21.11.1996 йилдаги 408-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.11.1996 йилдаги 408-сон
Kuchga kirish sanasi
21.11.1996
Ҳужжат 05.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИНГ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА КЕЛИШЛАРИ, КЕТИШЛАРИ, БУ ЕРДА БЎЛИШЛАРИ ВА ТРАНЗИТ ЎТИШЛАРИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартибини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтишлари қоидалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг кириш, чиқиш ва транзит визалари (электрон бўлмаган) тоифаларининг рўйхати 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасида визасиз режим жорий қилинган мамлакатлар рўйхати 5-иловага мувофиқ;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 885-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/885/3940-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан бир ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсин ва уларни белгиланган тартибда тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа вазирликлар ва идоралар ўзларининг идоравий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 сентябрдаги 415–31-сон қарори билан тасдиқланган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишларининг Вақтинчалик қоидалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Б.Ҳ. Ғуломов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 21 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
408-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
21 ноябрдаги 408-сон қарорига
1-ИЛОВА

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар* хусусий ҳамда хизмат ишлари бўйича, турист сифатида, дам олиш, ўқиш, ишлаш, даволаниш ва доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига келишлари ва ундан кетишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Кейинги ўринларда матнда «хорижий фуқаролар» деб аталади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 апрелдаги 116-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 17-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасига кириш визалари, шу жумладан транзит кириш визалари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан, бундай консуллик муассасалари мавжуд бўлмаган тақдирда эса — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама битими мавжуд бўлган бошқа давлатларнинг консуллик муассасалари томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош консулликлар, консулликлар, вице-консулликлар, консуллик агентликлари ва элчихоналарнинг консуллик бўлимлари Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги консуллик муассасалари ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) халқаро аэропорт мақомига эга бўлган Ўзбекистон аэропортларидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аэропортларда Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик муассасалари ва бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш визалари хорижий фуқароларнинг барча тоифаларига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кириш визалари, қоидага кўра, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда маълум тоифадаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кириш визалари уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
(2-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокида корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган хорижий фуқароларга кўп марталик уч йиллик инвестиция визаси (инвестиция визаси) берилади ва унинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда инвесторнинг оила аъзоларига (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандалари) инвестиция визаси амал қилиш муддатига мос равишда меҳмон визаси республикадан чиқмасдан туриб узайтириш ҳуқуқи билан расмийлаштирилади.
(2-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 864-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2019 й., 09/19/864/3902-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фахрий фуқаро» мақоми берилган чел эл фуқаролари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар) давлат божи тўламасдан уч йил муддатгача кўп марта фойдаланиладиган визаларни олиш ҳуқуқига эга.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги 648-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.08.2019 й., 09/19/648/3627-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бўлинмалари визаларнинг амал қилиш муддатини узайтиришни хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифалари учун амалга оширади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимларига (ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига), шунингдек Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган матбуот вакилларига ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига;
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 17-сон, 199-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) расмий ва парламент делегациялари аъзоларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) дипломатик мақомга эга бўлган бошқа шахсларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган хорижий фуқароларнинг таклифи бўйича келганларга, бироқ кўпи билан 2 марта келганларга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Визанинг узайтирилиши республика ҳудудида расмий бўлишга рухсатноманинг узайтирилишини англатади. Амалий жиҳатдан визани узайтириш амал қилиш муддати янгиланган янги виза бериш йўли билан амалга оширилади, хорижий фуқаро аккредитация қилинган тақдирда эса визанинг тури ҳам ўзгартирилади.
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кўп марта фойдаланиладиган визалар ушбу Тартибнинг 3-банди «а» кичик бандида кўрсатилган хорижий фуқароларга улар аккредитация қилинган муддатга, ушбу Тартибнинг 3-банди «б», «в» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган фуқароларга бир йилгача муддатга берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармалари Ўзбекистон Республикасидан кетиш (кетиш, кетиш-келиш) визаларини бериш ва уларнинг амалда бўлиш муддатини узайтиришни ушбу Тартибнинг 3-бандида кўрсатилмаган хорижий фуқаролар учун амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Кўп марта фойдаланиладиган визалар уч йилгача муддатга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифаларига ва уларнинг оила аъзоларига берилади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 885-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/885/3940-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ваколатхона ходимининг аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги аккредитация қилинган фирмалар ва компаниялар доимий ваколатхоналари ходимларига берилади. Виза хорижий фирма ёки компаниянинг доимий ваколатхонаси илтимосномаси асосида берилади;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хорижий фуқаронинг хорижий банк ёки бошқа молия ташкилоти штатига киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган хорижий банк ёки бошқа молия ташкилоти ходимларига берилади. Виза хорижий банк ёки бошқа молия ташкилотининг илтимосномаси асосида берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ёки аккредитация қилинган қўшма корхоналар ва 100 фоиз хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ходимларига, улар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг меҳнат фаолияти кўрсатиш учун рухсатномасини олганларидан сўнг, агар икки томонлама ва кўп томонлама ҳукуматлараро Битимлар билан бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, берилади. Виза корхона илтимосномаси асосида берилади.
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қатнашаётган хорижий компанияларнинг мансабдор шахслари ва мутахассисларига визалар Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг илтимосномалари асосида берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 июндаги 177-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 274-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) хорижий инвестицияли корхоналарнинг муассислари (иштирокчилари) ва уларнинг оила аъзолари учун.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 885-сонли қарорига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/885/3940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Ички ишлар вазирлиги томонидан «Фахрий фуқаро» мақоми берилган чел эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар)га давлат божи тўланмасдан уч йил муддатгача кўп марталик кириш-чиқиш визалари берилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан уларнинг муддати узайтирилади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги 648-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.08.2019 й., 09/19/648/3627-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Инвестиция визаси ноэлектрон шаклда берилган ишбилармонлик кириш визаси, меҳмон визаси ва ватандошлар учун кириш визаси бўйича Ўзбекистон Республикасига келган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ҳудудий органлари томонидан берилади ва узайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий фуқаро Ўзбекистон Республикасига инвестиция визаси билан келган тақдирда уни узайтириш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий фуқаро инвестиция визасини олиш ва узайтириш учун вақтинча яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмаларига хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонасидан илтимосномани, шунингдек, киритилган инвестициялар тўғрисидаги тегишли маълумотномалардан бирини илова қилиб ва миллий паспортини кўрсатиб белгиланган шаклдаги анкета билан мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотнома:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция визасини олган хорижий фуқаро расмийлаштирилган визани инвестиция визаси амал қилишининг қолган муддати учун фуқаролиги бўлмаган шахснинг янги (алмаштиришда) миллий паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ёпиштириш учун вақтинча яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Инвестиция визаси берилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳисобни ва тегишли реестрни юритиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига ва «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонасига ҳар ойда тегишли маълумотларни юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иштирокчилар улушлари ўзгарганлиги билан боғлиқ устав ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси кейинчалик инвестиция визасининг амал қилиш муддатини қисқартириш ёки бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш учун уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига маълумот юборади.
(62-63-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 864-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2019 й., 09/19/864/3902-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Ўзбекистон Республикасига маълум муддатга визасиз, электрон ва туристик виза билан келиб, шу муддат ичида бахтсиз ҳодиса (жароҳат олганлиги ёки бошқа оғир касаллик) сабабли даволаш муассасаларига жойлаштирилган ва белгиланган муддатда республика ҳудудидан чиқиб кетиш имкони бўлмаган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари томонидан ҳар бир ҳолат бўйича тегишли даволаш муассасаси хорижий фуқаронинг даволаниш муддати кўрсатилган ҳолда берган хулосасига асосан, маъмурий чоралар қўлланилмасдан «чиқиш» (EXIT) визаси расмийлаштириб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий фуқаро ёки унинг қонуний вакили даволаниш муддати тугагач, уч иш кунида «чиқиш» (EXIT) визасини расмийлаштириш учун ҳудудий ички ишлар органига белгиланган тартибда ариза ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 августдаги 549-сонли қарорига асосан 2021 йил 10 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2021 й., 09/21/549/0837-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикасига келиш учун берилган виза, транзит визадан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида ҳақиқий ҳисобланади, хорижий фуқароларнинг боришлари учун ёпиқ бўлган жойлар, объектлар бундан мустаснодир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикасига кириш ва чиқиш визаларини бериш ёки амал қилиш муддатини узайтириш учун хорижий фуқаролардан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда консуллик йиғимлари, шунингдек, консуллик ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳақиқий харажатларни қоплаш ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва консуллик муассасалари бошлиқлари ёки Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари бошлиқлари томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорда йиғимлар ундирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади.
(8-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва кетишлари тартиби, уларга визалар бериш ҳамда уларнинг амал қилиш муддатлари Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан кўп томонлама ва икки томонлама битимлари билан, тенглик асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан ўзгартирилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 июлдаги 315-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 14-сон, 95-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Хорижий ташувчиларнинг давлатларида бўлиш учун Ўзбекистон Республикасининг ташувчиларига бериладиган муддатларга мос равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ташувчиларнинг бўлиш муддатларига ҳамда республика ҳудудида узоқ муддат бўлиш учун рухсатнома фақат асосланган сабаблар мавжудлигида тақдим этилишига нисбатан чораларни кўриш ҳуқуқига эга.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА КЕЛИШ ВИЗАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, хорижий фуқароларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига келмоқчи бўлган хорижий фуқаролар визалар олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функцияларини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатлар консуллик муассасаларига тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига таклифнома ва миллий паспортни ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни (кейинги ўринларда матнда «миллий паспорт» деб юритилади) илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган хорижий фуқаролар — халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аккредитация карточкаси асосида виза олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун мурожаат қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари хорижий фуқароларга таклифномаларни фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига виза берилишида ёрдам кўрсатиш тўғрисида илтимоснома берганларидан кейингина юборадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, хорижий фуқароларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг ёзма мурожаатларини кўриб чиқади ва чет элдаги консуллик муассасаларига тегишли кўрсатмалар юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахсларнинг таклифномаларига биноан Ўзбекистон Республикасига контракт ва шартномалар бўйича уч ойдан ортиқ муддатга ишга келаётган хорижий фуқароларга визалар бериш белгиланган тартибга мувофиқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий фуқарога берилган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий фуқаролар — халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган матбуот вакиллари ва уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг аккредитация карточкаси асосида визаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун мурожаат қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Виза бериш ҳужжатларини кўриб чиқиш ва хорижий фуқарога келиш визасини расмийлаштириш муддати 10 суткадан ошмаслиги керак.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 17-сон, 199-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикасига фуқаролар таклифномаси бўйича ёки доимий яшаш учун келмоқчи бўлган хорижий фуқаролар визалар олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функцияларини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатларнинг консуллик муассасаларига тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига таклифномани ва миллий паспортни илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет элдан хорижий фуқароларни таклиф қилмоқчи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида вақтинча (3 ойдан ортиқ) яшаб турган ва доимий яшаётган хорижий фуқаролар яшаш жойидаги ички ишлар органларига икки нусхада тўлдирилган белгиланган шаклдаги анкета-ариза билан мурожаат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг таклифномаси бўйича хорижий фуқарога Ўзбекистон Республикасига келишга виза бериш учун рухсатномани расмийлаштириш муддати 15 суткадан ошмаслиги керак. Ўзбекистон Республикасига доимий яшаш учун келаётган хорижий фуқаролар учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати айрим ҳолларда 30 суткагача узайтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Хорижий фуқаролар турист сифатида келиш визаларини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функциясини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатларнинг консуллик муассасаларига тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига миллий паспортни ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошираётган туристик ташкилотларнинг таклифномасини тақдим этган ҳолда мурожаат қиладилар.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий фуқаронинг турист сифатида келиш визасини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаси томонидан 3 суткадан ошмайдиган муддатда амалга оширилади, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустаснодир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий давлатда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикасига туристлар сифатида келаётган хорижий фуқароларга келиш-кетиш визаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг аэропортлардаги консуллик бюроси томонидан берилишига йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг туристик визасида кўрсатилган муддатдан олдин келган тақдирда туристик визаларга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бюролари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтиш пунктларида тегишли ўзгартиришлар киритишга рухсат этилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 ноябрдаги 894-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2017 й., 09/17/894/0219-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролари электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига мурожаат қилмасдан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 30 кун муддатга бир марталик, икки марталик ва кўп марталик кириш учун «e-visa.gov.uz» портали орқали «E-VISA.UZ» тизими ёрдамида электрон визани расмийлаштиришлари ва олишлари мумкин. Электрон визани расмийлаштириш ва олиш тартиби Электрон виза тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 885-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/885/3940-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон визани расмийлаштириш ва беришга доир мурожаатни кўриб чиқиш муддати мурожаат берилган кундан ташқари икки иш кунини ташкил этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 886-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/886/2130-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Хорижий фуқаролар транзит визасини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасига, бундай муассасалар бўлмаган ҳолларда — Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функцияларини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатларнинг консуллик муассасаларига тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза-анкета билан мурожаат қиладилар ҳамда миллий паспортни, борилаётган давлат визасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан борилаётган давлатга жўнаб кетиш санаси тасдиқланган йўл ҳужжатларини тақдим этадилар.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали шахсий, йўловчилар ташиш ёки юк транспортида транзит билан ўтиб кетадиган хорижий (ҳайдовчилар) фуқаролар (72 соатдан кўп бўлмаган муддат мобайнида) виза анкетаси, миллий паспорт ва борилаётган мамлакат визасидан ташқари халқаро намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини, транспортга эгаликни ва автотранспортнинг техник ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатларни, юкнинг борилаётган мамлакатга етказиб берилишини тасдиқловчи юк ҳужжатларини ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транзит визани Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаси томонидан расмийлаштириш 3 сутка мобайнида амалга оширилади.
(13-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 апрелдаги 178-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131. Хорижда бўлган хорижий фуқароларга инвестиция визасини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда бўлган хорижий фуқароларга инвестиция визасини расмийлаштириш учун илтимос қилувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонасидан илтимосномани, таклиф қилаётган шахс паспорти нусхасини, шунингдек, киритилган инвестициялар тўғрисидаги тегишли маълумотномалардан бирини илова қилиб белгиланган намунадаги анкета билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маълумотнома:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция визаси Ўзбекистон Республикасининг чет эддаги консуллик муассасалари томонидан миллий паспорт илова қилинган ҳолда белгиланган шаклдаги виза анкетасини тўлдиришда ёхуд келганидан кейин — халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси бўлмаган давлатлардан келган шахсга илтимосномани расмийлаштирувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона инвестиция визасини келганидан кейин халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмийлаштириш масаласини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари билан олдиндан ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция визасини олган хорижий фуқаро расмийлаштирилган визани инвестиция визаси амал қилишининг қолган муддати учун фуқаролиги бўлмаган шахснинг янги (алмаштирилганда) миллий паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ёпиштириш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишга ҳақлидир.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 864-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2019 й., 09/19/864/3902-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бошлиқлари алоҳида ҳолларда хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасига келиш визасини бериш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда улар қабул қилинган қарор тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига бир сутка мобайнида хабарнома йўллайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН КЕТИШ ВИЗАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасидан кетиш ҳужжатларини олганларидан сўнг виза олиш учун тегишли давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига мурожаат қиладилар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш учун гувоҳномаси ва доимий рўйхатдан ўтказилганлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча чиққанда, агар улар уч йилдан ортиқ вақт мобайнида узрли сабабларсиз Ўзбекистондаги доимий яшаш жойига қайтмаса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан вақтинча ташқарига чиққан фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тамом бўлгач, агар улар ҳаракатланиш ҳужжатини алмаштирмаса ёхуд узрли сабабларсиз уни алмаштиришни рад этса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бекор қилиш тўғрисида шахсан мурожаат қилса ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома бўйича бошқа шахс мурожаат қилса ёки чет элдаги тегишли органларнинг сўрови бўйича бекор қилинади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА КЕЛИШ ВА УНДАН КЕТИШ ҲУҚУҚИДАГИ ЧЕКЛАШЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикасига келиши қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) миллий хавфсизлик ёки жамоат тартибини муҳофаза қилишни таъминлаш манфаатлари йўлида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) агар бу Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 августдаги 236-сон қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) агар шахс чет эл террорчи, экстремист ва бошқа жиноий ташкилотларнинг фаолиятига алоқадор бўлса;
(19-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 августдаги 236-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) агар шахс ўзи ҳақида қасддан сохта маълумотлар берган бўлса ёки зарур ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса;
(19-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 августдаги 236-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) агар шахс илгари хорижий шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келиш-кетиш тартибини ҳамда бу ерда бўлиш қоидаларини, Ўзбекистон Республикасининг божхона, валюта ва бошқа қонунчилигини бузганлиги аниқланган бўлса;
(19-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 августдаги 236-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) агар шахс касал бўлса ёки унинг саломатлиги жамият хавфсизлиги ва соғломлигига хавф туғдирса ҳамда ушбу касаллик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган бўлса.
(19-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 августдаги 236-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 376-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу қарор билан тасдиқланган Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларининг 22-бандига мувофиқ хорижий фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасига келиш чекланган бўлса, унга Ўзбекистон Республикасига келиши рад этилади.
(19-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 885-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/885/3940-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан кетишига қуйидаги ҳолларда рухсат берилмайди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) агар унинг кетиши давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатларига зид бўлса — кетишга тўсқинлик қилувчи ҳолатларнинг амал қилиш муддати тугагунгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) агар шахсга нисбатан унинг доимий яшаш учун чет элга кетишига тўсқинлик қилувчи шартнома, контракт мажбуриятлари амалда бўлса — ушбу мажбуриятлар тўхтатилгунга қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) агар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлса — иш охирига етказилгунга қадар ёки унинг юзасидан суд қарори қабул қилингунга қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) агар шахс жиноят содир этганлиги учун жазога ҳукм қилинган бўлса — жазони ўтаб бўлгунгача ёки жазодан озод этилмагунча;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) агар шахс унга суд томонидан юкланган мажбуриятларни бажаришдан бош тортаётган бўлса — мажбуриятларни тўлиқ бажариб бўлгунга қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) агар шахс ўзи ҳақида қасддан сохта маълумотлар берган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) агар судда шахсга нисбатан фуқаролик даъвоси қўзғатилган бўлса — суд томонидан қарор қабул қилиниб ва у ижро этилгунга қадар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. ЧЕТ ЭЛГА КЕТИШ ҲУҚУҚИ РАД ЭТИЛГАНЛИГИ УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ушбу Тартибнинг IV бўлимида назарда тутилган асослар бўйича чет элга кетиш ҳуқуқининг рад этилиши, жавоб беришнинг белгиланган муддатидан ортиқча кечиктирилиши устидан хорижий фуқаролар юқори органларга шикоят қилишлари мумкин, бу органлар бир ойдан кўп бўлмаган муддатда жавоб беришлари керак, хорижий фуқаро унинг қароридан норози бўлганда, судга шикоят қилиши мумкин. Чет элга кетиш ҳуқуқини мазкур Тартиб 20-бандининг «б» кичик бандида кўрсатилган сабабларга кўра чеклаш устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
21 ноябрдаги 408-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда чет эл фуқаролари деб аталади) Ўзбекистон Республикасида доимий яшашлари ёки вақтинча бўлишлари мумкин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Қоидалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) чет эл фуқароларини аккредитация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикасига бошқа давлатлардан келган чет эл фуқароларининг автотранспорт воситаларини ҳисобга қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қонунчиликни ва ушбу Қоидаларни бузганлик учун чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатларини қисқартириш ва уларни Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш тартибини белгилайди.
(2-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари жойлаштириш воситаларида (меҳмонхоналарда, меҳмонхона хизматлари — вақтинча яшаш хизматлари кўрсатиладиган туристик базаларда ва мажмуаларда, дам олиш уйлари ва зоналарида, пансионатларда, кемпингларда, мотелларда, оилавий меҳмон уйларида, ўтов ва чодирли лагерларда, санаторийларда ва бошқа объектларда, шунингдек, тунаш учун жойлашиш воситаларига айлантирилган ер транспортида), ўзлари танлаган бошқа уй-жой майдонида, шунингдек, даволаш муассасаларида қабул қилувчи ташкилотларни (вазирликлар, идоралар, мулкчилик шаклидан ҳамда фаолият туридан қатъи назар корхоналар ва ташкилотларни, чет давлатларнинг доимий ваколатхоналарини, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналарини ва чет давлатларнинг ҳукумат ташкилотларини, халқаро ва чет эл нодавлат (ноҳукумат) нотижорат ташкилотларининг (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) ваколатхоналарини), шунингдек, уларни шахсий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда яшайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ёнида паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжатлар (кейинги ўринларда миллий паспортлар деб аталади) бўлиши ҳамда улар бу ҳужжатларни ваколатли органлар вакилларининг талабига мувофиқ тақдим этишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаролари миллий паспорт йўқолганлиги ҳақида дарҳол қабул қилувчи ташкилотга ва ички ишлар органларига хабар қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туристларнинг ҳужжатларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланадиган соддалаштирилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар, шу жумладан туроператор ва турагент чет эл фуқароларига уларнинг Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ва ушбу Қоидаларда назарда тутилган ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўз вақтида тушунтириб берилишини, чет эл фуқаролари билан муносабатларда белгиланган ҳуқуқий меъёрлар аниқ бажарилишини таъминлайдилар, чет эл фуқароларининг тегишли ҳисобини юритадилар (Ўзбекистон Республикасига шахсий ишлар билан нотижорат мақсадларда келаётган чет эл фуқароларини қабул қиладиган ва уларга турар жой берадиган жисмоний шахслар бундан мустасно), шунингдек, Интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастур (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) ёрдамида хабардор қилиш ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлимларига мурожаат қилиш йўли билан уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини, республика ҳудудида ҳаракатланишини ҳамда ўзларига белгилаб берилган бўлиш муддати тугагач, Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишини таъминлаш учун жавобгар бўладилар.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эллик туристларни қабул қиладиган туроператор ва турагент, шунингдек, уларнинг ходимлари чет эллик туристлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигини бузганлиги учун жавобгарликдан озод қилинадилар, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган жавобгарлик бундан мустасно.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жойлаштириш воситаларига, даволаш муассасаларига ва бошқа уй-жой майдонларига жойлаштирилган чет эл фуқаролари (мустақил саёҳат қилиб, чодирли лагерларда ҳамда тунаш учун жойлаштириш воситасига айлантирилган ер транспортида яшайдиган чет эл фуқаролари бундан мустасно) вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликдан озод қилиниб, чет эл фуқаролари келганларидан кейин уч сутка ичида ички ишлар органларини мустақил равишда хабардор қилишлари шарт бўлган жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмуриятининг, шунингдек, бошқа уй-жой майдонлари эгаларининг жавобгарлиги кучайтирилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Чет эллик фуқаро ташкилотлардан бирининг таклифига мувофиқ келган ҳолларда бошқа ташкилот ушбу фуқарога нисбатан мажбуриятларни ва ушбу Қоидаларнинг 5-бандида назарда тутилган жавобгарликни зиммасига олган ҳолда, уни ўз йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзига нисбатан виза режими қўлланилмайдиган ёхуд виза беришнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган, учинчи шахсларнинг таклифисиз ёки таклифсиз туристлар сифатида келган чет эл фуқаролари паспорт назоратидан ўтишдан олдин ушбу Қоидаларнинг 5-бандида назарда тутилган талаблар ва жавобгарлик билан танишиб чиқадилар. Мазкур фуқаролар зарур ҳолларда виза муддатини узайтириш учун мустақил равишда ҳужжатлар топшириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасига нотижорат мақсадларда шахсий ишлар бўйича таклиф қилган ва уларга уй-жой майдонини берган шахслар қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларни қуйидаги йўллар билан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш чораларини кўрадилар:
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлса, ҳудудий ички ишлар органларига шахсан мурожаат этиш орқали хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати тўлиқ 30 кундан ошмаса, Дастур ёрдамида ёки ҳудудий ички ишлар органларига шахсан мурожаат этиш орқали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл фуқаролари учун белгиланган Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати тугаганидан кейин уларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишига ёрдам беришлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу шахслар томонидан чет эл фуқароларига уй-жой, транспорт воситалари бериш ёхуд бошқа хизматлар кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва ушбу Қоидалар бузилишига олиб келиши олдиндан маълум бўлган ҳолларда ушбу шахсларнинг чет эл фуқароларига уй-жой, транспорт воситалари беришига ёхуд бошқа хизматлар кўрсатишига йўл қўйилмайди.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва ушбу Қоидаларга риоя этишлари шарт.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Чет эл фуқаролари, мансабдор шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқаролари ушбу Қоидаларнинг талабларига риоя этишлари юзасидан назоратни ички ишлар органлари ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги ўз ваколатлари доирасида жойлардаги ҳокимият органлари ва Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда, шу жумладан Дастур ёрдамида амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Чет эл фуқароларини вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва уларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш ҳамда унинг ҳудудида ҳаракатланиши учун рухсатномалар бериш тартиби Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама битимлари билан, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тенг асосларда ўзгартирилиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Чет эл фуқароларини аккредитация қилиш. Чет эл фуқароларининг автотранспорт воситаларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида чет эл фуқароларининг қуйидаги тоифалари аккредитация қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) чет эл дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг раҳбарлари, дипломатик персонал аъзолари, консулликларнинг мансабдор шахслари, ҳарбий атташелар, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ва хизмат кўрсатиш персонали, шунингдек, уларнинг оила аъзолари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва уларнинг оила аъзолари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикасига хизмат ишлари бўйича келган мансабдор шахслари, мазкур ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида штаб-квартираси бўлган халқаро ташкилотлар ҳузуридаги мамлакатлар ваколатхоналарининг мазкур ташкилотлар устав ҳужжатларига ёки тегишли шартномаларга мувофиқ дипломатик имтиёзлардан ва иммунитетлардан фойдаланувчи ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, унинг ваколатхоналари томонидан мазкур шахсларга аккредитация карточкалари берилади ҳамда бевосита уларнинг миллий паспортларига аккредитация ҳақида ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикасига олти ойгача муддатга келган чет эл фуқароларининг шахсий ва хизмат автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг божхона органларида ҳисобга қўйилиши керак. Чет эллик эгалари томонидан Ўзбекистон Республикасига олти ойдан ортиқ муддатга олиб кирилаётган транспорт воситалари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиниб, миллий рақам белгилари алмаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб берадиган халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автотранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқийдир. Чет эл фуқароларига миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ёки ушбу фуқароларнинг мазкур Конвенция талабларига жавоб бермайдиган ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириб бериш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эллик эгаларининг транспорт воситаларини давлат техник кўригидан ўтказиш ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёки Ўзбекистон Республикасида яшаётган чет эл фуқароларига қарашли бўлган автомототранспортни фойдаланиш учун чет эл фуқароларига бериш нотариал тартибда расмийлаштирилиб, автомототранспортнинг давлат рақами белгисини чет эл фуқароларига мўлжалланган тегишли тоифадаги белгига алмаштириш учун ички ишлар органлари хабардор қилинади. Чет эл фуқаролари томонидан қайтариб олиб чиқиб кетиш мажбурияти билан олиб кирилган автотранспорт белгиланган муддат тугаганидан кейин чет элга олиб чиқиб кетилиши керак ва у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиб қўйилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг ўзларига ташриф учун рухсат берилган ҳудудидагина ҳаракатланишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаролари вақтинча бўлиш пунктига етиб келганларидан кейин таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар уларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида Дастур воситасида ёки ҳудудий ички ишлар органларига ёзма мурожаат қилиш орқали вақтинча рўйхатдан ўтказишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жойлаштириш воситаларида ёки даволаш муассасаларида турган чет эл фуқаролари мазкур муассасаларда ҳисобдан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномаларига эга бўлган чет эл фуқароларини вақтинча рўйхатдан ўтказиш уларнинг муайян яшаш жойида турадиган даври учун амалга оширилади. Уч суткадан то олти ойгача даврга вақтинча рўйхатдан ўтказиш шахсни доимий яшаш жойидан ўчирмаган ҳолда амалга оширилади. Хизмат сафарига, таътилга, дам олиш ёки даволанишга жўнаб кетаётганлардан ташқари бошқа шахсларни олти ойдан ортиқ муддатга вақтинча рўйхатдан ўтказиш шахсни доимий яшаш жойидан ўчирган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қабул қилувчи ташкилотлар йўналиши бўйича келган чет эл фуқароларининг чегара зонасига ва ташриф учун ёпиқ бўлган жойларга кириши ҳамда ҳаракатланиши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу ташкилотларнинг ёзма мурожаатлари асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий ишлар билан келган чет эл фуқароларининг чегара зонасига ва ташриф учун ёпиқ бўлган жойларга кириши ҳамда ҳаракатланиши чет эл фуқароларининг шахсий ёзма аризалари асосида фақат ички ишлар органларининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул қилувчи ташкилотларнинг илтимосига кўра чет эл фуқароларига кўп марта кириш ва ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш тартиби, агар Ўзбекистон иштирокчиси бўлган халқаро келишувларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, икки томонлама шартномалар билан ва тенглик асосида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида транзит ҳаракатланиши Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит ўтиши қоидаларига (3-иловага қаралсин) мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикасидаги турар жойини ушбу Қоидаларни бузган ҳолда ўзгартирган чет эл фуқаролари ички ишлар органларининг талаби билан олдинги турар жойларига қайтишлари ёки танлаган бориш пунктларига мувофиқ юришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Бўлиш муддатини қисқартириш ва Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Чет эл фуқаролари ушбу Қоидаларни бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қоидаларнинг талабларига амал қилишлари шарт бўлган шахсларнинг (шу жумладан республикага чет эл фуқароларини шахсий ишлар бўйича таклиф қилган ёки уларга хизмат кўрсатадиган шахсларнинг) Қоидалар талабларини бузиши Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигини ёки ушбу Қоидаларни бузаётган чет эл фуқаросига Ўзбекистон Республикасида бўлиш учун унга белгиланган муддат қисқартирилиши мумкин.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати унинг бундан буён бўлиши учун асослар ёки маблағлар бўлмаганида ҳам қисқартирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатини қисқартириш ҳамда уни чиқариб юбориш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, яъни Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар билан яшаган, вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтиш, ҳаракатланиш ёки яшаш жойини танлаш бўйича белгиланган тартибга риоя қилмаган, бўлиш муддати тугаганидан кейин чиқиб кетишдан бўйин товлаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит ўтиш қоидаларига риоя этмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юборилиб, кейинчалик унинг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи бир йилдан уч йилгача чекланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган жиноят учун суд томонидан белгиланган жазони ижро этиб бўлган ёки ўтаб бўлганидан кейин ёхуд қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинганидан кейин Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юборилиб, бундан кейин унинг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи:
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлик учун — беш йилга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оғир жиноятларни содир этганлик учун — ўн йилга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун — умрбод чекланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқини чеклаш муддати у Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилган (Давлат чегарасини кесиб ўтган) пайтдан бошлаб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
221. Ўн саккиз ёшга тўлмаган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни, агар унинг ота-онасидан бири ёки уни васийликка ёхуд ҳомийликка олган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний асосларда яшаш ҳуқуқига эга бўлса, куйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юборишга йўл қўйилмайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, яъни Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар билан яшаган, вақтинча турган жойи ёки доимий яшаш жойи бўйича рўйхат, кўчиш ёки турар жойни танлаш юзасидан белгиланган тартибга риоя этмаган, бўлиш муддати тугагач чиқиб кетишдан бўйин товлаган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди орқали транзит тарзда ўтиш тартибига риоя қилмаган ҳолларда;
(221-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этган жинояти учун суд томонидан белгиланган жазо ижро этиб бўлинган ёки ўтаб бўлинганидан кейин ёхуд қонунчиликда назарда тутилган ҳолатларда жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган ҳолларда.
(221-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатини қисқартириш ва уни Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан қабул қилинади. Чет эл фуқароси ушбу қарорда кўрсатилган муддатда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши шарт. Бундай ҳолларда чиқиб кетишдан бўйин товлайдиганлар қонунчиликка мувофиқ мажбурий тартибда чиқариб юборилиши лозим.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаросига берилган виза уни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юбориш вақтида бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқароларини таклиф қилган қабул қилувчи ташкилотлар ва хусусий шахслар ички ишлар органларига чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатларини қисқартириш ҳамда уларни чиқариб юборишни илтимос қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Хизмат, шахсий, савдо ёки жамоат ишлари бўйича, ўқиш, малака ошириш, ишлаш учун ёки туристлар сифатида келган чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш харажатлари Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юборилаётган чет эл фуқароларини таклиф қилган қабул қилувчи ташкилотлар ва хусусий шахслар зиммасида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа чет элликларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқароларини чиқариб юбориш харажатлари ички ишлар органлари зиммасида бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Чет эл фуқароси ўзини Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатини қисқартириш тўғрисидаги қарор юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда ва асосда шикоят қилиши мумкин.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ушбу Қоидаларнинг 19 — 25-бандларидаги қоидалар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига, шунингдек, халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ имтиёзлардан ва иммунитетлардан фойдаланувчи шахсларга татбиқ этилмайди.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
