1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини, консолидациялашган бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган давлат дастурларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш, маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш, шунингдек, ушбу соҳада назорат механизмларини янада кучайтириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йилдан бошлаб ҳар йили:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) ишлаб чиқилишида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари билан биргаликда 1 апрелга қадар жойларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ҳолатини, янги лойиҳаларни амалга ошириш зарурати ва уларнинг жойлашувини, шунингдек, ушбу масалалар бўйича кенг жамоатчилик фикрини ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари 1 майга қадар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг тавсияларидан келиб чиқиб, Дастурга киритиладиган лойиҳалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига шахсий кафиллик асосида таклиф киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги 1 майга қадар лойиҳа-қидирув ишларини молиялаштириш учун зарур маблағларни буюртмачилар кесимида шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси (А.Ж. Раматов, Ж.А. Қўчқоров) 1 июлга қадар Дастурга киритиш таклиф этилаётган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, уларнинг дастлабки манзилли рўйхатини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудлар, соҳалар ва тармоқлар раҳбарлари дастлабки манзилли рўйхатга киритилган лойиҳалар бўйича лойиҳа (лойиҳаолди) ҳужжатларини 1 ноябрга қадар белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш чораларини кўради ва бу борада уларга шахсий жавобгарлик юклатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) календарь йилининг якунига қадар келгуси йиллар учун Дастур тасдиқланиб, унга киритилган лойиҳалар бўйича танлов (тендер)лар эълон қилинади. Бунда, Дастурга лойиҳа (лойиҳаолди) ҳужжатлари экспертизадан ўтказилмаган лойиҳалар киритилишига йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) консолидациялашган бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажариш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиялаштириш манбаи аниқ бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари (ишчи лойиҳа, иш ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатлари) мавжуд бўлмаганда ёки лойиҳа ҳужжатлари қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда тайёрланганда, яъни параллел равишда олиб борилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қурилиш-пудрат ишлари бўйича танлов (тендер)лар электрон шаклда ўтказилмасдан тузилган шартномалар Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан рўйхатга олинмайди ва ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмайди («Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) давлат ташқи қарзи (халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарз маблағлари бундан мустасно) ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиймати 5 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг ва ундан юқори бўлган лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатлари ва уларни ишлаб чиқиш учун техник вазифалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиймати 1 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг ва ундан юқори бўлган товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш бўйича тендер ҳужжатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиймати 1 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг ва ундан юқори бўлган, тендер ҳужжатлари комплекс экспертизадан ўтказилмасдан тузилган импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар мажбурий тартибда «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда комплекс экспертизадан ўтказилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси номидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб қилинадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар доирасида лойиҳаолди ва тендер ҳужжатлари экспертизаси Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги томонидан халқаро келишувларга мувофиқ ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу банднинг «в» ва «г» кичик бандлари давлат ташқи қарзи ҳисобидан тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган лойиҳаларга нисбатан татбиқ этилмайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.03.00 Давлат хавфсизлик хизмати органлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ҳисоб палатасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури, консолидациялашган бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган давлат дастурларининг (кейинги ўринларда — Давлат дастурлари) шакллантирилиши ва ижро этилишини, шунингдек, ушбу дастурлар доирасида маблағлар мақсадли ишлатилишини назорат қилишнинг янги тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби 1-иловага мувофиқ таркибда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штаблар 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) штаблари 3-иловага мувофиқ намунавий таркибда тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Республика штаби (Э.Т. Юлдашев), ҳудудий ва туман (шаҳар) штабларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурларига киритиш учун лойиҳаларни танлаб олишдан уларнинг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантириш, лойиҳа (лойиҳаолди) ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва дастурларни тасдиқлашгача бўлган барча жараёнларни туман (шаҳар), вилоят ва республика босқичида назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалар доирасида танлов (тендер)лар ўз вақтида ва шаффоф ўтказилишини, қурилиш-пудрат ишларининг сифатли бажарилиши ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини, шунингдек, лойиҳалар белгиланган муддатларда якунланишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалар уларнинг ташаббускорлари (буюртмачилар) томонидан ўз вақтида молиялаштирилиши, бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан тизимли назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиялаштириш манбаи аниқ бўлмаган лойиҳалар бўйича харажатлар амалга оширилиши