1-ИЛОВА
|
Т/р |
Аудит тадбири ўтказиладиган вазирлик |
Ўтказиладиган аудит тури |
|
1. |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
молиявий аудит |
|
2. |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
самарадорлик аудити |
|
3. |
Сув хўжалиги вазирлиги |
самарадорлик аудити |
|
4. |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
мувофиқлик аудити |
2-ИЛОВА
Раис | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Раиснинг биринчи ўринбосари | Раис ўринбосари | Раис ўринбосари | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўъбаси 8 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришда ижро интизомига риоя этилишини назорат қилиш шўъбаси 9 | Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ташқи аудит методологияси шўъбаси 8 | Ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлил шўъбаси 8 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ҳуқуқий таъминот ва халқаро алоқалар шўъбаси 4 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўъбаси 7 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Давлат қарзи маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда асослилигини баҳолаш, лойиҳаларга ажратилган маблағларнинг сарфланиши ва уларнинг натижадорлигини аудит қилиш шўъбаси 7 | Коррупцияга қарши курашиш тизимларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш шўъбаси 3 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Кадрлар билан ишлаш шўъбаси 2 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш шўъбаси 3 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, адлия, прокуратура, судлар ва бошқа харажатларни аудит қилиш шўъбаси 7 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Режим хизмати шўъбаси 1 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Пул-кредит ва валюта сиёсатини, олтин-валюта захираларининг бошқарилишини, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш шўъбаси 4 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Масофавий назоратни амалга ошириш ва хавфларни баҳолаш ахборот-таҳлил шўъбаси 6 | Моддий таъминот ва бухгалтерия шўъбаси 2 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Давлат харидлари қонунийлигини назорат қилиш шўъбаси 5 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ахборот тизимлари мутахассиси 2 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг шакллантирилиши ва ижро этилишини назорат қилиш шўъбаси 8 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Матбуот котиби 1 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Давлат активларини самарали бошқарилишини назорат қилиш шўъбаси 4 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Иқтисодиётда яширин айланмани қисқартириш ва бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини аниқлаш шўъбаси 7 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3-ИЛОВА
1. | А.М. Бобоев | — | Ҳисоб палатаси раиси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси |
2. | Ж.А. Қўчқоров | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ўринбосари |
3. | Лавозими бўйича | — | Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари |
4. | К.К. Мардонов | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари |
5. | А.Д. Ташкулов | — | адлия вазири |
6. | А.Э. Бурханов | — | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори |
7. | С.И. Самадов | — | Бош прокурор ўринбосари |
8. | Лавозими бўйича | — | Бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи |
9. | М.М. Тулаходжаева | — | Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси раиси |
10. | Н.Ф. Каримов | — | Ўзбекистон аудиторлар палатаси раиси |
11. | М.Р. Абдуллаев | — | Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари |
12. | Лавозими бўйича | — | Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари |
13. | Лавозими бўйича | — | Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби |
4-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш шакли |
Ижро муддатлари |
Масъул ижрочилар |
|
I. Давлат молиявий назорати соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш | ||||
|
1. |
Ҳисоб палатасига юридик шахс мақоми берилаётганлиги муносабати билан Ҳисоб палатаси фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. |
Қонун лойиҳаси |
2021 йил декабрь |
Ҳисоб палатаси (Турабов) |
|
2. |
