1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
|
Мутахассислик |
Таълим муддати |
Таълим йўналиши |
|
I. Бакалавриат | ||
|
Ҳарбий врач |
1 йил |
Ҳарбий тиббиёт иши (даволаш иши) |
|
Гигиена-эпидемиология ҳарбий врачи |
1 йил |
Ҳарбий тиббиёт иши (тиббий профилактика иши) |
|
II. Ҳарбий интернатура | ||
|
1. Юқумли касалликлар (йўналишлар бўйича) 2. Ички касалликлар (йўналишлар бўйича) 3. Жарроҳлик касалликлари (йўналишлар бўйича) |
1 йил |
Даволаш иши |
|
1. Ҳарбий эпидемиолог 2. Ҳарбий гигиенист |
1 йил |
Тиббий профилактика иши |
|
III. Клиник ординатура | ||
|
1. Ички касалликлар (терапия) 2. Умумий хирургия 3. Юқумли касалликлар |
2 йил 3 йил 2 йил |
Даволаш иши |
|
1. Эпидемиология 2. Коммунал гигиена 3. Меҳнат гигиенаси |
2 йил |
Тиббий профилактика иши |
|
IV. Магистратура | ||
|
Гигиена (йўналишлар бўйича) |
2 йил |
Тиббий профилактика иши |
|
Ҳарбий соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва менежменти |
2 йил |
Ҳарбий тиббиёт иши (даволаш иши) Даволаш иши |
|
Ташхиснинг инструментал ва функционал усуллари (йўналишлар бўйича) | ||
|
Терапия (йўналишлар бўйича) |
3 йил |
Ҳарбий тиббиёт иши (даволаш иши) Даволаш иши |
|
Хирургия (йўналишлар бўйича) | ||
|
Юқумли касалликлар (йўналишлар бўйича) | ||
|
V. Докторантура | ||
|
«Ҳарбий тиббиёт» |
3 йил |
Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) |
|
Тиббиёт фанлари | ||
3-ИЛОВА
|
Тадбирларнинг номи |
Амалга ошириш механизми |
Молиялаштириш манбалари |
Бажариш муддати |
Масъул ижрочилар | |
|
I. Норматив-ҳуқуқий базани яратиш | |||||
|
1. |
Илғор халқаро тажрибани, тиббиётнинг ривожланиш тенденцияларини ҳамда миллий тиббий таълим хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидагиларни: 1) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси тўғрисидаги низом; 2) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига кредит-модуль (Moodle) ўқитиш тизимини татбиқ этиш ҳақидаги низом; 3) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси курсантларининг бакалавриат, ҳарбий интернатура, магистратура ва клиник ординатура (резидентура) дастурлари асосидаги амалиёт ўташ тартиби тўғрисидаги низом; 4) Бирлаштирилган клиник ва клиниколди имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом; 5) Давлат аттестация комиссиясига ташкилотлар — буюртмачилар сафидан мутахассисларни жалб қилган ҳолда бирламчи сертификатлаштириш билан бакалавриат, ҳарбий интернатура, клиник ординатура ва магистратура битирувчиларининг давлат имтиҳонларини ўтказишнинг янгиланган тартибини тасдиқлаш. |
Ички идоравий ҳужжат |
- |
2021 йил 1 июлгача |
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) |
|
2. |
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига ўқишга номзодларни саралаш ва танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори |
- |
2021 йил 1 июлгача |
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов) |
|
3. |
Қуйидагиларни: битирувчиларга қўйиладиган малакавий талаблар, ўқув режалари ва ўқув дастурлари; ҳарбий-тиббий таълимнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув вақти меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Ички идоравий ҳужжат |
- |
2021 йил 1 июлгача |
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) |
|
4. |
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясининг инфратузилмаси ҳамда ўқув-моддий базасини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори |
- |
2021 йил апрель |
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Ахборот технологиялари (Ш. Садиков) |
|
II. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси инфратузилмасини, ўқув ва моддий-техника базасини шакллантириш | |||||
|
5. |
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси инфратузилмаси объектларини барпо этиш. |
Алоҳида режага асосан |
Марказлаштирилган капитал қўйилмалар |
2021 йил 1 майгача |
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Ахборот технологиялари (Ш. Садиков) |
|
6. |
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясини замонавий ўқув воситалари ва жиҳозлари ҳамда лаборатория асбоб-ускуналари ва тренажёр комплекслари билан жиҳозлаш. |
Тадбирларни амалга ошириш |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари |
2021 йил 20 августгача |
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахманов), Ахборот технологиялари (Ш. Садиков) |
|
7. |
Ҳарбий тиббиёт илмий-тадқиқот институти ҳамда Тиббий ўқув-машқ симуляция марказининг тўлақонли фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш. |
Чора-тадбирлар дастурига асосан |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари |
2021 йил 1 августгача |
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Ахборот технологиялари (Ш. Садиков) |
|
8. |
Илмий-тадқиқот ва виварийли экспериментал лабораториялар фаолиятини ташкил этиш. |
Чора-тадбирлар дастурига асосан |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари |
2021 йил 1 августгача |
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Ахборот технологиялари (Ш. Садиков) |
|
9. |
