27.12.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3343
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 27.12.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3343
Kuchga kirish sanasi
01.01.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 27 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3343]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор 2022 йил 1 январдан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис М. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 10 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
01-02/8-51-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишилди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари O. ПЕКОС
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 9 ноябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 9 ноябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 10 ноябрдаги 01-02/8-51-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларнинг божхона расмийлаштирувидан олдин ушбу товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлашда божхона органлари томонидан дастлабки қарорни қабул қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки қарор — Ўзбекистон Республикасига ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан олиб кириладиган товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштиришда тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини олдиндан аниқлаш бўйича божхона органи томонидан қабул қилинадиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор шахс — Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарнинг эгаси бўлган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси ёки товарга нисбатан божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарнинг эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона органи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар (бундан буён матнда товар деб юритилади) — Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига нисбатан божхона расмийлаштируви учун мўлжалланган чет эл товарлари ва (ёки) транспорт воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона йиғими — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ставкаларда дастлабки қарорни қабул қилганлик учун ундириладиган йиғим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Дастлабки қарорни олиш манфаатдор шахс учун ихтиёрий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, божхона органи томонидан божхона расмийлаштирувини амалга оширишда манфаатдор шахсдан дастлабки қарорни тақдим этишни талаб қилишга, шунингдек дастлабки қарорнинг мавжуд эмаслигини асос қилиб, божхона расмийлаштирувини амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Манфаатдор шахс томонидан дастлабки қарорни олиш юзасидан божхона органларига эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилмаган товарлар юзасидан мурожаат қилинади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Дастлабки қарор товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган тегишли божхона органи томонидан ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда қабул қилинади ва манфаатдор шахсга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар товарларни бир нечта божхона органлари орқали олиб ўтиш режалаштирилган бўлса, манфаатдор шахс ўз хоҳишига кўра ушбу божхона органларидан исталган биттасига мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Дастлабки қарор божхона органлари учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Дастлабки қарорни олиш учун мурожаат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Манфаатдор шахс дастлабки қарорни олиш учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан божхона органига ёзма ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) ёхуд Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти (бундан буён матнда веб-сайт деб юритилади) орқали электрон тарзда мурожаат қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатдор шахс аризани товарнинг божхона қийматини кўрсатмаган, шунингдек ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилмаган ҳолда тақдим этиши мумкин. Бунда, манфаатдор шахс ариза шаклининг 3.12-позициясига тегишли белги қўяди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Товарлар асосий техник-тижорат тавсифлари (маркалари, моделлари, артикуллари, модификациялари), ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқарилган йили ва бошқа хусусиятларига кўра бир-биридан фарқланса, аризада товарлар мазкур белгиларига кўра алоҳида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар товарларнинг миқдори асосий ўлчов бирлигидан (килограмм) фарқ қиладиган ўлчов бирликларида ўлчанса, аризада ҳар бир товар бўйича қўшимча ўлчов бирликларидаги (дона, литр, метр, кв. метр, жуфт ва бошқалар) миқдорлар ҳам кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Аризага қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатлар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мажбурий тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коносамент, авиа, автотранспорт ёки темир йўл варақаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-фактура (инвойс) ёки проформа-инвойс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига (бундан буён матнда ТИФ ТН деб юритилади) мувофиқ товарларнинг коди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларнинг нархи, миқдори (қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори), асосий техник-тижорат тавсифлари (маркаси, модели, артикули, модификацияси), ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқарилган мамлакати, ишлаб чиқарилган йили тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулидан келиб чиққан ҳолда ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган божхона қийматини тасдиқловчи