1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.09.00 Алоҳида тоифадаги фуқароларни (аёллар, болалар ва бошқалар) ҳуқуқий ҳолатини ўзига хос хусусиятлари;
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)ларда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)ларда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари (кейинги ўринларда хотин-қизлар кенгашлари) ташкил этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари — хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари раислари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгашларининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгашларининг таркибини шакллантириш ва ишини ташкил этиш тартиби, шунингдек, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг моҳияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгашларининг давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар хотин-қизлар кенгашларининг асосий вазифалари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг бу борадаги саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ўз вақтида ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш юзасидан Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига ҳамда ваколатли давлат органларига таклифлар киритиш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ишларини ташкиллаштиришга кўмаклашиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш учун ваколатли орган ва ташкилотларга таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини хотин-қизлар эътиборига етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалаларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, уларни бартараф этишнинг энг мақбул йўлларини аниқлаш мақсадида ижтимоий сўровлар ўтказилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтидорли, фаол ва ташаббускор хотин-қизларни, Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳамда «Мўътабар аёл» кўкрак нишони соҳибаларини аёллар ва қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, уларни маҳаллалар ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш борасидаги тарғибот-ташвиқот ишларига кенг жалб этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияларга ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга услубий-амалий кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгашлари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат ташкилотлари зиммасига юклатилган вазифаларни давлат ва жамоат ташкилотларидан жамоат кенгашига жалб этилган вакил билан ҳамкорликда амалга оширади ҳамда ушбу вакил тегишли вазифаларнинг қуйи тизимда амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгашлари ўз фаолиятини мазкур қарор билан тасдиқланган Намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ва тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳудудий бўлинмалари томонидан тасдиқланадиган низом асосида амалга оширади;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариб келаётган хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг фаол ва ташаббускор аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий, туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ва Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилиши мумкин;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари тегишли хотин-қизлар кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этишга шахсан жавобгар ҳисобланади.
(4-банднинг тўртинчи — олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари 2020 йил 30 августга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарор билан тасдиқланган намунавий низом асосида тегишли Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги низомларни ҳамда хотин-қизлар кенгашлари зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, уларнинг иш режаларини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудуддаги давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларида намунали фаолият олиб бораётган, обрў-эътиборли ва ташаббускор хотин-қизлардан, фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассисларидан иборат жамоатчилик кенгашлари таркибини шакллантирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига ушбу қарорда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 14 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
486-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14-августдаги 486-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Намунавий низом (кейинги ўринларда — Низом) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларининг (кейинги ўринларда — хотин-қизлар кенгашлари) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хотин-қизлар кенгашлари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Хотин-қизлар кенгашлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳужжатларига, мазкур Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лар хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги низомлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Хотин-қизлар кенгашларининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Хотин-қизлар кенгашларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг бу борадаги саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик ҳужжатлари ҳамда дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва уларнинг ижроси таъминланишида тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ўз вақтида ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш юзасидан Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига ҳамда ваколатли давлат органларига таклифлар киритиш;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ишларини ташкиллаштиришга кўмаклашиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш учун ваколатли орган ва ташкилотларга таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини хотин-қизлар эътиборига етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалаларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, уларни бартараф этишнинг энг мақбул йўлларини аниқлаш мақсадида ижтимоий сўровлар ўтказилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтидорли, фаол ва ташаббускор хотин-қизларни, Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳамда «Мўътабар аёл» кўкрак нишони соҳибаларини аёллар ва қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, уларни маҳаллалар ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш борасидаги тарғибот-ташвиқот ишларига кенг жалб этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияларга ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга услубий-амалий кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий равишда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш натижалари асосида ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига ҳамда ваколатли давлат органларига таклифлар киритади;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги келишмовчиликларни тўғри ҳал қилиш ҳамда оилаларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва ажралишларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш, кредитлар ажратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан таклифларни ваколатли давлат органларга киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларга уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда хотин-қизлар иштирокида ўтказиладиган тадбирларларни ташкиллаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига яқиндан кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқарилиши юзасидан жамоатчилик фикрини таҳлил қилиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан ижтимоий сўровлар ўтказади, шунингдек, ушбу масалаларда конференциялар, семинарлар, давра суҳбатларини ташкил этишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойиллиги бўлган, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, оғир руҳий ҳолатга ва ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилади ва амалга ошириладиган зарур амалий чора-тадбирларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Хотин-қизлар кенгашлари зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, давлат органлари, хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларнинг йиғилишлари ва бошқа оммавий тадбирлар тўғрисидаги ахборотни олиш ҳамда мазкур тадбирларда иштирок этиш;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарларига хотин-қизлар кенгашлари ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритиш;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ишларини кучайтириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун тегишли давлат органларидан зарур бўлган ахборотлар, статистика ва бошқа материалларни белгиланган тартибда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари томонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгашлари мажлисларида муҳокама қилинадиган масалаларни ёритиш бўйича оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар, айниқса ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёллар учун назарда тутилган имтиёзлар ҳақидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг мурожаатларига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан берилган жавобларни таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш учун конференциялар, форумлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизлар кенгашлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(7-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Хотин-қизлар кенгашларининг ўз фаолиятини амалга ошириш доирасидаги мажбуриятлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларига риоя этиши;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик назоратини амалга ошириш давомида олинган ахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонун билан чекланган бўлса, махфийлигига риоя қилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизлар кенгашлари ўз зиммасига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Хотин-қизлар кенгашларининг таркибини шакллантириш ва ишини ташкил этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Хотин-қизлар кенгашларининг таркиби тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари (кейинги ўринларда — Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари) бошлиқлари буйруғи билан тасдиқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Хотин-қизлар кенгашлари туман (шаҳар)ларда 15 — 25 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 30 — 40 нафар аъзодан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизлар кенгашларини мазкур низомга 1а ва 1б-иловаларга мувофиқ намунавий таркибда шакллантириш тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоят хотин-қизлар кенгаши таркибига, қоида тариқасида, ҳудуддаги ҳар бир туман (шаҳар) хотин-қизлар кенгашлари раислари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Хотин-қизлар кенгашларининг таркиби ҳар уч йилда Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Хотин-қизлар кенгашларининг таркибига унинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари бир вақтнинг ўзида хотин-қизлар кенгашларига раислик қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вилоятларда оила ва хотин-қизлар бошқармасининг Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича бош мутахассиси, туман (шаҳар)ларда оила ва хотин-қизлар бўлимининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ишини мувофиқлаштириш ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси бир вақтнинг ўзида хотин-қизлар кенгашларининг котиблари ҳисобланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Хотин-қизлар кенгашлари раисларининг ўринбосарлари хотин-қизлар кенгашлари аъзолари орасидан йиғилиш иштирокчиларининг учдан икки қисмининг овози билан сайлаб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қуйидаги ҳолатларда хотин-қизлар кенгашлари раисларининг ўринбосарлари ва аъзолари унинг таркибидан чиқарилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улар томонидан хотин-қизлар кенгашлари таркибидан чиқиш тўғрисида ариза берилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгашларининг мажлисларида уч ва ундан ортиқ маротаба иштирок этмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгашлари зиммасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш ишларида мунтазам қатнашмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларга нисбатан чиқарилган суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вафот этганда, шунингдек, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида улар муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизлар кенгашларининг раиси ва котиби Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларида эгаллаб турган лавозимидан озод этилганда хотин-қизлар кенгашларидаги ваколатларини ҳам ўзидан соқит қилади.