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси учун замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар, шунингдек, белгиланган тартибда замонавий хорижий адабиётларни таржима қилиш ҳамда сотиб олиш. |
Қўшма қарор |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари |
2021 йил 1 августгача |
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) |
|
III. Ҳарбий-тиббий таълимни такомиллаштириш | |||||
|
10. |
2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль (Мооdle) стандартларига асосан ташкил этиш. |
Қўшма қарор |
- |
2021 йил сентябрдан доимий |
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) |
|
11. |
Тиббиёт ва таълим соҳаларида миллий ва хорижий мутахассислар билан ҳамкорликни амалга ошириш. Бунда: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ўқитувчи, илмий ва тиббиёт ходимларини етакчи хорижий таълим ва тиббиёт муассасаларида малакасини ошириш; етакчи миллий ва хорижий олимлар, ўқитувчилар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда маҳорат дарслари, маҳорат ва тажриба алмашинув ҳамда ўзаро илмий изланишларни амалга ошириш тизимини ташкил этиш; ҳарбий-тиббий кадрлар учун халқаро стандартлар даражасида семинар, вебинар, маҳорат дарслари ва симуляцион тренинглар ташкил этиш; етакчи хорижий ўқув муассасалари билан ҳамкорликда халқаро курсларни йўлга қўйиш. |
Ҳамкорлик режалари |
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, «Эл юрт умиди» жамғармаси |
Доимий |
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), «Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов) |
|
12. |
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясининг таълим ва илмий тадқиқот соҳаларида хизмат кўрсатишнинг Бутунжаҳон Халқаро бозоридаги рақобатбардошлик мавқеини ошириш дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Ички идоравий ҳужжат |
- |
2020 йил 30 декабргача |
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов) |
|
13. |
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари, илмий ва тиббиёт ходимларини «Эл-юрт умиди» жамғармаси таълим дастурлари бўйича очиқ стипендия танловларида иштирок этишини таъминлаш ҳамда ғолибларнинг хорижда таълим олиши ва стажировкадан ўтишини ташкил этиш. |
Алоҳида режага асосан |
- |
Доимий |
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), «Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов) |
|
IV. Ҳарбий-тиббий илмни ривожлантириш | |||||
|
14. |
Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигирасмий веб-сайтларида ҳарбий тиббий таълим ва илмий ютуқларга бағишланган бўлимни яратиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
- |
2020 йил 30 декабргача |
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Ахборот технологиялари (Ш. Садиков) |
|
15. |
Ҳарбий тиббиёт академиясининг курсант ва ўқитувчиларига жаҳон илмий-техник маълумотларидан иборат хорижий электрон ахборот ресурсларидан фойдаланишга шароит яратиб бериш. |
Ташкилий тадбирлар мажмуи |
Бюджет маблағлари |
||
|
16. |
Илмий-амалий таълимга йўналтирилган «Ўзбекистон ҳарбий тиббиёт журнали»ни (шу жумладан, электрон кўринишда) ташкил этиш. |
Ташкилий-амалий тадбирлар |
Бюджет маблағлари |
Ҳар чоракда |
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Ахборот технологиялари (Ш. Садиков), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахманов) |
|
17. |
Бажарилаётган илмий изланишлар сифатини яхшилашни қуйидагилар орқали амалга ошириш: Scopus, Web of Science, Thomson Reuters ва бошқа тизимларга кирувчи илмий журналларда халқаро стандартлар талабларидан келиб чиққан ҳолда илмий изланишлар натижаларини нашр этиш ва маълумотлар базасида жойлаштирилишини ташкил этиш; Scopus, Web of Science, Thomson Reuters ва бошқа нашрлар маълумотлар базасига тиббиёт ва фармацевтика соҳасига тегишли бўлган миллий илмий журналлар материалларининг кириши учун шароитлар яратиш. |
Ташкилий тадбирлар мажмуи |
Бюджет маблағлари |
Доимий |
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов) |
4-ИЛОВА
|
Т/р |
Лавозимларнинг номи |
Ҳарбий унвон |
Тариф разряди |
|
1. |
Академия бошлиғи |
генерал-майор |
21 |
|
2. |
Академия бошлиғининг ўқув ишлари бўйича биринчи ўринбосари |
полковник |
20,3 |
|
3. |
Академия бошлиғининг инновация ва илмий ишлар бўйича ўринбосари |
полковник |
20,3 |
|
4. |
Ўқув-методик бўлим бошлиғи |
полковник |
20,1 |
|
5. |
Марказ бошлиғи |
полковник |
18,1 |
|
6. |
Институт бошлиғи |
полковник |
20,2 |
|
7. |
Илмий-тадқиқот лабораторияси бошлиғи |
полковник |
18,3 |
|
8. |
Илмий-тадқиқот лабораторияси катта илмий ходими |
подполковник |
16,3 |
|
9. |
Факультет бошлиғи |
полковник |
20,1 |
|
10. |
Кафедра бошлиғи |
полковник |
20,1 |
|
11. |
Кафедра бошлиғи ўринбосари |
полковник |
19,3 |
|
12. |
Катта ўқитувчи |
полковник |
18,3 |
|
13. |
Ўқитувчи |
подполковник |
17,4 |
|
14. |
Курс бошлиғи |
полковник |
18,1 |
|
15. |
Инновация ва илмий бўлим бошлиғи |
полковник |
18,3 |
|
16. |
Олий таълимдан кейинги таълим бўлими бошлиғи |
полковник |
20,1 |
|
17. |
Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи |
полковник |
18,1 |
|
18. |
Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи |
подполковник |
18,1 |
|
19. |
Молия, юридик, кадрлар ва саф бўлими бошлиғи |
подполковник |
17,1 |