05.08.2019 йилдаги 648-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.08.2019 йилдаги 648-сон
Kuchga kirish sanasi
06.08.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фахрий фуқаро» мақомини бериш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармонини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилаб қўйилсинки, «Фахрий фуқаро» мақоми иқтисодиёт, фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига катта инвестиция киритган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида хайрия (меценатлик) фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга «Фахрий фуқаро» мақоми Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан берилиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин. Бунда қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан қабул қилинади, мақом берилиши тўғрисидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси томонидан имзоланади ва топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга «Фахрий фуқаро» мақомини бериш ташаббуси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан илгари сурилган бўлса, бу ҳақдаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фахрий фуқаро» мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан имзоланади ва топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фахрий фуқаро» мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фахрий фуқаро» мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳноманинг намунаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг буюртманомалари бўйича «Фахрий фуқаро» мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома бланкалари белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 5 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
648-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги 648-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фахрий фуқаро» мақомини бериш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом «Фахрий фуқаро» мақомини бериш тартибини, шунингдек, ушбу мақом берилган шахсларга бериладиган ҳуқуқларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Фахрий фуқаро» мақоми (кейинги ўринларда мақом деб аталади) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рағбатлантириш шакли, иқтисодиёт, фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига катта инвестиция киритганлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида хайрия (меценатлик) фаолиятини амалга ошираётганлиги учун миннатдорчилик ва ташаккур белгиси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мақом Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун асос ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Мақомни беришнинг асоси ва тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар мақом берилишининг асоси ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий шахс ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ёки қўшма корхона ташкил этиш тарзида инвестициялар киритилиши пайтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоб-китоб миқдорининг камида 40000 баравари миқдорида инвестиция киритилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт, фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга, жаҳонда Ўзбекистоннинг ижобий имижини такомиллаштириш ва илгари суришга, Ўзбекистон халқининг бебаҳо маънавий-маданий меросини сақлаш ва кўпайтиришга катта шахсий ҳисса қўшганлиги, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ва унинг манфаатларини кўзлаб амалга ошириладиган хайрия (меценатлик) фаолияти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мақомни бериш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мақомни бериш тўғрисидаги таклиф билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ташаббус кўрсатиб чиқадилар ва кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига киритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий шахсга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган асослар бўйича мақом берилган тақдирда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига — киритилган инвестициялар миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ёки қўшма корхона ташкил этилганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига — хўжалик жамиятларидан сотиб олинган акциялар ва улушлар, шунингдек, давлат активларининг миқдори тўғрисидаги маълумотномани олиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлигига — Ўзбекистон Республикасининг фани, маданияти ва санъати, таълими, соғлиқни сақлаши ва ижтимоий соҳасининг ривожланишига унинг қўшган ҳиссаси тўғрисидаги маълумотномани олиш учун сўров юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мақомни бериш тўғрисидаги тақдимнома Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига кўриб чиқиш учун киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари тақдимномани кўриб чиқиб, мақомни бериш ёки мақомни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан мақомни бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари «Фахрий фуқаро» мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳномани имзолайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг мақомни бериш тўғрисидаги қарорлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мақомни бериш тўғрисидаги гувоҳнома Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тантанали вазиятда топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мақомни бериш тўғрисидаги гувоҳнома Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари мажлисларида ҳам топширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мақомни бериш масаласини кўриб чиқиш ва қарорни қабул қилиш мақом берилаётган шахс йўқлигида амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Президенти «Фахрий фуқаро» мақомини бериш ташаббуси билан мустақил равишда чиқишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мақомни бериш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан илгари сурилган бўлса, қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан қабул қилинади. Бундай тартибдаги ташаббус билан мақомни бериш тўғрисидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси томонидан имзоланади ва топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мақом шахснинг вафотидан кейин берилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Фахрий фуқаронинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мақом берилган шахсларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп марталик уч йиллик визани, унинг амал қилиш муддатини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруриятсиз, шу жумладан, оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар) учун чекланмаган миқдорда узайтириш имконияти билан давлат божи тўланмасдан олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни, шу жумладан, оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар) учун давлат божи тўланмасдан уч йилгача муддатда ички ишлар органларида расмийлаштириш ва узайтириш;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинча рўйхатга олинган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш учун рухсатномани, шу жумладан, оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар) учун давлат божи тўланмасдан олиш;
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахслари томонидан биринчи навбатда қабул қилиниш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мақом берилган шахсга нисбатан қуйидаги ҳолларда унинг мақомдан маҳрум қилиниши тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахс оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлиги учун ҳукм қилинганда — суднинг тақдимномасига биноан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўйилган инвестициялар (пул маблағлари ва бошқа мол-мулк) жиноий фаолиятдан олинган даромадлар легаллаштирилиши билан боғлиқ жиноят содир этилиши натижасида олинганлиги ҳолати ваколатли органлар томонидан аниқланиши ва тасдиқланиши — суднинг тақдимномасига биноан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мақомдан маҳрум этиш берилган ҳуқуқлар бекор қилинишига сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Фахрий фуқаро» мақоми берилган шахслар реестри юритилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фахрий фуқаро» мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фахрий фуқаро» мақомини бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-
босқич

Давлат ва хўжалик бошқарув органлари

Қуйидагиларга сўров юборилади:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига — киритилган инвестиция миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий корхона ёки қўшма корхона ташкил этилганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига — хўжалик жамиятларидан сотиб олинган акциялар ва улушлар, шунингдек, давлат активларининг миқдори тўғрисидаги маълумотномани олиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирилиги, Соғлиқни сақлаш вазирилиги, Маданият вазирлигига — Ўзбекистон Республикаси фан, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига унинг қўшган ҳиссаси тўғрисидаги маълумотномани олиш учун.

