30.12.2021 йилдаги ПҚ-77-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.12.2021 йилдаги ПҚ-77-сон
Kuchga kirish sanasi
30.12.2021
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4539-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича ҳудудларга бириктирилиб, миллий ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш бўйича масъул этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддати

Амалга ошириш учун масъуллар:

вазирлик ва идоралардан

Вазирлар Маҳкамасидан

I. Ҳунармандчилик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратиш

1.

2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 500 миллиард сўм ажратиш.

Бунда:

имтиёзли кредитларни ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 6 ойгача имтиёзли давр билан 225 миллион сўмгача ажратиш;

имтиёзли кредитларни ҳунарманднинг талаби бўйича депозит ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан кейинчалик унга хизмат кўрсатувчи банк тариф сиёсатига мувофиқ, нақд пул олиш имконияти билан тақдим этиш;

олдинги йилларда ҳунармандларга ажратилган имтиёзли кредитларнинг сўндирилган қисмидан ҳосил бўлган маблағларни айнан ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштириш учун қайта йўналтириб бориш;

ҳунармандчилик субъектларига оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратилган имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш ва уларни тижорат банкларига ўз вақтида қайтариш юзасидан «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан тижорат банклари билан биргаликда доимий мониторинг ва назорат тизимини ўрнатиш.

Тижорат банклари кредитлари

2022 йил давомида

Марказий банк

(Захидов),

«Халқ банки» АТ

(Атабаев),

«Микрокредитбанк» АТБ

(Бутаев),

«Агробанк» АТБ

(Маматқулов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Бош вазир ўринбосарлари

(Қўчқоров, Умурзаков)

2.

Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида имтиёзли кредит ажратиш бўйича «oilakredit.uz» электрон платформасида ҳунармандларни онлайн навбатга қўйиш ва лойиҳаларини кредитлаш учун алоҳида бўлимни ишга тушириш.

2022 йил январь

Марказий банк

(Захидов),

Савдо-саноат палатаси

(Икрамов)

Бош вазир ўринбосари

(Қўчқоров)

3.

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан қуйидаги мақсадлар учун субсидиялар ажратиш тартибини жорий этиш:

«уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга — шогирдлар тайёрлаши, зарур хом ашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

шогирдларга — мустақил фаолиятини бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиши, шунингдек, усталарга — интернет сайтларини яратиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан ошмайдиган қисмига.

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси

2022 йил январь

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

(Убайдуллаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Бош вазир ўринбосарлари

(Қўчқоров, Умурзаков)

4.

2022 йил 1 январдан бошлаб «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари учун:

ижтимоий солиқ ставкасини йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгилаш;

фаолият юритиш жойидан қатъий назар коммунал инфратузилма хизматлари (электр энергияси, сув таъминоти, канализация, газ таъминоти ва иссиқлик таъминоти) ҳақини тўлашни аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга ошириш.

Доимий

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Энергетика вазирлиги

(Султанов),

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

(Хидоятов)

Бош вазир ўринбосарлари

(Қўчқоров, Умурзаков)

5.

Ҳунармандларнинг юридик шахс ташкил қилган ҳолда фаолият юритиши учун қулай шароит яратиш мақсадида, уларнинг фаолиятини иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи рўйхатига қўшиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2022 йил январь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

(Холхўжаев),

Давлат хизматлари агентлиги

(Мухаммадиев),

Давлат статистика қўмитаси

(Бегалов)

Бош вазир ўринбосарлари

(Қўчқоров, Умурзаков)

II. Ҳунармандчилик соҳасида маркетинг ва савдо тизимини такомиллаштириш, экспортга кўмаклашиш ва ҳунармандчилик маҳсулотларини тарғиб қилиш

6.

1. Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида ҳунармандлар ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар савдосига ихтисослашган ҳунармандчилик маҳсулотлари савдо павильонларини ташкил этиш.