21 ноябрдаги 408-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтувчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг* Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишларига, агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан берилган транзит визалар мавжуд бўлган тақдирда ҳақиқий паспортлар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар бўйича рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Кейинги ўринларда матнда «хорижий фуқаролар» деб аталади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўзлари борадиган мамлакатга ҳаво, темир йўл ва сув транспорти билан транзит ўтишларига Ўзбекистон Республикаси билан қўшни бўлган давлатга бориш учун ҳақиқий ҳисобланган ҳужжатлар ва тегишли ўтиш ҳужжатлари (уларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа транспортга ўтириш пунктидан кетиш санаси тасдиқланган ҳолда) мавжуд бўлган тақдирда рухсат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Халқаро транзит автоташишларни амалга оширувчи хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси орқали транзит ўтишлари ва уларнинг енгил автомобилларда транзит ўтишлари Ўзбекистон Республикасига қўшни бўлган давлатга ўтиш учун ҳақиқий бўлган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда, шунингдек, давлатлараро битимлар асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Транзит визалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўхташ ҳуқуқисиз берилади. Истисно ҳолларда хорижий фуқароларга қўшни давлатга ўтиш йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир ёки бир неча пунктда тўхташ ҳуқуқи билан транзит виза берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали визасиз транзит ўтишга рухсат берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳаво транспорти йўловчилари Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали қўнмасдан учиб ўтганларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) халқаро авиайўналишлар самолётларида самолётдан самолётга ўтиб учишда ҳамда йўловчиларда бориладиган мамлакатга кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар ва авиачипталар мавжуд бўлганда, уларда самолётдан самолётга ўтиш санаси тасдиқланганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш вақти 24 соатдан ошмаганда. Бунда йўловчилар аэропортнинг улар учун махсус ажратилган ҳудудидан ташқарига чиқиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси тегишли ҳукуматлараро битимларга эга бўлган мамлакатлар фуқароларига.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари бўлинмаларига пассажирлар тўғрисида олдиндан ўз вақтида маълумот берадиган ташувчининг учинчи мамлакатга авиабилети мавжуд бўлган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3836-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидан транзит орқали ўтадиган фуқароларига беш суткадан ортиқ бўлмаган муддатда.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 886-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/886/2130-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзининг шахсий транспорт воситасида, пиёда ёки гуруҳ таркибида автобусда туризм мақсадида транзит юрмоқчи бўлган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасига келгунгача Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширувчи туризм ташкилотларининг автотурларини белгиланган тартибда, тўхташ жойларини кўрсатган ҳолда олиши ҳамда тегишли туризм визасига эга бўлиши шарт, ўзларига нисбатан виза режими қўлланмайдиган хорижий фуқаролар бундан мустасно.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтувчи хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасидан чиқиш чегара пунктидан мазкур қоидаларга риоя қилган ҳолда белгиланган йўналиш бўйича юрадилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фақат транзит визаларда кўрсатилган пунктларда тўхташлари мумкин бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали автотранспорт воситаларида транзит ўтувчи, шу жумладан автомобилда халқаро юк ташишларни амалга оширувчи хорижий фуқаролар фақат халқаро автомобиль қатнови учун очиқ бўлган йўллар ва йўналиш варақасида кўрсатилган йўналиш бўйича юришлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган талаблар Ўзбекистон Республикаси чегаралари орқали сафар йўналиши қайд этилган автотранспорт воситасида (тунаш учун қайта бутланган ер усти автотранспорт воситасида) туристик (нотижорат) мақсадларда транзит ўтаётган чет эл фуқароларига татбиқ этилмайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1022-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1022/2328-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овқатланиш, дам олиш ва тунаб қолиш учун фақат мотеллар, кемпинглар ёки махсус ажратилган тўхташ жойлари мавжуд бўлган йўналишдаги пунктларда тўхташ мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикасидан темир йўл орқали ўтаётган, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтаётган поездларда ўтаётган хорижий фуқаролар поезд тўхтаб туришининг амалдаги жадвалда кўрсатилган вақтида станцияларга тушиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 24 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда бир ёки бир неча пунктда тўхташ кўрсатилган транзит визага эга бўлган хорижий фуқаролар ушбу пунктларга келганларидан кейин Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари билан белгиланган тартибда жойлашиш воситалари ва даволаш муассасаларида ҳисобга туришга ёки вақтинча рўйхатдан ўтишга ва улар учун белгиланган бўлиш муддатидан кечикмай Ўзбекистон Республикасидан жўнаб кетишга мажбурдирлар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Транзит ўтувчи ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 24 соатдан ортиқ муддатга мажбурий тўхтаган хорижий фуқаролар тўхташ пайтидан бошлаб кейинги сутка мобайнида ички ишлар органларида Ўзбекистон Республикасида бўлиш рухсатномасини расмийлаштиришга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий тўхташ қуйидаги ҳолларда бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) поезд, автотранспорт воситаси, кема ёки самолётнинг ҳаракатини тўхтатувчи табиий офатлар юз берганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) автомобилнинг бирон-бир қисми бузилиши ёки йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши натижасида шикастланган автотранспорт воситасини тузатиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) врачнинг хулосасига кўра беморнинг йўлда юриши унинг саломатлиги учун хавфли ҳисобланган касаллик ҳолатида. Бундай ҳолда у билан бирга бораётган оила аъзолари ёки ҳамроҳлик қилаётган шахслар беморнинг олдида қолишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) йўллар туташган жойда бир транспорт туридан бошқасига ўтириш кечикканда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий тўхташ хорижий фуқароларга бундай тўхташ юз берган шаҳар ёки бошқа аҳоли яшайдиган жой доирасида мажбурий тўхташни келтириб чиқарган сабаб бартараф этилгунга қадар бўлиш ҳуқуқини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлишни ва транзит визаларнинг амал қилиш муддатини узайтиришни расмийлаштириш йўналиш йўлида тўхташ сабаби ва муддатини тасдиқловчи тегишли ташкилот ёки муассасанинг маълумотномаси кўрсатилган ҳолда хорижий фуқаронинг шахсий аризасига биноан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қуйидагилар тўхташ вақтида хорижий фуқаролар яшайдиган жойлар бўлиши мумкин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ўз фаолиятини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширадиган жойлашиш воситалари ва даволаш муассасалари.
(12-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) транзит йўловчи у билан бирга бўладиган ваколатхонадаги аниқ шахс кўрсатилган ҳолда хорижий ваколатхонанинг ёзма илтимосномаси бўлган тақдирда аккредитация қилинган хорижий ваколатхона биноси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўхташ вақтида хорижий фуқароларнинг ётоқхоналар ва шахсий квартираларда яшашларига истисно ҳолларда ва фақат ички ишлар органларининг рухсати билан йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 24 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда мажбурий тўхтаган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишларига транзит виза ички ишлар органларида узайтирилмасдан рухсат берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтувчи, йўналишни ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиш чегара пунктини ўзгартиришни истовчи хорижий фуқаролар бунинг учун ички ишлар органларининг рухсатномасини олишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қоидаларнинг шубҳасиз бузилишига олиб келадиган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий фуқароларга жой, транспорт воситалари беришларига ёхуд уларга бошқа хизматлар кўрсатишларига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий фуқароларга жой ва транспорт воситалари берилган барча ҳолларда уларнинг эгалари бу ҳақда бир суткадан кечикмай ички ишлар органларига маълум қилишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Хорижий фуқаролар мазкур Қоидалар бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бошлиқлари ва ходимларининг жавобгарлиги тўғрисидаги масала дипломатик йўл билан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур қоидаларнинг хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтиш шартларига риоя қилишларини таъминловчи ёхуд уларга хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг кириш, чиқиш ва транзит визалари (электрон бўлмаган) тоифаларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тур

