02.06.2021 йилдаги ПФ-6240-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 02.06.2021 йилдаги ПФ-6240-сон
Kuchga kirish sanasi
03.06.2021
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сон Фармони билан тасдиқланган Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) этиб қайта номлансин.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Адлия вазирлиги ва Олий суд билан биргаликда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва бошқа қонунларга мазкур банддан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Кутилаётган натижа

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Миллий стандартлаштириш тизимини жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш.

«Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш.

Бунда:

стандартларнинг мажбурийлигидан халқаро даражада қўлланилиб келаётган стандартларни қабул қилинишида манфаатдор томонларнинг консенсусига эришиш йўли билан ихтиёрийликка ўтиш;

стандартлаштириш тизимидаги манфаатдор томонларнинг ўзаро муносабатларини аниқ белгилаш;

стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда бизнеснинг ролини ошириш;

қонунчиликда қўлланилаётган давлат ва ташкилот стандартлари тушунчаларини халқаро даражада тан олинган тушунчалар билан мувофиқлаштириш.

2021 йил август

Миллий стандартлаштириш соҳасининг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш.

Халқаро талабларга мослаштириш, Жаҳон савдо ташкилоти нормаларига мувофиқлаштириш.

«ЎзТТСА»,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Б. Абидов),

вазирлик ва идоралар

2.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги фаолият турларини институционал жиҳатдан такомиллаштириш.

«Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги ва «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Қонунлари нормаларини ўз ичига олувчи «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги янги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

ихтиёрий ва мажбурий стандартларга ўтиш;

мувофиқликни баҳолашнинг мажбурий ва ихтиёрий равишда амалга ошириш муҳитини яратиш;

техник регламентларни ишлаб чиқишда, маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолашда халқаро стандартлардан фойдаланган ҳолда зарур бўлган синов ва ўлчов усулларини белгиловчи норматив ҳужжатлар рўйхатини шакллантириш;

маҳсулотларга қўлланиладиган мажбурий талабларни фақатгина қонунчиликда ва техник регламентларда белгилаш;

мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок учун номзод ҳисоблаган мутахассисларни сертификатлаш тартиботини бекор қилиш;

маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларга ишлаб чиқарувчи ва (ёки) импортёр томонидан риоя этмаган ҳолларда:

ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда — реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима солиш кўринишидаги молиявий жазони;

ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такроран содир этилганда — реализация қилинган маҳсулот қийматининг 100 фоизи миқдорида жарима солиш кўринишидаги молиявий жазони қўллаш.

2021 йил сентябрь

Миллий сифат инфратузилмасининг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги фаолият турларини рухсат бериш тусидан бозор муносабатларига асосланган ихтиёрий техник омилкорликни баҳолашга қаратилган институционал шаклга ўтиш.

«ЎзТТСА»,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Б. Абидов),

вазирлик ва идоралар

3.

Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш соҳасидаги муносабатларни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш.

«Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

аккредитация тизимидаги манфаатдор томонларнинг ўзаро муносабатларини аниқ белгилаш;

аккредитация фаолиятини мувофиқликни баҳолашнинг бошқа турларидан ажратиш;

мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан аккредитация талабларига риоя қоидаларини бузганлик учун масъул ходимларга нисбатан жазо чораларини қўллаш.

2021 йил октябрь

Аккредитация фаолиятининг қонуний асосини такомиллаштириш,

халқаро талабларга мослаштириш, ILAC, IAF нормаларига мувофиқлаштириш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Б. Абидов),

вазирлик ва идоралар

4.

Қонунчиликда ваколатли идораларнинг ваколат доирасини Жаҳон савдо ташкилотининг Савдодаги техник тўсиқлар (TBT WTO) ҳамда Санитария ва фитосанитария чоралари (SPM WTO) тўғрисидаги Битимлари нормаларидан келиб чиққан ҳолда аниқ белгилаш.

1. Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги Битими доирасида қамраб олинадиган маҳсулот турларини тасдиқлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2. Санитария ва фитосанитария чоралари тўғрисидаги Битими доирасида қамраб олинадиган маҳсулот турларини тасдиқлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2021 йил июнь

Маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш (сертификатлаш) тизимини халқаро тажриба асосида такомиллаштириш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Б. Абидов),

«ЎзТТСА»,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев),

Давлат ветеринария қўмитаси

(Б. Норқобилов),

Ўздавкарантин

(И. Эргашев)

5.

Миллий техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти нормалари билан уйғунлаштириш мақсадида «ЎзТТСА»га инновацион ёндашувларни жорий этиш масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида хорижий экспертларни жалб қилиш.

1. Хорижий мамлакатлар билан музокаралар ўтказиш орқали салоҳиятли экспертларни аниқлаш.

2021 йил июль

Халқаро талабларнинг татбиқ этилишини таъминлаш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Б. Абидов),

«ЎзТТСА»

2. Халқаро экспертлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2021 йил сентябрь

II. Мувофиқликни баҳолаш (тасдиқлаш) жараёнларини такомиллаштириш

6.

Хавф таҳлили асосида сифатсиз маҳсулотларни назорат қилиш.

1. Хавфи юқори бўлган маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш ва давлат назоратини ўтказиш юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2. Хавф-хатарни таҳлил этиш электрон тизими орқали сифатсиз маҳсулотларни аниқлаш ва савдо расталаридан чиқариш чораларини кўриш.

3. Синов лабораториялари ва сертификатлаштириш органлари фаолиятини таҳлика-таҳлил асосида давлат назоратини ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш органлари рейтингини юритиш.

4. Давлат назорати натижаларига мувофиқ тегишли таъсир чоралар кўриш, шу жумладан мувофиқликни тасдиқлаш ҳужжатларини бекор қилиш.

2021 йил сентябрь

Сифатсиз маҳсулотларни савдо расталарига келиб тушишининг олдини олиш.

«ЎзТТСА»,

вазирлик ва идоралар

7.

Мувофиқликни баҳолаш тизимини халқаро ва ЕОИИ нормалари билан уйғунлаштириш.

1. Халқаро ва ЕОИИ амалиётида қўлланиладиган тартибларни республикада жорий қилиш учун хорижий экспертлар билан чора-тадбир ишлаб чиқиш.

2021 йил июль

Мувофиқликни баҳолаш тизимини такомиллаштириш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Б. Абидов),

«ЎзТТСА»,

вазирлик ва идоралар

2. Маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш тизимининг маҳсулотларни сертификатлаш ва мувофиқлигини декларациялаш, давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича умумий тартиб-таомилларини такомиллаштириш чораларини кўриш.

2021 йил сентябрь

III. Стандартлаштириш жараёнларини такомиллаштириш

8.

Амал қилиши тугатиладиган стандартлар рўйхатини ишлаб чиқиш.

1. Соҳа кесимида маънан эскирган стандартларни хатловдан ўтказиш.

2. Амал қилиши тўхтатиладиган стандартлар ўрнига халқаро ёки унинг талаблари билан уйғунлашган стандартларни қабул қилиш.

2021 йил ноябрь

Янги стандартларни амалиётга этиш.

«ЎзТТСА»,

вазирлик ва идоралар

9.

Халқаро ISO услубларини амалиётга киритиш.

1. Халқаро ISO услубларини хатловдан ўтказиш ва унинг рўйхатини шакллантириш.

2. Корхона (ташкилот, муассаса) эҳтиёжларидан келиб чиқиб стандартларни қабул қилиш.

3. Қабул қилинган стандартлар тўғрисида манфаатдор вазирлик ва идораларни хабардор қилиш.

2021 йил ноябрь

Синов лабораторияларини халқаро услублар ёрдамида модернизациялаш.

