28.11.2019 йилдаги ПҚ-4539-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.11.2019 йилдаги ПҚ-4539-сон
Kuchga kirish sanasi
29.11.2019
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5242-сон Фармони билан қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган ягона ижтимоий тўловнинг 50 фоизини тўлаш тартиби ўрнатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4498-сон қарорига мувофиқ 2020 йил давомида ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури учун 589,3 млрд сўм миқдорида (шундан, 470 млрд сўм (50 млн АҚШ доллари) Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан) кредитлар ажратилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2023 й., 07/23/39/0060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
2020 йил якунига қадар ташаббускорларни жалб қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 2-иловага мувофиқ туман ва шаҳарларида миллий ҳунармандчиликнинг барча йўналишларини ўзида мужассам этадиган замонавий «ҳунармандлар бозори»ни ташкил этсин;

Т/р

Ҳудуд номи

Бириктирилган дипломатик ваколатхоналар

Туман (шаҳар) номи

Ихтисослашув йўналиши

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

1. Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Элчихонаси

Хўжайли тумани

Металлдан ясалган буюмлар

Чимбой тумани

Ёғочдан тайёрланган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари

2.

Андижон вилояти

1. Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги Элчихонаси

Андижон шаҳри

Ўйинчоқлар

Пахтаобод тумани

Миллий пойабзал тайёрлаш

Шаҳрихон тумани

Металлдан ясалган буюмлар

3.

Бухоро вилояти

1. Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги Элчихонаси

Бухоро шаҳри

Кандакорлик, мисгарлик буюмлари

Ғиждувон тумани

Каштачилик

Ромитан тумани

Металлдан ясалган буюмлар

4.

Жиззах вилояти

1. Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Беларусь Республикасидаги Элчихонаси

Ш. Рашидов тумани

Миллий либослар тайёрлаш

Ғаллаорол тумани

Ёғочдан тайёрланган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари

Бахмал тумани

Қўлда гилам тўқиш

5.

Қашқадарё вилояти

1. Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги Элчихонаси

Шаҳрисабз шаҳри

Каштачилик

Касби тумани

Чинни, фаянс ва сопол буюмлари

Чироқчи тумани

Қўлда гилам тўқиш

6.

Навоий вилоят

1. Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси

Нурота тумани

Каштачилик

Учқудуқ тумани

Қўлда гилам тўқиш

7.

Наманган вилояти

1. Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Элчихонаси

Наманган шаҳри

Қўлда газламалар тўқиш, миллий пойабзал тикиш

Чуст тумани

Бош кийимлар тайёрлаш

Косонсой тумани

Миллий либослар тайёрлаш

8.

Самарқанд вилояти

1. Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Элчихонаси

4. Ўзбекистон Республикасининг Греция Республикасидаги бош консуллиги

Самарқанд шаҳри

Миниатюра, ранг тасвир, наққошлик ва бўёқли нақшлар

Каттақўрғон шаҳри

Зардўзлик буюмлари

Иштихон тумани

Ёғочдан тайёрланган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари

Ургут тумани

Миллий либослар тайёрлаш

9.

Сурхондарё вилояти

1. Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Республикасидаги Элчихонаси

4. Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Элчихонаси

Термиз шаҳри

Қўлда гилам тўқиш

Бойсун тумани

Каштачилик

10.

Сирдарё вилояти

1. Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси

Гулистон шаҳри

Металлдан ясалган буюмлар

11.

Тошкент вилояти

1. Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Элчихонаси

4. Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси

Ангрен шаҳри

Қимматбаҳо металлдан ясалган заргарлик буюмлари

Чирчиқ шаҳри

Тош ўймакорлиги

Зангиота тумани

Оддий металлардан тайёрланган миллий услубдаги тақинчоқлар

12.

Фарғона вилояти

1. Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Латвия Республикасидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Уммон Султонлигидаги Элчихонаси

Қўқон шаҳри

Ёғоч ўймакорлиги

Марғилон шаҳри

Қўлда газламалар тўқиш, ипак гилам тўқиш

Риштон тумани

Чинни, фаянс ва сопол буюмлар

13.

Хоразм вилояти

1. Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Қироллигидаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Элчихонаси

Урганч шаҳри

Қўлда гилам тўқиш

Хива тумани

Ёғочдан тайёрланган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари

14.