маълумотлар ва ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) мавжуд бўлганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқловчи сертификат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юк ташиш (ўров) варақлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларни таснифлаш бўйича олинган дастлабки қарор;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларнинг фотосуратлари, расмлари, чизмалари ва паспортлари, шунингдек дастлабки қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ва ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатдор шахслардан ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Манфаатдор шахс томонидан ариза ушбу Низомнинг 6-банди иккинчи хатбошисида белгиланган тартибда тақдим этилганда, дастлабки қарорни қабул қилиш учун божхона қийматини аниқлашнинг захира усулидан фойдаланган ҳолда ўртача божхона қиймати аниқланади ва божхона тўловлари ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масалан, манфаатдор шахс томонидан Бирлашган Араб Амирликларидан «BMW X7» русумли автотранспорт воситасини олиб келиши мўлжалланган, бироқ манфаатдор шахсда товарнинг божхона қиймати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам дастлабки қарор олиш юзасидан божхона органларига мурожаат қилиши мумкин. Божхона органи эса, ўртача божхона қийматларидан фойдаланган ҳолда божхона тўловларини ҳисоблаб чиқаради ва дастлабки қарорни қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу талаблар асосида қабул қилинган дастлабки қарор божхона расмийлаштируви учун асос сифатида қабул қилинмайди ва божхона органлари учун мажбурий ҳисобланмайди.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ариза ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлардаги маълумотлар тўғри ва тўлиқ бўлиши лозим. Бунда, маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун манфаатдор шахс жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Манфаатдор шахс божхона органига ёзма шаклда мурожаат қилганда, божхона органи ходими томонидан манфаатдор шахсга ариза қабул қилинганлигини тасдиқловчи ушбу ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда ариза қабул қилинган сана кўрсатилган тегишли ҳужжат ёки аризанинг нусхасига ушбу маълумотларни қайд этган ҳолда имзо қўйиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Манфаатдор шахс ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилганда, аризада товарлар ҳақидаги тегишли маълумотларни кўрсатган ҳолда мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ тегишли ҳужжатларнинг электрон нусхаларини ЯИДХП ёки веб-сайтда бириктиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатдор шахс аризани ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган тегишли божхона органига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Аризани кўриб чиқиш ва кўриб чиқишни рад этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда, ариза Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига (бундан буён матнда Божхона қўмитаси ЯААТ деб юритилади) автоматик равишда келиб тушади. Ёзма шаклда топширилган аризалар келиб тушган кундан кечиктирмай божхона органининг масъул ходими томонидан Божхона қўмитаси ЯААТга киритилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризалар Божхона қўмитаси ЯААТга келиб тушган куннинг ўзида электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ариза рўйхатдан ўтказилганидан сўнг шу куннинг ўзида манфаатдор шахснинг аризасида кўрсатилган телефон рақамига ариза қабул қилинганлиги ва унинг рўйхат рақами кўрсатилган SMS хабар юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЯИДХП ва веб-сайтда аризанинг рўйхат рақами орқали унинг ҳолатини онлайн тарзда кўриш мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ариза Божхона қўмитаси ЯААТда рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида кўриб чиқилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Божхона органи масъул ходими ариза келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида унинг мазкур Низомнинг 2-бобида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини ўрганади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қуйидаги ҳолларда аризани кўриб чиқиш рад этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) аризани тақдим этишда мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинмаган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) аризага ушбу Низомнинг 8-банди «а» кичик бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, бундан ушбу Низомнинг 6-банди иккинчи хатбошисида белгиланган тартибда тақдим этилган аризалар мустасно;
(16-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) аризада назарда тутилган маълумотлар нотўғри, товарларнинг божхона қийматини миқдорий жиҳатдан аниқлаш имконини бермайдиган ва ҳужжатлар билан тасдиқланмаган ахборотга асосланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) манфаатдор шахс томонидан тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасида номувофиқликлар мавжуд бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани кўриб чиқиш ушбу бандда назарда тутилмаган асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур Низомнинг 16-бандига мувофиқ аризани кўриб чиқиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда шу куннинг ўзида манфаатдор шахсга ёзма ёки электрон тарзда хабарнома юборилади. Хабарномада аризани кўриб чиқишнинг рад этилиши сабаблари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Манфаатдор шахс аризани кўриб чиқишнинг рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда, дастлабки қарорни олиш учун қайтадан мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Аризани кўриб чиқиш рад этилган тақдирда, такроран киритилган ариза ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Аризани