ва (ёки) ишлар бажарилишига, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш-монтаж ишлари параллел равишда олиб борилишига, пудратчи (лойиҳачи) ташкилотларнинг танлов (тендер) ўтказмасдан танлаб олинишига йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатиш («Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни танлаб олиш, уларни амалга ошириш ва ишга тушириш жараёнларининг барча босқичида манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини олиш ва уни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалар доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг нархларини таҳлил қилиш, уларни асоссиз равишда оширишга ва тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига ўзбошимчалик билан ўзгартиришлар киритишга йўл қўймаслик чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир лойиҳани тизимли мониторинг қилиш, ижроси кечикаётган ва муаммоли лойиҳаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларининг рейтинги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва мезонлар асосида тўлиқ шакллантирилишини тизимли назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурлари доирасида ажратиладиган имтиёзли кредитларнинг мақсадли ишлатилиши ҳамда лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан, жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда, назорат тадбирларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тадбирлари доирасида аниқланадиган қонун бузилиши ҳолатларини ва уларнинг келиб чиқишига имкон берувчи омилларни бартараф этиш чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий ва туман (шаҳар) штаблари таркибига кирувчи ҳуқуқ-тартибот идоралари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тезкор-қидирув ваколатлари доирасида, Давлат дастурларини молиялаштиришга ажратиладиган маблағларнинг ҳар бир лойиҳа кесимида мақсадли сарфланишини таъминлаш ва улар талон-торож қилинишининг олдини олиш бўйича тизимли назорат тадбирларини ўтказиб борсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мазкур қарорнинг 1-банди «а» кичик бандига мувофиқ, Дастурга киритиладиган лойиҳалар юзасидан туман (шаҳар) ва ҳудудлар даражасида шакллантириладиган таклифлар тегишинча туман (шаҳар) ва ҳудудий штаблар билан келишилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳар чорак якуни бўйича оммавий ахборот воситалари, шу жумладан телевидение ва ижтимоий тармоқлар орқали:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимлари — Давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ҳажми ва натижадорлиги, ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолати, шунингдек, келгуси чорак учун аниқ режалар юзасидан тегишли ҳудуд аҳолисини хабардор қилиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев, Э.Т. Юлдашев) — Давлат дастурларини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари, шу жумладан лойиҳалар доирасида ажратилган маблағлар мақсадли ва самарали ишлатилиши ҳамда қурилиш-пудрат ишлари сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг натижадорлиги юзасидан ахборот бериб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари — лойиҳалар ташаббускорлари билан биргаликда уларнинг фаолиятида «Бюджет назорати» электрон дастуридан фойдаланиш имкониятини яратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хавфсизлик хизмати (А.А. Азизов), Қурилиш вазирлиги (Б.И. Зокиров), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Д. Кудбиев) ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қурилиш-пудрат ташкилотларининг амалдаги рейтинглари ҳаққонийлигини ўрганиб, уларни юритиш тизимини такомиллаштириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокуратуранинг ташкилий-штат тузилмасида прокуратура органларининг умумий штат бирликлари доирасида, шу жумладан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросининг штат бирликлари ҳисобидан 5 та штат бирлигидан иборат Қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасини ташкил этсин;
(5-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-77-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2023 й., 06/23/77/0298-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) ва Қурилиш вазирлиги (Б.И. Зокиров) билан биргаликда уч ой муддатда «Бюджет назорати» электрон дастури, «Давлат молиясини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими» дастури ва «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимини тегишли қисмларида ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 2022 йил 1 январдан бошлаб Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази ҳисоб рақамига «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш учун келиб тушадиган маблағларнинг (объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича смета харажатлари доирасида жами қурилиш харажатларининг 0,05 фоизи миқдорида) 30 фоизи «Бюджет назорати» электрон дастурини такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш учун Бош прокуратуранинг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳисоб палатаси (Б.Т. Турабов) ва Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) Давлат дастурлари доирасида ажратиладиган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш доирасида «Бюджет назорати» электрон дастури, «Давлат молиясини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими» дастури ва «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали кунлик мониторинг ўрнатсин ва аниқланадиган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тегишинча Республика штаби, ҳудудий ва туман (шаҳар) штабларига ахборот киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қурилиш вазирлиги (Б.И. Зокиров):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.М. Бобоев), Кадастр агентлиги (Ф.К. Умаров) ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудлардаги мавжуд ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини хатловдан ўтказиш бўйича махсус саволнома ишлаб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хатловдан ўтказилган объектларнинг, шу жумладан кадастр рақами ҳамда паспортини ўз ичига олган ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш тизимини яратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Адлия вазирлиги (Р.