11.06.2019 йилдаги 484-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.06.2019 йилдаги 484-сон
Kuchga kirish sanasi
12.06.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «1992 йилда Рио-де-Жанейрода имзоланган Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида» 1995 йил 6 майдаги 82-I-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланишни таъминлаш, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ривожлантириш ва кенгайтириш, табиий экологик тизимларнинг таназзулга учраши суръатларини пасайтириш, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб бораётган турларини қайта тиклаш, биохилма-хилликни сақлаб қолиш соҳасидаги халқаро муносабатларни ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси (кейинги ўринларда Стратегия деб аталади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Стратегия қуйидаги устувор вазифалар амалга оширилишини назарда тутади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар майдонларини мамлакат ҳудудининг 12 фоизига етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлаштириш ишларини олиб бориш ва унинг майдонини 1,2 миллион гектарга етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомнигида жайронлар бош сонини 1000 га етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қўриқхоналаридаги эталон экотизимларда биохилма-хиллик компонентлари учун мониторинг олиб боришнинг марказий бўғинли ягона тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий геоахборот технологиялари (ГИС-технологиялар) асосида биохилма-хилликнинг давлат мониторинги ва давлат кадастри ягона ахборот маълумотлар базасини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 2 млн гектар майдонда табиий яйловлар ва пичанзорлардаги ўсимликларни геоботаник текширувдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалаларини иқтисодиётнинг барча тармоқларига интеграциялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2019 — 2028 йиллар даврида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режаси (кейинги ўринларда Ҳаракатлар режаси деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тасдиқланган Стратегия ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режаси ҳаётга жорий этилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда тармоқларни ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқишда ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларнинг кейинчалик тегишли йилга Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритиш таклиф қилинаётган лойиҳалар билан ўзаро боғлиқлигини таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили йил якуни бўйича Ҳаракатлар режасида назарда тутилган тадбирларнинг бажарилиши ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ахборот киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т .Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 11 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
484-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 484-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СТРАТЕГИЯСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистонда биологик хилма-хилликни тиклаш ва сақлаш — экологик хавфсизликни таъминлаш ва мамлакатнинг барқарор ривожланиши, шунингдек, иқлим ўзгаришининг юз бераётган жараёнларига мослашишнинг ишончли йўли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси 1995 йилдан бошлаб Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (кейинги ўринларда БМТ деб аталади) Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенциясининг Томони ҳисобланади ва ўзига қуйидаги мажбуриятларни олган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланишнинг ёки мавжуд режалар ва дастурларга мослаштиришнинг миллий стратегиялари, режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланиш учун унинг муҳим аҳамиятга эга бўлган қисмларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биологик хилма-хиллик ишончли сақланишини таъминлаш мақсадида мавжуд муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни кенгайтириш ва янгиларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таназзулга учраган экотизимларни тиклаш ҳамда камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларини тиклаш чора-тадбирларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Биринчи миллий стратегия ва Ҳаракатлар режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 апрелдаги 139-сон қарори билан маъқулланган эди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мана шу туфайли биологик хилма-хилликни сақлаш соҳасидаги кўплаб лойиҳалар Глобал экологик жамғарма (кейинги ўринларда ГЭЖ деб аталади), Жаҳон банки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (кейинги ўринларда БМТТД деб аталади), Ёввойи табиатни қўриқлаш жаҳон жамғармаси ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан халқаро қўллаб-қувватланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Стратегия доирасида атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бир қатор миллий ва маҳаллий дастурлар ва режаларга биологик хилма-хилликни сақлаш масалалари киритилди ва биологик хилма-хилликни сақлаш соҳасида қирққа яқин халқаро лойиҳалар амалга оширилди. Натижада ерларнинг таназзулга учрашини секинлаштиришга, чўлланиш жараёнларини қисқартиришга, табиий ресурслардан нобарқарор фойдаланишнинг бошқа салбий оқибатларини сусайтиришга эришилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эришилган натижаларга қарамай, табиий экотизимларга ва ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар кўпайишига салбий омилларнинг таъсири давом этмоқда. Биологик хилма-хиллик компонентлари самарали муҳофаза қилинишини давом эттириш учун тизимли ёндашувни қўллаш талаб қилинади, ҳам ҳайвонларнинг ўзини, ҳам улар яшаш жойини муҳофаза қилиш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу 2019 — 2028 йиллар даврида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси (кейинги ўринларда Стратегия деб аталади) устувор йўналишларни, мақсадлар ва вазифаларни, режалаштиришни, уларга самарали эришиш усулларини, шунингдек, узоқ муддатли истиқболга биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан фойдаланиш соҳасида барқарор тизимни шакллантириш ва ривожлантириш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилиши босқичларини белгилашга қаратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Стратегия Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида» ва «Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жорий вазиятнинг тавсифи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликнинг жорий ҳолати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон ҳудуди табиий экотизимларнинг ниҳоятда хилма-хиллиги билан тавсифланади. Текис минтақаларда чўл экотизимлари, тоғ экотизимларида эса баландлик зоналари мавжуд, тоғ экотизимларининг асосий типларига мувофиқ бўлган бир қанча зонал-иқлим пояслари аниқ намоён бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дарё ва қирғоқбўйи экотизимлари ҳам теккисликда, ҳам тоғли минтақаларда жойлашган, уларнинг ҳар бирида ўзига хос яшаш жойи мавжуд. Сув-ботқоқлик экотизимлари асосан мамлакатнинг текислик ҳудудларида жойлашган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон ҳудуди учун табиий экотизимларнинг бешта асосий типи ажратилган. Булар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чўл ва яримчўл;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тоғолди ва пасткам тоғли жойлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тоғ экотизимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарё ва қирғоқбўйи экотизимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувли-ботқоқ жойлар экотизимлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳар бир экотизимда комплекс табиий компонентлар мавжуд. Улар муайян ўсимликлар дунёси ва ҳайвонларнинг ривожланиши, яшаш ва ўсишини белгилайди. Экотизимларнинг ҳар бир типи бошқа экотизимлар билан ўзаро ҳамкорликда мамлакатнинг умумий экологик яхлитлигини сақлаш ва муайян экотизим хизматлари кўрсатишда ноёб ўрин тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистоннинг биохилма-хиллиги ҳозирги пайтда маълум бўлган 27 мингтага яқин турни ўз ичига олади. Улар орасида юксак ўсимликлар, пўпанаклар, лишайниклар (сув ўтлари билан қопланган замбуруғлар), қўзиқоринлар ва сув ўтлари) умуман олганда 11 мингтага яқин турни ташкил этади, фауна турлари — 15,6 мингта турдан ортиқ. Ўзбекистон олий томирли ўсимликлари эндемизми қарийб 8%. Қадимдан сақланиб қолган эндемиклар эндемик турлар умумий сонининг 10 — 12 фоизини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳозирги вақтда зоологик тадқиқотларнинг бутун даврида мамлакат ҳудудида рўйхатдан ўтказилган турларни ўз ичига оладиган Ўзбекистон умуртқали ҳайвонлар фаунаси бешта синфни ифодалайди ва 715 та турни ўз ичига олади, улардан 77 таси балиқ турлари, 3 таси амфибиялар турлари, 61 таси судралиб юрувчилар турлари, 467 таси қушлар турлари ва 107 таси сут эмизувчилар турларидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг эндемикаси умуртқали ҳайвонларнинг 53 та тури ва кенжа турини ифодалайди. Судралиб юрувчиларда эндемизм кўрсаткичи 50 фоизга тенг, сут эмизувчилар синфи эндемизми даражаси пастроқ — 14% ва қушлар синфи учун эндемиклар сони кўп эмас — 1,7%. Балиқлар орасида эндемизм даражаси 50 фоиздан ортиққа етади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ҳайвонлар ва ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб бораётган турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Антропоген таъсир остида кучаяётган табиий экотизимларнинг умумий таназзули ва фрагментацияси ареалларнинг ва ҳам камёб, ҳам ресурс (овланадиган) турларнинг сони қисқаришига олиб келди. Бундай турлар ёввойи табиатда йўқолиб кетиш хавфига эга ва Қизил китобга киритиш учун тавсия қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳайвонларнинг 207 та тури ва кенжа турлари камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турли тоифаларга киритилган, улардан 184 таси Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган (2009 й.), улардан сут эмизувчиларнинг 24 тури, қушларнинг 48 тури, рептилийларнинг 16 тури, балиқларнинг 17 тури, бўғимли чувалчангларнинг 3 та тури, молюскаларнинг 14 та тури, бўғимоёқлиларнинг 60 тури мавжуд.