18.02.2020 йилдаги ПФ-5938-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 18.02.2020 йилдаги ПФ-5938-сон
Kuchga kirish sanasi
19.02.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган қисқа даврда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла» тамойили асосида самарали ҳамкорлик тизимини жорий этиш, маҳаллани халқ билан давлат ўртасида ишончли «кўприк» бўлишини амалда таъминлаш, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, фуқаролар йиғинларига хос бўлмаган функциялар юклатилаётганлиги, уларнинг бошқа қуйи идоралар билан ҳамкорлиги тизимли йўлга қўйилмаганлиги, оила, хотин-қизлар ва кексаларга ёрдам кўрсатишнинг яхлит тизими мавжуд эмаслиги, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар самарали натижа бермаётганлиги жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва қонун устуворлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, нуронийлар ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва мавқеини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Алоҳида таъкидлаб ўтилсинки, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди, шунингдек, давлат органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириши учун зарур шароит яратади, қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатларни амалга оширишда уларга кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси ва маҳаллалар фаолларининг ҳар бир маҳаллада «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган қуйидаги йўналишларни назарда тутувчи янги тизимни жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятнинг бетакрор ижтимоий тузилмаси ҳисобланадиган маҳалла институтини аҳолининг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, унинг роли ва аҳамиятини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият ва оилада соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини тубдан ислоҳ қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла институтининг ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан узлуксиз, тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларининг (кейинги ўринларда — профилактика инспектори) роли ва мавқеини янада ошириш, мустақиллиги ҳамда ваколатларининг амалий самарадорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда ходимларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва моддий-техника таъминотини яхшилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли кўмаклашишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларида ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, нуронийларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалаларида самарали фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғинларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда «Маҳалла» ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот маркази негизида «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти ташкил этилсин ва Вазирлик тузилмасига ўтказилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагиларнинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раҳбар органларининг ушбу ташкилотларни тугатиш ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги «Нуроний» жамғармасининг (кейинги ўринларда — «Нуроний» жамғармаси) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) бўлимларини тугатиш ҳақидаги қарорлари маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни уларнинг онгига сингдириш ҳамда юксак маънавиятли ва садоқатли қилиб вояга етишларида кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида Вазирлик «Нуроний» жамғармаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалга оширадиган чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 сентябрдаги ПФ-159-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2023 й., 06/23/159/0700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 январдаги ПФ-1-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2025 й., 06/25/1/0022-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасидаги — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тузилмасидаги — Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмаларидаги — ҳоким ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларидаги — ҳоким ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими тугатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик оила, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорларнинг ижроси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар учун мажбурий ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ҳар чоракда тегишли халқ депутатлари Кенгашлари йиғилишларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазир ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида Вазирлик фаолияти юзасидан ҳамда соҳадаги тизимли муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга масъул ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-227-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши, «Тараққиёт стратегияси» маркази ва кенг жамоатчиликнинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раиси беш йил муддатга сайланиши ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла институтининг жамиятимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрнини ҳисобга олиб, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 22 март санасини «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари куни» деб эълон қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда профилактика инспекторларига юклатилган, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатларини такрорловчи, ортиқча ва хос бўлмаган вазифа ва функциялар ва 1б-иловаларга мувофиқ рўйхатлар бўйича қисқартирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда мазкур банд ижроси юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига асосий фаолият йўналишларидан ташқари функцияларни фақатгина давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳақ тўлашни назарда тутувчи шартнома асосида амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирлик фуқаролар йиғинлари ходимларини уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш тақиқланганлиги ҳақидаги талабга амалда сўзсиз ижро этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур талабни бузганлиги учун давлат органлари ва ташкилотлари масъул ва мансабдор шахсларини эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича ҳар чораклик асосда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига таклифлар киритиб бориш амалиёти йўлга қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тузилмасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидаги лавозимлар тугатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раиси ўринбосари — ижтимоий ва маънавий-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раиси ўринбосари — тадбиркорлик, томорқа ер эгалари фаолиятига кўмаклашиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича маслаҳатчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раиси ўринбосари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раиси ўринбосари — кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидаги лавозимлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қуйидаги жамоатчилик тузилмалари тугатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яраштириш комиссияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қуйидаги комиссиялар ташкил қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажариш профилактика катта инспектори, ушбу лавозим мавжуд бўлмаган тақдирда профилактика инспектори зиммасига юклатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир маҳаллада унинг криминоген вазияти ва аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда камида бир нафардан профилактика инспектори хизматни олиб боради. Бунда, янги маҳаллалар ташкил этилганда киритиладиган штат бирликлари сони Ички ишлар вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади ҳамда республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади;
(16-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари лавозими хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими ўрнига, ҳар бир фуқаролар йиғинида бир нафардан, шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини сақлаган ҳолда жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис лавозими хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими ўрнига, оилалар сони 2 000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинида бир нафардан, шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини сақлаган ҳолда жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозими фуқаролар йиғини масъул котиби лавозими ўрнига, ҳар бир фуқаролар йиғинида бир нафардан, шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини сақлаган ҳолда жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари жамоатчилик асосида фаолият юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари, шунингдек, оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис фуқаролар йиғини раиси тақдимига асосан фуқаролар йиғини кенгаши томонидан лавозимга тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раиси — кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, «Кексалар маслаҳати» гуруҳининг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи, «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳининг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари — хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия, «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмасининг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари — ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияларнинг фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Фуқаролар йиғини раисига қуйидаги қўшимча ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудуддаги профилактика инспектори фаолиятига баҳо бериш ҳамда уни рағбатлантириш ёки унга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой мулкдорларининг умумий йиғилишига бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи ёки ширкат бошқаруви раиси билан тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисида таклиф киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйларни бошқариш билан боғлиқ масалаларда уй-жой мулкдорларининг розилиги асосида уларнинг номидан бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи ёки ширкат бошқаруви раиси билан ўзаро муносабатларга киришиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профилактика инспекторлари 5 йил муддатга лавозимга тайинланади ҳамда уларни мазкур муддат давомида бошқа лавозимга ўтказиш тақиқланади (юқори турувчи раҳбарлик лавозимга ўтказиш ёхуд қонун ёки ички тартиб қоидаларини бузганлиги учун жавобгарликка тортиш ҳолатлари бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг таркибидаги бўлимлари ва ички ишлар бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари устуворлик асосида профилактика инспектори лавозимида камида 5 йил ишлаган ходимлари орасидан тайинланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профилактика инспекторлари лавозимларига, қоида тариқасида, олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар тайинланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профилактика инспекторини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, стажи ва тажрибасини инобатга олган ҳолда маҳаллага бириктириш ҳамда маҳалла орасида ротация қилиш Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати билан келишилган ҳолда амалга оширилади (профилактика инспектори лавозимидан катта профилактика инспектори лавозимига ўтказиш бундан мустасно);
(20-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 ноябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2023 й., 06/23/197/0865-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг ўринбосарлари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари (жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарлари) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи тавсиясига биноан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизматининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда ижтимоий профилактика бўлим бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади (юқори турувчи раҳбарлик лавозимига ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно);
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 ноябрдаги ПФ-197-сонли Фармонига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2023 й., 06/23/197/0865-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профилактика инспекторларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи томонидан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармаларининг маблағлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан тегишлича уларнинг ўринбосарлари — жамоат хавфсизлиги хизмати (ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати, бошқармаси) бошлиқлари таклифлари асосида қабул қилинадиган қарорларга мувофиқ белгиланган тартибда сарфланади.
(20-банднинг бешинчи — саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
201. Маҳаллаларни криминоген вазиятдан келиб чиқиб тоифаларга ажратишда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Миллий статистика қўмитаси, Бош прокуратура, Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ҳар бир маҳалла кесимидаги хонадонлар ҳамда уларда истиқомат қилувчи аҳоли сони ҳақидаги маълумотни «Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғига — профилактика инспекторлари фаолиятига аралашганлик, уларни хизмат вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этганлик учун ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан бевосита интизомий жазо чораларини қўллаш ваколати берилсин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда ички ишлар органларининг амалдаги штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тегишли ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида кадрлар билан ишлаш бўлимини (бўлинмасини, гуруҳини) ташкил қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда Олий суд, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги билан биргаликда ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг барвақт олдини олишга қаратилган таъсирчан тизимни шакллантириш мақсадида профилактика инспекторларининг маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ҳамда бевосита маъмурий жазо чораларини қўллаш ваколатларини кенгайтириш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда — ФҲДЁ) органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функцияларни юклаган ҳолда ФҲДЁ органлари Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилсин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Давлат хизматлари агентлиги тизимида ФҲДЁ органлари фаолиятини самарали ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн кун муддатда «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари куни»ни белгилаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Вазирлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда фуқаролар йиғинлари ва профилактика инспекторлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) уч ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари ва оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислар лавозимларига етарли билим ва ҳаёт тажрибасига, юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган, ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажара оладиган шахслар тавсия этилиши ва тасдиқланиши бўйича фуқаролар йиғинларига ҳар томонлама ёрдам берсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида доимий фаолият кўрсатувчи алоҳида ўқув курслари ташкил этиш бўйича таклифларни киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини раисини сайлаш муддатини узайтириш, ушбу жараёнини такомиллаштириш ва очиқлигини таъминлаш бўйича қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Вазирлик буюртма асосида ҳамда ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлик хайриялари ҳисобидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги ҳамда бошқа нодавлат теле- ва радиоканалларда «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи», «Оталар чойхонаси», «Оналар меҳри» ва «Оила — жамият кўзгуси» каби мавзуларда кўрсатув ва эшиттиришларни миллий ва тарихий қадриятларни ҳисобга олган ҳолда мунтазам тайёрлаш ҳамда аҳолига қулай бўлган вақтда намойиш этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги билан биргаликда фуқаролар йиғинлари фаолиятини батафсил ёритишга қаратилган, аҳолида маҳалла институтига нисбатан ҳурмат ва ифтихор руҳини шакллантиришга хизмат қилувчи бадиий фильмлар яратиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш бўйича «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6324-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й., 06/21/6324/0970-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6324-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й., 06/21/6324/0970-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳалла тизимини ривожлантириш ва жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилини жорий этишнинг 2020 — 2024 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Вазирлик, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ушбу Фармон ижросини ташкил этишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири — ушбу Фармонда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда масъул ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатсин, чора-тадбирлар ижроси бўйича юзага келадиган жорий масалалар тезкорлик билан ҳал этилишини таъминласин ҳамда ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ушбу Фармоннинг амалга оширилиши жараёни ҳақида батафсил маълумот тақдим этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва унинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари А.И. Икрамов — ҳар бир маҳаллада «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган янги тизим тўлиқ жорий этилиши ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва профилактика инспекторларининг мустақиллигини таъминлаш, жумладан фаолиятига асоссиз аралашмаслик ва тааллуқли бўлмаган вазифаларни юкламаслик устидан қатъий назорат ўрнатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари — ушбу Фармонда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш юзасидан барча зарур чораларни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи А.Д. Хаджаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори — ушбу Фармоннинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва мамлакатимизда оила, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларни мунтазам ёритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низамиддинов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 18 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-5938-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига
1а-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юклатилган, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатларини такрорловчи, ортиқча ва хос бўлмаган қисқартирилаётган вазифа ҳамда функциялар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фуқароларга уй-жой фондидан фойдаланишда ҳамда унинг сақланишини таъминлашда кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Квартира мулкдори йўқлигида аварияни бартараф этиш учун хонадонга кириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қаровсиз уй ҳайвонлари ёки қўлга ўргатилган ҳайвонларни эгасини қидириш чораларини кўриш, қаровсиз ҳайвонларни тутиб олган шахснинг илтимосига кўра ҳайвонларни боқиш учун зарур шароити бўлган шахсни топиш ҳамда ҳайвонларни унга топшириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Иморатни қуриш учун қонунчиликда назарда тутилган ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида қурилганлигини аниқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳудудларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши ва кредитларнинг белгиланган муддатда қайтарилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштиришга юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонларни амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш учун тузиладиган туман (шаҳар) комиссия таркибида иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этиш, меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлашда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа органларга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Аҳоли пунктлари санитария жиҳатидан тозаланишига ҳамда маиший-рўзғор чиқиндилари тўплаб олиб кетилганлиги учун тўловларни вақтида тўланишига кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар учун абонентлар билан шартномалар тузиш ва тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасидаги амалий тизимни ташкил этиш, қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича мажбурий тўловларни тўловчи жисмоний шахсларнинг ҳисоби юритилишини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масаласи узоқ вақтдан буён ҳал этилмаётган объектлар ва аҳоли пунктларига рейдлар ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жисмоний тарбия ҳамда спортни ривожлантириш учун, шу жумладан жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни жалб этиш йўли билан, шароитлар яратиш ҳамда ушбу соҳада давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Болалар-ўсмирлар спорт-мослаштирувчи мактабларини, мослаштирувчи болалар-ўсмирлар жисмоний тайёргарлик клубларини ташкил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Маҳаллаларда футбол майдонлари ва бошқа спорт иншоотларини ободонлаштиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаларига кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ёш оилаларга сифатли таълим, тиббий, ҳуқуқий, ахборот, маслаҳат ва бошқа, жумладан болалар соғлиғини сақлаш ва тарбиялашни таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга қаратилган профилактика тадбирларини амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ҳар бир деҳқон хўжалигини ва унга оид маълумотларни хўжалик китобига киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маиший аҳамиятга молик объектлари бўлмаган ҳудудда фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкил этилганида мазкур ҳудудни бирламчи ободонлаштиришни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Деҳқон хўжалиги учун керакли мол-мулк ва ишлаб чиқариш воситаларини биржаларда, ярмаркаларда, бозорларда