Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2026 27.09.2018 йилдаги ПҚ-3953-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 27.09.2018 йилдаги ПҚ-3953-сон
Kuchga kirish sanasi
28.09.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сонли «Давлат харидлари тизимида рақобат муҳити ва шаффофликни таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг самарали ижросини, давлат буюртмачилари фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш, шунингдек, давлат харидларининг амалга оширилишини тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг амал қилиши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ давлат харидлари стратегик субъектлари амалга оширадиган давлат харидларига, ривожлантириш давлат дастурларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида назарда тутилган лойиҳаларни рўёбга чиқаришда амалга ошириладиган давлат харидлари бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун амалга ошириладиган давлат харидларига, шунингдек, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар донор мамлакатларнинг, тегишли халқаро, ҳукуматга қарашли бўлган ва ҳукуматга қарашли бўлмаган чет эл ташкилотларининг тартиб-таомилларида ёки Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида чет эл кредитларини ва чет эл грантларини тақдим этиш шартларида товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилишнинг бошқача тартиби белгиланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг референдумларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш учун амалга ошириладиган давлат харидларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд муҳокамаларида иштирок этиш учун адвокат (вакил) тайинланиши билан боғлиқ давлат харидларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нархлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидларига нисбатан татбиқ этилмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) харид комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни саралаб олиш йўли билан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун, шунингдек давлат сирлари билан боғлиқ бўлган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган билан келишган ҳолда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдумларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари томонидан амалга ошириладиган давлат харидлари;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4678-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тўғридан-тўғри шартномалар бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган билан келишган ҳолда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд муҳокамаларида иштирок этиш учун адвокат (вакил) тайинланиши билан боғлиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нархлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) давлат харидларига нисбатан амалга оширилиши белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат буюртмачилари томонидан иловадаги рўйхатга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар)ни кейинчалик улар тўғрисидаги маълумотларни шартнома тузилган санадан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан давлат харидларининг махсус ахборот порталига жойлаштирган ҳолда тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилиш тартибини белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, рўйхатдаги товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди бўйича тузилган шартномалар ва уларга қўшимча келишувлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасида комплекс экспертизадан ўтказилмайди, бундан қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг (бюджет буюртмачилари учун олти минг) баравари миқдоридан ошган шартномалар ва уларга қўшимча келишувлар мустасно.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларининг махсус ахборот порталига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошланғич нархни тушириш бўйича аукцион ўтказиш тўғрисида эълон — уни ўтказишдан камида беш кун олдин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов ўтказиш тўғрисида эълон — танлов иштирокчиларидан таклифларни қабул қилиш муддатининг тугашидан камида ўн кун олдин жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат харидларини сифатли ва узлуксиз ўтказишга тўсқинлик қиладиган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни кўриш билан боғлиқ давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлилини доимий равишда ўтказиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда давлат харидларининг сифатли ва узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш, давлат буюртмачилари учун қулайликлар яратиш мақсадида, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги, шу жумладан жойлардаги камчиликларни бартараф этган ҳолда давлат харидларининг махсус ахборот порталининг функционалини такомиллаштириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмачилари ходимлари иштирокида давлат харидлари соҳасида семинар-тренинглар, мастер-класслар ва бошқа ўқув машғулотларини ўтказиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати, Давлат хавфсизлик хизмати, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда давлат томонидан ҳимоя қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун зарур бўлган, шунингдек давлат сирлари билан боғлиқ бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг киритилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарор талабларини, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётида юзага келаётган муаммоларни ҳисобга олган ҳолда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда харид комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш ва энг яхши таклифларни танлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг 2 ва 3-бандларига мувофиқ харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг нархлари шаклланиши устидан назоратни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси М.М. Икрамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 27 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3953-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг алоҳида махсус савдо майдончаларидаги электрон (биржа) савдолари натижаларига кўра харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат буюртмачиси фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ хизмат сафарлари учун ва бошқа ҳолатлардаги чипталар (авиа, темир йўл ва йўналиш транспортига).