ибратли ҳаёт йўлини кенг тарғиб этиш бўйича бадиий кеча, учрашув, давра суҳбати ва бошқа тадбирлар ўтказиш.

2022-2023 йиллар

3. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда мазкур аёлларнинг ибратли ҳаёт йўли тўғрисида туркум кўрсатув, интервью, эшиттиришлар тайёрлаш, мақолалар чоп этиш.

53.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг магистратурасига номзодларни тавсия этишда хотин-қизларнинг сонини магистратурада ўқишга тавсия этилган номзодлар умумий сонининг 30 фоизигача етказиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясинин? магистратурасига қабу?ни тартибга солувчи қонун?илик ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил февраль

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Давлат бошқаруви академияси,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

54.

Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда парламентлар аёл-спикерлари Глобал саммитини ташкил этиш.

1. Глобал саммит концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш, иштирокчилар таркиби бўйича таклифларни тайёрлаш.

Келишувга асосан

Ҳисоб-китобларга асосан, Давлат бюджети маблағлари

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Парламентлараро иттифоқ аъзолари, БМТ тузилмалари, хорижий давлатлар парламентлари ҳамда халқаро ноҳукумат ташкилотларининг делегациялари иштироки масаласини ўрганиб чиқиш.

Келишувга асосан

3. Тадбирни юқори ташкилий даражада ўтказиш, тегишли тавсиялар тайёрлаш.

Тадбирдан бир ой олдин

4. Тадбирнинг аҳамиятини миллий ва хорижий ОАВда кенг ёритиш.

Тадбир кунлари

5. Тадбир якуни юзасидан ишлаб чиқилган ҳужжатни халқаро ташкилотларнинг расмий ҳужжати сифатида чоп этиш.

55.

«Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида халқаро аёллар форумини ўтказиш.

1. Вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларидан иборат таркибда ташкилий қўмита таркибини тасдиқлаш.

2023 йил февраль

исоб-китобларга асосан

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Касаба уюшмалари федерацияси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Форум концепцияси, кун тартиби ва дастури лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2023 йил март

3. Форумни ўтказиш жойи ва вақтини белгилаш.

Тадбирдан бир ой олдин

4. Дипломатик каналлар орқали хорижий давлатларга Форумда иштирок этиш учун таклифномалар юбориш.

5. Форумни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш.

6. Тадбирни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

56.

Ўзбек миллий либосларига меҳр уйғотиш ва оммалаштириш, кийим ва кийиниш маданиятини юксалтириш, миллий мода саноати учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил май

Ҳисоб-китобларга ??осан

Маданият вазирлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

«Осиё рамзи» Ўзбекистон дизайнерлар уюшмаси,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

2. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти (ТТЕСИ) Енгил саноат технологияси ва дизайн факультети ҳамда ТТЕСИ ва Париж Халқаро мода академияси билан ҳамкорликдаги қўшма факультет негизида давлат-хусусий шериклик асосида Халқаро мода индустрияси академиясини (Ўзбек-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопарки биносида) ҳамда унинг таркибида Ўзбек миллий либослари меросини сақлаш марказини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиш.

3. Ҳозирги кунда мавжуд бўлган ўзбек миллий либослари тўпламларини хатловдан ўтказиш.

2022 йил сентябрь

4. Ўзбек миллий либосларининг ҳудудлар бўйича тўпламларини яратиш.

Доимий

5. Миллий мода саноати учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, халқаро дизайн марказлари билан алоқа ўрнатиш, дизайнерлик ишланмалари бўйича ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси қошида «Марказий Осиё дизайнерлик иттифоқи»ни ташкил этиш.

6. Хар йили мода ҳафталиклари, вилоятларда мода намойишлари, кўргазмалари ва фестивалларини ўтказиш.

2.4. Хотин-қизларнинг таълим олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, илм-фан соҳасида аёлларнинг ролини янада ошириш

57.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида иштирок этадиган хотин-қизлар сонини 30 фоизга етказиш.

1. Ташкилий чор-тадбирларни амалга ошириш.

2. Ташкилий чора-тадбирлар доирасида:

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси тўғрисида вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармаларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тарғибот ишларини кучайтириш;

таълим муассасаларининг ахборот технологиялари, информатика фанлари ўқитувчилари учун «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси бўйича онлайн вебинарлар ташкил этиш;

хотин-қизларнинг IT-паркларга саёҳатларини ташкил қилиш ва уларнинг ахборот-коммуникация технологиялари, инновациялар борасидаги қизиқишларини ошириш.

2022-2023 йиллар

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

58.

Олий таълим муассасалари тасарруфидаги ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг ўқувчиларини, шу жумладан қизларни рағбатлантириш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. Барча фанлардан яхши ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган, жамоат ишларида фаол иштирок этган, намунали хулқ атворга эга ўқувчилар, шу жумладан қизлар учун «Ректор стипендияси»ни жорий қилиш.