юридик ва жисмоний шахслардан олишда кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Фермер ва деҳқон хўжаликларига ер участкаларини бериш ҳамда ишлаб чиқариш объектлари ва уй-жойлар барпо этишда ёрдам кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Фермер хўжаликлари ишлаб чиқариш объектларининг муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишига кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Фойдаланилмаётган яшаш учун мўлжалланмаган жойларни уларда маҳсулот етиштиришни ва товарлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун фермер хўжаликларига ижарага бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Фермер хўжаликлари бошлиқлари ва ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Қишлоқ хўжалик экинларининг навли уруғлик ҳамда кўчатлари, органик ва минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалардан, касалликлар ҳамда бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситалари етказиб бериш юзасидан давлат агротехника хизмати кўрсатиш тизими орқали хизматлар, шунингдек, техникавий хизмат кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Қишлоқ хўжалиги техникаси, асбоб-ускуналар ва инвентарларни лизинг асосида сотиб олишга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Фермер ва деҳқон хўжаликларига зотдор чорва моллар ва паррандалар, шунингдек, омихта ем сотиб олишда кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг чорва молларига ветеринария хизмати кўрсатилиши учун шароитлар яратиб бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Фермер ва деҳқон хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрлаш ва реализация қилишда кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ноқишлоқ хўжалиги йўналишидаги ишлаб чиқаришларни ташкил этаётган фермерларни рағбатлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Фермер ва деҳқон хўжаликларига консалтинг ва ахборот йўсинидаги бошқа хизматларни кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Тегишли ҳудудда барча деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари кесимида етиштириладиган маҳсулотнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида қарор қабул қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар, шунингдек, боқиладиган чорва моллари ва паррандаларнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида экинлар, маҳсулотлар ҳажми, сотилган, экспорт қилинган ва ички истеъмол учун қолган миқдорлари тўғрисида ҳар ой якуни бўйича туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига маълумот тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасида давлат, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда, шунингдек, бошқа тадбирларда иштирок этиш, давлат органларига кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ўсимликлар карантини соҳасида давлат, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларни ўтказишда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ветеринария соҳасида давлат, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ветеринария бўлимларига итларни қутуришга қарши ўз вақтида вакцинация қилиш учун итларни сақлайдиган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этиш, тадбирлар ўтказилишига кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Фуқаролар томонидан коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ ва ўз вақтида тўлашларини коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан биргаликда ташкил этиш ва назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Қишлоқ хўжалиги экинзорларида чорва ва паррандаларни боқиш, шундай экинзорлар орқали автотранспорт ёки қишлоқ хўжалик техникаси, ҳайвонларни олиб ўтиш ҳамда экинларнинг пайҳон бўлишига олиб келадиган бошқа ҳолларга қарши курашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Тошкент шаҳар маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан ички ишлар бўлимларида ўтказиладиган йўриқнома беришда кундалик иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини аҳоли томонидан топширилиши юзасидан назоратни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Кўмир маҳсулотларининг аҳолига белгиланган тартибда тақсимланиши ва сотилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Заёмдан фойдаланишнинг бутун даврида заёмдан самарали ва мақсадли фойдаланишнинг доимий мониторингини олиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига
1б-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Профилактика (катта) инспекторларига юклатилган, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатларини такрорловчи, ортиқча ва хос бўлмаган қисқартирилаётган вазифа ҳамда функциялар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларини хатловдан ўтказиш, уларда йил давомида экиладиган экин турлари ва етиштириладиган маҳсулот ҳажмларини аниқлаш, шу масалалар бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Туман ҳокимининг қарорига мувофиқ ташкил этилган томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳда иштирок этиш ва белгиланган вазифаларни бажариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ҳаж» тадбирига боришга номзодларни маҳалла фуқаролар йиғини миқёсида саралаб олиш учун тузилган ишчи гуруҳ таркибида фаолият юритиш ҳамда фуқаронинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бориш учун навбатини белгиланган тартибда бекор қилишда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Фуқароларнинг мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари инвентаризацияси жараёни бўйича тузилган ишчи гуруҳга раҳбарлик қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳуқуқбузарликлар оқибатида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ихтисослаштирилган муассасалар тузиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Идоравий қўриқлаш бўлинмаларининг назорат текширувида иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалалари юзасидан шахснинг турган жойи ҳақида маълумот бўлмаган тақдирда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки унинг яқин қариндошларини хабардор қилиш чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Фуқаролар томонидан ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топширилиши ва уларни қабул қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Фуқаролар йиғинларининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиялар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ва аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга йўналтирилган чораларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус муассаса ҳудудидан четга чиққан маъмурий қамоққа олинган шахсларни назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Отиш зонасида жойлашган аҳолини, ташкилотлар ва бошқа объектларнинг масъул вакилларини ҳайвонларни отиб ташлаш тадбирлари ўтказилиши тўғрисида хабардор қилиш, ҳайвонларни отиб ташлашга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш, белгиланган хавфли зоналарга фуқаролар ва транспорт воситаларини киритмаслик чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Отиб ташлаш ишлари бошланишидан олдин бригада бошлиғи билан биргаликда мажбурий тартибда бригада аъзолари соғлиғининг ҳолатини, қуролларнинг рухсат берувчи ҳужжатлари мавжудлигини, ўқотар ов қуролининг ва унга ўқ-дориларнинг техник ҳолатини текшириш ишларини олиб бориш, шунингдек, бригада аъзоларининг аниқ вазифаларини белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва ташкилий-амалий чора-тадбирлар