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил китобига ҳайвонларнинг 73 та тури ва кенжа турлари киритилган. Уларнинг келажаги глобал кўламда ташвиш уйғотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлар билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенцияга Иловага ҳайвонларнинг 88 та тури ва кенжа турлари киритилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг охирги нашри (2009 й.) юксак ўсимликларнинг 321 турини ва замбуруғларнинг уч турини ўз ичига олади. Олдинги нашрлар билан таққослаганда 23 тур чиқариб ташланган, бошқа томондан эса камёб деб эътироф этилган ўсимликларнинг 11 янги тури киритилган, 7 тури улар табиатда кўпайганлиги муносабати билан «камёб» мақомидан «қисқариб бораётган» мақомига киритилган. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобида «Йўқолиб кетган» мақоми билан 18 тур мавжудлигини алоҳида таъкидлаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Ҳайвонларнинг яшаш жойлари ва уларни қўриқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳайвонлар турларининг табиий яшаш жойлари қисқариши ва сезиларли даражада трансформацияси биологик хилма-хиллик учун асосий хавф ҳисобланади. Бунда камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турғун, автохтон турлар, эндемиклар кўпроқ энг заиф ҳолатдадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ғарбий Тёншон ва Помир-Олойнинг тўқайзорлари, қадимдан сақланиб қолган ёнғоқзорлари ва бошқа мевали ўрмонлари, сувли-ботқоқ жойлар ва шу кабилар йўқолиб кетиш хавфи остидаги ва муҳим жаҳон аҳамиятига эга бўлган ҳайвонлар турларининг яшаш жойлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Кейинги ўн йилликда табиатдан жадал фойдаланиш натижасида Ўзбекистон ҳайвонларининг айрим турлари антропоген таъсирга учради, шу муносабат билан уларнинг ареали ва сони камайди, ҳайвонларнинг айрим турлари йўқолиб кетиш хавфи остида ёки батамом йўқолди. Кўплаб ҳайвонларнинг сони ҳали таҳликали даражага етмади, бироқ изчил қисқариб бормоқда. Яшаш жойларининг таназзулга учраши ва тўғридан-тўғри қириш энг аввало йирик йиртқич ҳайвонлар ва туёқли сут эмизувчилар ҳиссасига тўғри келди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Табиатга доимий равишда кучайиб бораётган антропоген таъсир республиканинг барча минтақаларида илдизли ўсимликлар сезиларли даражада ўзгаришига олиб келди. Ўсимлик қопламасининг ҳозирги ҳолати биомассанинг сийраклиги, маҳсулдорлигининг пастлиги, ўрмонлар майдонининг қисқариши, иккиламчи ўсимликлар дунёси ва ҳайвонлар тўдалари ва ўсимликларнинг муқобил (инсон томонидан табиий ареалдан йироқдаги ҳудудга қасддан келтирилмаган ўсимликлар), бегона турлари кенг тарқалиши билан тавсифланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳайвонларнинг айрим турлари Ўзбекистон ҳудудида мавсумий, яъни миграция даврида яшайди. Ҳайвонларнинг миграция турларига сут эмизувчиларни (оққуйруқлар, Бухоро буғуси, кулон, илвирс (тоғ қоплони), қушларни (турналар, сувли-ботқоқ жойлар ўсимликлари ва бошқалар), балиқларни киритиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ҳайвонлар миграцияси, асосан — куз-баҳор даврида амалга оширилади. Миграция билан боғлиқ ҳайвонларнинг катта қисми Ўзбекистонда қишлаб қолади. Бундай ҳолатда ҳайвонлар сонини ҳисобга олиш, уларни қўриқлаш ва яшаш жойларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Ўрмон ва ўрмондан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон ўрмонлар кам бўлган мамлакат ҳисобланади, бироқ ўрмон экотизимлари ҳам хўжалик муносабатларида, ҳам табиатни муҳофаза қилиш муносабатларида муҳим роль ўйнайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ўрмон фонди ерлари 11,2 млн гектарни эгаллайди, бу республика умумий майдонининг 25,2 фоизини ташкил этади, улардан 3,26 млн гектарга яқини ўрмонлар билан қопланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон ўрмонлари ўзининг табиий таркиби, маҳсулдорлиги ва бажариладиган функцияларига кўра жиддий равишда фарқланади. Ўрмонлар асосан қумли чўлларда — 9,53 млн га, тоғларда — 1,12 млн га, қайирларда — 0,11 млн га, шунингдек, воҳаларда — 0,26 млн га жойлашган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. 30 минг гектарга яқинни эгаллаган тўқайзорлар участкалари Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган ва Амударё дельтасида тўқайзорлар дастлабки ҳудудининг 10 фоизига яқинни ташкил этади. Ушбу участкалар Ўзбекистондаги қолган барча тўқайзорларнинг 75 фоизини ва Марказий Осиё тўқайзорларининг 20 фоизини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Тўқайзорлар майдонининг камайиши камёб ва йўқолиб бораётган турларнинг қисқариши сабаби ҳисобланади. Тўқайзорлар массивлари унча катта бўлмаган тор полосалар ва дарё уваларидаги алоҳида участкаларда сақланиб қолган ва ёввойи табиат учун муҳим экологик йўлаклар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мавжуд биохилма-хилликни сақлаб қолиш учун бой табиий мерос асосида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг тўлақонли тармоғини ташкил этиш Ўзбекистонни ривожлантиришнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйи Амударё давлат биосфера резервати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Дўрмон» миллий боғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сайғоқли» комплекс ланфдашфт буюртмахонаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Угом-Чотқол» давлат биосфера резервати ташкил этилиши республиканинг катта муваффақияти бўлди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомнигини ривожлантириш, Рамсар Конвенцияси доирасида сувли-ботқоқ жойлар халқаро рўйхатига янги табиий ҳудудларни киритиш, мамлакатнинг 51 та муҳим арнетологик ҳудудини хатловдан ўтказиш ва уларни тавсифлаш катта ютуқ бўлди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Бугунги кунда республикада 7 та қўриқхона (188,3 минг га), 1 та комплекс ландшафт-буюртмахона (628,3 минг га), 2 та биосфера резервати (111,7 минг га), 3 та миллий табиий боғ (558,2 минг га), 1 та «Дўрмон» миллий боғи (32,4 га), 10 та табиат ёдгорлиги (3,8 минг га), 12 та буюртмахона (572,4 минг га) ва Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомниги (165, минг га), шунингдек, ўрмон ва ўрмон овчилик хўжаликлари (11,121 млн га) мавжуд.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Биохилма-хиллик барқарор сақланишини таъминлайдиган муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг (муҳофаза қилинадиган ландшафтлар — курорт табиий ҳудудлар, рекреацион зоналар, сувни муҳофаза қилиш зоналари, қирғоқбўйи полосалари, сув объектларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналари, юза ва ерости сувлар ҳосил бўлиши зоналарисиз) умумий майдони 13,2 млн гектарга яқинни ташкил этади. Айни вақтда муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг умумий майдони ўрмон хўжаликлари ва ўрмон-овчилик хўжаликлари ҳисобга олинмаганда 2079,2 минг гектарни ёки мамлакат ҳудудининг 4,64 фоизини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Экотуризм
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантириш учун ноёб табиат, ҳар хил ландшафтлар (чўллар, тоғлар, плато, дарёлар, кўллар, шаршаралар), ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг камёб ва йўқолиб бораётган турлари, археологик топилмалар, полеонтологик қолдиқлар, петроглифлар, нодир геологик объектлар мавжуд. Шунга қарамай, республикада туристларни табиий объектларга жалб қилиш учун инфратузилма етарли даражада ривожланмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Республиканинг айрим муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлари туристларни қабул қилиш учун энг уюштирилган ва муносиб жойлар ҳисобланади, чунки ушбу ҳудудларда белгиланган майдон ва чегаралар, туристлар ташриф буюриши учун ажратилган участкалар, келувчилар билан ишлаш тажрибаси мавжуд, айримларида эса — белгиланган йўналишлар ҳамда ушбу ҳудуд ва унинг хусусиятлари бўйича муайян билимларга эга бўлган ходимлар бор.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Бироқ қонун ҳужжатларига мувофиқ экотуризмни, шу жумладан, рекреацион фаолиятни амалга ошириш учун давлат қўриқхоналарига, табиий боғларнинг қўриқхона зоналарига ва биосфера резерватларига кириш тақиқланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Мавжуд хавф-хатарлар ва муаммолар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Охирги ўн йилдаги вазиятни таҳлил қилиш биохилма-хиллик йўқолиши ва унинг маҳсулдорлиги пасайиши ва экотизим хизматлари функциялари камайишининг асосий сабаблари жиддий равишда ўзгармаганлигини кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Биологик хилма-хилликнинг мавжуд хавф-хатарлари асосан иқтисодиётнинг биологик ресурслардан барқарор фойдаланишни ҳисобга олмасдан ривожланиши билан боғлиқдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Чорвачилик табиий экотизимларга салмоқли таъсир кўрсатади. Чўл, тоғолди ва тоғ ҳудудларида, айниқса қишлоқ манзилгоҳлари яқинида жойлашган зоналарда яйловларнинг таназзулли тезлашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги суғориши инфратузилмасининг тор йўналтирилган ривожланиши ва бошқарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
балиқчилик хўжалиги соҳасида табиий ресурсларни бошқариш ва фойдаланишнинг барқарор бўлмаган шакллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориладиган деҳқончилик ҳосилдорлигининг пастлиги ва барқарор бўлмайдиган суғорилмайдиган деҳқончилик ўсиб бораётган хавф-хатарларга тегишлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу омиллар мамлакат аҳолиси сони тез ўсиб бориши билан қўшилиб барча ресурслардан жадал фойдаланишга олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Аҳоли сони ўсиши натижасида аҳоли пунктлари ҳудуди кенгайди, бу экотизимлар томонидан кўрсатиладиган хизматларга нисбатан табиий экотизимларга юкламани оширди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Иқлим ўзгариши ерларнинг таназзулга учраши ва чўлланиш жараёнларини келтириб чиқаради ва бу билан биологик хилма-хилликнинг ҳолатига таъсир кўрсатади. Ушбу жараёнлар айниқса Оролбўйида, Устюрт платосида, Қизилқум саҳросида, тоғлардаги ўрмон массивларида ва тоғолди туманларида жадаллик билан юз бермоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Мавжуд тенденциялар сақланиб қолса яқин ўн йил мобайнида асосий экотизим хизматларининг қўлдан бой берилиши хавфи ўсади. Бундан ташқари, иқлим ўзгариши таъсирнинг бошқариб бўлмайдиган омили ҳисобланади, у таназзулга учраши ва биологик хилма-хилликнинг йўқолиши борасида қўшимча муаммолар келтириб чиқариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Қуйидагилар биологик хилма-хиллик сақланиб қолишига тўсқинлик қилаётган асосий муаммолар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солувчи халқаро стандартларга номувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биохилма-хиллик ва