кўриб чиқишнинг рад этилишига асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, божхона органи масъул ходими аризада кўрсатилган божхона қийматини аниқлаш усулидан келиб чиқиб, тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 44-бобига мувофиқ кўриб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона органининг масъул ходими аризада кўрсатилган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш усули уни тасдиқлаш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларга мос эмаслигини аниқласа, бу ҳақида шу куннинг ўзида манфаатдор шахсга ёзма ёки электрон тарзда хабарнома юборади. Хабарномада божхона қийматини аниқлаш усулининг уни тасдиқлаш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларга мос эмаслиги мос эмаслиги сабаблари ҳамда божхона органи томонидан мустақил равишда божхона қийматини ва уни аниқлаш усулини кетма-кетликда белгилаш орқали аризани кўриб чиқиш таклифи кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатдор шахс божхона органининг таклифига розилик билдирган тақдирда, дастлабки қарорни қабул қилиш рад этилмайди ҳамда товарнинг божхона қийматини аниқлаш божхона органи томонидан мустақил тарзда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 апрелдаги 160-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулларини кетма-кетликда қўллаш орқали амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Дастлабки қарорни олиш бўйича аризанинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Дастлабки қарорни қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Дастлабки қарор Божхона қўмитаси ЯААТда божхона органининг раҳбари (ўринбосари) томонидан электрон рақамли имзо орқали тасдиқлаш йўли билан қабул қилинади. Тасдиқланган дастлабки қарорга Божхона қўмитаси ЯААТ орқали автоматик равишда матрицали штрих код (QR-код) қўйилади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, аризада кўрсатилган товарларнинг турлари ва ҳажмидан қатъи назар, битта ариза бўйича битта дастлабки қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Дастлабки қарор қабул қилинганидан сўнг манфаатдор шахснинг телефон рақамига дастлабки қарор қабул қилинганлиги ва божхона йиғимини тўлаш лозимлиги тўғрисида тегишли тўлов бўйича инвойс шакллантирилган ҳаволали SMS хабар юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона йиғими божхона органининг шу мақсадда очилган шахсий ғазна ҳисобварағига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ставкаларда дастлабки қарорни қабул қилганлик учун белгиланган миқдорда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, дастлабки қарорни олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, мазкур бандда кўрсатилган йиғим бўйича тўланиши лозим бўлган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЯИДХПда божхона йиғимини тўлаш имконияти яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Дастлабки қарорни қабул қилганлик учун божхона йиғими манфаатдор шахснинг кўрсатмасига асосан унинг божхона органи шахсий ғазна ҳисобварағига дастлабки тарзда ўтказилган пул маблағларидан ҳам ечиб олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Манфаатдор шахс божхона йиғимини тўлаганидан сўнг, ўзи мурожаат қилган ЯИДХП ёки веб-сайт орқали аризанинг рўйхат рақамини киритган ҳолда дастлабки қарорнинг электрон шаклини юклаб олади, шунингдек ёзма шаклда мурожаат қилинган бўлса, дастлабки қарорнинг электрон ёки қоғоз шаклини ариза топширилган божхона органидан олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Манфаатдор шахс қабул қилинган дастлабки қарор учун божхона йиғимини ўттиз кун ичида тўламаган тақдирда, божхона йиғими божхона органи томонидан суд тартибида ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қабул қилинган дастлабки қарорлар тўғрисидаги маълумотлар манфаатдор шахслар ҳақидаги маълумотларнинг конфиденциаллигини сақлаган ҳолда веб-сайтга автоматик тарзда жойлаштириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Дастлабки қарорни қабул қилишни рад этиш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Қуйидаги ҳолларда божхона органи томонидан дастлабки қарорни қабул қилиш рад этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ариза юзасидан муқаддам айнан бир манфаатдор шахсга айнан бир хил товарлар бўйича дастлабки қарор берилган ва бунга қадар ушбу дастлабки қарорнинг амал қилиш муддати тугамаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) аризада кўрсатилган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш усули уни тасдиқлаш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларга мос эмаслиги аниқланган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) дастлабки қарорни олиш юзасидан тақдим этилган аризада кўрсатилган товарлар эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг «б» кичик бандида назарда тутилган ҳолларда дастлабки қарорни қабул қилишни рад этиш манфаатдор шахс томонидан божхона органининг мустақил тарзда божхона қийматини ва уни аниқлаш усулини кетма-кетликда белгилаш орқали аризани кўриб чиқиш таклифига розилик билдирмаган ёки уни рад этган ҳолларда амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастлабки қарорни қабул қилиш ушбу бандда назарда тутилмаган асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Божхона органи томонидан дастлабки қарорни қабул қилиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда шу куннинг ўзида манфаатдор шахсга ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборилади. Хабарномада дастлабки қарорни қабул қилишнинг рад этилиши сабаблари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Манфаатдор шахс дастлабки қарорни қабул қилишнинг рад этилиши учун асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда божхона органига қайтадан мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Дастлабки