29.07.2020 йилдаги ПҚ-4791-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 29.07.2020 йилдаги ПҚ-4791-сон
Kuchga kirish sanasi
30.07.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида саноат ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш, аҳоли учун электр таъминоти барқарорлигини янада ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4563-сон қарорига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2020 — 2023 йилларда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида «Янги 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш» инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) молиялаштириш юзасидан Жаҳон банки билан дастлабки келишувга эришилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуввати 1 400 МВА бўлган 500/220/10 кВ кучланишли, йиллик электр энергиясини тақсимловчи замонавий энергия тежамкор нимстанция қурилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий узунлиги 410 км, жумладан 322 км узунликдаги 220 кВ ва 88 км узунликдаги 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари қурилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда ишлаб чиқилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Янги 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Янги 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш» инвестиция лойиҳаси доирасида асбоб-ускуна ва материаллар харид қилиш, шунингдек қурилиш-пудрат ишларини амалга ошириш учун халқаро тендер савдолари ўтказиладиган пакет ва лотлар жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда лойиҳа доирасида электр энергетика объектларини қуриш учун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, «Пахтазор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан белгиланган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер майдони ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истисно тариқасида, мазкур қарорнинг 3-бандига мувофиқ ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ундирилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа доирасида электр энергетика объектларини қуришда ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг кўрган зарарлари, бой берилган фойда харажатлари ҳамда уларни баҳолаш харажатлари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ маблағлари ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Энергетика вазирлиги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда тўрт ой муддатда лойиҳани молиялаштириш манбаларини аниқлаб, лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва улар бўйича белгиланган тартибда экспертиза хулосалари олинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишида лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан унинг қийматини мақбуллаштириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда лойиҳани амалга ошириш, жумладан унинг молиялаштириш манбаларини аниқлаш юзасидан халқаро молия институтлари билан музокараларни якунласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда малакали хорижий консультантлар ва мустақил экспертларнинг танлов асосида жалб этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Ў. Умурзаковга — лойиҳани амалга ошириш учун халқаро молия институтлари маблағларининг жалб этилиши ва ўз вақтида ҳамда самарали ўзлаштирилишини, лойиҳа доирасида халқаро тендер савдолари сифатли ўтказилишини таъминлаш, шунингдек, ҳар ойда лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботини эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султановга — лойиҳа қийматининг мақбуллаштирилиши, унинг доирасида малакали хорижий консультантлар ва экспертларнинг жалб қилиниши, қурилиш-пудрат ишлари тизимли назорат қилинишини таъминлаш, шунингдек, лойиҳа доирасида бажарилган ишларни доимий таҳлил қилиш ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилояти ҳокими Р.Қ. Холматовга — лойиҳани амалга ошириш учун зарур ер майдонларини ўз вақтида ажратиш, улар эгаларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ раиси Д.А. Исакуловга — лойиҳа ҳужжатлари пухта ишлаб чиқилиши, қурилиш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 29 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4791-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июлдаги ПҚ-4791-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Янги 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъуллар

Ижро учун

Назорат учун

1.

Жаҳон банки талабига асосан экологик баҳолаш ҳисоботини ишлаб чиқиш ва Жаҳон банки билан келишиш.

1. Ҳисобот ишлаб чиқувчи консалтинг ташкилотини аниқлаш.

2. Тайинланган консалтинг ташкилоти томонидан ҳисоботнинг ишлаб чиқилишини таъминлаш.

2020 йил сентябрь

2020 йил сентябрь — ноябрь

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, (Д. Исақулов) Тошкент вилояти ҳокимлиги (Р. Холматов), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ. Мирзаев)

Энергетика вазирлиги (А. Султанов)

2.

Лойиҳани амалга ошириш учун танланган ер майдонининг ажратилишини таъминлаш.

1. Дастлабки лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш.

2. Лойиҳалаштирувчи ташкилот билан келишган холда Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, шунингдек, тегишли туман ҳокимликлари томонидан ер майдони ажратилишини таъминлаш.

3. «Ўздаверлойиҳа» илмий-лойиҳалаш институти Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳудудий бўлинмалари билан шартномани тузган ҳолда таянч устунлари учун вақтинчалик ва доимий ерларни аниқлаш.

4. «Ўздаверлойиҳа» илмий-лойиҳалаш институти Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳисобланган компенсацияларни тўлаш.

2020 йил сентябрь

2020 йил сентябрь



2020 йил август —
ноябрь


2021 йил давомида

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Д. Исақулов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (Р. Холматов), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ. Мирзаев)

Энергетика вазирлиги

(А. Султанов)

3.

Лойиҳанинг геологик ва топографик смета ҳужжатлари ҳамда техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан жойларда лойиҳа-қидирув ишларини бажариш ва лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш.

2020 йил сентябрь

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Д. Исақулов)

Энергетика вазирлиги

(А. Султанов)

4.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини ваколатли давлат органлари билан келишиш.

Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигидан лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини экспертизадан ўтказиш.