3. Олий таълим муассасалари томонидан стипендия тайинлаш ва тўлаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022-2023 ўқув йилидан бошлаб

Ҳисоб-китобларга асосан, ОТМларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

59.

Умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларини табиий фанлар, технология ва математика йўналишларида вариатив ўқув режалари асосида ўқитиш тизимини жорий қилиш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. Ташкилий чора-тадбирлар доирасида ҳудудлар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда вариатив ўқув режалари асосида ўқитиш тизимини жорий этиш ва такомиллаштириб бориш.

2022-2023 ўқув йилидан бошлаб доимий

-

Халқ таълими вазирлиги

2.5. Хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш

60.

Хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш.

1. Маҳаллаларда хотин-қизларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб спорт тўгаракларини ташкил қилиш.

2022-2023 йиллар доимий

Ҳисоб-китобларга асосан, маҳаллий бюджет маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Туман (шаҳар)ларда секторлараро спорт мусобақалари, шу жумладан:

2022-2023 йиллар доимий

уй-бекалари ўртасида «Спорт маликалари» спорт ҳафталиги;

оилавий жамоалар ўртасида «Соғлом оила — Янги Ўзбекистон таянчи» шиори остида уч босқичли спорт мусобақаларини ўтказиш.

61.

Меҳнат жамоаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг жисмоний фаоллигини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

1. Хотин-қизларни спорт билан шуғуллантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2022 йил май

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Спортни р?вожлантириш вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Касаба уюшмалари Федерацияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ҳар бир давлат органи ва ташкилотларида жисмоний тарбия ва спорт хоналарини ташкил қилиш ҳамда уларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

2022 йил сентябрь

3. «Спорт — нафислик ва саломатлик манбаи» шиори остида меҳнат жамоаларида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида туман (шаҳар) — вилоят — республика миқёсида аёллар спорт фестивалини ўтказиш.

2022 йил сентябрь

62.

Спортчи хотин-қизлар ўртасида «Президент кубоги» мусобақаларини жорий этиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил давомида

Ҳисоб-китобларга асосан

Спортни ривожлантириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Спортчи хотин-қизлар иштирокида спортнинг оммабоп турлари бўйича «Президент кубоги» мусобақаларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва келишиш.

2022 йил май

3. «Президент кубоги» мусобақаларини хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб этиш.

Доимий равишда

4. «Президент кубоги» мусобақаларини икки йилда бир маротаба юқори савияда ўтказиш.

2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба ноябрь ойига қадар

63.

Меҳнат жамоаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг саёҳатларини ташкил этиб бориш.

1. Ҳар бир давлат органи ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимларнинг саёҳатларини ташкил этиш бўйича касаба уюшмалари билан келишилган ҳолда дастурлар ишлаб чиқиш.

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан, корхона ва ташкилотлар маблағлари

Касаба уюшмалари федерацияси,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қ?рақалпоғистон Респуб?икаси Вазирлар Кенгаши, в?лоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. «Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида ҳар йили иш берувчилар ҳисобидан ходимлар, биринчи навбатда хотин-қизларнинг мамлакатимиздаги сўлим гўшалар, дам олиш масканлари ва тарихий шаҳарларга саёҳатларини ташкил этиб бориш.

2022-2023 йиллар

64.

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг саёҳатларини ташкил этиб бориш.

1. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг саёҳатларини ташкил этиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш.

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. «Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида ҳар йили 50 минг нафар хотин-қизнинг юртимиздаги сўлим гўшалар, дам олиш масканлари ва тарихий шаҳарларга саёҳатларини ташкил этиб бориш.

2022-2023 йиллар

«Аёллар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағлари

65.

Маданий-оммавий тадбирларда хотин-қизлар қамровини ошириш.

1. Миллий анъана ва қадриятларни инобатга олиб, маданий-оммавий тадбирларнинг янги репертуар тўпламларини ишлаб чиқиш.

2022-2023 йиллар алоҳида режа асосида

Ҳисоб-китобларга асосан, маҳаллий бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Аҳолининг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларда хотин-қизлар ҳаваскор бадиий ва фольклор жамоалари сонини ошириш ва уларни рағбатлантириш чораларини кўриш.

3. Ҳар бир шаҳар ва туман бўйича маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш схемаси ва режа-графигини секторлараро ва «маҳаллабай» тасдиқлаш ва ижрога қаратиш.

2022-2023 йиллар

2.6. Нуроний онахонларни эъзозлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва фаоллигини ошириш

66.

Қизларни энг гўзал фазилатлар, билим ва одоб соҳибалари этиб тарбиялашда нуроний онахонлар имкониятидан самарали фойдаланиш.

