Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2023 21.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2791-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг буйруғи, 21.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2791-2
Kuchga kirish sanasi
21.10.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 21 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2791-2]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 30 ноябрдаги 13-2022-сонли ««Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2791-3, 21.12.2022 й.) асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон «Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2016 йил 27 апрелдаги 34-сон «Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2791, 2016 йил 24 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 21-сон, 245-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор Ф. УМАРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 28 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2021 йил 28 сентябрдаги 10-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қарор муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон «Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон «Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартибини белгилайди.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «ерни рўйхатга олиш» деган сўзлар «ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбошидаги «инвентаризация қилиш» деган сўзлар «хатловдан ўтказиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри — кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар тўғрисида, шунингдек, ҳуқуқ эгалари ҳақидаги маълумотлардан иборат ягона ахборот маълумотлар базаси;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 2-банддаги «участкасини рўйхатга олиш» деган сўзлар «участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ер кадастрига доир ахборот Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (бундан буён матнда Давлат кадастрлари палатаси деб юритилади) унинг ҳудудий бошқармалари маълумотлар базасида шакллантирилади ва улар томонидан манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг мурожаатларига мувофиқ берилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«9. Ер кадастрига доир ахборотни унинг шакллантирилишига, сақланишига, янгилаб борилишига ва турига қараб фойдаланувчиларга қуйидаги ташкилотлар тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Давлат кадастрлари палатаси томонидан республика бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида бериладиган ахборот:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер турлари бўйича ерларнинг тоифалари кесимида ер фонди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ерларининг бонитет баллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан тегишли ҳудудлари бўйича туманлар (шаҳарлар) кесимида бериладиган ахборот:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер турлари бўйича ерларнинг тоифалари кесимида ер фонди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасининг ер турлари бўйича майдони, қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ва норматив қиймати тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Туман (шаҳар) ер кадастри дафтарини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ туман (шаҳар) ер кадастри дафтаридаги ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадастр йиғмажилдидаги ер участкасининг тавсифи ва бошқа хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига ва «Давергеодезкадастрга» деган сўзлар «Давлат кадастрлари палатаси, унинг ҳудудий бошқармаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Агар сўралаётган ер кадастрига доир ахборот Давлат кадастрлари палатаси ёки унинг бошқа ҳудудий бошқармасида мавжуд бўлса, мурожаатномани қабул қилган ташкилот уни тегишли ташкилотдан сўраб олади ҳамда манфаатдор юридик ва жисмоний шахсга тақдим этади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) 20-банддаги «мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг» деган сўзлар «мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2021 й., 10/21/2791-2/0984-сон)