(16-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Хотин-қизлар кенгашларининг таркиби тўғрисидаги маълумотлар ва унга киритилган ўзгартиришлар улар тасдиқланган пайтдан бошлаб беш кун ичида Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Хотин-қизлар кенгашининг раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолиятга умумий раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажлисларни чақиради ва кун тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажлисларда раислик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш режаларни, мажлис баённомаларини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарорлари ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аъзоларни маҳаллаларга ҳамда зиммасига юклатилган вазифаларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб тегишли йўналишларга бириктиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг расмий веб-сайтларида ва бошқа ресурсларда жойлаштириладиган хотин-қизлар кенгашлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар таркиби бўйича таклифлар киритади ҳамда уларни Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари билан келишади;
(18-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарорларини бажариш масалалари юзасидан Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа давлат органлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади;
(18-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгашларининг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Хотин-қизлар кенгаши раисининг ўринбосари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раис йўқлигида хотин-қизлар кенгашининг мажлисларида раислик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгаши қарорларининг ижросини назорат қилиш бўйича ишларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, хотин-қизлар кенгаши фаолиятига тааллуқли мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгашининг самарали ишларини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Хотин-қизлар кенгашининг котиби:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгашининг фаолиятини услубий, ташкилий-ҳуқуқий ва ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгашининг навбатдаги мажлисига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ходимларидан зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади;
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кун тартибига мувофиқ хотин-қизлар кенгашларининг мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгашининг тадбирлари ўтказиладиган сана, жой ва таклиф этиладиган шахслар рўйхатини хотин-қизлар кенгашининг раиси билан келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгашининг аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни хотин-қизлар кенгаши мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгаши қарорларининг ижро этилиши устидан мониторинг олиб боради ва унинг натижаларини хотин-қизлар кенгаши мажлисида кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгаши мажлисининг баённомасини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённоманинг хотин-қизлар кенгашлари аъзолари ҳамда бошқа манфаатдор шахсларга юборилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгашининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа чораларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Хотин-қизлар кенгашларининг аъзолари ўз мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатини бошқаларга ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизлар кенгашларининг мажлисида иштирок этиш имкони бўлмаган ҳолларда, кенгаш аъзоси мажлис кун тартибидаги масалалар бўйича ўз фикрини ёзма шаклда юбориши мумкин. Бунда унинг фикри мажлисда кўриб чиқилади ва овоз беришда ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизлар кенгашининг аъзоси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгашининг иш режаларига таклифлар беради ҳамда тасдиқланган иш режалари бажарилишида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгашининг ваколатига кирадиган масалалар билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқади ва натижалари бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан учрашувлар ўтказади ва уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича таклифларни хотин-қизлар кенгашига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар кенгашининг зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Хотин-қизлар кенгашлари фаолияти мазкур низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фаолиятнинг асосий масалалари кенгашнинг мажлисида кўриб чиқилади. Хотин-қизлар кенгашларининг мажлиси унинг иш режалари асосида ҳар ойда камида бир марта чақирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизлар кенгашлари раисининг ташаббуси, шунингдек, хотин-қизлар кенгашлари аъзоларининг учдан бир қисмининг ёзма мурожаати асосида унинг навбатдан ташқари мажлиси чақирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Хотин-қизлар кенгашларининг мажлисларига давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва жамоат ташкилотларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларнинг раислари, шунингдек, бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари, маҳалла фаоллари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Хотин-қизлар кенгашлари мажлиси кун тартибининг лойиҳаси котиб томонидан унинг аъзолари таклифлари ва раисининг топшириғи асосида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Хотин-қизлар кенгашларининг мажлисини унинг раиси олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизлар кенгашларининг мажлисида Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва бошқа ходимлар иштирок этиши мумкин.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Хотин-қизлар кенгашларининг мажлиси, агар унда кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Хотин-қизлар кенгашларининг қарори мажлисда иштирок этаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Хотин-қизлар кенгашларининг қарорлари тавсиявий хусусиятга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Хотин-қизлар кенгашларининг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўзининг фикрини ёзма шаклда ифодалашга ҳақли. Аъзоларнинг фикри хотин-қизлар кенгашлари мажлисининг баённомасига мажбурий тартибда қўшиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Хотин-қизлар кенгашларининг мажлисида қабул қилинган қарор баённома билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизлар кенгашлари мажлисининг баённомаси котиб томонидан имзоланади, мажлисга раислик қилувчи томонидан тасдиқланади ва уч кун муддатда Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга, хотин-қизлар кенгашлари аъзоларига ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилади.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизлар кенгашининг бевосита унинг ваколатларига киритилган масалалар бўйича қабул қилган қарорлари ва баённомаларидаги кўрсатмалар хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар томонидан бажарилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Зарур ҳолларда хотин-қизлар кенгашларининг раиси ташаббуси билан қарор хотин-қизлар кенгашларининг аъзолари билан келишилган ҳолда сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари хотин-қизлар кенгашларининг қабул қилган қарорига қўшилмаган ҳолларда, қарорни олган санадан бошлаб ўн кундан кечикмай унга ўзининг асослантирилган эътирозини ёзма шаклда юборади.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Хотин-қизлар кенгашларининг фаолияти оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб борилади ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари хотин-қизлар кенгашларининг фаолиятини маҳаллий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг Матбуот хизмати хотин-қизлар кенгашларининг фаолиятини марказий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб борилишини таъминлайди ва ушбу мақсадда хотин-қизлар кенгашларининг котиблари билан тезкор маълумотлар алмашинувини амалга оширади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Туман (шаҳар)лар хотин-қизлар кенгашлари раислари тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар кенгашларига амалга оширилган ишлар ва мавжуд таклифлар юзасидан йилнинг ҳар чораги якунида ахборот тақдим этиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар кенгашлари раислари Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар амалга оширилган ишлар ва мавжуд таклифлар юзасидан ахборот тақдим этиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси марказий аппаратининг Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўлими томонидан хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари фаолияти мунтазам мониторинг қилинади ҳамда уларга услубий ва амалий кўмаклашилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Хотин-қизлар кенгашларининг давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий соҳалардаги фаоллигини кучайтириш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлаш, тадбиркорлик ва касбий маҳоратини ошириш, миллий, маънавий қадриятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар хотин-қизларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиради, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Хотин-қизлар кенгашлари давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Хотин-қизлар кенгашлари хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар орқали хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор долзарб масалалар юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади, уларга услубий-амалий кўмаклашади ҳамда фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича тавсиялар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар мажлисларига давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги бошқа хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларнинг раислари ва хотин-қизлар кенгашларининг аъзолари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41 . Хотин-қизлар кенгашлари ўз иш режалари ва қарорларини уч кун ичида бошланғич ташкилотларига фойдаланиш учун юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42 . Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий соҳаларидаги фаоллигини кучайтириш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлаш, тадбиркорлик ва касбий маҳоратини ошириш, миллий, маънавий қадриятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ишларини амалга ошириш, мавжуд муаммоларини бартараф этиш юзасидаги таклифларини хотин-қизлар кенгашларига беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Хотин-қизлар кенгашлари аъзолигига давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларнинг фаол раислари ҳам киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Хотин-қизлар кенгашларининг фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари хотин-қизлар кенгашларининг фаолиятини самарали ташкил этишга шахсан масъул ҳисобланади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Хотин-қизлар кенгашларининг ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг хотин-қизлар кенгашлари фаолияти билан боғлиқ қарорлари устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Хотин-қизлар кенгашларини тугатиш ва қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низомга 1а-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси
2.
Хотин-қизларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи нодавлат нотижорат ташкилот раҳбари, хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари
3.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси (келишув асосида)
4.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати (келишув асосида)
5.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашлари депутати (келишув асосида)
6.
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиғининг ўринбосари
7.
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари масъул ходими
8.
Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъул ходими
9.
Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари масъул ходими
10.
Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари масъул ходими
11.
Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар бўлимлари масъул ходими
12.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Марказий банки бош бошқармаси масъул ходими (келишув асосида)
Республика «Тадбиркор аёл» Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари раиси
16.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари раҳбари
17.
Республика зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш, ўз жонига қасд қилишни олдини олиш маркази Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиаллари раҳбари
18.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳамда «Мўътабар аёл» кўкрак нишони соҳибалари
19.
Давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларнинг фаол, тажрибали ва ташаббускор раислари
20.
Хотин-қизларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаол, тажрибали ва ташаббускор раҳбарлари (келишув асосида)
21.
Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари — туман (шаҳар) хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари раислари.
22.
