01.08.2018 йилдаги ПФ-5495-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 01.08.2018 йилдаги ПФ-5495-сон
Kuchga kirish sanasi
02.08.2018
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 06/19/5780/3559-сон — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур Фармоннинг 6-бандида белгиланган шартларга мувофиқ бўлган ҳамда хўжалик фаолиятидан тушадиган жами маблағнинг 60 фоиздан кўпроғи устав фаолиятида уларнинг ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулот ва (ёки) кўрсатаётган сервис хизмати улушига тўғри келадиган хорижий, шуъба ва қўшма корхоналар чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар жумласига киради;
мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган имтиёз белгиланган тартибда рўйхатга олинган, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида жойлашган ва ўз фаолиятини амалга ошираётган чет эл инвестициялари иштирокида янги ташкил этилган корхоналаргагина тааллуқлидир.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

Инвестиция фаолиятини тартибга солувчи унификациялашган қонун ҳужжатини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2018 йил
31 декабргача

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Холмуродов),
ЛБМА (Содиқов),
Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев),
ТСВ (Хўжаев),
Адлия вазирлиги (Давлетов),
ТИВ (Камилов),

Давлат рақобат қўмитаси (Ғуломов),

МБ (Нурмуротов)

2.

Акциядорлик жамияти устав жамғармасининг минимал миқдорини 400 млн.сўмгача камайтириш.

Қонун лойиҳаси

2018 йил
15 сентябргача

Давлат рақобат қўмитаси (Ғуломов),
ЛБМА (Содиқов),
Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев),
Адлия вазирлиги (Давлетов)

3.

Чет эллик жисмоний шахсларга хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассиси (қатнашчиси) сифатида бевосита ҳаракат қилиш ҳуқуқини бериш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси

2018 йил
30 сентябргача

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев),
ЛБМА (Содиқов)

4.

Хорижий инвестициялар улушининг минимал миқдорини 15 фоизгача пасайтириш.

5.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартибини такомиллаштириш, шу жумладан аккредитация муддатини 5 йилгача узайтириш ва аккредитация учун тўлов ҳақини уч баравар камайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил
30 сентябргача

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Холмуродов),
Молия вазирлиги (Ҳайдаров),
ТСВ (Хўжаев),
ССП (Икромов)

6.

Республика ҳудудларининг брендини яратиш ҳамда реклама (роликлар)ни етакчи телеканалларда жойлаштириш, фестиваллар ва анжуманларда, ижтимоий тармоқларда намойиш этиш, оригинал шиорларни ишлаб чиқиш йўли билан уларни тарғиб этишга қаратилган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
30 сентябргача

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Холмуродов),
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Умаров),
ЛБМА (Содиқов),
Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев),
ТИВ (Камилов),
ТСВ (Хўжаев),
ССП (Икромов)

7.

Ҳамкор мамлакатларнинг бизнес ҳамжамиятлари иштирокида мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини ёритишга, шу жумладан инвесторларни қонунчиликдаги ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилишга қаратилган жаҳон миқёсидаги анжуманларни ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2018 йил
30 октябргача

ЛБМА (Содиқов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Холмуродов),
ТИВ (Камилов),
ТСВ (Хўжаев),
ССП (Икромов)

8.

Ҳудудлар бўйича алоҳида- алоҳида маҳсулот экспортининг прогноз кўрсаткичларини ҳисобга олиш ва унинг статистикасини юритиш тартибини бекор қилиш.

Маҳсулоти экспорт қилинаётган ҳудудлар:

экспорт операцияларининг барча қатнашчиларини, шу жумладан маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва кўмаклашувчи органларни;

жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиб кетилаётган маҳсулот ҳажмларини;

прогноз кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот билан боғлиқ экспорт операцияларига салбий таъсир қилувчи омилларни бартараф этишни ҳисобга олган ҳолда экспорт статистикасини юритиш тартибини тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил
1 сентябргача

Давлат статистика қўмитаси (Бегалов),
ТСВ (Хўжаев),
ДБҚ (Азимов)

9.

Интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқнинг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш кафолатларини кучайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил
10 ноябргача

Адлия вазирлиги (Давлетов),
Интеллектуал мулк агентлиги (Файзуллаев),
Бош прокуратура (Саидкаримов)

10.

Концессия муносабатларини ривожлантириш, шу жумладан концессиявий битим муддатини ошириш.

Қонун лойиҳаси

2018 йил
1 декабргача

Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев),
ЛБМА (Содиқов),

Давлат рақобат қўмитаси (Ғуломов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Холмуродов),
Молия вазирлиги (Ҳайдаров)

11.

Хорижий инвесторлар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш ва хорижий ишчи кучини жалб этиш соҳасида рухсатномалар тартиб-таомилларидан ўтишни соддалаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2018 йил
30 сентябргача

Адлия вазирлиги (Давлетов),
Меҳнат вазирлиги (Қудбиев),
ИИВ (Бобожонов),
ДХХ (Игамов),
Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев)

12.

Хусусий секторда қуйидагиларни назарда тутувчи меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш:

муддатли меҳнат шартномалари тузиш асосларини кенгайтириш;

ишга қабул қилишнинг янги шаклларини (бир марталик, соатбай), шунингдек, меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тартибини жорий этиш;

иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини, жумладан огоҳлантириш муддатини қисқартирган ҳолда тугатиш имкониятини кенгайтириш.

