09.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2516-4
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг буйруғи, 09.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2516-4
Kuchga kirish sanasi
09.10.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони, 2019 йил 15 августдаги ПҚ-4419-сон «Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги, «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги ПҚ-4419-сон «Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 апрелдаги 108-сон «Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги, 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, аккредитация қилиш, инспекция назорати, сертификатлаштириш, хорижий мамлакатларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва синовлар протоколларини эътироф этиш бўйича ишлар ва хизматлар учун, шунингдек мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик ва миллий аккредитация тизими белгисини (бундан буён матнда аккредитация белгиси деб юритилади) қўллаш учун тўловларни тўлаш тартибини белгилайди.».
2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4. 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5. II-бобнинг номидаги «ва назорат йўсинидаги текширув бўйича» деган сўзлар «инспекция назорати учун» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
7. 6 — 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
8. 11-банддаги «назорат йўсинидаги текширувини» деган сўзлар «инспекция назоратини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 12-банддаги «Мувофиқликни баҳолаш органларини ва метрологик хизматларни аккредитация қилиш ҳамда инспекция назоратидан ўтказиш» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 14-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
11. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
12. 16 ва 17-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
13. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
14. 19-банддаги «Ўзстандарт» деган сўз «Техник жиҳатдан тартибга солиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. Илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.