4-бандда назарда тутилган ҳолатлар юзага келган вақтдан бошлаб

2-
босқич

Вазирликлар ва идоралар

Сўровни юборган давлат ва хўжалик бошқарув органига: мақом беришга тавсия этилган шахс томонидан киритилган инвестиция, хўжалик жамиятларидан сотиб олинган акциялар ва улушлар, давлат активларининг миқдори, шунингдек, маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига унинг қўшган ҳиссаси тўғрисидаги маълумотномани беради.

Икки кун мобайнида

3-
босқич

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари

ҚР Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига «Фахрий фуқаро» мақомини олишга талабгор номзод бўйича таклифни кўриб чиқиш учун киритадилар.

Уч кун мобайнида

4-
босқич

ҚР Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари хокимлари

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига «Фахрий фуқаро» мақомини олишга талабгор номзодга тақдимнома киритадилар.

Уч кун мобайнида

5-
босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар
кенгашлари

1. Мақомни бериш тўғрисида тақдимномани кейинчалик тасдиқлаш ёки рад этиш учун номзодни кўриб чиқади.

2. Мақомни бериш тўғрисида қарор қабул қилади ёки ҚР Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасини рад этади.

Уч кун мобайнида

Икки кун мобайнида

6-
босқич

ҚР Вазирлар Кенгаши Раиси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

1. Мақомни бериш тўғрисидаги гувоҳномани имзолайди.

2. Мақом берилганлиги тўғрисидаги қарор ОАВда эълон қилинишини таъминлайди.

3. Мақомни бериш тўғрисидаги гувоҳномани тантанали равишда топширади.

Бир кун мобайнида

Бир кун мобайнида

Бир кун мобайнида

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги 648-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фахрий фуқаро» мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳноманинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАСИ

«Фахрий фуқаро» мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳномаси 110х75 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
‎ Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
‎Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли иккита сатрдан иборат матн жойлашган: биринчи сатрда «Faxriy fuqaro maqomi», иккинчи сатрда «berilganligi toʻgʻrisida» («Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOHNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангида акс эттирилган.
‎Гувоҳноманинг пастки чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр юқорига, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли иккита сатрдан иборат матн жойлашган: биринчи сатрда «Honorary citizen», иккинчи сатрда «of conferring the status of» («Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «CERTIFICATE» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангида акс эттирилган.
‎Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) оч кул рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
‎Гувоҳноманинг ички чап томони (иккинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «-sonli» сўзи ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
‎«___-sonli GUVOHNOMA» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган. Учинчи чизиқда «ga» сўзи ёзилган.
‎Пастки чизиқдан 5 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 4 миллиметрли учта сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «ning», иккинчи сатрда «20__ y. «___» _______dagi», кейин 15 миллиметр узунлигида қарор (буйруқ)нинг тартиб рақамини «-sonli» кўрсатиш учун чизиқ, учинчи сатрда ««___ qarori (buyrugʻi)ga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
‎Пастки чизиқдан 6 миллиметр юқорида марказда «FAXRIY FUQARO» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган матн жойлашган. Ундан 5 миллиметр пастда «unvoni berildi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ёзилган.
‎Пастки чизиқдан 5 миллиметр қуйида, 4 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «M.Oʻ», кейин 12 миллиметр узунлигида «Фахрий фуқаро» мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳномани имзолайдиган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатиш ҳамда имзо қўйиш учун чизиқ, иккинчи сатрда «___»_______20__ yil» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
‎Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда «Certificate № ____» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
‎«Certificate № ____» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
‎5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 4 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «According to the order № _________», иккинчи сатрда «from _______«___» 20____ year», учинчи сатрда «honored with title of» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
‎Пастки чизиқдан 6 миллиметр юқорида марказда «HONORARY CITIZEN» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган матн жойлашган.
‎Пастки чизиқдан 5 миллиметр қуйида, 4 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «P.S», кейин 12 миллиметр узунлигида «Фахрий фуқаро» мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳномани имзолайдиган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатиш ҳамда имзо қўйиш учун чизиқ, иккинчи сатрда «___»_______20__ year» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган. ‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги 648-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбошидаги «берилади» сўзидан кейин «, ушбу банднинг еттинчи ва саккинзинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фахрий фуқаро» мақоми берилган чел эл фуқаролари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар) давлат божи тўламасдан уч йил муддатгача кўп марта фойдаланиладиган визаларни олиш ҳуқуқига эга»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 61-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«61. Ички ишлар вазирлиги томонидан «Фахрий фуқаро» мақоми берилган чел эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар)га давлат божи тўланмасдан уч йил муддатгача кўп марталик кириш-чиқиш визалари берилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан уларнинг муддати узайтирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-банддаги «ундирилади» сўзидан кейин «, ушбу Тартибнинг 2-банди саккизинчи хатбошида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно» сўзлари қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 10-сон, 258-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 71-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«71. Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун вилоятга бошқа давлатлардан келган «Фахрий фуқаро» мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча пропискадан ўтган жойлари бўйича туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) (кейинги ўринларда ТШИИББ деб аталади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда МваФРБ деб аталади) мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича 2 нусхада ариза-анкета;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фахрий фуқаро» мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35 х 45 мм ўлчамдаги иккита фотосурат»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 471-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«471. Ички ишлар органлари томонидан «Фахрий фуқаро» мақоми берилган чел эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар)га давлат божи тўланмасдан уч йил муддатгача вақтинчалик прописка расмийлаштирилади ва узайтирилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.08.2019 й., 09/19/648/3627-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)