21.04.2022 йилдаги 206-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.04.2022 йилдаги 206-сон
Kuchga kirish sanasi
22.04.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонининг ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишнинг шаффофлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Халқаро валюта жамғармасининг Бюджет масалалари бўйича департаменти томонидан «Ўзбекистон Республикасининг давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш тўғрисида» (PIMA) ҳисоботи тайёрланганлиги ва ҳисоботда республикамизда давлат инвестицияларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қуйидаги тавсиялар берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инфратузилма лойиҳаларини шакллантиришга қаратилган тизимни ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат орқали тартибга солиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инфратузилма ва ижтимоий соҳа лойиҳаларини танлаб олишнинг аниқ мезонларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ресурсларидан молиялаштириш учун кўриб чиқилаётган лойиҳалар портфелини шакллантириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хусусий-шериклик механизмларини давлат бюджети ва инвестицияларини бошқариш тизимлари билан интеграциялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетдан маблағ олиш ва бюджет таваккалчиликларини аниқлашни ҳисобга олган ҳолда, давлат хусусий-шерикликни баҳолаш бўйича методология ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат инвестиция лойиҳаларини бошқариш учун автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини талаб даражасида назорат ва таҳлил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришнинг асосий тамойиллари, лойиҳалар портфелини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда дастур доирасида амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг очиқлигини таъминлаш тартибини назарда тутувчи Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномалар тузиш тартиби ва шартлари, томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги, объектларнинг фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қурилишини ташкил этиш ҳамда объектлар қурилишини молиялаштириш тартибини назарда тутувчи Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш, улар бўйича лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан қурилиш ва реконструкция ишлари суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган ирригация тизими объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 21-иловага мувофиқ;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 665-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 09/25/665/0972-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг мақсади ва вазифалари, инвестиция даврида мониторинг ҳамда инвестициядан кейинги мониторинг тартибини назарда тутувчи Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган объектлар (лойиҳалар) амалга оширилишини мониторинг қилиш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2026 — 2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-393-сон қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб лойиҳа қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг баробаридан юқори бўлган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қамраб олиниши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан юқори бўлган объектларни (давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бундан мустасно) қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳаларини шакллантириш, молиялаштириш ва мониторинг қилиш мазкур қарорга 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқланган низомлар талаблари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни амалга оширишда лойиҳаларни бошқариш ва техник назорат хизматларига эга бўлган буюртмачи хизматини жалб қилиш мажбурий ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош лойиҳа-қидирув ва бош қурилиш-пудрат ташкилотлари давлат харидлари тартиб-таомиллари орқали «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизаси ва комплекс экспертизадан ўтказилади, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир қурилиш объекти бўйича қурилиш ишлари унга алоҳида ғазначилик ҳисобварағи очилган ҳолда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотларининг банк ҳисобварақларида жамғарилган маблағлар ҳисобидан қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш тақиқланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 июнга қадар бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашнинг махсус автоматлаштирилган электрон тизимини яратиш ва уни «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграция қилиш ишларини якунласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 июлга қадар бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашнинг махсус автоматлаштирилган электрон тизими Давлат молиясини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими билан интеграция қилинишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 августга қадар ишлаб чиқилган махсус электрон тизимни тажриба тариқасида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати ИК» ДУК орқали синовдан ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 15 августга қадар мазкур махсус автоматлаштирилган электрон тизимнинг тўлиқ ишга туширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Молия вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги, бюджет тизимидаги бюджет маблағларидан молиялаштириладиган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар биноларни сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш тартибини ишлаб чиқсин;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар бюджет ташкилотларидаги мавжуд объектлар, уларнинг жойлашган ҳудуди, қуввати, баланс қиймати ва техник ҳолати, шунингдек, уларда амалга оширилиши режалаштирилган қуриш-таъмирлаш ишларнинг муддатлари тўғрисидаги маълумотларни давлат мулки объектларининг ахборот тизимида юритиш тартибини жорий этсин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар лойиҳалар портфелига киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаси бўйича маълумотларни «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимида шакллантириш ҳамда лойиҳалар портфелидан инфратузилма лойиҳаларини танлаш мезонларини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш тартибини жорий қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат инвестицияларини бошқариш тизимини, жумладан, мазкур қарор билан тасдиқланган низомлар амалиётга татбиқ этилиши натижасидан келиб чиқиб, уларни янада такомиллаштириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари консультантларини жалб этган ҳолда давлат инвестицияларини бошқариш тизимининг асосий йўналишлари бўйича доимий равишда ўқув-семинарлар ўтказилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Марказий банк билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар фойдаланишга топширилган объектларни кафолат муддати давомида мажбурий суғурталаш ёки тижорат банклари томонидан кафолатлаш тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни саралаш, баҳолаш ва тасдиқлаш Давлат инвестицияларини бошқариш (Public Investment Management — PIM) тамойиллари асосида иқлим ўзгариши омилларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда ундан кейинги йил дастури доирасида вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур маблағлар инобатга олинади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 665-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 09/25/665/0972-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги шаҳарсозлик қурилиш нормаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалдаги шаҳарсозлик қурилиш нормаларини такомиллаштиришда иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларини юмшатишга қаратилган омиллар ҳисобга олинишини таъминлаб борсин.
(61 ва 62-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 21 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
206-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) шакллантириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур республика иқтисодиётини барқарор ва тадрижий ривожлантиришга эришиш, табиий, минерал хом ашё, молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўли билан тармоқлар ва ҳудудларни таркибий ўзгартиришнинг асосий йўналишларини ва стратегик вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган ҳамда бир-бири билан ўзаро боғланган чора-тадбирлар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари — қонунчиликда назарда тутилган манбалар ҳисобидан бюджет ташкилоти тасарруфига келиб тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет тизими бюджетлари — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари кенгаши (кейинги ўринларда — Жамғарма кенгаши) — бюджет ташкилоти раҳбарининг буйруғи (қарори) асосида ташкил этилган, бюджетдан ташқари жамғарма фаолиятига умумий раҳбарлик қилувчи ва жамғармага келиб тушган маблағлардан очиқлик ва жамоатчиликка ҳисобдорлик тамойиллари асосида фойдаланишни таъминловчи орган;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожлантириш концепцияси (стратегияси) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган ҳамда тармоқ ва (ёки) ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берадиган ва уларни босқичма-босқич ривожлантириш режасини ўзида акс эттирадиган ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инфратузилма лойиҳаси — иқтисодий ўсишни қуллаб-қувватлаш ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида ижтимоий, йўл-транспорт, сув хўжалиги, муҳандислик-коммуникация объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, иқлим ўзгаришига мослашувчан ва оқибатларини юмшатишга қаратилган лойиҳа;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал қўйилмалар — Дастурга киритилган инфратузилма лойиҳаларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун бюджет тизими бюджетларидан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа паспорти — инфратузилма лойиҳасининг асосий параметрлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттирадиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалар портфели — ривожлантириш концепцияларида (стратегияларида), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида белгиланган мақсадларга эришишни таъминлаш учун келгуси 3 (уч) йилда амалга оширилиши режалаштирилган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Дастурини шакллантиришнинг асосий тамойиллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Дастур республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларининг таркибий қисми ҳисобланиб, давлат инвестиция сиёсатининг устувор йўналишларини акс эттиради ва капитал қўйилмалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Дастурни шакллантиришнинг асосий тамойиллари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун, биринчи навбатда, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соғлиқни сақлаш, таълим, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, шу жумладан, ичимлик сув ва канализация ҳамда йўл-транспорт тармоқларини ривожлантириш соҳаларини молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиялаштириш манбалари ва ҳажмларининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози билан мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий минерал хом ашё, меҳнат ва бошқа ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва ривожлантириш концепциясида (стратегиясида) белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аввалги йиллар Дастурлари доирасида йилдан йилга ўтувчи ва қурилиш-монтаж ишлари якунланмаган объектларни, шунингдек, молиявий ресурслар билан тўлиқ таъминланмаганлиги сабабли тугатилмай қолган объектларни тугаллаш;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 09/25/665/0972-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ҳамда йирик инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмалари билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик ирригация тармоқларини қуриш орқали республиканинг ирригация ва мелиорация тизимларини ривожлантиришга қаратилган дастурларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва такомиллаштириш, шу жумладан, трансминтақавий транспорт коридорларига интеграциялаш, логистика мажмуалари ва транспорт логистика хабларини шакллантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш соҳасида лойиҳа ечимларини иқлим ўзгаришига мослаштириш, иқлим ўзгариши ва унинг оқибатини юмшатиш ҳамда лойиҳаларни углерод чиқиндиларини камайтиришга қаратилган тадбирларни инобатга олган ҳолда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш мақсадида маҳаллий инвестиция харажатларини уларга мутаносиб йўналтириб бориш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика иқтисодиётига инвестициялар ҳажмини ошириш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларга хусусий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларига инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, Дастур доирасида қурилиш объектларини (давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бундан мустасно) барпо этиш ишларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари билан биргаликда молиялаштиришга йўналтириш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инфратузилма лойиҳаларининг ҳудудларни ривожлантиришнинг бош режаларига, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг архитектура-режалаштириш лойиҳаларига ва батафсил режалаштириш лойиҳаларига ҳамда мастер режаларига мувофиқлиги;
(4-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш, шунингдек, маъмурий биноларни қуриш, халқаро молия институтларини муҳим лойиҳаларни молиялаштиришга жалб қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Дастур йиғма жадваллар билан таҳлилий қисмдан, манзилли рўйхатдан ва устувор инвестиция лойиҳаларнинг йиғма рўйхатидан ташкил топади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастурни шакллантириш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Дастурнинг мазмуни ва таҳлилий қисми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Дастур қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи молия йилида капитал қуйилмаларнинг тармоқлар ва йўналишлар кесимидаги асосий параметрлари ва кейинги йилларда тармоқлар ва йўналишлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи йилда капитал қўйилмаларни ўзлаштириш кўзда тутилган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи йилда амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли рўйхати ва иккинчи йилда капитал қуйилмалар ўзлаштириладиган лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, учинчи йилда капитал қўйилмаларни ўзлаштириш кўзда тутилган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи йилда инфратузилма лойиҳаларини ишга тушириш ва янги қувватлар яратишнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда кейинги икки йил учун мақсадли кўрсаткичлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурни амалга ошириш доирасида эришиладиган мақсадли кўрсаткичлар ва умумлаштирилган жадваллар билан бирга таҳлилий қисми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Дастурнинг манзилли қисми объектлар кесимидаги рўйхатдан, уларда кўзда тутиладиган чора-тадбирларнинг бажарилиш муддатлари, чора-тадбирлардан кутилаётган натижаларнинг ривожлантириш концепциясида (стратегиясида), тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларида белгиланган кўрсаткичлар билан боғлиқлиги тўғрисидаги маълумотлардан ташкил топади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Дастурнинг таҳлилий қисми қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқлар ва ҳудудлар кесимида капитал қўйилмаларнинг молиялаштириш манбаларининг таркиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнози, Дастур ва ривожлантириш концепцияларида (стратегияларида) назарда тутилган натижаларнинг ўзаро боғлиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг самарадорлигини баҳолаш, шу жумладан, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатининг ошиши, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш (ўзгариш) прогнозига таъсирини акс эттирувчи маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Лойиҳалар портфелини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Лойиҳалар портфели мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ишлаб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Лойиҳалар портфели вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда — ташаббускорлар) томонидан ривожлантириш концепцияларига (стратегиясига) асосан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги «маҳалла еттилиги» ва аҳолининг таклифлари асосида келгуси уч йил учун шакллантирилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 июндаги 334-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2024 й., 09/24/334/0419-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича лойиҳалар портфели Жамғарма кенгашининг таклифи асосида шакллантирилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Лойиҳалар портфели ҳар йилги Дастурни шакллантириш учун маълумотлар базаси бўлиб хизмат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ташаббускорлар ҳар йили 15 январга қадар лойиҳалар портфелига киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг туман (шаҳар) кесимидаги дастлабки рўйхатини шакллантириш бўйича мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда Ҳудудий ишчи гуруҳлар ҳамда 21-иловага мувофиқ намунавий таркибда туман (шаҳар) ишчи гуруҳларини тузадилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ишчи гуруҳлар 1 мартга қадар тизимли равишда объектларни, яъни бинолар, иншоотлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг техник ҳолатини ўрганган ҳолда, лойиҳалар портфелига киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳалари рўйхатини шакллантиради ҳамда ҳар бир инфратузилма лойиҳаси бўйича мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда маълумот тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини «маҳаллабай» ташкил этиб, бу жараёнларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг иштирокини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ишчи гуруҳлар инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантиришда объектнинг ҳақиқий техник ҳолатини ва моддий техник таъминотини, шунингдек, инфратузилма лойиҳаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашга муҳтожлигини ўрганади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ишчи гуруҳлар 10 мартга қадар ўрганилган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини идоравий мансублигига қараб тегишли ташаббускорга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ташаббускорлар ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган материаллар асосида лойиҳалар портфелини мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда тасдиқлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳалар портфелига киритилган ҳар бир инфратузилма лойиҳалари учун расм ва видео ҳисобот, шунингдек, унинг жорий техник ҳолати тўғрисида ваколатли органнинг хулосаси олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ташаббускорлар тасдиқланган лойиҳалар портфелини 1 майга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 15 майга қадар тақдим этилган лойиҳалар портфелини ўрганади ва зарурат бўлганда ўзининг таклифларини (эътирозларини) тегишли ташаббускорга юборади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ташаббускорлар 1 июнга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг таклифлари (эътирозлари) асосида ўзгартириш (қўшимча) киритилган лойиҳалар портфелини ёки таклифлар бўйича ўзининг фикрини асословчи ҳужжатлар билан биргаликда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этадилар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Лойиҳалар портфелига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, шунингдек, ишчи гуруҳларнинг хулосаларига асосан ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Лойиҳалар портфелига киритилган маълумотларнинг асослилиги ва ҳаққонийлиги учун ишчи гуруҳлар аъзолари, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари жавобгар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ташаббускорлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган лойиҳалар портфелини ўзларининг расмий веб-сайтига ёки оммавий ахборот воситаларига жойлаштиради ва ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилган ҳолларда янгилаб боради.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Дастурнинг манзилли қисмини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Дастур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимга ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5717-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 16 октябрдаги ПҚ-4864-сон қарори талаблари асосида ҳар йили аниқлаштирилиб, 3 (уч) йил муддатга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий молиявий давр учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан тасдиқланган лойиҳалар портфели асосида инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш муддатлари, молиялаштириш манбалари ва уларнинг ҳажмлари билан ўзаро боғланган ҳолда шакллантирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектлари алоҳида тартиб асосида танлаб олинади ва лойиҳалаштирилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 665-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 09/25/665/0972-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Дастурни шакллантириш, келишиш ва тасдиқлаш мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ схемада амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1 февралга қадар келгуси уч йилга мўлжалланган Дастурга киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш шакллари намуна ва макетларини ишлаб чиқиб, ташаббускорларга жўнатади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
271. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1 мартга қадар келгуси йил учун қурилиш соҳасида нархларнинг ўзгариш дефлятори прогноз кўрсаткичларини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
(271-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 09/25/665/0972-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
272. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 1 апрелга қадар нархларнинг ўзгариш дефлятори прогноз кўрсаткичларини чуқур таҳлил қилган ҳолда келгуси йил учун мўлжалланган қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш объектларининг соҳалар бўйича ўртача қийматини ишлаб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
(272-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ташаббускорлар туман (шаҳар) ҳокимлари ва сектор раҳбарлари билан биргаликда 1 апрелга қадар Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг ҳолати, амалга ошириш зарурати ва уларнинг жойлашуви бўйича кенг жамоатчилик фикрини ўрганади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари Жамғарма кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 10 апрелга қадар Дастурда белгиланган мақсадли мўлжаллардан келиб чиқиб, келгуси йил учун ажратиладиган капитал қуйилмалар миқдорининг дастлабки параметрларини ташаббускорларга юборади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича капитал қўйилмалар лимитлари ҳажми Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манзилли рўйхат мазкур лимитлар доирасида шакллантирилади ҳамда келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунидан ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда, капитал қўйилмалар лимитлари ҳажмига ўзгартиришлар ва тузатишлар киритиб борилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари 1 майга қадар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг (бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича — Жамғарма кенгашининг) тавсияларидан келиб чиқиб, келгуси уч йилликда Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташаббускорлар Дастурга киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарорига асосан тузилган тегишли туман (шаҳар) ва ҳудудий штаблар билан келишади, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотлари ўзларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш лойиҳаларини шакллантириб, марказлашган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади ва маълумотларнинг тўғри ва ҳаққонийлиги учун жавобгар бўлади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташаббускорлар билан биргаликда 1 майга қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини Дастурга киритиш учун шакллантиради.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Давлат активларини бошқариш агентлиги 1 майга қадар бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш имкони мавжуд бўлган давлат мулки объектларининг рўйхатини Дастурга киритиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
321. Лойиҳа ташаббускорлари 1 майга қадар халқаро молия институтларининг кредитлари иштирокида белгиланган тартибда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича марказлашган манбалар ҳисобидан бюджет маблағлари капитал қўйилмаларга бўлган талабларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
(321-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлигининг таклифларини ўрганиш якунлари бўйича 10 майга қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларини ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш имкони мавжуд бўлган давлат мулки объектлари рўйхатини ташаббускорларга тавсиялар билан бирга юборади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ташаббускорлар 1 июнга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қуйидагиларни тақдим этади:
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Дастурга киритиш учун лойиҳалар портфелидан мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ устувор инфратузилма лойиҳаларини танлаш мезонларига асосан танлаб олинган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Дастурга киритиш таклиф этилаётган ҳар бир инфратузилма лойиҳалари бўйича уларни баҳолаш жараёнини амалга ошириш учун қуйидагиларни ўз ичига олган ҳужжатлар тўпламини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳасининг паспорти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг техник ҳолати тўғрисида маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инфратузилма лойиҳасининг асосий хатарлари, шу жумладан, иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфи ҳақидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
архитектура ва қурилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги бошланаётган объектлар бўйича муҳандислик тадқиқот ва лойиҳа ишларини бажариш учун бюджет харажатлари ҳисоби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инфратузилма лойиҳасининг смета қиймати (лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланган объектлар бўйича);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улушли молиялаштиришда маҳаллий бюджетдан кўзда тутилган маблағлар, ташқи ёрдам маблағлари, қарз ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш амалга оширилишини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг амал қилиш муддати давомида операцион ва техник хизмат кўрсатиш бўйича дастлабки харажатлар (шу жумладан, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш тадбирларини амалга ошириш учун кўзда тутилган харажатлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджетдан биргаликда молиялаштирилиши кўзда тутилган лойиҳалар бўйича халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашининг баёнлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларининг иқлим ўзгариши билан боғлиқ кўрсаткичларга таъсири бўйича маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиймати 10 млн АҚШ доллари ва ундан ортиқ бўлган йирик инфратузилма лойиҳаларининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумот.
(34-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим қилинган инвестиция таклифлари асосида Дастур лойиҳасига киритиш учун инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини келгуси йил прогноз маблағлари доирасида шакллантиради.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Дастурга инфратузилма лойиҳаларини киритиш қуйидаги устуворлик тартибида амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йилдан йилга ўтувчи объектларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугалланган объектлар бўйича кредитор қарздорликни сўндириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича миллий мақсадларни инобатга олган ҳолда ривожлантириш стратегиялари (концепциялари) ва Давлат дастурларига киритилган инфратузилма лойиҳалари;
(35-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташаббускорлар томонидан жалб қилинадиган қўшимча маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган Давлат мулки объектларига жойлаштириладиган инфратузилма лойиҳалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомга 6-иловада кўрсатилган мезонларга мос келадиган инфратузилма лойиҳалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Дастурнинг манзилли қисмига Низомнинг 34 ва 35 бандларида кўрсатилган тартибда шаклланган инфратузилма лойиҳаларидан ташқари қуйидагилар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматнинг ҳужжатларида назарда тутилган объектлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятини, хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш, шунингдек, ваколатли орган томонидан табиий офатлардан зарар кўргани тасдиқланган объектларни тиклашга (аниқлашга) қаратилган лойиҳалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Дастурни амалга оширишни биринчи йилида йилдан йилга ўтувчи лойиҳалар ҳамда мазкур Низом талаблари асосида танланган янгидан бошланаётган инфратузилма лойиҳалари киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастурга киритилган инфратузилма лойиҳаларининг кўрсаткичлари бажарилишини танқидий таҳлил қилади, уларнинг ривожлантириш концепцияларига (стратегияларига) ва молиявий ресурсларга боғлиқлигини инобатга олган ҳолда ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Дастурни амалга оширишни иккинчи йилида биринчи йилдан ўтувчи, қийматига ўзгартириш киритилган, мазкур Низом талаблари асосида танланган ҳамда лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари биринчи йилда ишлаб чиқилган инфратузилма лойиҳалари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Дастурни амалга оширишнинг учинчи йилида иккинчи йилдан ўтувчи, қийматига ўзгартириш киритилган, мазкур Низом талаблари асосида танланган ҳамда лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари иккинчи йилда ишлаб чиқилган инфратузилма лойиҳалари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ташаббускорлар инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини ажратилган капитал қуйилмаларнинг прогноз лимитлари доирасида ишлаб чиқадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рўйхати Жамғарма кенгаши тасдиқлаган лимитлар доирасида бюджет ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
411. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли ҳужжатларига асосан Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритилиши белгиланган, бироқ Дастурда назарда тутилмаган лойиҳалар (объектлар) келгуси йиллар дастурларини шакллантиришда устувор равишда инобатга олинади.
(411-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ташаббускорлар маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳамда таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг мазкур Низом талаблари асосида белгиланган устуворликка мос равишда танланишига масъул ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 20 июнга қадар ташаббускорлар томонидан тақдим этилган инфратузилма лойиҳаларини кўриб чиқиб, Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантиради ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Вазирлар Маҳкамаси 1 июлга қадар Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганади ҳамда лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида тасдиқланишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати Вазирлар Маҳкамаси Раёсати баёнига алоҳида илова сифатида тасдиқланади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
441. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати асосида келгуси йил лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур маблағларни жорий йилда ажратилишини таъминлайди.
(441-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 июндаги 330-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2024 й., 09/24/330/0420-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур маблағлар бюджет ташкилотлари томонидан ажратилади.
(441-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
442. Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дастурнинг тасдиқланган дастлабки параметрлари доирасида янги ташкил этиладиган қувватлар, шунингдек, лойиҳаларни ишга тушириш муддатларини ҳисобга олган ҳолда, келгуси давр учун ўз тасарруфидаги объектлар бўйича бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган техник хизмат кўрсатиш ва сақлаш харажатларига бўлган эҳтиёжлар ҳисоблаб чиқилишини таъминлайди.
(442-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
443. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 10 октябрга қадар келгуси йил учун тайёрланган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасидан келиб чиққан ҳолда, ташаббускорларга Дастур доирасида тармоқлар ва ҳудудлар бўйича прогноз лимитлари тўғрисидаги маълумотларни (қайта кўриб чиқиш ва мувофиқлаштириш учун) юборади.
(443-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ташаббускорлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 1 октябрга қадар Дастурнинг дастлабки манзилли рўйхатига киритилган инфратузилма лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларининг ишлаб чиқилишини ва 1 ноябрга қадар ушбу лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини таъминлайди.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
451. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастурнинг якуний лойиҳасига давлат-хусусий шериклик иштирокидаги ҳамда халқаро молия институтлари кредитлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг бюджет капитал қўйилмалари қисми, шунингдек, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати бўйича алоҳида иловаларни киритади.
(451-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 10 ноябрга қадар келгуси йил «Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонунида назарда тутилган прогноз лимитлар доирасида дастурни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Вазирлар Маҳкамаси 20 ноябрга қадар Дастурни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Тасдиқланган Дастур ташаббускорлар томонидан янгидан бошланаётган инфратузилма лойиҳалари бўйича тендер (танлов) ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Дастурга қуйидаги ҳолларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан — Дастурнинг асосий параметрларига тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари ҳамда молиялаштириш манбалари мавжуд бўлган қўшимча лойиҳалар (объектлар) киритилиши, амалга оширилмаган лойиҳалар (объектлар) чиқариб ташланишини, шунингдек, капитал қўйилмаларнинг буюртмачилар (ташаббускорлар) ўртасида қайта тақсимланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан — лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш, шунингдек, энг яхши таклифларни танлаш (тендер) якунларига мувофиқ Дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар (объектлар) параметрларига буюртмачилар (ташаббускорлар) бўйича белгиланган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида тузатиш ва аниқликлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Дастурнинг асосий параметрларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосли таклифларига биноан Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида назарда тутилган Давлат бюджетининг харажатлар ёйилмасига ўзгартиришлар киритиш тартибларига қатъий амал қилган ҳолда киритилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Тасдиқланган Дастур доирасида биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун кўзда тутилган маблағларнинг 10 фоиз ва ундан ортиқ миқдордаги маблағларни биринчи даражали бюджет маблағи тақсимловчидан бошқа биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчига ўтказиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Дастур доирасида амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг очиқлигини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастур доирасида амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари рўйхатини (қонунчилик ҳужжатларида ошкор этилмаслиги белгиланган инфратузилма лойиҳалари бундан мустасно) ва улар учун ажратилган маблағлар тўғрисида тармоқлар ва ҳудудлар кесимидаги маълумотларни ҳар чорак якунларига кўра, чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.
(51-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Расмий веб-сайтида жойлаштирилган маълумотда ҳар бир инфратузилма лойиҳаси бўйича қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг номи ва жойлашган манзили (вилоят, туман, шаҳар, аҳоли пункти ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг қиймати ва уни фойдаланишга топшириш муддати (йил, ой);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий молия йили учун капитал қуйилмаларнинг лимити;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бажарилган ишлар, ҳисобот даврида амалга оширилган молиялаштириш ва инфратузилма лойиҳаси доирасида ўзлаштирилган маблағлар миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инфратузилма лойиҳасини амалга оширишдан кутилаётган натижа.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳалар портфелини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I босқич