«ЎзТТСА»,

вазирлик ва идоралар

10.

Стандартлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан янгилаш.

Халқаро электротехника комиссияси (МЭК), Европа иттифоқи (ЕН), БМТ ЕИК стандартларини, Codex Stan стандартларини хатловини ўтказиш ва қабул қилиш.

Бунда: ишлаб чиқариш корхоналарига 2023 йил 1 январига қадар ўтиш муддатини белгилаш ва амалдаги стандартлардан фойдаланишга рухсат бериш.

2021 йил ноябрь

Халқаро стандартларни қабул қилиш.

«ЎзТТСА»,

вазирлик ва идоралар

IV. Халқаро талаблар асосида техник регламентларни қабул қилишни жадаллаштириш

11.

Маҳсулотлар хавфсизлигини тартибга солувчи амалдаги техник регламентларни ЕОИИ даги 37 та техник регламентлар билан такомиллаштириш.

2021 йилда лойиҳалари ишлаб чиқиладиган 26 та ва қайта кўриб чиқиладиган 11 та умумий техник регламентларни режа-жадвалига мувофиқ вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил давомида

(тармоқ жадвалига мувофиқ)

Ташқи бозорларда тўлақонли иштирок этиш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Б. Абидов),

«ЎзТТСА»

12.

Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомида ушбу ташкилотига аъзо давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъёрларини уларнинг талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш.

1. Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш масалалари бўйича ЕОИИ ҳамда унга аъзо давлатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама музокараларни олиб бориш.

2. Евроосиё иқтисодий комиссияси Кенгаши ҳамда унинг тегишли таркибий бўлинмалари билан мулоқот ўрнатиш ва тизимли тарзда алоҳида йўналишлар бўйича муҳокамалар ўтказиб бориш.

кузатувчилик даври мобайнида

Миллий техник тартибга солиш меъёрларини ЕОИИ талабларига мослаштириш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Б. Абидов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И. Норқулов),

«ЎзТТСА»

V. Синов базасини ривожлантириш

13.

Маҳаллий маҳсулотларнинг сифати ва уларни хорижий бозорлардаги рақобатдошлигини таъминлашда тармоқлар кесимида синов лабораторияларини ташкил этиш.

1. Қабул қилинадиган техник регламентлар талабларига мувофиқ ўлчаш ва синов ускуналари рўйхатини тузиш.

2. Синов лабораторияларини ташкил этиш бўйича тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил июль

Маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда ишлаб чиқарувчилар томонидан доимий назоратни таъминлаш.

«ЎзТТСА»,

вазирлик ва идоралар

14.

Наманган шаҳридаги «Юксалиш» кичик саноат зонаси ҳудудида халқаро талаблар асосида маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш синов лабораториялар комплексини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3826-сон ва 2020 йил 14 июлдаги ПҚ-4782-сон қарорларига асосан «Юксалиш» кичик саноат зонаси ҳудудида маҳсулотларни халқаро талаблар асосида синов ўтказадиган лабораториялар комплексини ташкил этиш мақсадида «ЎзТТСА» Стандартлар институтига 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ажратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2020 йил 11 ноябрдаги 488-Ф-сонли фармойиши билан ташкил этилган Наманган вилоятига кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш бўйича Идоралараро кенгашининг қарорини қабул қилиш.

2021 йил июль

Наманган вилояти «Юксалиш» кичик саноат зонасида полимер, енгил саноат, электр техникаси, кимё ва қурилиш маҳсулотларини халқаро талаблар асосида синов лабораториясини молиялаштириш.

Наманган вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдуразаков),

«ЎзТТСА»

VII. Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш

15.

Мувофиқликни баҳолаш соҳасида инсон омилини қисқартириш, сертификатлаш органлари ва синов лабораториялари фаолиятини ўзаро боғлашни ва тўлиқ рақамлаштиришни назарда тутувчи махсус ахборот тизимини ишга тушириш.

