Ҳужжат кучини йўқотган 29.11.2025 20.02.2021 йилдаги ПҚ-4997-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.02.2021 йилдаги ПҚ-4997-сон
Kuchga kirish sanasi
20.02.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 29.11.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 ноябрдаги ПҚ-360-сонли «Ички ишлар органларининг қўриқлаш соҳасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда республикада давлат объектлари, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни самарали қўриқлашни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ишончли ҳимоя қилиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илғор хорижий тажриба асосида қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация тизимлари жорий қилиниши натижасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг қўриқлашга олинган объектлари сони сўнгги икки йилда 15 фоизга ошди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, қўриқлаш фаолиятига замонавий қўриқлаш технологияларини кенг жорий этиш орқали қўриқлаш хизматининг қамровини янада кенгайтириш, ходимларнинг касбий маҳорати, билим ва кўникмаларини ошириш, шунингдек, соҳада бошқарув фаолияти самарадорлигини таъминлаш билан боғлик тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмаларининг яхлит тизимини шакллантириш, қўриқлаш хизматларини кўрсатиш соҳасида самарали бошқарувни амалга ошириш хамда бу борадаги фаолиятни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда — Қўриқлаш бош бошқармаси) этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Қўриқлаш бош бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида давлат объектлари, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарини қўриқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланаётган объектларда ички, рухсат бериш режимларини хамда жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш воситалари ва тизимларини кўллаш соҳасида ягона техник сиёсатни ва улардан фойдаланиш устидан самарали назоратни таъминлаш, шунингдек, қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг миқёсда жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида қўриқлашнинг техник воситаларини ўрнатиш (созлаш), уларга техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ташкилотлари, шунингдек, устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга тегишли қўриқлаш бўлинмаларида инспекторлик назорат текширувларини ўтказиш (ҳуқуқ-тартибот органлари ва ҳарбийлаштирилган тузилмалардан ташқари), объектларда ички, рухсат бериш режимларига риоя этилишига доир тадбирларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиш, аҳоли гавжум жойларда жамоат тартибини сақлашда ҳуқуқ-тартибот органларига кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, Қўриқлаш бош бошқармаси мустақил таркибий бўлинма ҳисобланади ҳамда ўз ваколатлари доирасида давлат объектлари, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш бўйича вазифалар ва функцияларни кўрсатилаётган қўриқлаш хизматлари учун тушадиган маблағлар ҳисобига, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш, харажатларни қоплаш ва мустақил хўжалик юритиш тамойили асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаларининг намунавий ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) қўриқлаш бўлимларининг намунавий ташкилий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ишчи ва хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим тариф разрядларининг рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шундай тартиб белгилансинки, унга кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Қўриқлаш бош бошқармасининг шаҳодатланган таркиби Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ходимлари ҳисобланади, ҳуқуқий мақоми бўйича ички ишлар органлари ходимларига тенглаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2021 йил 1 июлдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 октябрдаги ПҚ-349-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2023 й., 07/23/349/0810-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Қўриқлаш бош бошқармаси ишчи ва хизматчиларининг лавозим маошларини белгилашда тариф коэффициентлари ўртача икки бараваргача оширилган миқдорда қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки, 2021 йил 1 майдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) объектларни қўриқлаш тизими «Юқори сифат ва қулай нарх» тамойили асосида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш орқали босқичма-босқич такомиллаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳодатланган таркиб томонидан қўриқланадиган объектларни босқичма-босқич идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларига ўтказиш;
(6-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мақбуллаштирилган аралаш қўриқлаш турларини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий қўриқлашнинг техник воситаларини жорий этиш орқали жисмоний қўриқлашни узлуксиз қисқартириб бориш.
(6-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ушбу чора-тадбирлар уч босқичда, куйидаги объектларга нисбатан амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 январга қадар — вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳокимликларнинг маъмурий бинолари, ўқув ва маданий муассасалар, чакана амалиёт кассалари, банк хизматлари марказлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 июлга қадар — ишлаб чиқариш объектлари, бозорлар, савдо марказлари, телерадиоузатув объектлари, сув иншоотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 январга қадар — банк бинолари ва бошқа объектлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Қўриқлаш бош бошқармаси куч ва воситаларини бошқариш тизими қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш орқали такомиллаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ортиқча харажатларни қисқартириш ҳамда куч ва воситаларни бошқариш самарадорлигини ошириш учун ҳудудий бўлинмалар сонини мақбуллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саф бўлинмаларини туман (шаҳар) қўриқлаш бўлимлари сифатида қайта ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш хизмати кўрсатилаётган объектлар жойлашиши ва шахсий таркиб сонини инобатга олган ҳолда туманлараро қўриқлаш бўлимларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимлари лавозимларини (бундан тор доирадаги мутахассисликка эга бўлган номзодлар мустасно) жамлаш устувор тарзда Қўриқлаш бош бошқармасининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг тегишли касбий тайёргарликка эга, тайёргарлик машғулотлари ва танлов босқичларидан ўтган ишчи ва хизматчилари орасидан танлаб олиш орқали амалга оширилади.
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар билан қўриқлаш хизмати кўрсатиш борасида тузилган шартномалар асосида Қўриқлаш бош бошқармасининг ташкилий-штат тузилмасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий гвардия томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматларининг тарифларини (нархларини) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, бошқа юридик ва жисмоний шахслар учун — мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2021 йил 1 майга қадар объектлар хавфсизлигини таъминлаш тизимига замонавий қўриқлаш воситаларини жорий этиш ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда уни модернизация қилишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2021 йил 1 июнга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг тарифларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳарбийлаштирилган соқчилик ва қоровуллик бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қўриқлаш бўлинмаларини техника, қурол-аслаҳа, махсус воситалар ва бошқа зарур мол-мулкнинг янги намуналари билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Миллий гвардия, Ихтисослаштирилган ўқув маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Фарғона вилоятлари минтақавий ўқув марказлари базасида Қўриқлаш бош бошқармасининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ишчи ва хизматчиларини бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этсин;
