Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4870-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармаларини (кейинги ўринларда — жамғармалар) тузиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
75 фоиздан кам бўлмаган миқдорда — илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тадбирлари;
25 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда — алоҳида ўрнак кўрсатган илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчиларини моддий рағбатлантириш.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғарма маблағларини бошқариш, шунингдек, ҳисоб ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясининг (кейинги ўринларда — Академия) бюджетдан ташқари маблағларини сақлаш учун депозит ҳисобварағида жамланади ҳамда ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.
3. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Академия бошлиғи томонидан тасдиқланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия-иқтисод бош бошқармасида белгиланган тартибда рўйхатга олинадиган йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
5. Йил охирида Жамғарма маблағларининг қолдиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига киритилмайди ва келгуси молия йили учун Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасини тузишда ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Академиянинг илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тадбирларига, шу жумладан:
мамлакатда ҳарбий тиббиётни ривожлантириш, қўшинлар тиббий таъминотини такомиллаштириш соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятига (ишларига);
Академиянинг илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларида илғор илмий-тадқиқотлар ва қидирув ишларини ўтказиш учун принципиал янги, замонавий юқори технологик жиҳозлар билан жиҳозланган илмий лабораторияларни ташкил қилиш бўйича тадбирларга;
Академиянинг илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларини замонавий асбоб-ускуналар билан қўшимча жиҳозлаш ҳамда зарур бўлган сарфланувчи материаллар ва бутловчи буюмлар билан узлуксиз таъминлаш бўйича тадбирларга;
етакчи электрон илмий маълумотлар базаларидан эркин фойдаланишни таъминлаш ҳамда илмий натижаларни нашрларда, шу жумладан, халқаро нашриётларда босишга тайёрлаш бўйича харажатларни тўлашга;
техника, ҳарбий-техник мулк, илмий ва махсус адабиёт, модернизация қилиш ва таъмирлаш ҳамда илмий, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият режалари доирасида ўтказиладиган тадбирларни, халқаро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик тадбирларини молиялаштиришга;
Академиянинг илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларига юкланган функцияларни амалга ошириш ва вазифаларни бажаришга йўналтирилган тадбирларга;
б) 25 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда алоҳида ўрнак кўрсатган илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи Академиянинг ҳарбий хизматчилари ва Қуролли Кучлар хизматчиларини моддий рағбатлантириш бўйича тадбирларни молиялаштиришга, шу жумладан илмий ютуқлари учун пул мукофотларни тўлаш ва уларни тақдирлаш, қимматбаҳо совғалар, шу жумладан эсдалик совғалари харид қилиш учун фойдаланилади.
8. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси Академия бошлиғи томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия-иқтисод бош бошқармасида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.
9. Жамғармадан маблағлар ажратиш ва уларни сарфлаш даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия-иқтисод бош бошқармасида рўйхатга олинганидан сўнг амалга оширилади.
10. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига киритиладиган ўзгартиришлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия-иқтисод бош бошқармасида рўйхатга олинади.
11. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрсатилган ҳомийлик хайриялари тўлиқ суммаси, агар ҳомий билан аниқ мақсадлар учун йўналтирилиши келишилмаган бўлса, Академиянинг илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун сарфланади.
12. Жамғарманинг касса харажатлари тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасининг параметрлари доирасида амалга оширилади.
13. Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш белгиланган тартибда ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари рўйхати асосида юритилади.
14. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот белгиланган тартибда Академия бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия-иқтисод бош бошқармасига тақдим этилади.
Жамғарма маблағларининг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда сарфланиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик ва жисмоний шахслар (етказиб берувчилар) билан тузиладиган шартномаларнинг асосли ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилиши ва тузилиши;
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
товарлар (ишлар, хизматлар)нинг етказиб берилишини тасдиқлайдиган бирламчи ва бошқа ҳужжатларнинг ишончлилиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Жамғарма маблағларининг тўғри шакллантирилиши ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия-иқтисод бош бошқармаси ва Назорат-тафтиш бошқармаси, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа назорат органлари томонидан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғарма маблағларини бошқариш, шунингдек, ҳисоб ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг (кейинги ўринларда — Институт) бюджетдан ташқари маблағларини сақлаш учун депозит ҳисобварағида жамланади ҳамда ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.
3. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Институт бошлиғи томонидан тасдиқланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия-иқтисод бош бошқармасида белгиланган тартибда рўйхатга олинадиган йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
5. Йил охирида Жамғарма маблағларининг қолдиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига киритилмайди ва келгуси молия йили учун Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасини тузишда ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Институтнинг илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тадбирларига, шу жумладан:
миллий армияни ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар шайлиги ва мудофаа салоҳиятини ривожлантириш соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятига (ишларига);
Институтнинг илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларида илғор илмий-тадқиқотлар ва қидирув ишларини ўтказиш учун принципиал янги, замонавий юқори технологик жиҳозлар билан жиҳозланган илмий лабораторияларни ташкил қилиш бўйича тадбирларга;
Институтнинг илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларини замонавий асбоб-ускуналар билан қўшимча жиҳозлаш ҳамда зарур бўлган сарфланувчи материаллар ва бутловчи буюмлар билан узлуксиз таъминлаш бўйича тадбирларга;
етакчи электрон илмий маълумотлар базаларидан эркин фойдаланишни таъминлаш ҳамда илмий натижаларни нашрларда, шу жумладан, халқаро нашриётларда босишга тайёрлаш бўйича харажатларни тўлашга;
техника, ҳарбий-техник мулк, илмий ва махсус адабиёт, модернизация қилиш ва таъмирлаш ҳамда илмий, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият режалари доирасида ўтказиладиган тадбирларни, халқаро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик тадбирларини молиялаштиришга;
Институт ҳарбий хизматчилари, курсантлари ва Қуролли Кучлар ишчи хизматчилари томонидан олиб борилаётган, институт илмий кенгаши томонидан тасдиқланган инновацион, амалий, функционал илмий лойиҳаларни молиялаштиришга;
Институтнинг илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларига юкланган функцияларни амалга ошириш ва вазифаларни бажаришга йўналтирилган тадбирларга;
б) 25 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда алоҳида ўрнак кўрсатган илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи Институтнинг ҳарбий хизматчилари, Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчиларини моддий рағбатлантириш бўйича тадбирларни молиялаштиришга, илмий ютуқлари учун пул мукофотларни тўлаш ва уларни тақдирлаш учун қимматбаҳо совғалар, шу жумладан эсдалик совғалари харид қилиш учун фойдаланилади.
8. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси Институт бошлиғи томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия-иқтисод бош бошқармасида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.
9. Жамғармадан маблағлар ажратиш ва уларни сарфлаш даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия-иқтисод бош бошқармасида рўйхатга олинганидан сўнг амалга оширилади.
10. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига киритиладиган ўзгартиришлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия-иқтисод бош бошқармасида рўйхатга олинади.
11. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрсатилган ҳомийлик хайриялари тўлиқ суммаси, агар ҳомий билан аниқ мақсадлар учун йўналтирилиши келишилмаган бўлса, Институт илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун сарфланади.
12. Жамғарманинг касса харажатлари тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасининг параметрлари доирасида амалга оширилади.
13. Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш белгиланган тартибда ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари рўйхати асосида юритилади.
14. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот белгиланган тартибда Институт бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия-иқтисод бош бошқармасига тақдим этилади.
Жамғарма маблағларини тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда сарфланиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик ва жисмоний шахслар (етказиб берувчилар) билан тузиладиган шартномаларнинг асосли ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилиши ва тузилиши;
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
товарлар (ишлар, хизматлар)нинг етказиб берилишини тасдиқлайдиган бирламчи ва бошқа ҳужжатларнинг ишончлилиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Жамғарма маблағларининг тўғри шакллантирилиши ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия-иқтисод бош бошқармаси ва Назорат-тафтиш бошқармаси, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа назорат органлари томонидан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга 1-иловада:
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2015 йил 25 апрелдаги 102-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 17-сон, 206-модда) 2-илова (Тошкент тиббиёт академиясининг тузилмаси)дан «Ҳарбий-тиббиёт факультети» блоки чиқариб ташлансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида Ҳарбий-тиббиёт факультетини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 10 июлдаги 203-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 318-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 8 ноябрдаги 898-сон қарорига илованинг 5 ва 11-бандлари.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 11 мартдаги 210-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида» 2020 йил 23 мартдаги 179-сон қарорига илованинг 5-банди.