қарорга ўзгартириш киритиш ва уни бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Божхона органлари томонидан дастлабки қарорни қабул қилишда божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари миқдорига таъсир этган хатоликларга йўл қўйилганлиги аниқланган тақдирда, шунингдек манфаатдор шахснинг аризасига кўра ёки қонунчилик ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан амал қилиш муддати тугамаган дастлабки қарорга ўзгартириш киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатдор шахс дастлабки қарорга ўзгартириш киритиш тўғрисида мурожаат қилганда, дастлабки қарорга ўзгартириш киритиш мазкур Низомда дастлабки қарорни қабул қилиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастлабки қарорга ўзгартириш киритилиши унинг амал қилиш муддатининг ўзгаришига олиб келмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Манфаатдор шахс дастлабки қарорга ўзгартириш киритиш учун мазкур Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда ва шаклда мурожаат қилади ҳамда ўзгартириш киритиш зарурияти ва асословчи ҳужжатларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Дастлабки қарорга манфаатдор шахснинг аризасига асосан ўзгартириш киритилганда, дастлабки қарор қабул қилинганлиги учун белгиланган миқдорда божхона йиғими ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастлабки қарорга божхона органининг ташаббуси билан ўзгартириш киритилган тақдирда, божхона йиғими ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Дастлабки қарорга ўзгартириш киритилганидан сўнг, ЯИДХП, веб-сайт ва Божхона қўмитаси ЯААТга жойлаштирилган дастлабки қарор божхона органи томонидан унинг ўзгартирилган ҳолатдаги шаклига алмаштириб қўйилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Дастлабки қарорга киритилган ўзгартириш у киритилган кундан бошлаб амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Манфаатдор шахс томонидан дастлабки қарорни олиш учун атайлаб нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланса, дастлабки қарор Божхона қўмитаси ёки суд томонидан бекор қилинади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Божхона қўмитаси томонидан дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақидаги қарор мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда қабул қилинади.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақидаги қарор қабул қилинганда дастлабки қарор қабул қилинган кундан эътиборан бекор қилинган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Агар божхона ҳудуди орқали ўтказилган товарларнинг божхона тўловлари бекор қилинган дастлабки қарор асосида ҳақиқатда тўланиши лозим бўлган суммадан кам тўланганлиги аниқланса, тўловларнинг кам тўланган қисми айбдор шахслардан ихтиёрий ёки суд тартибида ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Дастлабки қарор манфаатдор шахснинг айби билан бекор қилинган тақдирда, унинг учун тўланган божхона йиғими қайтарилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақидаги қарор Божхона қўмитаси ЯААТга электрон шаклда жойлаштирилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Дастлабки қарорга ўзгартириш киритиш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай манфаатдор шахсга ёзма ёки электрон шаклда етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Дастлабки қарорнинг амал қилиш доираси ва муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Дастлабки қарор қабул қилинган кундан бошлаб 90 календарь кун давомида амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Дастлабки қарорда кўрсатилган товарлар битта ташқи савдо шартномаси доирасида олиб кирилган тақдирда, дастлабки қарор ташқи савдо шартномаси муддати тугагунга қадар, бироқ қабул қилинган кундан бошлаб 90 календарь кун давомида амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Дастлабки қарор асосида Ўзбекистон Республикасининг исталган божхона постида божхона расмийлаштируви амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, дастлабки қарорни қабул қилиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар божхона расмийлаштирувида тақдим этилган ҳужжатлар билан бир хил бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнида божхона органининг ходимлари томонидан Божхона қўмитаси ЯААТдан дастлабки қарорнинг электрон шакли манфаатдор шахс тақдим этган маълумотлар (фамилия, исм, отасининг исми ёки аризанинг рўйхат рақами) асосида исталган вақтда юклаб олинади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Товарлар бўйича божхона тўловлари дастлабки қарор асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, дастлабки қарорда келтирилган божхона тўловларининг миқдори қуйидаги ҳолларда ўзгариши мумкинлиги инобатга олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) валюта курсининг ўзгариши натижасида божхона қиймати миқдорининг мос тарзда ўзгариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) божхона тўловлари ставкаларининг ўзгариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) божхона тўловларидан берилган имтиёзларнинг муддати тугаши ёки бекор қилиниши, божхона тўловлари бўйича имтиёз назарда тутилган қонунчилик ҳужжатига ўзгартириш киритилиши ёхуд божхона тўловларидан имтиёз назарда тутилган қонунчилик ҳужжати қабул қилиниши.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) асосан хатбошлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Манфаатдор шахслар божхона органларининг қарорларидан норози бўлган тақдирда, бевосита Божхона қўмитасининг апелляция кенгашига ёки белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.
(48-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона органлари томонидан манфаатдор шахслардан асоссиз равишда ундирилган маблағлар қоплаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича

ДАСТЛАБКИ ҚАРОР





QR-код

(матрик штрихли код)


1. Дастлабки қарорни рўйхатга олиш рақами ва санаси:

2. Дастлабки қарорни қабул қилган божхона органининг номи:

3. Манфаатдор шахс:

4. Дастлабки қарорнинг амал қилиш муддати:

5. Товарнинг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига мувофиқ коди:

6. Товарлар номи ва тавсифи:

(товарнинг асосий техник-тижорат тавсифлари (маркаси, модели, артикули, модификацияси), ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқарилган мамлакати ва бошқа хусусиятлари тўғрисидаги маълумот, нетто вазни, брутто вазни, шартнома валютаси, юк жўнатувчи мамлакат, савдо қилувчи мамлакат, ишлаб чиқарувчи ва ҳ.к.)

7. Товарларнинг божхона қийматини аниқлаш усули ва уни асослаш:

8. Товарларнинг келиб чиқиш мамлакати ва уни асослаш:

9. Божхона тўловлари ва йиғимлари тўғрисида маълумот:

10. Дастлабки қарорни қабул қилиш асослари:

11. Манфаатдор шахс томонидан тақдим қилинган маълумотлар ва ҳужжатлар рўйхати:

12. Қўшимча маълумотлар:

13. Божхона органининг мансабдор шахси


_____________________

Лавозим

(электрон рақамли имзо)

_________________________

Фамилия, исм, отасининг исми

Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Божхона тўловлари, шу жумладан қўлланилган имтиёзлар ва божхона тўловлари ставкалари дастлабки қарор қабул қилинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюталар курси ҳамда қонунчилик ҳужжатлари асосида ҳисоблаб чиқарилди. Валюта курси ва (ёки) қонунчилик ҳужжатлари ўзгариши ҳисобига божхона тўловлари миқдори ўзгариши мумкин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) асосан изоҳ қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини аниқлашда дастлабки қарор қабул қилиш тўғрисида

АРИЗА

______________

(сана)

______________

(рақам)

I. Товарлар ёки транспорт воситасининг эгаси тўғрисидаги маълумот

1.1

Товарлар ёки транспорт воситаси эгаси бўлган юридик шахснинг тўлиқ номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.

1.2

Почта манзили (Почта индекси)

1.3

Ташкилий-ҳуқуқий шакли

1.4

СТИР ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация (ЖШШИР) рақами ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами

1.5

Давлат рўйхатидан ўтган рақами ва санаси

1.6

Телефон рақами

II. Товарлар ёки транспорт воситаси эгасининг номидан ариза топширувчи ваколатли шахс тўғрисидаги маълумот (ариза ваколатли шахс томонидан тақдим этилганда)

2.1

Ваколатли шахснинг ЖШШИР ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами

2.2.