(8-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Қўриқлаш бош бошқармаси маблағлари ҳисобидан Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Фарғона вилоятлари минтақавий ўқув марказларини реконструкция қилиш, жорий таъмирлаш ва моддий таъминлашни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатилаётган қўриқлаш хизматлари такомиллаштирилишини инобатга олиб, тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа бюджет ташкилотларининг ҳисоб-китобларига асосан уларнинг харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тасарруфида Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари томонидан қўриқланаётган объектлари бўлган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари қўриқлашнинг янги механизмини жорий этиш босқичларидан келиб чиққан ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва жисмоний қўриқлашни қисқартириш ҳисобига тасарруфидаги объектларнинг қўриқлаш тизимлари қайтадан кўриб чиқилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан бирга янгидан тасдиқланган тарифлар асосида қўриқлаш хизмати кўрсатиш борасидаги шартномаларнинг қайтадан тузилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ҳудудлардаги крименоген вазиятни эътиборга олган ҳолда, техник қўриқлаш марказларини очиш, уларнинг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларини ташкил этиш, бино ва иншоотлар билан таъминлаш, аҳоли ва мулкдорлар ўртасида қўриқлаш хизматини тарғиб этишда Қўриқлаш бош бошқармасига ҳар томонлама кўмаклашсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 майга қадар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 июнга қадар мамлакат ҳудудида интеграллашган техник қўриқлаш воситаларини ишлаб чиқилишини (маҳаллийлаштиришни) назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрлансин ва тақдим этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг Қўриқлаш бош бошқармаси хизматларидан фойдаланишга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган ахборот-тушунтириш тадбирларини мунтазам равишда амалга ошириб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 20 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4997-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 февралдаги ПҚ-4997-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг ташкилий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: * — генераллар таркиби лавозими давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 февралдаги ПҚ-4997-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда — Қўриқлаш бош бошқармаси) ўз ваколати доирасида давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини шартнома асосида қўриқлашга доир Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг (кейинги ўринларда — Миллий гвардия) вазифалари ва функцияларини, шунингдек, давлат органлари, идоравий қўриқлаш ташкилотлари томонидан қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширадиган Миллий гвардиянинг мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қўриқлаш бош бошқармаси давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини шартнома асосида қўриқлаш бўйича ўз ваколатлари доирасидаги вазифалар ва функцияларни кўрсатилаётган қўриқлаш хизматлари учун тушадиган маблағлар ҳисобига ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш, харажатларни қоплаш ва мустақил хўжалик юритиш тамойили асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси таркибида давлат бюджетидан молиялаштириладиган бўлинмалар ҳам фаолият кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қўриқлаш бош бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Миллий гвардия қўмондонининг буйруқлари ва фармойишлари, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қўриқлаш бош бошқармаси таркибига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармалари, туман (шаҳар) қўриқлаш бўлимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқарма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальон;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Qoʻriqlash Servis» давлат унитар корхонаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Кўрсатилган хизмат учун тушадиган маблағлар ҳисобига Қўриқлаш бош бошқармасида бошқарма, бўлим, бўлинма ва гуруҳлар, шунингдек, қўриқлаш фаолияти соҳасида кўп тармоқли режалаштириш ва тадқиқотлар бўйича илмий марказлар, кенгашлар ва лабораториялар ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг таркибига кирувчи қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркиби:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматни ўташ тартиби ва ҳуқуқий мақомига кўра ички ишлар органлари ходимларига тенглаштириладиган (махсус унвон бериладиган) ходимлардан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган ишчи ва хизматчилардан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бўлинмаларида хизматни ўташ масалаларининг махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тартибга солинмаган қисмига меҳнат қонунчилиги нормалари татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қўриқлаш бош бошқармаси юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга, ўзининг мустақил балансига (сметасига) эга бўлиб, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида миллий ва хорижий валютадаги банк ҳисоб варақалари очиш, шунингдек, бўш пул маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ва улардан даромад олиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Қўриқлаш бош бошқармасининг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар Қўриқлаш бош бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналари объектларини қўриқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланаётган объектларда ички, рухсат бериш режимларини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш воситалари ва тизимларини қўллаш соҳасида ягона техник сиёсатни ва улардан фойдаланиш устидан самарали назоратни таъминлаш, шунингдек, қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг миқёсда жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида қўриқлашнинг техник воситаларини ўрнатиш (созлаш), уларга техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ташкилотлари, шунингдек, устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга тегишли қўриқлаш бўлинмаларида назорат текширувларини ўтказиш (ҳуқуқ-тартибот органлари ва ҳарбийлаштирилган тузилмалардан ташқари), объектларда ички, рухсат бериш режимларига риоя этилишига доир тадбирларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиш, аҳоли гавжум жойларда жамоат тартибини сақлашда ҳуқуқ-тартибот органларига кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Юкланган вазифаларига мувофиқ Қўриқлаш бош бошқармаси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) шартнома асосида давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналари объектларини қўриқлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг объектлари, мол-мулки, моддий ва бошқа бойликларини самарали қўриқлаш-кузатиш борасидаги фаолиятнинг шакл ва усулларини шакллантиради ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўта муҳим, тоифаланган объектлар, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, шунингдек, кучайтирилган тартибда қўриқланиши талаб этиладиган давлат аҳамиятига молик бошқа объектларнинг қўриқланиши ва мудофаасини ташкил этади ва таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларига асосан мол-мулк, моддий ва бошқа бойликларни қўриқлаш бўйича хизмат кўрсатади, шунингдек, уларнинг объектларини қўриқлашнинг техник воситалари билан жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлайди ва киритади;
(9-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни қўриқлашга жалб этилган ҳарбий, идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чоралар кўради;
(9-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, транспортда ташиш жараёнида қўриқланиши белгиланган юклар, товар-моддий бойликлар, хавфли юкларни қўриқлаш (кузатиш)ни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий таркиб билан реалликка яқинлаштирилган шароитларда ҳамкорликдаги ҳаракатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, ҳар томонлама таъминлаш ва бошқариш бўйича қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва тезкор-тактик ўқув машғулотларини ташкил этади ҳамда ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг Қўриқлаш бош бошқармаси хизматларидан фойдаланишга бўлган қизиқишини оширишга қаратилган ахборот-тушунтириш мазмунидаги чора-тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўриқлаш фаолиятининг ягона тартиб-қоидалари ва меъёрларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қўриқланаётган объектларда ички, рухсат бериш режимларини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланаётган объектларда ички, рухсат бериш режимларига риоя этилиши бўйича ишларни назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни қўриқлаш тизимига ва қўриқлаш бўлинмалари фаолиятига қўриқлашнинг замонавий муҳандислик ва техник воситаларини жорий этади;
(9-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг бошқа бўлинмалари билан биргаликда ўз ваколатлари доирасида қўриқланаётган объектларда ғайриқонуний тажовузларни профилактика қилиш, олдини олиш, бартараф этиш самарадорлигини ошириш чораларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланаётган объект ва унга туташ ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, бартараф этиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қўриқлаш воситалари ва тизимларини қўллаш соҳасида ягона техник сиёсатни ва улардан фойдаланиш устидан самарали назоратни таъминлаш, шунингдек, қўриқлаш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг миқёсда жорий этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларнинг илғор иш тажрибасини ўрганади ва таҳлил қилади, қўриқлаш хизматлари рўйхатини кенгайтириш имконини берувчи ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлашнинг техник воситаларидан фойдаланган ҳолда объектлар хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимларини ишлаб чиқади ва Қўриқлаш бош бошқармаси фаолиятига жорий этади;
(9-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш фаолиятига замонавий қўриқлашнинг техник воситаларини кенг жорий этиш масалалари бўйича маслаҳат-техник кенгашлар, амалий учрашувлар, илмий-амалий конференциялар, семинарлар ташкил этади;
(9-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланаётган объектларда фойдаланишга тавсия этиладиган қўриқлашнинг техник воситалари рўйхатини шакллантиради;
(9-банд «в» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлашнинг техник воситаларининг ишлаш ҳолати ва эҳтимол тутилган ғайриқонуний тажовузлардан ишончли ҳимояси таъминланганлиги устидан мониторинг олиб боради;
(9-банд «в» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим, тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлашга ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга рухсатномалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлашнинг техник воситалари ва тизимларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун Миллий гвардияни хабардор қилган юридик шахсларнинг ҳисобини юритиш ва улар томонидан қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) шартнома асосида қўриқлашнинг техник воситаларини ўрнатиш (созлаш), уларга техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан объектларга қўриқлашнинг техник воситаларини ўрнатиш (созлаш), улардан фойдаланиш борасида хизматлар кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланаётган объектларда ўрнатилган қўриқлашнинг техник воситаларини профилактика қилиш борасидаги техник регламент ишларини бажаради;
(9-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) давлат ташкилотлари, шунингдек, устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга тегишли қўриқлаш бўлинмаларида назорат текширувларини ўтказиш (ҳуқуқ-тартибот органлари ва ҳарбийлаштирилган тузилмалардан ташқари), объектларда ички, рухсат бериш режимларига риоя этилишига доир тадбирларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий қўриқлаш бўлинмаларида назорат текширувларини ўтказади, қўриқлашнинг ташкил этилиши, ходимларнинг хизматни ўташи, уларнинг касбий тайёргарлиги, объектларнинг техник мустаҳкамлиги ва қўриқлашнинг техник воситалари билан жиҳозланишини ўрганади;
(9-банд «д» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий қўриқлаш бўлинмалари томонидан қўриқловидаги объектларнинг ички ва рухсат бериш режимига риоя этилишига доир ишларни назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий қўриқлаш бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ташкилотлари, шунингдек, устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш юзасидан тавсиялар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) оммавий тадбирларда жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиш, аҳоли гавжум жойларида жамоат тартибини сақлашда ҳуқуқ-тартибот органларига кўмаклашиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида дам олиш ва жамоат овқатланиш жойлари, туризм объектлари ва савдо-кўнгилочар муассасаларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тадбирларида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг оммавий тўпланиш жойларида жамоат тартибини сақлаш ишларида ҳуқуқ-тартибот органларига кўмаклашади, шунингдек, оммавий тадбирлар жараёнида жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан қўриқланадиган объектларда хавфсизликни таъминлаш ва уларга туташ ҳудудларда жамоат тартибини сақлашда Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қўриқлаш бош бошқармаси зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажаришда бошқа вазирликлар ва идоралар билан, шунингдек, Миллий гвардиянинг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қўриқлаш бош бошқармаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қўриқлаш бош бошқармаси ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланаётган объектлар мансабдор шахслари, ишчи-хизматчилари ва объект ҳудудидаги бошқа шахслардан ички, рухсат бериш режимларига риоя қилишни ҳамда жамоат тартибини сақлашни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланаётган объектлардаги мол-мулкни сақлаш шарт-шароитлари, қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари ҳолатини текшириш;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланаётган объект маъмуриятига, мансабдор шахсига, шартнома шартларига мувофиқ объектни муҳандислик ва техник мустаҳкамлигини таъминлаш, сигнализация тизимлари ва видеокузатув билан жиҳозлаш бўйича тақдимнома киритиш;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига тузилган шартномага мувофиқ бажарилиши мажбурий бўлган, қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш, муҳандислик ва техник мустаҳкамлик, шунингдек, объектларнинг ички, рухсат бериш режимларидаги камчиликлар ва хатоларни бартараф этиш борасида тақдимномалар киритиш;
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланаётган объектдан мол-мулк, моддий бойликлар ва турли юкларни ноқонуний олиб чиқишга ёки олиб киришга уринаётган шахсларни ушлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланаётган объектларга ноқонуний кирганлар ёки ҳуқуқбузарлик қилганларнинг шахсини аниқлаш ва маъмурий баённома тузиш мақсадида ушлаш ва қўриқлаш хизмати хоналарига олиб келиш, ушлаб туриш, зарур ҳолларда эса — тегишли қарор қабул қилиш учун уларни ҳудудий ички ишлар органларига топшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ қўриқлаш пости ҳудудида фуқароларнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларини текшириш, агар уларда қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари, қуролнинг асосий қисмлари, портловчи, радиоактив ёки заҳарли моддалар, портлатиш қурилмалари, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар, уларнинг прекурсорлари ёхуд муомалада бўлиши тақиқланган ёки чекланган бошқа нарсалар, қўриқланаётган объект ҳудудига олиб кирилиши ва ундан олиб чиқиб кетилиши тақиқланган ашёлар, буюмлар, воситалар бор деб ҳисоблашга асослар мавжуд бўлса, фуқароларни шахсий кўрикдан ўтказиш, уларнинг ашёларини, қўл юкини, багажини кўрикдан ўтказиш ҳамда мазкур нарсалар, воситаларни ва моддаларни олиб юриш ҳамда сақлаш учун қонуний асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, уларни олиб қўйиш, транспорт воситаларини кўздан кечириш ва ташиб ўтилаётган юкларнинг товар-транспорт ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