Тошкент шаҳри

1. Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Элчихонаси

2. Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги Элчихонаси

3. Ўзбекистон Республикасининг Сингапурдаги Элчихонаси

Шайхонтоҳур тумани

Ёғоч ўймакорлиги

Учтепа тумани

Ганч ўймакорлиги

Олмазор тумани

Миллий пойабзал тайёрлаш

Чилонзор тумани

Гул босилган газламалар ва чокли буюмлар

Т/р

Ҳудуд

Туман (шаҳар)

Манзили

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри

«Гоне қалъа» МФЙ

2020 йил 1 июль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев),

Нукус шаҳар ҳокимлиги (Турешев),

Чимбой тумани ҳокимлиги (Ечанов),

Хўжайли тумани ҳокимлиги (Ермашов)

Чимбой тумани

«Тазгара» ОФЙ

2020 йил 1 июль

Хўжайли тумани

«Саманкўл» ОФЙ, «Қамиш шоли» аҳоли пункти

2020 йил 30 сентябрь

2.

Андижон вилояти

Қўрғонтепа тумани

Мустақиллик кўчаси

2020 йил 31 декабрь

Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдурахманов),

Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги (Эргашев),

Пахтаобод тумани ҳокимлиги (Бозоров),

Марҳамат тумани ҳокимлиги (Қамчиев)

Пахтаобод тумани

«З. Хабибий» МФЙ

2020 йил 1 июль

Марҳамат тумани

Ипак йўли кўчаси

2020 йил 30 сентябрь

3.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри

Ибн Сино кўчаси

2020 йил 31 декабрь

Бухоро вилояти ҳокимлиги (Барноев),
Бухоро шаҳар
ҳокимлиги (Камалов)

4.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри

«Ўрда» боғи

2020 йил 1 июль

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Жиззах шаҳар ҳокимлиги (Шукуров)

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳар

И. Каримов кўчаси, «Одина» тарихий-меъморий мажмуаси ҳудуди

2020 йил 1 июль

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев),
Қарши шаҳар
ҳокимлиги (Холбоев)

6.

Навоий вилояти

Навоий шаҳар

М. Таробий кўчаси 26-уй

2020 йил 31 декабрь

Навоий вилояти ҳокимлиги (Турсунов),
Навоий шаҳар
ҳокимлиги (Базаров),

Учқудуқ туман ҳокимлиги (Ҳамроев)

Учқудуқ тумани

А. Темур кўчаси 9-уй

2020 йил 30 сентябрь

7.

Наманган вилояти

Наманган шаҳри

«Кўзагарлик» кўчаси, «Мулла Қирғиз» тарихий меъморий мажмуаси

2020 йил 1 июль

Наманган вилояти ҳокимлиги (Бозоров),
Наманган шаҳар
ҳокимлиги (Абдуразаков),

Чуст тумани ҳокимлиги (Охунов)

Чуст тумани

«Чуст деҳқон бозори» МЧЖ ҳудуди

2020 йил 1 апрель

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри

«Бибихоним» тарихий-меъморий мажмуаси

2020 йил 30 сентябрь

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Турдимов),
Самарқанд шаҳар
ҳокимлиги (Облақулов)

9.

Сирдарё вилояти

Боёвут тумани

«Дехқонобод» МФЙ

2020 йил 31 декабрь

Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев),

Боёвут туман ҳокимлиги (Мадаминов)

10.

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳри

«Ибн Сино» кўчаси, «Яшил дунё» марказий деҳқон бозори

2020 йил 31 декабрь

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Боболов),
Термиз шаҳар
ҳокимлиги (Худойбердиев)

11.

Хоразм вилояти

Хива шаҳри

«Ичан Қалъа» МФЙ

2020 йил 1 июль

Хоразм вилояти ҳокимлиги (Эрманов),

Хива шаҳар ҳокимлиги (Жуманиязов)

12.

Фарғона вилояти

Риштон тумани

«Тўқимачи» кўчаси

2020 йил 30 сентябрь

Фарғона вилояти ҳокимлиги (Ғаниев),
Риштон тумани
ҳокимлиги (Солиев),

Бувайда тумани ҳокимлиги (Ибрагимов)

Бувайда тумани

«Янгиқўрғон» пахта тозалаш пункти

2020 йил 1 апрель

13.

Тошкент вилояти

Тошкент тумани

Тошкент халқа йўли бўйи

2020 йил 1 июль

Тошкент вилояти ҳокимлиги (Холматов),
Тошкент тумани
ҳокимлиги (Сулаймонов)

14.

Тошкент шаҳри

Шайхонтоҳур тумани

Кўкалдош мадрасасидан «Ислом цивилизацияси маркази»гача бўлган ҳудуд

2020 йил 1 апрель

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев),
Шайхонтоҳур тумани
ҳокимлиги (Тўхтаев)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар номи

Ижро муддати

Амалга ошириш учун масъуллар:

вазирлик ва идоралардан

Вазирлар Маҳкамасидан

I. Туризмни ривожлантиришда миллий ҳунармандчиликнинг ролини ошириш

1.

«Ҳунарманд» уюшмаси раиси раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Бадиий академияси раҳбарлари ва масъул ходимларидан иборат бўлган Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталогига киритиладиган номзодларни ташлаш бўйича Кенгаш таркибини тасдиқлаш.

қарор қабул қилинган кундан икки ҳафта муддатда

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Бадиий академия (А. Нуридинов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)

Ж. Қўчқоров, А. Ортиқов, Б. Ахмедов

2.

Ҳунармандларни Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталогига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

қарор қабул қилинган кундан бир ой муддатда

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Бадиий академия (А. Нуридинов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)

Ж. Қўчқоров, А. Ортиқов, Б. Ахмедов

3.

Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш.

қарор қабул қилинган кундан бир ой муддатда

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)

А. Абдухакимов, К. Ризаев

4.

«Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри»ни шакллантириш.

2020 йил 1 январь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)

А. Абдухакимов, К. Ризаев

5.

«Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри»ни онлайн тарзда реал вақт режимида янгиланувчан очиқ ва умум фойдаланиладиган веб-сайт кўринишида ишга тушириш.

2020 йил 1 март

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)

А. Абдухакимов, К. Ризаев

II. Ҳунармандларни давлат томонидан имтиёзлар бериш ва қулайликлар яратиш орқали қўллаб-қувватлаш

6.

«Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги»га ва «Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри»га киритилган ҳунармандлар учун календ��рь йили давомида ҳунармандчилик маҳсулотларини (ишлар, хизматлар) сотишдан олган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдори учун якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган ягона солиқ тўловини 2 фоиз ставкада ундириб бориш.

2020 ― 2022 йилларда

Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)

Ж. Қўчқоров, А. Ортиқов, Б. Ахмедов

7.

Ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича янгидан давлат рўйхатидан ўтишда давлат божи якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун амалда белгиланган давлат божидан 50 фоиз миқдорида ундириш.

2020 йил 1 январдан бошлаб

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (Х. Турахужаев)

Ж. Қўчқоров, Д. Каландаров, А. Ортиқов

8.

«Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги»га киритилган ҳунармандларга шогирдлар сони бўйича чекловларни бекор қилиш юзасидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш.

2020 йил 1 январдан бошлаб

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

Ж. Қўчқоров, А. Ортиқов

9.

Кўргазма заллари, галереялар, павильонлар, бозор ва ярмарка расталарида намойиш ва сотиш учун жойлар ажратилишида «Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги»га киритилган ҳунармандлар учун устуворликни қўллаш.

доимий

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Раматов, А. Абдухакимов, Э. Ганиев, Б. Ахмедов, Ш. Абидов

10.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармони билан қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган ягона ижтимоий тўловнинг 50 фоизини тўлаш тартибини шаҳарларда рўйхатдан ўтган ва айнан халқ амалий санъати маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига татбиқ этиш.

2020 йил 1 январдан бошлаб

Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

Ж. Қўчқоров, А. Ортиқов

III. «Уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунар ўргатиш тизимини такомиллаштириш

11.

Ҳунармандчиликка ихтисослашган ҳудудларда ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати йўналишлари бўйича болалар мусиқа ва санъат мактаблари, «Баркамол авлод» болалар марказлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқув курсларини ташкил этиш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

«Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

А. Абдухакимов, Ж. Қўчқоров, Б. Ахмедов, К. Ризаев, А. Ортиқов

12.

Ҳунармандчилик йўналишида касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлашнинг намунавий ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш.

2020 йил 1 май

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)

А. Абдухакимов, К. Ризаев

13.

«Меҳрибонлик уйлари»да Миллий каталогдаги ҳунармандларни жалб этган ҳолда «уста-шогирд» анъанасига асосланган ўқув машғулотларини жорий этиш.

2020 йил 1 мартдан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)

А. Абдухакимов, К. Ризаев, А. Ортиқов

14.

Ҳунармандларни маҳсулот ишлаб чиқариш учун хомашё (шу жумладан мис, қора металл, ипак ва ёғоч) билан таъминлашнинг қулай тизимини жорий этиш ҳамда қайта тикланадиган хомашё (тутзорлар, қаттиқ турдаги дарахтлар) базасини яратиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

қарор қабул қилинган кундан икки ой муддатда

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)

Ж. Қўчқоров, А. Ортиқов

IV. Маҳсулот сотиш ва янги бозорларни ўзлаштиришда ҳунармандларга қулайликлар яратиш

15.