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Лойиҳалар портфелига киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг туман (шаҳар) кесимидаги дастлабки рўйхатини шакллантириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

Ҳар йили 15 январга қадар

II босқич

Ишчи гуруҳлар

Тизимли равишда объектларни, яъни бинолар, иншоотлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг техник ҳолатини ўрганган ҳолда лойиҳалар портфелига киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳалари рўйхатини шакллантириш ҳамда ҳар бир инфратузилма лойиҳаси бўйича маълумот тайёрлаш.

Бундан ташқари, таклиф этилаётган лойиҳалар рўйхатини ишлаб чиқишда иқлим ўзгариши билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилади.

Ҳар йили 1 мартга қадар

III босқич

Ишчи гуруҳлар

Ўрганилган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини идоравий мансублигига қараб тегишли вазирлик ва идораларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш.

Ҳар йили 10 мартга қадар

IV босқич

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган материаллар асосида лойиҳалар портфелини тасдиқлаш ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.

Ҳар йили 1 майга қадар

V босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Тақдим этилган лойиҳалар портфелини ўрганиш ва зарурат бўлганда ўзининг таклифларини эътирозларини) тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш.

Ҳар йили 15 майга қадар

VI босқич

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг таклифлари (эътирозлари) асосида ўзгартириш (қўшимча) киритилган лойиҳалар портфелини ёки таклифлар бўйича ўзининг фикрини асословчи ҳужжатлар билан биргаликда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.

Ҳар йили 1 июнга қадар

VII босқич

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган лойиҳалар портфелини ўзларининг расмий веб-сайтига ёки оммавий ахборот воситаларига жойлаштириш ва ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилган ҳолларда янгилаб бориш.