Бунда:

савдо павильонларини 150 квадрат метрдан кам бўлмаган майдонда, Қурилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган намунавий лойиҳа асосида ташкил этиш;

фойдаланишга топширилган савдо павильонларини Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бериш;

савдо павильонлари орқали ҳунармандчилик маҳсулотларини сотиб олиш ҳамда реализация ва экспорт қилиш ишларини тизимли ташкил этиш;

савдо павильонлари манзилини хорижий ва маҳаллий туристлар учун мўлжалланган туристик маршрутларга киритиш.

Маҳаллий бюджет ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар

2022 йил 1 июнга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси

(Икрамов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Туризм ва спорт вазирлиги

(Азамов),

Қурилиш вазирлиги

(Закиров)

Бош вазир ўринбосарлари

(Умурзаков, Қўчқоров, Абдуҳакимов)

2. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос ҳунармандчилик анъаналари асосида савдо павильонларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2022 йил февраль

Қурилиш вазирлиги

(Закиров),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

7.

Тошкент шаҳри туманлари, Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ҳамда ҳунармандчилик ривожланган туман ва шаҳарлардаги Давлат хизматлари марказлари биноларида доимий фаолият кўрсатадиган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари ва савдо расталари фаолиятини йўлга қўйиш.

2022 йил 1 апрелга қадар

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Бош вазир ўринбосари

(Умурзаков)

8.

«Ўзэкспомарказ» павильонларида «Craft fair Uzbekistan» халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркасини ташкил этиш.

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Ҳар йили

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Воитов),

Савдо-саноат палатаси

(Икрамов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Бош вазир ўринбосари

(Умурзаков)

9.

«Ҳунармандчилик марказлари» ва «Уста-шогирд» мактабларини туристик маршрутларга киритиб бориш.

Доимий равишда

Туризм ва спорт вазирлиги

(Азамов),

Савдо-саноат палатаси

(Икрамов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Бош вазир ўринбосарлари

(Умурзаков, Абдуҳакимов)

10.

Ҳар бир ҳудуднинг миллий урф-одатлари, халқ амалий санъати ва миллий давлатчилик тарихини ўзида акс эттирган, шунингдек, хорижий сайёҳларда катта қизиқиш уйғотадиган музейлардаги ноёб экспонатлар репликациялари асосида янги ҳунармандчилик маҳсулотлари намуналарини тайёрлаб, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш.

Ўз маблағлари

2022 йил 1 майга қадар

Маданий мерос агентлиги

(Нуруллоев),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Бадиий академия

(Нуриддинов),

Санъатшунослик институти

(Пидаев)

Бош вазир ўринбосарлари

(Умурзаков, Абдуҳакимов)

11.

Миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини жаҳон бозорларига олиб чиқишда доимий амалий ёрдам кўрсатиш, жумладан электрон тижорат (E-commerce) йўналиши орқали сотишни кенгайтириш.

Доимий

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Воитов),

Савдо-саноат палатаси

(Икрамов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Бош вазир ўринбосари

(Умурзаков)

12.

Миллий ҳунармандчилик, халқ амалий ва бадиий санъати тарихи ҳамда маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган видеороликлар ва «Миллий ҳунармандчилик журнали»ни тайёрлаб, йилига камида икки маротаба янгилаб бориш.

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

2022 йил апрель

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

(Хаджаев),

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

(Абдухолиқов),

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги

(Кўчимов),

«Дунё» ахборот агентлиги

(Суяров),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Бадиий академия

(Нуриддинов),

Транспорт вазирлиги

(Махкамов),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(Хасилов),

«Uzbekistan Airways»

(Хусанов)

Бош вазир ўринбосарлари

(Умурзаков, Раматов)

Бунда, ушбу материалларни хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ва йўловчилар эътиборига ҳавола қилиш мақсадида «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг авиарейс ва «Ўзбекистон темир йўллари»нинг поезд вагонларига доимий жойлаштириб бориш.

Доимий

13.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари кўмагида ҳунармандчилик маҳсулотларини чет эл бозорларида намойиш этиш ва савдо нуқталарини ташкил этиш бўйича дастурни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, мазкур савдо нуқталарини ташкил этиш харажатларининг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилишини назарда тутиш.