1. Ҳудудлар кесимида нуроний онахонлар, фаол хотин-қизлар, жонкуяр аёллар рўйхатини шакллантириш.

2022 йил май

-

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

«Нуроний» жамғармаси,

АОКА,

ЎзМТРК,

ЎзА,

ЭОАВМА,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ҳудудлар ва республика миқёсида уларнинг қизлар билан учрашувлар, давра суҳбатларини тизимли равишда ташкил этиш.

Доимий

3. Ёш қизларга устозлик қилиб, уларга таълим-тарбия берадиган фидойи устоз-мураббийларнинг тажрибаларини кўрсатув, махсус репортажлар тайёрлаш ва эфирга узатиш орқали оммалаштириш.

4. Нуроний онахонларни рағбатлантириш, шунингдек, ҳар йили 8 март байрами арафасида «Мўътабар аёл» кўкрак нишони, давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича тавсиялар бериш.

67.

«Бувижонлар маърифати» мавзусида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.

1. Тадбирлар режа-графигини ишлаб чиқиш.

2022 йил май

-

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

«Нуроний» жамғармаси,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

АОКА,

ЎзМТРК,

ЎзА,

ЭОАВМА,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Режа-график асосида соҳалар кесимида жонкуяр нуроний онахонлар иштирокида қуйидаги мавзуларда очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказиш:

«Кекса шифокор — миллат соғлиғига мададкор» мавзусида ёши улуғ шифокорлар;

«Адолат тарозисини маҳкам тутиб» мавзусида нафақада бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари;

«Гўзал юртим иморатлари пойдеворининг эгаси» мавзусида қурувчи-аёлларнинг кекса авлоди вакиллари;

«Кўзга суртгум устоз босган тупроқларни» мавзусида нафақадаги устоз педагоглар ва ўқувчилар;

«Илми уммон шарафига сазоворлар» мавзусида илмий-тадқиқот муассасаларида узоқ йиллар давомида ишлаб келаётган, нафақага чиққан академик, профессор, сиёсатчи, олима, дирижёр, муҳандис, бастакор, рассом, фахрий ўқитувчи ва бошқалар.

2022-2023 йилларда режа-график асосида

3. Тадбирларга таълим муассасалари ўқувчи-қизлари, уй бекаларини манзилли жалб этиш.

68.

«Ўзбек қадриятлари ва урф-одатлари бувижонлар талқинида» мавзусида оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрларида туркум кўрсатув, эшиттириш ва маърифий материаллар тайёрлаш ва кенг ёритиш.

1. Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия, «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси, «Аёллар маслаҳат кенгашлари», «Бибихоним мактаби» аъзоларини кўрсатув ва эшиттиришларга жалб этиш.

2. Оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрларида (шу жумладан, тармоқ газета ва журналларда) туркум кўрсатув, эшиттириш ва маърифий материалларни узлуксиз ёритиш ва эфирга узатиб бориш.

2022 йил июндан бошлаб мунтазам

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

АОКА,

ЎзМТРК,

ЎзА,

ЭОАВМА,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

III. ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

3.1. Ногиронлиги бўлган ёки ногиронлиги бўлган фарзандни тарбияловчи аёлларни қўллаб-қувватлаш

69.

Умумтаълим муассасаларида инклюзив шароитда таълим олаётган қизларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил қилиш.

1. Инклюзив шароитда таълим олаётган ўқувчи-қизларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш мақсадида доимий мониторинг олиб бориш.

2022-2023 ўқув йилидан

-

Халқ таълими вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Инклюзив шароитда таълим олаётган ўқувчи-қизларнинг мактабга мослашиши учун махсус психологик коррекцион дастурларни ишлаб чиқиш.

2022 йил сентябрь

3. Инклюзив шароитда таълим олаётган ўқувчи-қизларнинг нуқсони туфайли педагог ходимлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан турли камситилишига йўл қўймаслик учун тушунтириш ишларини олиб бориш.

2022 йил сентябрь ойидан бошлаб мунтазам равишда

70.

Эшитиш қобилияти заиф болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таҳсил олаётган 1089 нафар ўқувчи-қизни замонавий эшитиш мосламалари билан таъминлаш.

1. Эшитиш қобилияти заиф болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш

2022 йил июль

Ҳисоб-китобларга асосан, бюджет маблағлари

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантири? агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Молия вазирлиги

2. Замонавий эшитиш мосламаларини ўрнатилган тартибда харид қилиш.

2022 йил апрель — август,

3. Тиббий кўрик хулосасига биноан уларни замонавий эшитиш мосламалари билан таъминлаш чораларини кўриш.

2022 йил сентябрь-октябрь

71.

Имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш.

1. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан ҳар бир ногиронлиги бўлган шахслар ишлаши мумкин бўлган касблар тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда «Бандлик хизмати» ахборот тизимига интеграция қилиш.