Доимий равишда

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Лойиҳалар портфели келгуси йил учун ҳар йили ўрнатилган тартибда аниқлаштириб борилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳалар портфелига киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — ҳудудий иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари

Лавозими бўйича

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Лавозими бўйича

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги корхоналарининг раҳбарлари

Лавозими бўйича

«Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги корхоналарининг раҳбарлари

Лавозими бўйича

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

Лавозими бўйича

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи

Лавозими бўйича

тармоқ вазирликлари ва идоралари ҳудудий бошқармаси бошлиғи

Лавозими бўйича

Статистика агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

Лавозими бўйича

лойиҳалаштирувчи ташкилот (масъул ходими)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ишчи гуруҳ таркибига зарур мутахассислар жалб қилиниши мумкин»;
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
21-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳалар портфелига киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантириш бўйича туман (шаҳар) ишчи гуруҳининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Лавозими бўйича

Туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари

Лавозими бўйича

Туман (шаҳар) ҳокимларининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

Лавозими бўйича

Туман (шаҳар) ҳокимларининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари

Лавозими бўйича

Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари

Лавозими бўйича

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг туман (шаҳар) корхонаси раҳбари

Лавозими бўйича

«Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг туман (шаҳар) корхонаси раҳбарлари

Лавозими бўйича

Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи

Лавозими бўйича

тармоқ вазирликлари ва идоралари туман (шаҳар) бўлими бошлиғи

Лавозими бўйича

Статистика агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи

Лавозими бўйича

лойиҳалаштирувчи ташкилот (масъул ходими)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ишчи гуруҳ таркибига зарур мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
(21-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳалар портфелига киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаси бўйича маълумот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

_____________________________________ (лойиҳа номи)

Т/р

Номланиши

Бирлик

Маълумот

1.

Лойиҳанинг жойлашган манзили

2.

Қурилган йили ҳамда реконструкция / таъмирлаш ишлари амалга оширилган йил (охирги марта)

3.

Мавжуд қувват

4.

Идоравий тааллуқлилиги

5.

Штат бирликлари сони

6.

Объектда охирги марта амалга оширилган қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари тўғрисида маълумот (иш бажарилган йил, қуввати ва ажратилган маблағ миқдори)

Қурилиш

Реконструкция қилиш

Мукаммал таъмирлаш

Жиҳозлаш

7.

Амалдаги қувват

8.

Объект ҳудудининг кадастр ҳужжатлари бўйича умумий майдони

9.

Алоҳида турувчи бино / иншоот, уларнинг вазифаси / йўналишлари ва турлари (стандарт ёки мослаштирилган) шу жумладан:

ўқув корпуси

спорт зали

...

10.

Мавжуд бино / иншоотнинг мавжуд майдони, шундан ҳар бир бино / иншоот:

ўқув корпуси

спорт зали

...

11.

Қамраб олинган аҳоли сони

12.

Объектнинг техник ҳолати, мавжуд бино / иншоотлар (ҳар бири бўйича алоҳида)

ўқув корпуси

спорт зали

...

13.

Бино / иншоотларни муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш (мавжуд ёки мавжуд эмас, мавжуд бўлса қувватини кўрсатиш)

электр таъминоти

газ таъминоти

сув таъминоти

марказлаштирилган канализация

иссиқлик таъминоти

14.

Лойиҳани амалга ошириш учун қисқача асос (зарур бўлганда қўшимча тегишли маълумотлар акс эттирилади)

15.

Лойиҳани амалга оширишда эришиладиган ютуқларни қисқача асослаш (зарур бўлганда қўшимча тегишли маълумотлар акс эттирилади)

16.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича таклиф

Қурилиш, шундан:

Қайта таъмирлаш, шундан:

ўқув корпуси

Капитал таъмирлаш, шундан:

спорт зали

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Тармоқнинг хусусиятидан келиб чиқиб, лойиҳа бўйича маълумотда юқоридагилардан бошқа маълумотлар (навбатлилик коэффициенти, аҳолини қамраб олиш даражаси, муҳандислик тармоқлари билан таъминланганлиги ва бошқалар) ҳам акс эттирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
_____________________
 (вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокими)

______ йил «_____» ___________

Капитал қўйилмалар ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилаётган
лойиҳалар портфели

Т/р

Лойиҳаларнинг номланиши

Амалга ошириш муддати

Ўлчов бирлиги

Лойиҳа қуввати

Шундан 20__ йил ишга тушадиган қувват

20__ йил учун талаб этиладиган маблағ

(млн сўм)

20__ йил учун талаб этиладиган маблағ

(млн сўм)

Эришиладиган натижа (кутилиш)

Изоҳ

Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш, келишиш ва тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) лойиҳасига киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш шакллари намуна ва макетларини ишлаб чиқиб, лойиҳа ташаббускорларига жўнатиш.

Ҳар йили 1 февралга қадар

II босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Келгуси йил учун қурилиш соҳасида нархларнинг ўзгариш дефлятори прогноз кўрсаткичларини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим этиш.

Ҳар йили 1 мартга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Нархларнинг ўзгариш дефлятори прогноз кўрсаткичларини чуқур таҳлил қилган ҳолда келгуси йил учун мўлжалланган қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш объектларининг соҳалар бўйича ўртача қийматини ишлаб чиқиш ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.

Ҳар йили 1 апрелга қадар

III босқич

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини туман (шаҳар) ҳокимлари ва сектор раҳбарлари билан биргаликда уларни амалга ошириш зарурати ҳамда уларнинг жойлашуви бўйича кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш.

Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларини Жамғарма кенгаши томонидан кўриб чиқилишини таъминлаш.

Ҳар йили 1 апрелга қадар

IV босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Вазирлик ва идоралар

Дастурда белгиланган мақсадли мўлжаллардан келиб чиқиб, келгуси йил учун ажратиладиган капитал қўйилмалар миқдорининг дастлабки параметрларини вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш.

Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича капитал қўйилмалар лимитлари ҳажмини Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланишини таъминлаш

Ҳар йили 10 апрелга қадар

V босқич

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг (бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича Жамғарма кенгашининг) тавсияларидан келиб чиқиб, келгуси уч йилликда Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига шахсий кафиллик асосида киритиш.*

Ҳар йили 1 майга қадар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини Дастурга киритиш учун шакллантиради.

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш имкони мавжуд бўлган давлат мулки объектларнинг рўйхатини Дастурга киритиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.

Лойиҳа ташаббускорлари

Халқаро молия институтларининг кредитлари иштирокида белгиланган тартибда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича марказлашган манбалар ҳисобидан бюджет маблағлари капитал қўйилмаларга бўлган талабларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.

VI босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Давлат активларини бошқариш агентлигининг таклифлари ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини ўрганиш якунлари бўйича давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларини ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш имкони мавжуд бўлган давлат мулки объектлари рўйхатини ташаббускорларга тавсиялар билан бирга юбориш.

Ҳар йили 10 майга қадар

VII босқич

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Тасдиқланган лойиҳалар портфелидан танлаб олинган — лойиҳалар рўйхатини ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар тўпламини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.

Ҳар йили 1 июнга қадар

VIII босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Дастурга киритиш учун таклиф қилинган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ҳар йили 20 июнга қадар

IX босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида тасдиқланишини таъминлаш.

Ҳар йили 1 июлга қадар

X босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, бюджет ташкилотлари

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати (томонидан тасдиқланган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати асосида келгуси йил лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур бўлган маблағлар ажратилишини таъминлаш.

Белгиланган тартибда

XI босқич

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Дастурнинг дастлабки манзилли рўйхатига киритилган инфратузилма лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа-ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш.

Ҳар йили 1 октябрга қадар

Инфратузилма лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказилишини таъминлаш.

Ҳар йили 1 ноябрга қадар

XII босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Дастурни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига. киритиш.

Ҳар йили 10 ноябрга қадар

XIII босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Дастурни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

Ҳар йили 20 ноябрга қадар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Дастурга киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарорига асосан тузилган тегишли туман (шаҳар) ва ҳудудий штаблар билан келишилади, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бундан мустасно.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш учун лойиҳалар портфелидан инфратузилма лойиҳаларини танлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕЗОНЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳалари қуйидаги мезонлар асосида танланади ва улар ёрдамида лойиҳанинг аҳамияти баҳоланади (аниқланади):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажбурий мезонлар — ушбу мезонларга риоя қилмаслик бошқа хусусиятлардан қатъи назар лойиҳани Дастурга киритилмаслигига сабаб бўлади. Агар лойиҳа мажбурий шартларга мувофиқ бўлмаса, баҳолаш мезонлари ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш мезонлари — мазкур мезонлар бўйича инфратузилма лойиҳалари баллар қўйиш орқали баҳоланади. Баҳолаш мезонлари сифат ва миқдор кўринишида бўлиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ мезонлари — маълум тармоқ бўйича инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг устуворлигини аниқлаш бўйича алоҳида мезонлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар мажбурий мезонлар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг давлат мулки объектлари ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мулки тоифасига кириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инфратузилма лойиҳасининг ривожлантириш стратегиялари (концепциялари) Давлат дастурларига киритилганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматнинг ҳужжатларида назарда тутилганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий мезонлар фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар натижасида зарар кўрган объектларни танлаш ва баҳолашга қўлланилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Баҳолаш мезонлари ва тармоқ мезонлари қуйида келтирилган тартибда баҳоланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Мезонлар

Балларни бериш шартлари

Балларнинг вазни

I.

Баҳолаш мезонлари:

1.

Аҳоли ҳаёти ва соғлиги учун табиий ва техноген офатлар, эпидемиологик вазият бўйича хавфни бартараф этиш, иқлим ўзгаришига мослашувчан ва унинг оқибатларини юмшатиш, ваколатли орган томонидан табиий офатлардан зарар кўргани тасдиқланган объектларни тиклашга (аниқлашга) қаратилган лойиҳалар тоифасига тегишлилиги

Тегишли

5

Тегишли эмас

0

2.

Лойиҳани амалга ошириш зарурати ва мақсадининг сон ва сифат кўрсаткичларини асослаш ҳисоб-китоблари (маълумотлари) мавжудлиги

Мавжуд

5

Мавжуд эмас

0

3.

Лойиҳа аҳамиятининг даражаси

Республика

5

Вилоят

10

Бир қанча шаҳар ва туманлар

15

Туман ва шаҳарлар

20

Туман ёки шаҳарлар

25

4.

Лойиҳанинг самарадорлиги, шу жумладан, ижтимоий самараси

Объекти хизмат кўрсатишни кўзда тутиб, тўғридан тўғри муаммони, шу жумладан, ижтимоий муаммоларни ҳал этишга ҳисса қўшишга қаратилган

10

Лойиҳа бўйича алоҳида муаммолар, шу жумладан, ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган кўрсаткичлар белгиланган

5

Лойиҳа самарадорлигини аниқлаш қийин

0

5.

Объектнинг техник ҳолати

Яроқсиз (фойдаланиб бўлмайди)

20

Ўртачадан паст (реконструкция қилиш талаб этилади)

10

Ўрта ҳолатда (капитал таъмирлаш талаб этилади)

5

6.

Лойиҳанинг барча хатарлари ва уларнинг миқдорини аниқлаш, хавфлар рейтинги, уларни камайтириш стратегияси ва қолдиқ хавфларни баҳолаш (хавф камайгандан кейинги стратегияси).

Батафсил хавфлар реестри ва хатарларни бошқариш режасининг мавжудлиги

10

Лойиҳани амалга оширишда асосий хатарларнинг сифатли тавсифи мавжудлиги

5

Хавфлар реестри ёки хатарларни бошқариш режаси мавжуд эмас

0

7.

Объектда охирги иш бажарилиш вақти (қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш)

Амалга оширилмаган

20

10 йилдан 15 йилгача

10

5 дан 10 йилгача

5

5 йилгача

0

8.

Лойиҳани маҳаллий бюджетдан молиялаштириш даражаси

50 фоиз ва ундан ортиқ

10

50 фоизгача

5

йўқ

0

9.

Тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари мавжудлиги

Мавжуд

10

Мавжуд эмас

0

10.

Янги иш ўринлари яратиш

Яратиш кўзда тутилган

5

Яратиш кузда тутилмаган

0

11.

Молиявий ресурсларнинг асосланган ҳисоб-китоби ва молиялаштириш манбалари аниқланганлиги

Мавжуд

10

Мавжуд эмас

0

12.

Лойиҳанинг ташқи-муҳандислик тармоқлари ва транспорт инфратузилмаси билан таъминлаш ҳолати

Таъминланган

10

Қисман таъминланган

5

Таъминланмаган

0

13.

Лойиҳанинг ўрнатилган қувватидан фойдаланиш учун истеъмолчилар (фойдаланувчилар) етарлилиги

Етарли миқдорда мавжуд

10

Етарли эмас

0

14.

Лойиҳа хизмат кўрсатадиган (қамраб олинадиган) аҳоли сони

10 минг нафардан ортиқ

20

5 мингдан 10 минг нафаргача

15

1 мингдан 5 минг нафаргача

10

1 минг нафардан кам

5

II.

Тармоқ мезонлари:

Таълим муассасалари (мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, олий таълим ташкилотлари)

1.

Навбатчилик коэффициенти (ўқувчилар сонининг таълим муассасасининг қувватига нисбати)

2 ва ундан ортиқ

15

1,5 дан 2 гача

10

1 дан 1.5 гача

5

1 дан кам

0

2.

Спорт залларининг мавжудлиги

Мавжуд эмас

15

Мавжуд, аммо реконструкция қилишга муҳтож

10

Мавжуд, аммо капитал таъмирлашга муҳтож

5

Мавжуд

0

Соғлиқни сақлаш объектлари

3.

Бирламчи касалланиш даражаси (100 минг аҳолига)

30 мингдан кам

15

30 мингдан 40 минггача

10

40 мингдан 50 минггача

5

50 мингдан ортиқ

1

4.

Ҳар бир фуқарога йилига поликлиникага тиббий ташрифлар сони (ташрифлар)

5 тадан кам

15

5 тадан 7 гача

10

7 тадан 10 тагача

5

10 тадан кўп

1

Ичимлик ва оқова сув объектлари

5.

Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси

10 фоиздан кам

15

10 дан 30 фоизгача

10

30 дан 50 фоизгача

5

50 фоиздан ортиқ

1

6.

Аҳолини марказлаштирилган канализация тармоқлари билан таъминлаш

10 фоиздан кам

15

10 дан 30 фоизгача

10

30 дан 50 фоизгача

5

Мелиорация объектлари

7.

Суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси

50 фоиз ва ундан ортиқ

15

30 дан 50 фоизгача

10

20 дан 30 фоизгача

5

20 фоиздан кам

0

Суғориш объектлари

8.

Ерларни суғориш даражаси

50 гектар ва ундан ортиқ

20

10 дан 50 гектаргача

15

5 дан 10 гектаргача

10

1 дан 5 гектаргача

5

1 гектардан кам

0

9.

Суғориладиган майдон

10 минг гектардан ортиқ

5

5 — 10 минг гектар

4

1 — 5 минг гектар

2

минг гектардан кам

1

10.

Суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициенти

0,5 дан паст

25

0,5 дан 0,6 гача

20

0,6 дан 0,7 гача

15

0,7 дан 0,8 гача

5

11.

Насос орқали сув оладиган каналлар

3 та ва ундан ортиқ кўтарма насос ёрдамида сув олиш

7,5

2 та кўтарма насос ёрдамида сув олиш

5

1 та кўтарма насос ёрдамида сув олиш

2,5

12.

Кўтарма усулидаги каналлар

Кўтарма қисми 50 фоиздан юқори

10

Кўтарма қисми 50 фоизгача

5

13.

Техник ҳолати ёмонлашган каналлар

Дастлабки лойиҳавий кўрсаткичлар ўзгариши 50 фоиздан ошган

10

Дастлабки лойиҳавий кўрсаткичлар ўзгариши 50 фоизгача

5

14.

Каналнинг реконструкция (бетонлаштириш) қилингандан кейин лойқа чўкмаслик ҳолати

Сув тезлиги 1 м/с дан юқори

5

Сув тезлиги 0,5 м/с дан 1 м/с гача

2

15.

Каналдаги фильтрация натижасида сизот сувлар кўтарилиши

Сизот сувлар чуқурлиги 1,5 метргача

10

Сизот сувлар чуқурлиги 1,5 — 2 метр

5

».

(3-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 09/25/665/0972-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Лойиҳаларнинг устуворлигини белгилашда мазкур Низом билан белгиланган мезонлар бўйича ҳар бир лойиҳанинг баллар вазни ҳисоблаб чиқарилади ва энг кўп балл тўплаган лойиҳа биринчи навбатда Дастурга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда табиий офат натижасида зарур кўрган объектлар, давлат мудофааси ва хавфсизлиги аҳамиятига эга бўлган объектлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида назарда тутилган лойиҳаларга устуворлик берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу мезонларга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда киритилган таклифига асосан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланган мезонлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Дастур лойиҳасига киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш шакллари намуна ва макетлари билан биргаликда ташаббускорларга юборилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Дастур лойиҳасига киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш шакллари намуна ва макетлари ташаббускорларга юборилгандан кейинги йил давомида мезонларга ўзгартириш киритишга йўл қўйилмайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма
лойиҳасининг паспорти

______________________________________________________

(лойиҳа номи)

1. Асосий қоидалар

Йўналиш номи

Лойиҳанинг қисқа номланиши

_________ вилояти _________ туманидаги _________

Лойиҳанинг бошланиш ва тугаш муддати

20..-20.. йиллар

Тармоқ вазирлиги (идора) номи

Лойиҳа тадбирларининг асосий ва ҳамкор ижрочилари

Лойиҳа паспортини ишлаб чиқувчи

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

2. Лойиҳа мазмуни

Лойиҳанинг мақсади

Таълим жараёнини сифатли ўтказиш учун тегишли шароитлар яратиш

Лойиҳа кўрсаткичлари ва уларнинг йиллар бўйича қиймати

Сони

Мавжуд қувват

Лойиҳавий қуввати

Давр, йил

20..

-

-

-

-

Лойиҳа натижаси

(ижтимоий ва (ёки) иқтисодий самараси)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

3. Босқич ва назорат нуқталари

Т/р

Номланиши

Тури

(босқичнинг якунланиши, назорат нуқтаси)

Муддати

1.

Техник топшириқни ишлаб чиқиш

20.. йил ...ой

2.

Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш

20.. йил ...ой

3.

… …

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

4. Лойиҳа бюджети

Молиялаштириш манбаи

Амалга ошириш йили

Ҳаммаси

20..

...

...

...*

Бюджет манбаси, млн сўм

Республика бюджети

Маҳаллий бюджет

Бошқа манбалар

Бюджетдан ташқари манбалар, млн сўм

Жами

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

5. Асосий хатарлар

Т/р

Хатарларнинг номланиши

Хатарлардан огоҳлантирувчи тадбирлар

(оқибатларнинг тавсифи)

Хатар даражаси

(паст, ўрта, юқори)

Хатарларни бошқариш ва камайтириш чоралари

1.

Лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқмаслик

2.

Лойиҳаларни амалга оширишда молиялаштиришнинг кечиктирилиши

3.

Иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари (сизот сувларнинг кўтарилиши, ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчиликлар ва бошқа талафотлар)

4.

…..

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

6. Лойиҳа тавсифи

Тармоқларни ривожлантириш стратегиялари ва дастурлари, шунингдек, ҳудудларни ривожлантириш дастурлари билан боғлиқлиги

Бошқа лойиҳалар ва дастурлар билан ўзаро боғлиқлиги

Лойиҳани амалга ошириш учун асос

Лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижалар (бенефициар кўрсаткичлари (сони, жинси, ижтимоий инклюзияси ва бошқалар)

Қўшимча маълумотлар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

7. Объектнинг техник ҳолати ва охирги иш бажарилиш вақти

Техник ҳолати

Фойдаланишга топширилган вақти

Охирги иш бажарилиш вақти

Яроқсиз

(фойдаланиб бўлмайди)

Ўртачадан паст

(реконструкция қилиш талаб этилади)

Ўрта ҳолатда

(капитал таъмирлаш талаб этилади)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

8. Объектнинг фойдаланишга топширилиши натижасида унга кўрсатиладиган техник хизмат ва сақлаш харажатининг тахминий ҳисоб-китоби

Объектни сақлаш харажатлари номи

Харажатлар ҳисоб-китоби, млн сўм

Жами

ш.ж., йиллар

20..й.

20..й.

20..й.

20..й.

20..й.

Техник хизмат кўрсатиш

Сақлаш харажати

Жами

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

9. Инвестиция лойиҳаларининг иқлим ўзгаришига таъсирини баҳолаш

Иқлим ўзгаришига таъсири

Изоҳ

Оқибатларини юмшатиш шартлари

Иссиқхона гази чиқиндилари

Энергия истеъмоли

Қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий қилиш

Сув сарфи

Мослашиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва бошқа чоралар

Умумий баҳо:

