Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган молиявий санкциялар юридик шахслар аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан қўлланилади, низо мавжуд бўлган ҳолларда ёки юридик шахс Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг қарорини олган кундан эътиборан бир ой ичида молиявий санкция суммасини ихтиёрий равишда тўламаган ҳолларда, молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги масала суд томонидан ҳал этилади.