2022 йил май

-

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,

Молия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Марказий банк

2. Ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш учун касбий таълим муассасаларига имтиёзлар бериш.

2022 йил июнь

3. Ногиронлиги бўлган шахсларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг ўзини ўзи банд қилиши учун имтиёзли кредитлар, субсидиялар ажратиш.

Доимий

72.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг оиласи, жамият ва давлат билан ўзаро алоқасини кучайтириш, давлат хизматларини кўрсатишда маҳаллий даражада («маҳаллабай» тамойили асосида) ижтимоий ишларни олиб бориш механизмини йўлга қўйиш.

1. Амалий чора-тадбирларни олиб бориш.

2022 йилдан бошлаб доимий

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Молия вазирлиги

73.

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини юқори технологияли ихтисослашган тиббий ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш орқали ошириш.

1. Ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича давлат органларига онлайн видеоалоқа тизими орқали мурожаат қилиш платформасини яратиш.

2022 йил давомида

-

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

2. Давлат ва ижтимоий хизматларнинг камида 70 фоизини бевосита маҳаллада кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш.

2022-2023 йиллар

3.2. Уй-жойини таъмирлашга муҳтож ҳамда нотурар жойларда яшайдиган эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш

74.

Уй-жойга муҳтож нотурар жойларда яшаётган ва эҳтиёжманд хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш.

«Аёллар дафтари» тизими орқали:

1. 14 минг нафар хотин-қизларга тураржой ижара тўлови бўйича компенсациялар тўлаш;

2. 12 минг нафар хотин-қизларни ижтимоий ижара шартлари асосида ижтимоий уй-жойларга жойлаштириш.

2022-2023 йиллар давомида

Ҳисоб-китобларга асосан, «Аёллар дафтари» жамғармаси ва маҳаллий бюджет маблағлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

75.

Уй-жойга муҳтож нотурар жойларда яшайдиган «Аёллар дафтари»га киритилган ва эҳтиёжманд хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. «Аёллар дафтари»га киритилган 6 минг нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан, «Аёллар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Молия вазирлиги,

туман (шаҳар) ҳокимликлари

3.3. Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш

76.

«Аёллар дафтари»га киритилган ёлғиз эҳтиёжманд хотин-қизларга ҳар йили бир марталик моддий ёрдам ажратиш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. «Аёллар дафтари»га киритилган камида 100 минг нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.

2022-2023 йиллар

324 млрд. сўм, «Аёллар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Молия вазирлиги,

туман (шаҳар) ҳокимликлари

77.

«Аёллар дафтари»га киритилган уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож ёлғиз эҳтиёжманд хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. 30 минг нафар хотин-қизларга уларнинг таъмирталаб уй-жойларини таъмирлаш учун қурилиш материаллари олиб бериш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан, «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

секторлар раҳбарлари,

Молия вазирлиги,

туман (шаҳар) ҳокимликлари

3.4. Ўзгалар парваришига муҳтож кекса ёшдаги аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш

78.

Муҳим саналар ва умумхалқ байрамлари (Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик куни, Ўқитувчи ва мураббийлар куни, Халқаро ногиронлар куни, Янги йил)да ҳамда «Кексалар ҳафталиги»да ўзгалар парваришига муҳтож кекса ёшдаги аёлларнинг ҳолидан хабар олиб, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш.

Амалий чора-тадбирлар.

2022-2023 йиллар давомида

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

79.

«Инсон тафтини инсон олади» шиори остида ҳар ойда бир маротаба уйида ётиб қолган эҳтиёжманд оилалардаги кексаларнинг ҳолидан хабар олиш хайрия тадбирларини ташкил этиш.

1. Маҳаллалар кесимида уйида ётиб қолган эҳтиёжманд оилалардаги кексаларнинг рўйхатини шакллантириш ва янгилаб бориш.

Ҳар ярим йилда

Ҳисоб-китобларга асосан, «Нуроний» жамғармаси, ҳомийлик маблағлари

Маҳалла вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,

«Нуроний» жамғармаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, ҳокимликлари,

ҳудудий нуронийлар жамоатчилик кенгашлари

2. «Инсон тафтини инсон олади» шиори остида ҳар ойда бир маротаба уйида ётиб қолган эҳтиёжманд оилалардаги кексаларнинг ҳолидан хабар олиш хайрия тадбирларини ўтказиб бориш.

2022-2023 йиллар

3. Хайрия тадбирларига барча даражадаги давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ва кўнгиллиларни жалб этиш.

80.

Маҳаллаларда нуроний онахонларнинг саломатлигини ошириш ва уларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш.