Миллий каталогга киритилган ҳунармандлар учун маркетинг соҳасида доимий амалий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг маҳсулотлари электрон тижорат (E-commerce) йўналишида кенг қўлланиладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғи веб-сайтлари орқали сотишни ташкил этиш юзасидан зарур чоралар кўриш.

доимий

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Д. Ли), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков)

Ж. Қўчқоров, С. Абдуллаев, А. Ортиқов

16.

Савдо мажмуалари ва деҳқон бозорлари ҳудудларида алоҳида «ҳунармандлар расталари»ни ташкил этиш.

қарор қабул қилинган кундан икки ой муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Раматов, А. Вахабов, Ш. Абидов, А. Равшанов

17.

«Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлган ҳунармандларни «ҳунармандлар расталари»га жойлаштириб бориш.

доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

А. Раматов, Ш. Абидов, А. Ортиқов

18.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма заллари ва галереяларини ташкил этиш.

2020 йил якунига қадар

Қорақалпо?истон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бадиий академия (А. Нуридинов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)

А. Раматов, Ш. Абидов, Б. Ахмедов, А. Ортиқов

19.

Ўзбекистоннинг хорижий давлатларда миллий ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш, янги бозорларни ўзлаштиришга кўмаклашувчи «савдо уйлари» ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконларини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

қарор қабул қилинган кундан икки ой муддатда

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Ташқи ишлар вазирлиги (Д. Ахатов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов) «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)

Э. Ганиев, Д. Тургунов, А. Ортиқов

20.

«World craft council» халқаро ҳунармандчилик кенгаши томонидан ташкил этиладиган тадбирларда «Ҳунарманд» уюшмасининг доимий қатнашишини таъминлашга ҳамда ушбу халқаро ташкилот билан ҳунармандчиликни ривожлантириш борасидаги тадбирлар учун халқаро ташкилотларнинг техник кўмагини жалб қилишга қаратилган аниқ тадбирларни ишлаб чиқиш.

қарор қабул қилинган кундан икки ой муддатда

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов) «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Ташқи ишлар вазирлиги (Д. Ахатов)

Ж. Қўчқоров, Э. Ганиев, А. Ортиқов, Д. Тургунов

21.

Ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш борасидаги халқаро тажрибани мунтазам ўрганиб бориш ва умумлаштириш, шу асосда илғор хорижий тажрибаларни Ўзбекистон Республикасида жорий этишга қаратилган ишларни тизимли йўлга қўйиш чораларини кўриш.

доимий

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов) «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)

Ж. Қўчқоров, Э. Ганиев, А. Ортиқов, Д. Тургунов

22.

Халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ягона миллий брендини ишлаб чиқиш ва халқаро миқёсда танитиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2020 йил 1 февраль

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов) «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков)

Ж. Қўчқоров, А. Ортиқов, К. Ризаев, Д. Тургунов

23.

Нуфузли халқаро фестиваль ва кўргазмаларда қатнашадиган Миллий каталогга киритилган ҳунармандлар учун хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали ҳунармандларнинг кўргазма ва фестивалларда қатнашишлари учун зарурий ташкилий кўмак кўрсатиш.

доимий

Ташқи ишлар вазирлиги (Д. Ахатов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов) «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)

Ш. Сулаймонов, А. Ортиқов

24.

Анъанавий халқ бадиий ҳунармандчилиги буюмлари турларини қайта кўриб чиққан ҳолда маданий бойликларга тааллуқли ашёлар тоифаси таркибига ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

қарор қабул қилинган кундан бир ой муддатда

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Бадиий академия (А. Нуридинов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)

А. Аб�ухакимов, Б. Ахмедов, А. Ортиқов

V. Миллий ҳунармандчиликни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш

25.

Оммавий ахборот воситаларида ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати тарихи ҳамда бугунги ривожини кенг тарғиб этиш мақсадида «Маънавият ва маърифат» телеканалида ҳунармандчиликка оид мунтазам намойиш этиладиган телекўрсатувни ташкил этиш.

доимий

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)

А. Абдухакимов, Б. Ахмедов, А. Ортиқов

26.

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда мазкур қарор мазмун ва моҳиятининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш.

доимий

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев)

А. Абдухакимов, Б. Ахмедов, А. Ортиқов

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)