содир этилаётган жиноятларни тўхтатиш, шунингдек, уларни содир этган шахсларни таъқиб этиш ва ушлаш, бир вақтнинг ўзида бир неча объектда «ташвиш» сигнализацияси ишлаб кетган ҳолларда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия патруль гуруҳларини чақириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида мансабдор шахслардан тушунтиришлар, маълумотлар ва ҳужжатлар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар ва мансабдор шахслардан хизмат вазифалари бажарилишига тўсқинлик қилувчи ҳуқуқбузарликлар ва хатти-ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиш, ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли чораларни қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланаётган объектлар назорат-ўтказиш жойлари ва ҳудудларида ноқонуний олиб чиқилаётган (олиб кирилаётган) мол-мулкни аниқлаш ва олиб қўйиш, шунингдек, ғайриқонуний ҳаракатларни аниқлаш учун фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига, текширилаётган мол-мулк ва атроф муҳитга зиён етказмайдиган замонавий техник воситалардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланадиган объектларга ғайриқонуний равишда кирган ёки киришга уринган шахсларни аниқлаш, бундай хатти-ҳаракатларнинг олдини олишда хизмат итларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ қўриқланаётган объектларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда ва белгиланган тартибга мувофиқ жисмоний куч ишлатиш, ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ва улардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича баённомалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслардан ўз ваколати доирасида идоравий қўриқлаш фаолиятини ташкил қилиш юзасидан ёзма ва оғзаки маълумотларни сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат хавфсизлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини қўриқлашни тўлақонли таъминлаш учун ҳудудларда патрулликни ташкил этиш билан боғлиқ ҳолда техник воситаларнинг бутун комплексидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ёруғлик сигналларига ва товушли сигналларга, бўёқли рангли графика схемасига эга махсус автотранспорт воситаларига эга бўлиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қўриқлаш бош бошқармаси қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини ўз ваколатлари доирасида ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объект маъмурияти томонидан Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмаси раҳбарлари билан келишган ҳолда тасдиқлаган кириб-чиқиш йўриқномасига асосан объектда ички ва рухсат бериш режимига риоя этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланаётган мол-мулкнинг ўғирланиши ёки бузилишига олиб келиши мумкин бўлган хўжасизлик ва бепарволикнинг ҳар қандай кўринишига ўз вақтида муносабат билдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматни ўташ жойларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланаётган объектда жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик изларининг сақланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланаётган объектда ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш, уларни содир этишга олиб келувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланаётган объектда ҳуқуқбузарликлар содир этилган жойда жабрланган, шунингдек, ночор ҳолатдаги фуқароларга биринчи тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги чораларни кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланадиган объектларда табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда ҳодиса ва ҳолатларнинг олдини олиш, уларни бартараф этишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишониб топширилган табел қуроллар, махсус ва техник воситалар, шахсий ҳимоя воситалари, хизмат кийим-бошлари, мол-мулкни эҳтиёт қилиш ва уларнинг соз ҳолда сақланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини таъминлаш, шунингдек, хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик бўйича тегишли дастурларда белгиланган машғулотларнинг шахсий таркиб билан ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлинмаларда белгиланган тартибда сафарбарлик тайёргарлигини ташкил этиш ва таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қўриқлаш бош бошқармаси ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Қўриқлаш бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қўриқлаш бош бошқармаси бевосита Миллий гвардия қўмондонига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармасини Миллий гвардия қўмондони тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари — Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи (кейинги ўринларда — Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи) бошқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси фаолиятини ва бевосита бошқарувини ташкил этади ва юклатилган вазифалар, мажбуриятларни самарали ва сифатли амалга ошириш учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси ваколатлари доирасига кирувчи масалалар бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва ташкилотларда Миллий гвардия номидан вакиллик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва Қўриқлаш бош бошқармаси барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тинчлик ва фавқулодда ҳолат даври, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзасидан махсус режалаштириш ва ҳарбий сафарбарлик масалаларини ташкил этади ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган смета доирасида пул маблағлари сарфланишини бошқаради, белгиланган тартибда банкларда ва уларнинг филиалларида жорий ва бошқа ҳисоб варақлари очади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси депозит ҳисоб варақларини очади ва бўш пул маблағларини тижорат банкларига жойлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камомаддан, растратадан, ўғирликдан кўрилган ва суд томонидан ундириб олиш рад этилган зарарларни, қайтариб олишнинг иложи йўқ деб ҳисобланган бошқа қарзларни, аниқ айбдорларни аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолатларда бойликларнинг меъёрдан ортиқча миқдорда табиий бузилиши туфайли кўрилган зарар ва йўқотишлар туфайли етишмаган бойликларни, шунингдек, асосий фондлар ҳисобида бўлган маънавий эскирган ва келгусида фойдаланишга яроқсиз асбоб-ускуналарни қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобдан чиқаришни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқилаётган қўриқлаш сигнализацияси асбоб-ускуналари, техник қўриқлаш марказ (пункт)лари қурилишининг намунавий лойиҳалари техник шартларини келишади, техник топшириқларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси фаолиятининг барча масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қўриб чиқади, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўради, ушбу ишлар ташкил этилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий таркибни танлаш, танлов асосида саралаш, жой-жойига қуйиш, ўқитиш ва тарбиялаш бўйича ишларни ташкил этади, Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлинмаларида штат-молия интизомига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг бўлинмалари хизматига номзодларни танлов асосида саралаб олиш бўйича комиссияни белгиланган тартибда тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармасининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш, идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари штатларини киритиш (қисқартириш) ва қайта ташкил этиш бўйича буйруқлар чиқаради, ишчи, хизматчилар, хусусан «Qoʻriqlash Servis» давлат унитар корхонаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари штатларини тасдиқлайди ва ўзгартиришлар, қўшимчалар киритади;
(16-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари ходимлари, ишчи-хизматчиларини белгиланган тартибда рағбатлантиради ва уларга интизомий жазо беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лавозимлар номенклатурасига мувофиқ Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмаларида йўл қўйилган қонун, хизмат ва меҳнат интизоми бузилиши ҳолатлари бўйича хизмат текшируви ўтказилишини тайинлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси ходимлари, ишчи ва хизматчиларини белгиланган тартибда хизмат сафарларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