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат буюртмачиси фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ хизмат сафарлари ва бошқа ҳолатлардаги яшаш харажатлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аввал тузилган шартномалардаги етказиб берувчилар билан алоқа, интернет ва телерадиоузатиш хизматлари бўйича харидлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 07/19/4544/4111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бошқа етказиб берувчи томонидан хизмат кўрсатиш имконияти бўлмаган тақдирда, етказиб берувчи томонидан аввал олиб келинган товарлар (ишлар, хизматлар)га кафолат муддати тугагандан кейин ва жорий хизмат кўрсатиш (эҳтиёт қисмларни харид қилиш), шунингдек, аввал харид қилинган дастурий маҳсулотни кузатиш ва (ёки) уни функционал кенгайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Гиёҳванд воситалар ва психотроп моддаларни сақлаш ва олиб кириш (олиб чиқиш).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Банк (банклараро) хизматлар ва операциялар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Муаллифлик назорати (ҳамроҳлиги) бўйича хизматлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлик (идора, муассаса) ва унинг таркибидаги ташкилот (муассаса) ўртасида қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг уч минг беш юз бараваригача бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг харид қилиниши.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Спорт, маданий-оммавий тадбирлар, кўргазмалар, ярмаркалар, анжуманлар, семинарлар ва ўқув машғулотларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун бинолар, иншоотлар ва асбоб-ускуналарни ижарага олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг расмий делегациялари ташрифларини таъминлаш (меҳмонхона, транспорт хизматлари кўрсатиш, асбоб-ускуналарни ижарага олиш, озиқ-овқат таъминоти, таржимон хизмати), эсдалик сувенирлари, совғалар, гуллар ҳамда гул билан безатиш, ваколатхоналар учун қабуллар (кечки овқат, фуршет, кофе-брейк ва бошқалар) ўтказиш, концерт дастурлари, баннерлар ва буклетлар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат делегациясининг хорижий мамлакатларга ташрифи билан боғлиқ харажатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Оммавий ахборот воситаларида матбуот анжумани, брифинг, мавзули телекўрсатув ва бошқа тадбирларни ўтказиш, реклама жойлаштириш, мақола чоп этиш.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4678-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Фавқулодда ҳолатларда ваколатли идоралар томонидан тасдиқланадиган табиат ҳодисалари, эпидемиялар ва касалликлар тарқалишининг олдини олиш ёки унинг оқибатларини бартараф этиш учун бошқа зарур товарлар (ишлар, хизматлар).
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Турар ёки нотурар жойни (иншоотни) харид қилиш ёки ижарага олиш, шунингдек унинг таъминоти бўйича эксплуатация харажатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Табиий офатлар ва техноген ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмачисининг тўлақонли фаолият олиб боришига таъсир кўрсатувчи коммуникациялар, механизмлар, жиҳозлар ва бошқа асбоб-ускуналарнинг ишдан чиқиши ҳолатларида аварияларни бартараф этиш учун товарлар (ишлар, хизматлар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Даврий нашрлар (газеталар, журналлар)га, шу жумладан уларнинг электрон вариантларига обуна бўлиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мажбурий суғурталаш бўйича ҳамда давлат тиббий суғуртаси доирасидаги хизматлар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 майдаги ПҚ-5124-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2021 й., 07/21/5124/0487-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган тартибга ҳамда рўйхатга асосан харид қилинадиган оригинал дори воситалари, шошилинч ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда ёпиқ турдаги лаборатория ускунаси учун махсус реагентлар, реактивлар ва сарфлаш материаллари.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-408-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Маданий-оммавий тадбирларга чипталар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, вазирликлар, идоралар, давлат корхоналари ва муассасаларининг сиҳатгоҳлари ва соғломлаштириш муассасаларига, шунингдек, болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмалар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4629-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 07/20/4629/0258-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчилари ёки уларнинг расмий дилерлари ва дистрибьюторларидан харид қилинган янги автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ ҳўжалиги техникалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Бензин, суюлтирилган ва сиқилган газ, дизель ёқилғиси ва кўмир маҳсулотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туман ва шаҳарлар бюджетлари захира фондларидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Муаллифлик ҳуқуқи учун мукофотлар (муаллифлик гонорари), асар, ижро ва фонограммалардан фойдаланилганда тўланадиган муаллифлик ҳақи.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Махсус ва хизмат автотранспорти воситаларини, ҳаво кемаларини, шунингдек, тиббиёт ускуналарини таъмирлаш бўйича хизматлар.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 октябрдаги ПФ-234-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2022 й., 06/22/234/0935-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
251. Фуқаро авиацияси корхоналари томонидан ишлаб чиқарувчилар ёки сертификатланган етказиб берувчилардан импорт шартномалари бўйича харид қилинадиган авиация техника жиҳозлари, шу жумладан ҳаво кемалари, авиадвигателлар ва уларнинг бутловчи қисмлари, авиация учун ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотлар, сервис маҳсулотлари, инвентарлар, махсус гилам қопламалари, ҳаво кемалари ўриндиқларига қопламалар тайёрлаш учун матолар, авиация шиналари (шу жумладан таъмирдан кейин), шунингдек, хорижий ваколатхоналар учун зарур бўлган товарлар (ишлар, хизматлар).