2022 йил апрель

Ташқи ишлар вазирлиги

(Камилов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Воитов),

Савдо-саноат палатаси

(Икрамов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Бош вазир ўринбосари

(Умурзаков)

14.

Ҳунармандлар томонидан тайёрланган пичоқчилик, шунингдек, ўчоқ, болта, чўян қозон каби экспортбоп маҳсулотларни экспортга ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритиш.

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

2022 йил февраль

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Воитов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Бош вазир ўринбосари

(Умурзаков)

15.

Ҳунармандларга ўз маҳсулотларини электрон савдо, жумладан «Amazon», «Еbay» ва «ETSY» каби халқаро онлайн савдо майдонларига жойлаштириш, реклама ва тарғибот қилишларига кўмаклашиш бўйича ҳар бир ҳудудда тегишли ўқув курсларини ташкил этиш.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Алоҳида график асосида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Шерматов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Бош вазир ўринбосари

(Умурзаков)

III. Ҳунармандчилик фаолияти учун зарур бўлган хом ашё базасини яратиш

16.

Ҳунармандчилик маҳсулотлари учун хом ашё етиштириш, уни қайта ишлаш ва сотишга ихтисослашган кластерлар фаолиятини тўлақонли ташкил этиш.

Бунда:

кластерлар устав капиталини тенг улушларда Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ва Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан шакллантириш;

кластерларга ҳунармандчилик ва ипак мато, ипак гиламлари тўқиш фаолиятини ташкил этиш ҳамда қайта тикланадиган хом ашё (тутзорлар, қаттиқ турдаги дарахтлар) базасини яратиши учун зарур бўлган ер майдонларини пахтадан қисқартирилган ерлар ҳисобидан ажратиш.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси

2022 йил январь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(Маруфова),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Бош вазир ўринбосарлари

(Умурзаков, Ғаниев)

17.

Ҳунармандчиликнинг ёғоч буюмлар ясаш ва ёғоч ўймакорлиги йўналишлари ривожланган ҳудудларда зарур бўлган дарахт турларини экиш ва парваришлаш мақсадида, ташаббускор ҳунармандларга ўзлаштирилмаган ёки пахтадан бўшаган ер майдонларидан камида 10 гектарданажратиб бериш.

Ташаббускор ҳунармандлар маблағлари

2022 йил февраль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ходжаев)

Бош вазир ўринбосарлари

(Ғаниев, Қўчқоров)

18.

Ҳунармандчилик фаолияти учун зарур бўлган хом ашё базаси, шунингдек, ҳунармандларнинг маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва уларни сотишга мўлжалланган «интернет дўкон» онлайн платформасини ишга тушириш.

2022 йил ноябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Шерматов),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Бош вазир ўринбосари

(Умурзаков)

19.

Ҳунармандчилик субъектлари фаолияти учун зарур бўлган, жумладан мис, олтин, кумуш каби хом ашё турларини уларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, чекланган миқдорда харид қилишга имкон яратиш мақсадида, Товар-хом ашё биржасида ҳунармандлар учун алоҳида савдолар ташкил этиш чораларини кўриш.

2022 йил апрель

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Товар-хом ашё биржаси

(Бадриддинов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

(Холхўжаев)

Бош вазир ўринбосари

(Қўчқоров)

IV. «Уста-шогирд» анъаналарини янада ривожлантириш орқали аҳолини ҳунармандчиликка кенг жалб қилиш

20.

Фарғона вилоятида ҳунармандчилик фаолиятини кенгайтириш ҳамда ҳунармандларнинг маҳсулотларига янги бозорлар топишга шароит яратиш мақсадида, лойиҳаларни амалга ошириш учун 20 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш ва шу орқали 20 мингта янги иш ўринларини ташкил этиш.

Тижорат банклари кредитлари

2022 — 2024 йиллар

Марказий банк

(Захидов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

(Холхўжаев),

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Бозаров)

Бош вазир ўринбосарлари

(Қўчқоров, Умурзаков)

21.