Ваколатини тасдиқловчи ҳужжат санаси ва рақами*

III. Дастлабки қарорни қабул қилиш учун товарлар ҳақидаги маълумотлар

3.1

Товарларнинг савдо, тижорат номи ва тўлиқ тавсифи, савдо белгиси, асосий техник-тижорат тавсифлари (маркаси, модели, артикули, модификацияси), нави, стандартлари, бажарадиган функциялари, техник ва тижорат хусусиятлари

3.2

Товарлар ҳақида маълумот (ТИФ ТНга мувофиқ товарларнинг коди, савдо қилувчи мамлакат, юк жўнатувчи ва келиб чиқиш мамлакати, юк жўнатувчи, сотувчи, товар ишлаб чиқарувчи, товарнинг брутто/нетто оғирликлари ҳамда асосий ва (ёки) қўшимча ўлчов бирликларидаги иқдори

3.3

Товарларнинг нархи, валютаси ва валюта коди кўрсатилган ҳолда

3.4

Товарларни ташиш учун ишлатиладиган халқаро транспорт воситасининг тури

3.5

Ўрамга эга бўлган товарлар учун — товар эгаллаган юк жойларининг умумий сони, товар ўрами тури ва ўрамлар миқдори

3.6

Ташқи савдо шартномаси (мавжуд бўлса), товарларни етказиб бериш шартлари

3.7

Товарларнинг божхона қийматини аниқлаш усули

3.8

Божхона қийматини аниқлашнинг аввалги усуллари қўлланилмаслигининг сабаблари

3.9

Илгари қабул қилинган дастлабки қарор ҳақидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса)

3.10

Товарларнинг божхона қийматини аниқлаш учун муҳим бўлган қўшимча маълумотлар

3.11

Илова қилинадиган ҳужжатлар**

3.12

Товарнинг божхона қийматини кўрсатмаган, шунингдек тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилмаган ҳолда тақдим этиладиган ариза***

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ваколатли шахснинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Тақдим этиладиган маълумотлар ва ҳужжатлар илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Агар ариза манфаатдор шахс томонидан товарнинг божхона қийматини кўрсатмаган, шунингдек тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилмаган ҳолда тақдим этилса, «✓» белгиси қўйилади. Бунда, мазкур ариза асосида тақдим этилган дастлабки қарор божхона расмийлаштируви учун асос сифатида қабул қилинмайди ва божхона органлари учун мажбурий ҳисобланмайди.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини аниқлашда манфаатдор шахс томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар (маълумотлар)

РЎЙХАТИ*

I. Олиб кириладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича

1.1

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими томонидан бириктирилган ташқи савдо контракти (шартнома, келишув) ва идентификация рақами

1.2

Ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) белгиланган битим шартларидан келиб чиқиб, маълум қилинган нархга тузатишлар киритиш лозим бўлганда

1.2.1

суғурта ҳужжатлари

1.2.2

товарнинг ташиш ва (ёки) юклаш, тушириш, қайта юклаш, бошқа жойга тўкиш бўйича шартномаси (транспорт экспедиция шартномаси), товарни ташишга, юклаш, тушириш, қайта юклаш, бошқа жойга тўкишга ҳисобварақ-фактура (инвойс), банк ҳужжатлари (агар ҳисобварақ-фактура (инвойс) тўланган бўлса), транспорт тарифлари тўғрисидаги ҳужжатлар (маълумотлар) ёки ташиш қийматини акс эттирувчи бухгалтерлик ҳужжатлари (агар сотиб олувчи ўзининг транспортида товарни ташишни амалга оширган бўлса)

1.2.3

воситачилик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома (воситачилик шартномаси, брокерлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома), воситачилик хизматларини кўрсатиш учун ҳисобварақ-фактура (инвойс), банк тўлов ҳужжатлари

1.2.4

лицензион ва (ёки) муаллифлик келишуви, ҳисобварақ-фактура (инвойс), банк тўлов ҳужжатлари, олиб келинаётган (олиб келинган) товарга тааллуқли бўлган интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун тўловлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатлар

1.2.5

олиб кирилган товарни кейинчалик қайта сотиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этишдан сотувчига бевосита ёки билвосита ўтадиган тушумнинг исталган қисми тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат (шу жумладан, бухгалтерлик) ва маълумотлар

1.2.6

контейнер ва (ёки) кўп марта ишлатиладиган бошқа идишларнинг, ўров-жойлов материалларининг ва ўраш-жойлаш ишларининг, агар мазкур харажатлар сотиб олувчи томонидан амалга оширилган, бироқ олиб кириладиган товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархга қўшилмаган қиймат тўғрисидаги шартномалар, ҳисобварақлар, банк тўлов ҳужжатлари

