1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 23 июлдаги ПҚ-4787-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармасини бошқариш, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Энология лабораторияси» унитар корхонаси зарур замонавий лаборатория анжомлари билан жиҳозланишини ва халқаро даражада аккредитациядан ўтказилишини, шунингдек, узум, мевалар ва резаворлардан алкоголли маҳсулотлар тажриба ишлаб чиқариши ташкил этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 30 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Виночиликни ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) бошқариш, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма Агентлик тизимида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг уч фоизи миқдоридаги ажратмалар;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ҳузуридаги «Энология лабораторияси» ва «Узумчилик ўқув маркази» давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан белгиланган тартибда амалга ошириладиган ажратмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқарганлик ёки этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси учун тўланадиган жарима суммасининг 50 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланадиган корхоналар томонидан лицензия талаблари бузилганлиги учун тайинланадиган жарималар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик учун давлат божи тўловининг 80 фоизи миқдорида, шунингдек, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга оширишга лицензиялар бериш учун тўланадиган йиғимлар ва йиллик лицензия тўловлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва халқаро молия ташкилотларининг кредитлари (қарз маблағлари) ва грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ушбу банднинг учинчи хатбошиси 2022 йил 1 январга қадар амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг техник навли узумзорлар ва виночилик соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлашга қаратилган комплекс мақсадли дастурларини амалга ошириш, шу жумладан, узум кўчатларини харид қилиш, узумнинг селекция навларини яратиш ва уларни экишни ташкил этиш билан боғлиқ вазифаларнинг самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувни тежовчи, шу жумладан, томчилатиб суғориш технологияларини жорий этишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда субсидиялар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноатбоп токзорларда ирригация тадбирларини ўтказиш, жумладан, сув етказиб бериш, артезиан қудуқлар, қувурлар ва резервуарлар барпо этиш, сув етказиб бериш учун насос ва қувурлар, сув сақлаш учун сиғимлар сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник навли узум плантацияларини яратиш ҳамда узум, мевалар ва резаворлардан алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизидан ошмайдиган фоиз ставкаси бўйича қарз бериш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоиз пунктигача чегирган ҳолда тижорат банкларига кредит ресурсларини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий шароитда ток ўсимлиги тўқималаридан (меристема ҳужайра) «In vitro» усулида етиштирилган ток кўчатларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий қийматининг камида 15 фоизи лойиҳа ташаббускори томонидан молиялаштириладиган техник навли узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича бўлғуси ҳосил, токзор ва (ёки) ер участкасига бўлган ҳуқуқни гаровга олган ҳолда кафиллик тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник навли узум кўчатларини шпалерага кўтариш учун субсидиялар ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
виночилик соҳасидаги хорижий мутахассислар ва консультантларни жалб этиш, узум етиштирувчиларни, Агентлик ва виночилик корхоналари ходимларини, шу жумладан, хорижда, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий алкоголь, шу жумладан, вино маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича фестиваллар, кўргазмалар ва ярмаркалар ташкил этиш, алкоголь соҳаси корхоналарининг, шу жумладан хорижда ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишига кўмаклашиш ҳамда уларнинг бундай тадбирлардаги иштироки билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноатбоп узумчилик ва виночилик, янги турдаги алкоголь маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маркетингда «ноу-хау» билан боғлиқ бўлган илмий лойиҳаларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник навли узумларнинг оналик майдонлари ва коллекция участкалари, кўчатхона (питомник)лар барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коллекцион вино ва коньяк дистилляти маҳсулотларини захирага қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг уч фоизи миқдоридаги ажратмалар ҳисобидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасини молиялаштириш;
(5-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 майдаги 294-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 09/25/294/0419-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ва унинг идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, унинг марказий аппаратини таъминлаш, шу жумладан, Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш, хусусан, устамалар тўлаш, шунингдек, Агентлик фаолияти билан боғлиқ бўлган, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тадбирлар.