1. Вилоят, туман (шаҳар) миқёсида тиббий кўрикдан ўтказиш графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил апрель

«Нуроний» жамғармаси, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги, Маданият вазирлиги,

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги,

Касаба уюшмалари федерацияси,

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

ҳудудий нуронийлар жамоатчилик кенгашлари

2. «Тиббиёт автобуслари»ни ташкил этиш.

3. Тиббий кўрикка тор доирадаги мутахассисларни жалб этиш.

2022-2023 йиллар режа-график асосида

4. 484 333 нафар онахонларни бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш.

5. Нуроний онахонларни зарур дори-дармонлар, озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал билан таъминлаш тадбирларини ташкил этиш.

6. 12 919 нафар онахонларни ташкилотлар ва касаба уюшмалари санаторийларида даволанишларини ташкил этиш.

7. Ногиронлиги бор кекса аёллардан 1640 нафарини ногиронлар аравачаси, 1643 нафарини эшитиш мосламаси, 504 нафарини кўзойнак, 1322 нафарини бошқа реабилитация воситалари билан таъминлаш.

8. «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар учун маданий тадбирлар ва ижодий учрашувларни ташкил этиш.

3.5. «Аёллар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини йўлга қўйишда кўмаклашиш

81.

«Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш.

1. «Аёллар дафтари» орқали хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2022 йил алоҳида режа асосида

-

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Орттирилган тажриба ҳамда мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб, «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Тартиб ҳамда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил март

82.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. «Аёллар дафтари» тизими орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз 300 минг нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш.

2022-2023 йиллар

400 млрд. сўм, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

83.

«Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.

1. Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. «Аёллар дафтари»га киритилгн 80 минг нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китобларга асосан «Аёллар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Молия вазирлиг?,

туман (шаҳар) ҳокимликлари

84.

Қишлоқ жойларда инфратузилмани ривожлантириш орқали хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш.

1. Қишлоқ жойларда инфратузилмани ривожлантириш, шу жумладан сув таъминоти ва транспорт хизмати кўрсатиш тизимини яхшилаш орқали хотин-қизларнинг меҳнат бозорига киришлари учун шароитларни кенгайтириш бўйича ҳудудлар кесимида иқтисодий асосланган «Мақсадли ҳаракатлар дастури»ни ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь

-

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

туман (шаҳар) ҳокимликлари

2. «Мақсадли ҳаракатлар дастури» лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил январь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

IV. ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

4.1. Оила институтини мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

85.

Жамият ривожланишининг замонавий хусусиятларини инобатга олиб, Оила кодексини такомиллаштириш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2. Оилани мустаҳкамлаш, фарзандларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар, шу жумладан ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузишнинг олдини олишга оид нормаларни киритиш масалаларини ўрганиш.

3. Ўрганиш натижалари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил октябрь

-

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий суд,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура

86.

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Туман (шаҳар)лардаги Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари фаолиятини ўрганиш.

Бунда:

ўқувлар ташкил қилишга тизимли услубий кўмаклашиш;

ўқувларни замонавий усулларда ташкил қилиш ва қамровини кенгайтириш;

марказлар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида нодавлат ўқув марказларини ижтимоий буюртмалар орқали ўқувларни ўтказиш учун жалб қилиш ва ўқувлар сифатини оширишга эришиш;

ёшларнинг иш жойи ва таълим муассасасида иш ҳақи ва стипендияси сақланган ҳолда машғулотларга қатнашиш учун курсларда иштирокини таъминлаш тизимини яратиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил декабрь

Тегишли вазирлик ва идоралар маблағлари ҳисобидан

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

87.

«Yoshoila.uz» веб-сайти (электрон платформа) ва мобил иловаси фаолиятини такомиллаштириш ва оммалаштириш.

1. «Yoshoila.uz» веб-сайти (электрон платформа) фаолиятини такомиллаштириш ва мобил иловасини ишлаб чиқиш.

2022 йил май

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. «Yoshoila.uz» веб-сайти (электрон платформа) ва мобил иловаси фаолиятини оммалаштириш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь

4.2. Оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш

88.

«Фаровон оила — келажак пойдевори» мавзуси доирасида 20 та амалий ва фундаментал лойиҳани амалиётга татбиқ этиш.

1. Илмий тадқиқот мавзуларининг базасини яратиш.

2. Режа асосида илмий тадқиқотлар ўтказиш.

3. Тадқиқотлар натижалари асосида таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022-2023 йиллар

Тегишли вазирлик ва идоралар маблағлари ҳисобидан

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

89.

Оилаларнинг бахтлилик даражасини аниқлаш орқали улар билан якка тартибда ишлаш, низоли вазиятларни эрта аниқлаш ва индивидуал ёндашувни тизимли йўлга қўйиш мақсадида халқаро бахтлилик индикаторларини ўрганиш ҳамда оилаларнинг бахтлилик индикаторини ишлаб чиқиш.

1. Халқаро бахтлилик индикаторларини ўрганиш ва оилаларнинг бахтлилик индикаторларини аниқлаш.

2022 йил апрель

Тегишли вазирлик ва идоралар маблағлари ҳисобидан

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон психологлар ассоциацияси

2. Индикаторларни ишлаб чиқиш ва тажриба-синовдан ўтказиш.

2022 йил апрель — сентябрь

3. Индикаторларни жорий қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил ноябрь

4.3. Демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш

90.

Ўзбекистоннинг 2030 йилгача мўлжалланган демографик барқарорлик Концепциясини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2. Концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш учун амалдаги ҳолат ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

3. Концепция бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2022 йил ноябрь

Ҳисоб-китобларга асосан, халқаро молия институтлари грантлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

91.

Оила институтини мустаҳкамлаш бўйича илмий-тадқиқотлар олиб бориш, бунга ёшларни жалб қилиш мақсадида «Оила демографияси» илмий-ўқув лабораториясини ташкил этиш.

1. Лабораториянинг моддий-техника базасини шакллантириш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

2022 йил сентябрь

Ҳисоб-китобларга асосан, халқаро молия институтлари грантлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси

2. Лаборатория базасида «Демография» миллий порталини яратиш ҳамда мазкур соҳада фаолият юритаётган олимларнинг ютуқлари ва ишланмаларини ёритиб бориш.

2022 йил ноябрь ойидан бошлаб доимий

92.

«Хонадон гигиенасини баҳолаш» электрон платформаси ҳамда ўз гигиенасини баҳолашига қараб ҳудудий харитани яратиш.

1. Республиканинг барча ҳудудларида яшовчи аҳолини кенг қамраб олишга қаратилган дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш.

2022 йил июнь

Тегишли вазирлик ва идоралар маблағлари ҳисобидан

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти

2. Уй хўжаликларининг ўзини-ўзи баҳолаш натижалари асосида республика ҳудудини санитария-гигиена шароитлари билан таъминланганлик даражаси бўйича хариталаш имконини берувчи тўлиқ маълумотлар базасини шакллантириш.

2023 йил июнь

3. Уй хўжаликларида турмуш гигиенаси шароитларини яхшилашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил ноябрь

4.4. Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш

93.

Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг онгига оила муқаддаслиги, ота-онани ҳурмат қилиш, кексаларни эъзозлаш ғояларини сингдириш.

1. Ишчи гуруҳ шакллантириш.

2022 йил II чорак

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Мактабгача таълим ташкилотларининг «Ўрта», «Катта», «Тайёрлов» гуруҳлари учун «Мен ва менинг оилам» мавзусида услубий қўлланма тайёрлаш, чоп этиш.

3. Қўлланмани мактабгача таълим ташкилотларига етказиш.

2022 йил сентябрь доимий

4. Оилавий қадриятларни тарбияланувчилар онгига етказиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш.

94.

Фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилалар учун «Ибратли оила» кўкрак нишонини таъсис этиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2. «Ибратли оила» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил май

-

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

95.

«Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи» кўрик-танловини ўтказиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2022-2023 йиллар апрель

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

ЎзМТРК,

Касаба уюшмалари федерацияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Танлов концепцияси, низоми ва дастурини ишлаб чиқиш.

3. Ҳудудларда кўрик-танловни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш.

2022-2023 йиллар май

96.

Нотинч ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Оилавий саёҳат» туристик пакетларни жорий этиш.

1. «Оилавий саёҳат» туристик пакетларни ишлаб чиқиш.

2022 йил март

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Касаба уюшмалари федерацияси,

Туризм ва маданий мерос вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги

2. Ҳар йили режа-жадвал асосида 1 000 та нотинч ва кам таъминланган оилаларни ички туристик саёҳатга имтиёзли юбориш.

режа-график асосида 2022-2023 йиллар

4.5. Оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрд?м кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш

97.

Низоли оилалар вакиллари билан индивидуал ишлаш механизмини жорий қилиш.

Низоли оилалар вакиллари билан индивидуал ишлаш дафтарини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш.

2022 йил мартдан бошлаб доимий

Тегишли вазирлик ва идоралар маблағлари ҳисобидан

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Ўзбекистон психологлар ассоциацияси,

Адлия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

98.

Оилавий ажралишларнинг олдини олишда медиаторлик институтининг ролини кучайтириш.

1. Юристлар малакасини ошириш марказида биринчи навбатда оилавий ажралиш кўрсаткичи юқори бўлган фуқаролар йиғинлари ходимлари малакасини ошириш.

2022-2023 йилларда режа-график асосида

Давлат бюджет маблағлари

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ҳуқуқий эксперимент тариқасида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судида ажримларга оид ишларни кўриб чиқувчи махсус хона ташкил этиш.