1.2.7

сотувчи томонидан сотиб олувчига муайян товар туркуми учун чегирма бериш асосини, уларнинг миқдорини кўрсатувчи маълумотлар

1.3

Агар маълум қилинган божхона қиймати охирги тўқсон календарь кун ичида олиб кирилиб, 1-усулда қабул қилинган товарнинг божхона қийматидан паст бўлса:

1.3.1

Жўнатувчи мамлакат божхона декларацияси**

1.3.2

Товарни етказиб берилишига алоқадор бўлган учинчи шахслар билан контрактлар ва улар учун тўлов ҳисоблари***

1.8

Битим тарафларининг ўзаро боғлиқлиги олиб кириладиган товарлар билан тузилган битим қийматига таъсир қилмаганлигини тасдиқлаш мақсадида ихтиёрий равишда:

1.8.1

айнан бир хил ёки ўхшаш товарлар сотувчи билан ўзаро боғлиқ бўлмаган сотиб олувчиларга Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб чиқиш учун сотилганда, унинг қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар

1.8.2

Божхона қиймати 4 ёки 5-усуллар билан аниқланган айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар

II. Айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати бўйича ҳамда ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати бўйича

2.1

Божхона органи томонидан қабул қилинган ва божхона қиймати Божхона кодексининг 303-моддаси бўйича аниқланган ҳолда чиқарилган айнан бир хил ва ўхшаш товарларга тегишли бўлган божхона декларацияси рўйхат рақами ва унга тегишли товар тартиб рақами

2.2

Қийматга тузатишлар киритиш амалга оширилиши лозим бўлган ҳолларда товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган харажатларни тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотлар****

2.2.2

ҳисобварақ-фактура (инвойс)

III. Қийматларни чегириб ташлаш асосида

3.1

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида баҳоланаётган, айнан бир хил ва ўхшаш товарларни сотилганлиги тўғрисидаги шартномалар

3.2

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида ўша классдаги ва турдаги товарларни сотишда қўйилган ҳисобварақ-фактура (инвойс)

3.3

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарни олиб кириш ва сотиш билан боғлиқ бўлган харажатларни акс эттирувчи ҳисобварақ-фактура, банк ҳужжатлари (агар ҳисобварақ-фактуралар тўланган бўлса), бухгалтерлик ҳужжатлари (воситачи ҳақлари тўғрисида, тижорат харажатлари, ташиш харажатлари, суғурта, юклаш ва тушириш ишлари, олинадиган даромад)

3.4

Товарга ишлов бериш натижасида қўшилган қиймат тўғрисидаги маълумот ва ҳужжатлар, агар бундай товар унга кейинчалик ишлов берилгандан кейин сотилаётган бўлса, ишлов бериш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш шартномаси, буюртмачига ижрочи томонидан қўйилган ҳисобварақ-фактура (инвойс), ушбу шартномани тўлаш бўйича банк ҳужжатлари, ишлов бериш қиймати тўғрисида бухгалтерлик ҳужжатлари (калькуляция)

3.5

Муқаддам Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарларни олиб кириш ва (ёки) сотиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасида божхона божи, солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловларни тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар

IV. Қийматларни қўшиш асосида

4.1

Ишлаб чиқариш учун қилинган харажатлар ҳамда материалларни сотиб олиш ва (ёки) баҳоланаётган товарларни ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқарувчи (сотувчи) харажатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бухгалтерлик ҳужжатлари, шунингдек, баҳоланаётган (олиб кириладиган) товарни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа операциялар, шу жумладан, идиш ва ўраш-жойлаш учун қилинган харажатлар, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарида бажарилган лойиҳалашнинг, тажриба-конструкторлик ишларининг, бадиий безатишнинг, дизайннинг, эскизларнинг ёки чизмаларнинг қийматлари ишлаб чиқарувчи тўлаганлиги умумэътироф этилган бухгалтерлик ҳисоби тамойилларига мувофи? тузилган баҳоланаётган тов?р ишлаб чиқарувчисининг тижорат ҳисобварақлари