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Лойиҳа паспорти ҳар бир соҳа ва тармоқнинг хусусияти бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан алоҳида тартибда ишлаб чиқилади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик, идора раҳбари Ф.И.О., лавозими.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан объектларни молиялаштириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом талаблари бошқа манбалардан молиялаштириладиган объектлар учун тавсиявий хусусиятга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи — объектлар бўйича лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ташкил этиш вазифаси юклатилган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет тизими бюджетлари — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари — қонунчиликда назарда тутилган манбалар ҳисобидан бюджет ташкилоти тасарруфига келиб тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари кенгаши (кейинги ўринларда — Жамғарма кенгаши) — бюджет ташкилоти раҳбарининг буйруғи (қарори) асосида ташкил этилган, бюджетдан ташқари жамғарма фаолиятига умумий раҳбарлик қилувчи ва жамғармага келиб тушган маблағлардан очиқлик ва жамоатчиликка ҳисобдорлик тамойиллари асосида фойдаланишни таъминловчи орган;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етказиб берувчи (ишлаб чиқарувчи) — объектни барпо этишда фойдаланиладиган моддий-техник ресурсларни, товарларни (ишларни, хизматларини), асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи ва (ёки) етказиб берувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ҳужжатлари — алоҳида бинолар (иншоотлар) ва иш турлари учун тузиладиган иш чизмаларининг комплекси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхати — лойиҳа ҳужжатларини (ишчи лойиҳа, иш ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатлари) ишлаб чиқиш муддатларини, ишлар ҳажмини (қувватини), умумий ва қолдиқ қийматларини, объект учун жорий молия йилда ажратиладиган капитал қўйилмалар миқдорини, лойиҳа ташкилотларининг номини ўзида акс эттирувчи молиявий ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ва пудрат ташкилоти — объектлар бўйича лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш учун давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ танлаб олинган ташкилот;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий кабинет — лойиҳа ташаббускорлари ва буюртмачиларга электрон платформада маълумотларни киритиш, юклаш, сақлаш, юбориш ва тасдиқлаш функцияларини амалга ошириш мақсадида бириктирилган саҳифа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон платформа — дастурларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва манзилли рўйхатларни келишишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишларнинг манзилли рўйхати — ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — дастур) доирасида ҳар бир объектда қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш муддатини, уларнинг ҳажми ва қувватини, умумий ва қолдиқ қийматларини, жорий молия йилида ажратиладиган капитал қўйилмалар миқдорини, фойдаланишга топшириладиган қувватларини, объект бўйича олинган экспертиза хулосаси тўғрисидаги маълумотлар ҳамда пудрат ташкилотининг номини ўзида акс эттирувчи молиявий ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ID рақам — Дастур доирасида лойиҳани амалга оширишдан бошлаб унинг фойдаланишга топширилгунга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан электрон платформада идентификация қилиш учун бир лойиҳага бериладиган махсус рақам.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Шартномаларни тузиш тартиби ва шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Объектни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (кейинги ўринларда — қурилиш) бўйича шартнома давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига асосан аниқланадиган лойиҳа ташкилоти, етказиб берувчи ва (ёки) пудратчилар (кейинги ўринларда — пудратчи) билан қурилишнинг бутун даврига тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда қурилиш соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Объектларнинг қурилишига шартнома давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг ва тузилган шартноманинг шартларига мувофиқ қурилиш ишларини бажаришга қодир бўлган пудратчи — юридик шахслар билан тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарурат бўлганда, қўшма фаолият тўғрисидаги шартномага мувофиқ иш кўрувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган юридик шахсларнинг бирлашмаси қурилиш шартномаси бўйича бош пудратчи бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ташаббускорлар бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан лойиҳаларни амалга оширишда лойиҳаларни бошқариш ва техник назорат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган тартибда ихтисослашган буюртмачи хизмати ташкилоти билан шартномалар тузган ҳолда, объект қийматининг тўлиқ ва (ёки) қисман (молиялаштириш графикларидан кам бўлмаган ҳолда) молиялаштириб борилишини таъминлайди. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир объект (лойиҳа) бўйича ғазначилик органларидан алоҳида ҳисобварақ очилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташаббускорлар ўзларининг банк ҳисобварақларидаги мавжуд маблағлари ҳисобидан қурилиш-таъмирлаш лойиҳаларини амалга оширишда зарур бўлган маблағларнинг объект (лойиҳа) бўйича ғазначилик органларидан очилган ҳисобварақларга йўналтирилишини таъминлайди.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Буюртмачи ва пудратчи, буюртмачи ва лойиҳа ташкилоти, пудратчи ва субпудратчилар, асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномалар воситачи ташкилотлар ва бошқа оралиқ бўғинларнинг иштирокисиз амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда пудратчилар томонидан қурилиш ишларига субпудратчиларнинг жалб этилиши, шу жумладан уларни шартномага биноан бу ишларни материаллар билан таъминлаш мажбурияти асосида жалб этилиши воситачилар иштироки деб баҳоланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар шартномага биноан қурилиш ишларини материаллар билан таъминлаш мажбурияти буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолган тақдирда, буюртмачи томонидан берилган материаллар қиймати солиқ базасига киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Пудратчи билан шартнома, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, тендер (танлов) ҳужжатларида ва давлат харидлари тартиб-таомиллари натижасида аниқланган нархларда давлат харидларининг тартиб-таомиллари якунлангандан сўнг уч кун ичида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тендер (танлов) ҳужжатларининг шартларига мувофиқ қурилиш муддати бир календарь йил доирасидан ташқарига чиқадиган объектлар бўйича иккинчи ва кейинги йиллар учун қолдиқ ишлар қиймати белгиланган тартибда аниқлаштирилади. Қолдиқ қийматнинг аниқлаштирилиши шартномага қўшимча келишувлар ва битим билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Шартномага ишлар ҳажмини кўпайтириш ёки объект лойиҳасини ўзгартириш билан боғлиқ ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилишига йўл қўйилмайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартнома шартларида белгиланган мажбуриятларни тўлиқ бажариш учун йилдан-йилга ўтувчи ҳамда ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган объектлар бўйича буюртмачи ва пудратчи ўртасида қўшимча келишувлар тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Шартномани бекор қилиш вақтида тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар, шунингдек, етказилган зарарни қоплаш қонунчилик ҳужжатларида ва (ёки) шартномада белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Субпудратчилар ва етказиб берувчилар (ишлаб чиқарувчилар)ни танлаш буюртмачи билан тузилган шартномадаги мажбуриятлар сақланиб қолиш шарти билан пудратчи томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Объектлар қурилишига шартнома тузиш ва (ёки) шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ кафиллик, кафолат ва бошқалар билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Объект қурилиши шартномасида акс эттириладиган ўзаро ҳисоб-китоб шартлари қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Буюртмачи томонидан қуйидагилар таъминланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш, бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларни ва қурилиш ҳудудини тайёрлаш, лойиҳаолди ишларини ташкил этиш, лойиҳанинг иш ҳужжатлари (объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш ҳолларидан ташқари) ва танлов (тендер) ҳужжатларини тасдиқлаш ҳамда уларни экспертизадан ўтказиш;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ лойиҳа ташкилоти ва пудратчини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудратчи билан қурилиш ишларини бажариш графиги ва молиялаштириш жадвалларини кўрсатган ҳолда шартнома тузиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф-хатар тоифасидан қатъи назар, барча объектларнинг қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтказиш ва назоратга олинишини таъминлаш;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудратчига қуриш учун бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларни тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бузиладиган, кўчириладиган ёки реконструкция қилинадиган биноларда, шунингдек, объект қурилиши ҳудудида яшаётган шахсларни, қишлоқ хўжалиги нобудгарчиликлари ва дарахтлар ҳамда кўп йиллик буталарни кўчириш ишларини ташкил этиш;
(14-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудратчилар билан тузилган шартномаларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектлардаги қурилиш ишларини молиялаштириш, шартнома бўйича пудратчига юклатилган мажбуриятларга риоя этилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник кузатиш ва объект қурилиши бўйича техник назоратни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиши тугалланган объектни белгиланган тартибда фойдаланиш учун қабул қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланувчи ташкилот тасарруфига ўтказиш учун авизони расмийлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат шартномасида белгиланган кафолат муддати якуни билан фойдаланувчи ташкилотнинг эътирозлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини билдирувчи расмий хабарномасини олиш;
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кафолат муддати даврда аниқланган нуқсонлар бартараф этилишини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи қонунчилик ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Пудратчи томонидан қуйидагилар таъминланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
технологик қисмни буюртмачи билан келишган ҳолда иш ҳужжатларини (объект фойдаланишга тайёр ҳолда қурилганда) ишлаб чиқиш ва қурилиш жараёнида уни эксперт тарзида кузатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ҳужжатларини (объект фойдаланишга тайёр ҳолда қурилганда) технологик изчиллик ва объект қурилишининг аниқ шартлари билан боғлаган ҳолда тўлиқ ҳажм ва белгиланган муддатларда ишлаб чиқаришга бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган лойиҳада назарда тутилган қурилиш ишларини ишларни бажариш графиги, стандартлар ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектни шартнома шартларига мувофиқ асбоб-ускуна, конструкция ва қурилиш материаллари билан бутлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш-монтаж, махсус ва ишга тушириш-созлаш ишларини лойиҳа ечимлари, қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда ўз вақтида ҳамда сифатли бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг ижро ҳужжатларини, сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотлар бўйича уларнинг мувофиқлик сертификатларини, фойдаланилган қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарга техник паспортларни буюртмачига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектни тасдиқланган лойиҳалар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда шартнома шартларига мувофиқ буюртмачига топшириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пудратчи қонунчилик ҳужжатларига ва шартнома шартларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Буюртмачи билан пудратчи ўртасидаги вазифалар тақсимоти, шунингдек, уларнинг мулкий жавобгарлиги қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир пудрат шартномасини тузишда аниқлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қурилиш ишлари тугалланган объект Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекцияси рухсатномаси асосида ҳамда белгиланган сифат стандартлари ҳисобга олинган ҳолда буюртмачи томонидан фойдаланишга қабул қилинади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 09/25/665/0972-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Буюртмачи қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларни бажаришга бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларни тақдим этиш муддатларини кечиктирилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геодезия — ер ажратиш асослари ҳамда қурилиш ҳудудига бириктирилган пунктлар ва белгилар берилиши кечиктирилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома шартларига мувофиқ ишлаб чиқаришга ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган қурилиши тугалланган объект, унинг алоҳида навбатлари, ишга тушириш мажмуи ҳамда бино ва иншоотларни қабул қилиб олишни асоссиз равишда кечиктирилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиялаштиришни, шунингдек, бажарилган ишларни тасдиқлаш ва ҳисоб-китоб қилишни белгиланган муддатларда амалга оширмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Пудратчи қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ҳужжатлари ишлаб чиқилмаганлиги ёки сифатсиз ишлаб чиқилганлиги (объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектда қурилиш-монтаж ишлари ва (ёки) унинг навбати ва босқичи белгиланган вақтда тугалланмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи билан тузилган шартнома бўйича монтаж ишларини бажараётган монтаж ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотларга асбоб-ускуналарни монтаж қилишга мўлжалланган майдонларни топшириш муддатлари бузилганлиги (агар бу шартнома ва танлов (тендер) ҳужжатларида назарда тутилган бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи билан тузилган шартномага кўра алоҳида шартларда берилган ерларни рекультивация қилиш бўйича белгиланган муддатларнинг бузилганлиги ва (ёки) тўлиқ ҳажмда амалга оширилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш жараёнида ва (ёки) оралиқ қабул қилиш жараёнида буюртмачи, муаллифлик назоратини амалга оширувчи ташкилот ва назорат органлари томонидан қурилиш ишлари ва конструкцияларда йўл қўйилган ва аниқланган чала ишлар ҳамда нуқсонларни бартараф этишнинг кечикканлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Пудратчи томонидан қурилиш ишлари шартнома шартларини бузган ҳолда ёки бошқа нуқсонларга йўл қўйган ҳолда бажарилганда буюртмачи, агар қонунчилик ҳужжатларида ва шартномада бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, пудратчидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нуқсонлар оқилона муддатда пудратчининг маблағлари ҳисобидан бартараф этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш қиймати иш учун белгиланган нархга мутаносиб миқдорда камайтирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар шартномада буюртмачининг нуқсонларни бартараф этиш ҳуқуқи назарда тутилган бўлса, нуқсонларни бартараф этиш билан боғлиқ харажатлар қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Пудратчи нуқсонларни бартараф этиш ўрнига қурилиш ишларини ўз ҳисобидан қайтадан бажариш ҳуқуқига эга. Бунда пудратчи томонидан қурилиш ишларининг бажариш муддати кечиктирилиши туфайли етказилган зарарларни буюртмачига қоплаб берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Пудратчи томонидан нуқсонлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган ҳолларда, буюртмачи ёки фойдаланувчи ташкилот нуқсонларни ўз маблағлари ҳисобидан ва (ёки) ўз кучи билан бартараф этиши мумкин. Бунда нуқсонни бартараф этиш ишларининг қиймати ва нуқсон ўз вақтида бартараф этилмаганлиги натижасида кўрилган зарар пудратчидан ундириб олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Бажарилган қурилиш ишлари (хизматлари) ва етказиб берилган товарлар (материаллар) учун белгиланган муддатларда ҳақ тўланмаган тақдирда, буюртмачи пудратчига қонунчилик ҳужжатларида ва шартномада белгиланган тартибда ҳамда миқдорда неустойка (жарима, пеня) тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Мазкур Низомда кўзда тутилган неустойка (жарима, пеня) тўлаганлигидан қатъи назар, шартнома мажбуриятларини бузган тараф иккинчи тарафга ана шу зарар оқибатида ўзи етказган зарар қисмини ҳам қоплайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Муддатини ўтказиб юбориш ёки шартнома мажбуриятларини ўзгача тарзда лозим даражада бажармаслик ҳоллари учун мазкур Низомда белгиланган неустойкани (жаримани, пеняни) тўлаш ҳамда шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаслик оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тарафларни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод этмайди, қонунчиликда ва шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қурилишини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари пудратчининг лойиҳада назарда тутилган ишларнинг бутун ҳажмини, шу жумладан, махсус ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш, объектни технология ва муҳандислик асбоб-ускуналари билан бутлаш бўйича мажбуриятларни назарда тутади ҳамда тайёр қурилиш маҳсулоти яратишнинг ягона узлуксиз комплекс жараёни сифатида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қуриш бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан молиялаштириладиган қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширишда мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларда фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари томонларнинг келишуви бўйича ёки танлов (тендер) савдоларининг шартларидан келиб чиқиб қўлланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаришга пудратчи томонидан субпудрат ташкилотлари жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур бўлган хом ашё, конструкциялар ва буюмлар, асбоб-ускуналар ва техникалар, технологик ва энергетик асбоб-ускуналар ҳамда махсус материаллар билан таъминлаш ишлари пудратчининг мажбурияти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Пудратчи шартномада белгиланган кафолат даврида объектдан лойиҳада назарда тутилган параметрларда фойдаланилиши учун буюртмачи олдида мулкий жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Пудратчи билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш қурилиш ишлари якунланиб, объект фойдаланишга топширганидан кейин буюртмачи томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Объектлар фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида қурилаётганда, объектда бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг қиймати объект фойдаланишга топширилгунга қадар пудратчининг балансида бўлади. Қурилиши тугалланмаган объектларни солиққа тортиш солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
331. Тегишли тартибда пудрат шартномаси бекор қилинган объектларда қурилиш-пудрат ишларни якунлаш учун буюртмачи томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома бекор бўлган кундан эътиборан бир ой муддатда объектнинг қолдиқ иш ҳажмлари назорат ўлчови орқали аниқланади ва хатлов далолатномаси расмийлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг аниқланган қолдиқ иш ҳажмлари жорий нархларда аниқлаштирилади ва давлат экспертизаси хулосалари олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертиза хулосаларига мувофиқ қолдиқ иш ҳажмлари бўйича белгиланган тартибда энг яхши таклифларни танлаш (тендер) амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектда амалга оширилган ишлардан ҳосил бўлган 5 фоизлик кафолат тўловлари, бажарилган иш ҳажмлари қийматига қараб пудрат ташкилотлари ўртасида тақсимланади ва тўлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қурилиш-пудрат ишларини якунлаш учун амалга оширилган қўшимча лойиҳа-қидирув ишлари Вазирлар Маҳкамасининг «Марказлаштирилган капитал қуйилмалар ҳисобига рўёбга чиқарилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда шартномавий жорий нархларга ўтиш тўғрисида» 2003 йил 11 июндаги 261-сон қарорига мувофиқ буюртмачининг бошқа харажатлари ҳисобидан қопланади.
(331-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Объектлар қурилишини молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни қабул қилиниб, Дастур тасдиқлангандан кейин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан;
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан;
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан қурилиш ишларини амалга ошириш учун ажратиладиган капитал қўйилмалар ҳажмлари чораклар ва соҳалар кесимидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотни ўн кун ичида (агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса) буюртмачиларга етказилади.
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
(34-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 09/25/665/0972-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар капитал қўйилмалар ҳисобидан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун ўзларига ажратилган маблағлар бўйича харажатлар ёйилмасини (базавий смета) шакллантирадилар ва ахборот тизими («УзАСБО» ДМ) орқали тасдиқлаш учун киритадилар;
(34-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-388-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги учун ажратилган маблағлар сифатида акс эттирилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачиларга қайта тақсимланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектлари алоҳида тартиб асосида молиялаштирилади;
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 665-сонли қарорига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 09/25/665/0972-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур тасдиқлангандан кейин электрон платформада ҳар бир объект бўйича ID рақам очилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмлари буюртмачиларга етказилгандан кейин беш иш куни ичида буюртмачиларга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади ва унга капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмлари киритилади.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бюджет тизими бюджетларидан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет даражаси, соҳалар ва йўналишлар бўйича белгиланган тартибда харажатлар ёйилмаси тузилади ва ажратилган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида буюртмачиларга очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига киритилишини таъминлайди.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жорий йилда ажратилган маблағлар электрон платформада объектлар (ID рақамлар) бўйича режалаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қайта тақсимланадиган маблағлар соҳалар кесимида акс эттирилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачиларга қайта тақсимланади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Дастур доирасида барпо этилаётган объектлар бўйича қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ тартибда электрон платформада амалга оширилади, давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бўйича қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатлари тасдиқлангандан сўнг молия органлари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳар бир объект бўйича алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасдиқланган манзилли рўйхатларга асосан объектларнинг харажатлар сметаси буюртмачилар томонидан тузилади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачилар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали ҳар бир объект бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига харажатлар сметаси ва унга ўзгартириш (қўшимча)лар киритилади;
(37-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачиларга очилган ғазна ҳисобварағида (қайта тақсимланадиган) назарда тутилган маблағлар манзилли рўйхатларга асосан тасдиқланган ҳар бир объектнинг харажатлар сметасидан келиб чиқиб, буюртмачилар томонидан мустақил равишда қайта тақсимланади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва уларга ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритиш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятини, хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш тадбирлари доирасида барпо этиладиган объектларнинг қурилиши учун ажратиладиган маблағлар объектлар кесимида тақсимланмаган ҳолда шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали бир сатрда молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Молиялаштиришни бошлаш учун буюртмачи томонидан манзилли рўйхатлар тасдиқлангандан сўнг икки иш куни ичида махсус ахборот портали орқали ғазначилик бўлинмаларига қуйидагилар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда тасдиқланган қурилишларнинг ва (ёки) лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатлари нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пудратчини (лойиҳа ташкилотини) аниқлаш бўйича харид комиссияси йиғилишининг баёни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан шартномаси нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг қурилиш-монтаж ишларини бажаришга (қурилишнинг бутун даври учун берилган) рухсати нусхаси;
(40-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат экология экспертизаси хулосасининг нусхаси (зарур бўлганда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар қонунчилик ҳужжатларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат хариди тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилган бўлса, шартнома ва шартнома бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг тегишли хулосаси (қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно).
(40-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Буюртмачи ва пудрат ташкилоти ўртасида объектни қуриш, реконструкция қилиш ёки мукаммал таъмирлаш юзасидан тузилган шартномада ва унга илова қилинадиган маблағ билан таъминлаш жадвалида қуйидагилар ҳисобга олиниши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қурилиши тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш шартлари асосида қуриладиган объектлар бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида аванс тўловлари қурилишнинг прогноз қилинаётган йили учун танлов савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ажратилган аванснинг молия йили мобайнида мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар ойда жорий молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда тузилган шартномаларда назарда тутилган кафолатли муддат ўтгандан кейин амалга ошириладиган объект қийматининг 5 фоизи тўланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар давлат харидлари натижаларига кўра қурилиш муддати уч ойдан кам бўлса, объектларга биринчи ойда объект қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс тўловлари ажратилади, кейинги тўловлар белгиланган тартибда молиялаштирилади.
(41-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 665-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 09/25/665/0972-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) объектларни жиҳозлаш (технологик ускуналар бундан мустасно) бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиҳозлаш ишларининг дастлабки ойи мобайнида аванс тўловлари жиҳозлаш ишларининг тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 15 фоизи миқдорида ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аванснинг мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, етказиб берилган жиҳозларнинг 100 фоизи миқдорида жорий молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ишларининг дастлабки ойи мобайнида аванс тўловлари лойиҳа ишларининг тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 15 фоизи миқдорида ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган маблағлар, шартномаларда кўрсатилган шартларда бажарилган ишлар қийматидан келиб чиқиб, ажратилган авансни ушлаб қолган ҳолда жорий молиялаштирилиши назарда тутилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
411. Бажарилган қурилиш-монтаж ва лойиҳа ишлари ҳамда етказиб берилган жиҳозлар учун тўловларга электрон ҳисобварақ-фактура асословчи ҳужжат ҳисобланади, давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бундан мустасно.
(411-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
412. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли ҳужжатларига асосан лойиҳалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда қуриш (объектларни параллель лойиҳалаштирган ҳолда қуриш) муддати тугагандан сўнг ва лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар объектларни параллель лойиҳалаштирган ҳолда қуриш муддати давомида электрон ҳисобварақ-фактура орқали расмийлаштирилган бажарилган қурилиш-монтаж ишлари молиялаштирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(412-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
413. Лойиҳалаштириш ишлари икки босқичли (техник-иқтисодий асослар ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб (ТИА/ТИҲК) ва ишчи ҳужжат) бўлган объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва молиялаштириш тасдиқланган ишчи ҳужжат асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ишчи ҳужжат белгиланган тартибда давлат экспертизаси хулосаси асосида тасдиқланади.
(411 — 413-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Танлов натижалари бўйича шартномада белгиланган нархга нисбатан сифати ва ҳажмига таъсир қилмаган ҳолда тежалган маблағлар пудрат ташкилоти тасарруфида қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Объектларини молиялаштириш қатъий равишда бюджет тизими бюджетларидан ҳар бир объект учун ажратилган капитал қўйилмаларнинг лимитлари доирасида амалга оширилади ҳамда маблағларни қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларида назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун сарфлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Жорий молиялаштириш буюртмачилар томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар ва тўлов топшириқномаларига асосан улар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилгандан сўнг уч иш кун ичида, бироқ қонунчилик ҳужжатларида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар биринчи навбатда молиялаштирилишини инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Буюртмачининг сақлаш билан боғлиқ харажатлари объектнинг қурилиш қийматига киритилади ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳар бир объект бўйича алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварағи орқали бюджет таснифининг алоҳида харажатлар моддасида битта сатрда назарда тутилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Буюртмачиларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар сметаси ва штатлар жадвали белгиланган тартибда молия органларида рўйхатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
461. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича — бюджет ташкилотлари) Дастур доирасида кредитор қарздорликларни қоплаш учун соҳалар кесимида ажратилган маблағларни аввалги йилларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган объектларнинг 5 фоизлик кафолат суммасини буюртмачиларнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ тасдиқланган манзилли рўйхатлар асосида молиялаштириш чораларини кўради.
(461-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан объектларни молиялаштириш мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
471. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ҳамда ҳар йили иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатга олинган сақлаш харажатлари сметаларида кўзда тутилган маблағлар доирасида бино ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларини шакллантириш мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ тартибда амалга оширилади.
(471-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Буюртмачилар томонидан бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар учун даврий молиявий ҳисоботларни тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш тўғрисидаги тартибига мувофиқ ҳисоботлар тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда бюджет тизими бюджетлари бўйича буюртмачилар томонидан тегишли ҳисоботлар тақдим этилмаганда, буюртмачи раҳбариятини ёзма хабардор қилган ҳолда иқтисодиёт ва молия органлари тегишли ҳисоботлар талаб даражасида тақдим этилгунга қадар бюджет маблағлари ҳисобидан харажатларни молиялаштиришни (тўлашни) чеклаб қўйишга ҳақли.
(48-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ

1. Ушбу Тартиб ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — дастур) доирасида қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Тартиб талаблари бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга ҳам татбиқ этилади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича бир вақтнинг ўзида ҳам ташаббускор, ҳам буюртмачи бўлишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ташаббускорлар, буюртмачилар, шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўзларининг солиқ органлари томонидан берилган электрон рақамли имзоларидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда «Капитал қўйилмалар» автоматлаштирилган электрон ахборот тизимида (кейинги ўринларда — электрон платформа) рўйхатдан ўтиши талаб этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Дастур доирасида қурилишларнинг ва кейинги йиллар учун лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи босқичда — пудрат (лойиҳа) ташкилотларини аниқлаш бўйича танлов (тендер) савдолари ўтказишдан олдин қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг дастлабки манзилли рўйхатлари (кейинги ўринларда — дастлабки манзилли рўйхатлар) ишлаб чиқилиб, тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи босқичда — пудрат (лойиҳа) ташкилотлари аниқлангандан кейин қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатлари (кейинги ўринларда — манзилли рўйхатлар) ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Манзилли (дастлабки манзилли) рўйхатлар буюртмачилар томонидан ҳар бир объектлар тўғрисида маълумотларни акс эттирадиган, мазкур Тартибга 1- ва 2-иловаларга мувофиқ шаклларда электрон платформа орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) тақдим этилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Дастлабки манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни ва Дастур қабул қилингандан сўнг буюртмачилар томонидан уч иш куни ичида дастлабки манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, келишиш учун ваколатли органларга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Дастлабки манзилли рўйхатларда қурилиш-монтаж ишларининг ҳамда буюртмачининг бошқа харажатлари (лойиҳа қидирув ишлари) учун талаб этиладиган маблағларнинг прогноз қийматлари кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Прогноз қийматлар буюртмачилар томонидан асосланган ҳисоб-китобларга кўра ишлаб чиқилади ва тасдиқланган харажатлар сметасини иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Янгидан бошланадиган лойиҳалар бўйича дастлабки манзилли рўйхатлар қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади ва электрон платформага юкланади:
(9-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал қўйилмалар учун ажратилган маблағларнинг ҳажми ва молиялаштириш манбаларининг белгиланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича объектнинг лойиҳавий қуввати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича давлат экспертизаси хулосаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонаси хулосаси;
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш билан бир вақтда қурилиш ишларини бажаришга рухсат берувчи ҳужжат (мавжуд бўлган ҳолларда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг (маълумотларнинг) электрон платформага юкланишига ҳамда тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун буюртмачи жавобгар бўлади.
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Буюртмачилар ишлаб чиқилган дастлабки манзилли рўйхатларни келишиш учун талаб этилаётган маблағлар бўйича асословчи ҳисоб-китобларни илова қилган ҳолда электрон платформа орқали ваколатли органга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Дастур доирасида маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг (объектларнинг) манзилли рўйхатлари тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия бошқармалари билан келишилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги дастлабки манзилли рўйхатларни ва уларга илова қилинган ҳужжатларни икки иш куни ичида кўриб чиқади ва келишади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул раҳбарлар дастлабки манзилли рўйхатларни икки иш куни ичида кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Дастлабки манзилли рўйхатлар тасдиқлангандан сўнг буюртмачилар томонидан икки иш куни ичида харажатлар сметаси белгиланган тартибда иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Иқтисодиёт ва молия органлари харажатлар сметасига асосан икки иш куни ичида объектлар учун ажратилган капитал қўйилмалар лимитларини ҳар бир объект учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига киритади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Буюртмачилар томонидан пудратчи (лойиҳа ташкилоти) билан шартнома тузилгандан кейин уч иш куни ичида манзилли рўйхатлар ишлаб чиқилади ва келишиш учун мазкур Тартибнинг 5-бандида белгиланган тартибда ваколатли органларга киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Манзилли рўйхатлар қуйидагилардан келиб чиқиб ишлаб чиқилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал қўйилмалар учун ажратилган маблағларнинг ҳажми ва молиялаштириш манбаларининг белгиланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича объектнинг лойиҳавий қуввати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича давлат экспертизаси хулосаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонаси хулосаси;
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пудрат (лойиҳа ташкилотини) аниқлаш бўйича (йилдан йилга ўтувчи объектларни фойдаланишга топшириш муддатларини қайта кўриб чиқиш бўйича) харид комиссияси йиғилишининг баёни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат ва (ёки) лойиҳа ташкилоти билан тўғридан-тўғри шартномалар тузилишига асос бўлган ҳужжат (мавжуд бўлган ҳолларда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар қонунчилик ҳужжатларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат хариди тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилган бўлса, шартнома ва шартнома бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг тегишли хулосаси (қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно);
(16-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш билан бир вақтда қурилиш ишларини бажаришга рухсат берувчи ҳужжат (мавжуд бўлган ҳолларда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган объектлар бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли Ҳукумат қарори (фармойиши);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йилдан йилга ўтувчи объектлар бўйича белгиланган тартибда амалга ошириладиган қайта ҳисоб-китоб маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат ва лойиҳа ташкилоти билан ўзаро ҳисоб-китоб далолатномалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат ва (ёки) лойиҳа ташкилоти билан тўғридан-тўғри шартномалар тузилган объектларда лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг буюртмачилар томонидан ҳисобланган дастлабки қиймати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг (маълумотлар ва талаб этилаётган маблағлар бўйича асословчи ҳисоб-китобларнинг) тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун буюртмачи жавобгар бўлади.
(16-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Манзилли рўйхатлар ваколатли орган билан келишиш учун талаб этилаётган маблағлар бўйича асословчи ҳисоб-китобларни илова қилган ҳолда электрон платформа орқали тақдим этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Дастур доирасида маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг (объектларнинг) манзилли рўйхатлари тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия бошқармалари билан келишилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Манзилли рўйхатларни ваколатли органлар томонидан кўриб чиқиш ва келишиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манзилли рўйхатларни ва уларга илова қилинган ҳужжатларни, уч иш куни ичида қуйидагиларни кўриб чиқади ва келишади:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манзилли рўйхатларнинг дастурда кўзда тутилган маблағлар ҳажмига мослиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиялаштириш жадвалларининг жорий йил учун ажратилган капитал қуйилмалар ҳажмларига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг лойиҳа смета-ҳужжатлари бўйича давлат экспертизаси хулосасининг мавжудлиги ва манзилли рўйхатларга киритилган пудратчиларнинг (лойиҳа ташкилотлари) давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланган пудратчининг (лойиҳа ташкилотининг) мувофиқлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манзилли рўйхатларнинг Дастурнинг янги ишга тушириладиган қувватлар, капитал қўйилмалар ва асосий фондларни ошириш бўйича параметрларига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йилдан йилга ўтувчи объектлар бўйича ишларнинг қолдиқ қиймати ва харажатлари тўғрисида тақдим этилган маълумотлар асослилиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манзилли рўйхатларда қурилиш-монтаж ишлари ҳажми, жиҳозлар (мебель, жиҳозлар) ва буюртмачининг сақлаш харажатлари учун прогноз қилинган маблағлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар тўғри акс эттирилиши.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан бешинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Манзилли рўйхатлар келишилгандан сўнг тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул раҳбарлар томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ваколатли органлар томонидан манзилли рўйхатларда камчиликлар аниқланган тақдирда уч иш куни ичида манзилли рўйхатлар камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари кўрсатилган хабарнома билан биргаликда электрон платформа орқали буюртмачиларга қайтарилади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтарилади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Буюртмачилар томонидан электрон платформада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда киритилган манзилли рўйхатлар ваколатли органлар томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади ва келишилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ваколатли орган электрон платформада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан киритилган манзилли рўйхатларни келишмасдан қайтаришга ҳақли. Бунда камчиликларни электрон платформада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди, қўшимча равишда тақдим этилган материаллар билан боғлиқ камчиликлар бундан мустасно.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Манзилли рўйхатлар Иқтисодиёт ва молия вазири ёки улар томонидан ваколат берилган масъул шахслар томонидан имзоланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Молиялаштиришни бошлаш учун буюртмачилар икки иш куни ичида зарур ҳужжатларни, шу жумладан, тасдиқланган манзилли рўйхатларни тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим этадилар.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ғазначиликнинг тегишли бўлинмалари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан буюртмачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ юридик ва молиявий мажбуриятларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Манзилли рўйхатларга қуйидаги ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачиларга қўшимча капитал қўйилмалар ажратилганда ёки уларга ажратилган капитал қўйилмалар ҳажми камайтирилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг қиймати ўзгарганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манзилли рўйхатларни шакллантириш учун асос ҳисобланган ва мазкур Тартибнинг 16-бандида келтирилган ҳужжатларга (талаблар, меъёрлар) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Тасдиқланган манзилли рўйхатлар электрон тизимда автоматик тарзда унификация қилинадиган рақам билан рўйхатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Мазкур Тартиб талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

вазирлик ва идора раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул шахслар

_____________________________

(Ф.И.О.)

202___ йил «___» _________

202__ йилда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан _________________________ объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

(Асос: ______________________________________________)

(млн сўм, жорий нархда)

Объектлар номи ва манзили

Қурилиш бошланиш ва фойдаланишга топшириш йили

Лойиҳа қуввати

Объектнинг умумий қиймати (шартнома асосида) жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари

01.01.202__ й. ҳолатига объект қолдиқ қиймати жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари

01.01.202__ й., ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг (қайта ҳисоблаш билан) қолдиқ қиймати жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари

01.01.202_ й., ҳолатига объектнинг молиялаштириш қолдиғи жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари

202__ йил учун капитал қўйилмалар лимити

202__ йилда фойдаланишга топшириладиган

01.01.202__ й., ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг (қайта ҳисоблаш билан) қолдиқ қиймати жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари

01.01.202__ й., ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг молиялаштириш қолдиғи жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари

Экспертиза хулосаси рақами ва санаси

Тендер (танлов)лар натижасига бўйича баённома рақами ва санаси

Қурилиш пудрат ташкилот номи

Жами капитал қўйилмалар

шу жумладан

Муддат / қувват

Асосий фонд суммаси

Қурилиш — монтаж ишлари

Жиҳоз

Буюртмачи бошқа харажатлари

Жами

жумладан, сақлаш харажатлари

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

Жами капитал қўйилмалар,

жумладан

Аввалги йиллардан ўтувчи

Янги қурилиш

1.

2.

Реконструкция, модернизация

1.

2.

Янгидан бошланувчи

Янги қурилиш

1.

2.

Реконструкция, модернизация

1.

2.

Бошқалар

«Киритилди»
Буюртмачи хизмати раҳбари

_____________________________
(Ф.И.О.)
202__ йил «___» _________
(имзо, муҳр)

«Келишилди»
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги
_____________________________
(Ф.И.О.)
202__ йил «___» _________

«Келишилди»
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни
қисқартириш вазирлиги
_____________________________
(Ф.И.О.)
202__ йил «___» _________

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қурилишларнинг ва лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Вазирлик ва идора раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул шахслар

_____________________________
(Ф.И.О.)
202___ йил «___» _________

202__ йилда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан _________________________ объектлари бўйича амалга ошириладиган
лойиҳа-қидирув ишларининг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

(Асос: __________________________________________________________________________)

(млн сўм, жорий нархда)

Т/р

Объектлар номи ва манзили

Лойиҳа қуввати хос бирликда

Қурилиш бошланиш ва фойдаланишга топшириш йили

Объект қурилишининг ҳисобий (дастлабки) умумий қиймати

Лойиҳа босқичи ДТИА, ДТИХ, ТИА, ТИХ, Л, ИҲ, ИЛ, ТҲ

Объектнинг лойиҳа-қидирув ишлари қиймати

Лойиҳа бошидан 01.01.202___ йил ҳолатига бажарилган лойиҳа-қидирув ишлари

01.01.202___ йил ҳолатига лойиҳа-қидирув ишлари қолдиқ қиймати

202___ йил учун капитал қўйилмалар лимити

Лойиҳа-смета ҳужжатларини буюртмачига топшириш муддати
(ой, йил)

Тендер (танлов)лар натижасига бўйича баённома рақами ва санаси

Лойиҳачи ташкилот номи

х

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

Жами лойиҳа-қидирув ишлари,
жумладан

«Киритилди»
Буюртмачи хизмати раҳбари

_____________________________
(Ф.И.О.)
202__ йил «___» _________
(имзо, муҳр)

«Келишилди»
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги
_____________________________
(Ф.И.О.)
202___ йил «___» _________

«Келишилди»
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни
қисқартириш вазирлиги
_____________________________
(Ф.И.О.)
202___ йил «___» _________

Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Капитал қўйилмалар кўринишидаги бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I босқич

Иқтисодиёт ва молия органлари

Капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмлари буюртмачиларга етказилгандан кейин Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида буюртмачилар учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига ва электрон платформада ID рақамларига капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмларини киритиш.