1.

Фуқаролар йиғинларининг ташкилий-ҳуқуқий тузилмасини такомиллаштириш, фаолият йўналишлари, вазифалари ва жавобгарлик доирасини аниқ белгилаш, мавқеини янада мустаҳкамлашга қаратилган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2020 йил

май

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Олий суд (К. Камилов),

Бош прокуратура (Э. Юлдашев),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Фуқаролар йиғини раисини сайлаш муддатини узайтириш, сайлов жараёнини такомиллаштириш
ва очиқлигини таъминлаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2020 йил

май

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

март

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Фуқаролар йиғинлари ходимлари ва янги таркибий тузилмалар фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

апрель

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Замонавий намунали оила мезонларини ҳаётга жорий этиш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида «Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари» фаолиятини йўлга қўйиш
ва уларда ёшларни оила қуришга комплекс тайёрлаш юзасидан интерактив тренингларни доимий равишда ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

июнь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Кекса авлод вакиллари учун мамлакат бўйлаб зиёрат туризмига чиқишларини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил
апрель

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси (А. Аққулов),

Транспорт вазирлиги (Э. Ғаниев),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

«Ўзбекистон темир йўллари»
АЖ (Х. Хасилов)

7.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида доимий фаолият кўрсатувчи алоҳида ўқув курсларини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
қарори лойиҳаси

2020 йил

май

Давлат бошқаруви академияси

(Х. Азизов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар ҳокимликлари

8.

Қуйидагиларни назарда тутувчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини ишлаб чиқиш:

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг санаторийда даволаниш учун йўлланмаларни Давлат хизматлари марказлари орқали олиш;

йўлланмани олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар сонини қисқартириш;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика санаторийлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини сақлаш харажатларини молиялаштириш тартибини такомиллаштириш, шу жумладан уларнинг молиялаштириш тартибини «ҳар бир даволанган ҳолат» методига ўтказиш;

фаол кекса авлод вакиллари учун санаторияларга йўлланмаларни фуқаролар йиғинлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тавсиялари асосида ажратиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2020 йил
август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, (А. Шодмонов),

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев),

Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши (Қ. Рафиков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 240-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

бепул қабул қилинадиган фуқаролар тоифаларига қўшимча равишда ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз яшовчи I-гуруҳ ногиронлиги бўлган кексаларни қабул қилиш;

бепул жойлашиш ҳуқуқи бўлмаган кексаларга ушбу муассасаларда шартнома асосида пуллик тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш тартибини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2020 йил
август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, (А. Шодмонов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Иқтисодиёт ва саноат

вазирлиги (Б. Хўжаев),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг марказий аппарати, ҳудудий бошқарма ва бўлимларини юқори малакали кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

февраль — апрель

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Н. Максумов),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни жорий этишга доир қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини тушунтириш бўйича туманлар ва шаҳарларда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қуйи тузилмалари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимлари учун ўқув семинарларини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

март — июнь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Давлат бошқаруви академияси (Х. Азизов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Маҳаллаларда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат муҳитини шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантириш

12.

Миллий урф-одатлар, анъаналар ва қадриятларни кенг тарғиб этиш мақсадида «Маҳалла — қадриятлар маскани» ҳафталигини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

март

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов),

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов),

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

МТРК (А. Хаджаев),

ЎзА (А. Кўчимов)

13.

Маҳаллаларда аҳоли ўртасида «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» ғоясини тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

апрель

Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

МТРК (А. Хаджаев),

ЎзА (А. Кўчимов)

14.

Маҳаллаларда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг маънавий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган маърифий тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

мобайнида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов),

Ёзувчилар уюшмаси (С. Сайидов),
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),

МТРК (А. Хаджаев),

ЎзА (А. Кўчимов)

15.

«Маънавият оиладан бошланади» мавзусида маърифат ойлигини ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

май

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов),

Ёзувчилар уюшмаси (С. Сайидов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

МТРК (А. Хаджаев),

ЎзА (А. Кўчимов)

16.

Фуқаролар йиғинлари ҳисоб рақамларига жисмоний
ва юридик шахсларнинг ихтиёрийлик асосидаги маблағларини ва ҳомийлик хайрияларини масофадан туриб тушириш имконини берадиган электрон дастурни ишлаб чиқишва амалиётга жорий этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

декабрь

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. «Оила муқаддас» деган эзгу ғояни тарғиб қилиш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилашга кўмаклашиш

17.

Умумтаълим мактабларида нотинч оилалар фарзандлари билан психологик-коррекцион ва ривожлантирувчи ишларни олиб бориш мақсадида «Аҳил оила» дастури асосида тренинглар ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил
март

Халқ таълим вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

18.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманларда Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил
апрель-май

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

19.

15 май — Халқаро оила кунини «Оила муқаддас» шиори остида кенг нишонлашни ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

май

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

Оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида «Ибратли оила» танловини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

май-декабрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов),

МТРК (А. Хаджаев),

ЎзА (А. Кўчимов)

21.

Оила институтини янада мустаҳкамлаш
ва ривожлантириш, судгача оилавий низоларни олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш
ва амалиётга татбиқ этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил
май

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

22.

Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил
апрель

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

23.

Ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга манзилли ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил давомида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

24.

Маҳаллаларда «Маиший зўравонлик қурбонига айланма» мавзусида тарғибот тадбирларини ўтказиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

июнь ойидан бошлаб

режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

25.

Доимий иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар,
уй бекаларининг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича аниқ мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель ойидан бошлаб режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

26.

Оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг илғор усулларини амалиётда қўллаш, фаровон оиланинг замонавий моделини тарғиб қилиш мақсадида қуйидаги комплекс тадбирларни амалга ошириш:

фаровон оиланинг замонавий моделини фаол тарғиб этувчи «Family Co-Learning Center» виртуал марказини ва унинг негизида веб-портал;

ижтимоий сўровларни онлайн тарзда ўтказувчи махсус «Survey» тизими;

«Замонавий фаровон оила» платформаси ва видео хостингини жорий қилиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

сентябрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиқов)

27.

«Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар тажрибаси» республика аёллар форумини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

ҳар йили

ноябрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази (Р.Камилов),

ЎзННТМА (Н.Алимов)

IV. Маҳаллаларда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш

28.

Маҳаллаларда аҳоли вакилларини таклиф қилган ҳолда «Маънавият соатлари» ва «Ҳуқуқий билимлар», «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси», «Ёнғинлар профилактикаси», «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи» кунларини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель ойидан бошлаб

режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Қўлдошев),

«Ватанпарвар» ташкилоти (Р.Ниязов)

29.

Маҳаллаларда жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган шахсларга кўмаклашиш ишларини тизимли равишда ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

март

ойидан

бошлаб

режа

асосида

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

30.

Маҳаллаларда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган «Ўз болангизни, ўз уйингизни, ўз Ватанингизни кўз қорачиғидек асранг!» шиори остида тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель

ойидан

бошлаб

режа

асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Мудофаа вазирлиги (Х. Қаршиев),
Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),
Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

«Ватанпарвар» ташкилоти (Р. Ниязов)

31.

Ёшларнинг турли ёт ғояларга кириб кетиши, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида таълим муассасалари, Интернет клублар ва тунги кўнгилочар масканларда жамоатчилик назоратини кучайтириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

апрель

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев)

32.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида«Обод ва хавфсиз маҳалла» республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

май-август

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

33.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида одам савдоси, мажбурий меҳнат ва коррупцияга қарши курашиш бўйича тарғибот тадбирларини ташкил этиш
ва ўтказиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

сентябр-декабрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Бош прокуратура (Э. Йўлдошев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

34.

Маҳаллаларда «Ҳамжиҳатлик бор жойда жиноятга ўрин йўқ!» мавзусида тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

май ойидан

бошлаб
жадвал асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

МТРК (А. Хаджаев),

ЎзА (А. Кўчимов)

35.

Жиноятчилик ошган маҳаллалардаги криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида фуқаролар йиғинлари ходимлари ва профилактика инспекторлари учун видео-дарсликлар тайёрлаш ҳамда масофавий ўқув семинарларини ташил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

июнь ойидан бошлаб

режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

V. «Маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла» ҳамкорлик тизими асосида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш

36.

Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ролини янада оширишга қаратилган механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

май-июнь

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Халқ қабулхоналари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

37.

Йилнинг ҳар чорагида туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликлари ҳамда ҳокимлик тизимига кирувчи давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича ҳисоботларини эшитишни маҳаллаларда самарали ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

июнь ойидан бошлаб
режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

38.

Жойларда қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишни ташкил этиш ва амалга оширишга қаратилган услубий-амалий тавсиялар тайёрлаш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

июнь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Давлат бошқаруви академияси (Х. Азизов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази (Р. Камилов),манфаатдор вазирлик ва идоралар

39.

Маҳаллаларда ишсиз бўлган фуқаролар бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш.

Бунда қуйидаги йўналишлар бўйича бандликни таъминлаш чораларини кўриш:

вақтинчалик, мавсумий ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш;

квоталанган иш ўринларига ишга жойлаштириш;

янги ва мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш;

тадбиркорликни бошлаш ёки томорқасидан самарали фойдаланиш бўйича кредитлар, субсидиялар бериш ва бошқалар.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель ойидан бошлаб режа асосида

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

тижорат банклари,

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

VI. Кексалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб қуватлаш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда нуронийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш

40.

«Маҳаллада ёшлар билан мулоқот» мавзусида ёшлар билан учрашувлар ташкил этиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель ойидан бошлаб

ҳар ойда

бир маротаба

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

41.

Ёшларда она табиатга меҳр уйғотиш, уларда боғ яратиш кўникмасини ҳосил қилиш мақсадида «Фарзандларимга мендан боғ қолсин!» акциясини ташкил этиш.

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2020 йил

март-апрель ойлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

42.

Таълим муассасаларида «Менинг мақсадим», «Ватан оиламдан бошланади», «Муносиб фарзанд», «Ягонадир муқаддас Ватан», «Конституция менинг тақдиримда», «Мен орзу қилган ҳаёт», «Ўзбекистон тараққиётида менинг ҳиссам» каби мавзуларда иншолар танлови, давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель ойидан бошлаб

режа асосида

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев)

43.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар
ва туманларда Нуронийлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил
апрель-май

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

44.

Таълим муассасалари ва маҳаллаларда фахрийлар иштирокида «Уч авлод учрашуви» мавзусида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

май ойидан бошлаб

режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

45.