2022 йил июль-август

3. Ҳуқуқий эксперимент натижалари бўйича таклифлар тайёрлаш.

2022 йил август

99.

Фуқаролар йиғинлари ходимларининг оилалар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини барвақт аниқлаш ва бартараф этиш борасидаги малакасини ошириш.

1. Ўқув дастурлари, ўқув-услубий қўлланмалар яратиш.

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари

Маҳалла вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўқув-семинарларни ўтказиш режа-графикларини ишлаб чиқиш.

2022 йил май

3. Ўқувларга жалб этиладиган фуқаролар йиғинлари ходимлари рўйхатини шакллантириш.

2022-2023 йиллар

4. Режа-график асосида замонавий усулларда ўқувларни ташкил қилиш.

V. ХОТИН-ҚИЗЛАР ОРАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИК ҲАМДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

5.1. Хотин-қизлар орасида қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усул ва шаклларини татбиқ этиш

100.

Хотин-қизлар орасида қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган энг яхши ижтимоий роликлар танловини ўтказиш.

1. Танлов концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2022 йил сентябрь

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура

2. Танловда иштирок этиш бўйича эълон бериш.

2022-2023 йиллар ноябрь

3. Танловни ижтимоий тармоқлар орқали ташкил этиш.

4. Танлов ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш.

101.

Ҳуқуқбузарликларга муросасизлик муносабатини шакллантириш, ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш ва фуқароларнинг қонунга итоаткорлик ҳиссини кучайтириш.

1. Маҳаллалардаги «Аёллар маслаҳат кенгашлари»да «Ҳуқуқий билимлар» мавзусида учрашувлар ташкил этиш.

Ҳар ойнинг охирги ҳафтаси

-

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

ЎзМТРК

2. Мунтазам равишда теле- ва радиолекторий ташкил этиш, унда қонун мажмуалари шарҳини халқчил тилда бериб бориш.

2022-2023 йиллар

3. Оилада ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий тарбияни юксалтириш бўйича тавсия, оммабоп рисолалар тайёрлаш ва чоп этиш.

102.

Профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар билан якка тартибдаги профилактик ишларни амалга ошириш.

1. Маҳаллалар кесимида профилактик ҳисобда турган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш.

Ҳар чоракда

-

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

2. Хотин-қизларни уларнинг ижтимоий аҳволи ва қизиқишларидан келиб чиқиб, тўгаракларга жалб этиш.

2022-2023 йиллар

3. Хотин-қизларни уларга моддий-маънавий, ижтимоий масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш орқали профилактик ҳисобдан чиқариш чораларини кўриш.

103.

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ўтказиладиган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» доирасида хотин-қизлар ўртасида «Ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни биласизми?» мавзусида учрашувлар ўтказиш.

1. Мавзуга оид маъруза матни, видеоролик, буклет ва бошқа тарғибот материалларини тайёрлаш.

2. Ҳамкорликда ўтказиладиган учрашувлар режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

3. Тарғибот ишларини барча таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ташкил этиш.

4. Тадбирларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш.

2022-2023 йиллар давомида

-

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

ЎзМТРК

104.

Жамоат ташкилотлари иштирокида «Хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини ривожлантиришнинг истиқболлари», «Оила муқаддас», «Аёл эъзозда», «Келин ва қайнона», «Ибратли оила», «Сиз қонун ҳимоясидасиз», «Ўзбек аёли» мавзуларида давра суҳбатларини ташкил этиш.

1. Мавзуга оид видеоролик, буклет ва бошқа тарғибот материалларини тайёрлаш.

2. Ҳамкорликда ўтказиладиган учрашувлар режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

3. Тарғибот ишларини таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ташкил этиш.

4. Тадбирларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали ёритиш.

2022-2023 йиллар

-

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги

105.

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, интернет тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли ахборотлар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар, аёлларни залолатга бошловчи бу?ғунчи ғояларга қарши соғ?ом дунёқарашни шакллантириш мақсадида «Аёл бахти» лойиҳасини амалга ошириш

1. Ишчи гуруҳ шакллантириш.

2. Фаол ва ибратли ёш аёллар рўйхатини шакллантириш.

2023 йил январь

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

ЎзМТРК,

ЎзА,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

3. Фаол ва ибратли ёш аёлларнинг тенгдошларига мурожаат билан чиқишларини назарда тутувчи кўрсатув сценарийсини ишлаб чиқиш ва намойишини йўлга қўйиш.

2023 йил март

4. Кўрсатувни ижтимоий тармоқларда ҳам кенг тарғиб қилиш.

Доимий

106.

Ёш хотин-қизлар ҳуқуқларининг чекланиши ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича тарғибот материаллари, жумладан, махсус видеоролик, буклет, инфографика ва махсус флаерлар нашр эттириш.