(251-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 22 сентябрдаги ПҚ-309-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Мамлакатимиз, ҳукуматимиз раҳбарлари, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар бошлиқлари ҳамда уларнинг вакилларининг қабуллар уйига ташрифи билан боғлиқ бўлган товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан уларнинг яшаши, овқатланиши, ташкилий масалаларни ҳал этиш ва ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган бошқа харажатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган билан келишилган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати госпиталлари;
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4678-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даволаш-профилактика ва таълим муассасалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳмонхона ва ресторан хизматлари кўрсатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурувват ва ногиронлиги бўлган шахслар уйлари;
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳрибонлик уйлари ва интернатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қариялар уйлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Халқаро ва давлатлараро даражадаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Шартнома бўйича унинг умумий бошланғич суммасининг 10 фоизидан ошмайдиган миқдордаги қўшимча иш ва хизматларни амалга ошириш учун харажатлар.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 07/19/4544/4111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик жамламаларни нашр этиш (қайта нашр этиш) учун мўлжалланган қоғоз ва бошқа сарфлаш материаллари.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.02.2019 й., 07/19/4151/2569-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
301. Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари учун ўқувчиларнинг муҳандислик, робототехника, мехатроника ва дастурий таъминот йўналишлари бўйича ўқув машғулотларда фойдаланиш ҳамда инновацион ишланмаларни амалга ошириш юзасидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган, хориждан олиб келинадиган хом ашёлар ва жиҳозлар.
(301-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги ПҚ-4467-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2019 й., 07/19/4467/3825-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
302. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол маҳорат мактаблари учун электрон ҳисоблаш ускуналари, ўйинлар ва ўқув-машқ йиғинларини таҳлил қилиш дастурий таъминот ва ускуналар, Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси талаблари бўйича футбол тўплари, спорт кийимлари ва экипировкалар ҳамда футбол учун оёқ кийимлар.
(302-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
303. Халқаро спорт федерациялари (ассоциациялари) талаб ва тавсияларига асосан халқаро спорт мусобақалари ҳамда профессионал спортчилар учун зарур бўладиган хорижда ишлаб чиқарилган спорт анжомлари, жиҳозлари, ускуналари, махсус машғулот тренажёрлари, замонавий илмий технология воситалари, махсус спорт кийимлари (экипировкалар), спорт тиббиёти жиҳозлари, тиббий биологик ва фармакологик препаратлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
304. Халқаро спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришган иштирокчиларни кутиб олиш билан боғлиқ харидлар (транспорт хизматлари кўрсатиш, асбоб-ускуналарни ижарага олиш, банкет ва овқатланишни ташкил этиш бўйича хизматлар, сувенирлар, совғалар, гуллар ҳамда гул билан безатиш, баннерлар ва буклетлар тайёрлаш, тадбирлар ва анжуманларни ташкил этиш, махсус ва миллий кийимлар ва бошқалар).
(303 ва 304-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Давлат акциялар (улушлар) пакетларини сотиш ҳамда маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида IPO (SPO) бўйича эмиссияларни жойлаштириш учун жалб қилинадиган инвестиция воситачилари, маслаҳатчилари, шу жумладан хорижий маслаҳатчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига кўрсатадиган хизматлари.
(31 ва 32-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПҚ-4300-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 07/19/4300/3032-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги ташкилотлар ва ботаника боғлари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари томонидан етиштирилган кўчат ва ниҳоллар, шунингдек, уларни парвариш қилиш ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамияти билан харид қилинадиган рақамлаштириш соҳасидаги ишлар бўйича хизматлар.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 августдаги ПҚ-257-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2023 й., 07/23/257/0552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармонига асосан 34-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 июнь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларни ташкил этиш бошқармаси тузилмасига кирадиган давлат резиденциялари ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун ҳукумат қарорлари ва топшириқлари асосида, шу жумладан пудратчилар томонидан, ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар ҳисобига товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш.