2020 йил октябрь

Молия вазирлиги (О.Насритдин-ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев), «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Д. Исақулов)

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(С. Умурзаков), Энергетика вазирлиги (А. Султанов)

5.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши асосида ишлаб чиқилган тендер ҳужжатларини мустақил ваколатли ташкилотдан экспертизадан ўтказиш.

1. Тендер ўтказишдан олдин тендер ҳужжатларини техник жиҳатдан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги ҳайъатда кўриб чиқиш;

2. Тендер ҳужжатларига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш марказидан хулоса олинишини таъминлаш ҳамда мустақил консалтинг компаниясидан экспертизадан ўтказиб хулоса олинишини таъминлаш.

2020 йил октябрь



2020 йил октябрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Б. Абдиназаров)

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Д. Исақулов)

Энергетика вазирлиги

(А. Султанов)

Иқтисодийтараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов)

6.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан лойиҳанинг техник иқтисодий асосланишини тасдиқлаш.

1. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ваколатли давлат органларига келишиш учун тақдим қилиш.

2. Келишилган қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

2020 йил ноябрь

Энергетика вазирлиги (А. Султанов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Д. Исақулов)

Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Саматов)

7.

Лойиҳани молиялаштириш мақсадида Жаҳон банки билан кредит шартномасини тузиш.

1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорлигида Жаҳон банки билан музокаралар олиб бориш.

2. Лойиҳани молиялаштириш таклифи Жаҳон банкининг директорлар кенгаши томонидан кўриб чиқилиши
ва тасдиқланишини таъминлаш.

3. Кредит ва лойиҳа шартномаларини тузиш.

4. Кредит ва лойиҳа шартномаларини ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2020 йил декабрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Ш. Вафаев), «Ўзбекистон миллий электр тарм?қлари» АЖ (Д. Исақулов)

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков), Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Энергетика вазирлиги (А. Султанов)

8.

Лойиҳани тўлиқ ва мукаммал амалга оширишда Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган инвестиция маблағларини ўзлаштириш бўйича тармоқ жадвалини тасдиқлаш.

1. Ишлаб чиқилган тармоқ жадвалини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишиш ва Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқлаш.

2. Жаҳон банки кредит шартномаси учун юридик хулоса олиш ва молиялаштиришни очиш.

2021 йил январь

Энергетика вазирлиги (А.Султанов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Ш. Вафаев), «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Д. Исақулов)

Энергетика вазирлиги

(А. Султанов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзаков)

9.

Лойиҳани бошқариш ва амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида консалтинг ташкилотини жалб қилиш.

1. Лойиҳани бошқариш ва унинг амалга оширилишини назорат қилишга консалтинг хизматларини жалб қилиш бўйича танловнинг техник вазифаларини ишлаб чиқиш.

2. Техник вазифаларни Жаҳон банки ва Харидлар бўйича комиссия билан келишиш.

3. Танлов юзасидан келиб тушган таклифларни Харидлар бўйича комиссия билан ўрганиб чиқиш ва ғолибни аниқлаш.

4. Танлов ғолиби бўлган консалтинг ташкилоти билан музокаралар олиб бориш ва Жаҳон банки ҳамда тегишли давлат органлари билан келишган ҳолда шартнома тузиш.

5. Тузилган шартномани ўрнатилган тартибда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Жаҳон банки рўйхатидан ўтказиш.

6. Шартномага асосан аванс тўловини тўлаш.

7. Тасдиқланган тармоқ жадвалига асосан консалтинг хизматларидан фойдаланиш ва шартномага асосан тўловларни амалга ошириш.

2021 йил сентябрь











Лойиҳани амалга ошириш даврида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев), Молия вазирлиги (О. Насритдин-ходжаев),

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Д. Исақулов)

Энергетика вазирлиги

(А.Султанов) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(С. Умурзаков) Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

10.

Лойиҳани тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш мақсадида пудрат ташкилотини танлаш бўйича тендер ўтказиш.

1. Консалтинг ташкилоти томонидан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Тендер ҳужжатлари Жаҳон банки
ва Харидлар бўйича комиссия томонидан тасдиқланишини таъминлаш.

3. Лойиҳани тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш мақсадида пудрат ташкилотини танлаш бўйича тендер ўтказиш.

4. Тендер таклифларини очиш ва баҳолаш.

5. Жаҳон банки ва Харидлар бўйича комиссия билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш.

6. Аниқланган ғолиб пудрат ташкилоти билан музокаралар олиб бориш ва шартномани тузиш.

7. Тузилган шартномани ўрнатилган тартибда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Жаҳон банки рўйхатидан ўтказиш.

8. Шартномага асосан аванс тўловини тўлаш.

2021 йил давомида ва 2022 йил март

Инвестицияларва ташқи савдо вазирлиги

(Ш. Вафаев) Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев), «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ

(Д. Исақулов)

Энергетика вазирлиги

(А.Султанов) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(С. Умурзаков) Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

11.

Пудрат ташкилоти томонидан тасдиқланган жадвалга асосан ўз вақтида қурилиш-монтаж ишларини бажариш.

1. Пудрат ташкилоти томонидан қурилиш-монтаж ишлари бошланишини таъминлаш.