экотизим хизматлари қийматини иқтисодий баҳолаш механизмларининг мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини ва уларнинг репрезентатив тизимини муқобил бошқаришнинг мавжуд эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атроф табиий муҳит, жумладан, биохилма-хиллик давлат кадастри ва мониторинги етарлича амалга оширилмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биохилма-хилликни сақлаш соҳасида молиялаштириш етарли эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат экологик экспертизаси тартиботига хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг биохилма-хилликка таъсирини баҳолаш механизмлари етарлича жорий этилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчиликнинг биохилма-хилликни сақлаб қолишдан хабардорлигини ва иштироки даражасининг пастлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли экологик маданиятининг етарлича ривожланмаганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Биохилма-хиллик соҳасида халқаро алоқалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш минтақавий ва халқаро жараёнларининг фаол иштирокчиси ҳисобланади. Ҳамкорлик кўп томонлама табиатни муҳофаза қилиш шартномаларини — глобал экологик Конвенцияларни, икки томонлама ва кўп томонлама битимлар ва меморандумларни амалга ошириш йўли билан амалга оширилади. Булар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенция;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро аҳамиятга эга, айниқса сувда сузувчи қушларнинг яшаш жойлари бўлган сувли-ботқоқ жойлар тўғрисидаги конвенция (Рамсар конвенцияси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёввойи ҳайвонларнинг миграцион турларини сақлаш бўйича конвенция;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиддий қурғоқчилик ва/ёки чўлланишга дучор бўлган мамлакатларда, айниқса, Африкада чўлланишга қарши курашиш бўйича конвенция;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Афро-Евроосиё миграцияланадиган сувли-ботқоқ жойлардаги қушларни муҳофаза қилиш бўйича битим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оқ қуйруқ, Бухоро буғуси, Сибирь оқ турнаси сингари ҳайвонларнинг камёб миграцияланадиган турларини сақлаш бўйича ўзаро тушуниш тўғрисидаги меморандумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сут эмизувчилар бўйича Марказий Осиё ташаббуси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оролни қутқариш Халқаро жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Биологик хилма-хилликни сақлаш ва тегишли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тадбирларни амалга ошириш доирасида Глобал экологик жамғарма, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи, БМТ ТД, БМТнинг атроф муҳит бўйича дастури, ЮНЕСКО, Бутунжаҳон ёввойи табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, Табиатни муҳофаза қилиш бўйича Михаэл Зукков жамғармаси сингари халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилинмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ўзбекистонда кейинги ўн беш йилда халқаро грантлар жалб этилган ҳолда бир қанча лойиҳалар амалга оширилди. Улар доирасида муҳофаза қилинадиган табиий муҳитларда ва улар атрофида биохилма-хиллик ва табиий ресурсларни сақлаш ва бошқариш, муҳофаза қилинадиган табиий муҳитлар тизимини кенгайтириш бўйича янги ёндашувлар намойиш қилинди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш туфайли муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг янги тоифалари ташкил этилди, уларнинг моддий-техника базаси яхшиланди, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизими мутахассислари ва ходимларини, шунингдек, республика компаниялари ва корхоналари экологларини биохилма-хилликни сақлаб қолиш бўйича янги илғор ёндашувларга ўқитиш яхшиланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Стратегиянинг мақсадлари ва вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ушбу Биохилма-хилликни сақлаш стратегиясининг концепцияси Ўзбекистон ривожланишнинг мувозанатли ва барқарор шаклига эришишидан, у узоқ муддатли истиқболда миллатнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий эҳтиёжлари боғлиқ бўлган экотизимларнинг асосий хизматларини таъминлайдиган биохилма-хилликни эътироф этиши, баҳолаши ва сақлаб қолишидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Стратегиянинг мақсади 2029 йилга келиб биохилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланишни, экотизимлар фаолият кўрсатиши ва улар томонидан асосий хизматлар кўрсатилишини таъминлаш учун самарали ва шошилинч чора-тадбирлар ишлаб чиқилишидан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Биохилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланишни, озиқ-овқат хавфсизлигини, аҳоли яшаши учун қулай муҳитни ҳамда мамлакатни барқарор ривожлантиришни таъминлаш учун 2029 йилгача қуйидаги стратегик мақсадлар белгиланди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биохилма-хиллик масалаларини давлат ҳокимияти бошқаруви органлари ва бутун жамиятнинг фаолиятига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биохилма-хилликка тўғридан-тўғри юкламаларни қисқартириш, унинг компонентларидан озиқ-овқат ландшафтларида барқарор фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳофаза қилинадиган табиий муҳитлар ҳудуди тизимини ривожлантириш, экотизим хизматлари томонидан таъминланадиган афзалликлар ҳажмини кўпайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
салоҳиятни режалаштириш, яратиш ва молиялаштириш механизмларини ривожлантириш йўли билан биологик хилма-хиллик сақлаш ва ундан барқарор фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Стратегия турли даражалардаги давлат ва нодавлат тузилмалари, аҳолининг келишилган саъй-ҳаракатларини сафарбар қилишга, шунингдек, биохилма-хилликни сақлаб қолиш ва ундан барқарор фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муайян йўналишларни қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишдан манфаатдор бўлган донорларни жалб этишга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Биологик хилма-хиллик мавзуларини давлат ҳокимияти бошқаруви органлари ва бутун жамиятнинг фаолиятига киритиш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш, биологик хилма-хиллик компонентлари мониторинги билан кенг қамраб олиш ҳисобига унинг мазмун-моҳиятини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биологик хилма-хиллик қадриятлари ва экотизим хизматлари тўғрисида давлат ҳокимияти бошқаруви органлари, шунингдек, жамиятнинг барча қатламларининг хабардорлиги ва билимини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биологик хилма-хилликлар қиймати ва экотизимлар хизматларини иқтисодий баҳолашни ишлаб чиқиш ва унинг механизмларини режалаштириш жараёнига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилий-техник, технологик ечимларни ўз ичига оладиган давлат экологик экспертизаси доирасида табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари иерархиясини назарда тутувчи атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнотлар лойиҳаларига халқаро талабларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Биологик хилма-хилликка тўғридан-тўғри юкламаларни қисқартириш ва унинг компонентларидан озиқ-овқат ландшафтларида барқарор фойдаланиш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг заиф табиий экологик тизимлар таназзули ва фрагментацияси суръатларини пасайтириш бўйича комплекс чоралар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
такомиллаштирилган ҳуқуқий ва методик асосда сув ҳавзалари ва бошқа экотизимларнинг биологик ресурсларидан барқарор фойдаланишни таъминлаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш, экотизимлар хизматлари билан таъминланадиган афзалликлар ҳажмини кўпайтириш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳофаза қилинадиган табиий ҳудуд тизимини муқобил ва самарали бошқаришни ва табиий боғлар, комплекс буюртмахоналар ва буюртмахоналар ҳисобига тизим майдонини кенгайтиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган биологик хилма-хиллик компонентларини сақлаш ва улардан барқарор фойдаланиш давлат дастури ишлаб чиқилишини таъминлаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Салоҳиятни яратишни режалаштириш йўли билан биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ва улардан барқарор фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун миллий, ҳудудий ва тармоқ ривожланиши режаларининг таркибий қисмлари сифатида ушбу Стратегиянинг қоидалари киритилиши ва амалга оширилишини таъминлаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш бўйича ҳаракатларнинг асосий йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Биологик хилма-хилликни тўғрисидаги конвенциянинг Томонлари конференцияси (КТ-10) қарорига мувофиқ 2010 йилда Конвенция томонлари бўлган мамлакатлар янгилашлари ва «биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш бўйича самарали ва янгиланган миллий стратегиялар ва ҳаракатлар режаларини бошлаши» керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Стратегия ва Стратегияни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режаси биологик хилма-хиллик компонентларининг ҳозирги ҳолатини, мамлакатнинг иқтисодий, институционал, ҳуқуқий, таълим, илмий, ахборот хусусиятларини ва бошқа хусусиятларини таҳлил қилишга асосланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ўзбекистон томонидан мустақиллик даврида кўрилган биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ва ундан барқарор фойдаланишга доир саъй-ҳаракатлар ернинг таназзулга учраши, чўлланиш, қурғоқчилик, ареаллар ва турлар сонининг қисқариши соҳасида ва табиий ресурслардан нобарқарор фойдаланишнинг бошқа оқибатлари бўйича тенденциялар унча катта бўлмаган секинлашишига олиб келди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бироқ биохилма-хиллик масалалари иқтисодиётнинг асосий секторларига зарур даражада интеграциялаштирилмади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Узоқ муддатли истиқболда барқарор ривожланишга эришиш учун биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланиш масалаларини зарур ташкилий ва молиявий ресурслар яратилган ҳолда иқтисодиётнинг барча секторларини миллий ривожлантириш режаларига киритиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Мамлакатнинг янада иқтисодий ривожланиши, аҳоли сонининг ва табиий ресурсларга бўлган талабнинг ўсиши шароитларида фақат «яшил иқтисодиёт» принципларига амал қилиш мамлакатнинг экологик хавфсизлигини, ернинг узоқ муддатли маҳсулдорлигини таъминлашга, биологик хилма-хилликни ва экотизимларнинг асосий