Таъриф

1.

D-1

Дипломатик кириш визаси (доимий аккредитация қилинганлар учун)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлган) аккредитация муддатига берилади.

2.

D-2

Дипломатик кириш визаси (вақтинча турганлар учун)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлган) 3 ойгача муддатга берилади.

3.

DT

Дипломатик кириш визаси (дипломатик паспорт эгалари учун туристик)

Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда кираётган хорижий давлатларнинг дипломатик ходимлари ва халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлган) 1 ойгача муддатга берилади.

4.

S-1

Хизмат кириш визаси (доимий аккредитация қилинганлар учун)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлмаган), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган ходимларига ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига аккредитация муддатига берилади.

5.

S-2

Хизмат кириш визаси (вақтинча)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлмаган), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган ходимларига ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига 3 ой муддатгача берилади.

6.

S-3

Хизмат кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси давлат ташкилотларининг таклифи бўйича )

Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, қонунчиликда назарда тутилган, шунингдек, Президент ва Ҳукумат ташаббуси билан ташкил этилган нодавлат нотижорат бирлашмалар таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига хизмат сафарига келувчи хорижий фуқароларга 1 йил муддатгача берилади.

7.

О

Расмий кириш визаси (расмий ва давлат ташрифлари доирасида)

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи расмий делегация аъзоларига расмий тадбирлар ўтказиш муддатига берилади.

8.

В-1

Ишбилармонлик кириш визаси (Ўзбекистон Республикасининг профиль муассасалари ва идораларида аккредитация қилинганлар учун)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналари, шунингдек хорижий банклар ёки бошқа молиявий ташкилотлар ходимларига аккредитация муддатига берилади.

9.

В-2

Ишбилармонлик кириш визаси (бизнес виза)

Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган ишбилармонлик доиралари вакилларига 1 йил муддатгача берилади.

10.

Т

Туристик кириш визаси

Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда ташриф буюраётган хорижий фуқароларга 1 ой муддатгача берилади.

11.

TG

Гуруҳли туристик кириш визаси

Ўзбекистон Республикасига камида 5 кишидан иборат бўлган туристик гуруҳ таркибида туристик мақсадларда ташриф буюраётган хорижий фуқароларга 1 ой муддатгача берилади.

12.

PLG

Зиёрат кириш визаси

Туристик фаолият субъектлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг сўровномалари бўйича Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва диний-маънавий мероси, анъаналарини ўрганиш учун хорижий фуқароларга 2 ой муддатгача берилади.

13.

Е

Ишчи кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги лицензияси асосида)

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси томонидан хорижий фуқарога берилган меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқланган муддатга берилади.

14.

J-1

Матбуот вакиллари учун кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида доимий аккредитация қилинган)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида доимий аккредитация қилинган хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига аккредитация муддатига берилади.

15.

J-2

Матбуот вакиллари учун кириш визаси («Дунё» ААда вақтинча аккредитация қилинганлар)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида вақтинча аккредитация қилинган хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларига аккредитация муддатига берилади.

16.

PV-1

Меҳмон кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифи бўйича)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифи бўйича меҳмон сафарини амалга оширувчи хорижий фуқароларга 1 йилгача муддатга берилади.

17.

PV-2

Меҳмон кириш визаси (хорижий фуқароларнинг таклифи бўйича)

Ўзбекистон Республикасида доимий аккредитация қилинган ва рўйхатдан ўтказилган хорижий фуқаролар таклифи бўйича меҳмон сафарини амалга оширувчи хорижий фуқароларга 1 йилгача муддатга берилади.

18.

VTD

Ватандошлар учун кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифи бўйича)

Ўзбекистон Республикасида туғилганлар ва уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва унинг ҳудудида доимий яшовчи уларнинг қариндошлари томонидан таклифнома мавжуд бўлганда 2 йилгача муддатга берилади.

19.

STD

Талабалар кириш визаси (олий таълим муассасалараро алмашиш асосида — вақтинча таълим олиш даврига)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган олий таълим муассасаларида қисқа муддатда (олий таълим муассасалараро алмашишга биноан ёки олий таълим муассасалараро ўзаро алоқалар доирасида вақтинча асосда) таълим олувчи хорижий талабаларга 1 йилгача муддатга берилади, ўз тасарруфида таълим муассасасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.

20.

А-1

Ўқув кириш визаси (доимий асосда — таълим даврига)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган таълим муассасаларида таълим олувчи хорижий талабаларга 1 йилгача муддатга берилади, ўз тасарруфида таълим муассасасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.

21.

А-2

Ўқитувчилар кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий асосда ишга жойлашишда)

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизими ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий ўқув муассасалари филиалларининг профессор-ўқитувчилар таркибига — хорижий фуқароларга 1 йилгача муддатга берилади. Ўз тасарруфида таълим муассасасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.

22.

A-3

Академик кириш визаси (вақтинча асосда)

Ўзбекистон Республикасида илмий-тадқиқот (диссертациялар, илмий ишлар учун материаллар тўплаш) ва ўқитувчилик фаолиятини (қисқа муддатли сайёр маърузалар) юритишни хоҳлайдиган хорижий шахслар учун 3 ойдан 2 йилгача муддатга берилади, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, илмий-тадқиқот ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари, вазирликлар ёки идоралар илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.