2. Шу билан бирга ускуналар ва материаллар етказиб бериш.

3. Лойиҳа объектларини фойдаланишга топшириш мақсадида якуний синов ишларини амалга ошириш.

2022 йил давомида ва 2023 йил июнь

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Д. Исақулов)

Энергетика вазирлиги (А. Султанов)

12.

Ўрнатилган тартибда лойиҳани якунлаш.

1. Лойиҳа объектларини фойдаланишга топшириш мақсадида бажарилган якуний синов ишларини қабул қилиш.

2. Ишчи комиссия томонидан лойиҳа якунланганлиги тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш.

3. Давлат комиссияси томонидан лойиҳа якунланганлиги тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш.

4. Лойиҳани фойдаланишга топшириш.

2023 йил III ва IV чораклар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафаев), Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев),

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Д. Исақулов), вазирлик ва идоралар

Энергетика вазирлиги

(А.Султанов) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(С. Умурзаков), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июлдаги ПҚ-4791-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Янги 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш» инвестиция лойиҳаси доирасида асбоб-ускуна ва материаллар харид қилиш, шунингдек, қурилиш-пудрат ишларини амалга ошириш учун халқаро тендер савдолари ўтказиладиган пакет ва лотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАДВАЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Номланиши

Сони

1-пакет. Автотрансформаторлар сотиб олиш

1.

Қуввати 267 МВА бўлган автотрансформатор

7 та

2-пакет. Электр ускуналарини сотиб олиш

1.

220 кВ ли ажратгич

13 к-т.

2.

500 кВ ли ажратгич

7 к-т.

3.

220 кВ ли элегазли ўчиргич

13 к-т.

4.

500 кВ ли элегазли ўчиргич

7 к-т.

3-пакет. Ўлчов трансформаторларни сотиб олиш

1.

220 кВ ли ток трансформатори

13 к-т.

2.

500 кВ ли ток трансформатори

7 к-т.

3.

220 кВ ли кучланиш трансформатори

3 к-т.

4.

500 кВ ли кучланиш трансформатори

3 к-т.

4-пакет. Реактор ва юқори кучланишдан ҳимоя ускуналарини сотиб олиш

1.

500 кВли реактор

7 та.

2.

220 кВли юқори кучланишдан ҳимоя ускунаси

2 к-т.

3.

500 кВли юқори кучланишдан ҳимоя ускунаси

2 к-т.

5-пакет. 10 кВли ёпиқ тақсимлаш қурилмаси ва аккумулятор батареялар сотиб олиш

1-лот

1.

10 кВли юқори кучланишдан ҳимоя ускуналари тармоғи учун 10 кВли ёпиқ тақсимлаш қурилмаси

7 к-т.

2-лот

2.

Аккумулятор батареялар

2 к-т.

6-пакет. Алоқа ва реле ҳимоя ускуналарини сотиб олиш

1-лот

1.

Реле ҳимоя ускуналари

1 к-т.

2-лот

2.

Бошқарув панели, шкафлар, алоқа ускуналари ва бошқалар

1 к-т.

7-пакет. Нимстанция учун бошқа материаллар сотиб олиш

1-лот

1.

Сим ва кабель маҳсулотлари

1 к-т.

2-лот

2.

ЛСА, изоляторлар, металл қурилмалар ва бошқалар

1 к-т.

3-лот

3.

Нимстанция учун темир бетон маҳсулотлари вафундаментлар

1 к-т.

8-пакет. Электр узатиш тармоғи қурилиши учун ускуна ва материаллар сотиб олиниши

1-лот

1.

500 кВли электр узатиш тармоғи учун сим ва кабель маҳсулотлари

88 км

2-лот

2.

220 кВли электр узатиш тармоғи учун сим ва кабель маҳсулотлари

322 км

3-лот

3.

500 кВли электр узатиш тармоғи учун таянч устунлар, металл конструкциялар ва бошқалар

88 км

4-лот

4.

220 кВли электр узатиш тармоғи учун таянч устунлар, металл конструкциялар ва бошқалар

322 км

5-лот

5.

500 кВли электр узатиш тармоғи учун темир бетон маҳсулотлари ва фундаментлар

88 км

6-лот

6.

220 кВли электр узатиш тармоғи учун темир бетон маҳсулотлари вафундаментлар

322 км

7-лот

7.

500 кВли электр узатиш тармоқлари учун ЛСА, изоляторлар ва бошқалар

88 км

8-лот

8.

220 кВли электр узатиш тармоқлари учун ЛСА, изоляторлар ва бошқалар

322 км

9-пакет. Пудратчи ташкилот аниқлаш

1-лот

1.

220 кВли электр узатиш тармоғи қурилиш монтаж ишлари

88 км

2-лот

2.

500 кВли электр узатиш тармоғи қурилиш монтаж ишлари

322 км

3-лот

3.

Нимстанция қурилиш-монтаж ишлари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Пакетлар ва лотлар қиймати лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва улар бўйича белгиланган тартибда экспертиза хулосалари олиниши натижасида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Мазкур жадвалга лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши натижаларига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 07/20/4791/1120-сон)