Қонун лойиҳаси

2018 йил
15 ноябргача

Меҳнат вазирлиги (Кудбиев),
Адлия вазирлиги (Давлетов),

Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев),
Молия вазирлиги (Ҳайдаров)

13.

Солиқ кредити институтини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш.

Таҳлилий ахборот

2018 йил
30 сентябргача

ДСҚ (Мусаев),
Молия вазирлиги (Ҳайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев),
ЛБМА (Содиқов),
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Холмуродов)

14.

Инвестиция шартномаларини тузиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, бунда, шу жумладан, инвестиция шартномаларини тузиш ҳуқуқини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига топшириш, тартиб-таомилларни оптималлаштириш назарда тутилсин.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил
20 октябргача

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Холмуродов),
ЛБМА (Содиқов),
Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев),
Адлия вазирлиги (Давлетов)

15.

Қонунчиликнинг барқарорлиги ва прогноз қилинишини таъминлашга, шунингдек, ҳуқуқий бошқаришнинг ҳаддан ортиқ юкини бартараф этишга қаратилган қонун ижодкорлиги фаолиятининг замонавий усулларини жорий этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
30 ноябргача

Адлия вазирлиги (Давлетов),
Бош прокуратура (Саидкаримов), Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев)

16.

Инвестиция киритиш шарт-шароитларини ёмонлаштирувчи омил сифатида эътироф этиладиган ҳолатлар рўйхатини кенгайтириш, ушбу ҳолатларни қонун даражасида назарда тутиб, кафолатни қўллаш бўйича хулоса тақдим этадиган ваколатли органни белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил
1 декабргача

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Холмуродов),
ЛБМА (Содиқов),

Адлия вазирлиги (Давлетов),
Бош прокуратура (Саидкаримов),
Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев)

17.

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини молиявий ҳисоботининг халқаро стандартлари билан уйғунлаштириш чораларини кўриш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 ноябргача

Молия вазирлиги (Қўчқоров),
ДСҚ (Мусаев),
ЛБМА (Содиқов)

18.

Ер участкаларини ижарага бериш тартибини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
1 ноябргача

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Абдуллаев), Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев),
Адлия вазирлиги (Давлетов)

19.

Қишлоқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлмаган ер участкаларига (биринчи босқичда – биноларни ер участкалари билан бирга сотишда ва кўчмас мулк қурилишида) хусусий мулк ҳуқуқини босқичма-босқич жорий этиб, уларни фуқаролик айланмасига татбиқ этишнинг ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил
1 ноябргача

Адлия вазирлиги (Давлетов), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Абдуллаев)

20.

Валюта маблағлари тушишини кечиктиришга йўл қўйганлиги учун тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима санкциялари қўлланилишини бекор қилиш (давлат иштирокидаги корхоналар бундан мустасно).

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
30 ноябргача

ДСҚ (Мусаев),
Молия вазирлиги (Ҳайдаров),
Ҳисоб палатаси (Икромов),
Бош прокуратура (Саидкаримов)

21.

«Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2018 йил
30 августгача

Вазирлар Маҳкамаси (Холмуродов),
ССП (Икромов),
Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев),
Олий суд (Деҳқонов)

22.

Лицензиялаш ва рухсатнома бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

тадбиркорлик соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсатнома бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тўғрисидаги қонунчиликни унификациялаш, жумладан лицензиялаш ва рухсатнома бериш тартиб-таомилларига нисбатан «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонун нормаларини қўллаш;

янги тизим доирасида паст тоифадаги хавф-хатарга мос келадиган алоҳида фаолият турлари ва ҳаракатларини амалга ошириш учун хабардор қилиш тартибини жорий этган ҳолда хавф-хатарлар тоифалари асосида лицензиялаш ва рухсатнома бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тизимининг янги таснифини тасдиқлаш;

лицензиялаш ва рухсатнома бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тизимининг инвестиция муҳитига таъсирини баҳолаш методикасини тадбиркорлик субъектлари сарф-харажатларини баҳолашнинг стандарт модели асосида ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил
1 декабргача

ЛБМА (Содиқов),
Адлия вазирлиги (Давлетов),
ССП (Икромов)

23.

Биринчи навбатда қурилиш ва молия соҳаларида, шу жумладан 2018-2019 йилларда 5 тадан кам бўлмаган объектларда акцияларни аҳолига бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий жойлаштиришни ўтказиш орқали хусусийлаштириш жараёнларини ҳамда акциядорлик компанияларига хусусий капитални жалб этишни жадаллаштириш;

ўрнатиладиган тартибга мувофиқ савдо ташкилотчилари давлат мулки объектларининг нархини қадамба-қадам пасайтириб бориш механизмини сотувчи билан келишмасдан мустақил равишда қўллайдилар.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
20 сентябргача

Давлат рақобат қўмитаси

(Ғуломов),

Молия вазирлиги (Ҳайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев)

24.

Таълим соҳасига, шу жумладан чет элларнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш ва масофавий ўқитиш механизмларини татбиқ этиш;

етакчи хорижий олий ўқув юртларини лицензиялашни бекор қилиб, улар томонидан берилган дипломларни қўшимча тартиб-таомилларсиз, шу жумладан аккредитация қилмасдан эътироф этиш орқали инвестицияларни жалб этишга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2018 йил
10 ноябргача

ОЎМТВ (Маджидов),
ЛБМА (Содиқов),

Адлия вазирлиги (Давлетов)

 LexUZ шарҳи