хизматларини сақлаб қолишга қодирдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Биологик хилма-хиллик сақлаб қолиниши ва ундан барқарор фойдаланишни таъминлаш қуйидаги асосий йўналишларни амалга ошириш билан боғлиқдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ва ундан барқарор фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастри ва мониторинги юритилишини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу соҳада сиёсатни шакллантириш ва комплекс қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган биологик хилма-хилликнинг ҳолати ва аҳамияти тўғрисидаги замонавий илмий ахборотни такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг заиф табиий экологик тизимлар таназзули ва фрагментацияси суръатларини пасайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонлар ва ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб бораётган турларини тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланиш устидан назорат қилишни кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экологик туризмни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биологик хилма-хилликка нисбатан аҳолининг хабардорлиги ва экологик маданияти даражасини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Биологик хилма-хиллик соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Табиатдан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг ҳуқуқий ва қонунчилик асоси 120 тадан ортиқ қонунлар ва қонуности ҳужжатларини ўз ичига олади, уларнинг кўпчилиги тўғридан-тўғри ёки билвосита биологик хилма-хиллик масалалари билан боғлиқдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бироқ ҳамон нуқсонлар мавжуд, айниқса биологик хилма-хилликка салбий таъсир кўрсатувчи хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият лойиҳаларининг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш қўлланилишига нисбатан нуқсонлар мавжуд.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Биологик хилма-хилликнинг давлат кадастри ва мониторингини юритишнинг институционал ва қонунчилик асосларини такомиллаштириш зарур. Табиатдан фойдаланишга ва уни назорат қилишга йўналтирилган қонуности ҳужжатлари ҳам такомиллаштиришни талаб қилади. Шунингдек, ҳам биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш бўйича фаолиятни молиялаштиришни излаш, ҳам давлат томонидан ушбу соҳага инвестицияларни баҳолаш учун янги ёндашувларни ишлаб чиқиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ва ундан барқарор фойдаланиш масалаларини иқтисодиёт секторларига интеграциялаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва аквамаданиятлар, энергетика, ер усти транспорти, қазиб олувчи саноат ва туризмнинг норматив базаларини такомиллаштиришни назарда тутиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги (йўриқномалар, тартиботлар)ни амалий қўллаш механизмларини кучайтириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастри юритилишини ва мониторинги олиб борилишини такомиллаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Ҳозирги вақтда Атроф табиий муҳит давлат мониторингининг умумий тузилмасида биологик хилма-хиллик компонентлари етарлича ифодаланмаслиги кузатилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, биологик хилма-хилликнинг тизимли мониторингини ривожлантириш, шу жумладан, мониторингнинг тегишли тузилмаларини ва уни амалга ошириш учун асосий йўналишларни ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш мақсадида муайян хатти-ҳаракатлар кўрилмоқда. Республиканинг давлат қўриқхоналарида эталон экотизимлар учун биологик хилма-хиллик мониторингининг ягона келишилган тизими ишлаб чиқилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Асосланган қарорлар қабул қилиш учун биологик хилма-хиллик компонентларининг ҳолати ва ривожланиши динамикаси тўғрисида долзарб ва ишончли маълумотлар мавжудлиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастрини юритиш ва мониторинг олиб боришни такомиллаштириш мақсадида биологик хилма-хиллик компонентлари мониторингининг ягона тизимини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш, биологик хилма-хиллик мониторинги усуллари ва объектларини бирхиллаштириш, биологик хилма-хиллик мониторинги маълумотлар базасини ривожлантириш ва такомиллаштириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Республика муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизими умумий ўлчами, таркиби, концептуал ёндашув, молиялаштириш принциплари нуқтаи назаридан чекланишларга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини такомиллаштириш ва уни самарали бошқаришни таъминлаш бугунги кунда долзарб вазифалар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Тизимни ривожлантириш, яхшилаш ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар самарали бошқарилишини таъминлаш мақсадида илмий тадқиқотлар ва мониторинг олиб боришга, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар барпо этиш тартибини, уларни молиялаштириш манбаларини аниқлашга, кадрлар билан таъминлашни яхшилашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4247-сон қарорига мувофиқ 2019 — 2022 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасида бешта янги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар ташкил этилади. Булар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жанубий Устюрт давлат қўриқхонаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Белтов», «Оқтепа» ва «Оқдарё-Қозоқдарё» оралиғи давлат буюртмахоналари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Судочье» давлат буюртмахонаси негизида «Судочье» кўллар тизими» давлат буюртмахонаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Янги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан биргаликда истиқболда мавжуд давлат буюртмахоналарини уларга бошқариш, молиялаштириш ва муҳофаза қилишнинг тегишли тартиби билан биргаликда юридик шахс мақомини бериш йўли билан уларни ривожлантириш ёки қайта ташкил этишга алоҳида эътиборни қаратиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Энг заиф табиий экологик тизимларнинг таназзули ва фрагментацияси суръатларини пасайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Республика иқтисодиётида муҳим роль ўйнайдиган чорвачилик табиий экотизимларга катта таъсир кўрсатмоқда. Бунда шуни ҳисобга олиш зарурки, хусусий эгаликларда моллар бош сони ўсиб бормоқда. Шу муносабат билан яйлов экотизимлари айниқса қўй-эчкилардан катта юкламага дучор бўлмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Ўсимлик дунёси давлат кадастрини юритиш, яйловларнинг таназзули ва чўлланиш жараёнларининг олдини олиш юзасидан тадбирларни ишлаб чиқиш учун табиий яйловлар ва пичанзорларда ўсадиган ўсимликларни даврий биоботаник текширишдан ўтказиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Мамлакатда ўрмонлар ҳудудларининг қисқариши ҳайвонлар ва ўсимликлар яшаш жойлари йўқолишига олиб келади ва ўрмон экотизимлари таназзули жараёнларига кўмаклашади. Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёси, Чирчиқ дарёси, Оҳангарон дарёси бўйлаб жойлашган тўқайзорлар мамлакатда майдони кам тўқайзорлар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Орол денгизининг қуриган тубида ўрмон-мелиоратив ишларни амалга ошириш ҳамда тоғ массивлари ва тўқайларнинг ўрмонлар билан қопланишини ошириш йўли билан Оролбўйини экологик соғломлаштириш яшаш жойи таназзулининг давом этаётган жараёнининг олдини олиш учун экологик соғломлаштириш тадбирлари долзарб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Орол денгизининг қуриган тубида экологик вазиятни яхшилаш мақсадида ўрмонзорлар барпо этиш бўйича катта кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг «Орол денгизининг қуриган тубида «яшил майдончалар» — ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 февралдаги 132-сон қарори билан 2019 йилда 500 минг гектар ерга кўчатлар экиш назарда тутилган. Ушбу ишлар Орол денгизининг қуриган тубини тўлиқ ўрмонзорлаштиришгача давом эттирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Ҳайвонлар ва ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб бораётган турларини тиклаш тадбирларини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Янги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар барпо этиш ҳамда мавжудларини ривожлантириш ҳайвонларнинг камёб ва йўқолиб бораётган турлари сонини тиклашда муҳим ўрин тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиклаш ва кўпайтириш бўйича питомниклар ташкил этиш тадбирларини амалга ошириш ҳайвонларни, асосан уларнинг камёб ва йўқолиб бораётган турларининг сонини тиклашга муайян улуш қўшади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан фойдаланишни қисқартириш мақсадида республиканинг турли минтақаларида плантациялар ташкил этиш тадбирларини амалга ошириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Ўсимликлар ва ҳайвонлар турларидан фойдаланишнинг тижорат усулларини шартли равишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озиқ-овқатбоп ва доривор ўсимликларни йиғиш ва сотишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёввойи ҳайвонлар билан савдо қилишга ажратиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Ўсимликлардан тижорат мақсадларида фойдаланиш эксперт баҳолашга кўра охирги 20 йилда анча кўпайган. Бу тижорат компаниялари томонидан амалга ошириладиган бозорларда сотишдан тортиб уларни қайта ишлаш ва маркетингнинг мураккаб механизмларигача кузатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Ҳайвонлардан тижорат мақсадида фойдаланишнинг исталган тури катта иқтисодий фойда олиш учун улкан салоҳият ҳисобланади, бироқ ушбу фаолият барқарор бошқарилиши ва илмий асосланган маълумотлар асосида амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Овчилик хўжалигини барқарор юритишда ов маҳсулотларини барқарор олиш ва ўлжа олиш имконияти юзага келади. Ўлжадан олинган даромадлар улардан биотехник ва муҳофаза тадбирларини амалга оширишда, ҳайвонларнинг овланадиган турларини тиклашда фойдаланиш имкониятини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш қуйидагилар йўли билан амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида қоидалар, нормалар ва нормативларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чеклашлар ва тақиқларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, бекор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзбошимчалик билан фойдаланиш ва фойдаланишнинг белгиланган тартиби бошқача тарзда бузилишларининг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш ва ўсиш муҳити муҳофаза қилинишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат кадастрини юритиш ва мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ташкил этиш ва ривожлантириш, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларини Қизил китобга киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
