18.05.2021 йилдаги 306-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.05.2021 йилдаги 306-сон
Kuchga kirish sanasi
19.05.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармони)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 71-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 18 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
306-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 майдаги 306-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан киритилган кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Белгилансинки, иловада қайд этилган кўчмас мулк объектларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари қийматидан 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Давлат хизматларининг номи

Ишлар нархи

I. Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

1.1.

Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

1.2.

Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи

1.3.

Умумий майдони 1000 квадрат метрдан 5000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 17,25 баравари

1.4.

Умумий майдони 5000 квадрат метрдан 15000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 34,5 баравари

1.5.

Умумий майдони 15000 квадрат метрдан 50000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 57,5 баравари

1.6.

Умумий майдони 50000 квадрат метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 80,5 баравари

II. Кўчмас мулк объектларининг тураржой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

2.1.

Кўп квартирали уйдаги квартира

Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи

2.2.

Якка тартибдаги тураржой

Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи

III. Ер участкаларига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

3.1.

Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси

Бепул

3.2.

Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

3.3.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

3.4.

Нотураржой объектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

3.5.

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари

IV. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

4.1.

Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган тураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

4.2.

Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 101 квадрат метрдан 300 квадрат метргача бўлган тураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари

4.3.

Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 301 квадрат метрдан ортиқ бўлган турар-жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари

4.4.

Юридик шахсларнинг тураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари

4.5.

Жисмоний шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари

4.6.

Юридик шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари

4.7.

Жисмоний шахсларнинг якка тартибда тураржой қуриш учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

4.8.

Жисмоний шахсларнинг нотураржой объектлари учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари

4.9.

Юридик шахсларга берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари

4.10

Жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалиги учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари

4.11

Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари

4.12.

Ипотека ва ипотека ҳақидаги шартномани, шунингдек, ижара ҳуқуқини, ер участкаси бўйича сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда гаров хатини расмийлаштириш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

4.13.

Мулкида тураржой борлиги (йўқлиги) ҳақида маълумотнома бериш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи

(ҳар бир фуқаро учун)

4.14.

Кўчмас мулкка оид кадастр маълумотларини тақдим этиш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи

(давлат органлари учун бепул)

4.15.

Шаҳодатномага эга бўлган кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган кадастр йиғмажилдига асосан кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кадастр паспортини бериш

а) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

б) кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари

V. Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш

5.1.

Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Умумий майдонни аниқлашда барча иморатлар ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 243-моддасига биноан кадастр паспортини тайёрлаш хизматлари нархидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кадастр паспортини расмийлаштиришда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Кадастр паспортини янгилаш зарурати юзага келганда, янги ташкил қилинган (реконструкция қилинган) кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади ва уларнинг нархи мазкур Низомга мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Янги объектга кадастр паспортини расмийлаштиришда фақат кадастр паспортини шакллантириш ва геокод бериш учун ҳақ ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ушбу иловага мувофиқ белгиланган давлат хизматлари учун жисмоний шахсларга ҳисобланган ҳақ миқдорларига қуйидаги камайтирувчи коэффициентлар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманларда (шаҳар таркибига кирувчи туманлар, туман бўйсунувидаги шаҳарлар ва туман маркази ҳисобланган шаҳарчалар бундан мустасно) — 0,9;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда — 0,8».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2021 й., 09/21/306/0468-сон)