Ёшларни спорт-соғломлаштириш тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида жисмоний маданиятни ривожлантириш мақсадида маҳаллаларда:

футбол бўйича «Футболимиз келажаги»;

мини-футбол бўйича «Чарм тўп»;

кураш бўйича «Маҳалламиз паҳлавонлари»;

стол тенниси бўйича «Маҳалламиз стол теннисчилари»;

шахмат ва шашка бўйича оилалар ўртасида
«Биз ақл-идрокли оилалармиз»;

енгил атлетиканинг спринт йўналиши бўйича
«Биз эпчил ва чаққонмиз»;

волейбол бўйича 14 — 16 ёшли ўсмирлар ва қизлар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Қўшма қарор

2020 йил

апрель

ойидан

бошлаб

режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Миллий олимпия қўмитаси (Р.Шоабдурахмонов)

46.

Маҳаллаларда ва таълим муассасаларида ёш қизларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ёш оилалар ўртасидаги ажримларни олдини олиш мақсадида ҳаётий тажрибага эга, обрў-эътиборли ёши улуғ онахонларни ҳамда «Бувижонлар мактаби» аъзоларини жалб этган ҳолда «Онахонлар ўгитлари» мавзусида учрашувлар ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

июнь ойидан бошлаб

режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

47.

Эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун тарихий ва диққатга сазовор жойларга саёҳатларни ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

май ойидан бошлаб

режа асосида

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши (Қ. Рафиков),

Туризмни ривожлантириш
давлат қўмитаси

(А. Аққулов)

48.

Ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та ташаббусни амалга оширишда фуқаролар йиғинларининг фаоллигини оширишга қаратилган «Энг намунали маҳалла» кўрик-танловини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

сентябрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),

Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши (Қ. Рафиков),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

49.

Ёшлар ўртасида «Маҳалла — менинг тақдиримда» кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

ноябрь-декабрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов), МТРК (А. Ходжаев), ЎзА .Кучимов)

50.

Кекса авлод вакиллари ўртасида тўрт босқичли «Ёшлар мураббийси» республика кўрик-танловини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

сентябрь-декабрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Мудофаа вазирлиги (Х. Қаршиев),

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов),

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

МТРК (А. Хаджаев),

ЎзА (А. Кўчимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

51.

Маҳаллалар ва таълим муассасаларида кекса авлод вакиллари иштирокида «Ибрат мактаби», «Хонадон файзи», «Қариси бор уйнинг париси бор», «Донишмандлик фасли» каби мавзуларда туркум тарғибот тадбирлар ва маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

май ойидан бошлаб
режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов),

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

52.

Нуронийлар ва пенсиядаги ҳарбий хизматчилар иштирокида умумтаълим мактабларида «Кексалар маърифати» мавзусидаги тадбирларни ташкил этиш.

Тарғибот тадбирлари

2020 йил

апрель ойидан бошлаб

ҳар ойнинг учинчи
жума куни

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Мудофаа вазирлиги (Ҳ.Қаршиев),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

53.

Маҳаллаларда, айниқса энг чекка маҳаллаларда «Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш — одамийликнинг энг олий мезонидир» мавзусида кекса авлод вакиллари учун хайрия тадбирларини ташкил этиш.

Қўшма қарор

2020 йил

апрель

ойидан бошлаб

режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси (С.Инамова),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

54.

Маҳаллаларда «Ғайратли кексалар» спорт гуруҳларини тузиш ҳамда кексаларни ёши ва ҳолатига қараб жисмоний тарбия билан шуғулланишга ҳамда фаол турмуш тарзини юритишга жалб этиш.

Қўшма қарор

2020 йил
апрель ойидан бошлаб

режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

55.

Қуйидагиларни тайёрлаш:

Ўзбек халқининг кексаларни эъзозлаш бўйича кўп асрлик қадриятлари ва анъаналарини акс эттирадиган бадиий фильмлар;

ўзбек халқ эртаклари мотивлари бўйича «Қари билганни пари билмас» мультипликацион фильмлар туркуми;

бош қаҳрамонлари кексалар бўлган театр спектакллари;

Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова, Ойбек ва Зарифа Саидносирова, Абдулла Қаҳҳор
ва Кибриё Қаҳҳорова, Пиримқул Қодиров ва Шамсияхоним, Эркин Воҳидов ва Гулчеҳра Воҳидовалар, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Абдулла Орипов ва Ханифа Орипова каби шахсларнинг миллий оилавий қадриятларни асраганлиги, ҳаёт синовларидан муносиб ўтганлиги ҳақидаги фильмлар;

кекса ёшида фан, маданият ва санъатда катта натижаларга эришган, буюк илмий, адабий, мусиқали асарлар ва бошқа маданий қадриятлар яратган ватандошларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги «Умрбоқий сиймолар» ҳужжатли фильмлар.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

март ойидан бошлаб режа асосида

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф.Абдухаликов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

(С. Сайидов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди

56.