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги собиқ «Бахт уйи» ўрнида «Миллий ҳунармандчилик музейи ва туризм маркази»ни ташкил этиб, ушбу объектларни туристик маршрутларга киритиш.

Маҳаллий бюджет

2022 йил декабрь

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Бозаров),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиқов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Туризм ва спорт вазирлиги

(Азамов)

Бош вазир ўринбосарлари

(Умурзаков, Абдуҳакимов)

22.

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида янги дизайндаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва қадоқлаш, электрон савдо платформаси орқали сотиш ва ҳунармандларни маркетингга ўқитиш бўйича «Ҳунармандлар ўқув маркази»ни ташкил этиш.

Маҳаллий бюджет

2022 йил октябрь

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Эрманов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов)

Бош вазир ўринбосари

(Умурзаков)

23.

Хоразм вилоятида ҳунармандчилик маҳсулотлари бўйич? «Хоразм бренди»ни яратиш ва бозорларга олиб чиқиш дастурини ишлаб чиқиш.

Маҳаллий бюджет

2022 йил апрель

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(Эрманов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Воитов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Бош вазир ўринбосари

(Умурзаков)

24.

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида «Ҳунармандлар маркази»ни ташкил этиш ва Шаҳрихонга Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши «World craft counsil» томонидан бериладиган ҳунармандлар шаҳри мақомини олиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

Республика бюджети

2022 — 2024 йиллар

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Абдурахмонов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият вазирлиги

(Назарбеков)

Бош вазир ўринбосари

(Умурзаков)

25.

Жиззах вилоятининг ҳар бир тумани ва шаҳрида талаб юқори бўлган тикувчилик, пазандалик, сартарошлик, ҳунармандчилик каби йўналишларда «Аёллар бизнес марказлари»ни ташкил этиш орқали 25 минг нафар хотин-қизларни давлат ҳисобидан касбга ўқитиш чораларини кўриш.

Маҳаллий бюджет, Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

2022-2023 йиллар

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Салиев),

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

(Убайдуллаев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Бош вазир ўринбосарлари

(Умурзаков, Қўчқоров)

26.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Китоб, Касби туманлари ҳамда Қарши шаҳрида ҳунармандчилик марказларини ташкил этиб, 15 мингдан ортиқ ёшларнинг шогирдликка жалб этилишини таъминлаш.

Маҳаллий бюджет, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

2022-2023 йиллар

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(Азимов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Бош вазир ўринбосарлари

(Умурзаков, Қўчқоров)

27.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги «Оқсарой» майдонида жойлашган собиқ «Чорсу» бозори негизида замонавий «Ҳунармандчилик маркази»ни ташкил этиб, «уста-шогирд» анъаналарини йўлга қўйиш.

Маҳаллий бюджет

2022 йил ноябрь

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(Азимов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Туризм ва спорт вазирлиги

(Азамов)

Бош вазир ўринбосари

(Умурзаков)

28.

Қашқадарё вилоятида қадимий Касби кулолчилигини қайта тиклаш, шунингдек, туманда ёғоч ўймакорлиги ва касаначиликни ривожлантириш мақсадида «Касби ҳунармандлар маркази» фаолиятини йўлга қўйиш.

Маҳаллий бюджет

2023 йил апрель

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(Азимов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Бош вазир ўринбосари

(Умурзаков)

29.

Самарқанд туманидаги «Конигил» маҳалласида ташкил этилган «Туризм қишлоғи» лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш ва ушбу лойиҳа доирасида 28 та ихтисослашган ҳунармандчилик устахоналарини ташкил этиш.

Ташаббускор тадбиркорлар маблағлари

2022 йил декабрь

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Турдимов),

Туризм ва спорт вазирлиги

(Азамов)

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Бош вазир ўринбосарлари

(Умурзаков, Абдуҳакимов)

30.

Сирдарё тумани ва Тошкент вилояти чегарасида замонавий «Карвонсарой» мажмуасини ишга тушириб, ҳунармандчилик маҳсулотлари бўйича савдо дўконлари фаолиятини йўлга қўйиш.

