Ҳужжат кучини йўқотган 11.12.2025 10.06.2020 йилдаги 367-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.06.2020 йилдаги 367-сон
Kuchga kirish sanasi
11.06.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 11.12.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 декабрдаги 774-сонли «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда «Маҳалла зиёси» республика ўқув-услубий маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Институт маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи, фуқаролар йиғинларини аҳолининг чинакам маслакдошига айлантириш ва «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этиш ишларини илмий-услубий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш фаолиятини амалга оширувчи ихтисослаштирилган давлат илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни тўлақонли ва самарали жорий этиш, маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш соҳасидаги устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этиш, фанлараро фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;

маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий фаолликни оширишга қаратилган концепцияларни, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантириш;

маҳаллалар ва оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш, умуминсоний ва миллий қадриятларни, шу жумладан оилавий қадриятларни мустаҳкамлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;

оилавий зўравонликнинг келиб чиқиш омиллари ва сабабларини чуқур ўрганиш, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақгида аниқлаш, зўравонликка учраган ёки ўз жонига суиқасд қилган ёхуд ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 октябрдаги 624-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2021 й., 09/21/624/0940-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий фаолликни ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасидаги долзарб илмий муаммоларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш, шунингдек, ушбу соҳада юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш;

ўз фаолияти йўналишлари бўйича республикадаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш, хорижий мамлакатларнинг илғор илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш;

оммавий ахборот воситаларида, жумладан, телевидение ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида илмий тадқиқотлар натижаларини кенг ёритиш, шунингдек, аҳолининг маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашдаги ижтимоий фаоллигини оширишда иштирок этиш.

3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 1-иловага;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирига, зарур ҳолларда, Институт тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, бинолар ва иншоотларни сақлаш харажатларини молиялаштириш ҳамда илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун);

илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;

республика илмий-тадқиқот лойиҳалари грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан тушадиган тушумлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт директори Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг тавсиясига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
директор ўринбосарлари Институт директорининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда «Маҳалла» ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалар бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Исмоилий кўчаси, 1Г-уй манзилидаги бинони тегишли ҳудуди билан биргаликда Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда Институтни халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек, мебель ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Институт аппаратини юқори малакали ва ташаббускор кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ 2020 йилда Институтни сақлаш учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 2020 йил ижтимоий соҳа учун тасдиқланган параметрлар доирасида, 2021 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтга 3 та, жумладан, 2 та енгил ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Институтга юклатилган асосий вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлар, шунингдек, «Маҳалла ва оила» институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тизимда фаолият юритаётган ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда институтда бажариладиган илмий-амалий лойиҳалар учун маблағлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан институтнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 210-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2021 й., 09/21/210/0326-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.М. Маматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 10 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
367-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июндаги 367-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг

ТУЗИЛМАСИ

Институт ходимларининг чекланган умумий сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) — 34 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бажариладиган илмий-тадқиқот (фундаментал, амалий ва инновацион) ишларнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, қўшимча равишда мутахассислар ва илмий ходимлар шартнома асосида илмий-техник лойиҳаларга жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган нормативлар асосида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Журнал таҳририятини сақлаш Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июндаги 367-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УСТАВИ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг (кейинги ўринларда — Институт) мақоми, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Институт маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи, фуқаролар йиғинларини аҳолининг чинакам маслакдошига айлантириш ва «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этиш ишларини илмий-услубий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш фаолиятини амалга оширувчи ихтисослаштирилган давлат илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Институт ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Институтнинг расмий номи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти, қисқартирилган номи — «Маҳалла ва оила» институти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) рус тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Научно-исследовательский институт «Махалли и семьи» при Министерстве по поддержке махалли и семьи Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Институт «Махалли и семьи»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) инглиз тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Scientific Research Institute «Makhalla and family» under the Ministry of Support of Makhalla and Family of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Institute «Makhalla and family»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Институт жойлашган жой (почта манзили): 100000, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Исмоилий кўчаси, 1 Г-уй.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Институтнинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Институт тизимига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт аппарати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Марказий Осиёда жамият, гендер ва оила» халқаро илмий журнали таҳририяти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Институтнинг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни тўлақонли ва самарали жорий этиш, маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш соҳасидаги устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этиш, фанлараро фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий фаолликни оширишга қаратилган концепцияларни, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллалар ва оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш, умуминсоний ва миллий қадриятларни, шу жумладан оилавий қадриятларни мустаҳкамлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий фаолликни ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасидаги долзарб илмий муаммоларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш, шунингдек, ушбу соҳада юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолияти йўналишлари бўйича республикадаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш, хорижий мамлакатларнинг илғор илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларида, жумладан, телевидение ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида илмий тадқиқотлар натижаларини кенг ёритиш, шунингдек, аҳолининг маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашдаги ижтимоий фаоллигини оширишда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Институт ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни тўлақонли ва самарали жорий этиш, маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш соҳасидаги устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этиш, фанлараро фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг асосий мезонлари ҳамда уларга асосланган тизимни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тўлақонли ва самарали жорий этиш механизмлари бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқади, бу борада ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича «маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла» тамойили асосида ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтиришга қаратилган таклифлар ва методик тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни тўлақонли ва самарали жорий этиш, маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган фанлараро фундаментал, амалий илмий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий фаолликни оширишга қаратилган концепцияларни, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган концепциялар лойиҳаларини ишлаб чиқади, шунингдек, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурлар лойиҳаларига илмий асосланган таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила ва никоҳ, репродуктив саломатлик, шунингдек, оилаларда соғлом турмуш тарзи, маънавий-ахлоқий тарбия, иқтисодий, ҳуқуқий билимлар, тиббий маданиятни ошириш, оилавий муносабатлар психологияси бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳамда кенг жамоатчиликка методик тавсиялар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила институтида кутилаётган ўзгаришлар таҳлили ва прогнозларини ишлаб чиқади, демографик ривожланиш ва оила фаровонлигининг ўсиш даражасини ўрганади, таҳлил қилади ҳамда концептуал йўналишлар бўйича илмий асосланган таклифлар ва таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш амалиётини таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда нуронийларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалаларида самарали фойдаланиш тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ва методик тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) маҳаллалар ва оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш, умуминсоний ва миллий қадриятларни, шу жумладан оилавий қадриятларни мустаҳкамлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни ўрганади, таҳлил қилади ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлашда оиланинг ўрнини тарғиб қилиш, шунингдек, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибасини оммалаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги соғлом муносабатларни йўлга қўйиш, оила ва никоҳни сақлаб қолишдаги ўзаро масъулиятни таъминлаш масалаларини ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотинч ва муаммоли оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича таклифлар ва методик тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида маҳаллаларда ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ методик тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш бўйича илмий асосланган таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, улардаги жамоатчилик тузилмалари фаолиятига оид қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш тизимини ўрганади, таҳлил қилади ҳамда соҳага оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасидаги долзарб илмий муаммоларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш, шунингдек, ушбу соҳада юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, нуронийлар ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳудудларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда фуқаролар йиғинларининг роли ва мавқеини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари бўйича илмий семинарлар, давра суҳбатларини мунтазам ташкил этиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни жорий этиш, маҳаллаларда аҳолининг кундалик муаммолари билан ишлаш тизимини кучайтириш борасидаги устувор вазифалар каби мавзулар бўйича илмий, илмий-амалий конференциялар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли саломатлигини сақлаш, хонадон ва кўчаларнинг ободлигини ташкил этиш, маънавият ва маърифат ишларининг таъсирчанлигини ошириш каби йўналишларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилган тадбир натижалари бўйича таҳлилий материаллар ва илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб бориш тизимини жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ўз фаолияти йўналишлари бўйича республикадаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш, хорижий мамлакатларнинг илғор илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот муассасалари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида инновацияларни жорий этишга йўналтирилган чора-тадбирларни ҳамкорликда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида, шу жумладан манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, олий таълим муассасалари ҳамда вазирликлар ва идоралар тизимидаги бошқа илмий муассасалар билан биргаликда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқот ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг асосий вазифа ва функциялари билан боғлиқ йўналишларда илмий конференциялар, семинарлар, ҳамкорликдаги тадқиқотлар, лойиҳалар, ходимларнинг тажриба алмашиши ва уларни ўқитиш бўйича халқаро, хорижий илмий-тадқиқот муассасалари, институтлар ва марказлар билан ҳамкорликни ривожлантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ йўналишларда бакалавр ва магистрларни тайёрлашда илмий-методик жиҳатдан кўмаклашади, шунингдек, Институт базасида бу соҳада илмий кадрлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ йўналишларда мутахассислар тайёрловчи таълим муассасалари учун илмий, ўқув, ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини нашр этишга тайёрлаш ишларида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатларнинг ўзини ўзи бошқариш тизими ҳамда оилаларни мустаҳкамлаш соҳаларида фаолият юритаётган миллий институтлари билан яқин ва фаол ҳамкорликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан биргаликда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт негизида, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда стажировка ўташни, маҳорат дарсларини ташкил этади ва ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ва оила институтининг долзарб масалалари бўйича ёзги ва қишки мактаблар, илмий маърузалар ва мунозаралар майдончаларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) оммавий ахборот воситаларида, жумладан, телевидение ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида илмий тадқиқотлар натижаларини кенг ёритиш, шунингдек, аҳолининг маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашдаги ижтимоий фаоллигини оширишда иштирок этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолияти, шу жумладан амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтларни, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни яратади, турли шакллардаги тарғибот материалларини чоп этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни жорий этишдаги дахлдорлик ҳиссини ҳамда фуқаролик масъулиятини ошириш бўйича оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларда, ижтимоий тармоқларда ташвиқот ишларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенг жамоатчиликнинг оилалар мустаҳкамлиги, аҳоли саломатлиги, хонадон ва кўчаларнинг ободлиги, ёшлар тарбияси, бандлик, маънавият ва маърифат ишларидаги ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган турли тарғибот лойиҳаларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Институтнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Институт ўзига юкланган асосий вазифалар ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Институтга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги орқали белгиланган тартибда киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларидан Институт ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур маълумотларни давлат статистика органлари, давлат солиқ хизмати органлари, давлат хизматлари марказлари ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралардан бепул олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтга юкланган вазифаларни бажариш учун давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини, шу жумладан хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлашнинг долзарб ва истиқболли вазифаларини ҳал қилиш учун ташкил этилган ишчи гуруҳлар йиғилишларида, эксперт кенгашлари ва комиссиялар ишида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ соҳаларда дастурлар, ўқув қўлланмалари, илмий асарлар тўпламлари, илмий-амалий конференциялар материаллари, методик тавсиялар, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича қўлланмалар тайёрлаш ва нашр қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар бўйича илмий-амалий конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек, методик материаллар ва тавсиялар, халқаро лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ йўналишлар бўйича илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, илмий даражалар бериш учун докторантура ва илмий кенгаш тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун шартнома асосида маҳаллий ва хорижий илмий муассасалар, олим ва мутахассисларни жалб қилиш ва ходимлар иштирокида вақтинча ижодий гуруҳларни тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ходимларини қонунчиликда белгиланган тартибда моддий рағбатлантириш, муассасанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ижтимоий масалаларни ҳал қилиш учун даромад шаклида олинган маблағларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ даврий илмий, услубий ва амалий нашрлар чиқариш ҳамда тарқатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Институт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, ушбу Уставда белгиланган асосий вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, фуқаролар йиғинларини аҳолининг чинакам маслакдошига айлантириш, «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, хотин-қизлар ва кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича илмий асосланган тавсияларни мунтазам равишда ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ҳар ойда камида бир марта таҳлилий материаллар ва илмий асосланган таклифларни тақдим этиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолияти тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат органларига ҳисобот бериш учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Институт фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Институт ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Институтга Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг тавсиясига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Институт директорининг унинг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт директори бўлмаган вақтда, унинг ваколатларини вазифалар тақсимотига мувофиқ ўринбосарлари амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Институт директори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири билан келишган ҳолда бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Институтнинг штат жадвалини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири билан келишган ҳолда, зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқ ва йўриқномаларни қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт директорининг ўринбосарлари ва бўлим бошлиқларининг ҳисоботларини Илмий кенгашда эшитади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ходимларини қонун ҳужжатларига мувофиқ рағбатлантириш шаклларини белгилайди, лавозим маошларига устама ва қўшимча тўловларни белгилайди, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича буйруқлар чиқаради, уларни интизомий жазога тортиш масалаларини ҳал қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, бўлим бошлиқлари ва ходимларининг функционал вазифаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 25 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири билан келишган ҳолда, Институт тадбирлари календарь режасини, илмий-тадқиқот ишларининг мавзули режаларини шакллантиради ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг ҳисоботларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг активларини тасарруф этади, мол-мулкни бошқариш тўғрисида қарорлар қабул қилади, молиявий, тўлов-ҳисоб-китоб ва бошқа ҳужжатларни имзолайди, зарур ҳолларда Институт масъул мансабдор шахсларига ишончномалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт номидан юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлари билан шартнома ва меморандумлар тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда, Институт тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирига таклифлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт директори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Институт директори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтга юкланган асосий вазифалар ижросини таъминлаш бўйича сифатли тадқиқот ишларини амалга ошириш ҳамда таъсирчан, илмий асосланган, амалий таклиф ва тавсияларни, таҳлилий материалларни ишлаб чиқишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган концепцияларни, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантиришга шахсан жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Институт ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари меҳнат қонунчилиги, лавозим йўриқномаси, ички меҳнат қоидалари, жамоа ва меҳнат шартномаларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Институт директорининг ўринбосарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг буйруқлари, қарорлари ва фармойишлари, Институт директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмалар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун Институт директорига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт директорига таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича таклифлар киритади, уларнинг касбий маҳоратини, малакасини, амалий тажрибасини, ишчанлик ва ахлоқий фазилатларини юқори даражада таъминлаш, уларнинг касбий малакаларини ошириш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг таркибий бўлинмалари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилади, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитади, якунлари бўйича зарур чоралар кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Институт ҳузурида директор (Илмий кенгаш раиси), фаолиятнинг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), Илмий котиб, Институт таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходимлари, Фанлар академияси вакиллари, шунингдек, турдош илмий-тадқиқот институтларида ва ташкилотларда ишловчи етакчи олимлар, малакали мутахассислар ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларидан иборат таркибда Илмий кенгаш ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт Илмий кенгашининг шахсий таркиби, аъзолари сони ва низоми Институт директори тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт Илмий кенгашининг иш тартиби Институтнинг иш режаларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Институт фаолиятини молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, бинолар ва иншоотларни сақлаш харажатларини молиялаштириш ҳамда илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика илмий-тадқиқот лойиҳалар грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан тушадиган тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Институт ўзининг кўчмас ва кўчар мол-мулкига, пул маблағларига, шу жумладан чет эл валютасидаги пул маблағлари, қимматли қоғозлари ва бошқа мол-мулкига эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик, илмий-техник фаолиятдан тушган даромадлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобига сотиб олинган мулк ва воситалар Институт мулки ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Барча тадқиқот материаллари, шунингдек, тузилган шартномаларга мувофиқ бажарилган тадқиқотлар Институт фаолиятининг интеллектуал мулки объектлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Институт директори белгиланган иш ҳақи фондини тежашдан ҳамда бюджетдан ташқари тушган, шунингдек, ходимларнинг тасдиқланган штатлар жадвалида назарда тутилган штат бирликлари етишмаслигидан иқтисод қилинган маблағлардан ходимларни моддий рағбатлантиришда, Институтнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашда фойдаланишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Институт ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ходимларининг аввалги узоқ йиллик иш стажи учун оладиган қўшимча ҳақлари ва устамалари сақлаб қолинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Институт директори Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири билан келишган ҳолда, Институтнинг ўз маблағлари ҳисобидан ходимлар ўз хизмат вазифаларирни ташаббус кўрсатиб ва виждонан бажаришини рағбатлантириш мақсадида уларга белгиланган тартибда лавозим маошининг 100 фоизгача миқдорда ойлик устамалар белгилашга, ҳар чоракда мукофотлашга, бирйўла моддий ёрдам тайинлашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Институт фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Институт фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Институт фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Институт фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Институт фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Институт фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Институт қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ушбу Устав талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июндаги 367-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 мартдаги 229-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 63-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнннг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 26 мартдаги 230-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 64-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2020 й., 09/20/367/0741; 14.04.2021 й., 09/21/210/0326-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2021 й., 09/21/624/0940-сон)