питомниклар ва плантацияларда ҳайвонлар ва ўсимликларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларини кўпайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси объектларининг давлат ҳисобини олиб бориш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишни тартибга солиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни ва бошқа тадбирларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 3 октябрдаги ПҚ-3956-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг инспекция хизмати қайта ташкил этилди. Ушбу қарорга мувофиқ ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини сақлаш устидан назоратни амалга оширувчи давлат инспекторлари сони кўпайтирилди ҳамда уларнинг фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига молиялаштириш тартиби белгиланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Броконьерлик даражасини пасайтириш мақсадида экологик тадбирларни ташкил этиш йўли билан аҳоли орасида экологик онг даражасини ҳамда тренинглар ва таълим берувчи семинарлар ташкил этиш йўли билан давлат инспекторлари малакасини ошириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Экологик туризмни ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Экологик туризм Ўзбекистонда ривожланаётган ва истиқболли тармоқ ҳисобланади. Экологик туризм катта иқтисодий даромад келтиришга қодирдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Табиий боғларнинг рекреацион зоналаридан, айниқса тоғларда ва тоғолди яқинидаги шаҳарларда фойдаланиш сўнгги 20 йилда шиддат билан ўсди. Аҳоли анъанавий равишда оммавий дам оладиган жойларда рекреацион юкламанинг ошиши айниқса маҳаллий табиий ўсимликлар дунёси ва ҳайвонлар тўдаларининг биологик хилма-хиллик тузилмасига жиддий таъсир кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Уюштирилган экологик туризм ташкил этиш тадбирларини амалга ошириш зарур. Биринчи навбатда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш зарур, тегишли кадрлар тайёрлаш масаласи ҳам муҳим ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Биологик хилма-хилликка нисбатан аҳолининг экологик маданияти ва хабардорлиги даражасини ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Бугунги кунда биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан фойдаланиш учун одамлар амал қилиши керак бўлган чора-тадбирлардан улар хабардорлиги даражасининг етарлича эмаслиги тегишли чора-тадбирлар кўришни талаб этадиган муҳим ва долзарб масала бўлиб қолмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқилган дастурлар ва ҳаракатлар режалари асосида турли мақсадли гуруҳларнинг хабардорлигини оширишга тизимли, комплекс ёндашув мавжуд эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Қарор қабул қиладиган мансабдор шахслар ва жамиятнинг биологик хилма-хиллик ва экотизимлар хизматларининг аҳамиятидан, мамлакатнинг фаровонлиги ва ривожланишига уларнинг улушидан хабардорлигини ошириш ҳам муҳим ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Жамоатчиликни биологик хилма-хиллик соҳасидаги масалаларни ҳал этишга, шу жумладан, унинг мониторингини олиб бориш тадбирларига жалб этиш аҳолининг хабардорлиги ва экологик маданияти даражасини оширишга кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Стратегияни амалга ошириш механизми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Стратегия Ҳаракатлар режасида назарда тутилган тадбирлар тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стратегиянинг қоидалари Ўзбекистон Республикасининг иқлим ўзгаришига, чўлланишга қарши курашга, сув ресурслари ва трансчегаравий сув оқимларидан фойдаланишга тегишли халқаро шартномалари доирасида ишлаб чиқилган бошқа ҳужжатларга интеграция қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Стратегия миллий ва маҳаллий даражаларда атроф муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар режаларини, фундаментал ва амалий тадқиқотларни, атроф табиий муҳит мониторингига, биологик хилма-хилликка тўғридан-тўғри юкламаларни қисқартиришга, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантиришга, экотизимлар хизматларини ҳисобга олган ҳолда биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини оширишга ва иқлим ўзгаришига мослашишга, ўрмон хўжалигини ривожлантиришга, яйловларни барқарор бошқаришга, сув ресурсларини муҳофаза қилишга тегишли тармоқ ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш учун ҳуқуқий асослардан бири бўлиб хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Стратегия амалга оширилиши учун масъул бўлган ижрочилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбирларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан тадбирлар белгиланган муддатларга мувофиқ амалга оширилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мақсадли молиявий маблағлардан самарали фойдаланишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
охирги йилда амалга оширилган тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар йили Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ишларни мувофиқлаштиради ва улар бажарилиши устидан назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Стратегияни ресурслар билан таъминлаш ва уни амалга ошириш босқичлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Стратегия амалга оширилишини ресурслар билан таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Масъул ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, мавжуд ва ташаббус кўрсатадиган миллий ва халқаро лойиҳаларнинг грант маблағлари ҳамда халқаро молия институтларининг маблағлари Стратегия амалга оширилишини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Режалаштириладиган ҳар бир тадбир бўйича молиялаштиришнинг зарур ҳажми тегишли тадбирларни амалга ошириш учун назарда тутилган аниқ чора-тадбирларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб алоҳида ҳисоблаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Ҳаракатлар режасини амалга ошириш учун молиявий ресурсларни сафарбар қилиш учта асосий ёндашувни назарда тутади. Булар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биологик хилма-хиллик сақланишини таъминлаш ва экотизимлар хизматларини қўллаб-қувватлаш учун ички инвестицияларни кўпайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Ҳаракатлар режасини амалга ошириш учун халқаро молиявий ва техник кўмак олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биологик хилма-хиллик ва экотизимлар хизматларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни молиялаштиришнинг инновацион механизмларини аниқлаш ва ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Стратегияни амалга ошириш босқичлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Стратегияни амалга ошириш қуйидаги даврларга мўлжалланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи босқич (2019 — 2023 йиллар) — қонунчилик базасини такомиллаштириш ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида бешта муҳофаза қилинадиган табиий ҳудуд барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи босқич (2024 — 2028 йиллар) — мақсадли кўрсаткичларга ва кутилаётган натижаларга эришиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Мақсадли кўрсаткичлар ва кутилаётган натижалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Стратегияни амалга ошириш дастурлари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни 12 фоизгача кенгайтиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Орол денгизининг қуриган тубини 1,2 млн гектаргача ўрмонзорлаштиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомнигида жайронларни 1000 тагача кўпайтиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 1000 тагача тувалоқларни кўпайтириш ва табиатга қўйиб юборишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий бўғинга — давлат қўриқхоналарининг эталон экотизимларига эга бўлган биологик хилма-хиллик компонентлари мониторингининг ягона тизимини яратишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий биоахборот технологиялар (ГИС-технологиялар) асосида биологик хилма-хилликнинг давлат мониторинги ва давлат кадастрининг ягона ахборот маълумотлар базасини яратишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) иш юритадиган www.biodiversity.uz сайтини яратишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2 млн га ҳажмда табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликларини биоботаник текширишни ҳар йили амалга оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон сув ҳавзаларида қушларнинг овланадиган турлари сони ҳар йили ҳисобга олинишига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тозакўл ва Тўдакўл сув омборларини халқаро аҳамиятга эга бўлган сувли-ботқоқ жойлар рўйхатига (Рамсар Конвенцияси) киритиш бўйича материалларни тайёрлашга ва белгиланган тартибда берилишини ташкил этишга;
(94-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2024 й., 09/24/26/0029-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
овчилик мониторинги ва балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларининг биологик ресурслари ҳолати тизимини яратишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биологик хилма-хилликка босим пасайишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур молиявий қўллаб-қувватлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг барча секторларида биологик хилма-хилликни сақлаш масалалари интеграция қилинишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий билимларга ва олдини олувчи ёндашувга асосланган тегишли комплекс қарорлар қабул қилинишига ва самарали амалга оширилишига эришилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Стратегияни амалга ошириш учун 2019-2028 йиллар даврида биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилган. Ҳаракатлар стратегияси ривожлантириш стратегиялари ва ҳаракатлар режаларини, секторлар бўйича дастурлар ва бошқа режаларни таҳлил қилишга асосланган ва манфаатдор вазирликлар ва идораларни, илмий жамоатчиликни ва экологик нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб этган ҳолда маслаҳатлашув жараёни якунлари бўйича ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 484-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019-2028 йиллар даврида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясини амалга оширишга доир
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