(5-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5200/0731-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги мақсадлар учун субсидиялар берилади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 09/21/95/0147-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яратилаётган ҳар 10 гектар ер майдонидаги техник навли узум плантацияларига сув чиқариш учун бурғулаш қудуғи, суғориш учун дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув чиқариш учун насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тегишли далолатномасига асосан ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий шароитда «in-vitro» усулида етиштирилган ҳар бир дона техник навли ток кўчати ва пайвандтагли ток кўчати учун 5 минг сўм миқдорида ажратилади;
(6-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5200/0731-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник навли узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона шпалерга 15 (ўн беш) минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий шароитда интенсив усулда етиштирилган техник навли ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун бир дона кўчатга 4 (тўрт) минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник навли узум плантацияларида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш ишларини лойиҳалаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир лойиҳага 10 миллион сўмгача миқдорда ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда жойлашган 10 гектардан кам бўлмаган лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларда техник навли узум плантацияларини ташкил этиш учун қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси (қуёш, сув, шамол) билан таъминлаш мақсадида талаб этиладиган ускуналарни сотиб олиш харажатларнинг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан экспорт қилинган ҳар бир литр узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ҳамда бренди учун 5 (беш) минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, лекин 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5200-сонли қарорига асосан еттинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5200/0731-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро аккредитация форуми (IAF) томонидан кўп томонлама тан олиш битимига киритилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда зарур бўлган ускуна ва лаборатория жиҳозларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, лекин 500 миллион сўмдан ошмаган миқдорда субсидиялар ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиллик тушумида тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган ҳамда ҳар йили қиймати 1 миллион доллардан ортиқ миқдордаги маҳсулотларни экспорт қилувчи маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, маркетолог, дизайнер ва халқаро стандартлар бўйича хорижий мутахассислар жалб қилинганда, уларга ҳисобланган иш ҳақининг 30 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баробаридан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сонли қарорига асосан ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Субсидияларни ажратиш томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш, яратилаётган узум плантацияларида сув чиқариш учун насос станциялари ва сув чиқариш учун бурғулаш қудуқларини қуриш, «In vitro» шароитида етиштирилган ток кўчатлари экиш ва шпалерга кўтариш ҳолати бўйича амалга оширилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 09/21/95/0147-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадлар учун (6-бандда кўрсатилган мақсадлар бундан мустасно) юридик шахсларга қисқа ва узоқ муддатли (1 йилдан 7 йилгача бўлган муддатга) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизидан ошмайдиган фоиз ставкаси бўйича қарзлар бериш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоиз пунктигача чегирган холда тижорат банкларига кредит ресурсларини ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарзлар ажратиш Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш ва олдин берилган қарзларни қайта кўриб чиқиш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) томонидан қабул қилинган қарорлар асосида ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия таркиби Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Берилган қарзларнинг ҳар йиллик суммаси Жамғарманинг ҳисобварақларига тушган ҳар йиллик маблағлар умумий суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим ва қарз таъминоти сифатида кўчадиган ва кўчмас мулк гарови, учинчи шахсларнинг кафиллиги ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа таъминот турлари тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Маблағлардан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча фойда манбаини шакллантириш мақсадида Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси, маблағ йўналтирилишини ҳисобга олган ҳолда ушбу Низомнинг 3 ва 5-бандларида назарда тутилган мақсадларга белгиланган тартибда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жамғарма маблағларини бошқариш ва тақсимлаш Агентлик директори томонидан Жамғарманинг тасдиқланган даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агентлик директори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларини ушбу Низом асосида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Жамғарманинг даромадлар ва харажатлари сметасига мувофиқ тасарруф этади ҳамда маблағлардан қатъий белгиланган мақсадларда самарали фойдаланилиши учун жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг олдин берилган маблағлари бўйича, шу жумладан, шартнома шартларини қайта кўриб тузиш, муддатини узайтириш ва ўзгартириш бўйича қарорлар қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳисоби юритилишини, Жамғарма маблағларидан ушбу маблағларни олувчилар томонидан белгиланган мақсадларда фойдаланиш мониторингини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини бажариш бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим қилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
(5-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
(6-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Агентликнинг кредит бериш бўйича тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Лойиҳа ташаббускорларига тижорат банклари томонидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларга (6-бандда кўрсатилган мақсадлар (субсидия) бундан мустасно) ва шартларда кредитлар бериш мақсадида Агентлик ва тижорат банкининг бош аппарати ўртасидаги бош келишувни тузиш йўли билан Агентлик томонидан тижорат банкларига молия ресурслари берилади. Ресурс ажратиладиган тижорат банклари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг электрон дастурий таъминоти орқали аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа ташаббускорларига тижорат банклари томонидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларга (6-бандда кўрсатилган мақсадлар (субсидия) бундан мустасно) ва шартларда кредитлар бериш мақсадида Агентлик ва тижорат банкининг бош аппарати ўртасидаги бош келишувни тузиш йўли билан Агентлик томонидан тижорат банкларига ресурслар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик тижорат банклари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар (Жамғарма маблағлари бундан мустасно) бўйича бўлғуси ҳосил, токзор ёки кўчар ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни гаровга олган ҳолда кафиллик тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банкларига Жамғармадан ажратилган ресурслар ҳисобидан бериладиган кредитлар Агентлик билан келишган ҳолда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда 2020 йил 1 августдан бошлаб кредитлар тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоиз пунктигача чегирмани қўллаган холда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Тижорат банки жорий йил давомида ресурсларнинг фойдаланилмаган ёки тўланмаган қисмини Агентликнинг ҳисобварақларига 3 иш куни мобайнида қайтариб бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларга (6-бандда кўрсатилган мақсадлар (субсидия) бундан мустасно) қарзларни бериш Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш ва олдин берилган қарзларни қайта кўриб чиқиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисобот бериш ва назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Агентлик ҳар бир йўналиш бўйича Жамғарма маблағларининг тушиши ва ҳаракатига оид алоҳида ҳисобини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Жамғармага мажбурий ажратмаларни ўз вақтида ўтказиб бериш учун Жамғармага ажратмаларни амалга оширувчи ташкилотлар раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади. Алкоголь маҳсулотларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчилар ажратмаларни ҳар ойда, кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай амалга ошириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ажратмалар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, алкоголь маҳсулотлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчилар ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган ажратмалар суммасининг 0,01 фоизи миқдорида пеня тўлайди, пеня суммаси кечиктирилган мажбуриятлар умумий суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банддаги мажбуриятлар белгиланган муддатда ва лозим даражада бажарилмаган тақдирда, Агентлик қарздорликни мажбурий тартибда ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Жамғарманинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан олинган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги ҳисоботлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Жамғарманинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан олинган ва лойиҳа ташаббускорларига ўтказилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган тартибда кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларни молиялаштириш ҳақидаги битим қарз шартномаси шаклида расмийлаштирилади. Шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, низо амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари доирасида ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадларда фойдаланишни назорат қилиш ваколатли органлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2022 й., 09/22/327/0517-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарорига 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 553-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.09.2025 й., 09/25/553/0796-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 йил, 09/19/571/3401 -сон):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари сифатини органолептик баҳолаш бўйича республика дегустация комиссияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 декабрдаги 1039-сон қарорида (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2019 й., 09/19/1039/4232-сон):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-бандда «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Чора-тадбирлар» устунидаги «Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 09/21/95/0147-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 октябрдаги 650-сонли қарорига асосан 2026 йил 19 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2025 й., 09/25/650/0946-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарорига 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 30 мартдаги 271-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголь ва тамаки бозорини самарали тартибга солишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 8 июндаги 474-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 30 мартдаги 271-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 6 апрелдаги 203-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори)» 2020 йил 7 июлдаги 429-сон қарорига 1-илованинг 39-банди.