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари Гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича бош мутахассиси, хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг котиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 30 — 40 нафар аъзодан иборат таркибда шакллантирилади. Мазкур намунавий таркиб тавсиявий бўлиб, хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари таркибига тегишли ҳудуддаги бошқа давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтларида намунали фаолият олиб бораётган, обрў-эътиборли ҳамда ташаббускор, соҳанинг етук мутахассислари бўлган хотин-қизлар ҳам киритилиши мумкин.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низомга 1б-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.
Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси
2.
Хотин-қизларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи нодавлат нотижорат ташкилот раҳбари, хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари
3.
Халқ депуталари туман (шаҳар) Кенгашлари депутати (келишув асосида)
4.
Туман (шаҳар) ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори
Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш, ўз жонига қасд қилишни олдини олиш маркази туман (шаҳар) филиаллари раҳбари
13.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳамда «Мўътабар аёл» кўкрак нишони соҳибалари
14.
Фаол, тажрибали ва ташаббускор фуқаролар йиғини раиси (келишув асосида)
15.
Маҳаллалардаги фаол, тажрибали ва ташаббускор хотин-қизлар фаоллари
16.
Давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларнинг фаол, тажрибали ва ташаббускор раислари
17.
Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ишини мувофиқлаштириш ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси, хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг котиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари туман ва шаҳарларда 15 — 25 нафар аъзодан иборат таркибда шакллантирилади. Мазкур намунавий таркиб тавсиявий бўлиб, хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари таркибига тегишли ҳудуддаги бошқа давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг институтларида намунали, обрў-эътиборли ҳамда ташаббускор, соҳанинг етук мутахассислари бўлган хотин-қизлар ҳам киритилиши мумкин.
(1б-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда туман (шаҳар)лардаги хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хотин-қизлар Кенгашлари фаолиятини ташкил этиш схемаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Ижро муддати
1-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар)лар бўлимлари (кейинги ўринларда — Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари)
Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 30 — 40 нафар, туман (шаҳар)ларда 15 — 25 нафар аъзодан иборат таркибда ташкил этилади.
Доимий
2-босқич
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари
Хотин-қизлар кенгашларининг таркиби тегишлилиги бўйича Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳар уч йилда тасдиқланади
3-босқич
Хотин-қизлар кенгашлари
Хотин-қизлар кенгашлари фаолиятининг асосий масалалари унинг мажлисида кўриб чиқилади.
Ҳар ойда камида бир маротаба
4-босқич
Хотин-қизлар кенгашлари
Хотин-қизлар кенгашлари аъзоларининг учдан бир қисмининг ёзма мурожаати асосида навбатдан ташқари мажлисини чақириши мумкин.
Ёзма мурожаат тақдим қилинганда
5-босқич
Хотин-қизлар кенгаши раиси
Хотин-қизлар кенгашларининг мажлисида қабул қилинган қарор баённома билан расмийлаштирилади.
Мажлис ўтказилган санада
6-босқич
Хотин-қизлар кенгашлари
Хотин-қизлар кенгашлари мажлисининг баённомаси котиб томонидан имзоланади, мажлисга раислик қилувчи томонидан тасдиқланади ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга, хотин-қизлар кенгашлари аъзоларига ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилади.
Уч кун муддатда
7-босқич
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари хотин-қизлар кенгашларининг қабул қилган қарорига қўшилмаган ҳолларда, унга ўзининг асослантирилган эътирозини ёзма шаклда юборади.
Кенгаш қарори олинган санадан бошлаб ўн кунда
8-босқич
Хотин-қизлар кенгаши котиби ва аъзолари
Хотин-қизлар кенгашларининг котиби кенгаш аъзолари кўмагида хотин-қизлар кенгашлари қарорлари ижросининг боришини ўрганади ва кўриб чиқади, зарур бўлган ҳолларда раисга тегишли таклифлар киритади.
Доимий
9-босқич
Туман (шаҳар)лар хотин-қизлар кенгашлари раислари
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар кенгашларига қилинган ишлар ва мавжуд таклифлар юзасидан ахборот тақдим этиб боради.
Ҳар чорак якунида
10-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар кенгашлари раислари
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасига қилинган ишлар ва мавжуд таклифлар юзасидан ахборот тақдим этиб боради.
Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг бешинчи санагача
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2020 й., 09/20/486/1180-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)