Кутилаётган натижалар

I. Биологик хилма-хиллик мавзуларини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва жамият фаолиятига киритиш

1.1Атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимига биологик хилма-хиллик мониторингини киритиш орқали уни такомиллаштириш

1.

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторингини ташкил қилиш ва амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи биологик хилма-хиллик компонентларининг ягона мониторингини олиб бориш тизимини яратиш.

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторингини олиб бориш тартибини белгилайдиган қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил август

Давлат бошқаруви республика органларининг бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлари,

грантлар

Давлат экология қўмитаси,

Қишлоқ хўжалик вазирлиги,

Фанлар академияси, Ўзгидромет,

Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси давлат ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг 16-моддасига мувофиқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ва уларнинг яшаш муҳити ҳолатини кузатиш, улар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш.

2.

Замонавий геоахборот технологиялари (ГИС- технологиялар) асосида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастри ва мониторинги бўйича маълумотлар ахборот базасини яратиш.

1. Ўзбекистоннинг юқори тоғли экотизимларининг биохилма-хиллиги экологик ахборотини бошқариш ва мониторингини олиб бориш тизимини яратиш.

2. Электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиш, тўлдириш ва интеграциялаш.

2020 йил ноябрь

2020 — 2023 йиллар

Давлат бошқаруви республика органларининг бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлари,

грантлар

Давлат экология қўмитаси,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Фанлар академияси,

Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ҳокимликлари

Ўзбекистоннинг юқори тоғли экотизимлари биологик хилма-хиллигининг ҳолати ҳақидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва сақлаш тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Геоахборот технологиялар асосида маълумотлар базасини жорий этиш ва республиканинг биологик хилма-хиллиги ҳолати тўғрисидаги маълумотлар билан мутахассислар ва қарор қабул қилувчи шахсларни ўз вақтида ва кўргазмали тарзда таъминлаш.

3.

Ягона давлат кадастрлари тизимининг талабларига мувофиқ муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг кадастрини юритиш ишларини такомиллаштириш.

Тегишли кадастр объектларининг давлат ҳисобини юритиш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Кадастр маълумотларини тўплаш тизимини такомиллаштириш.

Ҳар йили

Давлат бошқаруви республика органларининг бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлари

Давлат экология қўмитаси,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Фанлар академияси,

Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тегишли давлат кадастрлари бўйича ишларни бажариш ва манфаатдор идораларни биологик хилма-хилликнинг сифат ва миқдор кўрсаткичлари билан таъминлаш.

4.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қошида www. biodiversity.uz биологик хилма-хиллик сайтини уч тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) ташкил этиш.