1. Махсус ахборот тизимининг лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тизимга сертификатлаш органлари ва синов лабораториялари тўғрисидаги маълумотларни киритиш.

2. Махсус ахборот тизимини босқичма-босқич синов тариқасида ишга тушириш, апробация қилиш ва юзага келадиган камчиликларни бартараф этиш.

3. Махсус ахборот тизимини тўлиқ амалиётга жорий қилиш.

2021 йил сентябрь

Сертификатлаш идоралари ва синов лабораториялари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда улар ўртасида ҳужжат алмашинувини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш.

«ЎзТТСА»,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(О. Пекось),

аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш идоралари

16.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги фаолият турларини рақамлаштириш.

1. Аккредитация йўналишида «Е-akkreditatsiya» ахборот тизимини жорий қилиш.

2. Стандартларни рақамлаштириш бўйича «Е-Standard» ахборот тизимини жорий қилиш.

3. Метрологик хизматларни автоматлаштириш бўйича «E-Metrologiya» ахборот тизимини жорий қилиш.

2021 йил сентябрь

Тизимга IT дастурларини жорий этиш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Б. Абидов),

«ЎзТТСА»,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(О. Пекось),

вазирлик ва идоралар

17.

Стандартлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг йиллик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш амалиётидан воз кечган ҳолда, уларнинг амалдаги таҳриридан шартнома асосида «онлайн» тарзда фойдаланиш имконини яратиш.

Стандартлар институтининг расмий веб-сайти орқали стандартларни аниқлаш, актуаллаштириш ва олиш имкониятини берувчи (Electron fond) интерактив хизматлар порталини ишга тушириш

2021 йил сентябрь

Стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни «онлайн» режимда манфаатдор томонларга етказиш.

«ЎзТТСА»,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(О. Пекось)

18.

Республикада қўлланилаётган ўлчаш воситаларининг ягона идоралараро маълумот алмашиш электрон платформасини яратиш.

1. Электрон тизимни лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.

2. Электрон тизимни ишлаб чиқиш ҳамда кейинчалик қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Миллий метрология институти маблағлари ҳисобидан амалга ошириш.

2021 йил сентябрь

Ташкилотлар томонидан қўлланилаётган барча турдаги ўлчаш воситалари тўғрисида ягона электрон маълумотлар базасини яратиш.

«ЎзТТСА»,

вазирлик ва идоралар

VIII. Аккредитация жараёнларини такомиллаштириш

19.

Синов лабораторияларини баҳолашда Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ҳамкорлиги (ILAC) томонидан фойдаланилаётган ва амалда бўлган халқаро стандартларнинг қўлланилишини таъминлаш.

1. Аккредитация қилинган синов лабораторияларини 2021 йилда даврий баҳолаш (инспекция назорати) режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

2021 йил июнь

Маҳаллий лабораториянинг халқаро стандартга мувофиқ фаолият юритишини таъминлаш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Б. Абидов),

аккредитация қилинган синов лабораториялар

2. Синов лабораторияларини халқаро ISO/IEC 17025:2017 стандарти талаблари асосида даврий баҳолашдан ўтказиш ҳамда стандарт талабларига мувофиқ келмаган лабораторияларнинг аккредитация гувоҳномаларини амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш.

режа-жадвалга асосан

20.

Мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан миллий аккредитация тизими белгисини қўллаш муносабатларини тартибга солиш.

Мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан аккредитация тизими белгисини қўллаганлик учун аккредитация соҳасида кўрсатилган пуллик хизматлар тушумнинг 5 фоизи миқдорида ажратма ўтказиш тартибини белгиловчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил июль

Миллий аккредитация идораси фаолияти холислиги, бетарафлиги ва шаффофлигини ҳамда халқаро ташкилотларда иштирокини таъминлаш.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Б. Абидов),

Молия вазирлиги

(Д. Султанов),

Адлия вазирлиги

(А. Каримов)

IX. Сифат менежмент тизимларини жорий этиш

21.

