04.07.2018 йилдаги ПҚ-3836-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 04.07.2018 йилдаги ПҚ-3836-сон
Kuchga kirish sanasi
06.07.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳозирги вақтда республикага хорижий фуқароларнинг кириши учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини оптималлаштиришга, миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига кириш туризмини трансформация қилиш, маданий-тарихий меросни, табиий бойликлар ва анъаналарни, шунингдек республиканинг туризм имкониятлари ва салоҳиятини кенг тарғиб қилишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий фуқароларнинг республикага кириши тартибини янада такомиллаштириш электрон кириш визасини расмийлаштириш ва бериш бўйича интерактив хизматларни, шунингдек, бир қатор хорижий мамлакатлар фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига визасиз қисқа муддатли кириш ва 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш тартибини жорий қилиш йўли билан хорижий фуқароларнинг кириш визасини олиш жараёнларини соддалаштириш заруратини тақозо этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармонининг 3-банди талаблари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, 2018 йил 15 июлдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий фуқароларнинг кириш визасини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик идораларига мажбурий мурожаат этишларини бекор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий фуқаронинг кириш визасини олиш учун мурожаатини кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикага кириш учун рухсат берувчи ҳужжатни расмийлаштиришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон кириш визаларининг ягона маълумотлар базасини шакллантириш орқали электрон кириш визасини расмийлаштиришнинг марказлаштирилган тизимини яратишни назарда тутувчи электрон кириш визаларини расмийлаштириш ва бериш тизими (кейинги ўринларда «E-VISA.UZ» тизими деб аталади) жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикасининг электрон визаси тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларининг асосланган ҳисоб- китоблари бўйича «E-VISA.UZ» тизими жорий қилинишини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилиши таъминлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, «E-VISA.UZ» тизими қатнашчиларининг идоравий тизимларини кейинчалик техник кўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасига кириш учун хорижий фуқароларга электрон визани расмийлаштириш ва бериш тизимини янада жорий қилиш, электрон визани ҳамда бир қатор хорижий мамлакатлар фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига қисқа муддатли визасиз кириш ва 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига визасиз киришини расмийлаштириш жараёнида фойдаланиладиган идоравий тизимларни модернизация қилиш бўйича Ташкилий-техник чора-тадбирлар комплексини («йўл ҳаритаси») Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда тасдиқлашга киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасига кириш учун электрон кириш визасини расмийлаштириш ва бериш учун консуллик йиғимлари миқдори қуйидагича белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20 АҚШ доллари — бир марталик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35 АҚШ доллари — икки марталик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50 АҚШ доллари — кўп марталик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул қилинган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари фаолиятини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг валюта ҳисобварақасига ўтказилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5885-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 06/20/5885/0067-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлигининг берилган электрон кириш визаларини идентификация қилиш мақсадида дастурий таъминотни модернизация қилиш бўйича ишларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига беғараз молиявий ёрдам сифатида бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 300 млн. сўмни ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «E-VISA.UZ» тизимини янада жорий қилиш доирасида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, дастурий таъминот, эҳтиёт қисмлар ва материаллар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан 2021 йил 1 январгача (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 2018 йил 15 июлдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизматининг чегара қўшинлари бўлинмаларига пассажирлар тўғрисида олдиндан ўз вақтида маълумот берадиган ташувчининг учинчи мамлакатига авиабилет мавжуд бўлган, 2-иловага* мувофиқ давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидан транзит орқали ўтадиган фуқаролари учун — 5 суткадан ортиқ бўлмаган муддатда мамлакатнинг халқаро аэропортлари ўтказиш пунктлари орқали визасиз кириш, вақтинча бўлиш ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1- ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий паспорт ёки биометрик ҳаракатланиш (ўтиш) ҳужжати билан қонуний вакили кузатувида бўлган, 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқаролар учун — кузатувчи шахснинг паспортидаги кириш визаси муддати амал қилиши даврида, бироқ Ўзбекистон Республикасига кирган кундан бошлаб 90 кундан ортиқ бўлмаган даврда, ўтказиш пунктлари орқали визасиз кириш, вақтинча бўлиш ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиш тартиби белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган вақтларида 16 ёшга тўлганларида чиқиш визаси ички ишлар органлари миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари М.И. Атаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари А.А. Усманов:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда 2018 йил 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий фуқароларининг турли тоифаларига қўшимча виза режимларини жорий қилиш бўйича таклиф киритсин («Silk road» — Ипак йўли мамлакатлари бўйлаб саёҳат қилаётган туристлар учун бошқа мамлакатлар виза белгиларини тан олиш имконияти билан, «Vatandosh» — келиб чиқиши Ўзбекистон Республикасидан бўлганлар ва уларнинг оила аъзоларига — беш йиллик виза, «Golden visa» — йирик хорижий инвесторлар учун — ўн йиллик виза);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан ҳамкорликда йўловчилар тўғрисида олдиндан маълумот олиш тизимини ишга туширгач Ўзбекистон Республикасидан транзит орқали ўтадиган, вақтинча бўладиган ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетадиган хорижий фуқаролар учун ердаги ўтказиш пунктлари орқали визасиз кириш тартибини жорий қилишни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасидан транзит орқали ўтадиган, вақтинча бўладиган ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетадиган хорижий фуқаролар учун визасиз кириш тартибини жорий қилиш натижасига кўра 2019 йил 1 мартгача бўлган муддатда фуқаролари Ўзбекистон Республикасидан транзит орқали ўтадиган, вақтинча бўладиган ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетадиган мамлакатлар рўйхатини кенгайтириш бўйича таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3509-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари мазкур қарор қоидаларининг кенг ёритилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари орқали 2018 йил 15 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий фуқароларининг кириши учун электрон визаларни расмийлаштириш ва бериш тартиби, бир қатор хорижий мамлакатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасига қисқа муддатли визасиз кириш ҳамда 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига визасиз кириши жорий қилинганлиги тўғрисида кенг хабардор бўлишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 4 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3836-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 07/18/3836/1462-сон; 06.01.06.01.2019 й., 06/18/5611/2430-сон; 29.05.29.05.29.05.2019 й., 06/19/5731/3200-сон; 29.11.29.11.29.11.29.11.2019 й., 06/20/5885/0067-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон; 03.11.2025 й., 06/25/203/1003-сон; 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)