Домен ва провайдерни аниқлаш. Маълумотларни тўплаш ва сайтга жойлаштириш

2020 йил июнь

Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари

Давлат экология қўмитаси

Биологик хилма-хиллик билан боғлиқ барча норматив ҳужжатларни ҳамда қуйидаги маълумотларни сайтда жойлаштириш:

МҚТҲ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси бўйича;

йиллик мониторинг натижалари ва кадастр маълумотлари тўғрисида;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини овлаш бўйича квоталарни тасдиқлаш тўғрисида;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини овлаш, олиб кириш ва олиб чиқиш учун бериладиган рухсатномалар тўғрисида;

фуқароларнинг мурожаатлари бўйича, фуқаролар ва тадбиркорлар учун қулай бўлган шароитларни яратадиган бошқа маълумотлар.

5.

Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликлар турларининг табиий захираларни хатловдан ўтказиш.

Ҳар йили мавжуд ўсимлик турларини ўрганиб чиқиш ва Давлат экология қўмитасига ҳисобот тақдим этиш.

2019 — 2028йиллар

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, Ергеодезкадастр давлат қўмитаси

Хатлов натижаларига кўра табиатга зарар етказилмайдиган ҳолда ёввойи ҳолда ўсадиган доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликлар турлари бўйича квоталарни тасдиқлаш ва тайёрлаш ҳажмларини аниқлаш.

6.

Йилига 2 млн га майдонда табиий яйловлар ва пичанзорлардаги ўсимликларни геоботаник ўрганиб чиқиш.

Геоботаник ўрганиб чиқиш ва ҳар йили Давлат экология қўмитасига ҳисобот тақдим этиш

Ҳар йили
31 январга қадар

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари

Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, Давлат экология қўмитаси

Ўсимлик дунёси давлат кадастри юритилишини таъминлаш, яйловларнинг таназзулга учраши ва чўлланишга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

7.

Ўзбекистон сув ҳавзаларида ов қилинадиган қушларнинг ҳисобини юритиш.

Қушларнинг қишки ҳисобини юритиш.

Ҳар йили Давлат экология қўмитасига ҳисобот тақдим этиш.

Доимий асосда

Давлат экология қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари
(150,0 млн сўм)

Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси

Биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф муҳит хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тавсиялар тайёрлаш, шунингдек, сувда сузадиган қушларни овлаш квотасини ва ов қилиш муддатларини белгилаш.

8.

Тозакўл ва Тўдакўл сув омборларини (Навоий вилояти) халқаро аҳамиятга (Рамсар конвенцияси) эга бўлган сувли-ботқоқ жойлар рўйхатига киритишни таъминлаш.

Белгиланган шакл бўйича номма-ном ҳужжатларни тайёрлаш.

2020 йил декабрь

Маблағ талаб этилмайди

Фанлар академияси, Давлат экология қўмитаси

Атроф муҳит муҳофазаси бўйича халқаро конвенциялар бўйича мажбуриятларни бажариш мақсадида Қуйимазор ва Тўдакўл сув омборларини халқаро аҳамиятга эга бўлган сувли-ботқоқ жойлар рўйхатига киритиш.

1.2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамиятнинг биологик хилма-хилликнинг аҳамияти ва экотизимлар хизматларидан хабардорлигини ва билимини ошириш

9.

Биологик хилма-хилликни сақлаш чора-тадбирларини ва экотизимлар кўрсатадиган хизматларни иқтисодиёт секторларига интеграциялаш.

Биохилма-хилликни сақлаш ва экотизимлар кўрсатадиган хизматлар бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни идоравий дастурлар ва режаларга киритиш.

Доимий асосда

Республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлари

Давлат экология қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, «Иссиқлик электростанциялари» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» МХК, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Биохилма-хилликни сақлашга ва экотизимлар кўрсатадиган хизматларга йўналтирилган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш.

10.

Биологик хилма-хилликнинг аҳамияти тўғрисида жамиятнинг хабардорлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларининг (ОАВ) ролини ошириш.

Тегишли тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Биологик хилма-хиллик мавзулари оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритилишини ташкил этиш.

Доимий асосда

Республика давлат бошқаруви органларининг бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлари

Давлат экология қўмитаси

Биологик хилма-хиллик ва экотизим кўрсатадиган хизматларнинг аҳамиятини ташвиқ қилиш соҳасида ОАВ иштирокини кенгайтириш, шунингдек, экология соҳасида журналистларнинг касбий маҳоратини оширишга кўмаклашиш.

11.

Биологик ресурсларни сақлашнинг аҳамиятини ошириш ҳамда уларнинг экотизимлари хизматларидан барқарор фойдаланишни ошириш мақсадида аҳоли (табиатдан фойдаланувчилар) учун ахборот компаниясини ўтказишни ташкил этиш.

Семинар ва тренинглар ўтказиш.

Доимий асосда

Республика давлат бошқаруви органларининг маблағлари, грантлар

Давлат экология қўмитаси, Халқ таълим вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ҳокимликлари

Биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан ҳамда экотизимлар хизматларидан барқарор фойдаланиш жараёнларига иқтисодий механизмларни жорий этиш.

Биологик хилма-хилликнинг иқтисодий қийматини баҳолаш соҳасида тажриба тўплаш, шунингдек, методикани такомиллаштириш учун таклифлар ишлаб чиқиш.

1.3. Биологик хилма-хиллик ва экотизимлар хизматлари қийматини иқтисодий баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш ва режалаштириш жараёнига жорий қилиш

12.

Биологик хилма-хилликни ва экотизимлар хизматлари қийматини иқтисодий баҳолаш механизмини яратиш.

Тажриба ўтказиладиган ҳудудлар мисолида биологик хилма-хилликни ва экотизимлар хизматлари қийматини иқтисодий баҳолаш бўйича методик
тавсияларни ишлаб
чиқиш.

2023 йил
май

Республика давлат бошқаруви органларининг бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлари,

БМТнинг Тараққиёт дастури/Глобал экологик жамғарманинг «Биохилма-хилликнинг глобал аҳамиятли турлари учун асосий тоғли минтақаларда таби�й ва ўрмон ресурсларини бар�арор бошқариш» дастурлари линияси бўйича грантлар

Давлат экология қўмитаси, Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси

Биологик хилма-хилликни сақлаш ва барқарор фойдаланишга ва экотизимлар тақдим қиладиган хизматлар жараёнига иқтисодий механизмларни жорий қилиш.

Биологик хилма-хилликни ва иқтисодий баҳолаш соҳасида тажриба орттириш ҳамда ушбу масалада методик тавсияларни такомиллаштириш учун таклифлар ишлаб чиқиш.

13.

Биологик ресурсларни муҳофаза қилиш, улардан барқарор фойдаланиш ва уларни қайта тиклашни рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш.

Тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йиллар октябрь

Маблағ талаб қилинмайди

Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Фанлар академияси.

Табиатни муҳофаза қилишга ва табиатни тиклаш самарадорлигига олиб келувчи фаолият амалга оширилганлиги учун солиқ, кредит имтиёзлари ва бошқа имтиёзлар бериш йўли билан экотизимларни сақлаш ва улардан барқарор фойдаланиш мақсадида табиатдан фойдаланувчиларни рағбатлантириш.

II. Биологик хилма-хилликка тўғридан-тўғри юкламаларни қисқартириш, унинг компонентларидан озиқ-овқат ландшафтларида барқарор фойдаланиш

14.

Орол денгизининг қуриган тубида ўрмон-мелиоратив ишларни амалга ошириш йўли билан Оролбўйини экологик соғломлаштириш.

Янги ўрмонзорлар барпо этиш.

2019 — 2028 йиллар

Бюджет маблағлари (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлар, грантлар

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Муҳофаза ўрмон полосалари майдонини кенгайтириш, туз-чанг кўчишини қисқартириш ва биологик хилма-хилликни тиклаш.

15

Тоғли жойларда ва тўқайзорларда чўл ҳудудларнинг ўрмон билан қопланишини, сув тўпланадиган ҳавзаларни кўпайтириш.

