Ҳаво кемаларида почта ташиш тартиби почта алоқаси соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти билан келишилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Қонуни,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 майдаги 213-сонли «Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 24 августдаги 131-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари» (ЎзР АҚ-198)».