офицерлар, сержантлар ва сафдорлар таркиби ходимларини хизматга қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лавозимлар номенклатурасига мувофиқ сафдор, сержант ва офицерлар таркиби ходимларининг хизматни ўташ чегара ёши муддатини узайтиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси бошқармаларининг низомларини, бошқарув аппарати режаларини ва мансабдор шахсларининг функционал вазифаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари ташкилий тузилмаси ва штатларини ўзгартириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари, бошқарув аппарати бошқарма, бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри қўриқлаш бошқармалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарларини, Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальон командири, унинг ўринбосарларини, Ўз хавфсизлиги хизмати ва Назорат-тафтиш бўлими раҳбарлари ва ходимларини лавозимга тайинлаш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш бўйича Миллий гвардия қўмондонига тақдимнома киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси офицерлар таркибига биринчи ва «подполковник», «полковник» махсус унвонлари бериш бўйича Миллий гвардия қўмондонига тақдимнома киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармасида хизмат қилаётган «полковник» унвонидаги ходимларни хизматдан бўшатиш бўйича Миллий гвардия қўмондонига тақдимнома киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси ходимларини давлат мукофотига тавсия этиш ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш бўйича белгиланган тартибда таклиф киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси сафдор ва сержантлар таркибига — махсус унвонлар, шунингдек, янгидан хизматга қабул қилинаётган, офицерлик лавозимига тайинланаётган ходимларга «катта сержант» махсус унвонини, офицерлар таркибига «майор» ва унгача бўлган махсус унвонларни беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув аппарати, Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқарма, Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальон ходимларига ва Қўриқлаш бош бошқармасининг офицерлар таркибига мутахассислик тоифаларини, сафдор ва сержантлар таркибига — «биринчи тоифали мутахассис» ва «уста» мутахассислик тоифаларини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув аппарати, Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқарма ва Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальоннинг сафдорлар, сержантлар ва офицерлар таркибини, ишчи ва хизматчиларини (Миллий гвардия қўмондони номенклатурасига кирувчи лавозимлардан ташқари) лавозимга тайинлайди, лавозимидан озод этади, ихтиёрига олади ва хизматдан бўшатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри қўриқлаш бошқармалари бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бўлинма бошлиқлари, ҳарбий сафарбарлик гуруҳи мутахассисларини, алоҳида батальонлар командирлари, шаҳар-туман қўриқлаш бўлимлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарларини, «Qoʻriqlash Servis» давлат унитар корхонаси директори ва унинг ўринбосарларини лавозимга тайинлайди, лавозимидан озод этади, ихтиёрига олади ва хизматдан бўшатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари ва Миллий гвардия қўмондонининг буйруқларига мувофиқ Қўриқлаш бош бошқармаси ваколатига тегишли бўлган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи ўз тавсиясига мувофиқ Миллий гвардия қўмондони томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ўринбосарларига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи бўлмаган пайтларда, унинг вазифаларини Миллий гвардия қўмондонининг буйруғига асосан Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Бошқарув аппарати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этади, бошқаради ва мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини ҳимоя қилиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари фаолияти бўйича статистик маълумотларни, ахборот ва бошқа материалларни умумлаштиради, таҳлил қилади, қўриқлаш хизмати бўлинмаларининг хизмат фаолияти масалалари бўйича маълумотлар банкини яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўйсунувчи бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш, мониторинг, назорат қилишни, бошқаришни, жорий ва истиқболли режалаштиришни амалга оширади, уларга юклатилган вазифаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмаларининг ягона ахборот ва коммуникация тизимини жорий этади ва тезкор ахборот алмашинувини таъминлаш борасида комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси ваколатлари доирасидаги масалалар юзасидан Миллий гвардияга таклифларни, жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат томонидан мажбурий қўриқланиши лозим бўлган объектлар рўйхати ҳамда идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлашни ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлган республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатини шакллантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
(18-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхатларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро ҳамкорликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни сигнализация воситалари билан жиҳозлаш бўйича монтаж-созлаш ишлари, қўриқлашнинг техник воситалари бўйича тадқиқотларни ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарини ташкил қилади ҳамда мулкдорларга бошқа хизматлар кўрсатади;
(18-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармасининг молия-хўжалик фаолиятини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармасининг ташкилий-штатлар ва кадрлар ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси ваколати доирасига кирувчи масалаларда турли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда қўриқлаш-ёнғиндан огоҳлантириш сигнализацияси аппаратлари, бошқа техник воситалар ва материалларни реализация қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш фаолияти соҳасида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган ахборот ва бошқа материалларни вазирликлар ва идоралардан белгиланган тартибда сўраб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирликлар ва идораларнинг махсус таълим муассасалари маълумотлар базаларидан белгиланган тартибда фойдаланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссиялар, кенгашлар ва бошқа маслаҳат органларини, шу жумладан манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тегишли тузилмалари вакиллари иштирокида ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюллетень, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламлари, конференциялар материалларини нашр этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш соҳаси фаолиятидаги муаммоларни ўрганади ва консультациялар олади, шу соҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш учун шартнома асосида ташкилотлар ва мутахассисларни жалб этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармалари Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари ҳисобланиб, ваколатлари доирасида Қўриқлаш бош бошқармасига юклатилган вазифалар ва мажбуриятларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқарма Қўриқлаш бош бошқармасининг ташкилий бўлинмаси ҳисобланади, ваколатлари доирасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган давлат аҳамиятидаги объектларни қўриқлашни амалга оширади, шунингдек, туташ ҳудудларда жамоат тартибини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальон Қўриқлаш бош бошқармасининг ташкилий бўлинмаси ҳисобланади, ваколатлари доирасида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналари объектларини қўриқлашни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қўриқлаш бўлинмалари бошқарув аппаратлари штатлари сони қўриқлаш хизмати кўрсатиш учун тузилган шартномаларга мувофиқ киритилган штат бирликлари умумий сонининг тўрт фоизигача миқдорда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш хизмати саф бўлинмаларида