Ташқи аудит фаолиятида масофавий назорат ва риск таҳлилини амалга ошириш ҳамда баҳолашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартибини ишлаб чиқиш: ташқи аудит фаолиятида масофавий назоратлар ўтказиш; давлат молиявий назоратида риск таҳлилини амалга ошириш; ташқи манба маълумотларини кенгайтириш, вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан фойдаланиш кўламини ошириш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат |
2021 йил декабрь |
Ҳисоб палатаси (Турабов) |
|
3. |
Давлат молиявий назорати органлари томонидан шакллантириладиган назорат ишларининг йиллик дастурларини навбатдаги йил учун назорат объектлари ва шакллари кесимида ҳамда келгуси икки йилга назорат тадбирларининг мўлжаллари асосида тузиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда мавзули назорат ўтказиладиган объектлар ҳам назарда тутилади. |
Қўшма қарор лойиҳаси |
2021 йил декабрь |
Ҳисоб палатаси (Турабов), Молия вазирлиги (Ишметов), Адлия вазирлиги (Давлетов) |
|
4. |
Бюджет интизоми бузилиши ҳолатларининг таҳлилини амалга ошириш ҳамда уларни содир этиш шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарлик турларининг таснифини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Қўшма қарор лойиҳаси |
2022 йил апрель |
Ҳисоб палатаси (Турабов), Молия вазирлиги (Ишметов), Адлия вазирлиги (Давлетов) |
|
5. |
Ҳисоб палатасига биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи мақомини бериш. Бунда Давлат бюджетини шакллантиришда Ҳисоб палатасига ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари Ҳисоб палатаси тақдим этган таклифда кўрсатилган миқдордан кам бўлишига йўл қўйилмайди. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
Доимий равишда |
Молия вазирлиги (Ишметов), Ҳисоб палатаси (Турабов) |
|
II. Давлат молиявий назоратида ахборот технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш | ||||
|
6. |
Қуйидаги техник имкониятларга эга бўлган «Давлат аудити» дастурини ишга тушириш: барча давлат молиявий назорати тадбирлари, шу жумладан ички аудит хизматларининг аудит тадбирларини рўйхатга олиш; давлат молиявий назорати органлари назорат ишларининг йиллик дастури, ҳар бир назорат тадбирини ўтказиш режаси ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни (давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно) жойлаштириш; давлат дастурлари ва бюджет харажатларининг самарадорлик индикаторлари ҳамда «натижага йўналтирилган бюджет» тизимида белгиланган мақсадли кўрсаткичлар бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни эълон қилиб бориш; давлат молиявий назорати органлари фаолиятининг самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаш; фуқаролар иштирокидаги аудит тизимида амалга ошириладиган назорат тадбирларини шакллантириш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2022 йил 1 январь |
Ҳисоб палатаси (Турабов), Молия вазирлиги (Ишметов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков) |
|
7. |
Бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши содир этилганлиги хавфи мавжудлигини аниқлашга қаратилган масофавий назорат ўтказиш учун ягона дастурий мажмуа яратиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2022 йил январь |
Ҳисоб палатаси (Турабов), Молия вазирлиги (Ишметов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков) |
|
8. |
Бюджет ташкилотлари ходимларига ҳар ойда уларнинг иш ҳақи тўғрисида СМС хабарнома юбориш тизимини жорий этиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2021 йил октябрь |
Молия вазирлиги (Ишметов) |
|
Бунда: |
||||
|
Молия вазирлигининг ахборот тизимида ходимларнинг мобил телефон рақами киритганлиги хатловдан ўтказилади; |
2021 йил сентябрь | |||
|
СМС хабарнома жўнатиш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. |
Доимий равишда | |||
|
9. |
Қурилиш объектлари ва бажарилган қурилиш ишлари ҳажми тўғрисидаги қуйидаги ҳужжатларни (маълумотларни) «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимида шакллантириш ва юритиш тартибини жорий этиш: объектларнинг манзилли рўйхатини электрон тарзда шакллантириш ва тасдиқлаш модулини яратиш; объектда бажарилган ишлар, шунингдек, материаллар сарфи тўғрисидаги смета ва унинг ижроси ҳисобини юритиш; бажарилган ишлар ҳажми тўғрисидаги маълумотларни техник аудиторлар томонидан киритиб борилишини йўлга қўйиш; инвестиция дастурларига ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиладиган объектлар рўйхатини шакллантириш (ҳар бир лойиҳага алоҳида идентификация рақами берилади); |
Вазирлар Маҳкамаси қарори |
2021 йил сентябрь |