4.2

Ишлаб чиқарувчи ва (ёки) экспортёрнинг баҳоланаётган товар ишлаб чиқарилган айни ўша мамлакатда ишлаб чиқарилган, айни ўша классдаги ва турдаги товарни Ўзбекистон Республикасида сотишда одатда экспорт қилувчи томонидан олинадиган фойда ва Божхона кодексининг 312-моддаси «а» кичик бандида акс эттирилмаган умумий харажатларнинг ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бухгалтерлик ҳужжатлари;

4.3

Ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) белгиланган битим шартларига мувофиқ суғурта ҳужжатлари

4.4

Ташиш учун ҳисобварақ-фактура (инвойс) (ташиш харажатлари калькуляцияси), Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар

V. Захира усул

5.1

Агар олиб кирилган товарнинг ҳужжатларда кўрсатилган нарх бўйича ҳисобланиши учун:

5.1.1

олиб кириладиган товарларнинг қийматини ёки қийматини ҳисоблаб чиқариш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ижара, лизинг, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномалари

5.1.2

етказиб бериш шартидан келиб чиқиб, мазкур Рўйхатнинг 1.2-бандида (1.2.1 — 1.2.7-бандлар) кўрсатилган ҳужжатлар

5.2

Агар аниқ бир манбадаги нархга ҳавола қилинган бўлса, қуйидагилардан бири

5.2.1

баҳоланаётган товар билан айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилган бир вақтда ёки тегишли даврда жаҳон бозорида сотилиши ёки сотилиши таклиф қилинган нархлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган мустақил оммавий ахборот манбаларининг биринчи (маълумот манбасининг номи ва санаси кўрсатилган муқова) ва тегишли варақларининг нусхалари

5.2.2

Товарларнинг расмий нархлари эълон қилинадиган ёки тарқатиладиган ёки аниқ товарлар етказиб берувчиларнинг нархлар тўғрисидаги тижорат таклифлари, шунингдек жаҳон биржа котировкалари

5.2.3

Муқаддам божхона органида расмийлаштирилган божхона юк декларацияси ва тегишли товар рақами

5.3

Агар товарнинг ички бозорда сотилаётган нархига ҳавола қилинган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритаётган баҳоловчи ташкилотлар томонидан тайёрланган олиб кириладиган товарларни баҳолаш ҳисоботлари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Манфаатдор шахс томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 303 — 313-моддаларига мувофиқ олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулларидан келиб чиқиб, юқоридаги ҳужжатлар тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Агар жўнатувчи мамлакат божхона юк декларациясида товарнинг божхона қиймати кўрсатилмаган бўлса ёки ушбу мамлакатнинг қонунчилик ҳужжатларида товарни олиб чиқишда божхона декларациясини расмийлаштириш назарда тутилмаган бўлса, у ҳолда божхона юк декларацияси ўрнига жўнатувчи мамлакатнинг божхона органлари томонидан тасдиқланган товарнинг қийматини акс эттирувчи бошқа ҳужжат тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
***Агар бундай ҳужжатларни тақдим этишнинг имконияти мавжуд бўлмаса, сотувчи ёки сотиб олувчининг ёзма тушунтиришлари, шу жумладан бундай ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар қабул қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**** Мазкур ҳужжатлар товарнинг етказиб бериш шарти, транспорт тури ёки географик манзилларда фарқ бўлганда, тақдим қилиниши мумкин.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 2 июндаги 25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3343-1, 07.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари тўғрисидаги дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақида

ҚАРОР


 




QR код

(матрик штрихли код)


 


 

1. Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилган божхона органи

2. Манфаатдор шахс ҳақида маълумот

3. Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақидаги қарор қабул қилинган сана

4. Бекор қилинган дастлабки қарорнинг рўйхатга олиш рақами ва санаси

5. Бекор қилинган дастлабки қарорда кўрсатилган товар номи

6. Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилишнинг асослари ва сабаблари

7. Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақидаги қарор кучга кирадиган сана

8. Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақидаги қарор қабул қилган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг мансабдор шахси

_____________________

Лавозим

(электрон рақамли имзо)

____________________________

Фамилия, исм, отасининг исми

(4-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 10 апрелдаги 247-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3343-2, 23.04.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 10/25/3343-2/0632-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 10/21/3343/1205-сон; 10.07.2023 й., 10/23/3343-1/0458-сон; 23.04.2025 й., 10/25/3343-2/0632-сон)