қўмондонлик таркиби ва таъминот хизмати штат бирликлари сони қўриқлаш хизмати кўрсатиш учун тузилган шартномаларга мувофиқ киритилган штат бирликлари умумий сонининг йигирма фоизидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш хизмати кўрсатишни таъминлаш учун қўриқлаш бўлинмаларига штат бирликларини киритиш меъёри шартномаларда кўрсатилган қўриқлаш вақти ва постлар (йўналиш) сонини ҳисобга олган ҳолда Миллий гвардия қўмондони томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қўриқлаш хизматини кўрсатиш фаолиятидан тушадиган маблағлар мақсадли равишда — фақат Қўриқлаш бош бошқармасини таъминлаш ва ривожлантириш, шунингдек, Миллий гвардия бўлинмаларининг моддий-техник таъминотини яхшилаш учун сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатилаётган қўриқлаш хизмати учун тушадиган маблағлар ҳисобидан қўриқлаш хизматининг ташкилий тузилмасига кирмайдиган штатларни жорий этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг тарифлари (нархи) Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, бошқа ташкилотлар учун — Миллий гвардия қўмондони томонидан мустақил тарзда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмаларида хизматни ўташ тартиби ва ходимларининг формали кийим-боши намуналари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Қўриқлаш бош бошқармаси ходимига Миллий гвардия қўмондони томонидан тасдиқланган намунадаги хизмат гувоҳномаси ва жетон берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг таркибий бўлинмаларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш, хўжалик операцияларини ҳисобга олиш (бухгалтерия ахборотини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштириш), шунингдек, унинг асосида молиявий ва бошқа ҳисоботни тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг таркибий бўлинмалари штатлари, харажатлар сметалари молия органларида қайд этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Объектларни қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган объектларни ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига кўра мол-мулкни шартнома асосида қўриқлашни амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Қўриқлаш хизмати кўрсатилиши қўриқлаш нарядлари фаолиятини ташкил этиш ҳамда қўриқлашнинг техник воситалари орқали амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Объектни қўриқлашни ташкил этишда унинг жойлашуви ва хусусияти, қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозланганлик даражаси, назорат-ўтказиш пунктларининг турлари, сони, ҳудуддаги криминоген вазият ва бошқа ҳолатлар эътиборга олинади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрганиш натижаларига кўра қўриқлаш усуллари, постлар (йўналишлар) сони, уларнинг жойлашуви, қўриқлаш вақти, шунингдек, қўриқлашнинг техник воситаларини кўллаш орқали қўриқлаш тизимини такомиллаштириш кўзда тутилади.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектнинг қўриқлаш тизими объектлар маъмурияти ва қўриқлаш хизмати вакилларининг ҳамкорлигида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Объектларни қўриқлаш учун постлар, йўналишларни қўйиш ҳамда қўриқлаш нарядлари фаолияти устидан назоратни амалга оширишнинг қоидалари ва шартлари, тартиби, усул ва услублари Миллий гвардия томонидан, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда белгиланади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ўта муҳим ва тоифаланган объектларни қўриқлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Техник қўриқлаш томонидан кўрсатилаётган хизматнинг ҳаммабоплигини таъминлаш мақсадида Қўриқлаш бош бошқармасига амалдаги тарифларни фоиз ҳисобида камайтирган ҳолда хизмат кўрсатишга рухсат этилади. Бунда объектлар алоҳида гуруҳларга (ижтимоий аҳамияти, сақланаётган моддий-товар бойликлар миқдори, сони ва бошқаларга асосан) таснифланади. Объектларни гуруҳларга таснифлаш тартиби Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмаларининг фаолияти қуйидаги асосий нормативлар ва мезонлар билан баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларни қўриқлаш бўйича фаолиятнинг самарадорлиги, жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, шартномавий мажбуриятларга риоя этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий қўриқлаш ахборот-коммуникация технологияларини (воситаларини) жорий этиш ва кўрсатилаётган техник хизматнинг сифати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатилаётган хизмат турларини кенгайтириш, қўриқланаётган объект ва фуқаролар хонадонлари сонининг ошиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий қўриқлаш бўлинмаларининг назорат текширувини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлик ҳолати, ўқув машқлари ва машғулотларининг сифати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий таркибнинг касбий тайёргарлиги сифати ва ахлоқий-руҳий ҳолати, Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмаларида интизом ва қонун ҳужжатларига риоя этилишининг даражаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Қўриқлаш бош бошқармаси ходими, ишчи ва хизматчиси давлат органи вакили ҳисобланади ва давлатнинг ҳимояси остида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси ходими, ишчи ва хизматчиси хизмат вазифасини бажариш жараёнида фақат бевосита ёки тўғридан-тўғри бошлиғига (командирига) бўйсунади. Фақат ушбу шахслар уни наряддан озод қилиш ёки алмаштириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунда тўғридан-тўғри ваколат берилган шахслардан ташқари ҳеч ким Қўриқлаш бош бошқармаси ходимининг (хизматчисининг) қонуний фаолиятига аралашиш, қонун ҳужжатларига асосан Қўриқлаш бош бошқармаси зиммасига юклатилмаган вазифаларни бажаришга мажбурлаш ҳуқуқига эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Хизматни ўтаётган ходим (хизматчи) қонунга зид бўлган буйруқ ёки фармойиш олганда, уни бажаришни рад этиш ҳуқуқига эга ва белгиланган тартибда бу ҳақда бошлиғига (командирига) ахборот бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Қўриқлаш бош бошқармаси шахсий таркибидан фақат қўриқлаш фаолияти билан боғлиқ вазифаларни бажаришда (шартнома асосида) фойдаланилади. Миллий гвардия қўмондонининг буйруғига мувофиқ Қўриқлаш бош бошқармаси шахсий таркиби жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашга жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Қўриқлаш бош бошқармаси шахсий таркиби махсус тайёргарликдан, шунингдек, жисмоний куч ишлатилиши, махсус воситалар ва ўқотар қурол қўлланилиши билан боғлиқ шароитлардаги ҳаракатларга касбий яроқлилигини текшириш учун йилига бир маротаба текширувдан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Қўриқлаш бош бошқармаси мансабдор шахсларга объектларнинг муҳандислик ва техник мустаҳкамлигидаги камчиликларни бартараф этиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга, шартномавий мажбуриятларни бажаришга, моддий бойликлар сақланишини таъминлашга ва қўриқлаш хизмати ходимлари, ишчи-хизматчиларининг меҳнат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тақдимномалар киритиш ҳуқуқига эга. Белгиланган тартибда расмий огоҳлантириш, шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахсларга огоҳлантириш хати киритади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Қўриқлаш бош бошқармаси ходимлари, ишчи ва хизматчилари ғайриқонуний ҳаракат ёки ҳаракатсизлик, шунингдек, ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармаганлик учун Қўриқлаш бош бошқармаси ходимлари, ишчи ва хизматчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Қўриқлаш бош бошқармаси хўжалик юритишда (оператив бошқарувда) ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради, мажбуриятларни бажариш юзасидан судда даъвогар ва жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Юридик шахсларнинг идоравий қўриқлаш бўлинмаларида инспекторлик назорат текширувларини ўтказиш ва мувофиқлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Инспекторлик назорат текширувлари юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш ва дахлсизлигини таъминлашда ягона сиёсат юритилишини таъминлаш ҳамда идоравий қўриқлаш бўлинмалари томонидан қўриқланаётган объектларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар объектларининг (Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва уларга бўйсунувчи юридик шахслар ва улар томонидан қўриқланадиган объектлар бундан мустасно) инспекторлик назорат текширувлари режа асосида, ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.