Ўрмон тиклаш ишларини олиб бориш.

2019 — 2028 йиллар

Бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлар, грантлар

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Чўл ҳудудларини тиклаш ва ўрмонзорлаштириш.

Тоғли жойларда сув тўпланадиган ҳавзаларни тиклаш ва ўрмонзорлар барпо этиш.

Тўқайзорларни тиклаш ва барпо этиш.

Водий зонасида ўрмонзорларни тиклаш ва барпо этиш.

16.

Биологик хилма-хилликни сақлаш билан боғлиқ масалаларни комплекс ҳал этиш ва биологик ресурсларни бошқариш механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан, ландшафт даражасида режалаштириш усулларини синовдан ўтказиш, тегишли қарорлар қабул қилиш, биохилма-хилликнинг асосий зоналарини мустаҳкамлаш, Ғарбий Тёншон ва Помир-Олой тоғ тизмаларида ўсимлик дунёси ва ҳайвонларнинг барқарор иқтисодий ривожланиши учун рағбатлар яратиш, минтақавий ва халқаро ҳамкорлик ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш.

«Биологик хилма-хилликнинг глобал аҳамиятли турлари учун муҳим бўлган асосий тоғли минтақаларда табиий ва ўрмон ресурсларини барқарор бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш.

2019 —2021 йиллар

Бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва

БМТ ТД ва ГЭЖ томонидан ажратиладиган йиллик бюджет маблағлари доирасида

Давлат экология қўмитаси,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Муҳоф�за қилинадиган табиий ҳудударни ривожлантириш, маҳаллий аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ҳамда илвирс (тоғ қоплони) яшайдиган ареалда (Ғарбий Тёншон ва Ҳисор) уни сақлаб қолиш учун биологик хилма-хилликни бошқаришнинг илғор механизмлари ва ёндашувларини жорий этиш.

17

Табиий экотизимлар — илвирс (тоғ қоплони) яшайдиган жойларни сақлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Илвирс (тоғ қоплони)ни сақлаш дастури ва ҳаракатлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси.

2021 йил
август

Донорлар: БМТ ТД/ГЭЖнинг
«Биологик хилма-хилликнинг глобал аҳамиятли турлари учун муҳим бўлган асосий тоғли минтақаларда табиий ва ўрмон ресурсларини барқарор бошқариш» дастурлари линияси бўйича грант маблағлари

Давлат Экология қўмитаси,

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси.

«Илвирс (тоғ қоплони)ни сақлаш дастури ва ҳаракатлар режаси илвирс (тоғ қоплони) кўпайишини ва асосий тоғ ландшафтлари биохилма-хиллигини сақлаб қолиш имконини беради.

18.

Балиқ ови ва сув ҳавзаларининг балиқчилик хўжаликлари биологик ресурслари ҳолати мониторинги тизимини ташкил этиш.

Методик тавсиялар-ни ва уларни амалга ошириш дастурларини ишлаб чиқиш.

2020 йил
октябрь

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси, «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» ДУК маблағлари

«Ўзбалиқсаноат» уюшмаси, Фанлар академияси, «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» ДУК, Давлат экология қўмитаси

Биологик хилма-хиллик мониторинги маълумотлари асосида сув ҳавзалари балиқчилик хўжаликларининг самарали бошқарилишини таъминлаш.

III. Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш, экотизимлар хизматлари билан таъминланадиган афзалликлар ҳажмини кўпайтириш

3.1. Миллий экологик тармоқни (турли тоифа ва турлардаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар) ташкил этиш, уларни самарали бошқаришни таъминлаш мақсадида мамлакатнинг муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлари умумий майдонини кенгайтириш

19.

Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2028 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини ташкил этиш ва кенгайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси.

2020 йил

Маблағ талаб этилмайди.

Давлат экология қўмитаси

Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг репрезентатив тизимини ривожлантириш ва миллий экологик тармоқни ташкил этиш, табиий мувозанатни таъминлаш, ландшафт, фауна, флора ва экотизим хилма-хиллигини сақлаб қолиш.

Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни ривожлантириш ва уларни бошқариш соҳасида фаолиятнинг асосий истиқболли йўналишларини белгилаш.

3.2. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигини юритишда фойдаланиладиган биологик хилма-хиллик компонентларини сақлаш ва улардан барқарор фойдаланиш дастурини ишлаб чиқиш

20.

Маданий ўсимликлар кўпайишини тиклаш мақсадида уларнинг ёввойи аждодлари генофондини сақлашни таъминлаш.

Биологик хилма-хиллик компонентларини уларнинг табиий шароитларидан ташқарида сақлаш.

Қишлоқ хўжалиги экинлари ва уларнинг ёввойи аждодлари маҳаллий навлари ва шаклларининг жонли коллекцияларини яратиш.

Маданий ўсимликларнинг ёввойи аждодлари ҳар хил популяциялари уруғлари банкини ташкил этиш.

2019 — 2022 йилларда ва сўнгра доимий асосда

Республика давлат бошқаруви органларининг бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Фанлар академияси,
Давлат экология қўмитаси,

Маданий ўсимликларнинг ёввойи геннофондини сақлаб қолиш. Маданий ўсимликларнинг ёввойи аждодлари популяцияларини тиклаш.

IV. Биргаликда режалаштириш ва салоҳиятни ташкил этиш йўли билан биологик хилма-хилликни сақлаш самарадорлигини ошириш ва ундан барқарор фойдаланиш

21.

Биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланиш бўйича Ҳаракатлар режаси бажарилишининг тизимли мониторинги олиб борилишини жорий қилиш.

Масъул ижрочилардан ахборот тўплаш, ахборотни таҳлил қилиш

ҳар йили
15 декабргача

Маблағ талаб қилинмайди

Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

Ҳаракатлар режаси бажарилиши тўғрисида ўз вақтида ва сифатли ахборот билан таъминлаш.

Мониторинг натижаларини ҳисоботларга ва Миллий маърузаларга киритиш.

22.

Манфаатдор томонларни стратегиянинг мақсадлари ва вазифалари ҳамда унинг бажарилиши, шу жумладан, минтақавий ва халқаро тадбирларда, шу жумладан, Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенция Томонлари Конференциясида иштирок этиш тўғрисида хабардор қилиш.

Ҳаракатлар режаси бажарилишининг бориши ва натижалари тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш ва тақдим этиш.

2019 — 2028 йилларда биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш стратегиясининг шарҳловчи материалларини эълон қилиш.

Стратегия қабул қилингандан кейин

Республика давлат бошқаруви органларининг бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлари

Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзгидромет,

Давлат геология қўмитаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси ва бошқа дахлдор вазирликлар ва идоралар

Биологик хилма-хилликни сақлаш ва ундан барқарор фойдаланиш бўйича Ҳаракатлар режаси бажарилиши тўғрисида манфаатдор томонларни ўз вақтида хабардор қилиш.

Минтақавий ва халқаро даражаларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш, халқаро молиявий институтлар томонидан Ўзбекистонга кўмаклашишни фаоллаштириш.

23.

БМТнинг биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенцияси талабларига мувофиқ замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда Биологик хилма-хиллик бўйича воситачиликнинг миллий механизмини ривожлантириш ва барқарор ишлашини таъминлаш.

Биологик хилма-хиллик бўйича воситачилик миллий механизмининг www.cbd.uz сайтини ишлаб чиқиш ва контентини тўлдириш.

доимий асосда

Бюджет (ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида) ва бюджетдан ташқари маблағлар

Давлат экология қўмитаси

Миллий ва халқаро даражаларда манфаатдор томонлар ўртасида биологик хилма-хиллик ва экотизимлар хизматлари соҳасида ахборот айирбошлаш мақсадида ахборот технологияларини жорий этиш.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 январдаги 26-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2024 й., 09/24/26/0029-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 484-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг биологик ранг-барангликни сақлаш бўйича Миллий стратегияси ва Ҳаракатлар режаси тўғрисида» 1998 йил 1 апрелдаги 139-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳукумат комиссияларини ташкил этиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарорига 1-илованинг 11-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.06.2019 й., 09/19/484/3281-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2024 й., 09/24/26/0029-сон)