1. Тарғибот материаллари лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2. Нашр эттирилган материалларни тақсимот асосида ҳудудларга тарқатиш.

2022 йил май

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

5.2. Жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш

107.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида жамоат ташкилотлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этиш.

1. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасида жамоат ташкилотлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар билан тизимли ҳамкорлик ўрнатиш.

2. Ҳуқуқбузарликлар йўналишлари бўйича ҳудудларда очиқ мулоқотлар ташкил этиш.

2022-2023 йиллар

-

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

ОАВ,

нодавлат нотижорат ташкилотлари (келишув асосида)

108.

Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида фуқаролик жамияти институтлари ролини ошириш.

1. «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази билан ҳамкорликда аёллар ўртасида уларнинг зўравонликка муносабати юзасидан ижтимоий сўровнома ўтказиш.

2. Сўровнома ва таҳлил натижаларига кўра хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2022 йил II чорак

Ҳисоб-китобларга асосан, ижрочилар маблағлари

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

нодавлат нотижорат ташкилотлари (келишув асосида)

109.

Вояга етмаган қизлар билан ишлашда «Оила — маҳалла — таълим муассасаси» ҳамкорлик механизми самарадорлигини ошириш.

1. Тарбияси оғир вояга етмаган қизлар ва уларнинг оилаларидаги муаммоларини манзилли ўрганиш.

Ҳар чоракда

-

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Маҳалла вазирлиги,

Халқ таълим вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Секторлар, мутасадди идоралар раҳбарлари томонидан аниқланган муаммоларни тизимли ҳал этиб бориш.

3. Фуқаролар йиғинлари томонидан тарбияси оғир вояга етмаган қизларнинг давомати, аниқланган муаммоларнинг ҳал этилиши, ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатилиши, фарзанд таълим ва тарбиясида ота-она масъулияти бўйича жамоатчилик назо?атини амалга ошириш.

2022-2023 йиллар давомида

VI. ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ ИЖРОСИНИНГ МОНИТОРИНГИНИ ЎРНАТИШ ВА ИЗЧИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

110.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг ушбу Фармони ижросининг бориши тўғрисида мутасадди давлат органлари, сектор раҳбарларининг ахборотини эшитиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

Доимий

-

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси,

халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари (келишув асосида)

111.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси йиғилишларида ушбу Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ижросининг бориши тўғрисида мутасадди давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

Доимий

-

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси (келишув асосида)

112.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони ижросини мониторингини ўрнатиш.

1. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузурида чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш бўйича мониторинг гуруҳини тузиш.

2022 йил март

-

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида),

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Бош прокуратура,

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси

2. Мониторинг гуруҳи томонидан чора-тадбирлар режаси ижросига масъул ташкилотлардан олинган маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш.

Ҳар ойнинг 25 санаси

3. Таҳлиллар асосида Дастур ижросининг таъминланиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳисобот тақдим этиш.

Ҳар олти ойнинг якуни бўйича

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан чора-тадбирлар режаси ижроси бўйича Давлат Раҳбарига таҳлилий маълумот киритиш.

Ҳар олти ой якуни бўйича

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 декабрдаги ПФ-243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реестрига киритилган ҳудудлардаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчмас мулк ижарага олинганда бериладиган имтиёзлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тадбиркорлик субъектининг ишчилари сони

Имтиёз бериладиган кўчмас мулк майдони

I. Давлат мулки объектларини ижарага олишда ижара тўловларидан 90 фоиз миқдорида имтиёз бериладиган тадбиркорлик субъектлари*

10 тадан — 19 тагача

120

20 тадан — 29 тагача

160

30 тадан — 39 тагача

300

40 та ва ундан ортиқ

320

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур иловада назарда тутилган имтиёзлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижара тўловларидан имтиёзга эга бўлган тадбиркорлик субъектларига татбиқ қилинмайди. Тадбиркорлик субъектлари ушбу рўйхатда келтирилган имтиёзларнинг биттасидан фойдаланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу рўйхатда белгиланган майдонга нисбатан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кам майдондан фойдаланилганда, ҳақиқатда фойдаланилган майдонга нисбатан имтиёз қўлланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп майдондан фойдаланилганда, имтиёз фақат белгиланган майдонга нисбатан қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Истисно тариқасида электрон савдоларни ўтказмасдан ижарага берилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-227-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4235-сон «Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 5 ва 6-бандлари, шунингдек, унга 1-илова.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 1 ва 2-бандлари, шунингдек, унга 1-илова.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 06/22/87/0198-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 03.01.2024 й., 06/24/221/0003-сон, 27.05.2024 й., 06/24/82/0372-сон; 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон; 05.11.2025 й., 06/25/206/1017-сон; 04.12.2025 й., 06/25/240/1122-сон; 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)