07.09.2020 йилдаги ПФ-6061-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 07.09.2020 йилдаги ПФ-6061-сон
Kuchga kirish sanasi
07.09.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер умуммиллий бойлик, Ўзбекистон халқининг ҳаёти, фаолияти ва фаровонлиги асоси, энг муҳим табиий ресурс ҳисобланади. Шу сабабли, ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер билан узвий боғланган Давлат кадастрлари ягона тизимини тўлақонли юритиш давлатнинг энг муҳим вазифаларидандир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий соҳадаги кенг кўламли ўзгаришлар ер ва унга боғлиқ ресурсларнинг аниқ ҳисобини юритиш, улардан оқилона фойдаланиш тизимини янада такомиллаштиришни талаб этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, ерларни ажратиш, уларнинг ҳисобини юритиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, ер назоратини амалга ошириш вазифаларининг ягона органда тўпланганлиги, ер участкалари, бино ва иншоотларга (кейинги ўринларда — кўчмас мулк) кадастр йиғмажилди рўйхатдан ўтказувчи органнинг ўзи томонидан тайёрланиши соҳада манфаатлар тўқнашувини юзага келтирмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини мониторинг қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш, тупроқ бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга оширишга доир вазифалари, функциялари ҳамда ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларнинг таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш мақсадида уларнинг мониторингини ўтказиш Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги доирасида амалга оширилиши белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Кадастр агентлигининг асосий вазифалари ҳамда фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) геодезия ва картография соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геодезия ва картография соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аэрокосмик суратга олиш, топография-геодезия, картографияга оид изланишлар ҳамда тадқиқотларни, ерларни масофадан зондлаш, геодинамик тадқиқотлар маълумотлари ва материалларидан фойдаланган ҳолда картографик мониторингни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат картография-геодезия кадастрини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат геодезия назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) давлат кадастрларини юритиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат кадастрларини юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш, ҳудудлар давлат кадастрининг самарали юритилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат кадастрларини юритиш тартибларига риоя қилинишини таъминлашга қаратилган самарали кадастр назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Кадастр агентлиги фаолиятининг ер ҳисобини юритиш, мазкур соҳада вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан фаол ишлаш бўйича йўналишлари Бош вазир ўринбосари А.Ж. Раматов, молиявий фаолияти Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров томонидан мувофиқлаштирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги ПФ-16-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2024 й., 06/24/16/0051-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг, шу жумладан ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ва ижарага олиш ҳуқуқининг вужудга келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши фақат давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кучга кириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмасликда айбдор шахсларга маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулкнинг тури, тавсифи, ҳажми, қиймати ва бошқа кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида унинг кадастр йиғмажилди тайёрланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
захирада турган ва янги ажратилаётган ер участкаларига кадастр йиғмажилди қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда — туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимининг, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда — туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг мурожаатига мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимлигининг буюртмасига асосан тайёрланади, ушбу харажатлар ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида мазкур ер участкасига эга бўлган шахс томонидан қопланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар мазкур Фармон кучга киргунга қадар вужудга келган, бироқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, уларга кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳуқуқ эгаларининг буюртмаларига асосан уларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бошқаруви органлари, шу жумладан ўрмон хўжаликлари, сув хўжалиги ташкилотлари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, ижтимоий муассасаларга берилган ер участкаларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш балансда сақловчиларнинг буюртмаларига асосан ва уларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадастр йиғмажилди Кадастр агентлиги томонидан шаҳодатланган кадастр муҳандислари ҳамда Кадастр агентлиги тизимидаги ташкилотлар томонидан шартнома асосида тайёрланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 1 октябрдан бошлаб ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатлар Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизимида (UZKAD) давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради;
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги ПФ-16-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2024 й., 06/24/16/0051-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш орқали тўпланган маълумотлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки, 2021 йил 1 январдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер тури, контури, чегараси ва ҳуқуқ эгалари ҳақидаги барча маълумотлар Кадастр агентлигининг онлайн геопорталига (кейинги ўринларда — онлайн геопортал) киритилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
онлайн геопортал Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Миллий геоахборот тизими) интеграция қилинади;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги ПФ-16-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2024 й., 06/24/16/0051-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер баланси ва унинг ҳисоботи фақат Миллий геоахборот тизимида юритилади;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги ПФ-16-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2024 й., 06/24/16/0051-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат кадастрлари ягона тизими Миллий геоахборот тизимида шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат кадастрлари маълумотлари Миллий геоахборот тизимига фақат телекоммуникация тармоқлари орқали тўғридан-тўғри тақдим этиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Кадастр агентлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳамда давлат кадастрларини юритиш тартибини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар фақат Кадастр агентлиги органлари томонидан кўриб чиқилишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини қайта кўриб чиқиш, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимни камайтириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2020 йил 1 ноябрга қадар онлайн геопортални синов тариқасида ишга туширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2020 йил 1 декабрга қадар барча қишлоқ хўжалиги хариталарининг онлайн геопорталга киритилишини ҳамда унинг Миллий геоахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 2021 йил 1 январдан бошлаб онлайн геопортални тўлиқ ишга туширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Давлат солиқ қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги билан бирга ер участкаларини ажратиш ҳақидаги қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари ҳамда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзгариши ва бекор бўлишига асос бўлган бошқа ҳужжатларнинг 2021 йил якунига қадар Миллий геоахборот тизимида тўлиқ давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Белгилансинки, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш ва қайта баҳолаш, тупроқ бонитировкаси ва тупроқ хариталарининг корректировкасини ўтказиш, суғориладиган ерларда тупроқ агрокимёвий тадқиқот ишларини бажариш ва агрокимёвий картограммалар тузиш, тупроқ (ер) мониторингини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан назарда тутиладиган маблағлар 2021 йил 1 январдан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш ва геоботаникага оид тадқиқотларни амалга оширишга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 7 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-6061-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5065-сон Фармони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 3 августдаги «Жаҳон банки иштирокида «Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимларини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2571-сон қaрорининг 7-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3024-сон қaрорининг 1 — 3-бандлари ҳамда унга 1 — 5-иловалар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2020 й., 06/20/6061/1262-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон; 19.01.2024 й., 06/24/16/0051-сон)