Маҳаллий бюджет, ташаббускор тадбиркорлар маблағлари

2022 йил сентябрь

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

(Мирзаев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(Холхўжаев),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Бош вазир ўринбосари

(Умурзаков)

31.

Бухоро шаҳрининг Мирдўстим кўчасида жойлашган «Абдуллахон» ва «Модарихон» мадрасаларини таъмирлаб, зардўзлик ва заргарлик марказларини ташкил этиш.

Маҳаллий бюджет

2023 йил март

Бухоро вилояти ҳокимлиги

(Зарипов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Маданият вазирлиги

(Назарбеков)

Бош вазир ўринбосари

(Умурзаков)

32.

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Сайилгоҳ кўчасида ҳар йили мустақиллик байрами арафасида «Тошкент сувенирлари» кўргазма-ярмаркасини ташкил этиш.

Маҳаллий бюджет

Доимий

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ортиқхўжаев),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Туризм ва спорт вазирлиги

(Азамов)

Бош вазир ўринбосарлари

(Умурзаков, Абдуҳакимов)

33.

Миллий ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати йўналишлари бўйича болалар мусиқа ва санъат мактаблари, «Баркамол авлод» болалар марказлари ҳамда касбга ўқитиш масканларида ўқув-машғулотларини ташкил этиш.

Бунда, ўқув жараёнларига ментор сифатида Халқ амалий санъати усталари миллий каталогига кирган ва узоқ йиллик тажрибага эга бўлган усталарни жалб этиш.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси

Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

(Убайдуллаев),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Бош вазир ўринбосарлари

(Умурзаков, Қўчқоров)

34.

Ёш ҳунармандлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва соғлом рақобатни йўлга қўйиш мақсадида «Ёш ҳунармандлар» фестивалини ўтказиш.

Бунда, мазкур фестивалнинг туман ва шаҳар ҳамда вилоят босқичларида сараланган ёш ҳунармандлар иштирокида республика босқичини Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида юксак даражада ўтказиш.

Республика ва маҳаллий бюджет

2022 йил июль — сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев)

Бош вазир ўринбосарлари

(Умурзаков, Қўчқоров)

35.

Ҳар бир туман ва шаҳарда, жумладан ҳунармандчилик кириб борган 5 657 та маҳаллада 10 мингдан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш.

Бунда, лойиҳа ташаббускорларига ҳар томонлама кўмаклашиш юзасидан жойлардаги ҳоким ёрдамчилари ва «Ҳунарманд» уюшмаси бўлимларининг ўзаро ҳамкорлик тизимини яратиш.

2022 йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

(Убайдуллаев),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Бош вазир ўринбосари

(Қўчқоров)

36.

Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманидаги «Жалолиддин Мангуберди истироҳат боғи» ҳудудида дўппи, гилам, кигиз тўқиш, теридан пўстак, чўгирма, ёғоч ўймакорлик буюмларини тайёрлашга ихтисослашган «Ҳунармандлар шаҳарчаси»ни ташкил этиб, уни туристик маршрутга киритиш.

Ташаббускор тадбиркор ва ҳунармандлар маблағлари

2022 йил сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Сариев),

Савдо-саноат палатаси

(Икрамов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Туризм ва спорт вазирлиги

(Азамов)

Бош вазир ўринбосарлари

(Умурзаков, Абдуҳакимов)

37.

Қадимий қорақалпоқ миллий «кўк кўйлак» матосини ўрганиш ва қайта тиклаш, шунингдек, ушбу йўналишда фаолият юритадиган ҳунармандларга зарур шароит яратиш мақсадида Хўжайли туманида «Ҳунармандлар маркази» фаолиятини йўлга қўйиш.

Маҳаллий бюджет, ташаббускор тадбиркорлар маблағлари

2023 йил июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Сариев),

Савдо-саноат палатаси

(Икрамов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев)

Бош вазир ўринбосари

(Умурзаков)