Кексаларнинг тўлақонли ҳордиғини таъминлаш бўйича қуйидаги тадбирларни амалга ошириш:

боғларда, аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида, маҳалла гузарларида таниқли ёзувчилар, шоирлар, артистлар ва бошқа атоқли фан, маданият ва санъат арбоблари билан ижодий учрашувлар ташкил этиш;

барча «Саховат» интернат-уйларида, кексаларни соғломлаштириш назарда тутилган санаторийларда ижодий учрашувларни, спектакллар ва кинофильмлар намойишини ташкил этиш;

«Умрбоқий наволар» мавзусида қадимий чолғу асбобларида ижро этувчиларнинг республика кўрик-танловини ташкил этиш;

расмлар, миллий либослар, совғалар, ошпазлик ва қандолатчилик маҳсулотлари кўргазмаларини, фотокўргазмаларни республикада истиқомат қиладиган барча миллатлар кексалари иштирокида ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

май ойидан бошлаб

режа асосида

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Бадиий академия

(А.Нуриддинов),

Ёзувчилар уюшмаси

(С. Сайидов),

Бастакорлар уюшмаси (Р.Абдуллаев)

57.

Ёшлар қалбида фахр-ифтихор туйғуларини шакллантириш мақсадида маҳаллаларда фахрийлар ва кексалар иштирокида халқ сайлларини ўтказиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил
август-сентябрь

Маданият вазирлиги,

(О. Назарбеков),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

58.

«Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин» шиори остида тадбирларни амалга ошириш, уларда қуйидагиларни назарда тутиш:

республиканинг ҳар бир ҳудудидан кекса ёшдаги 1000 кишини, шу жумладан кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларни тарихий жойлар билан таништириш учун сайёҳлик сафарлари ташкил этиш;

уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида бепул экскурсия поездини ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

май-октябрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Х. Хасилов),

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси (А. Аққулов),

Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

59.

Кекса нуронийлар учун «Нуронийлар масканлари» мажмуаларида, маҳалла гузарларида ҳамда аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида, маданият уйларида, истироҳат боғларида «Эҳтиром, эъзоз, эътибор» концерт дастурларини ташкил этиш.

Қўшма қарор

2020 йил

июль-август

Маданият вазирлиги,

(О. Назарбеков),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

VII. Аҳолининг томорқа маданиятини ривожлантириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш

60.

Маҳаллаларда уйма-уй юрган ҳолда аҳолига томорқадан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.

Тарғибот тадбирлари

2020 йил
март
-апрель

Фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Ҳаитов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев),

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Ҳамроев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

61.

Ҳар бир маҳаллани «Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида мева-сабзавот етиштириш, иссиқхоналар ташкил этиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, қуёнчилик каби йўналишларга ихтисослаштириш чора-тадбирларини босқичма-босқич амалга ошириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил
март

ойидан бошлаб

режа

асосида

Фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Ҳаитов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

62.

Томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини маҳаллаларда мунтазам муҳокама қилиш чораларини кўриш.

Муҳокама йиғилишлари

2020 йил
апрель ойидан

ҳар ойда бир маротаба

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши

(А.Ҳаитов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

63.

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни ободонлаштириш, аждодлар ва марҳумларга ҳурмат бажо келтириш, уларнинг қабрларини обод қилиш — ҳар бир фуқаронинг инсоний бурчи эканлиги ҳақида аҳоли билан суҳбатлар ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

март ойидан бошлаб мунтазам равишда

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

64.

«Маҳалланинг ривожланиши ва ободлигига ҳисса қўшган энг яхши тадбиркор» кўрик-танловини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил август

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

65.

Маҳаллаларда туристик жозибадорликни оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш
давлат қўмитаси

(А. Аққулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркиби*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Номланиши

Раис

Раис
ўринбосари

Оила
ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис

Ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ходим

Молиялаштириш манбаси

1.

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра лавозим маошига коэффициент қўлланилиши**

1,4 баравар

1,25 баравар

1,2 баравар

1 баравар

Давлат бюджети

2.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари

Посёлкалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинларида

8

7

6

5

Шаҳарлар ҳудудидан ташқарида жойлашган маҳаллалар фуқаролар йиғинларида

7

6

5

4

3.

Лавозим маошига ҳар ойлик устама ҳақ (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти)

20 фоиз

4.

Лавозим маошига алоҳида меҳнат шароитлари учун ҳар ойлик устама ҳақ

26 фоиз

12 фоиз

5.

Ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди

меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг
15 фоизи миқдорида

6.

Моддий ёрдам кўрсатиш

бир ойлик лавозим маоши миқдорида

Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида»ги 147-сон қарорининг 4-банди учинчи хатбошиси ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун ушбу тариф коэффициентлари 1,35 баравар ошириб ҳисобланади.
(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6324-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й., 06/21/6324/0970-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 06/20/5938/0187-сон; 03.04.2020 й., 06/20/5978/0393-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й., 06/21/6324/0970-сон, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон; 13.09.2023 й., 06/23/159/0700-сон; 20.11.2023 й., 06/23/197/0865-сон; 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон; 13.01.2025 й., 06/25/1/0022-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196)