30.07.2021 йилдаги 473-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.07.2021 йилдаги 473-сон
Kuchga kirish sanasi
30.07.2021
Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва бошқа соҳаларда товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб беришда узлуксизликни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг самарали ижросини ташкил этиш ҳамда давлат харидларини амалга оширишни тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
а) «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат харидини тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширишга рухсат берилса, шартнома ва шартномага оид қўшимча келишувлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасида (кейинги ўринларда — Комплекс экспертиза қилиш маркази) комплекс экспертизадан ўтказилиши лозимлиги, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно эканлиги назарда тутилганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати тасдиқланганлиги, ушбу рўйхат асосида давлат буюртмачилари товарлар (ишлар, хизматлар) тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилиши мумкинлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатининг:
2, 3, 4, 7, 11, 13, 14, 16, 18, 22, 26, 27-бандлари бўйича тегишлигига кўра барча давлат буюртмачилари томонидан;
шунингдек, ушбу қарорнинг 2-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган бандларга қўшимча равишда 5-6, 9, 12, 17, 20-21, 23, 25, 29, 30, 34, 38-бандлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария эпедимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси ва уларнинг тизимига кирувчи ташкилотлар, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, шунингдек, давлат тиббиёт ташкилотлари томонидан товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат харидини тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширишда шартнома ва шартномага оид қўшимча келишувлар Комплекс экспертиза қилиш марказида экспертизадан ўтказилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)