5 иш куни ичида

II босқич

Буюртмачилар

«Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун ва Дастур қабул қилингандан сўнг Дастлабки манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, келишиш учун ваколатли органларга киритиш.

3 иш куни ичида

III босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Дастлабки манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва келишиш.

2 иш куни ичида

IV босқич

Тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Дастлабки манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

2 иш куни ичида

V босқич

Буюртмачилар

Тасдиқланган дастлабки манзилли рўйхатларни ва зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки иш куни ичида молия органларига тақдим этиш.

2 иш куни ичида

VI босқич

Иқтисодиёт ва молия органлари

Объектлар учун ажратилган капитал қўйилмалар лимитларини ҳар бир объект учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига киритиш.

2 иш кун ичида

VII босқич

Буюртмачилар

Пудратчи (лойиҳа ташкилоти) билан шартнома тузилгандан кейин манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, келишиш учун ваколатли органларга киритиш.

3 иш кун ичида

VIII босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва келишиш.

3 иш куни ичида

IX босқич

Тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

3 иш куни ичида

X босқич

Буюртмачилар

Молиялаштиришни бошлаш учун буюртмачилар зарур ҳужжатларни, шу жумладан, ваколатли органлар билан келишилган манзилли рўйхатларни, тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиш.

2 иш кун ичида

XI босқич

Ғазначилик органлари

Буюртмачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ юридик ва молиявий мажбуриятларни амалга ошириш.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ҳамда ҳар йили иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатга олинган сақлаш харажатлари сметаларида кўзда тутилган маблағлар доирасида бино ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларни шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Тартиб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларни шакллантириш тартиб-таомилларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатлари ҳар йили иқтисодиёт ва молия органларида мазкур Тартибга иловага мувофиқ шаклда рўйхатга олинган сақлаш харажатлари сметаларида кўзда тутилган маблағлар доирасида буюртмачилар томонидан шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бюджет ташкилотини сақлаш харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар доирасида тузилган бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатларида қуйидагилар ҳисобга олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтган йилги бино ва иншоотларини капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатларида кўзда тутилган бажарилган ишлар ва хизматлар, объектлар бўйича етказиб берилган қурилиш материаллари ва жиҳозлар учун кредиторлик қарздорлигини қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтган йилги аниқ рўйхатларда ҳисобга олинган капитал таъмирлаш объектларининг тугалланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник паспортлари ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига олинган давлат экспертизаси хулосаси ҳамда харид қилиш тартиб-таомиллари натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камчиликлар далолатномаларига асосан капитал таъмирланиши зарур бўлган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини, жумладан, ресурс сметасини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш жараёнида бюджет маблағларига бўлган эҳтиёж ишлаб берилмаган бўнаклар бўйича дебиторлик қарзини ва якунланган йилда буюртмачи харид қилган моддий-техник ресурслар қийматини чегирган ҳолда акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Объектларни капитал таъмирлаш манзилли рўйхатларга киритишнинг мажбурий шартлари бўлиб, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари, жумладан, ресурс сметаси ёки ишлар ва маблағ билан таъминлаш манбаларининг рўйхати мавжудлиги, шунингдек, объектларнинг капитал таъмирланишини асосан ҳисобот йили давомида амалга ошириш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирадиган бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг шакллантирилган манзилли рўйхатлари қуйидагича келишилган ҳолда бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тасдиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштиришда — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан молиялаштиришда — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари билан келишиб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларидан молиялаштиришда — туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари билан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг тасдиқланган ва келишилган манзилли рўйхатларини бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар тегишли туман (шаҳар) Ғазначилик хизмати бўлимлари ва хизмат кўрсатувчи банкларга тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Объектлар бўйича пудрат ва лойиҳа ташкилоти ҳамда капитал таъмирлаш ишларининг шартномавий қиймати қурилиш соҳасида белгиланган тартибда харид қилиш тартиб-таомиллари натижаларига кўра аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харид қилиш тартиб-таомиллари бўйича аниқланган капитал таъмирлашнинг шартнома қиймати, агар иш бир календарь йилдан ортиқ амалга оширилган бўлса ва бу ишларни бажариш ҳамда уларни молиялаштириш билан боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирдагина, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатларига йил давомида қўшимча объектлар киритилишга аварияли вазиятларда, шунингдек, молиялаштириш манбалари тасдиқланганда йўл қўйилади. Бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг қўшимча манбалари мавжуд бўлмаганида, қўшимча объектни инобатга олган ҳолда, ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар доирасида аниқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг аниқлаштирилган аниқ рўйхатлари бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан молиялаштирувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳар чоракда бюджет ташкилотлари бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатлари келишилган тегишли иқтисодиёт ва молия органларига бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш маблағларининг шартномавий нархларда ўзлаштирилиши, шунингдек, ушбу манзилли рўйхатларга мувофиқ объектлар кесимида молиялаштириш тўғрисида ҳисоботлар тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш Давлат бюджети харажатларини иқтисодий таснифлашнинг 4-гуруҳи харажатларини маблағ билан таъминлашнинг умумий суммаси доирасида қатъий молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур Тартиб талабларига риоя этмаганлик учун масъулият бюджет ташкилотларининг биринчи раҳбарлари — объектларни балансда сақловчилари зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган бино ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларини шакллантириш тартибига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

«КЕЛИШИЛДИ»

вазирлик ва идора (ҳудудий бўлинма) раҳбари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

ёки улар томонидан ваколат берилган масъул шахслар

__________________

20___ йил, «___» ___________

имзо. муҳр

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири

ўринбосари (ҳудудий бўлинма раҳбари)

__________________

20___ йил, «___» ___________

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш бўйича

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Объект номи ва манзили

Таъмирлаш бошланишини ва фойдаланишга топшириш йили

Лойиҳа қуввати

Объектнинг умумий

қиймати

(шартнома асосида, шу жумладан буюртмачи бошқа харажатлари)

01.01.20___ й.

ҳолатига объект

 қолдиқ  қиймати, шу жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари

01.01.20___ й.
ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг қайта ҳисоблаш билан қолдиқ қиймати  жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари

01.01.20___ й.
ҳолатига  йилдан йилга ўтувчи объектнинг молиялаштириш қолдиғи 

20___ йил учун ажратилган маблағлар лимити

20___ йилда фойдаланишга топшириладиган

01.01.20___ й. ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг (қайта ҳисоблаш билан) қолдиқ қиймати, шу жумладан буюртмачи харажатлари

Экспертиза хулосаси рақами ва санаси

Тендер (танлов) натижасига кўра баённома рақами ва санаси

Қурилиш пудрат ташкилот номи

Жами

шу жумладан:

Қурилиш монтаж ишлари

Жиҳоз

Буюртмачи бошқа харажатлари

Муддат қувват

Асосий фонд

Жами

Жумладан . сақлаш харажатлари

Киритилди

Буюртмачи хизмати раҳбари

__________________

20___ йил, «___» ___________

имзо. муҳр

Келишилди

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

департамент (бошқарма) бошлиғи

(ҳудудий бўлинма тузилмаси бошлиғи)

__________________

20___ йил, «___» ___________

Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига
21-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан қурилиш ва реконструкция ишлари суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган ирригация тизими объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш, уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом вегетация даврида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш имкони бўлган ирригация тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи — ирригация тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилишни таъминловчи, шунингдек, шу мақсадларда лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузувчи юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вегетация даври — 1 апрелдан 30 сентябргача бўлган давр;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ирригация объектлари — вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориш мавсуми бўлмаган давр — 1 октябрдан 31 мартгача бўлган давр.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда ундан кейинги йил дастури доирасида вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун зарур маблағларнинг тақсимланмаган ҳолда алоҳида сатрда назарда тутилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларида қурилиш-монтаж ишлари суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш, уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш ва уларнинг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаблар билан биргаликда ҳар йили 1 мартга қадар тизимли равишда ирригация тармоқлари ҳолати, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларининг сувга бўлган талабини ўрганган ҳолда, ирригация объектлари рўйхатини шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 15 мартга қадар ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган маблағлар доирасида молиялаштириладиган ирригация объектларининг рўйхатини шакллантириш учун суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда таклифлар ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ шакллантирилган ирригация объектлари рўйхатидан суғориш мавсуми бўлмаган даврни инобатга олган ҳолда, танлаб олинади. Ирригация объектларини қуриш (реконструкция қилиш) муддати суғориш мавсуми бўлмаган даврдан ошган тақдирда, бундай лойиҳалар алоҳида лотларга (қисмларга) бўлинган ҳолда амалга оширилиши таклиф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1 апрелга қадар Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган таклифларни кўриб чиқиб, суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантиради ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамаси 15 апрелга қадар ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганади ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати (кейинги ўринларда — лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати) Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатида тасдиқланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати асосида ирригация объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Буюртмачилар 15 майга қадар ажратилган маблағлар доирасида ирригация объектлари бўйича лойиҳа ташкилотларининг давлат харидлари тартиб-таомилларига мувофиқ аниқланишини таъминлайди ва улар билан шартномалар тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 1 августга қадар лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатига асосан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ҳамда 1 сентябрга қадар уларнинг экспертизадан ўтказилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 1 сентябрга қадар лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатига киритилган ирригация объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун каналларда вақтинча сувни ёпиш ва очиш режа-графикларини тасдиқлаб, уларга қатъий риоя этилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Буюртмачилар ирригация объектлари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 октябрга қадар тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари ва давлат харидлари тартиб-таомилларига мувофиқ пудрат ташкилотлари аниқланишини таъминлайди ҳамда улар билан пудрат шартномаларини тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 октябрга қадар давлат харидлари натижаларидан келиб чиқиб, қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш учун зарур ҳужжатларнинг белгиланган тартибда молия органларида рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ирригация объектларини молиялаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида аванс тўловлари танлов савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ажратилган аванснинг қурилиш муддати мобайнида мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар ойда жорий молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат шартномасида назарда тутилган кафолат муддати ўтгандан кейин қолган 5 фоиз маблағ тўлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар давлат харидлари натижаларига кўра қурилиш муддати уч ойдан кам бўлса, ирригация объектларига биринчи ойда улар қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс тўловлари ажратилади, кейинги тўловлар белгиланган тартибда молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ирригация объектларида қурилиш-монтаж ишлари 10 октябрдан кечикмаган ҳолда бошланади ҳамда кейинги йилга ўтувчи қолдиқ ишлар қиймати қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан қурилиш ва реконструкция ишлари суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган ирригация тизими объектларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектларини танлаб олиш, уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаблар

Ирригация тармоқлари ҳолати, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларининг сувга бўлган талабини ўрганади ҳамда вегетация даврида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш имкони бўлмаган ирригация тизими объектлари (кейинги ўринларда — ирригация объектлари) рўйхатини шакллантиради.

ҳар йили 1 мартга қадар

2-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги

Белгиланган маблағлар доирасида молиялаштириладиган ирригация объектларининг рўйхатини шакллантириш учун суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.

ҳар йили 15 мартга қадар

3-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Тақдим этилган таклифларни кўриб чиқади, суғориш мавсуми бўлмаган даврда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантиради ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

ҳар йили 1 апрелга қадар

4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Белгиланган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши таклиф этилаётган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганади ҳамда суғориш мавсуми бўлмаган даврда бажариладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини тасдиқлайди.

ҳар йили 15 апрелга қадар

5-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ирригация объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур маблағлар ажратади.

ҳар йили 1 майга қадар

6-босқич

Буюртмачилар

Ирригация объектлари бўйича лойиҳа ташкилотларини давлат харидлари тартиб-таомилларига мувофиқ аниқлайди ва улар билан шартномалар тузади.

ҳар йили 15 майга қадар

7-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатига асосан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади.

ҳар йили 1 августга қадар

Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказади.

ҳар йили 1 сентябрга қадар

8-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатига киритилган ирригация объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун каналларда вақтинча сувни ёпиш ва очиш режа-графикларини тасдиқлайди ва уларга қатъий риоя этилишини таъминлайди.

ҳар йили 1 сентябрга қадар

9-босқич

Буюртмачилар

Тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари ва давлат харидлари тартиб-таомилларига мувофиқ пудрат ташкилотларини аниқлайди ҳамда улар билан пудрат шартномаларини тузади.

ҳар йили 1 октябрга қадар

Давлат харидлари натижаларидан келиб чиқиб, қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш учун зарур ҳужжатларни молия органларида рўйхатдан ўтказади.

ҳар йили 5 октябрга қадар

Ирригация объектларида қурилиш-монтаж ишларини бошлайди.