(44-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ва юридик шахсларнинг ташаббуси билан уларга тегишли объектларда ҳам шартнома асосида инспекторлик назорат текширувлари ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Инспекторлик назорат текширувлари объектни қўриқлаш бўлинмаси раҳбарлари ва объект маъмурияти вакиллари иштирокида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда ички ишлар органларининг вакиллари ва бошқа мутахассислар жалб қилинган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Инспекторлик назорат текшируви жараёнида идоравий қўриқлашнинг ташкил этилганлик ҳолати, идоравий қўриқлаш ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар, объектнинг қўриқлаш-ёнгин сигнализацияси ва видеокузатув тизимлари ҳолати ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоравий қўриқлаш бўлинмалари фаолиятининг назорат текшируви ва мувофиқлаштириш жараёнида объектнинг қўриқланишини ташкил этиш, хавфсизлигини таъминлашга доир бошқа масалалар ҳам ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Инспекторлик назорат текшируви натижалари бўйича далолатнома тузилади ва у иштирок этган вакиллар томонидан имзоланади. Далолатнома объект маъмурияти ва Қўриқлаш бош бошқармаси вакили томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Қўриқлаш бош бошқармаси белгиланган вақтда назорат тариқасида инспекторлик текширувини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказилган инспекторлик назорат текширувлари натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотлар тегишли тавсиялар билан биргаликда текширув ўтказилган вазирликлар ва идораларга тақдим этилади.
(48-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Инспекторлик назорат текширувини режалаштириш, ўтказиш тартиби Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Қўриқлаш бош бошқармасининг молиявий, моддий-техник таъминоти, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Қўриқлаш бош бошқармаси ходимларига, уларнинг оила аъзоларига ва захирага ёки истеъфога бўшатилганларга ички ишлар органларининг тиббий муассасалари, шунингдек, қўриқланаётган объектларнинг поликлиникалари, касалхоналари, санаторийлари, дам олиш уйлари, мактабгача таълим муассасалари томонидан хизмат кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Уй-жой олиш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилган Қўриқлаш бош бошқармаси ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уй-жой майдонини олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси ўзининг уй-жой фондига эга бўлишига ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Қўриқлаш бош бошқармаси ходимларига хизматни ўташ даври давомида уй-жой қуйидагилар ҳисобидан берилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳисобидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектлари ва мол-мулки қўриқланаётган ташкилотлар томонидан уларнинг ходимлари ва хизматчилари билан умумий асосларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий гвардия ҳисобидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармасининг ўз маблағларига қурилган уй-жой фонди ҳисобидан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ётоқхонага эга бўлган ташкилотлар шартнома асосида улардан Қўриқлаш бош бошқармаси бўлинмалари ходимларига турар-жой берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Қўриқлаш бош бошқармаси ўз маблағлари ҳисобига хизмат биноларини лойиҳалаштириши ва қуриши ҳамда хизмат биноларини қуришда улуш ҳисобида иштирок этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Қўриқланаётган объектлар маъмуриятлари томонидан объектнинг бевосита кўригини таъминлаш учун моддий-техника воситалари, қуроллар ва хизмат хоналари ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Меҳнат шароитлари соғлиқ учун зарарли бўлган объектларда хизмат қилувчи Қўриқлаш бош бошқармаси ходимлари, ишчи ва хизматчилари шу объектларнинг ишчи ва хизматчилари учун назарда тутилган барча имтиёз ва қулайликлардан фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқланаётган объектлар маъмурияти ўз хизмат вазифасини виждонан бажараётган Қўриқлаш бош бошқармаси ходимлари, ишчи ва хизматчиларини тақдирлаши, шунингдек, қўриқлаш бўлинмаларининг бино ва иншоотлари, автотранспорт воситаларини таъмирлаши ва бошқа моддий харажатларни амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Қўриқлаш бош бошқармаси ходимлари, ишчи ва хизматчилари бепул формали кийим-бош билан таъминланади. Ашёвий таъминот нормалари, шунингдек, формали кийим-бошни кийиш қоидалари Миллий гвардия қўмондони томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Қўриқлаш бош бошқармаси ходимлари озиқ-овқат, пул, кийим-кечак, пенсия ва тиббий таъминот билан таъминланадилар, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ижтимоий кафолат ва имтиёзлардан фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармасининг ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини санаторийлардаги санаторий-курорт даволанишини таъминлаш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Қўриқлаш бош бошқармасининг шаклланадиган пул таъминоти жамғармаси доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармаси ходимлари лавозим ва махсус унвон маошидан ҳисобланган икки ойлик маоши миқдоридаги маблағларни, ишчи ва хизматчилар икки ойлик лавозим маоши миқдоридаги маблағларни йўналтирган ҳолда рағбатлантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармасининг ходимларига лавозим ва махсус унвон маошидан ҳисобланган бир ойлик маоши миқдоридаги, ишчи ва хизматчиларига бир ойлик лавозим маоши миқдоридаги маблағлар йўналтирилган ҳолда моддий ёрдам кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Қўриқлаш бош бошқармасининг ходимлари ҳамда ишчи ва хизматчиларига бюджет ҳисобидан таъминланувчи муассаса ва ташкилотлар ходимларига белгиланган моддий рағбатлантириш (шахсий устама ўрнатиш ва мукофотлашни амалга ошириш) махсус жамғармасини шакллантириш ва сарфлаш тартиби жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Қўриқлаш бош бошқармасининг ахборот хизмати ходимларига, бошқа тўловлардан қатъи назар меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ойлик устама тўланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўриқлаш бош бошқармасининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари ходимларига, йил якунлари бўйича замонавий ахборот технологияларини жорий этиш борасида амалга оширган иш натижалари белгиланган мезонлар орқали баҳоланган ҳолда лавозим маошининг камида 100 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Қўриқлаш бош бошқармаси фаолиятини ташкил этишнинг ушбу Низом билан тартибга солинмаган қисми бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 февралдаги ПҚ-4997-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармаларининг намунавий ташкилий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 февралдаги ПҚ-4997-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман(шаҳар) қўриқлаш бўлимларининг намунавий ташкилий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: * — штат лавозимлари келгусида қўриқлаш хизматини ривожланиши, иқтисодий самарадорлиги, қўриқлаш воситаларининг фойдаланилаётган сиғимлари ва умумий штат бирликларининг сони ҳисобга олиниб киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** — туман (шаҳар) қўриқлаш бўлими биносида қурол ва махсус воситаларни сақлаш ташкил этилганда навбатчилик қисми штатлари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** — йирик ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд бўлган туман (шаҳар)ларга киритилади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 февралдаги ПҚ-4997-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ишчи ва хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим тариф разрядларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Лавозимлар номи