Қишлоқ хўжалиги экин майдонларида «Глобал ГАП» ва «Органик» стандартларини жорий этиш.

1. «Глобал ГАП» ва «Органик» стандартлар талаблари тўғрисида маҳаллий мутахассисларнинг (агрономларнинг) зарур малака ва кўникмаларини Стандартлар институтида амалга оширишга қаратилган тадбирларни (семинарлар, тақдимотлар, ўқув курслари ва ҳ.к.) режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

2021 йил июнь

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

(А. Хаитов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ва вилоятлар ҳокимликлари

2. «Глобал ГАП» ва «Органик» стандартлар талаблари тўғрисида маҳаллий мутахассисларнинг (агрономларнинг) зарур малака ва кўникмаларини Стандартлар институтида амалга ошириш.

режа-жадвал асосида

3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилот ва фермер хўжаликларига Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида зарур ҳужжатлар тўпламини тақдим этишда консультатив ёрдам кўрсатиш.

Доимий

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Б. Абидов)

4. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотлар ва фермер хўжаликларига Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш.

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

«ЎзТТСА»,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

(А. Хаитов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ва вилоятлар ҳокимликлари

5. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ва етиштирувчи фермер хўжаликларида «Глобал ГАП» ва «Органик» стандартларини жорий этиш ва сертификатлаш.

Режа-жадвал асосида

X. Кадрлар салоҳиятини ошириш ва ислоҳотларни жамоатчиликка етказиш

22.

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш соҳасида кадрларни тайёрлаш, уларнинг компетентлигини ошириш ҳамда фаолиятини халқаро талаблар асосида ташкил этиш.

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш соҳаларида хорижий экспертлар ёрдамида миллий тренерларни тайёрлаш, мувофиқликни баҳолаш соҳасида, шу жумладан синов лабораторияларини янги халқаро стандартларга трансформация қилишда мутахассислар компетентлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасини олий таълим муассасалари билан биргаликда ишлаб чиқиш.

Бунда:

олий таълим муассасалари учун соҳада жорий қилинаётган техник регламентлар ва халқаро стандартлар ҳамда тизимли ўзгаришлар борасида тажриба алмашиш курсларини ташкил этиш;

олий таълим муассасаларини стандартлаштириш соҳасидаги ўқув дарсликлари ва адабиётларини биргаликда қайта кўриб чиқиш;

2021 йилдан бошлаб олий таълим муассасаларининг стандартлаштириш йўналишларида Миллий метрология институти ва Стандартлар институти ходимлари томонидан соҳага оид дарсларни ўтиш амалиётини йўлга қўйиш.

2021 йил июнь

Соҳада хорижий экспертлар ёрдамида миллий тренерларни етиштириш, малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

«ЎзТТСА»,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошқулов),

Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги

(Б. Абидов)

23.

Миллий сифат инфратузилмасининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича соҳага доир телерадиоканаллар, босма оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда олиб борилаётган ишларни кенг ёритиш.

1. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий матбуот маркази, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун соҳадаги долзарб вазифалар, тезкор янгиликлари юзасидан тизимли равишда матбуот анжуманларини ташкил этиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари, блогерлар билан ишлаш, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда кенг муҳокамаларни йўлга қўйиш.

2. «Менинг фикрим» порталида соҳани ривожлантиришга қаратилган таклифларни бериб бориш.

3. Ижтимоий роликлар тайёрлаш, «Очиқ эшиклар куни» ва ОАВ ходимлари учун медиа турларни ўтказиш ва соҳада эришилган натижаларни инфографикалар ёрдамида жамоатчиликка етказиш.

Доимий

Миллий сифат инфратузилмаси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

(А. Ходжаев),

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги

(А. Кўчимов),

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

(Ф. Абдухаликов),

«ЎзТТСА»

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.