Қ. Давлетов) ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.М. Бобоев) билан биргаликда уч ой муддатда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, миллий қурилиш нормалари ва қоидаларига мослаштирилган қурилишга оид хорижий норматив-техник ҳужжатлар, шу жумладан Еврокод стандартларини амалиётга жорий этиш дастурини назарда тутувчи қарор лойиҳасини киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Х. Шерматов) ҳамда Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги «Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6300-сон Фармонига мувофиқ, «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимини такомиллаштириш ва ундаги техник имкониятларни кенгайтириш ишларини якунласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда илғор хорижий тажриба асосида 2022 йил 1 июнга қадар ижтимоий соҳа объектларидан самарали фойдаланиш, уларда ресурс тежовчи замонавий технологияларни жорий этиш ва эксплуатация харажатларини мақбуллаштиришни инобатга олган ҳолда, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа соҳалар учун янги замонавий идоравий қурилиш нормаларини жорий этиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Давлат дастурлари ижроси доирасида амалга ошириладиган қурилиш соҳасидаги давлат назорати тадбирлари натижасида аниқланадиган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тегишинча Республика штаби, ҳудудий ва туман (шаҳар) штабларига ахборот киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар Қурилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган махсус саволнома асосида ҳудудлардаги мавжуд ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини хатловдан ўтказиш ҳамда жойларда янги объектларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурларини шакллантириш ва қурилиш-пудрат ишларини амалга оширишдан лойиҳаларни ишга туширишгача бўлган жараёнларни сифатли ташкил этиш бўйича масъулиятни ўз зиммасига олиб, уларнинг ижроси устидан назорат тадбирларига кенг жамоатчиликни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган лойиҳаларга ўзбошимчалик билан ўзгартиришлар киритилмаслиги устидан қатъий назорат ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сектор раҳбарлари томонидан тегишли ҳудудларда лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан ҳар ойда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига ҳисобот киритиб борилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Э. Бурхонов) ва Ҳисоб палатаси (Б.Т. Турабов) 2022 йил 1 августга қадар консолидациялашган бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан Давлат дастурлари ва лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларини форензик-аудитдан ўтказиш учун халқаро консалтинг ва аудит компанияларини жалб қилсин.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги ПҚ-139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 07/22/139/0159-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Андижон, Самарқанд, Хоразм вилоятлари мисолида лойиҳаларни танлаб олиш, лойиҳа (лойиҳаолди) ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, давлат харидларини амалга ошириш, қурилиш-пудрат ишлари устидан назорат қилиш ва объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнларида коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини баҳолаб, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Адлия вазирлиги (Р.Қ. Давлетов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул этиб Бош прокурор Н.Т. Йўлдошев, Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов, Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов, Ж.А. Қўчқоров ва С.Ў. Умурзоқов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 10 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-43-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штабининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Республика штаби аъзолари:
Э. Юлдашев
—
Бош прокурор ўринбосари, Республика штаби раҳбари
Б. Жўраев
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими
М. Джураев
—
Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими
Д. Рахимов
—
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи
Д. Адилов
—
қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари
А. Бобоев
—
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари
А. Хайдаров
—
молия вазирининг ўринбосари
Ш. Вафаев
—
инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари
М. Мирзаев
—
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Т. Хайдаров
—
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари
II. Республика штаби ишчи гуруҳи:
Д. Маматқулов
—
Ҳисоб палатаси масъул ходими
З. Халилов
—
Ҳисоб палатаси масъул ходими
М. Жуманиязов
—
Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими
А. Абдурахмонов
—
Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими
М. Эшназаров
—
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи
Ф. Очилов
—
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлим бошлиғи
Б. Утамбетов
—
Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти бошлиғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штабларнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Ҳудудий штаб аъзолари:
лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, Ҳудудий штаб раҳбари
лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари
лавозими бўйича
—
Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари
лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари
лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари
лавозими бўйича
—
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари
II. Ҳудудий штаб ишчи гуруҳи:
лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари бўлим бошлиқлари
лавозими бўйича
—
Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ходимлари
лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ходимлари
лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари ходимлари
лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармалари ходимлари
лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ходимлари
лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ғазначилик бошқармалари ходимлари
лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ходимлари