ҳар йили 10 октябрга қадар

(21-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 665-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 09/25/665/0972-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) амалга оширилишини мониторинг қилиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) амалга оширилишини мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторингни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган (кейинги ўринларда — ваколатли орган) — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа иштирокчилари — буюртмачилар ҳамда улар билан тузилган шартномаларга асосан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини (кейинги ўринларда — қурилиш) амалга ошириш учун жалб этилган лойиҳа ва пудрат ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг — объектни лойиҳалаштиришдан бошлаб, уни фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараён, шу жумладан ушбу давр ичида қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилишини кузатиб бориш, таҳлил қилиш, баҳолаш, шунингдек, объектнинг ҳолати ва натижадорлиги билан боғлиқ маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий кабинет — лойиҳа ташаббускорлари ва буюртмачиларга электрон платформада маълумотларни киритиш, юклаш, сақлаш, юбориш ва тасдиқлаш функцияларини амалга ошириш мақсадида бириктирилган саҳифа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон платформа — дастурларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва манзилли рўйхатларни келишишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ID рақам — Дастур доирасида лойиҳани амалга оширишдан бошлаб уни фойдаланишга топширилгунга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан электрон платформада идентификация қилиш учун бир лойиҳага бериладиган махсус рақам.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан бешинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Мониторингнинг мақсади ва вазифалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мониторингни юритиш мақсадида буюртмачи томонидан электрон платформага шахсий кабинети орқали ҳар бир объектнинг ID рақами бўйича киритилиши лозим бўлган маълумотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) доимий амал қиладиган ўзгармайдиган (бир марта киритиладиган) маълумотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг жойлашган манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер майдонини ажратиш қарори, объектнинг лойиҳалаштириш учун берилган архитектуравий режалаштириш топшириғи (АРТ);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинонинг техник ҳолати хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш юзасидан экспертиза хулосаси, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа топшириғи, фойдаланишга топшириш далолатномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) доимий равишда янгиланиб бориладиган ва ўзгарадиган маълумотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объект (лойиҳа)нинг дастлабки, жорий ва якуний ҳолати бўйича фото сурати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объект (лойиҳа) қурилиш жараёнининг жонли видео кузатуви;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муаллифлик назорати китоби, қурилиш соҳасида назорат инспекциялари кўрсатмалари ва тақдимномалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Дастур қабул қилиниб, объект (лойиҳа)га ID рақам бириктирилгандан сўнг буюртмачи ташкилот ўзининг шахсий кабинети орқали қуйидаги вазифаларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) доимий амал қиладиган ўзгармайдиган (бир марта киритиладиган) маълумотлар ҳар ойда, объект (лойиҳа)ни лойиҳалаштириш ва қуриш-таъмирлаш ишлари жараёнларидан келиб чиқиб, мажбурий кўрсаткичларни тўлиқ равишда киритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) доимий равишда янгиланиб бориладиган маълумотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг дастлабки, жорий ва якуний ҳолати бўйича камида 3 та фотосурати расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларга қараб, ҳар чорак якуни бўйича ва фойдаланишга топширилгандан сўнг ҳисобот даврининг 10-санасига қадар киритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муаллифлик назорати китоби, қурилиш соҳасида назорат инспекциялари кўрсатмалари ва тақдимномалари назорат тадбирлари ўтказилган кундан эътиборан 5 (беш) кун ичида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига киритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) молиялаштириш учун иқтисодиёт ва молия органларига юбориладиган маълумотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объект (лойиҳа) учун тасдиқланган манзилли рўйхатларга асосан шахсий ғазна варағини очиш учун аризани белгиланган тартибда юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объект (лойиҳа)нинг тендер (танлов) савдолари якунларига кўра тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ ажратилган маблағлар доирасида харажатлар сметасини ва унга киритиладиган ўзгартиришларни белгиланган тартибда юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ахборот тизимлари билан ID рақами асосида электрон платформани интеграция қилиш орқали қуйидаги маълумотлар шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Шаффоф» қурилиш миллий ахборот тизими билан интеграция қилиш орқали автоматик тарзда шакллантирадиган маълумотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи номи, СТИРи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ташкилотини танлаш бўйича лот рақами, лойиҳа ташкилоти СТИРи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат ташкилотини танлаш бўйича лот рақами, пудрат ташкилоти СТИРи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топохарита ва геология қидирувини бажарувчи ташкилотни аниқлаш лот рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник ҳолатни ўрганадиган ташкилотни аниқлаш лот рақами, экспертиза ўтказишда лот рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-смета ҳужжатларига давлат экспертизаси хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геодезия (геология) хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг тасдиқланган бош режаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топохаритаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг шартномаси ва унда бажариладиган ишлар графиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг танлов (тендер) савдолари якуни бўйича баён ва бошқа маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «Давлат молиясини бошқариш» ахборот тизимига интеграция қилиш орқали автоматик тарзда шакллантириладиган маълумотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объект (лойиҳа)нинг ғазна ҳисобварағи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объект (лойиҳа) тўлов топшириқномалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объект (лойиҳа) бўйича харажатлар сметаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК ахборот тизимига интеграция қилиш орқали автоматик тарзда харид ҳужжатлари бўйича комплекс экспертиза хулосаси бўйича маълумотномалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) солиқ органлари ахборот тизимига интеграция қилиш орқали автоматик тарзда қурилиш-монтаж ишлари бўйича электрон ҳисоб фактура бўйича маълумотномалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мониторингни асосий мақсади бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар (объектлар) бўйича лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган параметрларга эришилишини таъминлашдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мониторингнинг асосий вазифалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа иштирокчилари томонидан лойиҳалаштириш, қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш жараёнида қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъи риоя этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектлар бўйича лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган натижаларга, шу жумладан, объект учун капитал қўйилмалар ажратиш бўйича талабномаларда кўрсатилган лойиҳа кўрсаткичларига тўлиқ эришилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектлар учун ажратиладиган маблағларнинг белгиланган муддатларда ва мақсадли ўзлаштирилишини ҳамда объектларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа иштирокчилари томонидан капитал қўйилмаларни ўзлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини ҳамда бошқа мажбуриятларни бажариш тегишли шартномалар шартларига мувофиқ амалга оширилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш ишларининг бажариш графигига қатъий амал қилган ҳолда тўлиқ бажарилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини белгиланган муддатларда ҳамда сифатли бажаришга салбий таъсир этувчи омилларнинг ўз вақтида аниқланиши ва бартараф этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа иштирокчиларининг объектларни иш тушириш жараёнидаги фаолияти ва ўзаро алоқалари доимий мувофиқлаштирилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Инвестиция даврида мониторинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мониторинг ваколатли орган томонидан режалаштирилган ва режадан ташқари мониторинг тадбирлари асосида ташкил этилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
режалаштирилган тадбирлар — жорий календарь йил учун тасдиқланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида, шунингдек, ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган режа-графиклар асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
режадан ташқари тадбирлар — ваколатли орган раҳбариятининг топшириқлари асосида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мониторинг тадбирларини амалга ошириш доирасида ваколатли орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларнинг амалга оширилиш ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида лойиҳа иштирокчиларидан тегишли объектлар тўғрисидаги зарур маълумот, ахборот ва ҳисоботларни тизимли олиб, умумлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал қўйилмалар ўз вақтида, тўлиқ ва мақсадли ўзлаштирилишини, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари белгиланган муддатларда бажарилишини тизимли ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектлар доирасидаги ишлар тармоқ жадвалларидан ортда қолиш сабабларини таҳлил қилади ва лойиҳа иштирокчиларига аниқланган камчиликлар ҳамда йўл қўйилган кечикишларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар киритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа иштирокчилари томонидан шартномаларда (битимларда) белгиланган мажбуриятлар бажарилиши, объектларда қурилиш, реконструкция ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилиши, шунингдек, капитал қўйилмалардан фойдаланилиш ҳолатларини жойларга чиққан ҳолда ўрганишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар тўғрисида маълумотлар банкини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа вазифа ва функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ваколатли орган томонидан мониторинг тадбирлари бевосита жойига чиққан ҳолда ўтказилганда, ваколатли орган мутахассислари қидирув ва қурилиш ишлари амалга оширилаётган ҳамда лойиҳа иштирокчиларининг ҳақиқатда жойлашган жойларга бориши, объектларда амалга оширилаётган ишларни ваколатли органга тақдим этилган маълумотларга мувофиқлигини танлов асосида ўрганиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда лойиҳа иштирокчилари мониторинг тадбирларини ўтказаётган шахсларга тегишли объектга тўсиқсиз киришини ва уни амалга ошириш билан боғлиқ барча керакли ҳужжатлар тақдим этилишини таъминлаши шарт, давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар ва давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ваколатли органнинг мониторинг тадбирларига жалб қилинган мутахассислари томонидан мониторинг объектига тааллуқли бўлмаган ҳужжат ва маълумотлар талаб қилиниши, мониторинг тадбирлари доирасида ўзига маълум бўлган ахборотдан қонунга хилоф равишда фойдаланиши, шунингдек, мониторинг тадбирларида қонун билан тақиқланган масалаларга аралашишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мониторинг иловага мувофиқ схемага асосан электрон платформадан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари — лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилар) томонидан объектларнинг амалга оширилиши ҳолат ва уларнинг якунланишига тўсиқ бўлаётган муаммолар тўғрисидаги зарур маълумотларни ахборот тизимига киритиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-санасига қадар тақдим этиб боради.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда давлат сирлари жумласига киритиладиган объектлар бўйича маълумотлар давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Объектлар тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомда белгиланган тартиб ва муддатда ваколатли органга тақдим этилмаган тақдирда ёки тақдим этилган маълумотларда номувофиқлик ва (ёки) ноаниқликлар аниқланганда, ваколатли орган икки иш куни ичида лойиҳа ташаббускорига (буюртмачига) тегишли хабарнома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа ташаббускори (буюртмачи) хабарномани олган кундан бошлаб икки иш куни ичида ваколатли органга зарур маълумотларни (қайта ишланган ҳисоботни) ҳамда номувофиқлик ва (ёки) ноаниқликлар юзасидан тушунтиришларни юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа ташаббускори (буюртмачи) ушбу банд талабларига риоя этилмаган ёки топшириқни бажариш асоссиз равишда рад этилган ҳолларда ваколатли орган режадан ташқари мониторинг тадбирларини ўтказиш, шу жумладан, объектнинг ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганиш юзасидан қарор қабул қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ваколатли орган ҳар ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарорига мувофиқ тузилган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штабига ҳамда «2022 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сон қарорига мувофиқ тузилган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича республика комиссиясига мониторинг натижалари юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи ойлик, чораклик ва йиллик ахборотни киритиб боради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат экспертизасидан ўтказиш ҳолати тўғрисидаги маълумотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат ташкилотини аниқлаш жараёнлари ҳамда шартномалар тузилганлик ҳолати тўғрисидаги маълумотларни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг ҳолати, лойиҳа паспортида аниқланган асосий хавфларнинг ҳолати, шу жумладан, хавф даражаси ва уларни камайтириш стратегиясининг самарадорлиги, уларни молиялаштириш ва маблағларнинг ўзлаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларни ўзлаштириш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар бажарилиши, шу жумладан, тармоқ жадвалидан ортда қолиш сабаблари, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисидаги маълумотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни фойдаланишга топшириш ҳолати тўғрисидаги маълумотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган камчиликлар ва йўл қўйилган кечикишларни бартараф этиш юзасидан таклифларни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мониторингни ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнларида лойиҳалар ташаббускорлари (буюртмачилар):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотларни тўлиқ, тўғри, ҳаққоний ва ўз вақтида киритиш ҳамда юклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган муддатларда объект (лойиҳа)нинг фотосуратлари ва видео кузатув жараёнларини юклаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминлаш ва бу борадаги ишларни доимий назорат қилиш, шунингдек, электрон платформага тақдим этилган маълумотларнинг тўғри ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Инвестициядан кейинги мониторинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Инвестициядан кейинги мониторинг бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан қурилган, реконструкция қилинган, мукаммал таъмирланган, жиҳозланган ва фойдаланишга топширилган объектларда ваколатли орган томонидан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. Дастур доирасида фойдаланишга топширилган объектларни мониторинг қилиш ишлари электрон платформа ёрдамида амалга оширилади.
(141-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Инвестициядан кейинги мониторинг объект фойдаланишга топширилгандан сўнг беш йил давомида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилар) қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланган объектлар бўйича инвестициядан кейинги мониторинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ваколатли органга унинг сўровига асосан электрон платформа орқали қуйидаги маълумотларни киритади:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объект параметрлари тасдиқланган лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган параметрларга мувофиқлиги, шу жумладан, объектнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектни бошқариш, сақлаш ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳажми, уларни молиялаштириш манбалари, ресурсларни тежаш ҳисобига мақбуллаштирилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг ва унга сарфланган маблағларнинг натижадорлигини баҳолаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ваколатли орган инвестициядан кейинги мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, бюджет тизими бюджетларининг капитал қўйилмалари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда лойиҳа ташаббускорларига (буюртмачиларга) тавсиялар киритиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Дастурнинг амалга оширилишининг якуний натижаларидан келиб чиқиб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўзланган мақсадларга эришилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл қўйилган камчиликлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд муаммолар ва уларни келгусида бартараф этиш бўйича таклифлар юзасидан соҳалар ва ҳудудлар кесимида таҳлилий маълумотлар тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таҳлилий маълумотлар юзасидан тайёрланган ахборот Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилади.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ижроси тўғрисидаги маълумотларни тарқатишни ваколатли орган билан келишган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) амалга оширилишини мониторинг қилиш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) амалга оширилишини мониторинг қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I босқич

Лойиҳа ташаббускорлари

(буюртмачилар)

Объектларнинг амалга оширилиш ҳолати ва уларнинг якунланишига тўсиқ бўлаётган муаммолар тўғрисидаги зарур маълумотларни ахборот тизими орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.

Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-санасига қадар

II босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Маълумотлар ваколатли органга тақдим этилмаган тақдирда ёки тақдим этилган маълумотларда номувофиқлик ва (ёки) ноаниқликлар аниқланганда, лойиҳа ташаббускорига (буюртмачига) тегишли хабарнома юбориш.

2 иш куни ичида

III босқич

Лойиҳа ташаббускорлари

(буюртмачилар)

Ваколатли органга хабарнома бўйича зарур маълумотларни (қайта ишланган ҳисоботни) ҳамда номувофиқлик ва (ёки) ноаниқликлар юзасидан тушунтиришлар юбориш.

2 иш куни ичида

IV босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Мониторинг натижалари юзасидан маълумот ва таклифлар бўйича ойлик, чораклик ва йиллик ахборотни Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби ва Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича республика комиссиясига киритиб бориш.

Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасига қадар

V босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Инвестициядан кейинги мониторингни амалга ошириш, унинг натижалари бўйича капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш ишлари самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилари) учун тавсиялар ишлаб чиқиш.

Объект фойдаланишга топширилганидан сўнг 5 йил давомида

(заруратга кўра)

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2022 й., 09/22/206/0334-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон; 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон, 15.06.2024 й., 09/24/330/0420-сон, 14.06.2024 й., 09/24/334/0419-сон; 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон; 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон; 24.10.2025 й., 09/25/665/0972-сон; 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон; 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)