(34 ва 35-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 07/19/4544/4111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Давлат ва стратегик буюртмачининг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиш учун бошқа етказиб берувчи томонидан маҳсулот етказиб бериш имконияти бўлмаган тақдирда лицензия битимига (шартномасига, контрактига) асосан товарлар (ишлар, хизматлар)нинг интеллектуал фаолият натижалари муаллифидан ёки интеллектуал фаолият натижаларидан мутлақ фойдаланиш ҳуқуқига эга етказиб берувчидан, шунингдек, фан, адабиёт ва санъат асарлари, ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари каби интеллектуал фаолият натижаларининг ушбу интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуққа эга бўлган ягона шахсдан давлат харидлари.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4678-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини тарғиб қилишга йўналтирилган хорижий компанияларнинг продюсерлик ва реклама хизматлари, хорижий телерадиокомпаниялар ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг рекламалар, репортажлар ва бошқа роликларни тайёрлаш ва трансляция қилиш бўйича хизматлари.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2020 й., 07/20/4755/0783-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари лойиҳаларини бажаришда иштирок этувчи бюджет ташкилотлари томонидан тадқиқотлар ўтказиш мақсадида реактивлар ва реагентлар харид қилиш.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги ПҚ-4805-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 07/20/4805/1174-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Техник тартибга солиш соҳасидаги миллий норматив ҳужжатлар, давлат стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта ишлаш, шунингдек, шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги хорижий норматив ҳужжатларни мослаштириш.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан таълим дастурларини ташкил этиш, республикага хорижий олим ва мутахассисларни, шу жумладан ватандошларни жалб этиш хизматлари.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозицияси, музей ва кутубхона фондларини шакллантириш мақсадида хорижда ва Ўзбекистонда тайёрланадиган экспонатлар, санъат асарлари, суратлар, ҳайкаллар ва бюстлар, гиламлар, матолар, қўлёзмалар ва нашр асарлари нусхалари, хариталар, паннолар, стендлар, видео-аудио ва юқори технологик намойишлар учун материалларнинг хариди.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июлдаги ПҚ-5186-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2021 й., 07/21/5186/0683-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Монополист корхоналар ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав фонди (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс томонидан биржа савдоларида сотилаётган маҳсулотларни харидорларга аффилланган шахс бўлган ташиш хизматини кўрсатувчи корхоналарнинг автотранспортда ташиш хизматлари.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 августдаги ПФ-6280-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Олий таълим муассасалари томонидан хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмаларни (муаллифлик ҳуқуқи бўлган ишлаб чиқарувчилардан), сарфланадиган лаборатория материаллари (реактивлар, кимёвий идиш, бутловчи, биологик материаллар ва бошқа объектлар) харид қилиш.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш, даволаш, шу жумладан жарроҳлик амалиётидан ўтказиш ва реабилитацион ёрдам кўрсатиш, шунингдек уларни хорижга ўқишга ва амалиётга юбориш билан боғлиқ харажатлар.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги ПФ-102-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 06/22/102/0291-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур бўладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти фаолиятида ахборотлаштириш қурилмалари ва хизматлари ҳамда дастурий таъминотлар хариди.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Давлат бюджети ҳамда Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган рўйхат бўйича сув хўжалиги объектларининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича «ЎзГИП» МЧЖ ва «Сувлойиҳа» МЧЖнинг хизматлари.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-74-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2024 й., 06/24/74/0332-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан етказиб берувчилардан Марказнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган экспертлик, илмий ва бошқа маслаҳат хизматларини, Марказнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича лаборатория ва диагностика ускуналари, товар-моддий бойликлар, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, сарфлаш материалларини, шунингдек, Марказ фаолиятининг устувор йўналишларини амалга ошириш учун товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилиш.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 майдаги ПҚ-183-сон қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.05.2024 й., 07/24/183/0362-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2018 й., 07/18/3953/1972-сон; 02.02.2019 й., 07/19/4151/2569-сон, 29.04.2019 й., 07/19/4300/3032-сон, 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон, 01.10.2019 й., 07/19/4467/3825-сон, 05.12.2019 й., 06/19/5887/4116-сон, 06.12.2019 й., 07/19/4544/4111-сон; 06.03.2020 й., 07/20/4629/0258-сон; 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон; 20.06.2020 й., 07/20/4755/0783-сон, 13.08.2020 й., 07/20/4805/1174-сон, 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2021 й., 07/21/5124/0487-сон, 16.07.2021 й., 07/21/5186/0683-сон, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон; 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон; 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон; 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон, 12.04.2022 й., 06/22/102/0291-сон, 18.10.2022 й., 06/22/234/0935-сон, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 10.07.2023 й., 07/23/216/0457-сон; 03.08.2023 й., 07/23/257/0552-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон; 08.05.2024 й., 06/24/74/0332-сон; 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон; 23.05.2024 й., 07/24/183/0362-сон; 05.12.2024 й., 07/24/408/1005-сон; 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)