23.

MED

Тиббий кириш визаси

Даволаш-профилактика муассасалари таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига даволаниш учун келадиган хорижий фуқаролар учун 3 ойгача муддатга берилади.

24.

С-1

Экипаж учун кириш визаси

Ҳаво кемалари ва темир йўл таркиблари экипажларининг хорижий аъзоларига 1 йилгача муддатга берилади.

25.

С-2

Ҳайдовчилар учун кириш визаси

Юк ташувчи автотранспорт воситаларининг хорижий ҳайдовчиларига 1 йилгача муддатга берилади.

26.

EXIT

Чиқиш визаси

Хорижий фуқаролар томонидан кириш визаларининг муддати кечиктирилган ҳолларда уларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиши учун 1 ойгача муддатга берилади.

27.

TRAN

Транзит визаси

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит билан ўтувчи хорижий фуқароларга 3 кунгача муддатга берилади.

28.

INV

Кўп марталик инвестиция визаси

Хорижий инвестицияларни киритиш пайтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган 8500-мартали базавий тўлов катталигидан кам бўлмаган миқдорда хўжалик уюшмаларининг акциялари ва улушларини олиш, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокида бўлган корхоналарни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига инвестиция киритаётган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан ушбу корхоналарнинг сўровномалари бўйича берилади, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштирилади, 3 йилгача амал қилиш муддати билан берилади.

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 885-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/885/3940-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасида визасиз режим жорий қилинган мамлакатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Чекланмаган муддат:

1. Озарбайжон Республикаси

2. Грузия

3. Арманистон Республикаси

4. Беларусь Республикаси

5. Қозоғистон Республикаси

6. Молдова Республикаси

7. Россия Федерацияси

8. Украина

60 кунгача:

9. Қирғизистон Республикаси

30 кунгача:

10. Австралия Иттифоқи

11. Австрия Республикаси

12. Аргентина Республикаси

13. Босния ва Герцеговина

14. Ватикан

15. Люксембург Буюк Герцоглиги

16. Венгрия

17. Бруней-Доруссалом давлати

18. Исроил давлати

19. Греция Республикаси

20. Ирландия

21. Исландия

22. Италия Республикаси

23. Канада

24. Андорра Князлиги

25. Лихтенштейн Князлиги

26. Монако Князлиги

27. Бельгия Қироллиги

28. Дания Қироллиги

29. Испания Қироллиги

30. Нидерландия Қироллиги

31. Норвегия Қироллиги

32. Швеция Қироллиги

33. Латвия Республикаси

34. Литва Республикаси

35. Малайзия

36. Мўғулистон

37. Янги Зеландия

38. Бирлашган Араб Амирликлари

39. Португалия Республикаси

40. Болгария Республикаси

41. Индонезия Республикаси

42. Кипр Республикаси

43. Корея Республикаси

44. Мальта Республикаси

45. Польша Республикаси

46. Сан-Марино Республикаси

47. Сербия Республикаси

48. Словения Республикаси

49. Тожикистон Республикаси

50. Хорватия Республикаси

51. Чили Республикаси

52. Руминия

53. Сингапур

54. Словакия Республикаси

55. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги

56. Туркия Республикаси

57. Бразилия Федератив Республикаси

58. Германия Федератив Республикаси

59. Финляндия Республикаси

60. Франция Республикаси

61. Черногория

62. Чехия Республикаси

63. Швейцария Конфедерацияси

64. Эстония Республикаси

65. Япония

66. Антигуа ва Барбуда

67. Барбадос

68. Белиз

69. Гренада

70. Доминика Республикаси

71. Мексика Қўшма Штатлари

72. Гватемала Республикаси

73. Гондурас Республикаси

74. Коста-Рика Республикаси

75. Куба Республикаси

76. Никарагуа Республикаси

77. Панама Республикаси

78. Тринидад ва Тобаго Республикаси

79. Эль-Сальвадор Республикаси

80. Сент-Винсент ва Гренадин

81. Сент-Люсия

82. Багама Ороллари Ҳамдўстлиги

83. Доминикана Ҳамдўстлиги

84. Сент-Китс ва Невис Федерацияси

85. Ямайка

7 кундан кўп бўлмаган:

86. Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Икки томонлама халқаро шартномалар ва тенглик асосида Озарбайжон Республикаси, Грузия, Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, Украина, Қирғизистон Республикаси (60 кунгача) ва Тожикистон Республикаси (30 кунгача) билан икки томонлама визасиз режим ўрнатилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Изоҳнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилмаган қолган мамлакатларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси томонидан бир томонлама тарзда 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Визасиз режим юқорида санаб ўтилган мамлакатларнинг фуқароларига, уларнинг сафар мақсадларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасига ташриф буюришни режалаштираётган барча тоифадаги паспорт (дипломатик, хизмат ва умумфуқаролик) эгаларига нисбатан қўлланилади. Мамлакатга кириш учун шахс амалдаги миллий паспорт ёки хорижий мамлакатларга сафар вақтида қўлланиладиган, унинг ўрнига ўтадиган, амал қилиш муддати визани расмийлаштиришдан камида 6 ойни ташкил қилиши керак бўлган бошқа ҳужжатга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Визасиз режим кўрсатиб ўтилган мамлакатлар ҳудудида доимий яшайдиган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30 кунлик ва 60 кунлик визасиз режим Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтган вақтдан бошлаб амалга киради ва унинг тугашига қадар хорижий фуқаро республикадан чиқиб кетиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида 30 ёки 60 кундан кўп бўлиш зарурати ҳолатларида хорижий фуқаро ушбу қарорга 4-иловада баён этилган, Ўзбекистон Республикасига кириш визалари тоифаларининг бирини унга расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни топшириши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Рўйхатда 66 дан 85 гача кўрсатиб ўтилган мамлакатлар фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим 2020 йил 1 январдан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун мамлакатнинг халқаро аэропортлари орқали кўпи билан 7 кун муддатга Ўзбекистон Республикасига киришнинг визасиз режими Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг бўлинмаларига йўловчилар тўғрисида дастлабки маълумотларни ўз вақтида тақдим қилувчи ташувчининг қайтувчи авиачиптаси мавжуд бўлганда 2020 йил 1 январдан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим 2020 йил 1 январдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқароларига нисбатан ҳам қўлланилади. Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистон Республикасига киришда амал қилиш муддати 90 кундан кам бўлмаган резидентлик визасининг асл нусхасини тақдим этадилар.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 декабрдаги 1050-сонли қарорига асосан 6-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2019 й., 09/19/1050/4253-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.