09.01.2020 йилдаги ПҚ-4563-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 09.01.2020 йилдаги ПҚ-4563-сон
Kuchga kirish sanasi
10.01.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда, шу жумладан маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминловчи юқори технологияли ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва ташкил этишга қаратилган инвестиция сиёсатини янада фаоллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилинган 2019 йилда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш механизмларини тубдан такомиллаштириш ва соддалаштириш, инвестицияларни, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштиришни кенгайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар 2019 йилда 184 трлн сўм атрофида капитал қўйилмаларни ўзлаштириш имконини берди ва бу ўтган йилга нисбатан 1,3 баробар кўп демакдир. Ялпи ички маҳсулотда инвестицияларнинг улуши 34 фоиздан ошди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, шунингдек, хом ашё ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, юқори технологияли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ишлаб чиқаришларни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш ва шу асосда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган, қуйидагиларни ўз ичига олувчи Ўзбекистон Республикасининг 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури (кейинги ўринларда — Дастур) тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
850,5 трлн сўм инвестициялар, шу жумладан 35,5 млрд АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестициялар ўзлаштирилишини назарда тутувчи 2020 — 2022 йилларда капитал қўйилмаларни ўзлаштиришнинг йиғма прогноз параметрлари, шунингдек, 2020 — 2022 йилларда инвестициялар ва кредитларни ўзлаштириш ҳамда жалб қилишнинг прогноз параметрлари 1, 1а ва 1б-иловаларга* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
206 та янги ишлаб чиқариш қувватлари ва 31 мингдан зиёд иш ўринлари яратилишини назарда тутувчи 2020 йилда йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш манзилли дастури 2-иловага* мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йилда инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш бўйича йиғма манзилли дастур, шунингдек, унинг чораклар кесимида ижросининг прогноз кўрсаткичлари 3 ва 3а-иловаларга* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йилда Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида хорижий кредитлар жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури 4-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури 5-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш талаб этиладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати 6-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йилда ишлаб чиқиладиган истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхати 7-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1 — 7-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси номидан ёки кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича 2020 йилда янги имзоланадиган шартномалар доирасида жалб қилинадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган чегаравий ҳажмлар доирасида аниқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг қиймати 50 млн АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвесторнинг улуши 50 фоиздан кам бўлмаган инвестиция лойиҳалари доирасида ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини бюджет маблағлари ҳамда молиялаштиришнинг бошқа ички манбалари ҳисобидан қуриш тартибини мазкур инвестиция лойиҳалари қуйидаги талабларга мос келган тақдирда қўллаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги, шу жумладан унинг рентабеллиги ва сарфланган маблағларни қоплай олиши таъминланишини асословчи лойиҳаолди ҳужжатларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлигининг лойиҳани сўралаётган ер участкасида жойлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг лойиҳаолди ҳужжатига давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги (зарур ҳолларда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳалар лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг мазкур бандда кўрсатилган талабларга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги нуқтаи назаридан уларни комплекс экспертиза қилиш «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари — лойиҳаларнинг ташаббускорлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 20 январга қадар мазкур қарорнинг 3 — 5-иловаларига киритилган лойиҳаларни амалга оширишнинг комплекс тармоқ жадвалларини Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этсин. Бунда 2020 йилнинг ҳар бир чораги учун инвестициялар ва кредитларни ўзлаштиришнинг белгиланган прогноз кўрсаткичлари сўзсиз бажарилиши назарда тутилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 1 февралга қадар мазкур қарорнинг 6-иловасига киритилган лойиҳалар бўйича молиялаштириш манбаларини аниқлаш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда тасдиқлаш юзасидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишилган «йўл хариталари»ни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар мазкур қарорнинг 7-иловасига киритилган истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Транспорт вазирлиги мазкур қарорнинг 6-иловасига киритилган тегишлича сув таъминоти ва канализация, шунингдек, автомобиль йўллари соҳасидаги лойиҳалар бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 1 июлга қадар — лойиҳаолди ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, келишилиши ва тасдиқланиши якунланишини, шунингдек, белгиланган тартибда қарз шартномалари имзоланишини тезлаштиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 1 августга қадар — молиялаштиришнинг очилиши бўйича чоралар кўрилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров мазкур банднинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур прогноз параметрлари бажарилиши ҳолатининг тизимли мониторинги ва ҳар ойлик муҳокамасини, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминласин, натижалари бўйича тегишли маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорнинг 7-иловасига киритилган истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан лойиҳа ташаббускорларига ҳар томонлама кўмаклашиш, кейинчалик уларни амалга ошириш учун салоҳиятли маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича ишларни тизимли ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда 2020 йил 1 июнга қадар 2021 — 2025 йилларда илғор технологиялар, шунингдек, кластер ёндашуви ва саноат кооперацияси асосида юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва кенгайтиришга қаратилган янги инвестиция таклифлари ишлаб чиқилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 15 ноябрга қадар Дастурнинг асосий кўрсаткичларини аниқлаштирган ва янгилаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниевга — Дастурнинг сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва тасдиқланган прогноз параметрларнинг бажарилиши ҳолати мунтазам равишда муҳокама қилиб борилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзоқовга — Дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг тизимли мониторинги ва таҳлилини, шу жумладан маблағларни ўзлаштириш самарадорлиги ва объектлар ҳамда ишлаб чиқариш қувватларининг белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маблағларни самарали ўзлаштириш, қурилиш-монтаж ишларини сифатли бажариш, объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларини белгиланган муддатларда ишга тушириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорнинг 6 ва 7-иловаларига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини сифатли ишлаб чиқиш, белгиланган муддатларда келишиш ва тасдиқлаш, шунингдек, маҳаллий ва хорижий инвесторлар ҳамда ташкилотлар билан зарур шартномаларни имзолаш масаласини ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 1 июнга қадар мазкур қарорнинг 1, 1а ва 1б-иловаларига мувофиқ прогноз параметрлар асосида кейинги уч йиллик давр учун инвестициялар ва кредитларни ўзлаштириш ҳамда жалб қилиш параметрларини аниқлаштириш ва янгилаш учун асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига киритиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 9 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4563-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 07/20/4563/0034-сон, 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон)