22.05.2020 йилдаги 310-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.05.2020 йилдаги 310-сон
Kuchga kirish sanasi
23.05.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони ҳамда «Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сувни етказиб бериш бўйича харажатларни сув истеъмолчилари томонидан қоплашни сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари миқдорига босқичма-босқич қўшиш орқали амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 2020 йил 15 июнгача сувни етказиб бериш бўйича харажатларни инобатга олган ҳолда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларининг янги миқдори юзасидан асослантирилган таклифларни «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасида назарда тутиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда рақамли технологияларни қўллаган ҳолда сув омборларининг фойдали сиғимига даврий равишда аниқлик киритиб бориш чора-тадбирларини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда 2 ва 3-иловаларга мувофиқ сув хўжалиги объектларида сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан фойдаланишни «oнлайн» режимида назорат қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар жорий этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобидаги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборлари ва ирригация тизимларидаги сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари (гидропостлар) билан жиҳозлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборлари, ирригация тизимлари ва насос станцияларда рақамли технологияларни жорий қилиш, сув ресурслари ва электр энергиясидан фойдаланишни «онлайн» режимда назорат қилиш технологияларини жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари, хорижий инвестициялар, шу жумладан, жалб этиладиган грантлар ҳисобидан молиялаштирилишини ташкил қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари икки ой муддатда сув истеъмолчилари уюшмалари суғориш тармоқларидаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш ва тиклаш, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш муддатлари ва ушбу тадбирларни молиялаштириш манбалари юзасидан келишилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тижорат банкларига сув истеъмолчиларига сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун зарур миқдорда кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда сув омборлари ва ирригация тизимларидаги сув олиш жойларини 2022 йил 1 декабрга қадар сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозлаш ҳамда 2023 йил 1 декабрга қадар рақамли технология асосида туманлар чегарасида «онлайн» режимида сув ресурслари ва вазирлик тизимидаги насос станцияларда электр энергиясидан фойдаланишни назорат қилишни жорий қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда сув истеъмолчилари уюшмалари билан биргаликда 2023 йил 1 декабрга қадар сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозлашни ташкил қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига тўлиқ амал қилишга ҳамда сувнинг ҳисоб-китобини ўз вақтида юритишга масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ сув истеъмолчилари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган сув олиш лимитлари ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этиши, сувни махсус истеъмол қилишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатномани расмийлаштириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаши, ички сув объектлари ва иншоотларини техник жиҳатдан соз ҳолда сақлаши, улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши ҳамда сувни шартнома асосида истеъмол қилиши зарур;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) сув истеъмолчилари томонидан олинган сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботи Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ сув истеъмолчилари лимитдан ортиқча сув олганда, лимитдан ортиқча олинган сув учун, шунингдек, рухсат берувчи ҳужжатларсиз сув ресурсларини истеъмол қилганда, сувдан фойдаланганлик учун солиқ белгиланган ставкага нисбатан беш баробарга оширилган миқдорда ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда сувнинг ҳисоб-китоби юритилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин, жойларда мақсадли ўрганишлар ўтказсин ҳамда ҳар чорак якуни бўйича бажарилган ишлар тўғрисида Сув хўжалиги вазирлигига ахборот тақдим қилиб борсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 3-сон, 20 модда) 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев ҳамда вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 22 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
310-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсининг ҳисоботини юритиш юзасидан
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбир номи

Молиялаштириш манбаи

Ижро муддати

Масъул вазирлик ва идоралар

I. Сув ресурларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш

1.

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича наъмунавий шартномаларни ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда тасдиқлаш ва жойларга етказиш.

Маблағ талаб этилмайди

2020 йил

15 июль

Сув хўжалиги вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Сув олиш жойларининг рўйхатга олиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2020 йил

15 июль

3.

Гидропостларни аттестациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2020 йил

15 июль

II. Сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш

4.

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ҳисобидаги сув омборларининг лойиҳавий сув сиғимларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг амалдаги сиғимини рақамли технологиялари ёрдамида қайта аниқлаш.

Сув хўжалиги тизими ташкилотларига бюджетдан ажратилган маблағлар,

Сув хўжалигини ривожлантириш жамғарма маблағи

2021 — 2023

йилларда жадвал бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ҳисобидаги сув омборлари, ирригация тизими каналлари ва бошқа сув хўжалиги объектларидаги сув олиш жойларини ва улардаги сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситаларини хатловдан ўтказиш.

Сув истеъмолчилари ҳисобидаги суғориш тармоқларини, улардаги иншоотлар, шунингдек, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини хатловдан ўтказиш.

Сув олиш жойлари, сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситаларининг техник ҳолати бўйича нуқсонлар далолатномаларини расмийлаштириш.

Маблағ

талаб этилмайди

2020 йил

1 июль


2020 йил

10 июль


2020 йил

20 июль

Сув хўжалиги вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар


Сув хўжалиги вазирлиги,

сув истеъмолчилари уюшмалари

6.

Сув омборлар, ирригация тизими каналлари ва бошқа сув хўжалиги объектларидаги сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш.

Давлат бюджети маблағлари, хорижий инвестициялар ва грантлар

2020 — 2023 йиллар

жадвал бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

«Амударё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси, «Сирдарё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси

7.

Сув истеъмолчилари уюшмаларининг суғориш тармоқларидаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш ва тиклаш, фермер хўжаликлари, кластер ташкилотлари ва бошқа сув истеъмолчиларнинг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш.

Сув истеъмолчилари маблағлари,

тижорат банклари кредити,

хорижий инвестициялар ва грантлар

2020 — 2023 йиллар

жадвал бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

сув истеъмолчилари уюшмалари,

сув истеъмолчилари

III. Сувнинг ҳисоб-китобини юритишни тизимини такомиллаштириш

8.

Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги барча сув хўжалиги ташкилотларининг диспетчирлик хизматларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш.

Сув ресурслари ва улардан фойдаланиш юзасидан маълумотлар базасини тўлиқ шакиллантириш.

Сув хўжалиги тизимидаги ташкилотларга бюджетдан ажратилган маблағлар, Сув хўжалигини ривожлантириш жамғарма маблағи ва ташкилотларнинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2020 — 2025 йиллар

жадвал бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги,

«Ўзгидромет» маркази,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги,

«Амударё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси,

«Сирдарё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси

9.

Дарёлар, сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларида, шунингдек, ҳудудлардаги мавжуд сув ресурслари бўйича кунлик маълумотларни вазирлик расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш.

Маблағ

талаб этилмайди

2020 йил

1 июль

Сув хўжалиги вазирлиги,

«Ўзгидромет» маркази,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги

10.

Сув истеъмолчиларининг сув олиш жойлари ва сувни ҳисобга олиш воситаларининг (гидропост) наъмунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш.

Маблағ

талаб этилмайди

2020 йил 1 август

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти

11.

Сув омборлари, насос станциялари, ирригация тизимлари, суғориш тармоқлари ҳамда сув олиш жойларида сув ресурслари ва электр энергияси ҳисоб-китобини юритиш юзасидан илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш.

Сув хўжалиги тизими ташкилотларига бюджетдан ажратилган маблағлар ва ташкилотларнинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2020 — 2025

йиллар

жадвал бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув омборлари ва ирригация тизимларида сув ресурсларидан фойдаланиши рақамли технологиялар ёрдамида «онлайн» режимида назорат қилишни жорий қилиш кўрсаткичлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Жами ўрнатиладиган қурилма сони, дона

шу жумладан:

сув омборларда

ирригация тизимларида:

вилоятлараро ирригация

тизимларида

туманлараро ирригация тизимларида

туманлар ирригация тизимларида

жами

шундан:

жами

шундан:

жами

шундан:

жами

шундан:

2021 й

2022 й

2021 й

2022 й

2021 й

2022 й

2023 й

2021 й

2022 й

2023 й

Қорақалпоғистон Республикаси

1 302

37

30

7

180

36

63

81

1 085

162

271

652

вилоятлар:

Андижон

2 086

2

1

1

32

26

6

196

39

68

89

1 856

278

164

1 414

Бухоро

1 319

3

1

2

34

27

7

121

24

42

55

1 161

174

290

697

Жиззах

664

7

3

4

23

18

5

132

26

46

60

502

75

125

302

Қашқадарё

1 515

13

5

8

52

39

13

169

33

59

77

1 281

192

320

769

Навоий

327

13

10

3

44

9

15

20

270

40

67

163

Наманган

2 330

11

4

7

21

15

6

143

28

50

65

2 155

322

538

1 295

Самарканд

1 241

5

2

3

18

14

4

168

33

58

77

1 050

157

262

631

Сурхондарё

991

5

2

3

19

14

5

143

28

50

65

824

123

206

495

Сирдарё

1 461

1

1

24

16

8

96

19

33

44

1 340

201

335

804

Тошкент

2 433

3

1

2

25

20

5

180

36

63

81

2 225

334

556

1 335

Фарғона

2 550

5

2

3

26

20

6

224

44

79

101

2 295

344

573

1 378

Хоразм

357

1

1

20

16

4

99

20

34

45

237

36

59

142

ЖАМИ

18 576

56

21

35

344

265

79

1 895

375

660

860

16 281

2 438

3 766

10 077

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларида электр энергиясидан фойдаланишда рақамли технологиялар ёрдамида «онлайн» режимида назорат қилишни жорий қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

дона

Жами насос станция сони

Ўрнатиладиган

шундан:

электр энергия ҳисоблагич сони

қурилма сони

2021 йил

2022 йил

2023 йил

Қорақалпоғистон Республикаси

273

409

409

62

123

224

вилоятлар:

Андижон

147

133

133

20

40

73

Бухоро

31

20

20

3

6

11

Жиззах

35

44

44

7

13

24

Қашқадарё

62

82

82

12

25

45

Навоий

41

54

54

9

16

29

Наманган

206

277

277

42

83

152

Самарканд

91

62

62

10

18

34

Сурхондарё

110

132

132

19

40

73

Сирдарё

42

103

103

16

31

56

Тошкент

150

154

154

23

46

85

Фарғона

168

174

174

27

52

95

Хоразм

298

435

435

67

130

238

Қашқадарё магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси

14

14

14

2

4

8

Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси

11

41

41

6

12

23

Жиззах бош насос станциясидан фойдаланиш бошқармаси

8

14

14

2

4

8

ЖАМИ

1687

2148

2148

327

643

1178

Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/310/0638-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон; 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)