1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Реклама]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада виночилик соҳасини жадал ривожлантириш, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш соҳасида замонавий бошқарув тизимини жорий этиш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларини ошириш, алкоголь маҳсулотлари ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-84-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2024 й., 06/24/84/0400-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармаси негизида Агентликнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-84-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2024 й., 06/24/84/0400-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-84-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2024 й., 06/24/84/0400-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг қуйидаги вазифа ва функциялари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига ўтказилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узумнинг хўраки ва кишмишбоп навлари плантацияларини кенгайтириш, узумчиликни жадал ривожлантиришга йўналтирилган комплекс мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узумчилик корхоналарини комплекс модернизациялашга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, экспорт салоҳиятини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ва маҳаллий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва тармоқнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилиш орқали узумчилик соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда узум плантацияларининг электрон реестрини юритиш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан янги узум плантацияларини яратиш учун қуйидаги мақсадларда субсидиялар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда ажратилиши белгилансин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўраки ва кишмишбоп узум плантацияларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўраки ва кишмишбоп узум токзорларида ирригация тадбирларини ўтказиш, жумладан сув етказиб бериш, артезиан қудуқлар, қувурлар ва резервуарлар барпо этиш, сув етказиб бериш учун насос станциялари қуриш, сув сақлаш учун сиғимлар сотиб олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратилиши белгиланган субсидияларнинг тегишли қисмини 2020 йил 1 августдан бошлаб Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ажратилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 2020 йил 21 июль ҳолатига маблағлари қолдиғини қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инвестиция лойиҳаларининг сўзсиз амалга оширилишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ўртасида тақсимласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.06.00 Вақтинчалик солиқ имтиёзлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2020 йил 1 августдан бошлаб:
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6261-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 06/21/6261/0667-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарувчилар томонидан туристик йўналишларда ташкил этилган дегустация ҳудудларида (жойларида) реализация қилинган табиий вино (қадоқлангандан ташқари) маҳсулотларига ноль даражали ставка бўйича акциз солиғи солинади;
(7-банднинг учинчи хатбошисиЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг2021 йил 21 августдаги ПФ-6280-сонлиФармонига асосанчиқарилган—Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.А. Абдухакимов) алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга туристларни жалб қилиш учун туроператорларнинг йўналиш дастурларига корхонага тегишли дегустация ҳудудлари киритилишини ташкиллаштирсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-84-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2024 й., 06/24/84/0400-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Белгилансинки, истеъмол ва техник этил спирти 2021 йил 1 июлдан бошлаб реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган ҳамда 2022 йил 1 январдан бошлаб истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ҳамда узумзорларнинг ягона реестри ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисоблагич ўрнатилган автотранспорт воситаларида ташилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси икки ой муддатда маҳаллий кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари рекламасига қуйидаги ҳолларда рухсат берилишини назарда тутувчи тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳмонхоналарда, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари савдо залининг ички қисмида ҳамда маҳсулотларни намойиш ва дегустация қилиш жойларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқарувчи ва савдо корхоналарининг расмий веб-сайтларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл ва ҳаво транспорти воситаларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларида маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан 07:00 гача намойиш қилинишига.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4162-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 23 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-6033-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сон Фармонига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармонига асосан 2-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5656-сон Фармонида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(илованинг 3-банди «б» кичик бандининг олтинчи ва еттинчи хатбошилариЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг2021 йил 21 августдаги ПФ-6280-сонлиФармонига асосанчиқарилган—Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорига 2-илованинг рус тилидаги матнида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«
2403 99 900 9
Нагреваемая табачная палочка, нагреваемая капсула с табаком и другие изделия, содержащие табак, с аналогичным принципом использования
25 долл. США/кг
2403 99 900 9
Никотиновый бестабачный снюс
10 долл. США/кг ****
3824 99 920 8 3824 99 960 8
Никотиносодержащая жидкость (в картриджах, резервуарах и других контейнерах для использования в электронных сигаретах)
0,045 долл. США/мл
».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) изоҳ қуйидаги мазмундаги «****» ҳавола билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«**** Ставка налога применяется в отношении веса нетто товара, при этом не учитывается вес потребительской упакови (пластиковой банки, картонной упаковки и т.п.). В случае отсутствия на потребительской упаковке (таре) информации изготовителя о весе товара, ставка налога применяется к нетто весу с учетом потребительской упаковки (тары)».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4161-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошида «Жамғарма» сўзи «Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси, шунингдек, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўртинчи ― олтинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субсидиялар техник навли узум плантациялари учун Жамғарма ҳамда хўраки ва кишмишбоп узум плантациялари учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан субсидияларнинг бошқа суммалари ва узум етиштирувчиларни молиялаштиришнинг қўшимча йўналишлари белгиланиши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4699-сон қарорига 5-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2.2-позициянинг «Ташкилот ва лойиҳалар номланиши» устунидаги «Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси» сўзлари «Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 22.2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«
22.2.
Ўзбекистон Республикасида айрим турдаги маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва уларни кузатиш имкониятини таъминлаш тизимини жорий этиш.
1. Алкоголь ва тамаки маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун рақамли маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартиби бўйича тажриба лойиҳасини жорий этиш
2020 йил август
Маркировкалаш тизими қатнашчилари ва «CRPT TURON» МЧЖ маблағлари
».
2. Тажриба лойиҳаси доирасида рақамли маркировкалаш тизимини синовдан ўтказиш
2020 йил ноябрь
3. Синов натижаларига кўра рақамли маркировкалаш тизимини барча ишлаб чиқарувчиларда жорий этиш
2021 йил давомида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида»ги 227-сон қарори 2-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи-учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Импорт қилувчида эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголь маҳсулотлари мавжуд бўлганда, эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган товарларни сотишнинг рухсат этилган муддати тугашига қадар беш ой қолган кунда тайёр маҳсулот қолдиқларига янги намунадаги акциз маркалари янгидан маркаланиб, товарлардан эски намунадаги акциз маркалари олиб ташланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарлардан олиб ташланган акциз маркалари эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган товарларни сотишнинг рухсат этилган муддати тугашига қадар беш ой қолган кунда инвентаризацияни ўтказиш комиссияси (солиқ ва молия органларининг вакиллари, ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ходимларидан ташкил топади) томонидан куйдириш йўли билан йўқ қилиниши керак, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги «Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 301-сон қарори 5-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритган чакана савдо дўконларидаги қолдиқ алкоголь маҳсулотларини сотишга 2020 йил 1 сентябргача рухсат берилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 06/21/6261/0667-сон, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон; 05.06.2024 й., 06/24/84/0400-сон; 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)