Қурилиш вазирлиги (Зокиров), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Молия вазирлиги (Ишметов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков) |
|
объектлар қурилишини «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида молиялаштириш тизимини йўлга қўйиш мақсадида, уни Молия вазирлигининг ахборот тизими билан интеграция қилиш. |
Дастурий таъминотни такомиллаш-тириш |
2022 йил январь | ||
|
10. |
Молия вазирлигининг ахборот тизимини қуйидагилар орқали такомиллаштириш: |
Молия вазирлиги (Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Адлия вазирлиги (Давлетов), Давлат солиқ қўмитаси (Кудбиев), Давлат божхона қўмитаси (Азимов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков) | ||
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги («Ягона миллий меҳнат тизими»), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги («Олий таълим» ахборот тизими), Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилиш; |
Дастурий таъминотни такомиллаш-тириш |
2021 йил октябрь | ||
|
рақамли маркировкалаш ахборот тизимлари билан интеграция қилиш орқали дори воситалари, тиббий буюмлар ва маиший техникаларнинг ҳисобини юритиш; |
Дастурий таъминотни такомиллаш-тириш |
2022 йил апрель | ||
|
Молия вазирлигининг ахборот тизимида бухгалтерия ҳисобига оид қоғоз шаклда расмийлаштириладиган барча турдаги ҳужжатларнинг нусхаларини сканерланган ҳолда киритиш ва улардан масофавий назорат тадбирларида фойдаланиш; |
Дастурий таъминотни такомиллаш-тириш |
2021 йил октябрь | ||
|
барча бюджет ташкилотлари учун йиллик харажатлар сметаларини электрон тарификация ва штатлар жадвали асосида шакллантириш, шунингдек, уларни иш ҳақи тўлаш модулига боғлаш; |
Дастурий таъминотни такомиллаш-тириш |
2021 йил октябрь | ||
|
бюджет ташкилотининг ходимлар билан ишлаш бўлинмаси (ёки унинг вазифаси юклатилган ходим) томонидан барча ходимларнинг фойдаланилган иш вақти ҳисоби ва иш ҳақи ҳисоблаш табеллари, ишга қабул қилиш ва бўшатиш тўғрисидаги буйруқлардан кўчирма ҳамда бошқа (ЖШШИР, жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи, паспорт маълумотлари ва бошқалар) маълумотларни «UzASBO» дастурий мажмуасига киритиш ва доимий янгилаб бориш тизимини жорий этиш. |
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат |
2021 йил сентябрь | ||
|
III. Давлат молиявий назорати ва ички аудит таълим йўналишларида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва олий таълим сифатини ошириш | ||||
|
11. |
Хорижий ҳамда халқаро эксперт ва мутахассислар иштирокида давлат молиявий назорати соҳасида маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
Ҳар йили |
Ҳисоб палатаси (Турабов), Молия вазирлиги (Ишметов) |
|
12. |
Назорат объектларида ўрганиладиган саволлар, тадбирнинг предмети, маълумотларни жамлаш, таҳлил ўтказиш ва хулосаларни тузиш тартибларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ходимларнинг ушбу соҳадаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида молиявий, самарадорлик ва мувофиқлик аудитларини дастлабки босқичини ўтказиш учун хорижий етакчи аудиторлик ташкилотларининг эксперт ва мутахассисларини жалб этиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2022 йил I чорак |
Ҳисоб палатаси (Турабов), Молия вазирлиги (Ишметов) |
|
13. |
Ҳисоб палатаси ходимларини халқаро малака сертификатини олиш учун махсус ўқув курсларида ўқитиш ҳамда Ҳисоб палатасига келгусида халқаро малака сертификатига эга бўлган ходимларни ишга жалб қилиш чораларини кўриш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
Доимий равишда |
Ҳисоб палатаси (Турабов) |
|
14. |
Олий таълим муассасаларида давлат молиявий назорати органларининг мансабдор шахслари томонидан бюджет назорати ва аудитга ихтисослашган йўналишларда таҳсил олаётган талабалар учун амалий дарслар ўтиш амалиётини йўлга қўйиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2021/2022 ўқув йилдан бошлаб |
Ҳисоб палатаси (Турабов), Молия вазирлиги (Ишметов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов) |
|
15. |
Бюджет назорати ва аудитга ихтисослашган йўналишларда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар таркибини ушбу соҳадаги етакчи халқаро таълим муассасаларида тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича режа-график тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чораларини кўриш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
Ҳар йили |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов), Ҳисоб палатаси (Турабов), Молия вазирлиги (Ишметов) |
5-ИЛОВА