ЯТС бўйича тариф разряди

ЯТС бўйича белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш тариф разрядларига кўра лавозим маошларига коэффициент қўлланилиши

1.

Етакчи мутахассис

9

-

2.

«Call-center» оператори

9

-

3.

Муҳандис, инспектор, бухгалтер, кадрлар бўйича инспектор

1-тоифа

2-тоифа

6

8

7

-

4.

Тасвирга олиш оператори

1-тоифа

2-тоифа

4

6

5

-

5.

Омбор мудири

6

-

6.

Муҳандис

1-тоифа

2-тоифа

4

6

5

-

7.

Бошқарув пульти навбатчиси, диспетчер

5

-

8.

Отряд бошлиғи

I-гуруҳ

II-гуруҳ

III-гуруҳ

9

8

7

2 баравар

9.

Отряд бошлиғи ўринбосари

I-гуруҳ

II-гуруҳ

III-гуруҳ

8

7

6

2 баравар

10.

Алоҳида команда бошлиғи:

I-гуруҳ

II-гуруҳ

III-гуруҳ

7

7

6

2 баравар

11.

Отряд таркибидаги команда бошлиғи:

I-гуруҳ

II-гуруҳ

III-гуруҳ

7

6

6

2 баравар

12.

Гуруҳ (қоровул) бошлиғи

6

2 баравар

13.

Объектни қўриқлаш бўлинмаси бошлиғи:

I-синф

II-синф

5

4

2 баравар

14.

Старшина

6

2 баравар

15.

Рухсатномалар бюроси бошлиғи

6

2 баравар

16.

Рухсатномалар бюроси навбатчиси

3

2 баравар

17.

Кинолог

6

1,5 баравар

18.

Назорат ўтиш пункти назоратчиси

4

2 баравар

19.

Электромонтёр, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси электромонтёри

6

2 баравар

20.

Ўқчи

3

2 баравар

21.

Қоровул

3

1,5 баравар

22.

Ҳудуд фарроши

3

-

23.

Хизмат хоналари фарроши

2

-

24.

Боғбон

3

-

25.

Чилангар-сантехник

6

-

26.

Автомобиллар таъмирлаш бўйича чилангар

6

-

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2021 й., 07/21/4997/0131-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 07/21/5235/0840-сон; 21.01.2023 й., 07/23/11/0045-сон; 31.10.2023 й., 07/23/349/0810-сон)